Меҳнат миграцияси – иқтисодий ўсишни таъминловчи омил сифатида

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
233-238
15
5
Поделиться
Исраилова, Д. (2021). Меҳнат миграцияси – иқтисодий ўсишни таъминловчи омил сифатида . Экономика и инновационные технологии, (6), 233–238. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/12205
Д Исраилова, Андижанский институт машиностроения

доцент, к.э.н.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мақолада меҳнат миграциясининг мамлакат иқтисодиётига таъсири, унинг ижтимоий ва иқтисодий жиҳатлари ҳамда ҳозирги молиявий ресурсларнинг катта миқдорини ташкил этадиган меҳнат миграцияси ҳажмининг ўсиши шароитида уларни иқтисодиётга таъсири механизмини кучайтириш керак эканлиги баён этилган. Ушбу механизм нафақат истеъмол талаби, уй-жой, таълим ёки тиббий хизматга бўлган эҳтиёжлар учун балки, тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш ва янги бизнес лойиҳаларига сармоялар сифатида ишлатилиши учун қулай шароитлар яратиш билан амалга оширилиши асосланган ва мамлакат миграция сиёсатини такомиллаштириш бўйича таклифларкелтирилган.

Похожие статьи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2021 yil

243

6/2021

(№

00056)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

МЕҲНАТ МИГРАЦИЯСИ – ИҚТИСОДИЙ ЎСИШНИ

ТАЪМИНЛОВЧИ ОМИЛ СИФАТИДА

Д.К. Исраилова

Андижон машинасозлик институти

доценти,

и.ф.н.

Аннотация.

Мақолада меҳнат миграциясининг мамлакат иқтисодиётига

таъсири, унинг ижтимоий ва иқтисодий жиҳатлари

ҳамда

ҳозирги

молиявий

ресурсларнинг катта миқдорини ташкил этадиган меҳнат миграцияси ҳажмининг
ўсиши шароитида уларни иқтисодиётга таъсири механизмини кучайтириш

керак

эканлиги

баён этилган. Ушбу

механизм нафақат истеъмол талаби, уй

-

жой, таълим

ёки тиббий хизматга бўлган эҳтиёжлар учун балки, тадбиркорлик фаолиятини
рағбатлантириш ва янги бизнес лойиҳаларига сармоялар сифатида ишлатилиши
учун қулай шароитлар яратиш билан амалга оширилиши

асосланган ва мамлакат

миграция сиёсатини такомиллаштириш бўйича таклифларкелтирилган

.

Калит

сўзлар:

меҳнат миграцияси, миграция омиллари, миграция сабаблари,

меҳнат бозори, пул жўнатмалари, меҳнат миграцияни тартибга солиш.

Кириш

Меҳнат

миграцияси

жараёнлари

мамлакат

ижтимоий

-

иқтисодий

ривожланишига таъсир этувчи асосий омиллардан бири ҳисобланади.

Миграция

миқёслари

глобал ялпи ички маҳсулот (ЯИМ

)

ўсиш динамикасига

(пул жўнатмалари)

,

бошқа асосий макроиқтисодий кўрсаткичларга (ишсизлик даражаси, савдо таркиби),
шунингдек, меҳнат бозорини тартибга солиш ҳамда

миграция қонунчилигидаги

ўзгаришларга жуда сезгир.

Жаҳон хўжалиги ривожланиб, мамлакатлараро интеграцион алоқалар кучайиб

борган сайин, меҳнат миграцияси ҳам тобора интенсивлашиб бормоқда. Ривожланган
мамлакатлар ва иқтисодий қолоқ мамлакатлар ўртасидаги фарқларнинг узлуксиз
чуқурлашиб бораётгани ҳам ушбу жараёнларни жадаллаштиришга кучли таъсир
кўрсатмоқда. Чунки меҳнат миграцияси кишилик жамияти тараққиётининг ҳозирги
босқичида миграциянинг ўзига муносиб иш ва юқори даромад топиш мақсадида
амалга оширилган алоҳида тури бўлиб, иқтисодиёти оғир аҳволда бўлган кам
ривожланган мамлакатларда бандлик ва иш ҳақиниг ўткир муаммоларини ҳал
этишнинг асосий воситаларидан бирига айланди.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Сўнгги пайтларда меҳнат миграциясини таҳлил этишда инсон капиталининг

мамлакат иқтисодий ўсишнинг эндоген омилини тадқиқ этишга эътибор кучайди.
Бундай ёндашув тарафдорлари (Р. Лукас, П. Ромер ва бошқалар) жамланган инсон
салоҳияти иқтисодий ривожланишнинг энг муҳим омили, халқаро иқтисодий миграция
мамлакатлар ўртасида иқтисодий ўсиш суръатларидаги фарқлар натижасидир деган
хулосага келганлар. Бунда иқтисодий ўсиш суръатларини оширишнинг эндоген
механизми сифатида инсон капиталининг жамланиши намоён бўлади. Халқаро меҳнат
миграцияси мигрантларда инсон капитали жамғарилишига ёрдам беради

[1].

Иқтисодий циклларнинг

тескари боғлиқлиги назарияси вакиллари (Б.Томас ва

бошкалар) фикрича,

мамлакатдан мамлакатга меҳнат миграциясининг йўналиши


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2021 yil

244

6/2021

(№

00056)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

иқтисодий ривожланишнинг циклик фазаларининг тескари ўзгариши билан
белгиланади

[2].

Россиялик олим Е.Трюканованинг фикрича, меҳнат миграцияси моделлари

савдо оқимлари динамикаси билан ўхшаб кетади: мамлакатнинг ривожланиш
даражаси ортиши билан нафақат айрибошланадиган товарларнинг тарқалиб кетиши
кузатилади.

Бу билан бирга мигрантларнинг сифат кўрсаткичлари, салоҳияти , малака,

кўникма таркиби ҳам кенгаяди

[3].

Хaлқaрo меҳнaт aлмaшинуви бўйичa мутaxaссис, рус иқтисодчиси Ю.A.Янoвский

ишчи кучи экспoртидaн меҳнaткaш

-

мигрaнтнинг ўзи учун келaдигaн фoйдaни қуйи

-

дагича тaвсифлaйди: у ўзини вa oилaсини мoддий жиҳaтдaн тaъминлaйди, демaк,
мaмлaкaт бoйийди, сoҳaси буйичa ўзини малакали деб ҳисoблaйди ёки меҳнaт бoзo

-

ридa (ўз юртидa вa ҳориждa)тaлaб қилинaдигaн у ёки бу мутaxaссислик бўйичa қaйтa
тaйёрлoвдaн ўтaди, мамлакaтнинг сoлиққa тoртилaдигaн бaзaсини кенгайтирaди

[4].

Россиялик иқтисодчи олим

В.Б. Супяннинг ҳисoб китoблaригa кўрa, меҳнaт

мигрaцияси мигрaнтни қaбул қилaдигaн тoмoн учун ҳaм фoйдaлидир. У қўйидaги

мaълумoтлaрни келтирaди:

90-

йиллaр ўртaлaридa AҚШдa 11 миллиoндан ортиқ

иммигрaнтлaр яшaгaн. Улaр йилигa ўртaчa 240 млрд. дoллaр ишлaгaн бўлсaлaр, ундaн
90 млрд. дoллaрни сoлиқ сифaтидa бюджетгa қaйтaришгaн.

Бу дaврдa

иммигрaнтлaрнинг ижтимoий дaстурлaри учун дaвлaт 5 млрд. дoллaр сaрфлaйди.

Бу

ҳисoб

-

китoблaр иммигрaнтлaрдaн, жумлaдaн, меҳнaт мигрaциясидaн иқтисoдий

жиҳатдан

фoйдa юқoри экaнлигидaн дaлoлaт берaди

[5].

Тадқиқот методологияси

Меҳнат миграциясини тартибга солиш масалаларини ўрганишда тадқиқо

методологиясининг илмий мушоҳада, анализ ва синтез, таққослаш, умумлаштириш
усулларидан фойдаланилди. Мазкур усуллар

олимлар томонидан олиб борилган

тадқиқотларни ўрганиш, меҳнат миграцияси жараёнларини таҳлил қилиш,

улар

асосида керакли хулосалар чиқариш имконини берди

.

Таҳлил ва натижалар

Миграция жараёнларидаги халқаро пул ўтказмалари ривожланаётган

мамла

-

катлар

иқтисодиётига

катта фойда келтиради, шу қаторда қашшоқлик ва тенгсизликни

камайишига олиб келади, соғлиқни сақлаш ва таълим тизимларидан

фойдаланиш

имкониятларини яхшилайди. Масалан, ЮНЕСКО

ҳисоботларига кўра, халқаро пул

ўтказмалари умуман паст ва ўрта

даромадли

мамлакатларда таълимга ижобий таъсир

кўрсатади.

Хусусан, Лотин Америкасида шахсий пул ўтказмалари оқими натижасида

таълимга сарфланган маблағлар ўртача 53 фоизга, Африка ва Осиёдаги 18 мамлакатда
эса 35 фоизга ошди

[6].

Жаҳон банкининг ҳисоб

-

китобларига кўра, ушбу икки мамлакат гуруҳига

рўйхатдан ўтган пул ўтказмалари 2018 йилда 529,3 млрд.АҚШ долларини ташкил этиб,
улар тўғридан

-

тўғри хорижий инвестициялар оқимидан (461,9 млрд. доллар) ва

ривожланишга расмий ёрдамдан (2017 йилда 162,6 млрд. доллар) ошиб, энг катта
ташқи молия манбаи бўлди.

Шунга қарамай, шахсий пул ўтказмалари динамикасини

ҳаракатга келтирувчи омиллар ҳар бир мамлакатда бир оз фарқ қилади.

2018 йилда дунёдаги барча мигрантлар пул ўтказмаларининг умумий ҳажми

689,4 млрд

.

АҚШ долларини ташкил этиб, бу кўрсаткич 2017 йилдаги 596 млрд. АҚШ

доллари га нисбатан 102,4 млрд

.

АҚШ долларига ўсган

[7].

Бу ўтказмаларнинг 450 млрд.доллари ривожланаётган мамлакатлар ҳиссасига

тўғри келди.

Миграция статистикасининг кўрсатишича, кўчиб борганларнинг пул

жўнатмалари йирик капитал оқими бўлиб, ривожлантириш мақсадида расман ёрдамга


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2021 yil

245

6/2021

(№

00056)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

қараганда 3 баробарга кўпдир. Бу уларнинг 15 фоиз даромадлари холос. Қолган 85
фоизини мигрантлар яшаб турган мамлакат иқтисодиётига (солиқлар, ижтимоий тўловлар
ва бошқалар) сарфлайдилар

[8].

Меҳнат мигрантларининг пул ўтказмалари учун асосий донор мамлакат АҚШ

бўлиб, у ердан 2017 йилда глобал пул ўтказмалари оқимининг 14,6

фоизи

юборилган

.

Пул ўтказмаларининг аксарияти Лотин Америкаси мамлакатларига юборилади,
Мексика ҳали ҳам асосий пул олувчи

бўлиб

ҳисобланиб, Қўшма Штатлардан

юборилган пул ўтказмаларининг бешдан бирига тўғри келади. Бу Мексикадан келган
мигрантларнинг кўплиги билан боғлиқ бўлиб, улар Қўшма Штатлардаги жами
мигрантларнинг

деярли 25 фоизини (11,6 миллион киши) ташкил этади. Хитой (10,9%),

Ҳиндистон (7,9%) ва Филиппин (7,5%) ҳам АҚШдан пул ўтказмаларининг асосий
олувчиларидир.

Мигрантлар юборган пул

ўтказмалари

бўйича биринчи учликка БАА (9,5%) ва

Саудия Арабистони (7,7%) ҳам кирди. Бу 1973 йилдан кейин шакллана бошлаган Форс
кўрфази мамлакатларидаги меҳнат мигрантларининг

юқори концентрацияси

-

жаҳон

нефть

нархларининг кескин ўсиши даври билан боғлиқ. Ушбу мамлакатларда ишчи

кучи иммиграцияси аҳолининг меҳнат бозорида кам иштироки ҳамда уларнинг
малакаси даражасининг етарли эмаслиги катта аҳамиятга эга.

2017 йилда мигрантлар пул ўтказмаларининг глобал оқимини 4,4 фоизини

ташкил этган Россия

-

МДҲ мамлакатлари ва Украинага ўтказмаларнинг асосий донори

ҳисобланади. Хитойдан трансферт олувчилар асосан Филиппинлар, Корея
Республикаси ва Япониядир.

Жами трансферт оқимининг 10% дан ортиғи Швейцария

ва Германиядан юборилган бўлиб, трансфертларнинг аксарияти бошқа Европа
давлатлари томонидан қабул қилинган.

Ҳиндистонга пул ўтказмалари асосан БАА (барча ўтказмаларнинг 20,0%), АҚШ

(17,0%) ва Саудия Арабистонидан (16,3%) юборилган

.

2018 йилда Ҳиндистонга пул

ўтказмаларининг 14,0 фоизга ўсишига асосан Кераладаги сув тошқини ва шу билан
бирга меҳнат мигрантларининг оилаларига моддий ёрдамнинг кўпайиши сабаб бўлди.

Хитойга мигрантлар томонидан ўтказилган пулларнинг ярмидан кўпи АҚШ ва

Гонконгдан келган. Мексика (глобал тушумларнинг 5,2%), Филиппинлар (4,9%) ва Миср
(4,2%) ҳам мигрантларнинг пул ўтказмалари бўйича етакчи бешта мамлакат қаторига
киради. Шуни таъкидлаш керакки, Филиппин ва Мисрда мигрантлар трансфертлари
иқтисодий ривожланишда муҳим роль

ўйнайди, чунки улар ҳар бир мамлакат

ЯИМнинг 10% дан ортиғини ташкил қилади.

Жаҳон ўтказмаларининг 10% дан ортиғи Франция, Нигерия ва Покистонга

юборилади.

Германия ва Веътнам ҳам пул ўтказмалари оладиган ўнта мамлакат

қаторига киради. Шундай қилиб, трансфертларни олувчилар орасида бирданига
иккита ривожланган давлат бор бўлиб, улар Франция ва Германиядир. Уларга асосий
трансфертлар Шимолий Америка ва қўшни

Европа мамлакатларидан

келади

.

Туркияга

пул ўтказмалари 20

20

йилда

1280

млн.еврони

ташкил этди (барча

ўтказмаларнинг

19,2%).

Эҳтимол, бу меҳнат мигрантларининг ўз мамлакатларига

ўтказмалари

эмас, балки икки ёки ундан ортиқ самаранинг комбинациясидир.

Чунки,

Туркияда яшаш шароитларини яхшилаш учун маблағ

сарфлаш ўрнига, баъзи оилалар

Германияда ўз позицияларини кучайтириши мумкин, бу ерда 3 миллиондан ортиқ
турклар ва курдлар яшайди (уларнинг ярми Туркия фуқаролигига эга).

Меҳнат миграцияси молиявий инвестиция операцияларини кўпайтирувчи

омиллардан бири ҳисобланади. Ҳозирги

вақтда ривожланаётган мамлакатларга хусусий

капиталнинг оқиб келиши жадал суръатларда ўсиб бормоқда. Хусусий капитал оқимининг


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2021 yil

246

6/2021

(№

00056)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

82 фоизи 135 та ривожланаётган давлатнинг 20 тасига келиб тушган. Дунё аҳолисининг
51 фоизи яшаб турган иқтисодий ривожланиши паст бўлган мамлакатлар

- 1990

йилдан

2008 йилга қадар ушбу

капитал оқимининг 8,5 фоизини олган. Халқаро валюта

фондига ўз тулов баланслари ҳақида маълумот берадиган 80 та мамлакатдан 52 таси
ишчи кучини экспорт қилишдан даромад кўради.

Кўпгина қабул қилувчи мамлакатлар учун пул ўтказмалари оқими ушбу

мамлакатларга кўрсатиладиган расмий молиявий ёрдамлар ҳажмидан ортиб кетди ва
кам таъминланган аҳоли қатламларининг иктисодий кийинчиликларни енгиш учун
самарали восита ҳисобланади. Улар оркали “ўз

-

ўзига” ёрдам тамойили амал қилади.

Меҳнат мигрантларининг пул жўнатмалари республика иқтисодиёти

тараққиётига яхшигина ҳисса қўшмоқда. Макродаражада пул ўтказмалари
Ўзбекистонда камбағаллик даражасини

камайтиришда муҳим роль ўйнайди. Хусусан,

пул ўтказмаларини 2007 йилдан буён Ўзбекистондаги камбағалликнинг сезиларли
даражада пасайишига ҳисса қўшган механизмлардан бири сифатида айтиш мумкин.

1-

жадвал

Ўзбекистон Республикасида кам таъминланган аҳоли улуши, %

Кўрсаткич номи

Й И Л Л А Р

2001

2005

2010

2015

2018

2019

Кам таъминланган аҳоли
улуши


27,5


25,8


17,7


12,8


11,4


11,0

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қумитаси маълумотлари.

*Жаҳон банки тавсиясига кўра,

кам

таъминланганлик кўрсаткичи кунлик 2100

kkal дан келиб

чиқиб

ҳисобланган.

Бироқ, жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, камбағаллик даражаси

2001-

2019 йилларда пул ўтказмалари кўп бўлгани учун эмас, балки иқтисодий ўсиш ва

давлат трансфертларининг кўпайиши ҳисобига камайди. Шу сабабли, фуқароларнинг
шахсий пул ўтказмалари, шу жумладан чет элдан пул ўтказмалари камбағалликни
камайтиришда муҳим роль ўйнаса ҳам, улар давлатнинг ижтимоий ёрдами ўрнини
боса олмайди.

Қашшоқликни

камайтиришнинг асосий омиллари сифатида реал иш ҳақининг

ўсиши ва ҳукумат трансфертларининг кўпайиши (хусусан, пенсиялар, туғруқ учун
ёрдам, туғруқ учун моддий ёрдам), уй

-

жой учун субсидиялар, кам таъминланган

оилаларга ижтимоий ёрдам ва бошқалар)ни таъкидлаш ўринлидир.

Бундан ташқари, вақтинчалик меҳнат миграцияси ва чет элдаги олинган

даромадлар таваккалчиликни минималлаштириш, уй хўжаликларига йил давомида
керакли даромад оқимига эришиш учун айрим даромад манбаларига хос бўлган
хатарларни камайтиришга ёрдам беради. Бундай хатарлар ўзларига қуйидагиларни
киритиши мумкин: қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, кичик бизнес
субъектлари фаолиятидаги кутилмаган ўзгаришлар

туфайли корхона банкротлиги.

Шахсий трансфертлар Ўзбекистондаги камбағаллик чегарасида яшовчи уй

хўжаликлари улушини камайтиришда муҳим роль ўйнайди. World Bankнинг (World
Bank, 2018) ҳисоботига кўра, Ўзбекистондаги соғлиқни сақлаш ва таълим соҳасидаги
муаммолар, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳасидаги норасмий тўловларнинг
кўпайиши, конституциявий кафолатларга қарамай, ушбу хизматлардан фойдаланиш,
айниқса кам таъминланганлар учун давлат муассасаларида бепул базавий соғлиқни
сақлаш

хизматидан фойдаланишда ва ўрта таълим олишда маълум қийинчиликларни

келтириб чиқармоқда.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2021 yil

247

6/2021

(№

00056)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Камбағаллик даражаси қишлоқ хўжалиги ҳудудларига қараганда саноатлашган

ҳудудлар иқтисодий ўсишига кўпроқ таъсир кўрсатди. Шунингдек, шахсий
трансфертлар иш ҳақи, пенсия ва бизнес даромадларидан кейин муҳим белгиловчи
омил бўлган Ўзбекистонда даромадлар тенгсизлигини янада кучайтириши аниқланди.

Маълумотлар тахлили шуни кўрсатдики, ҳориждан пул ўтказмалари камбағал

оилаларга қараганда ўзига тўқ оилаларга катта фойда келтиради. Охир оқибат, бундай
оилалар аъзоларининг юқори сифатдаги таълим даражаси ҳамда кўпроқ ахборот
олиш имконига эга бўлганлиги сабабли, бошқа мамлакатлардаги юқори иш ҳақи
тўланадиган иш жойларига уй аъзоларини жўнатишлари ва кўпроқ пул ўтказмаларини
олишлари мумкин.

2-

жадвал

Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг умумий даромадлари таркиби, %

Кўрсаткичлар номи

Й И Л Л А Р

2010

2013

2015

2017

2019

2020

Умумий даромадлар

-

жами

100,0

100,0

100,0

100,0

100,0

100,0

шу жумладан:

I

Бирламчи даромадлар

75,7

73,0

83,1

79,1

74,6

74,3

шундан;

1

Ишлаб чиқаришдан олинган
даромадлар

73,4

70,3

80,8

75,8

71,7

70,9

2

Мол

-

мулкдан олинган

даромадлар

2,3

2,8

2,3

3,4

2,9

3,3

II

Трансфертлардан
даромадлар


24,3


27,0


16,9


20,9


25,4


25,7

Манба:Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қумитаси маълумотлари.

Демак, Ўзбекистонга келаётган пул ўтказмалари, уй даромадларининг мақсадли

манбалари сифатида, оилавий фаровонлик ва турмуш даражасининг ошишига катта
ҳисса қўшмоқда. Улар инсон ва кўчмас мулкка бўлган асосий эҳтиёжларни
молиялаштириш манбаи бўлиб, оила аъзоларининг таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа
эҳтиёжларини қондиради, шу билан бирга иқтисодий ўсишни ҳам таъминлайди

.

Хулоса

ва таклифлар

Юқоридаги фикрларимизни якунлаб,

ҳозирги

молиявий ресурсларнинг катта

миқдорини ташкил этадиган меҳнат миграцияси ҳажмининг ўсиши шароитида уларни
иқтисодиётга таъсири механизмини кучайтириш керак деб ҳисоблаймиз. Бу механизм
нафақат истеъмол талаби, уй –жой, таълим ёки тиббий хизматга бўлган эҳтиёжлар учун
балки, тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш ва янги бизнес лойиҳаларига
сармоялар сифатида ишлатилиши учун қулай шароитлар яратиш билан амалга
оширилиши мақсадга мувофиқдир.

Шу ўринда

мамлакат миграция сиёсатини такомиллаштириш бўйича қуйидаги

таклифларни бермоқчимиз.

1.Меҳнат миграциясини статистикаси ва ҳисобга олишнинг янги тизимини

жорий этиш; Мигрантларнинг сони, таркиби ва кўрсаткичлар тўғрисида ҳақиқий ва
тўлиқ маълумотларга эга бўлмасдан бу борадаги тенденцияларни, ижобий ва салбий
оқибатларни аниқлаш мумкин эмас.

2. Меҳнат бозорининг асосий кўрсаткичларини мунтазам равишда аниқлаш ва

ишга жойлашиш учун қайтиб келган мигрантлар сегментини аниқлаш механизмини
жорий қилиш зарур;


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2021 yil

248

6/2021

(№

00056)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

3.Ўзбекистонда ташқи меҳнат миграциясини мониторинг қилишнинг доимий

механизмини жорий қилиш. Бу борадаги тадқиқотлар институтини яратиш;

4. Меҳнат мигрантларини қабул қилувчи мамлакатлар билан уларнинг

муаммоларини тартибга солувчи икки томонлама ҳукуматлараро битимларни тузиш
механизмини такомиллаштириб бориш, шу жумладан ҳорижда мигрантларни
ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича алоқалар ўрнатиш;

5.

Меҳнат миграцияси соҳасидаги илмий ишларни рағбатлантириш, ишчи

кучини етказиб берувчи давлатларнинг халқаро тажрибасини ўрганиш, мигрантларни
юбориш ва қайтиб келганидан кейин уларни жамиятга мослашиш амалиётини
такомиллаштириш мақсадга мувофиқ.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Эренберг Р.Дж., Смит Р.С. Современная экономика труда. Теория и

государственная практика. –

М.: МГУ, 1996.

-

С.338, 367.

2.

Экономика народонаселения: Учебник / Под ред. проф. В.А. Ионцева. Инфра

-

М, М.: 2007. –

с.438

3.

Трюканова Е. Глобализация международной миграции, роль женщин. /

/

Миграция женщин из России, еще

одна «стратегия успеха»

-

М.1996.

-

с 84

-102

4.

Яновский Ю.А.

Международный Конгресс

“Евразия: занятость в ХХ

I

веке”

Международный

семинар по трудовой миграции. М: 2001

5.

Супян В.Б. Глобализация экономики США: масштабы, достижения и

проблемы.. Российский внешнеэкономический вестник. М: 2015.

6.

Трудовая миграция, денежные переводы и человеческое развития в странах

Центральной Азии. 2015.

Eurasian Development Bank. www.eurasia.undp.org.

7.

Статистический сборник «Миграция и денежные переводы: цифры и факты

-

2018

», изд. Всемирного Банка. Отдел оценки перспектив развития.

8.

Международные денежные переводы мигрантов —

важнейший источник

финансирования развивающихся стран

.

Бюллетень

о текущих тенденциях мировой

экономики.2019, сентябрь.

9.

Миграция и денежные переводы. Восточная Европа и бывший

советский

союз. Под ред. Али Мансура и

Брюсса Куиллина. Всемирный банк.

Издательство «Весь

Мир» Москва

2008, с 214.

10.

Трудовая миграция в республике Узбекистан: социальные, правовые и

гендерные аспекты.: Сб. ст. / Отв. ред. Е. В. Абдуллаев.: Ташкент, 2008. –

204 с.

11

. Трудовая миграция, денежные переводы и человеческое развитие в

странах

Центральной Азии.

Evrasian

Development В

ank. 2015.

с 81.

12.

Причины и мотивы радикализации трудовых мигрантов из

стран

центральной

Азии на

территории России М.: 2017, с 37.

13.

https: //kun.uz/0359218. Объем трансграничных денежных переводов в

Узбекистан приближается к прошлогоднему показателю. (дата обращение

-

10.11.2020г.)

14.Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг йиғма таҳлилий

маълумотлари. 2020 йил

Библиографические ссылки

Эренберг Р.Дж., Смит Р.С. Современная экономика труда. Теория и государственная практика. - М.: МГУ, 1996. - С.338, 367.

Экономика народонаселения: Учебник / Под ред. проф. В.А. Ионцева. Инфра-М, М.: 2007. -с.438

Трюканова Е. Глобализация международной миграции, роль женщин. // Миграция женщин из России, еще одна «стратегия успеха» -М.1996.- с 84 -102

Яновский Ю.А. Международный Конгресс "Евразия: занятость в XX I веке" Международный семинар по трудовой миграции. М: 2001

Супян В.Б. Глобализация экономики США: масштабы, достижения и проблемы.. Российский внешнеэкономический вестник. М: 2015.

Трудовая миграция, денежные переводы и человеческое развития в странах Центральной Азии. 2015. Eurasian Development Bank, www.eurasia.undp.org.

Статистический сборник «Миграция и денежные переводы: цифры и факты -2018», изд. Всемирного Банка. Отдел оценки перспектив развития.

Международные денежные переводы мигрантов — важнейший источник финансирования развивающихся стран. Бюллетень о текущих тенденциях мировой экономики.2019, сентябрь.

Миграция и денежные переводы. Восточная Европа и бывший советский союз. Под ред. Али Мансура и Брюсса Куиллина. Всемирный банк. Издательство «Весь Мир» Москва 2008, с 214.

Трудовая миграция в республике Узбекистан: социальные, правовые и гендерные аспекты.: Сб. ст. / Отв. ред. Е. В. Абдуллаев.: Ташкент, 2008. - 204 с.

Трудовая миграция, денежные переводы и человеческое развитие в странах Центральной Азии. Evrasian Development Bank. 2015.с 81.

Причины и мотивы радикализации трудовых мигрантов из стран центральной Азии на территории России М.: 2017, с 37.

https: //kun.uz/0359218. Объем трансграничных денежных переводов в Узбекистан приближается к прошлогоднему показателю, (дата обращение -10.11.2020г.)

Бандлик ва мех,нат муносабатлари вазирлигининг йитма таэ^лилий маълумотлари. 2020 йил

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов