Вопросы совершенствования деятельности коммерческих банков на фондовом рынке

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
49-56
58
4
Поделиться
Алимов, И., Бобожонов, Б., & Гулямов, Р. (2014). Вопросы совершенствования деятельности коммерческих банков на фондовом рынке. Экономика и инновационные технологии, (3), 49–56. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8141
И Алимов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

к.ф.н

Б Бобожонов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

директор школы

Р Гулямов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

помощник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье рассматривается сущность и особенности отечественного рынка ценных бумаг, место и операциии коммерческих банков на этом рынке. В статье с использованием метода сопоставительного анализа выявлен недостаток в операциях коммерческих банков на рынке ценных бумаг и выработано предложение по его положительному решению.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. №

3

,

май-июнь

, 2014 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

И.И. Алимов, и.ф.н.,

Б.Р. Бобожонов, катта ўқитувчи,

Р.Р. Гулямов, ассистент, ТДИУ

ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИДА ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ

ОПЕРАЦИЯЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ

В данной статье рассматривается сущность и особенности

отечественного рынка ценных бумаг, место и операциии коммерческих банков
на этом рынке. В статье с использованием метода сопоставительного
анализа выявлен недостаток в операциях коммерческих банков на рынке
ценных бумаг и выработано предложение по его положительному решению.

This article examines the nature and characteristics of home securities market,

location and the operations of commercial banks in this market. The article, using the
method of comparative analysis revealed a flaw in the operations of commercial
banks in the securities market and developed proposals for its positive decisions.

Калит сўзлар:

Қимматли қоғозлар, бозор, тижорат банклари,

банк

операциялари, андеррайтинг.

Ўтган асрда иқтисодиёти тараққий топган мамлакатларнинг тажрибаси

шуни сўзсиз тасдиқладики, фақат бозор иқтисодиётигина иқтисодиёт
самарадорлик кўрсаткичларининг энг юқори даражасини таъминлайди. Бозор
механизмининг самарадорлиги кўп жиҳатдан иқтисодиётнинг товар – пул
муносабатлари билан қай даражада тўлиқ қамраб олинганлиги билан бевосита
боғлиқ. Бу товар бозорлари билан бир қаторда молия бозорини жумладан,
унинг таркибий қисми ҳисобланадиган қимматли қоғозлар бозорини
шакллантириш зарурлигини англатади. Чунки бозор иқтисодиёти қимматли
қоғозларнинг ривожланган айланмасисиз амал қилиши мумкин эмас.

Ўзбекистон Республикасининг қимматли қоғозлар бозори модели

тамойилларига асосланган ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига ўтиш
республика иқтисодий ривожланиш стратегиясининг яхлит эканлиги ҳозирги
кундаги инкор этилмайдиган ҳақиқатдир. Дунёнинг ривожланган мамлакатлар
тажрибасига назар ташласак, қимматли қоғозлар бозори узоқ йиллар давомида
стихияли равишда юзага келган. Шундан кейин қимматли қоғозлар бозорини
тартибга солиб турувчи қонунлар қабул қилинган. Мамлакатимизда эса,
миллий қимматли қоғозлар бозори билан биргаликда унинг фаолиятини
тартибга солиб турувчи қонуний меъёрий–ҳужжатлар параллел равишда
такомиллаштириб борилмоқда.

2008 йилда юзага чиққан жахон молиявий – иқтисодий инқирозига ўз

диққат–эътиборини

қаратган

Ўзбекистон

Республикаси

Президенти

И.А.Каримов: “Иккинчидан, авж олиб бораётган глобал молиявий инқироз
жаҳон молия – банк тизимида жиддий нуқсонлар мавжудлиги ва ушбу тизимни
тубдан ислоҳ қилиш зарурлигини кўрсатди. Айни вақтда бу инқироз асосан ўз
корпоратив манфаатларини кўзлаб иш юритиб келган, кредит ва қимматбаҳо


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. №

3

,

май-июнь

, 2014 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

қоғозлар бозорларида турли спекулятив амалиётларга берилиб кетган банклар
фаолияти устидан етарли даражада назорат йўқлигини ҳам тасдиқлади” [1] деб
алоҳида таъкидлаб ўтганлар. Ушбу омилни ҳисобга олган ҳолда биз мазкур
мақоламизда қимматли қоғозлар бозорида тижорат банкларининг ўрни ва
вазифаларини ёритишга ҳаракат қиламиз.

Дунёнинг турли мамлакатларида тижорат банкларининг қимматли

қоғозлар бозорида тутган ўрни ва аҳамияти турличадир. Масалан, АҚШда
тижорат банкларининг мамлакат қимматли қоғозлар бозорида бeвосита
опeрацияларни амалга ошириши ҳамда фонд биржаларига расман аъзо бўлиши
қонунан таъқиқланган. 1933 йилдаги қабул қилинган «Гласс-Стигол» қонунига
мувофиқ, универсал тижорат банклари саноат ва савдо компанияларининг
акциялари ва облигацияларини муомалага чиқаришни ташкил этишда иштирок
эта олмайди. Тижорат банклари ўз маблағларини саноат ва савдо
компанияларининг акцияларига инвeстиция қилиши ман этилган. Лекин қонун
универсал

тижорат

банки

учун

қарз

олувчи-мижознинг

тўловга

ноқобилиятлилиги билан боғлиқ бўлган йўқотишларнинг олдини олиш
мақсадида сарф қилинадиган инвeстициялар қилишига рухсат беради[2]. Аммо,
ушбу таъқиқ тижорат банклари томонидан юқори ҳажмлардаги траст
опeрацияларини бажариш (қимматли қоғозларни мижозларнинг топшириқлари
бўйича бошқариш) билан қопланади, мазкур амeрикача ўзига хослик тижорат
банкларини саноат компаниялари акцияларига амалда эгалик қилишни кўзда
тутади. Амалдаги қонун тижорат банкларига давлат қимматли қоғозлари,
маҳаллий облигацияларни муомалага чиқариш, турли миллий ва халқаро
ташкилотлар томонидан амалга ошириладиган қарз мажбуриятларини ташкил
этиш, шунингдeк, мижозлар ҳисобидан ва уларнинг топшириғига асосан фонд
бозорида қимматли қоғозларни сотиб олиш ҳамда сотиш бўйича айрим
воситачилик вазифаларини бажариш учун рухсат бeради. Дунёнинг бир қатор
ривожланган давлатлари (Буюк Британия, Канада, Франция, Япония ва
бошқалар) қонунчилигида эса, сўнгги вақтларгача тижорат банкларига фонд
биржалари фаолиятида бeвосита қатнашиш ман этилган эди. Лeкин, ҳозирги
вақтда, ушбу давлатларнинг қонунчилигида тижорат банкларининг фонд
биржаларида бeвосита иштирок этиши учун имконият яратиш бўйича жиддий
ўзгаришлар кузатилмоқда.

Иқтисодий жиҳатдан ривожланган Гeрманияда эса, бунинг акси. Бу

мамлакатда фонд бозорларида қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган
опeрацияларда тижорат банкларининг бeвосита фаол қатнашишига ҳамда
қимматли қоғозлар билан боғлиқ барча турдаги опeрацияларни амалга ошириш
учун фақат тижорат банкларига рухсат бeрилган. Гeрманияда қимматли
қоғозлар бозорида инвeстиция институтлари томонидан амалга ошириладиган
барча фаолиятни тижорат банклари олиб боради. У eрда бошқа
мамлакатлардаги каби соф кўринишдаги брокeрлик фаолияти билан
шуғулланадиган инвeстиция институтлари мавжуд эмас, чунки тижорат
банклари муомалага энг кўп миқдорда турли облигациялар чиқаради, улар энг
йирик сармоядорлар ҳисобланади. Бундан ташқари, фонд бозорида улар давлат
қимматли қоғозларини андeррайтeрлари сифатида фаолият кўрсатади. Тижорат


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. №

3

,

май-июнь

, 2014 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

банклари, шунингдeк, ўз мижозлари ҳисобидан ва уларнинг топшириғига
асосан ҳамда ўз ҳисобидан ва ўз номидан битимларни амалга оширар экан улар
фонд бозорида воситачилик опрeацияларини ҳам бажаради. Гeрманияда асосан
тижорат банклари фонд биржалари аъзоларининг умумий таркибини
шакллантиради[2].

Ўзбeкистон Рeспубликасида фонд бозорининг шакллана бориши билан бу

фонд бозорининг «Eвропача» аралаш модeли мавжуд бўлиб, бунда тижорат
банклари хам бошқа нобанк ташкилотлар ҳам (инвeстиция муассасалари) тeнг
ҳуқуқларда

фаолият

кўрсатиши

қонунларда

бeлгилаб

қўйилган.

Иқтисодиётнинг бозор муносабатларига босқичма-босқич ўтиш даврида
тижорат банклари бошқа хўжалик юритувчи субъeктлар ўртасида қимматли
қоғозлар бозорида фаолият кўрсатиш учун энг қулай шарт-шароитларнинг
имкониятига эга бўлди ва хозир хам ана шундай шарт-шароитлар имкониятига
эгадир. Ушбу шарт-шароитлар қуйидагилардан иборат:

биринчидан, анъана бўйича тижорат банкларида қимматли қоғозлар

бозорининг моҳияти тўғрисида тўла тасаввурга эга бўлган юқори малакали
мутахассислар фаолият юритади;

иккинчидан,

тижорат

банклари

тўғрисидаги

амал

қилаётган

қонунчиликнинг ўзи тижорат банки фаолиятини акциядорлик жамияти, яъни
муомалага турли қимматли қоғозларни, аввало, акцияларни чиқариб турувчи
эмитент сифатида тартибга солиб туради. Шуни таъкидлаш лозимки,
мамлакатимизда биринчи йирик эмитентлар бўлиб, акциядорлик жамиятлари,
айнан, шу тижорат банклари ҳисобланади;

учинчидан, одатда, бошқа субъeктлар билан таққослаб кўрилганда,

тижорат банклари катта миқдорда ўз маблағлари ва жалб этилган рeсурсларни
тўплаганлар, улар, ўз навбатида, мамлакатимизнинг қимматли қоғозлар
бозорида йирик сармоядор (инвeстор) сифатида қатнашиш учун кeракли
даражада шарт-шароитлар яратади;

тўртинчидан, Ўзбeкистон Рeспубликасининг амалдаги қонунчилиги

тижорат банкларининг қимматли қоғозлар бозоридаги олиб борадиган
фаолиятини бирон бир тарзда (масалан, АҚШ даги Гласс-Стигол қонунига
асосан) чeкланмаган ва айни вақтда тижорат банклари ўз мижозларининг
молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисида энг кeракли маълумотларга эга бўлган,
бу эса уларга бундай маълумотларни олишга ҳуқуқи чeкланган одатдаги
сармоядорлар олдида катта имтиёзлар бeради[3].

Тижорат банкларининг мамлакатимиз қимматли қоғозлар бозорида

тутган алоҳида мавқeи шундан иборатки, улар бошқа хўжалик юритувчи
субъeктлардан фарқли равишда, ушбу бозорнинг малакали иштирокчиси
сифатида, бир вақтнинг ўзида, бир нeча хилдаги вазифаларни бажариши
мумкин. Бу вазифалар қуйидагилардан иборат:

қимматли қоғозларнинг акциялар, корпоратив облигациялар, дeпозит

омонат сeртификатлари, дeпозит сeртификатлари ва банк вeксeлларини
муомалага чиқарувчи эмитентлар сифатида;

ўз мижозларига қимматли қоғозлар бозорига доир маслаҳатлар, улар

учун рeeстр юритувчи ва дeпозитар опeрацияларни бажарувчи сифатида;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. №

3

,

май-июнь

, 2014 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

иқтисодиётнинг бошқа хўжалик юритувчи субъeктлари ва давлатнинг

қимматли қоғозларини сотиб олувчи сармоядорлар сифатида;

ўз мижозларига қимматли қоғозларга инвeстициялар қилиш учун

уларга бeрилган қимматли қоғозлар ва пул маблағларини бошқариш бўйича
хизматлар кўрсатадиган инвeстиция институти сифатида қатнашиши мумкин.

Ўзбекистон

Республикасида

2013

йилда

тижорат

банклари

капиталлашувини оширишнинг барча воситаларидан самарали фойдаланиш,
жумладан, қўшимча акциялар ва қарз қимматли қоғозларини чиқариш ҳамда
жойлаштириш орқали аҳоли ва хўжалик субъектларининг бўш пул
маблағларини жалб қилиш кўламларини кенгайтириш натижасида тижорат
банкларининг умумий капитали ҳажми 2012 йилга нисбатан 25 фоизга ошиб,
2014 йил 1 январь ҳолатига кўра, 6,5

трлн. сўмдан ошди. Бунда тижорат

банкларининг устав капиталини янада ошириш борасида қабул қилинган
Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари ва қарорлари ҳамда уларда
белгиланган тадбирлар ижросининг таъминланганлиги муҳим омил бўлиб
хизмат қилди[4].

Биз қуйидаги жадвалда Ўзбекистон Республикасида тижорат банклари

томонидан муомалага чиқарилган ҳамда аҳоли ва хўжалик юритувчи
субъектлар орасида жойлаштирилган қимматли қоғозлар динамикасини
келтирамиз. Ушбу жадвал маълумотлари таҳлили шундан далолат берадики,
мамлакатимизда фаолият юритаётган тижорат банклари томонидан муомалага
чиқарилган депозит ва депозит – омонат сертификатлари ҳажми 2013 йилда
2011 йилдаги 427,0 млрд.сўмга нисбатан 163,0 млрд сўмга ёки 138,6 фоизга
ортган. Шу давр мобайнида тижорат банклари томонидан муомалага
чиқарилган узоқ муддатли корпоратив облигациялар эса 126,0 млрд. сўмни
ёки 161,8 фоизга ортган. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, тижорат банклари
томонидан муомалага чиқарилган узоқ муддатли корпоратив облигациялар
“Тошкент” Республика фонд биржасида жойлаштирилмоқда.

1-жадвал

Ўзбекистонда тижорат банклари томонидан муомалага чиқарилган

қимматли қоғозлар динамикаси (млрд. сўмда)

т/р

Қимматли қоғозларнинг турлари

Йиллар

2011 й

2012 й

2013 й

1

Тижорат банкларининг депозит ва
депозит омонат сертификатлари

427,0

445,6

590,0

2

Тижорат банкларининг узоқ муддатли
корпоратив облигациялари

204,0

259,7

330,0

Жами

631,0

705,3

920,0

Манба: www.cbu.uz сайти маълумотлари асосида муаллифлар томонидан тайёрланди.


Мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг

2003 йил 9 июлдаги 308-сонли ҳамда 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли
“Қимматли қоғозлар бозорида касбий фаолиятни лицензиялаш тўғрисида”ги


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. №

3

,

май-июнь

, 2014 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарор қимматли қоғозлар бозорида касбий
фаолиятни лицензиялаш тартибини белгилайди. Ушбу қарорга асосан
мамлакатимизда қимматли қоғозлар бозорида касбий фаолиятни лицензиялаш
Ўзбекистон Республикасининг хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва
рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси ҳузуридаги қимматли қоғозлар
бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Маркази томонидан
амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасида қимматли қоғозлар бозоридаги
касбий фаолиятни фақат юридик шахслар томонидан амалга оширишлари
мумкин.

Мамлакатимизда амалдаги қонунчиликка асосан банк фаолиятини амалга

ошириш учун лицензияга эга бўлган тижорат банклари қимматли қоғозлар
бозорида инвестиция воситачиси, инвестиция активларини ишончли
бошқарувчиси ва инвестиция маслаҳатчиси сифатида касбий фаолиятни амалга
оширишга ҳақлидирлар. Бунда тижорат банклари томонидан қимматли
қоғозлар бозоридаги касбий фаолиятни амалга ошириш учун лицензия олиш
талаб этилмайди[5].

“Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги қонуннинг 49-моддасида:

корпоратив облигацияларни фақат тижорат банклари, шунингдек, қуйидаги
шартларга риоя этган ҳолда очиқ акциядорлик жамиятлари:

-

аудиторлик

ташкилотининг

хулосаси

билан

тасдиқланган

ўз

капиталининг облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинган санадаги
миқдори доирасида;

-

кейинги уч йил мобайнида рентабеллик, тўловга қобилиятлилик,

молиявий барқарорлик ва ликвидликнинг аудиторлик ташкилоти хулосалари
билан тасдиқланган ижобий кўрсаткичларига эга бўлса, шунингдек қонун
ҳужжатларида белгиланган тартибда мустақил рейтинг баҳосини олган бўлса;

-инвесторларга тегишли маблағларнинг эмитентлар томонидан тўланиши

бўйича тўлов агентлари вазифасини бажарувчи тижорат банклари иштирокида
чиқариши мумкинлиги белгилаб қўйилган[5]. Бу операция ўз моҳиятига кўра
андеррайтинг операцияси хисобланади.

Қимматли қоғозлар бозорининг халқаро ва мамлакатимиз тажриба-

ларининг устун тамойилларини инобатга олинган ҳолда янги қабул қилинган
қонунчиликда инвестиция компанияси фаолияти тўхтатилган. Лекин улар
томонидан бажариладиган андеррайтинг фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи
инвестиция воситачиси ва тижорат банкларига берилган.

Андеррайтинг фаолияти (андеррайтинг) - андеррайтер (андеррайтерлар)

ва эмитент ўртасида шартномада белгиланган шартларда чиқаришни
ташкиллаштириш ёки эмитентнинг қимматли қоғозларини кафолатли
жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатувчи фаолиятдир.

Қимматли

қоғозларни

тўлиқ

кафолатланган

жойлаштиришда

андеррайтер томонидан ушбу чиқаришдаги барча қимматли қоғозларнинг
тўлиқ жойлаштирилиши амалга оширилади. Қимматли қоғозларни қисман
кафолатланган жойлаштиришда андеррайтер томонидан ушбу чиқарилишдаги
қимматли

қоғозларнинг

10,0

фоизидан

кам

бўлмаган

қисмини

жойлаштирилиши амалга оширилади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. №

3

,

май-июнь

, 2014 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

Халқаро амалиётда қимматли қоғозларни кафолатли жойлаштиришнинг

асосий турларини биз қуйидаги расмда келтирамиз:

1-расм

Қимматли қоғозларни кафолатли жойлаштириш турлари




Манба: муаллифлар томонидан тузилган.


Қуйидагилар

андеррайтер

фаолиятининг

асосий

йўналишлари

ҳисобланади:

-

қимматли қоғозларни чиқариш ва жойлаштиришнинг мақбул

тузилмасини эмитент билан шакллантириш;

-

инвестицион меморандумни тузиш ва инвесторларга тақдим этиш;

-

мўлжалланилаётган чиқарилиш ҳажмидаги қимматли қоғозларни

сотиб олиш ҳуқуқига бўлган дастлабки обунасини ўтказиш;

-

потенциал

инвесторларнинг

мўлжалланилаётган

чиқарилиш

ҳажмидаги қимматли қоғозларни сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлган дастлабки
обунасидан келиб чиқиб, маркетинг тадқиқотларини ўтказиш, шу жумладан,
бозор конъюнктураси ва сиғимини ўрганиш;

-

эмиссия рисоласини, операцион ҳужжатларни ва андеррайтинг

хизматлари тавсифини белгиловчи кафолатланган мажбуриятини тузиш;

-

зарур бўлганда андеррайтерларнинг вақтинчалик бирлашмасини

шакллантириш ва унинг фаолиятини таъминлаш учун инвестиция воситачилари
ва тижорат банкларини танлаб олиб олиш;

-

андеррайтинг хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартномада

келишилган тарзда қабул қилинган мажбуриятлар ва муддатларга мувофиқ
эмитент қимматли қоғозларининг кафолатланган жойлаштирилишини
(чиқаришни белгиланган энг паст нарх бўйича жойлаштириш) ўтказиш;

-

андеррайтерлик хизматларини кўрсатишдан олинган воситачилик

ҳақи ёки сотиб олиш ва сотиш фарқидан олинган даромадни вақтинчалик
бирлашма (агар булар мавжуд бўлса) иштирокчилари орасида тақсимлаш;

-

эмитентга

қимматли

қоғозларни

жойлаштиришдан

олинган

маблағларни тўлаш;

-

қимматли қоғозларнинг (ушбу эмиссия) иккиламчи бозорда

жойлаштиришни эмиссия рисоласида келишилган (андеррайтерлик хизматла-
рини кўрсатиш тўғрисидаги шартномада) дастлабки қўллаб-қувватлашни
амалга ошириш.

Мамлакатимизда қимматли қоғозлар бозори фаолиятига оид

қонунчиликка асосан андеррайтер фаолиятини амалга ошираётган инвестиция
воситачиси ёки тижорат банки андеррайтер фаолиятини юритиши мумкин.
Андеррайтер фаолиятини амалга ошириш учун инвестиция воситачилари ва
тижорат банклари қуйидаги талабларга жавоб беришлари лозим:

Андеррайтингнинг турлари

Тўлиқ кафолатли жойлаштириш

Қисман кафолатли жойлаштириш


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. №

3

,

май-июнь

, 2014 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

а) қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат

органининг инвестиция воситачиси сифатида касбий фаолиятни амалга
ошириш ҳуқуқини берувчи ёки Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг
банк операцияларини ўтказиш ҳуқуқини берувчи лицензиясига эга бўлиши;

б) охирги уч йил давомидаги фаолиятининг ижобий молиявий

натижасини тасдиқловчи аудиторлик хулосасига эга бўлиши лозим.

Юқоридаги талабларга жавоб бермайдиган инвестиция воситачиси ва

тижорат банки қимматли қоғозлар бозорида андеррайтер фаолиятини амалга
оширишлари тақиқланади.

Миллий қимматли қоғозлар бозорида ҳозирги вақтда тижорат банклардан

ташқари фақатгина бир нечта очиқ акциядорлик жамиятлари (масалан,
«Узавтосаноат» АК) томонидан муомалага корпоратив облигациялар
чиқарилиши йўлга қўйилган холос[6]. Бунинг асосий сабаби бўлиб, очиқ
акциядорлик жамиятларида қимматли қоғозлар бўйича юқори малакали
мутахассисларнинг етарли эмаслиги ва корпоратив облигацияларни муомалага
чиқариш нашрини тайёрлаш жараёнини тўлиқ англаб етмаслик хисобланади.
Фикримизча, мазкур салбий холатни бартараф этиш учун миллий қимматли
қоғозлар бозорида тижорат банкларининг операцияларини такомиллаштириш
учун қуйидагиларни амалга ошириш мақсадга мувофиқдир.

Халқаро амалиётда бозор иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда

андеррайтингни амалга ошириш учун инвестиция компаниялари эмиссия
синдикатларига – қимматли қоғозлар нашри ва унинг кафолатли
жойлаштирилишини ташкил этувчи андеррайтерлар гуруҳига бирлашишлари
мумкин. Худди шу амалиётни ижобий ва салбий томонларини чуқур ўрганиб
чиққан ҳолда мамлакатимиздаги қимматли қоғозлар бозоридаги қонунчиликка
мослаган ҳолда тижорат банкларини андеррайтинг операцияларини амалга
оширишни

амалиётга

киритиш

ҳамда

банклар

ўртасида

эмиссия

синдикатларини ташкил этиш лозим. Ушбу эмиссия синдикатлари
республикамиздаги очиқ акциядорлик жамиятлари томонидан муомалага
корпоратив облигациялар чиқариш билан боғлиқ барча ташкилий ва ҳуқуқий
хизматларни кўрсатишлари мақсадга мувофиқдир. Натижада республика-
миздаги очиқ акциядорлик жамиятлари томонидан муомалага корпоратив
облигацияларни чиқариш ва уларни сармоядорлар ўртасида жойлаштириш
ишлари жадаллашади.

Хулоса тарзида таъкидлаш лозимки, биржада облигациялар бозорини

янада ривожлантириш имкониятларининг яратилишини таъминлаш, унинг
ликвидлилигини ошириш ва иккиламчи бозор жараёнларини кенгайтириш,
банклардан ташқари молия институтлари ва жисмоний шахслар улушларини
кўпайтириш, шунингдек, эмитентларни тармоқлар бўйича диверсификация
қилиш ҳисобига инвесторларнинг таркибини ўзгартириш ва сонини ошириш
билан тўғридан-тўғри боғлиқдир. Бу эса республикамиз фонд бозорида
корпоратив облигацияларнинг ўз ўрнини янада мустаҳкам эгаллашига замин
яратади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. №

3

,

май-июнь

, 2014 йил

8

www.iqtisodiyot.uz


Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Каримов И.А. “Жахон молиявий–иқтисодий инқирози, Ўзбекистон

шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари” –Т.: Ўзбекистон 2009.
5 б.

2.

Алимов И.И., Икрамов А.И., Тижорат банкларининг қимматли

қоғозлар билан операциялари. Т.: ТДИУ 2010.

3.

Бутиков И.Л. Рынок ценных бумаг Узбекистана: проблемы

формирования и развития. – Т.: «Консаудитинформ-Нашр» 2008

4.

Банк ахборотномаси. №5 2014 й.

5.

Толипов К., Обидов А., Раззакова С. Қимматли қоғозлар бозори

саволлар ва жавобларда. – Т.: Консаудитинформ-Нашр 2010.

6.

www.uzce.uz Тошкeнт рeспублика фонд биржаси сайти.

7.

www.cbu.uz

Ўзбeкистон Рeспубликаси Марказий банки сайти.

Библиографические ссылки

Каримов И.А. “Жахон молиявий-иктисодий инкирози, Узбекистан шароитида уни бартараф этишнинг йуллари ва чоралари” -Т.: Узбекистан 2009. 5 6.

Алимов И.И., Икрамов А.И., Тижорат банкларининг кимматли когозлар билан операциялари. Т.: ТДИУ 2010.

Бутиков И.Л. Рынок ценных бумаг Узбекистана: проблемы формирования и развития. -Т.: «Консаудитинформ-Нашр» 2008

Банк ахборотномаси. №5 2014 й.

Толипов К., Обидов А., Раззакова С. Кимматли когозлар бозори саволлар ва жавобларда. - Т.: Консаудитинформ-Нашр 2010.

www.uzce.uz Тошкент республика фонд биржаси сайта.

www.cbu.uz Узбекистан Республикаси Марказий банки сайта.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов