Некоторые аспекты формирования ценностно-ориентированной системы образования в высшем учебном заведении

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
108-113
25
4
Поделиться
Шокирова, Д., & Назарова, Б. (2014). Некоторые аспекты формирования ценностно-ориентированной системы образования в высшем учебном заведении. Экономика и инновационные технологии, (2), 108–113. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8130
Д Шокирова, Ташкентский Государственный Университет Экономики

директор школы

Б Назарова, Ташкентский Государственный Университет Экономики

директор школы

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассматривается такие важнейшие задачи настоящего дня, которыми являются формирование духовности и вопросы воспитания в системе высшего образования. Отражены взгляды на бщечеловеческие и национальные ценности, и некоторые методические решения проблем перехода от целевого воспитания на ценностно-ориентированную воспитательную систему формирования нового поколения молодежи мыслящих по-новому. В частности даются некоторые рекомендации по формированию духовно-эстетических взглядов составляющих основу деятельностей индивидуума направленных на защиту интересов общества путем достижения позитивного отношения к окружающей среде студентов.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2014 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Д.Т.Шокирова, катта ўқитувчи,

Б.М. Назарова, катта ўқитувчи,

ТДИУ

ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТИДА ҚАДРИЯТЛАРГА ТАЯНГАН ТАРБИЯ

ТИЗИМИНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ БАЪЗИ ЖИҲАТЛАРИ

В статье рассматривается такие важнейшие задачи настоящего дня,

которыми являются формирование духовности и вопросы воспитания в
системе высшего образования. Отражены взгляды на общечеловеческие и
национальные ценности, и некоторые методические решения проблем
перехода

от

целевого

воспитания

на

ценностно-ориентированную

воспитательную систему формирования нового поколения молодежи
мыслящих по-новому. В частности даются некоторые рекомендации по
формированию

духовно-эстетических

взглядов

составляющих

основу

деятельностей индивидуума направленных на защиту интересов общества
путем достижения позитивного отношения к окружающей среде студентов.

The article covers such main issues of the day as formation of intellectual

values and upbringing aspects in higher education. Views upon universal and
nations’ values and some methodological solutions of transferring from target
upbringing into value oriented educational system of new generation thinking in a
new way are highlighted. Particularly, some recommendations are given on
formation of spiritual-esthetic views by positive environmental relationship of
individual directed on society interests in higher educational institutions.

Калит сўзлар:

маҳнавият, бурч, маърифат, ахлоқ, қадрият, масъулият,

дунёқараш, одоб.

Ўзбекистон Республикасида мустақил ҳуқуқий, демократик давлат, эркин

фуқаролик жамияти қуриш йўлидаги улкан ишлар инсон моҳиятини янгидан
кашф қилишга, уни ўзлигини англашда имкониятларни рўёбга чиқаришга ва
маънавий интеллектуал, ақлий-амалий ривожланиши учун янги шарт-
шароитлар яратиб беради.

Президентимиз И.А.Каримов

“Юксак маънавият енгилмас куч”

асарида “Барчамизга аёнки, инсон қалбига йўл аввало таълим-тарбиядан
бошланади. Шунинг учун қачонки бу ҳакда гап кетса, аждодларимиз
қолдирган бебаҳо меросни эслаш билан бирга ота-оналаримиз қатори биз
учун энг яқин бўлган яна бир буюк зот ўқитувчи ва мураббийларнинг
олижаноб меҳнатини ҳурмат билан тилга оламиз. Биз юртимизда янги
авлод, янги тафаккур соҳибларини тарбиялашдек масъулиятли
вазифаларни адо этишда биринчи галда ана шу машаққатли касб
эгаларига суянамиз ва таянамиз. Эртага ўрнимизга келадиган ёшларнинг
маънавий дунёсини шакллантиришда уларнинг хизмати нақадар беқиёс
эканини тасаввур қиламиз

[1]

-

деб таъкидлаганлар. Бундай янгича

ёндашишлар олий таълим тизимида фаолият кўрсатаётган профессор-


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2014 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

педагогларга юклатилган вазифалар кўламини янада кенгайтиради. Энди
ўқитувчи фақат таълим-тарбия жараёнини назарий, методик-амалий
таъминловчиси эмас, комил инсон шаклланиши ва ривожланишини
таъминловчиси сифатларига хам эга бўлиши шарт. Бундан ташқари педагоглар
олдига янгича фикрлаш, янгича тафаккур, миллий мафкуранинг кенг қамровли
сифатларини шакллантириш вазифалари қўйилади. Бу, ўз навбатида, инсоният
яратган маънавий-илмий бойликларга, инсоннинг ўзига янгича муносабат,
ёндашувни юзага келтирди.

Ёш авлодни маънавий-ахлоқий тарбиялашда халқнинг бой миллий

маданий-тарихий

анъаналарига,

урф-одатлари

ҳамда

умумбашарий

қадриятларга асосланган самарали ташкилий, педагогик шакл ва воситалари
ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилади. Шахсни тарбиялаш ва уни ҳар
томонлама камол топтиришнинг устуворлиги таъминланади. Умумий ҳамда
педагогик маданиятни ошириш мақсадида, мамлакат аҳолиси орасидаги
маърифий ишлар такомиллаштириб борилади.

Ўзбекистон мустақиллиги принципларига садоқатли ҳамда жамият

тараққиётига муносиб ҳисса қўшишга қодир шахсни шакллантириш мақсадида
таълим муассасалари ота-оналар, оила, маҳалла қўмиталари, Республика
Маънавият тарғибот маркази, Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази,
жамоат ташкилотлари, фондлар билан ўзаро пухта ҳамкорлик қиладилар.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов маънавий тарбия масалаларига

бағишлаб ёзган янги китобида ёш авлод маънавий тарбиясида ҳал қилувчи
аҳамиятга эга бўлган уч табаррук маконга алоҳида эътибор қаратади: уларнинг
биринчиси – оила, иккинчиси – маҳалла, учинчиси – таълим-тарбия тизими.
Агар шу уч маконда маънавий муҳит кўнгилдагидек бўлса, ҳамма иш
кўнгилдагидек бўлади, агар улар таназзулга қараб кетса, бутун жамият
ҳалокатга юз тутади

.

Ўзбекистонда барча олий ўқув юртларида “Маънавият асослари” махсус

фан сифатида 1997 йилдан бошлаб ўқитила бошлади. Шундан бери бу мавзуда
қатор тадқиқотлар, ўқув қўлланмалар, маъруза матнлари тайёрланди ва нашр
этилди. Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг

“Юксак маънавият –

енгилмас куч”

асарида айнан маънавият ҳодисасининг моҳиятини теран очиб

бериш вазифалари, миллат маънавиятини шакллантирадиган асосий мезонлар
аниқ белгилаб берилди.

Бу китобда маънавиятни шакллантирадиган асосий мезонлар ҳақида

алоҳида сарлавҳа остида батафсил таҳлилий мулоҳазалар билдирилган. Унда
аввало кўп асрлар мобайнида халқимиз қалбидан чуқур жой олиб, ҳаёт
маъносини

англаш, миллий

маънавиятимиз ва

турмуш

тарзимиз,

қадриятларимиз, урф-одат ва анъаналаримизни безавол сақлашда қудратли
омил бўлиб келаётган” имон-эътиқодимиз ва ислом маърифатининг беқиёс
аҳамияти алоҳида таъкидланади. Китобда муқаддас динимиз ҳақида шундай
ҳаяжонли

сатрлар

учрайди:

“... халқимизнинг

маънавиятини

шакллантиришга, ҳар қайси инсоннинг Оллоҳ марҳамат қилган бу ҳаётда
тўғри йўл танлаши, умрнинг мазмунини англаши, авваламбор, руҳий


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2014 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

покланиш, яхшилик ва эзгуликка интилиб яшашида унинг таъсирини
бошқа ҳеч қандай куч билан қиёслаб бўлмайди”

[2].

Мустақиллик бизга маърифий, маданий, адолатли ва инсонпарвар жамият

қуриш имкониятини берди. Энди бу жамиятга ҳар бир инсон ўз ўрни, мавқеига
яраша виждонан ҳисса қўшмоғи лозим. Биз педагоглар, ота-оналар,
тарбиячилар ҳам талаба-ёшларда адолатпарварлик, ватанпарварлик, теран ақл-
идроклилик каби маънавий сифатларни тарбиялашда ўз меҳнатимизни
аямаслигимиз, бутун куч-қувватимизни ишга солишимиз керак.

Бунинг учун энг аввало инсон фазилатларининг ўзаро муносабатлари ва

ўрнини аниқлаб олмоғимиз лозим. Инсон маънавияти унинг одоби, хулқи,
маданиятидан ташкил топади. Маънавият эса ақлий, ахлоқий, ҳуқуқий,
иқтисодий ва сиёсий билимлар замирида шаклланади. Мазкур билимлар ўз
навбатида инсон ижобий сифатларнинг камол топиб, бойиб боришига олиб
келади. Фазилатлар инсоннинг ижобий сифатлари мажмуидан иборат. Сифат
алоҳида бир шахснинг муайян бир хислатини ифодаловчи ахлоқий
категориядир. Фазилат - алоҳида шахс, эл, элат, халқ, улусга тааллуқли бўлган
ижобий ахлоқий сифатлар мажмуи.

Ҳаётни кузатар эканмиз, ҳар бир инсоннинг жисмоний, интеллектуал ва

маънавий жиҳатдан ягона бўлиши, унга ҳар томонлама айнан бўлган иккинчи
бир инсоннинг йўқлиги ва тарихда ҳам бўлмаганлигини кўрамиз, табиатнинг
ҳассослигига, бетакрорлигига тасаннолар ўқиймиз. Инсонлар бир-бирларига
айнан ўхшаш бўлмасаларда, улар бир жамиятда яшаб, ўзаро ҳамкорликда
ҳамжиҳатлик билан бунёдкорлик, яратувчилик билан шуғулланмоқдалар,
эзгулик уруғини сочмоқдалар, бу уруғларнинг ҳосилидан баҳраманд бўлиб
яшамоқдалар. Бундай инсонлар ҳам ақлий, ҳам ахлоқий билимларни пухта
эгаллаган, ҳар нарсага қодир, юзидан нур балқийдиган, тилидан бол томадиган,
хушхулқ, хушфеъл инсонлардир. Улар жамият ва халқнинг севимли
фарзандларидир. Шу боис уларга ҳавас қилса, тақлид қилса, улардан намуна
олса арзийди деган ғояларни талабаларнинг онгига сингдириб бориб, уларда
камтарлик, илмга интилиш, ўзига нисбатан талабчанлик, табиат томонидан
берилган умр каби бетакрор имтиёздан унумли фойдаланиш каби хислатларни
тарбиялашда аждодларимизнинг маънавий меросидан ижодий фойдаланиб
бориш катта самара беради.

Ўқиб-уққан, чуқур маънавиятли, адолатли ва адолатсизликнинг фарқига

тушунган инсон қайси йўлдан бораётганлигини тушуниб етади. Юртига
нисбатан меҳр, ғурур пайдо бўлади. Натижада у ҳам Ватанининг равнақига
муносиб фарзанд сифатида ўз ҳиссасини қўшади. Аждодларимиз яшаб ўтган,
мени ўз бағрига олиб улғайтираётган Ватан учун мен нима қила олдим, мени
гўдаклигимдан едириб-ичирган ота-онам, она замин, қонлари томиримда жўш
ураётган аждодларимиз шаънига муносиб ишлар қилаяпманми?- деган
саволларни ўз виждони олдига кўндаланг қўяди.

Инсон қадри умрида қанча йил яшагани билан эмас, балки бу фурсатдан

қандай фойдаланганлиги, эл ва жамият манфаати йўлида нима ишлар
қилганлиги билан ўлчанади. Бир аср умр кўриб, ном-нишонсиз ўтганлар ҳам
бор, оз умр кўриб, абадий ном қолдирганлар ҳам бор. Инсонлар эл назарида уй-


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2014 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

жой, мол-мулклари билан яшамайдилар, балки халқ учун қилган шарафли
ишлари билан барҳаёт яшайди.

Миллат маънавияти бир кунда, бир йилда, ҳатто

бир асрда шаклланадиган нарса эмас, у ҳар бир халқнинг жуда узоқ тарихи
қаъридан озиқ олиб, теранлик касб этиб келади. Ислом Каримов халқ
маънавиятини юксалтириш дегани нима эканлигини мустақиллик йўлидаги илк
ҳаракатлар бошлангандаёқ аниқ қилиб айтган эди:

“Биринчи навбатда миллий

маданиятимиз, халқ маънавий бойлигининг илдизларига эътибор бериш
лозим. Бу хазина асрлар давомида мисқоллаб тўпланган. Тарихнинг не-не
синовларидан ўтган. Инсонларга оғир дамда мадад бўлган. Бизнинг вазифамиз -
шу хазинани кўз қорачиғимиздек асраш ва янада бойитиш, сўзда эмас, амалда
ҳар бир кишининг виждон эркинлиги, эътиқодининг эркинлигини
таъминлашимиз керак”

[3].

Тарихга назар солсак, неча-неча асрлар давомида шоҳлар, бойлар,

дарвешлар, хуллас қанча-қанча инсонлар бу ҳаётдан ўтишган. Аммо халқи учун,
унинг маънавий камолоти йўлида риёзат чеккан Форобий, ал-Бухорий, Беруний,
Ибн Сино, Умар Хайём, Нажмиддин Қубро, Баҳовуддин Нақшбанд, Лутфий,
Алишер Навоий, Биноий, Кошифий каби алломаларимиз инсоният
камолотининг йўлчи юлдузлари бўлганликлари учун мана неча асрлар
ўтибдики, биз билан ёнма-ён яшаётгандек ишимизга, ўйларимизга,
орзуларимизга ҳамкор, ҳамнафас, руҳи-поклари хотирамизда абадийдир.

Яхши фазилатлар қалбида макон қурган ва уларни ҳаёти давомида янада

сайқаллаб, такомиллаштириб борган инсон камолотга эришиб бораверади.
Ақлий, ахлоқий, хуқуқий ва касбий билимлари сарчашмасини тўлатиб,
камолотга интила борган инсон жамиятда қуёш каби нур сочиб туради. Қуёш ўз
нури билан ҳам иситиб, ҳам шифо берганидек, комил инсон ҳам юртига,
Ватанига фақат яхшилик келтиради, унга маънавий озуқа ва эзгулик беради.
Инсоннинг тарбияланганлигини қандай баҳолаш мумкин? Унинг мезони
нимадан иборат?

Инсон комиллигининг мезони унинг ўқиб-уққанлиги, ақлий ва ахлоқий

билимлари савияси ва уларни ҳаётда қўллай билиш кўникмасини ҳосил
қилганлиги билан белгиланади. Онги билимлар уммонига айланган, ўқиб-уққан
толиби илм аҳлларимизнинг тафаккури бой, тил-забони ширин, камтар бўлиб,
тўплаган билим захираларидан ўзгаларни ҳам баҳраманд эта билмоқликлари
зарур. Шундай инсонлар борки, ақлий билими чуқур, аммо ахлоқий билими
саёз. Аксинча ахлоқий билими етарли, лекин ақлий билими қониқарли эмас.
Агар инсон ақлий ва ахлоқий билимларини пухта эгаллаб, уни чуқур тафаккур
қилса ва тил дастурхонига солиб, уни харидорларига чиройли қилиб, меҳрли
узата олса - айни муддаодир. Жамиятимиз равнақи ва ёшларимиз камолоти
шундандир.

Хозирги замон таълим-тарбия концепцияси ҳақида сўз юритадиган бўлсак,

у юксак умуминсоний қадриятлар асосида тараққий топиб бормоқда, бу
«Кадрлар тайёрлашнинг миллий дастури», «Таълим тўғрисида»ги Қонунларда
кўрсатиб берилган. Ушбу қонунлар миллий тажрибанинг таҳлили ва таълим
тизимидаги жаҳон миқёсидаги ютуқлар асосида тайёрланган ҳамда юксак
умумий ва касб-ҳунар маданиятига ижодий ва ижтимоий фаолликка, ижтимоий-


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2014 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

сиёсий ҳаётда мустақил равишда мўлжални тўғри ола билиш маҳоратига эга
бўлган, истиқлол вазифаларини илгари суриш ва ҳал этишга қодир кадрларнинг
янги авлодни шакллантиришга йўналтирилгандир. Миллий дастурнинг мақсади
таълим соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, уни ўтмишдан қолган мафкуравий
қарашлар ва сарқитлардан тўла халос этиш, ривожланган демократик давлатлар
даражасида, юксак маънавий ва ахлоқий талабларга жавоб берувчи юқори
малакали кадрлар тайёрлаш миллий тизимини яратишдир.

Олий таълим тизимида тарбиявий ишлар олий ўқув юртининг ўқув,

илмий

тадқиқот ва ижтимоий-маданий фаолиятининг ўзаро мужассамлигида бунёдга
келади.

Тарбия

субъектлари - талаба

ва

ўқитувчилар

томонидан

ўзлаштириладиган тарбиявий салоҳият ва тарбиявий фаолият муҳитининг
сифати тарбиявий масъулиятнинг самарали амалга оширилишида муҳим
аҳамият касб этади. Олий ўқув юртининг тарбиявий тараққиёт муҳити тарбия
субъектларининг ўзаро самарали мулоқотларини таъминловчи шароитлар
уйғунлигини яратади.

Давримизнинг ўзига хос талабларидан бири. замонавий педагогика

тизимида мақсадли тарбия йўналишидан қадриятларга таянган тарбия
йўналишига ўтишдир. Мақсадли йуналишдан фарқли равишда қадриятларга
таянган тарбия тизими анча мослашувчан, сайқалланган, айни дамда
тарбиянинг натижаси хали аниқ, шаклланмаган характерга эга. Замонамиз
ижтимоий сиёсий ҳолатида кўп қиррали қадриятлар мавжуд ва уларнинг
қарама-қарши жиҳатларига кўра қуйидагича таърифлаш мумкин:
глобаллашув натижасида шаклланган қадриятлар (бирлашув, мамлакатлар ва
халқлар якдиллиги) ва миллий-минтақавий қадриятлар (ўзининг худудий
қадриятларини англаш ва тан олиш); жамоатчилик ва мазхабий қадриятлар
ва индивидуал ҳуррият ва истиқлол қадриятлари; иқтисодий эркинлик
қадриятлари (моддий таъминланганлик, бозор тизимида эркин фаолият
кўрсатиш) ва маънавий юксалиш қадриятлари ("бахт бойликда эмас"); жамоат
ишларида фаоллик қадрияти (бунда фаоллик ва ташаббус айнан қайта қуриш
ва яратувчанликка йўналтирилган) ва мослашувчанлик қадриятлари (атроф-
муҳитга эхтиёткорлик билан ёндашиш, муҳит талаб килиб қўйган шарт-
шароитга мослашиш); бағрикенглик қадриятлари ва ахлоқ-одоб, урф-одат,
удумлар қадриятлари; шахс шаклланиши уйғунлиги қадриятлари (фикрлашда
кенг ва чуқур мулоҳазалилик) ва касбий маҳорат ва ихтисослик қадриятлари.

Хозирги давр шарт-шароитларида қадриятларнинг аниқ бир тавсифини

белгилаб бериш имконияти мавжуд эмас. Қадриятларга белгиланган умумий
тавсифнинг мавжуд эмаслиги тарбия тизимини яратишга йўналтирилган
имкониятларни танлаб олишни мураккаблаштиради. Бунда асосий эътиборни
ижтимоий субъектнинг, яъни талабанинг ўзида ҳаёт ва атроф-муҳитга бўлган
ижобий муносабатни яратишга, шахснинг жамият манфаати йўлида олиб
борадиган фаолияти асосини ташкил этувчи маънавий-ахлоқий қадриятлар
тизимини шакллантиришга ёрдам беришга қаратиш керак.

Олий таълим тизимида талабаларнинг тарбиявий ишларини ташкил

этишда шахснинг маънавий-ахлоқий дунёқарашининг шаклланиши, хусусан
ўзининг ўзлигини ҳис қила билишига, хаёт қадриятларини тан олишига,


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2014 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

ўзининг тинчлик ва ҳаёт бардавомлигига масъулиятини тушунтиришга
асосланади. Шахснинг давлат ва жамиятга нисбатан маънавий-ахлоқий
муносабатлари ўз ватанига нисбатан маънавий уйғунликни ҳис қилишида,
Ватан ва халқ равнақи йўлидаги ватанпарварлик қадриятларини туя
билишлигида намоён бўлади. Одамларга бўлган ахлоқий қадриятларга
таянган муносабатлар жамоатчилик билан ўзаро ҳамжиҳатликда яшашга,
хар бир шахснинг индивидуал қадрини тан олишга асосланади.

Олдимизга қўйилган буюк мақсад йўлида биз педагоглар ва ота-

оналарнинг бурчи фарзандларимиз ва талабаларимизни Ватанга муҳаббатли,
имонли, эътиқодли, адолатпарвар қилиб тарбиялаш, шакллантиришдан
иборатдир. Бундай фазилатларни ўзида касб этган ёшларимиз, қандай вазиятда
бўлмасин, ҳамма вақт ўзига тўғри йўл танлай олади, ўзларининг чуқур
билимлари ва адолатли хатти-ҳаракатларини кўникмага айлантирган бундай
нуфузли талаба ёшларимиз мустақил жамиятимизга тамал тошини қўйгувчи
фидойи инсонлар бўлиб етишишлари муқаррардир. Хулоса ўрнида яна бир бор
Президентимиз И.А.Каримовнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида
буюк сиймолар шахсияти ва ижодий меросининг жаҳоншумул аҳамиятини
таъкидлаш билан чекланмай, балки биз – педагогларнинг бу соҳадаги
вазифамизни ҳам аниқ белгилаб берувчи:

“Бундай ноёб ва бебаҳо бойликни

ҳар

томонлама

чуқур

ўрганиш,

унинг

маъно-мазмунини

фарзандларимизга етказиш масаласи барчамиз, биринчи галда,
зиёлиларимиз, бутун жамоатчилигимиз учун ҳам қарз, ҳам фарз бўлиши
шарт, деб ҳисоблайман

[4] -

деган сўзларини ёдда тутайлик.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Каримов И. Юксак маънавият – енгилмас куч. - Т.: Маънавият, 2008.,

36-37-б.

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 14 февраль ПҚ-

1920-сон қарори. "Обод турмуш йили" Давлат дастури тўғрисида".

3.

Каримов И. Истиқлол ва маънавият. Т.: - Ўзбекистон- 1994, 65-66-б

4.

Каримов И. Юксак маънавият – енгилмас куч. Т.: - Маънавият, 2008.

44-б.

Библиографические ссылки

Каримов И. Юксак маънавият - енгилмас куч. - Т.: Маънавият, 2008., 36-37-6^

Узбекистан Республикаси Президентининг 2013 йил 14 февраль ПК-1920-сон карори. "Обод турмуш Йили" Давлат дастури тугрисида".

Каримов И. Истиклол ва маънавият. Т.: - Узбекистан- 1994, 65-66-6

Каримов И. Юксак маънавият - енгилмас куч. Т.: - Маънавият, 2008. 44-6.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов