Пути развития сервисов для обеспечения эффективности казначейской системы

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
57-80
33
7
Поделиться
Зайналов, Ж., & Алиева, С. (2014). Пути развития сервисов для обеспечения эффективности казначейской системы. Экономика и инновационные технологии, (3), 57–80. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8143
Ж Зайналов, Самаркандский Институт Экономики и Сервиса

к.ф.д., профессор

С Алиева, Самаркандский Институт Экономики и Сервиса

помощник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Одним из требований в эффективности схем исполнения бюджета - это вопрос о разработке унифицированных решений, позволяющих значительно повысить качество его исполнения. Данная статья расскрывает научно-практические вопросы организации бюджетных услуг, методы и факторы эффективного использования финансовых ресурсов. В процессе рассмотрения данного вопроса в статье сделан вывод о том, что улучшение организации информационных услуг казначейства и его состовляющих путем материально-технической базы может повысить эффективность системы казначейства.

Похожие статьи

background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, май-июнь, 2014 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Ж.Р. Зайналов, и.ф.д., проф.,

С.С. Алиева, ассистент,

СамИСИ

ҒАЗНА ТИЗИМИ САМАРАДОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА

АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН ХИЗМАТЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ЙЎЛЛАРИ

Одним из требований в эффективности схем исполнения бюджета -

это вопрос о разработке унифицированных решений, позволяющих
значительно повысить качество его исполнения. Данная статья расскрывает
научно-практические вопросы организации бюджетных услуг, методы и
факторы эффективного использования финансовых ресурсов. В процессе
рассмотрения данного вопроса в статье сделан вывод о том, что улучшение
организации информационных услуг казначейства и его состовляющих путем
материально-технической базы может повысить эффективность системы
казначейства.

One of the requirements of efficiency schemes in budget execution - is the

development of standardized solutions to significantly improve the quality of its
execution. This article reveals the scientific and practical aspects of budget services,
methods and factors of effective use of financial resources . In considering this issue
in the article concluded that improved organization of information services and
treasury composes by logistics can increase the efficiency of the treasury system.

Калит сўзлар:

бюджет, маблағ, базавий смета, “Ғазна-2” дастури,

Бюджет хизмати.

Республика миқёсида амалга оширилаётган барча харажат йўналишлари,

шу жумладан, туманларда амалга оширилаётган харажатлар йўналишлари
тўғрисида ахборот олиш, шунингдек, халқ таълими ва соғлиқни сақлаш
соҳасида бюджет ташкилотларининг молиялаш борасида хизматлар
такомиллаштиришга эҳтиёж тобора ортиб бормоқда (расм 1).

Ғазначилик

тизимининг

амалиётга

жорий

этилиши

мавжуд

масалаларнинг ечилишига ва давлат бюджети маблағларидан (1-2 жадвал)
самарали фойдаланишга йўналтирилган хизматларни амалга оширилишини
қуйидаги тартибда амалга ошириш мумкин бўлади:

барча даражадаги ғазначиликда бюджет маблағлари сарфланиши

тўғрисида маълумотларни марказлаштирилган тарзда қайта ишлаш бўйича
хизматларни амалга ошириш орқали;

молиявий ресурсларга бўлган талаб прогнозини аниқлаш ва

режалаштирилаётган маблағ билан мос ҳолда қолдиқларни аниқлашни ташкил
этиш билан боғлиқ хизматларни кўрсатиш орқали;

бюджет жараёнини янада самарали бошқаришни таъминлаш билан

2

www.iqtisodiyot.uz

бутун харажатлар сарфи устидан тезкор назоратни ўрнатиш билан

боғлиқ хизматларни кўрсатиш (шу жумладан аудит хизматларини кўрсатиш)
орқали;

давлат ваколатли бошқаруви органларига бюджет ҳолати тўғрисида

тезкор маълумот бериш хизматларини кўрсатиш орқали;

қисқа фурсатларда давлатнинг молиявий ресурсларининг реал ҳажмини

ва унинг истиқбол кўрсаткичларини аниқлаш билан боғлиқ хизматларни
кўрсатиш орқали;

давлат бюджетининг ҳам даромадлари, ҳам харажатлари қисмини

кассали ижросининг ҳар кунги деталлаштирилган мониторингини ўтказиш
билан боғлиқ хизматларни кўрсатиш орқали;

1-расм. Маърифатга ажратилган маблағлар тўғрисида маълумот

(2012-2013 йиллар)

Манба: www.uzinform.com - Ўзбекистон ахборот портали; www.review.uz

“Экономическое обозрение” журнали сайти, www.mf.uz – Ўзбекистон Республикаси
Молия вазирилги расмий сайти.

бюджет ташкилотлари мажбуриятларини олгандан кейин пул

маблағларини ғазна ҳисобрақамидан тўғридан-тўғри таъминотчиларнинг
ҳисобрақамига ўтказиш натижасида пул оқимлари “ҳаракати” бўйича
жараёнларни қисқартириш билан боғлиқ хизматларни кўрсатиш орқали;

ғазначилик тизимининг бир поғонасидан иккинчи поғонасига пул

маблағларини ўтказишни соддалаштириш натижасида бюджет маблағларини
ишлатишда тезкорлик билан орттириш, шунингдек, бюджет харажатларини
камайтиришга эришишни таъминлаш бўйича кўрсатиладиган хизматлар
орқали;

ягона автоматлаштирилган маълумотлар манбаини Ўзбекистон

Республикаси Молия вазирлиги қошидаги Ғазначилик бошқармасида
шакллантириш, бу орқали турли хил молиявий муаммоларни ечиш билан
боғлиқ хизматларни кўрсатиш орқали;

3

www.iqtisodiyot.uz

давлат бюджетининг вақтинча бўш турган маблағларидан самарали

фойдаланиш, яъни депозитларга ёки қимматли қоғозлар бозорига қўйиш билан
боғлиқ хизматларни кўрсатиш орқали бошқа хизматларни кўрсатиш орқали.

1-жадвал

Максадли фондларсиз давлат бюджети харажатларининг таркиби

Кўрсаткичлар

2011 йил

2012 йил

2013 йил

млрд.сўм фоизда млрд.сўм фоизда млрд.сўм фоизда

Давлат бюджети харажатлари,
миллиард сўм

16726,0

100

20882,0

100

25833,7

100

Ижтимоий соҳа ва аҳолини
ижтимоий

қўллаб-қувватлаш

харажатлари

9704,9

58,0

12299,9

58,9

15167,8

58,7

Иқтисодиёт харажатлари

1931,6

11,5

2317,0

11,1

2756,7

10,7

Марказлашган инвестицияларни
молиялаштириш

1096,1

6,6

1131,7

5,4

1439,5

5,6

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви
органлари,

суд

органлари

ҳаражатлари,

фуқароларнинг

ўзини ўзи бошқариш органлари

629,6

3,8

852,8

4,1

1150,7

4,5

ННТ, илмий ишлаб чиқариш
бирлашмалари ва фуқаролик
жамияти

институтлари

ривожлантиришга маблағлар ва
грантлар

5,0

0,03

6,0

0,03

7,0

0,03

Бошқа харажатлар

3358,7

20,1

4274,6

20,5

5312,1

20,6

ЯИМга

нисбатан

давлат

бюджетининг режалаштирилган
тақчиллиги, фоизда

-1,0 фоиз

-1,0 фоиз

-1,0 фоиз

2-жадвал

Давлат бюджетидан ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-

қувватлаш харажатлари таркиби

харажатлари, жами

9704,9

58,0

12299,9

58,9

15167,8

58,7

Маърифат

5582,9

33,4

7130,4

34,1

8803,3

34,1

соғлиқни сақлаш

2226,7

13,3

3024,9

14,5

3709,9

14,4

маданият ва спорт

185,3

1,1

223,4

1,1

287,4

4

www.iqtisodiyot.uz

илм-фан

108,8

0,7

137,4

0,7

164,7

0,6

ижтимоий таъминот

72,2

0,4

86,9

0,4

106,4

0,4

оилаларга иштимоий нафақалар

1378,4

8,2

1 617,2

7,7

1611,3

6,2

Қишлоқ

жойларида

якка

тартибдаги уй-жойлар қурилиши
Дастурини

молиялаштириш

бўйича кредит линияси

374,7

1,5

Манба: Молия Вазирлиги маълумоти асосида тузилган.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда айтиш мумкинки, ҳозирги кунда

давлат бюджетининг маблағларидан оқилона фойдаланиш самарадорлиги ва
бюджетнинг молиявий имкониятларини оширишга эришилишида давлат
молиясини ислоҳ қилишда ғазна тизими орқали хизматларни кўрсатиш муҳим
аҳамиятга эга бўлмоқда.

Тарихан молиявий ресурсларни бошқариш давлатларнинг ғазна ва

ғазначилик ишлари билан шуғулланувчи махсус хизмат кўрсатувчи ходимга
юклатилган. Унинг хизмат кўрсатиш мажбуриятларига давлат ғазнасига
молиявий ресурслар тушишини ва уларнинг сарфланиши устидан маълум
даражада назорат ўрнатиш ҳамда хизмат кўрсатиш билан боғлиқ иш турлари
киритилган. Тор маънода эса ғазна пул тушадиган ва аниқ мақсадлар учун
тўлов ўтказиладиган, яъни масъул мансабдор хизматчи шахслар пулни
сақлайдиган жой деб эътироф этиб ҳам келинган.

Ўзбекистонда давлат молиясини бошқариш билан боғлиқ ғазначилик

хизматлари асосий роль ўйнаб келмоқда. Ҳозирда давлат ва иқтисодиётни
бошқариш хизматини амалга ошириш бўйича “Темур тузуклари”да “раиятдан
мол-хирож йиғишда уларни оғир аҳволга солишдан ёки мамлакатни
қашшоқликка тушириб қўйишдан сақланиш керак”лигини таъкидлар экан, у энг
аввало аҳолига турли тўловлар бўйича сифатли хизматларни амалга
оширилиши назарда тутилган [1].

Ғазначилик тизимини жорий қилиш бўйича ҳукумат топшириғига асосан

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан “Давлат бюджетининг
ғазна ижроси тўғрисида”ги Қонуннинг умумий ҳолатлари ишлаб чиқилди ва
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш учун таҳрир
қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2004 йил 26 августдаги
“Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
қонунини амалга киритиш ҳақида”ги 655-II-сонли Қарорига мувофиқ қабул
қилинди ҳамда 2006 йил 1 январдан эътиборан амалга киритилди.

Хориж тажрибалари шуни кўрсатадики, ҳозирда мамлакатимизда жорий

этилаётган ғазначилик хизматини самарали амалга ошириш учун унга асос
бўладиган ҳуқуқий-меъёрий ҳужжат мамлакатнинг барча йўналишлари бўйича
харажатларни ўз ичига олган сифатли бюджет хизматини шакллантиришга
имконият яратмоқда. Шуни таъкидлаш жоизки, давлат бюджети молия йили
бошлангунга қадар имкони борича батафсил ҳолда қабул қилиниши керак. Акс
ҳолда,

ғазначиликнинг

меъёрий

фаолияти

барқарорлиги

доирасида

кўрсатилиши кўзда тутилган хизматлари даражасига салбий таъсир этишига,

5

www.iqtisodiyot.uz

унинг самарадорлигини пасайишига сабаб бўлиши мумкин. Бу айниқса, смета
харажатларининг моддалар бўйича режалаштирилишида, маблағларнинг
харажатларга нисбатан номутаносиб равишда тақсимланишида, бюджет
ташкилоти

ва

ғазначилик

бўлимлари

ўртасидаги

хизмат

турлари

самарадорлигини пасайишида намоён бўлиши мумкин. Иккинчидан, давлат
бюджетини ижро этиш билан боғлиқ ғазначилик тизимидаги хизматлар давлат
бюджетининг вазифасига оид ва иқтисодий аниқ таснифига монанд бўлиши,
моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва дастурлар жадаллигини амалга
оширишда ҳам, молиявий интизомни бузилишини олдини олишда ҳам намоён
бўлиши лозим.

Ғазначиликни самарали хизмат фаолият кўрсатишининг асосий

шартларидан бири замонавий компьютер технологияси ва алоқа тизимидан
фойдаланиш ҳам ўз аксини топиши зарур. Шунинг учун бугунги кунда
ғазначилик фаолиятини ахборотлар билан таъминлаш хизмати тизимсиз
тасаввур этиб бўлмайди. Шуни айтиб ўтиш керакки, ғазначилик органларини
замонавий компьютер технологияси ва алоқа узатиш воситалари базасида
ахборотлар билан боғлиқ хизматлар ғазначиликни жорий қилиш билан мос
равишда олиб бориш долзарб масала бўлиб қолмоқда.

Ғазначилик бўлимлари томонидан товар (иш, хизмат)ларнинг нархларини

самарали мониторингини ўрнатиш учун республикамизда ягона ахборот
базасини ташкил этилиши, нархларнинг ҳаққоний баҳоланиши имкониятини
яратган ҳолда бюджет маблағлари самарали ишлатилиши билан боғлиқ
хизматларни амалга оширилишини таъминлайди.

Давлат бюджети ижросининг ғазначилик хизмат кўрсатиш тизимига ўтиш

жуда кўп ўзининг ижобий томонларига эга. Маблағларни ягона ғазначилик
ҳисобида жамлашга хизмат кўрсатади, касса узилишларини олдини олиш билан
боғлиқ хизмат турларни кўрсатади, бу эса бюджетдан маблағ олувчиларнинг
маблағлар шаклланишини таъминлайди (1-чизма).

ягона ғазначилик ҳисоб

рақами

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки

Хўжалик
юритувчи
субъектларини
нг маблағлари

Давлат ва маҳаллий бошқарув органлари маблағлари

Республика бюджети маблағлари

Маҳаллий бюджетларнинг маблағлари

Давлатнинг бюджетдан ташқари
фондлари маблағлари

Бюджет ташкилотларнинг бюджетдан
ташқари маблағлари

6

www.iqtisodiyot.uz

1-чизма. ягона Ғазначилик ҳисоб рақами

Манба: Муаллиф ишланмаси.

Юқори даражада ғазна хизматини амалга ошириш бюджет ташкилотлари

раҳбарларининг билимларини кенгайтиришни талаб қилади, бюджет
маблағларидан жорий харажатларидан самарали фойдаланишни ўргатади ва
асоссиз кредитор қарздорликлар вужудга келишига йўл қўймайди. Шунингдек,
ғазначилик хизмат тизимидан самарали ташкил этилишида, мавжуд
қийинчиликларни ҳал этишга амалий ёрдам кўрсатиши мумкин.

Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозини салбий оқибатларини бартараф

этишда бюджет маблағларини мақсадли тежаб-тергаб сарфланиши, дебитор-
кредитор қарздорликларини олдини олиш каби асосий аниқ натижаларга
эришишида ғазна хизматининг роли катта бўлди. Бюджет маблағларининг
ҳисоб рақамларда ҳаракатсиз қолиш ҳолатларига барҳам берилди. Шу билан
бир қаторда ғазна хизматига баъзи бир қўшимчалар киритилганда бюджетдан
маблағ олувчиларга сифатли хизмат кўрсатиш орқали ғазначилик органларини
томонидан кўрсатиладиган хизматларига енгиллик киритилган бўлар эди.

Жумладан:

“Базавий смета”да кейинги ойга қолган фойдаланилмаган маблағни

ҳисобот ойига ўтказиш анчагина вақтни олишига сабаб бўлмоқда. Шунинг учун
тўғридан-тўғри фойдаланилмаган маблағни ҳисобот ойига компьютер
дастурининг ўзи қўшиб кўрсатса, унда ушбу жараён билан боғлиқ меҳнат
сарфини камайтиришга эришган бўлар эдик;

бюджетдан маблағ олувчиларга озиқ-овқат, дори-дармонлар учун

ойлик шартномалар бўйича қабул қилинган танловларда айнан ғолиб чиққан
ташкилот шартномасининг ҳаққонийлигига ва харидларини тўлиқлигига таъсир
қилган бўлар эди;

бюджетдан маблағ олувчи бюджет ташкилотларининг ҳар бир соҳа

бўйича белгиланган шартнома бланкаси Ўзбекистон Республикасининг
“Хўжалик юритувчи субъектлари фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси
тўғрисида”ги Қонунининг моддалари талаблари [2] асосида “Давлат
бюджетининг ғазна ижроси қоидалари”га илова қилиш билан боғлиқ
хизматларни кўрсатиш орқали ушбу рўйхатга олинадиган шартномаларни
ҳуқуқий жиҳатдан ва мазмунан талабга жавоб берган даражага кўтариш
мумкин бўлар эди;

“Давлат бюджетининг ғазна ижроси қоидалари”нинг 7-иловаси, яъни

“Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар бўйича харажатларга нақд пул
маблағлари олишга” бериладиган сўровномасининг изоҳ қисмида “Банк
белгиланган графикдаги нақд пул маблағларини олиш муддатидан ___ иш кун
олдин тақдим қилинади” деган жумла киритилган. Бу жумла Молия вазирлиги
томонидан ва Марказий банк билан бирга чиқарилган қонунларда, яъни бюджет
ташкилотларини банклар томонидан нақд пул билан таъминлаш тўғрисидаги
қонун ва йўриқномаларига зиддир. Ушбу ҳолатнинг мавжудлиги ғазна

хизматини саёзлаштиришга сабаб бўлмоқда. Шу боис бундай ҳолатни бартараф
этиш ғазна хизмат кўрсатиш сифатини оширган бўлар эди;

Ғазна-2 дастурига чекни киритиш учун шахсий ҳисобварақни

танлангандан кейин моддий жавобгар шахсни паспорт серияси, берилган вақти,
исми фамилияси ва паспорт муддатлари дастурда тўғридан-тўғри акс этилса
(яъни бир марта киритиб қўйилгандан кейин), унда моддий жавобгар шахснинг
ҳужжатлари тўғри киритилиши ва ҳужжат муддатлари назорат қилиш билан
боғлиқ хизмат кўрсатиш жараёни енгиллашган бўлар эди;

бюджетдан маблағ билан таъминланадиган бюджет ташкилотлари

сўровномаларига асосан Ғазначилик бўлинмасига санаси қўйилган тўлов
топшириқномаларини тақдим этиш мавжуд, лекин Ғазначилик бўлинмаси
ҳудудий ғазна ҳисобрақамида маблағ етарли бўлмаганлиги сабабли тўлов
топшириқномаси берилган сананинг ўзида тўловни амалга ошириш имкони
бўлмаяпти, бу эса ҳақли равишда бюджетдан маблағ олувчиларга сифатсиз
хизмат кўрсатилишига сабаб бўлмоқда. Юқоридаги ҳолатларни олдини олиш
мақсадида бюджет ташкилотлари тўлов топшириқномаларини берилган
санадан бошлаб бир неча кунгача амалда бўлиши бўйича “Давлат бюджети
ғазна ижроси қоидалари”га қўшимча киритилса, унда бюджет маблағларини
олувчиларга сифатли хизмат кўрсатишга эришиш мумкин бўлар эди;

туман ғазначилик бўлинмалари томонидан ҳақиқий мақсадсиз харажат

олдин олинган ҳолатдаги суммаларнинг маълум фоизи ғазначилик
бўлинмаларида махсус ҳисобрақам очилиб ўтказиб борилса ҳамда ушбу
маблағлар Ғазначилик бўлинмалари харажатлари учун ва яхши хизмат
кўрсатган ходимларга рағбатлантириш учун сарфланса бу хизмат сифатини
янада оширган бўлар эди;

молиявий мажбуриятларни рўйхатга олиш ва тўловлар гуруҳи

инспекторлари дастурида бюджетдан маблағ олувчиларнинг харажатларини
амалга оширишда товар (иш, хизмат) етказиб берувчи ташкилотлар
тўловларининг мослигини солиштириш учун “Сведения о договорах и
произведенных платежных по лицевую счету” модулини яратиш орқали
молиявий мажбуриятларни рўйхатга олиш бўйича хизматларни самарали
ташкил этишига имкон яратган бўлар эди;

бюджетдан маблағ олувчиларга бериладиган шахсий ҳисобварақдан

кўчирмаларни соддалаштириш (транзит ҳисобварақлардаги ўтказмаларни битта
шахсий варақдан кўчирманинг ўзида акс эттириш) билан боғлиқ хизматларни
амалга ошириш;

бюджет ташкилотлари ҳисобчиларини ғазначилик бўйича ўқув

курсларида ўқитилишини таъминлашга эришиш ҳам муҳимдир. Ушбу масалани
амалга оширишда олий ўқув юртлари қошида “Бюджет хизмати” ўқув
курсларини ташкил этиш ва ҳар йилда бир маротаба курсларда молия ва ғазна
ташкилотлари ходимларини ўқитиш орқали хизмат турлари доирасида уларда
кўникмалар ҳосил қилиш муҳимдир.

Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида давлат молия

хизматларини оқилона ташкил этиш муҳим аҳамиятга эга. Мамлакатимиз

8

www.iqtisodiyot.uz

иқтисодиётини барқарорлаштиришда давлат бюджети маблағлари орқали
самарали бюджет маблағларини олувчиларга хизмат кўрсатиш бюджет
маблағларини бошқаришга ижобий таъсир кўрсатади. Ривожланган
мамлакатлар амалиётида ҳам давлат бюджети ижроси доирасидаги хизматлар
Ғазначилик орқали амалга оширилмоқда. Давлат бюджети маблағлари орқали
истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш бевосита бюджет маблағларидан самарали
фойдаланишни амалга ошириш ва манзилли молиялаштиришга йўлга қўйиш
мақсадида Президентимиз И.А. Каримовнинг 2007 йил 28 февралдаги ПҚ-594
сонли “Давлат бюджети Ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги Қарори [3] давлат молиясини ислоҳ қилишнинг яна
бир босқичига асос бўлиб хизмат қилди. Мазкур қарори ижросини таъминлаш
мақсадида Молия вазирлиги таркибида ғазначилик хизмат органлари ташкил
этилди ва Ғазначиликка давлат бюджети ғазна ижросининг бухгалтерлик
ҳисоби ва ҳисоботини юритиш, Давлат бюджети ижроси ҳақида ахборот йиғиш,
қайта ишлаш ва таҳлил қилиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг
давлат ички ва ташқи қарзларига хизмат кўрсатиш, Ўзбекистон Республикаси
кафолатларини ижро этиш вазифалари юклатилди.

Ҳозирги кунда давлат бюджети хизмати ғазна орган ходимлари

томонидан таъминланмоқда. Президентимиз қарорига мувофиқ, юқорида қайд
этилганидек, ҳозирги кунга келиб ғазначиликнинг ҳуқуқий асослари, меъёрий
ҳужжатларини татбиқ этилиши, 2004 йил 24 августда эса қабул қилинган
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат бюджети Ғазна ижроси тўғрисида”ги
Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилик
тўғрисида Низоми, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2005 йил 5
майдаги 63-сон буйруғи билан тасдиқланган “Молия органларида бюджетдан
маблағ олувчилар билан товар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар
ўртасидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг харажатлари
тўловини назорат қилиш тартиби ҳақида” вақтинчалик Низом, Ўзбекистон
Республикаси Адлия вазирлигидан 2007 сон билан рўйхатдан ўтказилган
“Давлат бюджет ижроси қоидалари”ни амал қилиши ҳам ғазначилик орган
ходимлари томонидан бюджет маблағларини олувчиларга сифатли хизмат
кўрсатишни янада оширишга хизмат қилиб келмоқда.

Ғазначилик ўзига юклатилган хизмат вазифаларини бажариш жараёнида

иқтисодиётимиз барча соҳалари билан ҳамкорликда ишлашга тўғри келмоқда.
Аммо давлат бюджети ғазна ижросини таъминлаш жараёнида амалдаги
қонунчилигимиз ва Ғазначиликнинг меъёрий ҳужжатлари ўртасида мавжуд
ноаниқликлар ғазна сифатига таъсир этмоқда. Шу сабабли давлат бюджети
ғазна ижросини таъминлашда ғазначиликнинг меъёрий ҳужжатлари билан
амалдаги қонунчилигимизни мувофиқлаштириш давлат бюджети хизматларини
ислоҳ қилишнинг долзарб муаммоларидан бири ҳисобланади.

Амалдаги қонунчиликни ва Ғазначиликнинг меъёрий қўлланмаларини

мувофиқлаштириш орқали бюджет хизматларини таклифларни эътиборга олиш
бўлиб ҳисобланади.

Биринчидан, Давлат бюджетининг ғазна ижроси қоидаларида бюджетдан

маблағ олувчилар билан етказиб берувчилар ўртасида тузилган шартномаларда

9

www.iqtisodiyot.uz

ғазначиликнинг реквизитлари кўрсатиб ўтилиши кўрсатилган [4]. Бу эса,
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига асосан амалда бўлган счет-
фактураларда буюртмачи ва таъминотларнинг реквизитлари кўрсатилиши
билан счет-фактураларида бевосита ғазначиликнинг реквизитлари ҳам
кўрсатилишини таъминлашга эришиш ҳам муҳимдир.

Иккинчидан, Давлат бюджетининг ғазна ижроси қоидаларида бюджетдан

маблағ олувчилар томонидан тақдим этилаётган тўлов топшириқномалари бир
кун муддатда ижро этилиши кўзда тутилган бўлса-да, ҳудудий
ҳисобрақамларида маблағ етишмовчилиги инобатга олинмаган [5]. Бу эса
бюджет маблағларини олувчиларга салбий таъсир этиши мумкин.

Учинчидан, Давлат бюджетининг ғазна ижроси Қоидаларида бюджетдан

маблағ олувчилар иш ҳақи тўловлари учун сўровномаларни тақдим этилиши
аниқ муддатлари кўрсатилмаганлиги эса амалдаги бюджет қонунчилигидаги
биринчи даражали тўловларни тўлаш муддатлари аниқ белгилаб берилган бўлса
ҳам, бюджетдан маблағ олувчилар томонидан ўз вақтида сўровнома тақдим
этмаганда уларга нисбатан кўриладиган чораларни белгилаб берилмаганлиги
ғазна хизмат сифатига таъсир этмайди [6].

Тўртинчидан, ғазначиликнинг меъёрий қўлланмаларини амалиётга татбиқ

этишдан олдин Молия вазирлиги иқтисодиёт вазирлиги ходимлари томонидан
ўрганиб чиқиш ва меъёрий қўлланмалар мажмуасида кўпроқ диққатни
кўрсатиладиган хизмат турлари ва сифатига қаратиш муҳимдир.

Юқорида қайд этилган ҳолатларни эътиборга олиш бюджет ғазна

ижросини таъминлашга қаратилган хизмат турларидан самарали фойдаланишга
имконият яратиб беради.

Айтиш жоизки, ҳар бир давлат учун бюджет хизматини самарали

таъминлаш бюджет сиёсати ҳамда бюджет хизматларини бошқаришнинг
асосий талабларидан бири ҳисобланади.

Давлат бюджети хизматларини самарали бошқаришни таъминлаш

Ўзбекистон учун молия-бюджет ислоҳотларини амалга оширишдаги муҳим
масаладир.

“Ислоҳотларнинг иккинчи босқичида бюджет сиёсатининг энг

муҳим вазифаси – иқтисодиётни бюджет тақчиллигини чеклаш ҳисобига
барқарорлаштириш вазифаларини ҳал этишдан иборат. Шу орқали
иқтисодий фаолиятни жонлаштиришни рағбатлантирувчи ижтимоий
аҳамиятга эга бўлган жорий харажатларни рағбатлантирувчи ижтимоий
аҳамиятга эга бўлган жорий харажатларга маблағ ажратиш ва камомад
ўртасида энг мақбул мутаносибликни таъминлашдир”

[7].

Кундалик истеъмол учун зарур бўлган давлат харажатларини кескин

қисқартириш хизмат сифатини ошириш орқали амалга оширилади. Бюджетдаги
мувозанатни сақлаш йўлидаги хизматлардаги чекланишлар эса иқтисодий
аҳволнинг мушкуллашуви ва ислоҳот жараёнининг чўзилиб кетишига олиб
келади.

Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози оқибатларини бартараф этиш

шароитида қатор бюджет инқирозлари натижасида бюджет хизматларини
самарали ташкил этишга эътибор кескин ортди. Бундай салбий ҳолатларга
сабаб бўлган омиллар ҳар бир давлатда ўзгача бўлган бўлса-да, уларнинг

10

www.iqtisodiyot.uz

барчаси учун хос бўлган икки умумий йўналишни белгилаш мумкин. Инқироз
сабаби бўлиб айрим давлатларда харажат ва даромадлар ўртасидаги тафовут
ёки кўп ҳолатларда инфляцион молиявий манбалар орқали қопланадиган
бюджет тақчиллигининг ўсиб бориши кузатилса унда қарзларни жалб қилиш
билан боғлиқ бўлиб қолмоқда. Давлат харажатларининг кескин кўтарилиши
эвазига иқтисодий ўсишга эришиш юз бермоқда. Аммо иккала ҳолатда ҳам
уларнинг натижаси ўлароқ, кўпроқ ёки камроқ даражада бюджетнинг йирик
тақчиллиги ва у билан боғлиқ пул-кредит тизимидаги номутаносибликлар
юзага кела бошлади. Буларнинг барчаси ташқи жамғармалар оқимларининг
кескин камайиши ва валюта курслари тизимининг бузилиши, кўплаб
мамлакатларнинг бюджет тизимларида ўзига хос тикланмайдиган салбий
ҳолатларни юзага келганидан далолат бера бошлади. Бюджет тақчилликлари,
катта ҳажмдаги ташқи қарзлар, хўжалик фаолиятининг кўплаб турли
кўрсатмалари орқали олиб борилиши ва инфляцияни чуқурлашуви валюталар
алмаштириш курсларининг барқарорсизлиги ва фоиз ставкаларининг ўсиши
каби омиллар макроиқтисодиёт даражасидаги қатор молиявий хизматлар билан
боғлиқ муаммоларнинг кескинлашувига сабаб бўлди.

Мана шундай шароитларда айрим давлатлар ҳукуматлари олдида

қўшимча даромадларни сафарбар қилиш, харажатларни камайтириш ва иккала
тадбирни ҳам бирга қўллаган ҳолда давлат молия хизматлари самарадорлигини
ошириш вазифаси кўндаланг бўлиб турди.

этиш шароитида давлат бюджетини самарали ижросини таъминлашнинг давлат
тадбирлари ичида ғазначилик хизматидан кенг фойдаланиш ва бюджет
амалиётида бюджет хизматлари асосда туб ўзгаришларни амалга ошириш
муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ғазначилик хизмати содда қилиб айтганда, давлат бюджетининг

даромадлари ва харажатларини бошқаришни амалга оширадиган давлатнинг
махсус молиявий хизматидир. Ғазначилик хизмати турли давлатларда турли
кўринишларга эга. Аксарият давлатларда ғазна давлат маблағларини
бошқаришда асосий хизмат вазифасини бажариб, солиқ-бюджет ва божхона
сиёсатини амалга оширадиган хизмат бошқармаларни ўз ичига олади.

Ғазна хизмати бюджет даромадлари ва харажатларини оқилона жамлаш

имконини беради ва бюджет маблағларини ўзга мақсадларга ва самарасиз сарф
қилинишини олдини олади. Шунингдек, вақтинчалик касса узилишларига чек
қўйди, барча бирламчи тўлов ҳужжатлари ғазна қўлида бўлиши ва бюджет
ижросининг максимал даражада асосланганлигини таъминлайди.

Ғазначилик хизмати бюджет маблағлари оқимларини самарали

бошқариш, бюджет харажатлари жорий ижросига нисбатан камроқ касса
қолдиқлари билан қаноатланиш ва унинг натижасида давлат бюджетини
балансликка эришишга имкони яратади.

Ғазна хизмати банк тизимларидан ва бошқа хусусий сектордан

олинадиган қарзлар ҳажмини кескин камайтиришга имкон беради.
Ривожланган ғазна хизматини давлат молиявий ресурсларини малакали

11

www.iqtisodiyot.uz

бошқариш ва бюджетни тўхтовсиз ижро этиш ҳамда бюджет маблағларини
олувчилар томонидан маблағларни мақсадли ишлатишни таъминлайди.

Ғазна хизматини янада ривожлантириш пировардида ғазна органлари

давлат молиявий оқимларини барча бюджет бўғинлари, нобюджет ва мақсадли
жамғармалар ресурслари ҳамда бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан
ташқари маблағларини ишлатилишига комплекс хизмат қилишга муваффақ
бўлиши мумкин. Талаб даражасидаги молиявий хизмат, ўз навбатида, бюджет
маблағларини белгиланган муддатлар ва ҳажмларда бюджет ташкилотларига
имкон яратади.

Давлат бюджетининг ғазна хизматини такомиллаштириш масалалари

яқин беш йилликларда мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий
ислоҳотларни чуқурлаштириш борасидаги ишларнинг муҳим қисми
ҳисобланади. Ғазначилик хизматини жорий қилиш эвазига маҳаллий бюджет
ресурсларини бошқариш самарадорлигини оширишда ҳам жиддий илгари
силжиш юз берди. Ғазначилик хизматини жорий қилиниши бюджетни
тайёрлаш жараёнини такомиллаштириш борасида бюджет сиёсатини олиб
боришни, бюджет хизмати сифатини такомиллаштириш ва харажатларни
ғазначиликнинг ягона ҳисоб рақами принципи асосида амалга оширишда қисқа
муддатли тўловлар режасини жорий қилишда, ягона ахборот тизимини жорий
этишда бюджет ижросини ҳисобга олишда ва ҳисобот тайёрлашни яхшилашда,
давлат қарзини таҳлил қилиш ва режалаштиришни такомиллаштиришда қўл
келади.

Барча бюджет даромадларини ягона ғазна ҳисобварағида жамлаш ва у

орқали Давлат бюджети харажатлари тўловини амалга ошириш, шунингдек,
Давлат бюджетининг ягона ҳисобварақлар режаси асосидаги ижроси тўғрисида
бухгалтерлик ҳисоб-китоби ва ҳисоботини ташкил этиш ягоналигини
таъминлаш имконини берувчи ғазначилик ахборот хизматини қўллаш учун
Осиё Тараққиёт банки ва бошқа халқаро молия институтларини қарз
маблағларини жалб этиш чора-тадбирларини янада кучайтириш муҳимдир.

Шунингдек, харажатлар сметаси ва штат бирликларини рўйхатдан

ўтказишда штат смета кўрсаткичларини тўғри белгиланганлигини чуқур таҳлил
қилиш бунинг натижасида ортиқча харажат ва штат бирликларини рўйхатдан
ўтказган молия органларининг ҳам масъулиятини ошириш ва жавобгарликка
нисбатан чоралар белгилашни талаб этади.

Юридик мажбуриятларни бажариш учун харажатлар сметасида юридик

хизматларга харажатларни қўшиш ва ҳуқуқшуносларни имзо чекиш асослигини
назорат қилиш, яъни қўйилган ҳуқуқшуносларни имзоларга қонун доирасида ва
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси [8] бўйича тўлиқ жавоб бериши
зарур бўлади.

Барча ғазначилик бўлинмаларида “Банк-мижоз” дастурини киритишини

ва бу дастур орқали барча хизмат операцияларини амалга оширишда ҳам муҳим
аҳамиятга эга.

Туманлардаги барча бюджет ташкилотларни ҳисоб рақамларни Марказий

банкнинг вилоят бошқармаларида хизмат кўрсатишни амалга ошириш орқали
молиявий мажбуриятларни бажариш мумкин бўлади.

12

www.iqtisodiyot.uz

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Муқимов З. Амир Темур Тузуклари (тарихий-ҳуқуқий тадқиқот).

Иккинчи тўлдирилган нашр. – Самарқанд: СамДУ, 2008. – 87 б.

2.

Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлари

фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги 1998 йил 29
августдаги 670-I-сонли қонуни.

3.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат бюджети Ғазна

ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
Қарори. 28.02.2007 й. ПҚ-594 //СЗ РУ, 2007 й., №9-10, 52-модда.

4.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2009 йил 4 августдаги 69-

сонли буйруғига асосан тасдиқланган, Ўзбекистон Республикаси Адлия
вазирлигида 2009 йил 16 сентябрда 2007-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

5.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 16 сентябрда

2007-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

6.

7.

Каримов И.А. Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш

йўлида. – Т.: Ўзбекистон, 1995. – 51 б.

8.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (иккинчи қисм).

1.03.1997 йилда кучга кирган. Олий Мажлис Ахборотномаси, 1996 й., 11-12-
сон, 1-модда.

Библиографические ссылки

Мукимов 3. Амир Темур Тузуклари (тарихий-хукукий тадкикот). Иккинчи тулдирилган нашр. - Самарканд: СамДУ, 2008. - 87б.

Узбекистан Республикасининг “Хужалик юритувчи субъектлари фаолиятининг шартномавий-хукукий базаси тугрисида’Ти 1998 йил 29 августдаги 670-1-сонли конуни.

Узбекистан Республикаси Президентининг “Давлат бюджета Тазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тугрисида’Ти Карори. 28.02.2007 й. ПК-594 //СЗ РУ, 2007 й„ №9-10, 52-модда.

Узбекистан Республикаси Молия вазирининг 2009 йил 4 августдаги 69-сонли буйругига асосан тасдикланган, Узбекистан Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 16 сснтябрда 2007-сон билан руйхатдан утказилган.

Узбекистан Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 16 сентябрда 2007-сон билан руйхатдан утказилган.

Каримов И.А. Узбекистан иктисодий ислохотларни чукурлаштириш йулида. - Т.: Узбекистан, 1995. - 51 б.

Узбекистан Республикаси Фукаролик кодекси (иккинчи кием). 1.03.1997 йилда кучга кирган. Олий Мажлис Ахборотномаси, 1996 й., 11-12-сон, 1-модда.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов