Кичик тадбиркорлик ва ижтимоий-иқтисодий тараққиёт

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
271-281
5
1
Поделиться
Сайдалиев, Ж. (2012). Кичик тадбиркорлик ва ижтимоий-иқтисодий тараққиёт. Экономика и инновационные технологии, (2), 271–281. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/7953
Ж Сайдалиев, Ташкентский Государственный Университет Экономики

Исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Маълумки, бизнес товарлар (хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва бу жараѐнда иштирок этувчи манфаатдор иштирокчилар ўртасидаги муносабатни тавсифлайди. Бизнеснинг умумий белгилари: фойда олиш учун хўжалик соҳасида фаолият юритиш; иқтисодий эркинлик; фаолиятнинг инновацион ва таваккалчилик характерига эгалиги. Тадбиркорликни бизнеснинг юқори шакли сифатида қараш мумкин.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

1

Ж.А.Сайдалиев,

тадқиқотчи, ТДИУ

КИЧИК ТАДБИРКОРЛИК ВА ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ

ТАРАҚҚИЁТ

Маълумки, бизнес товарлар (хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва бу жараѐнда

иштирок этувчи манфаатдор иштирокчилар ўртасидаги муносабатни
тавсифлайди. Бизнеснинг умумий белгилари: фойда олиш учун хўжалик
соҳасида фаолият юритиш; иқтисодий эркинлик; фаолиятнинг инновацион ва
таваккалчилик характерига эгалиги. Тадбиркорликни бизнеснинг юқори шакли
сифатида қараш мумкин. Кичик бизнес ижтимоий-иқтисодий категория
сифатида, одатда, тадбиркор-мулкдорга хос бўлган ўзига хос фаолият тури
бўлиб, инновацион, таваккалчилик ва тўла иқтисодий жавобгарлик асосида
бирор-бир товар ва хизматларга бўлган эҳтиѐжни қондириш орқали фойда
кўриш мақсадида ижтимоий-иқтисодий шароитлар ва ресурслардан
самаралироқ фойдаланиш жараѐнида намоѐн бўлади.

Кичик

корхоналар

аҳолининг

турмуш

тарзига

янгиликларни

ўтказувчиларнинг асосийлари ҳисобланади. Улар юқори эгилувчанлик ва бозор
талабларига мослашувчанлик хусусиятларига эгадир. Ўз корхонасида
иқтисодий ўсишга эришиш учун тадбиркор фан ва технологияларнинг янги
ютуқларидан меҳнат унумдорлигини оширишнинг энг муҳим омили сифатида
максимал фойдаланади. Бу эса, ўз навбатида барқарор иқтисодий ўсиш ва
мамлакатда

турмуш

сифатининг

ошишига

олиб

келади.

Кичик

тадбиркорликнинг афзалликлари қаторига, шунингдек, янги иш ўринларини
яратиш, ишлаб чиқариш ривожига инвестиция киритишнинг энг камхарж усули
эканлигини киритиш мумкин. Кичик тадбиркорлик бозорни товар ва хизматлар
билан тўйинтириш, солиқ тушумлари ва аҳоли даромадларини оширишнинг
муҳим манбаидир.

Корхона даромади нафақат ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш,

балки чиқарилаѐтган буюмларни алмаштириш ва ассортиментни доимий
янгилаш орқали ҳам ҳосил қилинади. Тадбиркорлар бозорни жорий
конъюнктурага мослаш мақсадида улар томонидан ишлаб чиқарилаѐтган
маҳсулотни мунтазам янгилаб боришга асосланган “инновацион сиѐсат”
юритишади. Муваффақиятли фаолият юритаѐтган замонавий корхоналарнинг
инновацион сиѐсати инновацион механизмга эътибор қаратувчи маркетинг
назарияси асосида қурилади. Кичик корхоналар истеъмолчилар талабининг
ўзгаришига зудлик билан жавоб қайтаради, иқтисодий конъюнктура
тебранишларига мувофиқ равишда тез ва нисбатан оғриқсиз ўз фаолияти
йўналишини ўзгартириши мумкин. Уларнинг фаолиятини ташкил этишга
ресурслар кам талаб этилади. Шу сабабли уларнинг фаолияти самарадорлиги
ортади ва улар бутун иқтисодиѐтнинг самарадорлигини сезиларли оширади.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик – аҳолининг сезиларли қисми

меҳнатини жалб қиладиган ва даромад оладиган соҳаси ҳисобланади. Бу меҳнат
бозорининг энг эгилувчан қисми бўлиб, таркибий жиҳатдан юқори малака ва
етарли тажрибага эга бўлмаган, шунингдек, эгилувчан иш кунига эга бўлишни


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

2

хоҳлайдиган меҳнат ресурсларининг асосий қисмидан иборатдир. Кўпчилик
ҳолларда бу соҳада аҳолининг ижтимоий нозик қатлами: аѐллар, биринчи марта
иш излаѐтган, қуйи таълим даражаси ва кам меҳнат тажрибасига эга ѐшлар ҳам
иш топа олади (1-расм).

1-расм. Кичик корхонанинг ўзига хос хусусиятлари

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ижтимоий роли иқтисодий

ролидан кам аҳамиятли эмас. Кичик тадбиркорлик аҳоли бандлигини
кенгайтириш ва даромадларнинг ўсиши учун шароитлар яратади, ижтимоий
қатламлар орасида юзага келиши мумкин бўлган зиддиятларни юмшатиб, ўзига
хос ижтимоий муҳитни яратади, рақобатнинг ривожига туртки беради,

1

• мулкка эгалик ҳуқуқи ва бевосита корхонани бошқаришнинг бирлиги

2

• корхонани кузатиш имконияти: унинг ўлчамлари чеклангани раҳбар ва

ишчи ўртасида ўзига хос муносабатни ўрнатади, бу эса персонал ишини

мотивлаш ва меҳнатидан юқори даражада қониқишга эришишга имкон

беради

3

• нисбатан катта бўлмаган ресурслар ва сотув бозорлари: фирма товар

нархига ва тармоқ бўйича сотувлар ҳажмига сезиларли таъсир эта олмайди

4

• тадбиркор ва мижоз ўртасида персоналлашган муносабатлар: кичик

корхона истеъмолчиларнинг нисбатан тор доирасига хизмат қилишга

мўлжалланган

5

• корхона ҳаѐтида раҳбар ролининг ҳал қилувчи эканлиги: у ишлаб хўжалик

юритиш натижаларига нафақат мулкчилик нуқтаи назаридан, балки ишлаб

чиқаришга ва уни ташкил этиш билан боғлиқ жараѐнларда бевосита

алоқадорлиги сабабли тўла жавобгардир

6

• фаолиятни оилавий бошқариш: раҳбар қариндошларининг корхона

фаолиятига тўғридан тўғри алоқадорлиги боис бошқарув мерос шаклида

ўтади

7

• молиялаш характерининг ўзига хослиги: агарда "гигантлар" зарурий

ресурсларни фонд биржалари орқали жалб этадиган бўлса, кичик

корхоналар эса банклар, шахсий маблағлар ва "ноформал" капитал бозори

(дўстлар, қариндошлар маблағлари ва ҳ.к.)нинг унчалик катта бўлмаган

кредитларига суянади


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

3

товарларга рақобатли нархларни шакллантиради, соғлиқни сақлаш ва таълим
соҳасида хизматлар кўрсатишни кенгайтиради (1-жадвал).

Кичик бизнес аҳоли орасида ишчанлик ва тадбиркорлик малакаларини

ривожлантириш, бозор муносабатларига мослашувчанлик даражасини
оширишнинг доимий самарали воситаси сифатида фуқароларга нафақат ўз
ишчи кучига, балки мулкка, шу жумладан, ишлаб чиқариш характеридаги,
эгалик қилишга имкон яратади ҳамда ўрта синф – жамиятнинг прогрессив
ижтимоий қатламининг юзага келишига негиз яратади.

1-жадвал

Кичик корхонанинг функциялари

Иқтисодий

Иш берувчи
Маҳсулот ва хизматлар ишлаб чиқарувчи
Фан-техника тараққиѐти катализатори
Солиқ тўловчи
Бозор муносабатлари агенти

Ижтимоий

Тадбиркорлик фаолиятининг кичик шакллари орқали кўпчилик
инсонлар ўзининг ижодий салоҳиятини юзага чиқаради ва сафарбар
этади
Бу соҳада кўпинча аҳолининг ижтимоий нозик қатлами (аѐллар,
ўқувчилар, ногиронлар, нафақахўрлар, қочоқлар ва в.ҳ.) меҳнатидан
фойдаланилади
Кичик корхоналар ишлаб чиқариш таълимининг энг асосий жойи ва
ѐш ходимларни синовдан ўтказиш “полигони”дир
Унчалик катта бўлмаган корхоналар, энг аввало хизмат кўрсатиш
соҳасида, одамларнинг мулоқотга бўлган эҳтиѐжини қондиради


Кичик бизнес миллий фаровонлик ўсишининг энг муҳим омилидир, айнан

у нафақат соҳада банд бўлган кўпчилик инсонларнинг, балки уларнинг оила
аъзоларининг ҳам асосий даромад манбаидир. Бундан ташқари кичик
тадбиркорлик инсонга меҳнат ва шахсий ҳаѐтни бирга боғлаб, ўз-ўзини
реализация қилиш, қобилиятини намоѐн этиш орқали А.Маслоунинг эҳтиѐжлар
пирамидаси бўйлаб юқорилашга имкон яратади

1

.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик мамлакатнинг ижтимоий-

иқтисодий тараққиѐтидаги муҳим аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон
Республикасида мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб, соҳани изчил
ривожлантириш сиѐсати тизимли равишда давом эттирилмоқда. Бу борада энг
муҳим қадамлардан бири – тадбиркорлик фаолиятининг ҳуқуқий асосларини
мустаҳкамлаш

мақсадида

иерархик

меъѐрий-ҳуқуқий

тизимнинг

шакллантирилганидир.

Зеро,

ижтимоий

йўналтирилган

иқтисодиѐтни

шакллантиришда унинг қонунчилик базаси, шу жумладан кичик бизнес ва
хусусий тадбиркорликнинг ҳуқуқий базаси муҳим аҳамиятга молик.

Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик фаолиятининг ҳуқуқий

асосларига

оид

иерархик

қонунчилик

тизимининг

чўққисида

Конституциямизнинг 53-моддаси ўрин олган бўлиб, унда истеъмолчиларнинг
устувор ҳуқуқларини ҳисобга олган ҳолда, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик

1

Котлер Ф. Основы маркетинга. – М.: Вильямс. – 2010. – 656 с.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

4

ва меҳнат эркинлиги давлат томонидан кафолатланиши эътироф этилган. Бу
меъѐр барча хўжалик юритувчи субъектларга тадбиркорлик фаолияти билан
шуғулланишда дахлсизлик ҳуқуқини беради. Тадбиркорлик фаолиятини
тартибга солувчи кейинги муҳим меъѐрий ҳужжат “Фуқаролик кодекси”дир.
Ушбу ҳужжатдаги аксарият меъѐрлар иқтисодий муносабатларга, яъни бошқа
хўжалик юритувчи субъектлар билан бир қаторда тадбиркорлик фаолиятига
ҳам тегишлидир.

Тадбиркорлик фаолияти тўғрисидаги асосий меъѐрий ҳолатлар

“Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик тўғрисида”ги Қонунда ўз аксини
топган. Қонундан тадбиркорлик, унинг субъектлари ва шакллари, фаолиятни
тартибга солувчи умумий тамойиллар, ҳуқуқлар, мажбуриятлар ва
тадбиркорларнинг

жавобгарлиги,

шунингдек,

уларнинг

ҳуқуқ

ва

манфаатларини давлат томонидан кафолатлари ўрин олган.

2002 йилда қабул қилинган “Эркин тадбиркорлик фаолияти кафолатлари

тўғрисида”ги Қонун тадбиркорларнинг имкониятларини анча кенгайтирди.
Қонуннинг айрим меъѐрлари тадбиркорлар фаолиятини кафолатлашнинг
самарали механизми вазифасини ўтайди. Мазкур Қонунда мезонлар
берилганки, улар асосан тадбиркорликни тоифаларга ажратиш, шахсий
тадбиркорлик тушунчаси, тадбиркорларнинг асосий ҳуқуқ ва мажбуриятларини
акс эттиради.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарор ва фармонлари

Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик фаолиятини изчиллик билан
ривожлантириш ва такомиллаштириш борасида муҳим ўрин тутади. Жумладан,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорлик субъектларига кредит беришни кўпайтиришга оид қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида” 2011 йил 11 мартдаги ПҚ-1501-сонли Қарори,
“Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай
ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида” 2011 йил 24 августдаги ПФ-4354-сонли Фармони ва бошқа бир
қатор меъѐрий-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорлик субъектлари учун турли имтиѐз ва қулайликлар берилди,
имтиѐзли кредитлаш тизими соддалаштирилди. Хусусан:

кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг кредитлар

ажратиш ҳақидаги аризаларини кўриб чиқиш муддати уч банк иш кунидан
ошмайдиган муддат қилиб белгиланди;

тижорат банкларига кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик

субъектларига кредит беришда кредитнинг умумий суммасида қарз олувчининг
гаров таъминотини расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларни ҳисобга олиш
ҳуқуқи берилди;

кичик бизнес субъектларидан тижорат банкларида миллий валютада

ҳисобварақ очганлик учун тўлов ундириш бекор қилинди;

имтиѐзли кредитлаш ҳажмини кенгайтиришни рағбатлантириш

мақсадида тижорат банкларининг Имтиѐзли кредит бериш махсус жамғармаси
маблағлари ҳисобидан кредитлар беришдан оладиган даромадлари 2016
йилнинг 1 январига қадар фойда солиғидан озод қилинди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

5

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасига давлат томонидан катта

эътибор берилиши ҳамда қўллаб-қувватланиши натижасида унинг мамлакат
ялпи ички маҳсулотидаги улуши йилдан-йилга ортиб бормоқда. Хусусан, 2000
йилда ялпи ички маҳсулотнинг қарийб 31 фоизи иқтисодиѐтнинг фаол
ривожланиб бораѐтган ушбу сектори улушига тўғри келган бўлса, 2008 йилда
бу кўрсаткич 48,2 фоизни, 2009 йилда 50,1 фоизни, 2010 йилда 52,5 фоизни,
2011 йилда эса 54 фоизни

2

ташкил этди ѐки 2000 йилга нисбатан 23 фоизга ўсди

(2-расм).

2-расм. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ялпи ички

маҳсулотдаги улуши.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари.

Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал

ривожланишида, аввало, мазкур соҳа учун белгиланаѐтган солиқ имтиѐзлари
етарли даражадаги рағбатлантирувчи роль ўйнаѐтганлиги ҳисобланади.
Хусусан, 2010 йилда кичик бизнес субъектлари учун белгиланган ягона солиқ
тўлови 8 фоиздан 7 фоизга пасайтирилган бўлса, 2011 йилда микрофирма ва
кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови ставкасининг 7 фоиздан 6 фоизга
камайтирилиши хўжалик юритувчи субъектлар инвестиция фаолиятининг
кенгайишига хизмат қилди. Натижада бўшаб қолган қарийб 80 миллиард 300
миллион сўм маблағни биринчи навбатда ишлаб чиқаришни технологик
янгилаш ва замонавий техникани жорий этишга йўналтириш имкони пайдо
бўлди.

2012 йилда солиқ юкини, биринчи навбатда, кичик бизнес ва хусусий

тадбиркорлик субъектларидан олинадиган солиқ юкини сезиларли даражада
камайтириш белгиланмоқда. Хусусан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик
субъектлари учун ягона солиқ тўлови ставкасини 6 фоиздан 5 фоизга
туширилиши режалаштирилмоқда (3-расм).

2

Каримов И.А. 2012 йил Ватанимиз тараққиѐтини янги босқичга кўтарадиган йил бўлади. //Халқ сўзи, 2012

йил 20 январь, № 14.

31.0

33.8 34.6 35.0 35.6

38.2

42.1

45.5

48.2 50.1

52.5 54.0

0

10

20

30

40

50

60

2000 2001 2002 2003 2004 2005 2006 2007 2008 2009 2010 2011

ф

оиз

йиллар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

6

3-расм. Кичик бизнес субъектлари учун белгиланган солиқ

ставкалари.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари.

Расмдаги маълумотларга кўра, 1996-2012 йиллар мобайнида кичик бизнес

субъектлари учун белгиланган солиқ ставкалари 38 фоиздан 5 фоизга ѐки 7,6
мартага қисқарди.

Сўнгги йилларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни молиявий

жиҳатдан қўллаб-қувватлашга ҳам алоҳида эътибор берилмоқда. Хусусан, 2010
йилда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун 2690,2
млрд.сўм кредит ажратилган бўлса, 2011 йилда эса бу кўрсаткич 4041 млрд.
сўмни ташкил этди (4-расм).

4-расм. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш

учун ажратилган кредитлар миқдори.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари.

4-расмдаги маълумотларга кўра, 2001-2011 йиллар мобайнида кичик

бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасига йўналтирилган кредитлар миқдори
қарийб 24 мартага кўпайди.

Мамлакатимизда иш билан банд аҳолининг 74 фоизидан ортиғи айнан

кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида бандлиги бу соҳага эътиборни
янада кучайтиришни, жумладан, тижорат банклари томонидан кредитлар
ажратишни кўпайтириш ва шу асосида янги иш ўринларини ташкил этиш,

0

5

10

15

20

25

30

35

40

1996

2000

2005

2009

2010

2011

2012

38

31

15

8

7

6

5

фо

из

йиллар

171.5 265 282.3

353.7 464

607.2 744

1251

1851.7

2690.2

4041

0

500

1000

1500

2000

2500

3000

3500

4000

4500

2001 2002 2003 2004 2005 2006 2007 2008 2009 2010 2011

млр

д

.сўм

йиллар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

7

барқарор даромад манбаларини шакллантиришга замин яратиш зарурлигини
тақозо этади.

Бу борада 2011 йил давомида тижорат банклари томонидан кичик бизнес

субъектларига жами 4 трлн. 41 млрд. сўм (ўтган йилга нисбатан 150,2 фоизга
кўп) миқдорида кредит, шу жумладан, 752 млрд. сўм (ўтган йилга нисбатан 155
фоизга кўп) микрокредитлар ажратилиб, ушбу маблағлар ҳисобига ҳудудларда
291126 та янги иш ўринлари яратилди.

Мамлакатимизда

кичик

бизнес

ва

хусусий

тадбиркорликни

ривожлантиришда хорижий инвестициялар кенг жалб этилмоқда. Хусусан,
Осиѐ тараққиѐт банки, Ислом тараққиѐт банки, Германия тараққиѐт банки
(KfW), Хитой Халқ Республикаси ҳукумати ва бошқа хорижий инвесторлар
томонидан катта миқдорда кредитлар ажратилмоқда. Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ-1438 сонли “2011-2015 йилларда
республика молия банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини
ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор
йўналишлари тўғрисида”ги Қарорига кўра, халқаро молия институтлари ва
хорижий мамлакатлар ҳукуматлари томонидан ажратиладиган грантлар ва
кредит линиялари миқдори 2011 йилда 75 млн. АҚШ долларини, 2015 йилга
бориб эса 155 млн. АҚШ долларини ташкил этиши мўлжалланган (5-расм).




5-расм. 2011-2015 йилларда халқаро молия институтлари ва хорижий

мамлакатлар хукуматлари томонидан ажратиладиган грантлар ва
кредитлар миқдори.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ташқи иқтисодий фаолиятдаги

ўрни ҳам аста- секин кенгайиб бормоқда.

Унинг мамлакатимиз экспорт

ҳажмидаги улуши 2011 йилда 18,8 фоизни ташкил этиб, бу кўрсаткич 2000
йилга нисбатан 8,6 фоизга кўпдир (6-расм). Кичик бизнес субъектларининг
асосий экспорт маҳсулотларини қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, ишлов

75

90

110

130

155

0

20

40

60

80

100

120

140

160

180

2011

2012

2013

2014

2015

млн.

А

Қ

Ш

д

о

л

л

ар

йиллар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

8

берувчи, электротехник ишлаб чиқариш маҳсулотлари, халқ амалий санъати
буюмлари ташкил этади.

6-расм. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг экспортдаги

улуши.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари.

Бугунги кунда республикамиздаги устувор йўналишлардан бири - аҳоли

бандлигини ошириш, ишчи кучидан мақсадли фойдаланиш, фойдали меҳнатга
лаѐқатли аҳолининг илмий салоҳиятини оширишга қаратилмоқда.

Сўнгги йилларда кичик бизнес субъектларининг мамлакатимизда янги иш

ўринларини ташкил этиш, аҳоли даромадлари ва фаровонлигини оширишнинг
муҳим омили сифатидаги натижалари салмоқли бўлиб бормоқда (2-жадвал).

2-жадвал

Ўзбекистонда янги иш ўринларини яратишда кичик бизнес

субъектларининг улуши


Кўрсаткичлар номи

2008 йил

2009 йил

2010 йил

2011 йил

Янгидан ташкил этилган иш ўринлари,
минг киши

661

940,5

950

1000

шу жумладан:

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликда,
минг киши

374,3

391,8

600

640

Фоиз ҳисобида

57,0

41,7

65

64

Жами иқтисодиѐтдаги банд бўлганлар
сонига нисбатан улуши, фоиз ҳисобида

72,7

74,2

74,3

74,8

Жадвал маълумотларига кўра, 2010 йилда мамлакатимизда жами 950

мингдан ортиқ янги иш ўринлари ташкил этилган бўлса, шундан қарийб 600
минги кичик бизнес ҳиссасига тўғри келган. 2011 йилда эса бир миллиондан
ортиқ янги иш ўринлари яратилди. Таъкидлаш жоизки, янги иш ўринларининг

10.2

9.3

7.5

6.9

7.3

6

10.7

14.8

12.4

14.6

13.6

18.8

0

2

4

6

8

10

12

14

16

18

20

2000

2001

2002

2003

2004

2005

2006

2007

2008

2009

2010

2011

ф

оиз

йиллар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

9

64 фоиздан ортиғи кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик ва фермерлик
ривожини рағбатлантиришни янада кучайтириш, хусусан, уларга янги имтиѐз
ва преференциялар бериш, 28 фоиздан зиѐди эса янги корхоналар ташкил этиш,
касаначиликнинг турли шаклларини кенгайтириш ҳисобидан яратилди. 2011
йилда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида мамлакатимизнинг
иқтисодиѐтида банд бўлган жами аҳолининг 74,8 фоизи фаолият кўрсатди
(7-расм).

7-расм. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг бандликдаги

улуши.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари.

Расмдаги маълумотларга кўра, кичик бизнес субъектларининг бандликдаги

улуши 2000 йилда 49,7 фоизни ташкил этган бўлса, 2011 йилда бу кўрсаткич
74,8 фоизга етди ѐки 2000 йилга нисбатан 25,1 фоизга кўпайди. Бу эса кичик
бизнес субъектларининг аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини
ташкил этиш муаммосини ҳал этишда муҳим ўрин эгаллашини кўрсатмоқда.

Статистик маълумотлар кўрсатишича, бугунги кунда республикамизда

жами банд бўлганларнинг 20 фоизи давлат, 80 фоизи нодавлат, шунингдек, 74
фоизи хусусий соҳада меҳнат қилмоқда. Ушбу статистик рақамлар таҳлили
давлат корхоналарида ишловчиларни сони қисқариб, хусусий соҳада бандликни
ортиши юз бераѐтганлигини кўрсатади. Бу эса республикамиз ҳукумати
томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг йўл очиб берилиши,
шунинг асносида аҳоли бандлигини оширишга қаратилган иқтисодий
ислоҳотларни изчиллик билан амалга оширилаѐтганлигидан далолат беради.

2012 йилда мамлакатимизда 967,5 минг иш ўринлари яратиш

мўлжалланган бўлиб, шундан, янги ишлаб чиқариш объектларини ишга
тушириш, мавжуд корхоналарни кенгайтириш ва қувватларни янгилаш
ҳисобидан 57,9 минг иш ўрни, кичик корхоналар ва микрофирмаларни ташкил
қилиш ҳисобидан 365,9 минг иш ўрни, якка тартибдаги тадбиркорликни
ривожлантириш ҳисобидан 117,2 минг иш ўрни, уй меҳнати ва касаначиликни
ривожлантириш ҳисобидан 217,2 минг иш ўрни, фермер ва деҳқон
хўжаликларини ривожлантириш ҳисобидан 122,7 минг иш ўрни, ишлаб

49.7 51.8

53.5

56.7

60.3

64.8

69.1

72.1 73.1 73.9 74.3

74.8

0

10

20

30

40

50

60

70

80

2000 2001 2002 2003 2004 2005 2006 2007 2008 2009 2010 2011

ф

оиз

йиллар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

10

чиқариш, бозор ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ҳисобидан 73
минг иш ўрни, ишламай турган корхоналар фаолиятини тиклаш ҳисобидан эса
13,6 минг иш ўрни яратилади (3-жадвал).

3-жадвал

Ўзбекистон Республикасида 2011-2012 йилларда янги иш ўринларини

яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури (минг киши)

Т/р

Йўналишлар

2011 йил

2012 йил

Иш ўринларини ташкил этиш, жами

956, 2

967,5

шу жумладан, қуйидагилар ҳисобидан:

1.

Янги ишлаб чиқариш объектларини ишга тушириш,
ишлаб турган корхоналарни модернизация қилиш ва
кенгайтириш

57,5

57,9

2.

Кичик корхоналар ва микрофирмаларни ташкил этиш

365,8

365,9

3.

Якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш

111,9

117,2

4.

Касаначиликнинг барча шаклларини ташкил этиш

216,1

217,2

5.

Фермер ва деҳқон хўжаликларини ривожлантириш
(паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик)

122,4

122,7

6.

Ишлаб чиқариш, ижтимоий ва бозор
инфратузилмасини ривожлантириш

72,9

73,0

7.

Ишламаѐтган корхоналар фаолиятини тиклаш

9,6

13,6

Жадвалга кўра, 2012 йилда мамлакатимизда жами 967,5 мингта янги иш

ўрни ташкил этиш мўлжалланган бўлиб, уларнинг қарийб ярмини кичик
кoрxoналар, микрoфирмалар ташкил этиши якка тартибдаги тадбиркoрликни,
xизмат кўрсатиш ва сeрвис сoҳасини янада ривoжлантириш ишлари кўламини
кенгайтириш ҳисoбидан яратилади.

2012 йил мамлакатимизда “Мустаҳкам оила йили”, деб эълон қилиниши

муносабати билан аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш жойларини яратиш
мақсадида банк тизимида қуйидаги ишлар амалга оширилади:

-

биринчидан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига

кредитлар,

шу

жумладан,

микрокредитлар

ажратиш

механизмлари

такомиллаштирилади ва соддалаштирилади. Бунда оилавий бизнес ва
ҳунармандчиликни ривожлантириш, бошланғич капитални шакллантириш
ҳамда ишлаб чиқаришни модернизация қилиш мақсадида узоқ ва ўрта муддатли
кредитларни ажратиш механизмлари қайта кўриб чиқилиб, ҳозирги давр
талабларига мослаштирилади;

-

иккинчидан, тижорат банклари томонидан 2012 йилда кичик бизнес ва

хусусий тадбиркорлик субъектларига барча молиялаш манбалари ҳисобидан
жами 4 трлн. 377 млрд. сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилади, шундан
микрокредитлар ҳажми 843 млрд. сўмни ташкил этади. Ушбу кредитлар
биринчи навбатда бошланғич капитални тўлдириш учун ҳамда ишлаб
чиқаришни модернизация қилиш ва технологик янгилаш мақсадида ўрта ва
узоқ муддатларга ажратилади;

-

учинчидан, 2012 йилда тижорат банклари томонидан оилавий бизнес ва

ҳунармандчиликни ривожлантириш учун кредит маблағларини ажратилишига
алоҳида эътибор қаратилади. Ушбу мақсадлар учун банклар томонидан жорий
йилда 60 млрд. сўм миқдорида кредит маблағлари йўналтирилади;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

11

-

тўртинчидан, тижорат банклари томонидан 2012 йилда ѐш оилаларга

тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида уларга микрокредитлар
ажратиш учун жами 243 млрд. сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилади;

-

бешинчидан, тижорат банклари томонидан 2012 йилда ажратиладиган

кредит

маблағларининг

28,3

млрд.

сўми

касб-ҳунар

коллежлари

битирувчиларининг тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ лойиҳаларини
молиялаштиришга йўналтирилади;

-

олтинчидан, тижорат банкларида ташкил этилган имтиѐзли кредитлаш

махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2012 йилда кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорлик субъектларига 30,0 млрд. сўмдан ортиқ имтиѐзли кредитлар
ажратилади. Бунда асосий эътибор устувор равишда узоққа бориш қийин,
шунингдек, ортиқча меҳнат ресурсларига эга бўлган туман ва шаҳарларда
жойлашган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига қаратилади;

-

еттинчидан, тижорат банклари томонидан 2012 йилда кичик бизнес ва

хусусий тадбиркорлик субъектларига хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини
ривожлантириш учун жами 336 млрд. сўм миқдорида кредит маблағлари
ажратилади.

Хулоса қилиб айтганда, тижорат банклари томонидан кичик бизнес ва

хусусий тадбиркорликка, хусусан, уларнинг модернизациялаш ва технологик
янгиланишига молиявий кўмак бериш, замонавий банк хизматлари кўрсатиш
кўламини янада кенгайтириш, янги иш ўринлари яратилиши ва аҳолининг
бандлиги таъминланишида, ички истеъмол товарлари ишлаб чиқариш
ҳажмларининг кўпайишига ва минглаб оилалар даромадлари ортишида муҳим
аҳамият касб этади.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов