Постоянное повышение плодородия почвы – основа обеспечения аграрного приоритета

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
  • Национальный исследовательский университет Ташкентский институт инженеров ирригации и механизации сельского хозяйства
CC BY f
96-104
96
8
Поделиться
Рахмонов, Ш. (2015). Постоянное повышение плодородия почвы – основа обеспечения аграрного приоритета. Экономика и инновационные технологии, (3), 96–104. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8342
Ш Рахмонов, Национальный исследовательский университет Ташкентский институт инженеров ирригации и механизации сельского хозяйства

старший научный сотрудник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Уровень использования сельскохозяйственных земель во многом зависить от степени естественного плодородия почвенного покрова. В статье раскрыты вопросы обоснования ставки единого земельного налога с учетом показателей плодородия почв, что является важным инструментом пополнения поступлений в государственный бюджет.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Ш.Қ. Рахмонов,

катта илмий ходим-изланувчи, ТИМИ

ТУПРОҚ УНУМДОРЛИГИНИ ДОИМИЙ ОШИРИБ БОРИШ – АГРАР

УСТУВОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ АСОСИ

Уровень использования сельскохозяйственных земель во многом зависить от

степени естественного плодородия почвенного покрова. В статье раскрыты
вопросы обоснования ставки единого земельного налога с учетом показателей
плодородия почв, что является важным инструментом пополнения поступлений в
государственный бюджет.

Level of agricultural land use is largely dependent on degree of natural fertility of

soil surface. In article discusses questions to rationalize of the unified land tax based on
indicators of soil fertility, which is an important recruiting and filling tool of state budget.

Калитли сўзлар:

Ер ажратиш, тармоқлар, ер ресурслари, суғориладиган ер,

тупроқ унумдорлиги, балл бонититет, аграр соҳа устуворлиги, ер солиғи, ер
мелиорацияси.


Мамлакатимизда иқтсиодиёти жадал суратларда ривожланаётган бир пайтда

қишлоқ хўжалигида ўтказилаётган ислоҳотлар мавжуд ресурслардан самарали ва
тезкор фойдаланишга катта эътибор берилмоқда. Жумладан, мавжуд тупроқ
унумдорлигини ошириш учун кўпгина ишлар амалга оширилмоқда. Республикамиз
суғориладиган ерлари мелиоратив ҳолатини яхшилашга қаратилган давлат
дастурларининг амалга оширилиши натижасида қишлоқ хўжалигида бир қатор
ютуқларга эришилди, суғориладиган тупроқларнинг унумдорлик даражаси
барқарорлашиб, уларнинг унумдорлиги сезиларли даражада ортиб бормоқда. Лекин
Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаганларидек “Қишлоқ хўжалиги соҳасида
биринчи навбатда тупроқ унумдорлигини ошириш чораларини кўриш, барча
агротехник тадбирларни ўз вақтида бажариш, замонавий агротехнологияларни
жорий қилиш билан боғлиқ, ҳали-ҳамон ишга солинмаган катта имкониятлар
мавжуд” [1].

Ерларни сифат жиҳатидан ҳисоб қилишнинг вазифаси-тупроқ қатлами ҳамда

ердан фойдаланувчилар нуқтаи назаридан ер турларини табиий, мелиоратив ва
хўжалик ҳолатига ҳар томонлама тавсиф беришдан иборат. Тупроқ
бонитировкасининг асосий мақсади ерларни табиий, барқарор хусусиятлари ҳамда
хўжалик шароитида ва фойдаланиш жараёнида олган сифатлари бўйича
баҳолашдан иборат. Тупроқ бонитировкасини натижалари ер майдонларини
иқтисодий жиҳатдан баҳолашда холисона асос бўлиб хизмат қилади [2].

Тупроқ бонитровкасининг мезони қилиб, ишлаб чиқариш натижаларига

таъсир этувчи тупроқларнинг табиий диагностик ва маданийлашиш жараёни
олинади. Республикада ўтказилган ер баҳолаш ишлари натижасида экин


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

майдонларининг сифат кўрсаткичлари ва тупроқ унумдорлигининг асосий баҳолаш
кўрсаткичи тупроқнинг балл бонитети деҳқон хўжаликлари, туманлар ва вилоятлар
миқёсида аниқланади [3]. Қуйидаги жадвалларда 2008 йил ва 2013 йил якунлари
бўйича республикада ўтказилган тупроқни баҳолаш натижалари қайд этилган [4]
(1-жадвал).

1-жадвал

Ўзбекистон Республикаси тупроқларининг сифат баҳоси

(2008 йил 1 январ холатига)

Республика ва

Вилоятлар

номи

К а д а с т р г у р у ҳ л а р и

Суғори-
ладиган

ер

майдони,

га

Ўртача

бонитет

бали

2008 й.

Ёмон

Ерлар

Ўртачадан паст

ерлар

Ўртача ерлар

Яхши

Ерлар

Энг яхши

ерлар

К а д а с т р к л а с с л а р и

I

II

III

IV

V

VI VII

VIII

IX

X

Б о н и т е т б а л и

0-

10

11-20 21-30

31-40

41-50

51-

60

61-

70

71-80

81-90

91-

100

майдони, га

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

1.

Қорақалпоғистон

Республикаси

1919

29810 237202

69846

46458

24497

6801

416533

41

2.

Андижон

311

9593

34322

39801

45187

50547

38267

6015

35

224078

57

3.

Бухоро

1038

16521

57391

42070

55294

40843

19456

83

232696

50

4.

Жиззах

105

3607

40717

143261

48533

30379

7413

2809

276824

50

5.

Қашқадарё

3455

71977

198976

87416

50375

25003

8177

445379

51

6.

Наманган

235

13499

45776

47117

36667

32553

33383 18181 1301

228712

59

7.

Навоий

3358

9618

15253

17668

18200

20423

12853

2099

99472

52

8.

Самарқанд

41

2044

29478

72263

89756

57187

38321 16770

547

306407

57

9.

Сурхондарё

704

11047

43203

59838

79317

50049

20985

6915

272058

56

10.

Сирдарё

1738,9 36343,9 93771,8 60918,1 51580,1

7694,3

8

252055

51,5

11.

Тошкент

23

2562

15565

59284

93620

102280

41138 10179

2

324653

59

12.

Фарғона

1426

8043

59139

56142

58386

67580

33001

5570

452

289739

56

13.

Хоразм

625

8839

46296

34932

82052

49291

11848

102

233985

53

Республика бўйича

9762 120446 754684 962047 776152

599689

300405 81329 2364

3602591

55

Манба: “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси маълумотлари асосида муаллиф

томонидан тузилгпн.

Жадвалга кўра, республика бўйича суғориладиган ер майдонларининг ўртача

балл бонитети 55 баллни ташкил қилади. Қорақолпоғистон Республикаси (41 балл),
Бухоро вилояти – 50 балл, Жиззах вилояти – 50 балл, Қашқадарё вилояти – 51 балл,
Сирдарё вилояти – 51,5 балл, Хоразм вилояти – 53 баллни ташкил этиб, бу
кўрсаткичлар республика бўйича ўртача балл бонитетидан паст. Охирги беш йил
мобайнида амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида бу вилоятларда ҳам
тупроқ сифати яхшиланганини гувоҳи бўламиз. Жумладан, Хоразм вилояти бўйича
суғориладиган ер майдонларининг ўртача балл бонитети 2013 йил якунига кўра 54
баллни ташкил қилади.

Агротехник тадбирларни амалга ошириш тупроқ сифатини яхшилаш

ишларини тўғри ташкил этиш натижасида бу вилоятнинг Урганч туманида


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

суғориладиган ер майдонлари сифати 54 баллдан 56 баллга, қолган туманларда 1
баллга ёки 2%га ошган. Қашқадарё вилоятида эса охирги 3 йил мобайнида тупроқ
сифати 1,3 баллга ошган. Нисбатан кўзга кўринмас бу кўрсаткичларнинг замирида
қанчалик меҳнат самараси етганини аниқлаш учун олдинги бўлимларада қилинган
таҳлил натижалари асосида қуйидаги хулосага келишимиз мумкин. Бир баллга
тўғри келадиган солиқ юкламаси Хоразм вилоятида 1250,6 сўм эканини ҳисобга
олсак, вилоят бўйича бюджетга ер солиғи тушуми ўртача 276 миллион 443 минг 879
сумга кўпайганини, бундан ташқари ҳосилдорлик ортиши ҳисобига япли махсулот
миқдори хам кўпайишини инобатга олсак, тупроқ сифатини яхшилаш бўйича
амалга ошириладиган тадбирлар давлат аҳамиятига молик тадбирлар сифатида
ўрин тутишига муболаға бўлмайди.

Лекин эътироф этиш лозимки, республикамизда саноат ривожланиши,

иқтисодиётнинг бошқа соҳаларига бўлган талаб ва эҳтиёжлар учун ер майдонлари
ажратилиши ҳисобига камайиши, айниқса, бу эҳтиёжлар учун сифатли ер
майдонлари ажратилаётгани ачинарли ҳолдир.

Қуйидаги жадвалда 2013 йил якуни бўйича тупроқ сифати баҳоси қайд

этилган.

2-жадвал

Ўзбекистон Республикаси тупроқларининг сифати баҳоси

(2013 йил якуни бўйича холат)

(суғориладиган қишлоқ хўжалик ерлар жами майдони, га.)

Республика ва

Вилоятлар

номи

К а д а с т р г у р у ҳ л а р и

Суғори-

ладиган

ер майдони,

га

Ўртача

бонитет

бали

2013 й.

Ёмон

Ерлар

Ўртачадан
паст ерлар

Ўртача

ерлар

Яхши ерлар

Энг яхши

Ерлар

К а д а с т р к л а с с л а р и

I

II

III

IV

V

VI

VII

VIII

IX

X

Б о н и т е т б а л и

0-10 11-20 21-30

31-40

41-50

51-60

61-70

71-80

81-90 91-100

майдони, га

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

1.

Қорақалпоғистон

Республикаси

181 26302 258644 123835

43411

13603

1619

467594

41

2.

Андижон

387

6326

29063

45696

48012

54475

38267

6015

35

228276

57

3.

Бухоро

263 15374 48791

53826

51309

46751

12714

83

229108

51

4.

Жиззах

2132

22885

144602

60894

29045

10170

1347

271075

51

5.

Қашқадарё

1099

43909

204403 109025

65982

26607

7036

458061

52,3

6.

Наманган

4597

41141

48808

39359

46533

33581 19195

1730

234944

60

7.

Навоий

410

6457

19605

20392

20705

20687

12212

1705

102173

53

8.

Самарқанд

57

10656

60316

98351

83871

37753 15231

171

306406

59,3

9.

Сурхондарё

704 11047 43203

59838

79317

50049

20985

6915

272058

56

10.

Сирдарё

1809

36082

94975

61410

51395

7533

9

253211

51,5

11.

Тошкент

23

2562

15565

59284

93620

102280

41138 10179

2

324653

59

12.

Фарғона

5557

44499

79437

58661

74163

29300

5268

49

289733

56

13.

Хоразм

2837

36095

45591

69981

57666

8832

47

221049

54

Республика бўйича

9762 86155 650138

104100

2

834053 696500 280712 73028

1986

3665541

55

Манба: “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси маълумотлари асосида муаллиф

томонидан тузилгпн.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

Агар биз бу кўрсаткичларни 2007 йилги кўрсаткичлар билан таққосласак,

суғориладиган ер майдонлари 3665541 гектарни ташкил этиб, шу давр мобайнида
62950 гектарга кўпайганини, лекин энг яхши 91 баллдан 100 баллгача бўлган ер
майдонлари 387 гектарга камайгани, Самарқанд вилоятининг ўзида энг сифатли
ерларнинг 276 гектрга камайгани ер ажратишда бундай қимматбаҳо ерларни
муҳофаза қилишни, ер танлаш ишларида бир неча вариантларни нафақат
иқтисодий, балки бошқа омилларни ҳам инобатга олган ҳолда амалга оширишни
тақозо этади.

2008-2013 йил мобайнида республика бўйича суғориладиган ер майдонлари

62950 гектарга кўпайган, лекин ўртачадан паст сифатли ерлар 34291 гектарга,
ўртача сифатли ерлар 104546 гектарга, 71-80 балл оралиғидаги яхши ерлар 19693
гектарга, 81-90 балл оралиғидаги энг яхши ерлар 8301 гектарга ва 91-100 балл
оралиғидаги энг яхши ерлар 378 гектарга камайган. Суғориладиган ер
майдонларининг купайиши асосан 41- 50 балл оралиғидаги ўртача сифатли ерлар
78955 гектар, 51- 60 балл оралиғидаги яхши сифатли ерлар – 57901 гектар ва 61- 70
балл оралиғидаги яхши сифатли ерлар – 96811 гектар ҳисобига кўпайган.

Республика бўйича ерларнинг сифат ўзгариши динамикасини ўрганиш

учун сифат гуруҳдаги ерларнинг умумий ер майдонидаги салмоғи ўзгаришини
таҳлил қилдик. Қуйидаги шаклда республикада балл бонитети бўйича ер
майдонларининг ўзгариши динамикаси берилган.

1-шакл. Республикада балл бонитети бўйича ер майдонларининг 2008-2013

йил оралиғида ўзгариши динамикаси

Манба: Муаллиф ишланмаси.

Юқоридаги шаклга кўра, республиканинг тупроқ унумдорлиги 40-70 баллар

оралиғидаги ер майдонлари кўпайганлигини кўришимиз мумкин. Бу мамлакат
миқёсида олиб борилаётган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш борасидаги
кенг кўламли тадбирлар натижаси деб ҳисоблаймиз. Ушбу кесимдаги ер

0

200000

400000

600000

800000

1000000

1200000

2008 йил якуни буйича

2013 йил

Майдони, га

Бонитет бали, балл


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

майдонлари республиканинг суғориладиган экин майдонининг асосий қисмини
ташкил этади. Буни эса қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ошиши билан изоҳлаш
мумкин бўлади.

Агар республика умумий ер майдонидан балл бонитети бўйича ер

майдонларининг салмоғи ўзгаришини таҳлил қилсак, қуйидаги натижани кузатиш
мумкин (3-жадвал).

3-жадвал

Республика умумий ер майдонидан балл бонитети бўйича ер майдонларининг

салмоғи ўзгариши динамикаси

балл бонитети

0-10

11-20

21-30

31-40

41-50

51-60

61-70

71-80

81-90

91-100

жами

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

2008 йил якуни

бўйича

суғориладиган ер

майдони, га

9762

120446

754684

962047

776152

599689

300405

81329

2364

3602591

умумий майдонга

нисбатан фоиз

ҳисобида

0,27

3,34

20,95

26,70

21,54

16,65

8,34

2,26

0,07

100,00

2013 йил бўйича

суғориладиган ер

майдони, га

9762

86155

650138

1041002

834053

696500

280712

73028

1986

3665541

умумий майдонга

нисбатан фоиз

ҳисобида

0,27

2,35

17,74

28,40

22,75

19,00

7,66

1,99

0,05

100

Манба: Муаллиф томонидан тузилган.

Агар республика умумий ер майдонидан балл бонитети бўйича ер

майдонларининг салмоғи ўзгариши динамикаси қуйидаги шаклда келтирилган.

2-шакл. Республика умумий ер майдонидан балл бонитети бўйича ер

майдонларининг салмоғи ўзгариши динамикаси

Манба: Муаллиф ишланмаси.

0

5

10

15

20

25

30

2008 йил якуни буйича
умумий майдонга нисбатан
фоиз хисобида

2013 йил якуни буйича
умумий майдонга нисбатан
фоиз хисобида

Умумий майдонга
нисбатан фоизда, %

Бонитет балли, балл


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

Жадвал ва шаклга кўра, республикада суғориладиган ер майдонлари асосан

сифати 41 баллдан 70 баллгача бўлган ер майдонлари ҳисобига кўпайган, 71
баллдан 100 баллгача бўлган энг қимматбаҳо ер майдонлари камайган ҳам умумий
майдонга нисабатан салмоғи жиҳатидан ҳам майдон жиҳатдан камайган, жумладан,
71-80 балл оралиғидаги ер майдонлари салмоғи 8,34 фоиздан 7,66 фоизга ва 19693
гектарга, 81-90 баллгача бўлган ер майдонлари 2,26 фоиздан 1,99 фоизга ва 8301
гектарга, 91-100 балл оралиғидаги ер майдонлари 0,77 фоиздан 0,55 фоизга ва 378
гектарга камайган. Бундай энг сифатли ер майдонларининг камайишидан келган
бир йиллик зарарни ҳисоблайдиган бўлсак, ва ерларни ўзлаштириш натижасида
сифатини шу даражага етказиш учун сарфланадиган маблағни ҳисоблайдиган
бўлсак, республикамиз қанча зарар кўрганини аниқлаш мумкин. Ҳисобимиз бўйича
ўртача бир йиллик зарар қуйидаги миқдорда:

1. Олиниши мумкин бўлган ҳосил (пахта мисолида)
(19693га +8301га+378га)*26,44=750155,68 ц.
Бунда:
26,44 ц\га – 2013 йил республика бўйича ўртача пахта ҳосилдорлиги, ц\га

ҳисобида. Агар пахта хом ашёсидан тола чиқишини ўртача 33% деб ҳисобласак,
олиниши мумкин бўлган пахта толаси – 24755,1 тонна.

Агар таҳлил учун меъёрий ҳосилдорликни қўллайдиган бўлсак, назарий

жиҳатдан, агротехника талабларига тўла амал қилинганда олиниши мумкин бўлган
ҳосил қуйидагича ҳисобланади:

(1963*75+8301*85+378*95)*0,4=887 338 ц.
Олиниши мумкин бўлган пахта толаси – 29 238,8 тонна.
0,4 - бонитет баллари бўйича асосий қишлоқ хўжалик экинларининг меъёрий

ҳосилдорлиги ҳисоблашда пахта экини учун бир балл қиймати.

Амалдаги экин майдони структурасидан фойдаланган ҳолда бу ҳисобларга

аниқлик киритишимиз мумкин, лекин тадқиқотларимиз доирасида бу ҳисобларга
ҳожат сезмадик.

2. Давлат буджетига тушмаган солик микдори:
(19693*75 +8301*85+378*95)*1269,1 сум=2 815 460 227 сум.
Бунда, ҳисоб учун ўртача балл бонитети олинди, яъни 71-80 оралиғидаги ер

майдони учун 75 бал ва хоказо;

1269,1 – республика бўйича 1 балл бонитетига тўғри келадиган ер солиғи

юкламаси.

Суғориладиган ер майдонларини сифат ўзгариши мустақилликнинг биринчи

йилларидаги маълумотларга таянган ҳолдаги динамикасини таҳлил қиладиган
бўлсак, қуйидаги ҳолатни кузатишимиз мумкин (4-жадвал).

Жадвал ва шаклга кўра, биринчи ўн йиллик мобайнида республикамизнинг

деярли барча вилоятларида тупроқ сифати кўрсаткичи пасайиши кузатилган.
Бунинг асосий сабабларидан аграр соҳада олиб борилаётган ислоҳотларнинг
жойларда тўла ҳаётга тадбиқ этилмаганлиги, фойдаланилаётган ерлар
самарадорлигини ошириш бўйича ҳукуматимиз томонидан белгиланган чора-


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

тадбирларни амалга оширилмаганлиги ва бир қатор ерга хўжасизларча
муносабатнинг оқибати деб ҳисоблаймиз.

4-жадвал

1991-2012 йиллар тупроқ баҳолаш ишлари натижалари

Балл бонитетлари

1991 йилга нисбатан

Ўзгариши

1999 йилга

нисбатан

узгариши

1991

1999

2012

1999

2012 2012

1

2

3

4

5

6

7

8

1.

Қорақалпоғистон
Республикаси

43

40

41

-3

-2

1

2.

Бухоро

60,7

55,1

50

-5,6

-10,7

-5,1

3.

Жиззах

53

50

50

-3

-3

0

4.

Қашқадарё

53

49

51

-4

-2

2

5.

Наманган

56

52

59

-4

3

7

6.

Самарқанд

65,8

57

57

-8,8

-8,8

0

7.

Сурхондарё

66

54

56

-12

-10

2

8.

Сирдарё

51

49

49

-2

-2

0

9.

Тошкент

61,7

59

59

-2,7

-2,7

0

10.

Фарғона

64,8

54,4

56

-10,4

-8,8

1,6

Манба: Муаллиф томонидан тузилган.

3-шакл. 1991 йил ва 2012 йил оралиғида тупроқ сифати ўзгариши

динамикаси

Манба: Муаллиф ишланмаси.

0

10

20

30

40

50

60

70

1991

1999

2012

Бонитет балли, балл


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

Охирги йилларда тупроқ унумдорлигини ошириш, аграр соҳадаги

ислоҳотларни чуқурлаштириш, фермер деҳқон хўжаликларига яратилган шарт-
шароитлар, тупроқ муҳофазаси бўйича давлат томонидан қилинган йирик
инвестициялар ҳисобига тупроқ сифати йилдан-йилга яхшиланиб бормоқда десак
муболаға бўлмайди. Жумладан, 2003 йил ердан оқилона фойдаланиш ва уни
муҳофаза қилишга ажратилган Давлат инвестицияси 1166,2 миллион сўмни ташкил
этган бўлса, 2011 йил бу кўрсаткич 126292,9 миллион сўмни ташкил этган[5].
Албатта, бу инвестициялар ўз самарасини бераётгани жадвалдан кўриниб турибди.
Лекин тупроқ сифати ҳолатини яхшилаш бўйича тадбирлар тўла амалга оширилса,
сифат кўрсаткичларини янада яхшилаш имкони бор, ёки бир сўз билан айтганда
тупроқ сифат кўрсаткичи энг камида 1991 йилги ҳолатга келтириладиган қишлоқ
хўжалиги ерларининг самарадорлиги янада ошишига муболаға бўлмайди.
Иккинчидан, ердан фойдаланиш самарадорилигини ошириш бўйича давлат
инвестициялари кам сарф талаб қилиниб, тупроқ сифати тез яхшиланадиган ер
майдонлариги мақсадли сарфланса, мақсадга мувофиқ бўлади деб ҳисоблаймиз.

Биз таклиф қилаётган йўналишда амалга ошириладиган тадбирлар, айниқса,

сув танқислигини маълум даражада юмшатади деб ҳисоблаймиз.

Масалан, яна юқоридаги ҳисоб-китобларимизга қайтсак, 2008 йилдан 2013

йилгача суғориладиган ер майдонларининг 104546 гектарга ўртача сифатли 41-50
балл оралиғидаги ер майдонлари ҳисобига кўпайганини инобатга олсак, ва бу
майдонларда қишлоқ хўжалиги экинлари учун миллионлаб м

3

сув етказиб бериш

бу ер майдонларисиз ҳам ҳар йили сезиларди даражада танқис бўлиб келаётган сув
ресурслари муаммосини ҳал этиш ўрнига янада мураккаблаштиришига олиб
келишини кузатишимиз мумкин. Шунинг учун, ер сифатини яхшилашга
ажратилган давлат инвестициялари мавжуд суғориладиган ер майдонларининг
сифатини яхшилашга қаратилиши лозим деб ҳисоблаймиз.

Бундан ташқари, йилдан-йилга аҳоли саноат, қурилиш, ва бошқа соҳа

эхтиёжи учун ҳамда аҳоли сонининг ортиши, шаҳарлар кенгайиши учун ер
майдонларига бўлган эҳтиёжнинг ортиши натижасида албатта қишлоқ хўжалигига
яроқли ер майдонларининг бир қисми бу эхтиёжларни қондириш учун ажратилиши
эҳтимолдан ҳоли эмас.

Юқоридагиларни инобатга олиб қуйидаги илмий хулоса қиламиз:
1.

Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича олиб борилаётган

тадбирлар ижобий натижасини ҳисобга олган ҳолда, ушбу тадбирларни давом
эттириш мақсадга мувофиқ.

2.

Ер сифатини яхшилашга ажратилган давлат инвестициялари туман захира

ер майдонлари сифатини яхшилаш ва кейинчалик суғориладиган ерлар қаторига
қўшишга қаратилиши лозим деб ҳисоблаймиз.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

9

www.iqtisodiyot.uz

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

И.А. Каримовнинг Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги “2011 йилнинг

асосий якунлари ва 2012 йилда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий
ривожлантиришнинг устувор йўналишлари”га бағишланган маърузаси.

2.

Бобожонов А.Р., Рахмонов Қ. Ер кадастри (дарслик) – Т.: ТИМИ, 2013. -196

б.

3.

Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси. – Т.: Адолат,1998 й.

4.

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат

кадастри Давлат қўмитасининг йиллик ҳисоботлари. – Т.: “Картография” ДУК
нашриёти, 2000-2013 й.й.

5.

Йиллик статистик тўплам. Ўзбекистон Республикаси Статистика қўмитаси.

2013 й. 214-б.

Библиографические ссылки

И.А. Каримовнинг Вазирлар Махкамасининг мажлисидаги “2011 йилнинг асосий якунлари ва 2012 йилда Узбскистонни ижтимоий-иктисодий ривожлантиришнинг устувор йуналишлари”га багишланган маърузаси.

Бобожонов А.Р., Рахмонов К- Ер кадастри (дарслик)-Т.: ТИМИ, 2013.-196 б.

Узбекистон Республикаси Ер кодекси. - Т.: Адолат, 1998 й.

Узбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри Давлат кумитасипипг йиллик хисоботлари. - Т.: “Картография” ДУК нашриёти, 2000-2013 й.й.

Йиллик статистик туплам. Узбекистон Республикаси Статистика кумитаси. 2013 й. 214-6.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов