Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш - қишлоқ аҳолисининг даромадларини ошириш омили сифатида

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
247-256
19
3
Поделиться
Жумаев, Б. (2012). Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш - қишлоқ аҳолисининг даромадларини ошириш омили сифатида. Экономика и инновационные технологии, (2), 247–256. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/7948
Б Жумаев, Ташкентский Государственный Университет Экономики

стажер-исследователь-исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ҳозирги замон тараққиѐти ва аҳолининг даромадларини оширишнинг замонавий муаммоларини ҳал қилишнинг энг самарали ва оқилона йўли - бу кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришдир.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

1

Б.Б. Жумаев,

стажѐр-тадқиқотчи-изланувчи, ТДИУ

КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИ ЖАДАЛ

РИВОЖЛАНТИРИШ - ҚИШЛОҚ АҲОЛИСИНИНГ ДАРОМАДЛАРИНИ

ОШИРИШ ОМИЛИ СИФАТИДА

Ҳозирги замон тараққиѐти ва аҳолининг даромадларини оширишнинг

замонавий муаммоларини ҳал қилишнинг энг самарали ва оқилона йўли - бу
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришдир.

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов 2011

йилнинг асосий якунлари ва 2012 йилда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий
ривожлантиришнинг

устувор

йўналишларига

бағишланган

Вазирлар

Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасида бу борада қуйидагиларни алоҳида
таъкидлаб ўтди: “Ҳудудий бандлик дастурларининг амалга оширилиши
натижасида яратилган 1 миллионга яқин иш ўрнининг 68 фоиздан кўпроғи
қишлоқ жойларда ташкил этилди.

Таъкидлаш жоизки, янги иш ўринларининг 64 фоиздан ортиғи кичик

бизнес, хусусий тадбиркорлик ва фермерлик ривожини рағбатлантиришни
янада кучайтириш, хусусан, уларга янги имтиѐз ва преференциялар бериш, 28
фоиздан зиѐди эса янги корхоналар ташкил этиш, касаначиликнинг турли
шаклларини кенгайтириш ҳисобидан

яратилди”

1

.

Ўз навбатида, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ижтимоий-

иқтисодий аҳамияти қуйидагиларда намоѐн бўлади:

-

иқтисодий-таркибий жиҳатдан у тармоқ тузилишини белгилаб, ички

бозорни талаб ва таклиф асосида товар ва хизматлар билан тўлдиради;

-

ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан қишлоқ аҳолисининг асосий қисмини иш

жойлари ҳамда барқарор даромад манбаи билан таъминлайди, аҳоли турмуш
даражасини оширишда асос бўлиб хизмат қилади;

-

ишлаб чиқариш ва иш жойларини кўп маблағ талаб қилмасдан қайта

ташкил этиш ва жиҳозлашга имкон беради;

-

ижтимоий-психологик жиҳатдан оилада меҳнат кўникма ва анъаналари

авлоддан-авлодга ўтишини, маҳсулот етиштириш маданияти ва маҳорати ҳамда
сир-асрорларини эгаллаш жараѐни давом этишини таъминлайди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик бозор иқтисодиѐтига хос турли

макроиқтисодий ўзгаришлар ва талабларга тез мослашиш имкониятларига
эгалиги билан устувор аҳамиятга эга. Иқтисодиѐтнинг турли тармоқларида
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш миллий
иқтисодиѐтимиз барқарорлигини таъминлашнинг муҳим макроиқтисодий
омилларидан бири ҳисобланади. Кейинги йилларда кичик бизнес
тараққиѐтининг кескин авж олиши натижасида уларнинг мамлакатда
яратилаѐтган ялпи ички маҳсулот салмоғидаги улушининг ортиб бораѐтганлиги
билан изоҳлаш мумкин (1-расм).

1

Каримов И.А. 2012 йил Ватанимиз тараққиѐтини янги босқичга кўтарадиган йил бўлади. // Халқ сўзи. 2012

йил 20 январь. №14 (5434).


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

2

1-расм. Ўзбекистон Республикаси ҳамда Бухоро вилоятида кичик бизнес ва

хусусий тадбиркорликнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши, %

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари.

1-расмдан

кўриниб турганидек, 2006-2010 йилларда Ўзбекистон

Республикаси ва Бухоро вилоятида ҳам кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорликнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши ортиб борган. Жумладан,
ўтган беш йил давомида республикада кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорликнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 42,1 фоиздан 52,5 фоизга,
Бухоро вилоятида эса 53,5 фоиздан 64,1 фоизгача ортган. Таҳлиллар Бухоро
вилоятида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ялпи ички маҳсулотдаги
улуши республика ўртача кўрсаткичидан юқори эканлигини кўрсатди.

Статистик маълумотлар Бухоро вилояти бўйича кичик бизнес ва хусусий

тадбиркорлик соҳасида иш билан бандлар аҳоли сонининг ортиб бораѐтганлигини
кўрсатади (1-жадвал).

1-жадвалдан кўриниб турганидек, 2006-2010 йиллар давомида вилоят

бўйича кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида иш билан банд бўлган
аҳоли сони 688,4 минг кишидан 586,2 минг кишига ѐки 14,9 фоизга камайган.
Бундай тенденция вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида ҳам кузатилган.
Жумладан, кўрилаѐтган даврда бу соҳада иш билан банд бўлган аҳоли сони
Қоровулбозор туманида – 72,5, Когон шаҳрида – 45,3, Бухоро шаҳрида – 33,2,
қолган барча туманларда эса 1,9-8,1 фоиз атрофида камайган.

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш қишлоқ аҳолиси учун

ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга. Чунки оилавий тадбиркорликда қишлоқ
хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, уларни истеъмолчиларга етказиш,
сақлаш, қайта ишлаш ва сотишгача бўлган жараѐнлар оилалар томонидан
амалга оширилади. Улардан тушган даромадларнинг аксарият қисми оиланинг
даромадини кўпайтиришга хизмат қилади.



background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

3

1-жадвал

Бухоро вилояти бўйича кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида

иш билан бандлар сони динамикаси, минг киши

Шаҳар ва

туманлар

номи

Йиллар

2010 йилда 2006

йилга нисбатан

ўзгариши

2006

2007

2008

2009

2010

+,-

%

Бухоро ш.

152,7

134,5

96,4

99,6

102,0

-50,7

66,8

Когон ш.

26,5

22,4

11,0

14,2

14,5

-12,0

54,7

туманлар:

Бухоро

43,7

31,3

38,0

38,9

39,9

-3,8

91,3

Вобкент

46,6

31,5

41,4

43,9

45,1

-1,5

96,7

Жондор

47,0

33,7

41,3

43,6

44,7

-2,3

95,1

Когон

28,8

20,9

25,3

26,9

27,6

-1,2

95,8

Олот

32,7

22,0

27,1

29,5

30,2

-2,5

92,3

Пешку

41,0

29,2

36,4

37,7

38,7

-2,3

94,4

Ромитан

52,0

36,8

44,6

46,5

47,7

-4,3

91,7

Шофиркон

54,8

36,6

46,3

52,7

53,8

-1,0

98,1

Қоракўл

62,3

44,5

54,8

56,7

58,1

-4,2

93,2

Қоровулбозор

11,6

5,9

2,8

3,1

3,2

-8,4

27,5

Ғиждувон

88,7

71,3

75,1

78,8

80,7

-8,0

90,9

Жами

688,4

520,6

548,5

572,1

586,2

-102,2

85,1

* Жадвал муаллиф томонидан Бухоро вилояти Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш

Бош бошқармаси маълумотлари асосида тузилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 июлдаги

“Оилавий

тадбиркорликни

ҳамда

ҳунармандчилик

фаолиятини

ривожлантириш ва кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”

ги 216-сонли

Қарорига асосан республика ва унинг ҳудудларида оилавий тадбиркорлик ва
ҳунармандчилик фаолияти ривожланмоқда.

Бухоро вилоятида ҳам оилавий тадбиркорликни ҳамда ҳунармандчилик

фаолиятини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, бу соҳада иш билан
банд бўлган аҳоли сони йил сайин ортиб бормоқда (2-жадвал).

2-жадвал маълумотларининг таҳлили вилоят ва унинг барча ҳудудларида

оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчилик соҳасида иш билан банд бўлганлар
сонининг ортганлигини кўрсатади.

Фикримизча,

Бухоро

вилоятида

оилавий

тадбиркорлик

ва

ҳунармандчиликни

самарали

ривожлантириш

учун

қуйидаги

шарт-

шароитларни яратиш лозим:

- оилавий тадбиркорликка солиқ юкининг оптимал чегарасини белгилаш;

- моддий-техника ва инновацион-технологик базаларини яратишга

кўмаклашиш;

- самарали ва янги техника, технологиялардан фойдаланишни қўллаб-

қувватлаш; ҳар бир оилавий тадбиркорлик тизимининг миллий урф-одатлари


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

4

ҳамда экспорт-импорт операцияларини эркин амалга оширишни таъминлаш ва
бошқалар.

2-жадвал

Бухоро вилоятида оилавий тадбиркорлик ва миллий ҳунармандчилик

соҳасида иш билан бандлар сони, бирлик*

Шаҳар ва

туманлар

номи

Йиллар

2010 йилда 2006

йилга нисбатан

ўзгариши

2006

2007

2008

2009

2010

+,-

%

Бухоро ш.

77

415

578

608

611

534

793,5

Когон ш.

32

20

209

120

111

79

346,8

туманлар:

Бухоро

45

372

599

301

514

469

1142,2

Вобкент

40

267

410

254

388

348

970,0

Жондор

74

471

577

325

243

169

328,3

Когон

53

35

193

148

128

75

241,5

Олот

54

267

403

198

250

196

462,9

Пешку

34

61

132

230

140

106

411,7

Ромитан

79

774

571

260

280

201

354,3

Шофиркон

96

538

554

328

292

196

304,1

Қоракўл

85

290

467

298

214

129

251,7

Қоровулбозор

23

10

149

32

30

7

130,4

Ғиждувон

51

512

662

575

500

449

980,4

Жами

743

4032

5504

3677

3701

2958

498,1


* Жадвал муаллиф томонидан Бухоро вилояти Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза

қилиш бош бошқармаси маълумотлари асосида тузилган.

Бюджет маълумотларининг таҳлилига кўра, фермерлар оилаларининг

моддий таъминоти бошқа қишлоқ оилаларининг даромадларидан юқоридир:
агар қишлоқ аҳолисининг кўпчилиги фақатгина ўз озиқ-овқат истеъмоли учун
харид қилиш воситаларига эга бўлсалар, фермерлар яна қўшимча равишда узоқ
муддат хизмат қилувчи товарлар сотиб олиш имкониятига ҳам эгадирлар.

Фермер оилаларининг жами даромадлари ҳиссасида айнан меҳнатдан

келувчи даромад ҳиссаси катта, ижтимоий трансфертлардан келувчи
даромадлар ҳиссаси эса камдир. Шунингдек, шахсий томорқа хўжаликлар
маҳсулотлари ҳам фермер хўжаликлари маҳсулотларига қараганда кам
товарлилик хусусиятига эгадир.

Статистик маълумотларга кўра, Бухоро вилоятида ташкил этилган

фермер хўжаликлари сони камайган (3-жадвал).

Жадвал маълумотларининг таҳлили вилоятда ташкил этилган фермер

хўжаликлари сонининг 2006 йилдаги 13791 тадан 2010 йилдаги 3953 тага ѐки
71,3 фоизга камайганлигини кўрсатади. Бундай ҳолат вилоятнинг барча
ҳудудларида ҳам кузатилган.



background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

5

3-жадвал

Бухоро вилоятида ташкил этилган фермер хўжаликлари сонининг

ўзгариши* (бирлик)

Шаҳар ва

туманлар

номи

Йиллар

2010 йилда 2006

йилга нисбатан

ўзгариши

2006

2007

2008

2009

2010

+,-

%

Бухоро ш.

255

287

278

166

99

-156

38,8

Когон ш.

1

1

1

1

0

-1

0

туманлар:

Бухоро

1862

2176

2207

765

539

-1323

28,9

Вобкент

1006

1348

1368

518

365

-641

36,2

Жондор

1842

2027

2110

707

510

-1332

27,6

Когон

880

964

1001

463

260

-620

29,5

Олот

1122

1123

1112

413

290

-832

25,8

Пешку

1232

1330

1382

591

248

-984

20,1

Ромитан

1084

1114

1263

663

430

-654

39,6

Шофиркон

1589

1727

1780

787

480

-1109

30,2

Қоракўл

1397

1344

1349

426

269

-1128

19,2

Қоровулбозор

439

468

483

319

140

-299

31,8

Ғиждувон

1082

1563

1660

659

323

-759

29,8

Жами

13791 15472

15994

6478

3953

-9838

28,7

* Жадвал муаллиф томонидан Бухоро вилояти статистика бошқармаси маълумотлари тузилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 6 октябрдаги

“Фермер хўжаликлари тасарруфидаги ер участкалари майдонини
мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 3077-сонли Фармойиши

юзасидан амалга оширилган мақбуллаштириш жараѐнида 2009 йилда
вилоятдаги фермер хўжаликларининг сони 40,5 фоизга камайтирилди, бунда
бир фермер хўжалигига тўғри келувчи ўртача ер майдони ҳажмини 27,4
гектардан 56,5 гектаргача кўпайтиришга эришилди.

Бунинг натижасида вилоят

бўйича фермер хўжаликларида иш билан банд бўлган аҳоли сони 2006 йилдаги
100642 тадан 2010 йилда 87837 тага ѐки 12,7 фоизга камайди.

Фермерлар ўртасида ўтказилган сўровларда, улар солиқлар тўлаш,

бухгалтерия ҳисобини юритиш, ҳуқуқий, иқтисодий ва молиявий соҳалар,
компьютер саводхонлиги бўйича ўз билим даражаларини оширишга
эҳтиѐжлари борлигини айтиб ўтди.

Бундан ташқари, уларнинг консалтинг хизматларини олиш бўйича юқори

эҳтиѐжга эга эканликлари ҳам маълум бўлди. Ушбу эҳтиѐжларни қондириш
учун қишлоқ хўжалиги тармоқларида ахборот бериш тизимини ташкил этиш
зарурати туғилади. Ушбу тизимни молиялаштириш ҳақида гап кетганда эса бу
масалани қисман бюджет, қисман хизмат олувчилар ҳисобига бартараф этиш
мумкин. Шу билан бирга, ўқув семинарлари, ахборот метериалларини етказиш
ишларини бепул амалга ошириш мақсадга мувофиқ.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

6

Умумий кўринишда фермер оилаларидаги мавжуд ҳолат қишлоқ

аҳолисининг бошқа фаолият билан шуғулланувчи оилалари билан
солиштирганда ижобий баҳоланди. Фермерларнинг фикрича, самарали хўжалик
олиб боришга қуйидаги омиллар тўсқинлик қилади: агросаноат мажмуалари
томонидан кўрсатилаѐтган ѐрдамнинг етарли даражада эмаслиги, моддий-
техника базасининг заифлиги, кредит бўйича юқори фоиз ставкаларнинг
белгиланганлиги.

Агар мавжуд шароитлар ижобий тарафга ўзгартирилса, қишлоқ

аҳолисининг яна 9 фоизи фермер хўжаликларини ташкил этиш истаклари
борлигини билдиришган. Фермер хўжаликларини ташкил этишдан бош тортиш
ҳолатларига қуйидагилар сабаб бўлганлиги аниқланди: ѐши ва саломатлик
кўрсаткичлари (43,6 %), молиявий ва моддий ресурсларга эга бўлмаслик
(30,3 %), катта миқдордаги куч-қувватнинг сарф этилиши лозимлиги (10,3 %),
давлат томонидан кўмак берилмаслиги (5 %).

Шу тариқа фермер хўжаликларини олиб боришда ўзи учун ишлаш

имконияти, ишлаб чиқариш воситалари ва натижаларининг бир қўлда
бирлашиши, ундан келувчи даромадларнинг ҳам айнан меҳнат самарадорлиги
ва маҳсулот сотувига боғлиқ бўлади. Қишлоқларда тадбиркорлар қатламини
шакллантириш, фермер хўжаликларининг рақобатбардошлигини ошириш
орқали қишлоқ ҳудудларида вужудга келган кескин ижтимоий вазиятларни
юмшатиш имкониятлари пайдо бўлиши мумкин.

Қишлоқда аҳоли даромадларини оширишнинг яна бир омили деҳқон

хўжаликларини ривожлантириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш
орқали маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш ҳисобланади. Бу борада
Бухоро вилоятида ҳам кейинги йилларда бир қатор чора-тадбирларнинг
белгиланиши ва амалга оширилиши деҳқон хўжаликларининг ишлаб чиқариш
ҳажмининг ошишига олиб келди.

Бугунги кунда оилавий деҳқон хўжаликларини ташкил этишда қатор

ютуқларга эришилмоқда ва уларни қуйидагилар билан изоҳлаш мумкин:

– хўжаликни ташкил этишнинг ихчамлиги ва уларнинг бозор муҳитига

тезда мосланувчанлиги;

– хўжалик аъзоларининг маълум бир оилага мансублиги;
– оила маблағлари ҳисобидан ишлаб чиқаришни ташкил этиш

имкониятининг мавжудлиги;

– меҳнатни

ташкил

қилишдаги

ва

хўжаликни

бошқаришдаги

қулайликлар

2

.

Статистик маълумотларга кўра, Бухоро вилояти ва унинг ҳудудларида

деҳқон хўжаликлари сони йил сайин ортиб бормоқда (4-жадвал).





2

Махмудов О.Х. Андижон вилоятида оилаларнинг иқтисодий барқарорлигини таъминлашнинг асосий

йўналишлари. – Андижон, 2009. 74-75 б.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

7

4-жадвал

Бухоро вилоятида деҳқон хўжаликлари сонининг ўзгариши* (бирлик)

Шаҳар ва

туманлар

номи

Й и л л а р

2010 йилда

2006 йилга

нисбатан

ўзгариши

2006

2007

2008

2009

2010

+,-

%

Бухоро ш.

6843

6843

6843

6843

6843

-

-

Когон ш.

5039

5039

5039

5039

5039

-

-

туманлар:

Бухоро

28489

28489

28489

28489

28489

-

-

Вобкент

24754

25167

25167

25167

27150

2396

109,6

Жондор

37235

38033

38033

39889

40717

3482

109,3

Когон

16589

16652

16652

16652

16673

84

100,5

Олот

20921

21321

21321

21410

21700

779

103,7

Пешку

25502

25502

25502

25502

25502

-

-

Ромитан

27401

27912

27912

27912

27912

511

101,8

Шофиркон

36389

36395

36395

36395

36395

6

100,1

Қоракўл

33400

34100

34100

34100

34350

950

102,8

Қоровулбозор

5681

5681

5681

5681

5685

4

100,1

Ғиждувон

49138

49438

49438

49710

49710

572

101,2

Жами

317381 320572 320572 322789 326165

8784

102,7

* Жадвал муаллиф томонидан Бухоро вилояти статистика бошқармаси маълумотлари

тузилган.

Жадвалдан кўриниб турганидек, 2006-2010 йиллар давомида вилоят

бўйича деҳқон хўжаликлари сони 317381 тадан 326165 тага ѐки 2,7 фоизга
ўсган. Бу кўрсаткичнинг ҳудудлар бўйича таҳлили унинг бир меъѐрда
кечмаганлигини кўрсатади. Хусусан, кўрилаѐтган даврда деҳқон хўжаликлари
сонининг ўсиш суръати Вобкент, Жондар, Олот ва Қоракўл туманлари вилоят
ўртача кўрсаткичидан юқори, Когон, Ромитан, Шофиркон, Қоровулбозор ва
Ғиждувон туманларида паст бўлган. Қолган Бухоро, Когон шаҳарлари ҳамда
Бухоро, Пешку туманлари деҳқон хўжаликлари сони ўзгармаган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 23 мартдаги

“Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва молларни
кўпайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”

ги 308-сонли

Қарорига асосан аҳолига қўшимча ер майдонлари берилаѐтганлиги, шунингдек,
уларга давлат томонидан тизимли ѐрдам кўрсатиб келинаѐтгани шахсий
ѐрдамчи ва деҳқон хўжаликларида чорва моллар кўпайишига, ички истеъмол
бозорини чорвачилик маҳсулотлари билан тўлдиришга имконият яратди.
Айтиш жоизки, шахсий ѐрдамчи ва деҳқон хўжаликларида қорамол
боқиш билан банд бўлган шахслар, ўзлари етиштирган чорвачилик
маҳсулотларидан қандай фойдаланишидан қатъи назар, иш билан таъминланган
аҳоли

тоифасига

киритилади

ва

Ўзбекистон

Республикасининг


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

8

“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”

ги Қонунига

мувофиқ пенсия билан таъминланиш ҳуқуқига эга бўлади.

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармасининг

маълумотларига қараганда, Бухоро вилоятида шахсий ва деҳқончилик
хўжаликларида йирик шохли қорамол етиштириш билан банд бўлган аҳоли
сони камайиб бормоқда (5-жадвал).

5-жадвал

Бухоро вилоятида шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида йирик

шохли қорамол етиштириш билан банд бўлган аҳоли сони, киши*

Шаҳар ва

туманлар

номи

Йиллар

2010 йилда 2006

йилга нисбатан

ўзгариши

2006

2007

2008

2009

2010

+,-

%

Бухоро ш.

-

2

-

-

-

-

-

Когон ш.

-

-

-

-

-

-

-

туманлар:

Бухоро

1000

897

902

963

326

-674

32,6

Вобкент

1250

1068

248

893

398

-852

31,8

Жондор

2044

1099

814

1067

495

-1549

24,2

Когон

1160

619

327

438

273

-887

23,5

Олот

975

915

430

671

452

-523

46,3

Пешку

1457

598

723

708

166

-1291

11,4

Ромитан

1411

1165

645

825

370

-1041

26,2

Шофиркон

1355

870

509

1102

452

-903

33,3

Қоракўл

1824

1355

960

1292

658

-1166

36,0

Қоровулбозор

305

93

176

129

56

-249

18,3

Ғиждувон

2623

2017

1424

1829

621

-2002

23,6

Жами

15404

10698

7158

9917

4267

-11137

27,7

* Жадвал муаллиф томонидан Бухоро вилояти Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза

қилиш бош бошқармаси маълумотлари асосида тузилган.

Жадвал маълумотларининг таҳлили 2006-2010 йиллар давомида вилоят

бўйича шахсий ва деҳқончилик хўжаликларида йирик шохли қорамол
етиштириш билан банд бўлган аҳоли сонининг 11137 нафарга ѐки 72,3 фоизга
камайганлигини кўрсатади. Бундай ҳолат вилоятнинг барча туманларида ҳам
кузатилган.

Кўриниб турибдики, Ўзбекистон Республикаси Президентининг

“Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва молларни
кўпайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”

ги Қарори

қабул қилинган йил бу соҳага алоҳида эътибор қаратилиб, иш билан бандлар
сони ортган. Кейинги йилларда эса бу кўрсаткичнинг 3,6 мартага
камайганлигини кўриш мумкин. Бу эса мазкур соҳага алоҳида эътибор
қаратишни тақозо этади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

9

Бухоро

вилояти

деҳқон

хўжаликларининг

дон,

мева,

узум

етиштиришдаги улуши мавжуд имкониятлар даражасидан пастлиги намоѐн
бўлмоқда. Вилоятнинг Пешку, Ромитан, Когон, Қоровулбозор, Ғиждувон каби
туманларида мева ва узум етиштириш вилоят ўртача кўрсаткичидан
пастлигича қолмоқда. Бу туманларда деҳқон хўжаликлари томонидан юқорида
кўрсатилган йўналишлардаги маҳсулот етиштиришни кўпайтиришга алоҳида
эътибор қаратилиши лозим.

Бундан ташқари, вилоятдаги деҳқон хўжалигидан атиги 0,8 фоизи

юридик шахс мақомига эга эканлиги кузатилмоқда. Фикримизча, бу
кўрсаткични ошириш лозим. Чунки деҳқон хўжаликларига “юридик шахс”
мақомини бериш уларда ўз ишига жиддий ѐндашув ва масъулият ҳиссини
ошириш билан бирга уларнинг давлат томонидан ҳар томонлама қўллаб-
қувватланишига, шартнома асосида фаолият олиб боришига ҳуқуқий жиҳатдан
замин яратади.

Фикримизча,

деҳқон

хўжаликларида

бизнес

тадбиркорлигини

ривожлантириш, биринчидан, қишлоқ жойларида меҳнатга лаѐқатли аҳолини
иш билан таъминлашга, иккинчидан, қишлоқ оилаларининг даромадларини
оширишга ѐрдам беради.

Бухоро вилоятининг қишлоқ туманлари қишлоқ хўжалик маҳсулотларини

қайта ишлаш асосида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни
ривожлантиришда турлича бозор инфратузилмасига эга. Қишлоқ хўжалиги
маҳсулотларини қайта ишлаш, улар билан савдо қилиш бўйича корхона ва
тузилмалар аксарият ҳолларда вилоятнинг саноат марказларига яқин
жойлашган

туманларида

жойлашган.

Уларда

одатда

транспорт

коммуникациялари яхши ривожланган. Бу туманлар қишлоқ хўжалиги
маҳсулотларини ишлаб чиқариш устувор бўлган туманларга нисбатан анча
устунликка эга. Туманлар шаҳарлар ва йирик темир йўл станцияларидан қанча
узоқда жойлашган бўлсалар, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб
чиқарувчиларининг меҳнати шунчалик кам баҳоланади.

Ҳозирги вақтда кўпгина қайта ишлаш корхоналари хомашѐ етишмаслиги

оқибатида кўп вақт ишламасдан туради. Шу билан бирга, айрим қайта ишлаш
корхоналари қабул қилган хомашѐни қайта ишлаб, уни сотишни қишлоқ
хўжалик ишлаб чиқарувчилари зиммасига юклаш ҳолларига ҳам дуч келинади.
Маҳсулот сотишда шахсий томорқа хўжаликлари эгалари янада жиддийроқ
муаммоларга дуч келадилар. Улар ўз маҳсулотларини асосан воситачиларга
чакана нархлардан 50 фоиз ва ундан ҳам кўпроқ арзонга сотишга мажбурлар.
Бундан биргина қишлоқ аҳолиси эмас, туманлар, вилоят иқтисодиѐти ҳам зарар
кўради.

Қишлоқда мавжуд меҳнат салоҳиятидан самарали фойдаланиш учун

маҳсулотни қайта ишлаш ва сотиш, моддий-техника хизмати кўрсатиш,
шунингдек, кредитлаш тузилмаларини кооперациялаш лозим. Қишлоқ хўжалик
маҳсулотларини

етиштириш,

қайта

ишлаш

ва

сотишни

бевосита

хўжаликларнинг ўзида амалга ошириш транспорт харажатларини камайтириш
ҳамда тез бузиладиган ва ташишга яроқли бўлмаган маҳсулотлар
йўқотилишини камайтириш имконини беради. Шу билан бирга, бу кўпгина


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

10

қишлоқ аҳолисига қиш вақтида ҳам иш билан банд бўлиш, ўз даромадларини
кўпайтириш имконини беради.

Шундай қилиб, вилоятда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада

ривожлантириш мақсадида қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш тавсия
этилади:

-

кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида турли иқтисодий

тармоқларда ташкил этилган корхоналарнинг алоқасини ривожлантириш
орқали соҳанинг экспорт салоҳиятини ошириш муаммосини ҳал этиш;

-

бизнесни ривожлантириш учун қулай ишчан муҳит яратиш, кичик

бизнес ва хусусий тадбиркорликни кредитлар, хомашѐ ресурслари билан
таъминлаш, шунингдек, ушбу соҳа фаолиятини тартибга соладиган қонун
ҳужжатларини такомиллаштириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг
давлат харидлари тизимидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш;

-

аҳолининг касаначилик фаолиятидан келаѐтган даромадларини ўз

вақтида олишлари учун саноат корхоналарининг пуллик тўловларини амалга
оширишда уларга устуворлик бериб, тўловларни навбатсиз амалга ошириш
тартибини жорий этиш орқали касаначилик фаолиятини янада ривожлантириш
ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг самарали тизимини яратиш;

-

аҳоли бандлиги, даромадларини оширишда ҳудудларда кичик бизнес ва

хусусий тадбиркорликни ривожлантиришнинг муҳим омили бўлган бозор
инфратузилмасини такомиллаштириш, мавжуд норасмий тўсиқларни чеклаш,
иқтисодий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришнинг ҳудудий
сиѐсатини шакллантиришга масъулиятни кучайтириш.

Ўйлаймизки, юқорида келтирилган илмий асосланган таклифларнинг

амалиѐтга татбиқ этиш, биринчидан, вилоятда кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорлик соҳаси янада жадал ривожланади, иккинчидан, қишлоқ
аҳолисининг даромадлари кўпаяди.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов