Ўзбекистонда иқтисодиётни модернизациялаш шароитида давлат ташқи қарзини бошқаришнинг хусусиятлари

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
221-228
46
3
Поделиться
Алимов, И. (2011). Ўзбекистонда иқтисодиётни модернизациялаш шароитида давлат ташқи қарзини бошқаришнинг хусусиятлари. Экономика и инновационные технологии, (1), 221–228. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/7689
И Алимов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

к.э.н, старший преподаватель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ҳозирги даврда давлат ташқи қарзи муаммоси иқтисодчи олимларнинг, балки дунѐдаги нафақат қашшоқ ѐки ривожланаѐтган мамлакатларнинг, балки иқтисодиѐти тараққий топган мамлакатлар ҳукуматларининг ҳам асосий диққат - эътиборига тушган умумиқтисодий ҳолат ҳисобланади. Айниқса, ушбу муаммо ҳамон давом этаѐтган жаҳон молиявий - иқтисодий инқирозининг оқибатларини бартараф этишда жиддий тус олмоқда. Ҳар бир алоҳида олинган мамлакатда давлат бюджетини бошқаришда давлат ташқи қарзи ва уни бошқариш масаласи жуда муҳим аҳамият касб этади.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

1

И.И.Алимов,

иқтисод фанлари номзоди, катта ўқитувчи

ЎЗБЕКИСТОНДА ИҚТИСОДИЁТНИ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШ

ШАРОИТИДА ДАВЛАТ ТАШҚИ ҚАРЗИНИ БОШҚАРИШНИНГ

ХУСУСИЯТЛАРИ


Ҳозирги даврда давлат ташқи қарзи муаммоси иқтисодчи олимларнинг,

балки дунѐдаги нафақат қашшоқ ѐки ривожланаѐтган мамлакатларнинг, балки
иқтисодиѐти тараққий топган мамлакатлар ҳукуматларининг ҳам асосий
диққат - эътиборига тушган умумиқтисодий ҳолат ҳисобланади. Айниқса, ушбу
муаммо ҳамон давом этаѐтган жаҳон молиявий - иқтисодий инқирозининг
оқибатларини бартараф этишда жиддий тус олмоқда. Ҳар бир алоҳида олинган
мамлакатда давлат бюджетини бошқаришда давлат ташқи қарзи ва уни
бошқариш масаласи жуда муҳим аҳамият касб этади.

Давлат қарзи шаклланиши ва уни бошқариш жараѐнини ишлаб чиқариш

жараѐнида юзага келадиган, давлатлар ўртасида ва хўжалик субъектлари
ўртасида жойлаштириладиган моддий, моллиявий ҳамда интеллектуал
ресурсларни тақсимлаш, алмаштириш ва истеъмоли борасида юзага келадиган
жуда мураккаб иқтисодий муносабатлар йиғиндиси сифатида кўриб чиқиш
мумкин. Ташқи иқтисодий муносабатлар тоифаларининг тегишли ва аҳамиятли
тавсифларини билиш ва ўрганиш ташқи иқтисодий алоқаларни тартибга
солувчи қонуний ҳуқуқий асосни ихтисослаштириш имконини беради ва шу
орқали давлатнинг ташқи иқтисодий фаолиятини оптималлаштириш имкони
туғилади.

Давлат қарздорлиги ўз моҳиятига асосан икки гуруҳга ажратилади:

ички ва ташқи қарз. Давлат ташқи қарзи – бу муайян бир давлатнинг
бошқа хорижий давлатлар ҳукуматлари, халқаро молия институтлари
(Халқаро валюта фонди, Халқаро тикланиш ва тараққиѐт банки, Европа
тикланиш ва тараққиѐт банки, Осиѐ тараққиѐт банки) ҳамда дунѐдаги
йирик тижорат банкларидан кредитлар олиниши натижасида юзага
келган қарздорликлардир. Ташқи қарзга хизмат кўрсатиш (қайтариш)
унинг асосий суммаси (принципиали) ҳамда унга ҳисобланган фоиз
суммаларига ажратилади.

Халқаро амалиѐт тажрибаси шундан далолат берадики, ҳозир дунѐда

халқаро молия институтларидан, йирик тижорат банкларидан ва бошқа
мамлакат хукуматларидан маълум миқдорда ташқи қарз олинган давлат
учрамайди. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, сўнгги йилларда юзага чиққан
жаҳон молиявий - иқтисодий инқирозининг оқибатларини бартараф этиш
мақсадида иқтисодиѐтни тараққий этган давлатлар, жумладан АҚШ, Буюк
Британия, Германия, Франция ва ҳозирги вақтда Греция, Португалия ва
Испания каби кўплаб давлатлар ўз иқтисодиѐтига, айниқса, молия - банк
соҳасини сақлаб қолиш мақсадида айнан шу соҳага катта маблағларни
йўналтириш учун улкан ташқи қарзларни олишга мажбур бўлди. Ушбу ҳолат


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

2

эса жуда кўплаб мамлакатларда катта миқдордаги давлат бюджети тақчиллиги
билан бирга давлат ташқи қарзларини келтириб чиқарди. Европа Иттифоқига
аъзо ва иқтисодиѐти ривожланган мамлакатлар ўзларининг ривожланиш
босқичида давлат ташқи қарзи ва давлат бюджети тақчиллиги ўзига хос
тажрибага эгадирлар. Айнан, евроҳудуд мамлакатларида (евроҳудуд
мамлакатларига ҳозирда 27 мамлакат киради) Маастрихт шартномасида Европа
Иттифоқига аъзо мамлакатлар – учун “евро зонаси”да иштирок этишлари учун
1993 йил 2 майдан бошлаб қуйидаги қатъий мезонлар ўрнатилган:

-

давлат бюджети тақчиллиги ялпи ички маҳсулотга нисбатан 3,0

%дан ортмаслиги лозим. Агарда белгиланган ушбу норматив бузилса, уни
бузган давлатга нисбатан иқтисодий санкциялар қўлланилади;

-

давлат ташқи қарзи миқдори ялпи ички махсулотга нисбатан

60,0 %дан ортмаслиги лозим (ѐки ушбу кўрсаткичга барқарор яқинлашиб
боришлик мумкин);

-

инфляция даражаси Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлардан

энг мўътадил нарх - наво мавжуд бўлган учта мамлакатдаги кўрсаткичдан
1,5 %дан ортмаслиги лозим;

Дунѐнинг ҳар бир олинган мамлакатида давлат ва унинг ваколатли

органлари ўзларига юклатилган сиѐсий, иқтисодий ва ижтимоий функцияларни
бажариши учун маълум даромад манбаларига эга бўлиши лозимлиги
барчамизга маълум. Ушбу манбаларга солиқлар, турли мажбурий тўловлар ва
бошқа солиқсиз даромадлар киради. Худди шу ерда давлат нима сабабдан қарз
олади деган саволга жавоб бериш лозим. Давлатнинг қарз олиши биринчидан
давлат бюджетида давлат даромадлари ва харажатлари ўртасида мувозанат
бўлмаган ҳолатда, яъни тақчиллик юзага чиққанда амалга келиши мумкин.
Иккинчидан, мамлакатда кўп йиллик йирик давлат лойиҳаларини амалга
ошириш билан боғлиқ бўлиши мумкин. Учинчидан, мамлакатдаги фавқулодда
вазиятлар (урушлар, табиий офатлар ва бошқалар) натижасида, мавжуд
захиралар етишмай қолганда ва алоҳида турдаги манбаларга мурожаат қилишга
тўғри келганда пайдо бўлади.

Биз мазкур мақоламизда Ўзбекистонда ташқи қарзни пайдо бўлишининг

сабаблари ва уни бошқаришни ѐритишга ҳаракат қиламиз.

Мамлакатимизда давлат бюджети тақчиллиги собиқ иттифоқдан мерос

бўлиб ўтди. Чунки республикамиз давлат бюджети даромадларининг асосий
қисми ўша давр талабига мос ўрнатилган тартибда собиқ иттифоқ бюджетидан
ажратиладиган дотациялар ва субвенциялар ҳисобига ташкил топар эди. 1990
йилда республикамиз давлат бюджети даромадларининг 40.0 фоизига яқини
айнан субвенциялар ва дотациялар ташкил этган. Лекин, 1990-1991 йилларда
рўй берган сиѐсий ўзгаришлар ва мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигини ташкил
топиши натижасида ушбу ажратмаларнинг келиши тўхтай бошлади.

Ўзбекистон Республикаси ўзининг мустақиллигини эълон қилгандан

сўнг, ажратмалар келиши бутунлай тўхтади ва бунинг натижасида
мамлакатимизда молиявий инқироз юзага келди. Худди шу даврда
мамлакатимизда бир вақтда икки ғоятда мураккаб масалани ҳал этиш - бир


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

3

томондан, бозор иқтисодиѐтига ўтишда чуқур ислоҳотлар ўтказиш, иккинчи
томондан, иқтисодиѐтни барқарорлаштириш, халқ фаровонлигининг кескин
пасайиб кетишига йўл қўймаслик керак эди. Энг асосийси ўша даврдаги
иқтисодиѐтимизнинг энг заиф томони – тайѐр маҳсулотларнинг айниқса,
ғалланинг етишмаслиги муаммоси кўндаланг турар эди.

“Содда қилиб

айтганда, пахта ва бошқа бойликларимиз олиб кетиларди, дон, шакар,
ѐнилғи ва бошқа халқ истеъмоли моллари, умуман, ҳаѐтимизда зарур
бўлган маҳсулотлар олиб келинарди. Мана, биргина мисол. Собиқ СССР
Канада ва Америкадан ҳар йили 40-50 миллион тонна ғалла сотиб оларди.
Шунинг ҳисобидан Ўзбекистонга ҳам улуш берарди. Иттифоқ парчаланиб
кетганлигидан кейин бизлар йиллик эҳтиѐжимизга етарли 6 миллион
тонна ғаллани қаѐқдан олиб келишини, қаѐқдан валюта топишни ўйлаб
роса сарсон - саргардон бўлдик”

1

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки,

ўша ўта мураккаб даврда мамлакатимиздаги молия - кредит сиѐсатини
назоратда сақлаб туриш учун ташқи қарз сув ва ҳаводек зарур эди.

Иқтисодий ислоҳотларнинг “ўзбек модели”нинг яна бир аҳамиятга эга

томони шундан иборатки, унда жуда пухта ва оқилона ўйланган ташқи давлат
қарзи сиѐсатидир. Мамлакатимизда мустақилликнинг дастлабки йилларидан
бошлаб, узоқни кўзлаб пухта ишлаб чиқилган хориж мамлакатлар
ҳукуматларидан ва халқаро молия институтларидан қарз олиш ва уларни жорий
истеъмол билан узвий боғлиқликда иқтисодиѐтнинг устувор тармоқларига
йўналтириш сиѐсати олиб борилди.

“Ўзбекистон раҳбарияти олдида турган

энг катта вазифалардан бири нефт ва ғалла мустақиллигига эришиш эди.
Бу вазифага кўп жиҳатдан мамлакатнинг сиѐсий мустақиллиги ҳам
боғлиқ бўлиб қолган эди. Биргина 1994 йилнинг ўзида чет
мамлакатлардан 674 миллион АҚШ долларига тенг нефть маҳсулотлари
ва 430 миллион долларлик ғалла сотиб олинди. Бу эса умумий импорт
ҳажмининг мос равишда 25 ва 16 фоизини ташкил этарди”

2

.

Худди ушбу

омилни ҳисобга олган ҳолда, мамлакатимизда нефть ва ғалла билан
таъминлашига қаратилган сиѐсат жадал суръатлар билан амалга оширила
бошланди. Бунинг натижасида мамлакатимиз 1996 йилда тўлиқ энергетик
мустақилликка ва кейинроқ ғалла мустақиллигига эришди. Бу эса ўз навбатида
шу махсулотларни четдан келтиришга сарфланадиган валюта маблағларини
тежаб қолишга имкон берди. Шу тежаб қолинган валюта маблағларини ишлаб
чиқариш қувватларини қайта жиҳозлашга сарфланганлигига миллий
иқтисодиѐтда тузилмавий ислоҳотларни анча илгари суриш имконини берди.

Хорижий мамлакатлар ҳукуматлари ва халқаро молия институтларидан

олинган кредитлари биринчи навбатда миллий иқтисодиѐтнинг турли
тармоқларидаги аниқ инвестиция лойиҳаларига йўналтирилди. Булар қаторига
нефть ва газ, автомобилсозлик, тўқимачилик, электр техникаси, озиқ-овқат
ҳамда саноатнинг бошқа тармоқларини киритиш мумкин. Бугунги кунда
Бухоро нефтни қайта ишлаш корхонаси, Шўртан газ-кимѐ мажмуаси, Асакадаги

1

Каримов И.А. Ўзбекистон : миллий истиқлол, иқтисод, сиѐсат, мафкура. –Т.: Ўзбекистон, 1993.3-б.

2

Муллажонов Ф. ва бошқалар. Ўзбекистон Республикаси банк тизими. –Т.: Ўзбекистон, 2001. 69- б.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

4

автомобилсозлик

заводи

ва

бошқалар

ҳақли

равишда

миллий

иқтисодиѐтимизнинг байроқдорлари ҳисобланади. Бошқача қилиб айтганда,
мамлакатимизда хориждан жалб қилинган валюта маблағлари фақатгина жорий
истеъмол учун эмас, балки, янги қўшимча қийматини яратиш ҳамда
мамлакатнинг

ишлаб

чиқариш

салоҳиятини

шакллантириш

ва

ривожлантиришга

сарфланди.

“Шуни

айтиш

керакки,

кўплаб

давлатларнинг ташқи қарз масаласидаги пухта ўйланмаган сиѐсати
уларнинг иқтисодиѐтини заиф, ташқи омилларга қарам, хатарли
вазиятлар олдида химоясиз ва ночор аҳволга солиб қўйганлигини кўриш,
кузатиш қийин эмас. Ўзбекистон ўзининг мустақил тараққиѐти даврида
қисқа муддатли спекулятив кредитлардан воз кечиб, чет эл
инвестицияларини узоқ муддатли ва имтиѐзли фоиз ставкалари бўйича
жалб этиш тамойилларига доимо амал қилиб келмоқда. Шуни ҳам қайд
этишни истардимки, қарзни ўз вақтида қайтара олишга қатъий
ишончимиз ва кафолатимиз бўлмаган пайтларда муаъян таклифлардан
воз кечган ҳолатларимиз ҳам бўлди”

3

.

Кейинги йилларда Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилаѐтган

маҳсулотларимиз диверсификация қилиш бўйича аниқ чора-тадбирлар амалга
оширилиб келинмоқда. Мамлакатимизда кенг кўламда маҳаллийлаштириш
дастури доирасида амалга оширилаѐтган ишлар ўзининг ижобий самарасини
бермоқда. Бунинг натижасида Ўзбекистон Республикасида ташқи қарз
сиѐсатида кейинги йилларда ижобий жараѐн кузатилмоқда. Мамлакатимизда
пухта ва оқилона ишлаб чиқилган ташқи қарздорлик сиѐсати ўзининг ижобий
натижаларини бермоқда. Қуйидаги жадвалда келтирамиз.

1 жадвал

Ўзбекистон Республикасининг 2001 -2010 йилларда ташқи савдо

айланмаси ва ташқи қарз динамикаси

(млн. АҚШ долларида)

Йиллар

Жами ташқи

савдо айланмаси

Шу жумладан

Ташқи қарз

ЯИМга

нисбатан

экспорт

импорт

сальдо

1

2

3

4

5

6

2001

6307,3

3170,4

3136,9

33,3

56,2

2002

5700,4

2988,4

2712,0

276,4

44,1

2003

6639,2

3725,0

2964,2

760,8

43,7

Манба: Жадвал муаллиф томонидан тайѐрланди.

3

Каримов И.А. Жаҳон молиявий - иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг

йўллари ва чоралари. - Т.:Ўзбекистон 2009. 10-б.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

5

1 жадвал давоми

1

2

3

4

5

6

2004

8669,0

4853,0

6816,0

1037,0

37,3

2005

9500,1

5408,8

4091,3

1317,5

31,3

2006

11171,1

6383,8

4781,3

1608,5

23,1

2007

14227,1

8991,5

5235,6

3755,9

17,0

2008

19077,0

11572,9

7504,1

4068,8

13,3

2009

21209,6

11771,3

9438,3

2333,0

9,5

2010

.

21842,0

13044,5

8797,9

4246,6

10,0


Юқоридаги жадвал маълумотларининг таҳлили шундан далолат

берадики, 2001 йилда республикамизда ташқи қарз ялпи ички маҳсулотга
нисбатан 56,2 %ни ташкил этган бўлса, ушбу кўрсаткич 2009 йилда 9,5 %ни
ташкил этган.

“Дунѐда, айниқса ривожланган мамлакатларда давлатнинг

ташқи қарзлари кўпайиб бораѐтгани жиддий хавотир туғдираѐтган бир
пайтда Ўзбекистоннинг ташқи қарзи ялпи ички маҳсулотнинг 10 фоизидан
ошмайди, давлат бюджети эса сўнгги беш йилда профицит билан
бажарилмоқда”

4

.

Биз қуйидаги диаграммада Ўзбекистон Республикасида

ташқи қарзни ялпи ички маҳсулотга нисбатини келтирамиз.

1 диаграмма

Ўзбекистон Республикаси ташқи қарзини ялпи ички маҳсулотга

нисбатан динамикаси

(фоизларда)

2010 й.

10,0

2009 й.

9,5

2008 й.

13,3

2007 й.

17,0

2006 й.

23,1

2005 й.

31,3

2004 й.

37,1

2003 й.

43,7

2002 й.

44,1

2001 й.

56,2

10 20 30 40 50 60 70 80 90 100

Я л п и и ч к и м а ҳ с у л о т

Манба: Диаграмма муаллиф томонидан тайѐрланди.

4

Каримов И.А. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини

ривожлантириш концепцияси. –Т.: “Ўзбекистон” 2010. 5 бет


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

6

Мамлакатимизда пухта ўйланган бюджет - солиқ сиѐсатини изчил олиб

бориш туфайли кейинги йилларда давлат бюджети кўзда тутилган тақчиллик
ўрнига профицит билан ижро этиб келинмоқда. Бу ижобий натижаларга
эришилганликнинг қуйидаги асосий омиллари мавжуд:

1.

Жаҳон молиявий - иқтисодий инқирозишароитида молиявий ресурс-

лардан самарали фойдаланиш зарурияти. Давлат бюджети маблағларини
мақсадли тақсимлашнинг доимий молиявий назорати, бюджетдан маблағ
олувчиларни мажбуриятларини самарали бошқариш муаммолари, ўз навбатида
бюджет ғазна ижросини самарали юритишни талаб қилади.

Ўзбекистон Республикасида Давлат бюджети ғазна ижросини амалиѐтга

татбиқ этишни босқичма-босқич амалга ошириш мақсадида, Ўзбекистон
Республикасининг “Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида”ги Қонуни
ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 27 декабрдаги

“Ўзбекистон Республикасининг 2006 йилни асосий макроиқтисодий
кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”

ги

ПҚ 244 - сонли Қарорига асосан республикамизда 2006 йилда Давлат
бюджетининг ғазна ижроси тизими жорий этилди.

2.

Мамлакатимизда солиқ тизимини ислоҳ қилиш, солиқлар ва бошқа

мажбурий тўловларни белгилаш, жорий этиш, ҳисоблаб чиқариш ҳамда
Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ва давлат мақсадли
жамғармаларига тўлаш билан боғлиқ муносабатларини, шунингдек солиқ
мажбуриятларини бажариш билан муносабатларини тартибга солишнинг
зарурати.

Мамлакатимизда мавжуд солиқ тизимини бошқаришни ислоҳ қилишда

Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 25 декабрда қабул қилинган ва 2008
йил 1 январдан эътиборан кучга кирган

“Ўзбекистон Республикасининг

солиқ Кодекси”

муҳим аҳамият касб этади. Халқаро амалиѐт тажрибасини ва

солиққа тортишнинг амалда синовдан ўтган ѐндашув ва тамойилларини ҳар
томонлама ўрганиш асосида тайѐрланган янги таҳрирдаги солиқ кодексида
кўзда тутилган меъѐр ва қоидалар, аввало, солиқ тизими ва солиқ
муносабатларини унификация қилиш, мамлакатимиз миллий иқтисодиѐтини
барқарор ва муносиб ривожлантиришда солиқларнинг рағбатлантирувчи
ролини кучайтиришга қаратилгани билан эътиборлидир.

Биз қуйидаги жадвалда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг

2005-2010 йиллардаги ижро даражасини кўришимиз мумкин.

2-жадвал

Ўзбекстон Республикаси Давлат бюджетининг ижроси

№ Йиллар

Кўрсаткичлар

2005 2006 2007 2008 2009 2010

1.

Бюджет тақчиллиги

-

-

-

-

-

-

2.

Бюджет профецити

0.1

0.5

1.1

1.5

0.2

0.3

Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги маълумотлари асосида муаллиф томонидан тайѐрланди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

7


Биз юқорида таъкидлаб ўтган омиллар мамлакатимизда пухта ва қатьий

бюджет-солиқ ҳамда ташқи қарз сиѐсатини олиб борилаѐтганлигидан далолат
беради.

Мамлакатларнинг жаҳон ҳамжамиятига интеграциялашуви жараѐни,

товарлар ва хизматлар савдосидан капитал савдосини ривожланиб кетиши,
ҳамда 2008 йилда жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг салбий оқибатлари
жаҳон мамлакатларини ташқи ва ички қарзларини тартибга солиш,
ликвидлигини ошириш масалаларига алоҳида эьтибор қаратишга мажбур
қилмоқда.

Иқтисодиѐтни модернизациялаш шароитида давлат қарзи ички ва ташқи

ўзлаштириш тизими сифатида ўзида тизимли эволюцион ѐндашув
методикасидан фойдаланиш имкониятини тахмин этади. Ушбу ѐндашувнинг
асосий ғояси бўлиб, қуйидаги ғоя ҳисобланади: ўзлаштириш жараѐни – бу
ўзининг шахсий ва муҳим ҳаракатини амалга оширувчи, шаклланиш
механизмини ташкил этувчи бутун бир тизимдир.

Давлат қарзини бошқаришда асосий усул давлатнинг қарз олишини

оптималлаштириш ҳисобланади. Халқаро амалиѐтда ушбу усул “тартибга солиб
туриш” усулидан кенгроқ бўлиб, унда давлат томонидан ички ва ташқи қарз
олишда оқилона уйғунлаштириш дастури асосида амалга оширилади. Ушбу
дастур таркибида тартиблаштирилаѐтган валюта, сузувчи валюта курслари
стабиллиги, инвестицион портфелларни бошқариш назариясини, олдиндан
кўзда тутилган тартиб - қоидалар моделини ва бошқаларни кўрсатиш мумкин.
Юқоридаги ѐндашувларнинг ҳар бири алоҳида ҳолда давлат қарзига таъсир
этувчи барча омилларни ҳисобга олмайди, бироқ уларнинг жамланган ҳоли
ташқи ўзлаштириш сиѐсатининг мумкин бўлган йўналишлари тўғрисида тўлиқ
тасаввур уйғотиши мумкин.

Ўзбекистон Республикасида қарз ва ликвидлигини бошқариш бўйича

жаҳон мамлакатлари тажрибасини ўрганиш ва таҳлил этиш асосида
мамлакатимизда қарз ва ликвидликни бошқариш мақсадида Ўзбекистон
Тикланиш ва тараққиѐт жамғармаси ташкил этилди. Ушбу жамғарманинг устав
капитали 2007йилда 1,2 миллиард АҚШ долларини ташкил этган бўлса, ушбу
кўрсаткич 2008 йилда 3 миллиард 200 миллион АҚШ долларини ташкил этди.
2010 йилда эса жамғарманинг устав капитали 5,0 миллиард доллардан ортиб
кетди.

“Тикланиш ва тараққиѐт фондининг таркибий ўзгаришлардаги

роли ортиб бораѐтганини ҳисобга олиб, 2014 йилгача унинг низом
жамғармасининг икки баробар, яьни 5 миллиард доллардан 10 миллиард
долларга босқичма - босқич кўпайтириш тўғрисида қарор қабул
қилинди”

.

5

Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиѐт жамғармаси иқтисодиѐтимизда

таркибий ўзгаришларни амалга ошириш ва уни модернизация қилиш борасида
стратегик муҳим роль ўйнайдиган лойиҳаларни амалга ошириш, биринчи

5

Каримов И.А. Барча режа ва дастурларимиз Ватанимиз таррақиѐтини юксалтириш, халқимиз фаровонлигини

оширишга хизмат қилади. –Т.: Ўзбекистон, 2011. 17-б.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

8

навбатда, ишлаб чиқариш инфратузилмасини шакллантириш бўйича фаолият
олиб боради. Ушбу жамғарма мамлакатимизда ташқи қарзлар, асосан узоқ
муддатга ва фақатгина иқтисодиѐтнинг стратегик тармоқларини модернизация
қилиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини қўллаб-
қувватлаш бўйича инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга жалб
қилмоқда.

Юқоридагилардан хулоса қилиш мумкинки, бозор иқтисодиѐти

шароитида давлат қарзларини юзага келишида давлат томонидан олиб
борилаѐтган иқтисодий-ижтимоий сиѐсат жуда муҳим ўрин эгаллайди ва
бевосита таьсир кўрсатади. Шунинг учун ҳам давлат қарзларини бошқаришни
тўғри йўлга қўйиш, унга таъсир этувчи омилларга ўрганиш энг муҳим
тараққиѐт омили бўлиб хизмат қилади. Ушбу ҳолат эса мамлакатнинг жаҳон
ҳамжамиятидаги нуфузи ошишига, дунѐ мамлакатларининг Ўзбекистонга
нисбатан ишончи ортиб боришига олиб келади.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов