Инновацион технологияларни такомиллаштиришда гендер-менежмент ҳусусиятларини ўрганиш муаммоси

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
308-314
13
1
Поделиться
Каримова, В. (2011). Инновацион технологияларни такомиллаштиришда гендер-менежмент ҳусусиятларини ўрганиш муаммоси. Экономика и инновационные технологии, (1), 308–314. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/7704
В Каримова, Ташкентский Государственный Университет Экономики

д.п.н, профессор

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ҳар бир алоҳида ижтимоий - иқтисодий тузум, ижтимоий шарт - шароитлар ўз даврининг вакиллари руҳиятига таьсир кўрсатмай қолмайди. Ҳар бир шахс ўзига хос бир дунѐ, ноѐб ва қайтарилмас мавжудот бўлгани билан у ўз ѐн атрофида содир бўлаѐтган барча ҳодиса ва воқеаларнинг иниъкоси ҳамдир. Мустақилликнинг 20 йиллик даврида юртимизда амалга оширилаѐтган буюк бунѐдкорлик ва оламшумул ислоҳотлар ўзбекистонлик хотин-қизларнинг миллий қиѐфаси ва характерида ҳам ижобий ўзгаришлар рўй беришига олиб келди.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

1

В.М.Каримова,

психология фанлари доктори, профессор

ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШДА

ГЕНДЕР-МЕНЕЖМЕНТ ҲУСУСИЯТЛАРИНИ

ЎРГАНИШ МУАММОСИ

Ҳар бир алоҳида ижтимоий - иқтисодий тузум, ижтимоий шарт - шароитлар

ўз даврининг вакиллари руҳиятига таьсир кўрсатмай қолмайди. Ҳар бир шахс
ўзига хос бир дунѐ, ноѐб ва қайтарилмас мавжудот бўлгани билан у ўз ѐн
атрофида содир бўлаѐтган барча ҳодиса ва воқеаларнинг иниъкоси ҳамдир.
Мустақилликнинг 20 йиллик даврида юртимизда амалга оширилаѐтган буюк
бунѐдкорлик ва оламшумул ислоҳотлар ўзбекистонлик хотин-қизларнинг
миллий қиѐфаси ва характерида ҳам ижобий ўзгаришлар рўй беришига олиб
келди. Кучли давлатдан кучли фуқаролик жамиятига ўтаѐтган мустақил
юртимиздаги жамият аьзоларининг миллий ўзлиги ва характерини
шакллантирувчи омилларни билиш, унинг ўзгариши ва ривожланиши
тенденцияларини башорат қилиш жамиятни бошқариш, унда камол топаѐтган
ѐш авлод баркамоллигини таьминлашнинг кафолатларидандир. Бундай
ўзгаришлар ўзларини истиқболда жамият равнақига ҳисса қўшишни ният
қилган иқтисодчи талаба қизлар психологияси ва руҳиятига ҳам алоқадордир.

Тошкент давлат иқтисодиѐт университети юртимизда малакали

иқтисодчи кадрлар тайѐрловчи олий ўқув юрти сифатида ҳар йили халқ
хўжалигимизнинг турли тармоқларига юзлаб иқтисодчи хотин-қизларни
тайѐрлаб беришда ҳам ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Биз университетнинг
педагогика ва психологияси кафедраси ҳамда Республика “Оила” илмий-
амалий маркази ҳамкорлигида

“Ўзбекистонда хотин-қизлар тадбиркор-

лигини самарали ташкил этишда гендер - менежмент дастурларидан
фойдаланиш”

илмий техникавий дастури доирасида қатор йиллар мобайнида

ушбу муаммоларга алоқадор бир қанча масалаларни ўрганиб келмоқдамиз.

Муаммолар

орасида

қизларни

бозор

иқтисодиѐти

шароитида

рақобатбардош кадрлар қилиб тайѐрлаш, бунда уларнинг психологик жинсига
алоқадор ижтимоий психологик ҳолатларни инобатга олган таълим
технологияларини ташкил этишга хизмат қиладиган дастурлар яратиш
масаласи бизнинг назаримизда амалий аҳамиятга молик йўналишлардан
ҳисобланади. Хўш, бунда қайси ижтимоий психологик омилларга биринчи
навбатда эътибор қаратиш лозим? Бизнингча, биз тадқиқотчилар биринчи
навбатда бугунги қизларимиз психологиясидаги етакчи мотив ва шахс
хусусиятларини ўрганишдир.
Биринчидан, иқтисодчи қизларнинг характер хусусиятларида ўзига хослик
мавжудми, деган саволга назарий ва амалий жавоб қидирдик. Зеро, бу тушунча
психологияда инсон руҳиятига алоқадор бўлган энг аньанавий ва қадимий
тушунчалардан. Лекин шундай бўлса ҳам бу тушунча ўзининг тугал ечимини
топган деб айтиш қийин. Гап шундаки, бу тузилма энг ўзгарувчан ва
беқарордир. Шуни алоҳида таькидлаш лозимки, алоҳида шахснинг


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

2

характерологик сифатлари билан у мансуб бўлган яхлит миллат ѐки
психологик жинс сифатлари (аѐллик) ўзига хос тарзда намоѐн бўлади.
Миллий характерни ўрганишнинг мезонлари ѐки тамойиллари тўғрисида гап
кетганда, асосий фикр шуки, унинг устувор сифатлари жамиятда давр тақозоси
билан содир бўладиган муҳим воқеалар, ҳодисалар, жараѐнлар, фаолият
турлари ва ўзлигига муносабатига боғлиқ тарзда шаклланади. Масалан,
мустақиллик йилларида шаклланган муносабатларни олайлик. Халқ бу буюк
неьматни мустақилликнинг илк даврларида унинг бутун қадр-қиммати билан
баҳолай олмаган бўлса ҳам, қисқа ўтган даврда мустақиллик яратган
имкониятлардан манфаатдорлик руҳи шаклланиб борган сари ўзбекистонлик
хотин-қизлар ҳам дадилроқ, эркинроқ, мустақилроқ, тадбиркорроқ, самимийроқ
шу билан бирга ўз мақсадлари сари дадил интиладиган, бу йўлдаги тўсиқлар
ѐки қийинчиликлардан чўчимайдиган бўлиб бормоқда. Шу ўринда биз назарий
ва таҳлилий жиҳатдан юртдошларимиз бўлган хотин-қизларни характерига
кўра қуйидаги гуруҳга бўлиб ўргандик:

1.

Консерватив

психологияни ўзида мужассам етувчилар гуруҳи. Улар

турли анъана ва удумларга тўла эргашувчилар, консерватив фикрлайдиган,
турли фикр ва қарашларга нисбатан эҳтиѐткор, ўз маҳалласи ва оилавий
муносабатларга тез мослашадиганлар. Чунки улар “кўпчилик ҳақ” деган
фалсафага таяниб яшайдилар.

2.

Тадбиркор типлар

- улар ўзи ва ўз мақсад - эҳтиѐжларига йўналган,

замона зайлини тез англайдиган, тадбиркор-таваккалчи, ўзини ва ўзидаги сифат
ҳамда фазилатларни ўзгаларга позитив нуқтаи назардан намоѐн эта оладиган, ўз
олдига узоқни кўзлаган мақсадлар қўя оладиганлар типи. Уларда иқтисодий
тафаккур кучли ривожланган ва ҳар қандай ҳаракатларнинг моддий ва
маънавий қийматини тушунади. Таъкидлаш лозимки, муҳтарам юртбошимиз
И. Каримов томонидан “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” деб
эълон қилинган жорий 2011 йилда тадбиркор хотин-қизлар сони кун сайин
ортиб бормоқда. Айниқса, оилавий бизнесда уларнинг улуши ва салоҳиятли
жуда сезиларли. Яратилаѐтган янги иш ўринларини эгаллаѐтганлар ҳам, уларни
бизнес субъектлари сифатида яратаѐтганларнинг салкам ярмини тадбиркор
хотин-қизлар ташкил этмоқда.

3.

Технологик типлар

янгича технологик ўзгаришларга ўч, жамиятнинг

тараққиѐтини ҳис қиладиган, кўпроқ унинг талабларига мослашган, доимо
янгиликка интилган, ахборот технологияси соҳасида эркаклар билан теппа-тенг
фикрлайдиганлар типи. Улар янгидан янги фирмаларда муваффақият билан
фаолият юритмоқдалар. Чунки бундай аѐллар ҳаттоки уй юмушларини
бажаришда ҳам фан ва технологиянинг энг янги ютуқларига таяниб иш
кўришни афзал кўрадилар, янгича ишлашга, яхшигина сармоя топишга,
корпоратив ҳамкорликка мойил аѐллардир.

4.

Уй бекалари типи

.

Бу типга мойиллар қиз болалик давриданоқ

билинади. Улар фақат уй-рўзғор билан боғлиқ малакаларга эга бўлишни афзал
кўрадилар ва турмуш қургач ҳам фақат оилавий ўзаро муносабатларда уста
бўлишни хоҳлайдилар, яхши, соғлом фарзандлар туғиб, уларни соғ-саломат
вояга етказиш ҳам уларнинг муддаолари. Айтиш жоизки, бу тип ҳам жамият


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

3

учун керак, чунки улар бутун умрларини оилага бағишлаш, бола тарбиясини
устувор билганлари боис фарзандлар баркамол ва соғлом бўлади. Фақат давр
талаби шуки, улар ақлли, маънавиятли ва соғлом фарзанд ўстиришлари учун
ўзлари билимли, малакали, саводхон бўлишлари керак. Шу боис уй
бекаларининг кўпчилиги бажонидил турли ўқув марказларида малакаларини
оширмоқдалар.

Ҳар бир ажратилган типларда ҳам ижобий, ҳам салбий сифатлар мавжуд.

Масалан, биргина мулкка муносабатни оладиган бўлсак, биринчи тоифа
вакиллари руҳиятида “кичкина одам” психологияси устун бўлгани учун ҳам
улар эл қатори ҳаѐт кечириш, борига шукур қилиш, бир-бирларига қараб
мослашувчанликни намоѐн қиладилар. Буларни қишлоқларимизда ҳаѐт
кечираѐтган кўпчилик ташкил етиб, турмуш ташвишлари ҳақида қайғуришни
ҳам улар бошқаларга-лидерларга ишониб топширадилар. Иккинчи тоифа эса
мулкни (маблағлар, моддий бойликлар) шахсий манфаатига бевосита хизмат
қилдира олади, мулкка эгалик ҳисси уларда тўғри меҳнатни ташкил қилиш, ўз
вақтида дам олиш ва ташкилотчилик ҳамда лидерлик сифатларини тўла
кўрсатишга интилишни келтириб чиқаради. Ҳозирги фермер аѐлларнинг
аксарияти ана шундай сифатлар соҳибларидир.

Ижтимоий характернинг анъанавий сифатлари, яъни, миллий расм-

русмлар туфайли авлоддан авлодга ўтиб келаётган сифатлар - самимият,
соддалик, камтарлик, меҳмондўстлик, очиқкўнгиллик, ишонувчанлик,
ширинсуханлик, таъсирчанлик, оилапарварлик, илм ва зиёни қадрлаш ва
ҳоказоларни сақлашда ҳам ўзбекистонлик хотин-қизларнинг ўрни ва роли
сезиларли. Бундан ташқари, улар айни шу ўзбекона ва шарқона
сифатларни ўз фарзандлари онгига сингдирувчи ва авлоддан авлодга
етказувчи шахслардир.

Биз юқорида ажратган тоифалар биринчидан, жамиятимиз ҳаѐтида хотин-
қизларнинг ўрнини билдирувчилар сифатида ѐн-атрофидаги қизлар тарбиясига
ҳам ижобий, ҳам салбий таъсир кўрсатувчилардир. Иқтисодиѐт йўналишида
мутахассис бўлишни ният қилган талаба қизлар ҳам ўз ижтимоий хулқ-
атворида у ѐки бу тоифа психологияси таъсирида бўлганлар, десак хато
бўлмайди. Лекин янгича таълим технологияларига, инновацион ва юқори
технологик таълим дастурларига асосланган ўқув муассасаси қизлардаги
шахсий сифатларни мақсадли тарзда шакллантириши ва улардаги гендер
тафовутларни фаолият ва келгусидаги оилавий ҳаѐт манфаатларига зид
бўлмаган тарзда тарбиялашга хизмат қилиши мумкин.

Чунки мустақиллик йилларида узлуксиз таълимнинг барча босқичларида

ишларимизни самарали ташкил этишда янги инновацион технологияларни
дадил қўллаѐтганлигимиз, бунда замонавий ўқитиш технологияларини
жамиятимизда асрлар давомида қадрланаѐтган маънавиятимиз дурдоналари,
таълим ва тарбия борасида орттирган миллий тарбия услубларимиз билан
уйғунлаштира олаѐтганлигимиз ҳам ижобий таъсир кўрсатмоқда. Бунда
ижтимоий психологик технологияларнинг аҳамияти ҳам каттадир.

У

злуксиз таълимни ислоҳ қилишда психология фанининг роли шунда

намоѐн

бўладики,

яхши

педагог

аввало

таълим

олувчи

ва


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

4

тарбияланувчиларнинг ички оламини, психологиясини, ижтимоий хулқига
ижобий таъсир кўрсатиш маҳоратини эгаллаган бўлиши, бунда талабаларнинг
гендер ҳусусиятларини ҳам инобатга олиши лозим. Иқтисодиѐт йўналишида
касб таълими соҳасини танлаган қизлардаги психологиянинг ўзига хослиги
нимада? Аввало шуни эътироф этиш лозимки, иқтисодиѐт йўналишида касб
таълимини танлаган талаба-ѐшлар жинсидан қатъий назар, ўзларини иқтисодчи
сифатида идрок этади ва бу танлов тасодифий бўлмайди.

Ўтказилган кўплаб тадқиқотларнинг кўрсатишича, ушбу соҳани танлаган

йигит-қизларнинг аксарияти учун ўз оиласи ва ота-оналарнинг нима билан
машғул бўлиши етакчи аҳамият касб этади. Ўтказилган тадқиқотлар отанинг
ўғилга, онанинг эса қизга таъсири бевосита эканлигини исботлади.

Эътиборлиси шундаки,

оиладаги демократик муносабатлар, яъни, ўзаро

ҳурмат, тотувлик, бир-бирини қўллаб-қувватлаш, масъулиятлиликни
рағбатлантириш кабилар болада илк ёшлигиданоқ тўғри иқтисодий
тафаккурнинг ривожига ижобий таъсир этади.

Одатда ота ѐки она болага

нисбатан зуғум қилган, авторитар муносабатлар устувор бўлган оиладан яхши
иқтисодчи чиқмайди. Демак, ѐшларда тўғри иқтисодий тафаккур ва
тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришнинг дастлабки омили – оила ва
оилавий муносабатлардир. Бундай таъсир айниқса қизлар психологиясида
бевосита намоѐн бўлади.

Ўз оналаридан фарқли ўлароқ, замонавий қизлар иқтисодчи касбини танлар

экан, уларнинг аксарият қисми келажакда менежер, бошқарувчи, раҳбарлик
карьераси тўғрисида ҳам ўйлайди. Шу боис ҳам улар ўз маълумотларини йигит
тенгдошларига нисбатан ошириш, тинимсиз ўз устида ишлашни мақсад қилиб
қўяди. Чунки таълим жараѐнида уларнинг онгига сингдириладиган фикр шуки,

яхши иқтисодчининг умумий маълумотлилик даражаси аҳолининг бошқа
қатламларидан юқорироқ бўлиши, унда ижобий маънода карьеристлик, яъни,
мансабга интилиш бўлиши керак.

Бундан ташқари, улар иқтисодчи касби йўналишини танлаш билан

биргаликда олий маълумотли менежер энг аввало ўзгалар фаолиятини
мувофиқлаштириш орқали корхона ѐки ташкилот равнақига эришишни билиши
шартлигини, бунда психологик билимлар одамлар билан самарали ишлаш учун
зарурлигини ҳам англаши керак.

Раҳбарлик карьерасини мақсад қилган хотин-қизлар талабалик

даврлариданоқ,

гендер-менежментдан

хабардор

бўлишлари

ҳам

аҳамиятлидир.

Яъни, бошқарувда гендер-менежментни инобатга олиш, хотин-

қизларнинг ўз психологик жинсига оид ҳусусиятларини керакли йўналишда
шакллантириш ҳам касбий таълимнинг муҳим йўналиши сифатида қаралмоғи
лозим. Зеро, бугун Ўзбекистонда ишлаб чиқаришнинг деярли барча соҳаларида
хотин-қизлар эркаклар билан баробар фаолият юритмоқдалар ва уларнинг
иқтисодчи-бошқарувчи-тадбиркор сифатида роли ва ўрни ҳам кундан кунга
ошиб бормоқда. Бунинг учун мамлакатимизда барча имкониятлар, ҳуқуқий
кафолатлар, имтиѐзлар яратилган.

Гендер-менежмент аввало ҳам иқтисодий, ҳам психологик тушунча

бўлиб, у аввало тадбиркорлик ва бошқарув фаолиятида эркаклар ва хотин-


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

5

қизлар учун тенг имкониятлар макони яратилган шароитда уларнинг
психологик жинси хусусиятларини инобатга олган таълимий бошқарув
дастурларини тақозо этувчи шарт-шароитларни назарда тутади. Гендер-
менежмент дастурлари айнан ҳар бир тадбиркор раҳбарнинг профессионал
малакасини ошириш, улардаги тадбиркорлик лаѐқатлари ўстириш ва
такомиллаштиришда психологик жинси ва шахсига оид хусусиятларини
инобатга олиш, Ўзбекистон шароитида шарқона одоб ва муомала маданиятини,
миллий ва маънавий қадриятларимизнинг ўзига хос таъсирчан кучини эътироф
этишдан иборатдир.

Ўтказилган тадқиқотлар хотин-қизлар бошқарувининг эркак

бошқарувчига солиштирилганда, хотин-қизлар жамоасини бошқаришда
(педагогик жамоа ёки тиббиёт муассасаларида) анчагина самарали
эканлигини исбот қилди ва бунда аёл табиатига хос бўлган жиҳатлар
муайян ижобий роль ўйнаши ўз исботини топди.

Хотин-қизларни бошқарув

ва раҳбарлик фаолиятига ўқитиш тизимида биз қўлга киритган барча эмпирик
натижаларни албатта инобатга олиш ва уларни самарали иқтисодий
фаолиятини таъминлашга эришиш лозим.

Психологик нуқтаи назардан хотин-қизларнинг иқтисодий соҳада

карьера қилиши ёки бошқарувга ўзини руҳан тайёрлашида унинг
фаолиятига туртки бўлган мотивацияси масаласи аҳамиятлидир.

Яъни, бу

том маънода нима мақсадда, ва қандай ички туртки-мотивлар инсонни айнан
иқтисодчи бўлишга, кейинчалик бошқарувчи бўлишга ундайди, деган саволга
жавобдир. Психология бу ҳолатни биринчи навбатда шахснинг ўзини ўзи
амалий ҳаѐтда намоѐн этишга имконияти билан боғлаб ўрганади.

Чунки агар мотивация айнан истиқболга йўналган, дадил ва мақсадга

қаратилган бўлса, ундай ѐшларни нимагадир ўргатиш, ўқитиш осонроқ кечади.
Айнан шу тоифа билан ўқитишнинг янгича инновацион технологияларини
қўллаш сезиларли самаралар беради. Чунки ўқувчида ички руҳий ҳозирлик
етарли даражада бўлади. Ички мотивацияси кучли ѐшлар билан мулоқотдаги
педагог-мутахассисдан ҳам кўпроқ интеллектуал салоҳият ва психологик
компетенция талаб этилади.

Чунки ўқитиш технологияларини танлашда педагог аввало талабани

муайян мақсадга эришишда бир қанча конкрет фаолият ва ҳаракатлар орасидан
энг мақбули ва самаралисини танлаш шароитида ўқитиши, бунда унинг
тафаккури ѐки фикрлашидан ташқари, ижтимоий хулқнинг энг мақбул
моделини танлашга ўргатиши мақсадга мувофиқдир. Иқтисодий таълимнинг
энг муҳим вазифаси ҳам ѐшлар учун ана шундай таъсирчан моделларни танлаш
ва улар асосида инновацион технологияларни ишлаб чиқишдан иборатдир.

Педагогик-психологик технологияларни танлашда биз қуйида таклиф

этаѐтган типик вазиятларни асос қилиб олиш мумкин бўлади.

1-вазият:

Талаба қиз келгусида раҳбар ѐки бошқарувчи-менежер бўлиш

учун яқин қариндошлари, ота-онаси ѐки турмуш ўртоғининг қаршилигини енга
олиши керак.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

6

2-вазият:

Иқтисодчи сифатида фаолият бошлаган аѐлга бирдан

кутилмаган ҳолда ўз жамоасини бошқариш таклиф этилди. Унинг тактик хулқи
қандай бўлиши керак?

3-вазият:

Мақсад-муддао раҳбар бўлиш эди, ходима ўз мақсадига

эришиб раҳбар этиб тайинланди. Ишни нимадан бошлайди?

4-вазият:

Талаба қиз табиатан шўх ва ўта мустақил. Унда бошқарувчи

бўлиш имконияти қай даражада?

5-вазият:

Раҳбар бўлиш истаги кучли, лекин одам билан муомалага

киришишда муаммолари кўп.

Юқорида келтирилган ҳар бир вазият гуруҳ шароитида:

а) фақат қизлар аудиториясида;
б) қизлар ва йигитлар биргаликда ижтимоий психологик тренинг шаклида тўла
таҳлил қилиниши, бунда ролли ўйинлардан ҳам кенг фойдаланиш мумкин
бўлади.

Мақсад – қизларни истиқболда қандай типик вазиятлар кутиши

мумкинлиги тўғрисидаги тасаввурларини кенгайтириш ва профессионал
карьера қилиш малакаларини оширишдир.

Иқтисодиѐт университети қизлари билан истиқболда ўзларини қанчалик

раҳбар аѐл сифатида кўриши маъносида ўтказилган суҳбатлардан шу нарса аѐн
бўлдики, қизларнинг ҳаммаси ҳам ўзларини айни пайтда бошқарувчи ѐки
менежер сифатида тасаввур қилмас экан. Чунки айни пайтда улар учун долзарб
ҳисобланган нарса – бу ўқишни тугатиш. Чунки уларнинг кўплари ота-оналари
раъйига қараб ўқишни тугатмай туриб, турмушга чиқиб кетишлари ҳам
мумкинлигини, бу уларнинг профессионал малакаларига салбий таъсир
кўрсатишини, келгуси карьера эса турмуш ўртоғи ва унинг яқинларининг фикр
ва муносабатларига боғлиқ бўлишини англайдиган. Шунинг учун ҳам қизлар
орасида ўз устида ишлаш, тинимсиз янгиликлардан хабардор бўлиш, манфаатли
инсонлар билан ҳозирдан мулоқотга кириш каби келгуси карьерага алоқадор
жиҳатлар камроқ намоѐн бўлди. Шундай бўлсада, замонавий қизлар
психологиясидан келиб чиқиб, уларнинг рақобатбардош кадрлар бўлиб етишиш
учун зарур бўлган

шахсий сифатлар алгоритми

яратилди, унда етакчи ўринда

қуйидаги шахсий сифатлар жой олди:

билим ва тажриба (танлаган йўланиши бўйича билимлардан ташқари,

умуминсоний ва ижтимоий фанлар соҳаси, жумладан, психология фанидан
чуқуррроқ билимга эга бўлиш, истиқболдаги иш-фаолиятнинг барча
босқичларини билиш);

ҳар қандай топшириқни сифатли ва юқори савияда бажариш малакаси:

сўралган вазифани аниқ ва етарли масъулият билан бажаришга фаолият
бошидан ўрганиб бориш, ҳар бир бажарилган ишнинг раҳбарга маъқул
бўлишига эришиш;

иқтидор, ташаббускорлик ва ижодий ѐндашувнинг борлиги (ноѐб ва янги

фикрларни дадил айта олиш, фикрлашдаги креактивлик-эгилувчанлик,
дунѐқарашнинг кенглигини умумий маданий даража билан уйғунлаштириш);

мақсадга интилувчанлик ва унга эришиш йўлларини аниқ тасаввур

қилиб қобилияти, чунки аниқ режа ва манфаат бўлгандагина шахс ўзини турли


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

7

тўсиқларни енгишга ундай олади, лекин ўз шахсий ишлаш услубининг бўлиши,
унинг бошқалар ишлаш услубидан ажралиб туриши ўта муҳимдир;

чидамлилик (бор ички имкониятларни сафарбар қилган холда, иш талаб

қилган даражада ўзида мақсад йўлида сабр-қаноатни тарбиялай билиш, танглик
холатларида ҳам ўзини ўзи бошқариш қобилияти, ишчанлик);

оилавий холати (Ўзбекистон шароитида муваффақиятли раҳбар аѐлнинг

оиласидаги тотувлик, бир-бирини тушуниш, яқин қариндошлар, жумладан,
турмуш ўртоғининг ундан норози бўлмаслиги бошқарув фаолиятида жуда катта
роль ўйнайди);

ҳамиша муваффақиятга интилиш ва ишидаги самарадорлик.

Ушбу сифатларнинг мавжуд бўлишига ѐрдам берувчи амалий

машғулотларда қизлар билан ўтказиладиган ишчанлик ўйинлари, вазиятли
ўйинлар кабилар улардаги энг муҳим ташкилотчилик сифатларини: а)

фикрлаш

сифатлари

(аналитик қобилиятлар, фикрнинг эгилувчанлиги, катта ҳажмли

маъуломотларни тезда оператив қайта ишлаш ва барча ҳолатларда оқилона
хулосалар чиқариш); б)

коммуникатив малакалар

(натижага эришиш учун

самарали амалий музокаралар юритиш, одамлар билан ҳамкорлик ва
шерикчилик алоқаларини ўрната олиш, ўз фикрига ўзгаларни эргаштира олиш
ва муроса қилиш); в)

ташкилотчилик сифатлари

(ўзининг ҳамда ўзгаларнинг

фаолиятини ташкил эта олиш қобилияти, ўзгалар олдига вазифаларни аниқ қўя
олиш, ва қобиятига қараб вазифаларни тақсимлаш, улар фаолияти устидан
назорат қила олиш); г)

шахсий фазилатлар

(ишчанлик, маданият, оилавий

тотувлик, ижобий натижаларга эришиш мотивациясининг кучлилиги,
қийинчилик ва тўсиқлардан, турли миш-миш ва ғийбатлардан қўрқмаслик, ўз
устида тинимсиз ишлаш..) тарбиялаш, бунда миллий ўзлигимиз ва ментали-
тетимиз ҳусусиятларини унутмаслик керак бўлади.

Шу боис ҳам узлуксиз таълимнинг муҳим бўғини бўлган олий

иқтисодий таълимда қизлардан бўлғуси раҳбар кадрлар тайѐрлашда, уларнинг
малакасини ошириш ва қайта тайѐрлашда юқоридаги психологик омилларни
ҳисобга олиш ва уларга асосланиб, таъсирчан таълимий технологияларни
яратиш алоҳида аҳамиятлидир. Мақсадимиз битта – Ўзбекистоннинг буюк
келажаги учун муносиб кадрларни етиштириш орқали буюк ва муқаддас Ватан
равнақига улуш қўшиш, иқтисодий таълимнинг мафкураси бўлган “Ватан
равнақига ҳисса қўшишни ҳар биримиз ўзимиздан, ўз устимизда тинимсиз
ишлашдан бошлашимиз лозим” шиорини хотин-қизлар онгига ҳам
сингдиришдан иборатдир.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов