Проблемы и перспективы развития агрологистики в Республике Узбекистан

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
400-406
24
6
Поделиться
Джуманов A., Соатов O., & Имомов, Ж. (2016). Проблемы и перспективы развития агрологистики в Республике Узбекистан. Экономика и инновационные технологии, (6), 400–406. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9073
A Джуманов, Цент стандартизации сельского и водного хозяйств

Сотрудник

O Соатов, Цент стандартизации сельского и водного хозяйств

Сотрудник

Ж Имомов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

Исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье изучены теоретические стороны формирования и развития агрологистики, про анализированы суть и сущностт логистики, и агрологистики. А также, показана роль логистики и агрологистики в развития экономики Узбекистана, и даны научные предложения и рекомендации по развитию его в Узбекистане.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

А.А .Джуманов, О.И. Соатов,

Қишлоқ ва сув хўжалигида

стандартлаштириш маркази ходимлари,

Ж.Имомов, тадқиқотчи, ТДИУ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА АГРОЛОГИСТИКАНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ МУАММОЛАРИ ВА ИСТИҚБОЛЛАРИ

В статье изучены теоретические стороны формирования и развития

агрологистики, про анализированы суть и сущностт логистики, и
агрологистики. А также, показана роль логистики и агрологистики в развития
экономики Узбекистана, и даны научные предложения и рекомендации по
развитию его в Узбекистане.

In the article given the theoretical aspects of the formation and development of

agrologistics, analyze the essence and suschnostt logistics and agrologistics. And also
shows the role of logistics and agrologistics in the development of Uzbekistan's
economy, and given to research proposals and recommendations for the development
of its in Uzbekistan.

Калитли сўзлар:

Логистика, агрологистика, қишлоқ хўжалиги, жаҳон

тажрибалари, иқтисодиёт маҳсулотларни етказиш.

Логистика – янги юқори самарали илмий-амалий йўналиш ҳисобланиб,

кўптармоқли функционал тавсифга эга. Булар орасидан агрологистика нисбатан
истиқболли ҳисобланиб, агробизнес соҳасида логистика назарияси ва
амалиётининг қўлланилишини кўзда тутади. Маълумки, аграр тармоқ – ишлаб
чиқариш (қишлоқ хўжалиги), қайта ишлаш (озиқ-овқат саноати), истеъмол
(савдо) йўналишларини қамраб олади. У турли ички алоқа турлари, яъни ишлаб
чиқариш, технология, иқтисодиёт, ахборот, молия, меҳнат ва бошқалар билан
мустаҳкам боғланган. Хусусан, ушбу алоқа турларида маълумот алмашиш ва
етказиб бериш шиддатининг кучлилигини таъминлаш ва сотиш бўйича алоқани
қамраб олган агрологистика хоҳ яхлит ҳолда АСМга, хоҳ унинг алоҳида
тармоғига тегшли бўлишидан қатъи назар АСМнинг барча ташқи ва ички алоқа
турларини оптималлаштириш ва тадқиқ этиш вазифасига эга ва логистикани
ўрганиш предметидир. Ўзбекистон Республикаси АСМда бозорни қайта ташкил
этиш шароитида агробизнесдаги вертикал бирлашган корпаратив тузилишлар,
яъни фермер хўжаликларини агрохолдингларга бирлаштириш муҳим роль
ўйнайди. Логистиканинг бизнес фаолиятида ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва
мева-сабзавот маҳсулотларини диструбиторлиги, жумладан экспорт бўйича
логистик занжирни тузиш тажрибаси фовқулотда муҳим роль ўйнайди. Демак,
Ўзбекистон Республикасида агрологистика соҳасидаги корхоналар фаолиятида
нафақат фойда ва иқтсиодий самадорлик бўйича соф бизнес фаолиятни
бажаради, балки Ўзбекистон Республикасида барча хўжалик мажмуаларининг ва
алоҳида ҳудудларда иқтисодий ривожлантиришга ёрдам беради.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

Жаҳоннинг йирик индустриал-аграр мамлакатлари таркибига кириб

бораётган республикамизда логистикани ривожлантиришнинг замонавий
босқичи амалдаги бозор иқтисодиёти самарадорлигини таъминлашнинг
ижтимоий-иқтисодий жараёнлари оғирлигини кўрсатади ва иқтисодий сиёсатни
янада такомиллаштиришни қонуний талаб қилади. Бу биринчи навбатда аграр
тармоққа тегишли эканлигини ва айнан ушбу тармоқ республикамиз
иқтисодиётининг барча тармоқларини амалга ошириш базаси ҳисобланишини
унутмаслик зарур. Аграр ислоҳотлар қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва
кризис ҳолати хавфини камайтириш учун қулай иқтисодий муҳитни яратишга
йўналтирилган биринчи даражали чора-тадбирларни амалга ошириш заруратини
келтириб чиқаради. Аграр тармоқдаги логистика бозор иқтисодиёти ривожининг
инструментларидан бири бўлиши шарт.

Ўзбекистон Республикасида аграр логистикани фаол ривожлантириш

яқинда бошланди. Лекин, бизнесда логистиканинг роли ва юқори
самадаорлигини баҳолаш тадбирлари аллақачон йўлга қўйилган. Шунга
мувофиқ, аграр корхоналарни хомашё ва материаллар билан таъминлаш, ишлаб
чиқаришни, аграр маҳсулотларни истеъмолчига етказиб бериш жараёнларини
ташкил этишда юзага келадиган режалаштириш, бошқариш ва назорат қилиш
жараёнлари учун илмий асослари, усуллари ва моделларини ишлаб чиқиш
муддати кенгроқ даврни қамраб олади.

Логистика масалалари бўйича хорижлик тадқиқотчилар ушбу илмий

йўналишларни мухторлик, алоҳида ва тизимли тавсифларда тасвирлайди.
Мукаммал логистиканинг назарий жиҳатлари Д. Бауэрсокс, М. Линдерс,
Д. Уотерс, К. Лайнос, М. Джил-лингем [1], Дж.Р. Сток, Д.М. Ламберт [2],
А.М. Гаджинського, Е.В. Крикавского, М.А. Окландер, В.И. Сергеев,
Н.И. Чухрай ва бошқалар ишларида ёритилган. С.А. Белых, Н.К. Васильева,
В.И. Перебийнос ва бошқалар ишларида аграр ва агросаноат логистикаси
доирасидаги турли тадқиқотларда тасвирланган.

Аграр логистика концепцияси умумий ва ишлаб чиқариш харажатларини

қисқартириш мақсадида бошқаришга самарадор ёндашиш сифатида нисбатан
кенг фойдаланилади. Логистик фаолиятни амалга ошириш натижаларининг
содда кўриниши ҳаммага маълум логистик миксга «8R» ёки «8Н» мувофиқ:
зарурий маҳсулотни зарурий сифат ва миқдорда зарурий истеъмолчига зарур
вақт бўйича зарур жойга, зарур хизмат нархларида етказиб беришни ва зарур
логистик хизмат кўрсатиш даражаси таъминланган бўлиши шарт [3, с. 11].

Харажатларни қисқартириш йўлларини излаш натижалари – таъминот,

товарларни сақлаш ва сотишни бошқаришни, маркетинг фаолиятини яхшилаш,
етказиб берувчилар, истеъмолчилик ва воситачиларнинг ўзаро фаолиятини
чуқурлаштириш, материаллар оқими шиддатининг технологик ҳаракатларини
такомиллаштириш ва бошқа йўналишларга тегишли эканлигини кўрсатади.
Ушбу барча жараёнларни бирлаштириш концепцияси “логистика” деб аталади.
Умумий харажатларни камайтириш ҳаракатлари ва сифатни оширишга олиб
келиши тасодифий характерга эга эмас. АҚШ материллар тақсимланишини
бошқариш бўйича Кенгаш маълумотларига кўра логистик фаолиятдаги меҳнат
маҳсулдорлиги ўсиши 1 % ва корпоратив харажатлар қисқариши 10-20 %


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

таъминламоқда. Айнан шундай самарадорлик бошқа бир қатор мамлакатларда
ҳам кузатилган [4, с. 32].

Логистика моҳиятини тўлақонли очиб берадиган ягона ёндошув ҳалигача

мавжуд эмас. АҚШ логистика бошқаруви Кенгаши қуйидагича таърифни таклиф
этади: “Логистика – бу охирги истеъмолчининг маҳсулот ва хизмат, материал ва
(ёки) сервис оқими ҳамда ахборот ва молиявий воситаларнинг мос келадиган
оқимлари сифатига қўйган талабларини қондириш бўйича умумий харажатларни
пасайтириш нуқтаи назари билан самарадорлик ҳисобига бизнесни стратегик,
тактик ва тезкор яхлитликда ташкил этиш муваффақиятига мувофиқ бўлган
бошқарувнинг интеграл инструментидир [5, с. 12].

Ихтисослаштирилган логистика луғатида А.Н. Родников логистикани

“режалаштириш, транспортда ташиш, сақлаш ва бошқа материалларни ва
номатериал ҳаракатларини бошқариш ва назорат қилиш, ишлаб чиқариш
корхонасигача материал ва хомашёлар харакатланиш жараёнларини
такомиллаштириш, заводлар ичида хомашё, материал ва ярим фабрикатларни
қайта ишлаш, таёр маҳсулотларни охирги талаблар ва манфаатларга мувофиқ
истеъмолчиларга етказиб бериш ҳамда тегишли ахборотларга ишлов бериш,
етказиб бериш ва сақлаш тўғрисидаги фан” сифатида таърифлайди [5, с. 10].

Т.В. Косарев ўз тушунчасини таклиф этади: “Логистика – бу талабларни

тўлиқ қондириш мақсадида хомашё, материаллар, тугатилмаган ишлаб чиқариш,
тайёр маҳсулот, хизмат, молия ва истеъмол жойигача (қабул қилиш, жўнатиш,
ташқи ва ички ўзгаришларни қамраб олган) вужудга келадиган оқимдан
хабардор қиладиган илова қилинган ахборотлар оқимларини етарли даражада ва
самарали (харажат ва вақт нуқтаи назаридан) бошқариш жараёнидир [6, с. 37].

Бинобарин, ушбу тарифларни қиёслаш асосида логистикани бошқариш

тўғрисидаги фан, бошқарш жараёнлари ва инструменти сифатида қайд
этилганлигини таъкидлашимиз мумкин.

“Логистика” сўзи (грекчада “Logistike – ҳисоблаш, фикр қилиш маҳорати”

маъносини англатади) Рим империяси даврида озиқ-овқат маҳсулотларни
тақсимлаш билан шуғулланувчи махсус “логистлар” ёки “логистика”
хизматчилари вужудга келган вақтдан қўлланила бошлаган.

Мутахассисларнинг ҳисоб-китоб натижаларига мувофиқ ХХ асрнинг

сўнгги ўн йиллигида ривожланиш босқичига ўтаётган мамлакатлар иқтисодиёти
тармоқларининг аксариятида маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш
солиштирма харажатлари Япония, Германия, АҚШ каби ривожланган
мамлакатлардан камида икки бараварга ошиши кузатилди ва бунинг
сабабларидан бири сифатида логистика тамойилларини менсимаслик эканлиги
қайд этилди. Тармоқни ривожлантириш зарурати амалдаги қуйидаги
омилларнинг юзага келишига сабаб бўлади:

а) бозор фалсафасининг ўзгаришига;
б) халқаро савдонинг ўсишига, юк оқимининг ўсишига;
в) халқаро корпорацияларнинг бозорларга киришига.
Кейинги даврлар савдо компаниялари ва дистрибуциянинг ривожланиши

билан тавсифланади. У барча мамлакатлар бўйича товарларнинг харакатланиши,
транспорга ташилиши ва оммалашиш функциялари амалга ошди. Кейинчалик


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

савдо компаниялари ва дистрибьюторлик асосида биринчи логистика
операторлари вужудга келди. Буларнинг барчаси профессионал логистик
хизматлар таъминоти халқаро брендлар эҳтиёжини келтириб чиқарди.

Давлат дастурларининг изчиллик билан амалга оширилиши натижасида

2000 йилларнинг бошларида Ўзбекистон агросаноат мажумида фаол
ривожланиш бошланди. Давлат томонидан тупроқ унумдорлигини тиклашга
йирик ҳажмдаги маблағлар сарфлана бошланди. Ўзбекистон шароитида
бизнесни юритишнинг замонавий технологияларини жорий этиш кузатилди.
Бундай шароитда агросаноат мажмуида транспорт-логистикасини қўллаш ва
ривожлантириш, яъни агрологистикага бўлган талабнинг кучайишига олиб
келди. Агрологистика – агросаноат ишлаб чиқариши ва аграр соҳада
логистиканинг қоидалари ва усулларини қўллаш билан ўзаро боғланган
агрологистиканинг янги амалий йўналишдир. Айнан логистик ёндашиш АСМ
тармоқларининг бирлашган функциясини (ишлаб чиқаришдан ташқари – бу
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш, тайёрлаш, ғамлаш, қайта ишлаш ва
сотиш) амалга оширади.

Агрологистика

Ўзбекистон

Республикасида

қишлоқ

хўжалиги

маҳсулотларини сақлаш, транспортда ташиш ва охирги истъемолчига етказиб
беришгача бўлган барча жараёнларни бошқаришнинг самарадорлигини ошириш
имконини беради. Логистика корхона фаолиятини барча соҳалар билан
мустаҳкам бирлаштиради: режалаштириш, сотиш, харажатларни назорат қилиш,
тайёр маҳсулот ва материалларни сақлаш ва кўчириш жараёнлари ҳамда у билан
боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш жойидан истеъмолчигача товарларни етказиб
бериш тўғрисидаги ахборотларни қамраб олади.

Логистик бошқарув корхона учун фавқулотда муҳим бўлиб, айнан

логистик бошқарув барча логистик занжирлари бўйича молиявий ва ахборот
оқимлари билан алоқадор материалларни режалаштириш ва мувофиқлаштириш
йўли орқали ишлаб чиқариш вазифаларини ечиш билан шуғулланди.

Фермер

хўжаликларида

бошқарувнинг

логистик

ёндашувидан

фойдаланиш учун қишлоқ хўжалигида янги йўналиш сифатида айнан замон
талаб этаётган кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этиш билан бир
вақтда бошқаришга логистик ёндошиш ҳам шакллантирилиши зарур. Шунда
фермер хўжаликларида логистик ёндашишини ҳаётга татбиқ этиш бир оз
енгиллашади. Фермер хўжаликлари асосан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини
етиштириш билан шуғулланади, қисман қайта ишлаш ва озиқ-овқат
маҳсулотларини ишлаб чиқаради. Бундай шароитда воситачи-ишлаб чиқарувчи-
истеъмолчи ўртасидаги бошқарув ёндошувларининг захираси сифатида
логистик тизимларни жорий қилиш юзага чиқади.

Айни вақтда ишлаб чиқарувчилар (аграр корхоналар) ва қишлоқ хўжалиги

маҳсулотларини эксперт қилишда воситачи корхонларни вертикал йўналишда
агрологистика марказларига бирлаштириш мақсадга мувофиқ бўлиб, бу
“даладан-дастурхонгача” технологик агросхемаси бўйича барча ишлаб
чиқарувчи ва воситачиларни назоратини таъминлашда қулайликлар яратади.
“Даладан-дастурхонгача”

технологик

агросхемаси

қишлоқ

хўжалиги

маҳсулотларини етиштириш, ҳосилни йиғиш, шахсий транспортда ташиш,


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

сақлаш ва етказиб бериш, шахсий юклаш олди терминаллари орқали юбориш
имкониятларини яратади.

Замонавий логистика ташкилотларининг асосий стратегик вазифалари –

самарали агросаноат логистик циклини яратишдан иборат бўлиб, маҳсулотни
ишлаб чиқаришдан бошлаб, уни қайта ишлаш ва охирги истеъмолчига
реализация қилиш ва етказиб беришгача, шу жумладан агробизнесда вертикал
бирлашишни амалга ошириш ҳисобига хорижий истеъмолчиларга етказиб
беришни ҳам қамраб олиши зарур. Шунинг учун ҳам логистик корхоналар йирик
портларга чиқиш имконини берадиган самарали ва тезкор логистика
схемаларини жорий қилишлари шарт.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлашда муҳим йўқотишлар

кузатилмоқда, сабзавот-полиз, картошка ва мева-узум маҳсулотларини куз ва
қишки мавсумлар учун ғамлаш ва сақлаш шароитларида йўқотиладиган табиий
йўқотишлар аниқлаш бўйича АСМ маълумотларда етишмовчиликлар мавжуд
бўлиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини музлатилган ва совутилган ҳолатда
ҳамда анъанавий сақлаш хоналарида мақбул сақлаш шароитларини яратиш
зарурлигини ва табиий йўқотишларни ҳисоблаш усулларини ишлаб чиқилишини
талаб этади. Японияда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш давомида
уларнинг юқори сифатини таъминлаш учун музлатилган кўринишда захирага
йиғиш бўйича фаолиятни мувофиқлаштирадиган логистика марказлари
яратилган, бунда биринчидан тайёр маҳсулотлар захирасини дастлабки совутиш
амалга оширилса, кейин ушбу маҳсулотларни музлатиш амалга оширилади ва
улар охирги истеъмолчиларга етказиб берилади.

Жаҳон Банки тадқиқотларига кўра, мамлакатларда логистиканинг

ривожланиш даражаси унинг савдо жадаллиги, экспорт диверсификацияси,
халқаро инвестицияларни тўғридан-тўғри жалб қилиш қобилияти билан боғлиқ
бўлиб, агар қайси мамлакатда савдо логистикасида логистика ва транзит
ривожланса яхлит иқтисодий ўсиш кузатилади ва мамлакат ўсиши
фаровонлашади.

Фикримизча,

Ўзбекистон

Республикасида

агрологистикани

ривожлантириш учун қуйидаги омилларни келтириш мумкин: 1) жаҳонда
иқтисодий танқисликнинг ҳали тугамаганлигини; 2) Марказий Осиё
мамлакатлари орасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш
имкониятлари ўсиши ва экспорт бўйича рақобатнинг кучайиб бораётганлиги; 3)
ишлаб чиқариш ҳажми кенгайиб бораётганлиги; 4) агробизнес соҳасида
бухгалтерия ҳисобини юритиш тизимининг такомиллашмаганлиги; 5)
мутахассисларнинг малакавий тайёргарлик даражалари етишмаслиги ва
бошқалар. Бундан ташқари фермер хўжаликлари ташкилий тузилмаларида
тадбиркорликка мослашувчан шароитлар бўйича муҳим ўзгаришларни киритиш
зарурати мавжуд. Лекин, бунгача биринчи ўринда логистика муаммоларига
давлат ёндошуви, яъни Ўзбекистон Республикасида агрологистикани
ривожлантиришнинг давлат дастурлари қабул қилинмаганлиги ва тармоқни
ривожлантиришга инвестиция ва тегишли базалар мавжуд эмаслигини келтириш
мумкин.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

Бугунги кунда ушбу муаммолар босқичма-босқич ечим топмоқда.

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг улгуржи
бозорлари тармоғини яратиш йўлига ўтиш бўйича муҳим қадамни ташлади.
Навоий ва Тошкент вилоятларида эркин иқтисодий минтақларнинг яратилиши
бунга яққол мисолдир. Ушбу улгуржи бозорлар жаҳонда қайд этилиб, яқин
келажакда ривожланган мамлакатлар тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари улгуржи бозорларини кенгайтириш кўзда
тутилган.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

агрологистикани ривожлантиришнинг истиқболли вазифалари сифатида
қуйидагиларга эътибор қаратиши лозим: “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг
улгуржи бозорини яратиш – бу товар ҳаракатланувчи каналларни қуришнинг
биринчи ва зрурий босқичидир. Келажакда у аграр логистика тизимларини яхлит
элементи сифатида ривожлантиришнинг инновацион йўналиши бўлиши керак.
Логистика – бу биринчи навбатда, товарлар билан муомала қилиш, маҳсулотлар
захирасини шакллантириш, бозор инфратузилмасини яратиш каби соҳаларнинг
барқарор фаолиятини ўз ичига олган ишлаб чиқарувчидан то истеъмолчига
етказиб бергунгача товарларнинг оқилона ҳаракатланишини ташкил этиш
бўйича жараёнлар мажмуасидир. Шунинг учун улгуржи бозорлар сотувчи ва
сотиб олувчиларнинг нафақат маҳсулотларни сотиш ёки сотиб олиш, балки
тўлиқ хизмат спектрларини олиш, жумладан сотиш учун товарларни тайёрлаш,
тўловларни ўтказиш, кредитлар олиш, транспорт хизматлари, товарлар бўйича
нархлар тўғрисида билиш, янги технологиялар тўғрисида маслаҳат
хизматларидан ахборотлар олиш бўйича ҳудудий аграр марказларга
айлантирилиши шарт”. Сўнгги йилларда қишлоқ ҳудудларида агрологистикани
тиклаш учун моддий базаларни қуриш бўйича хорижий инвестициялар жаб
қилиниб, сабзавот-полиз ва мева-узум маҳсулотларини сақлаш иншоотлари
қурилмоқда.

Тошкент ва Фарғона водийси вилоятларини боғловчи темир йўл логистика

тармоғини ривожлантириш ва мамлакатимизда етиштирилаётган сифатли ва
фойдали қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини агрологистика тизимлари орқали
экспортга чиқариш учун кенг имкониятлар яратади. Мутахассислар фикрларига
кўра аграр логистикани жорий қилиш ва ривожлантириш учун инвестицион
лойиҳаларни кенг миқёсда жалб қилиш зарур.

Ўзбекистон Республикасида аграр логистиканинг ҳозирги ҳолати таҳлили

айни вақтда республикамиз қишлоқ хўжалиги корхоналарида агрологистикани
ривожлантиришнинг асосий тўсиқлари сифатида қуйидаги хулосаларга келиш
имконини беради:

1) агрологистикани ривожлантириш бўйича давлат дастурларининг

етишмаслиги;

2) қишлоқ хўжалик корхоналарида малакали логистика ходимларининг

етишмаслиги;

3) маҳаллий корхоналар учун логистика маҳсулотлари дастурларининг ўта

қимматлиги ва логистик ёндашишни жорий қилиш воситалари етишмаслиги;

4) замонавий сақлаш иншоотларини қуриш воситаларининг етишмаслиги;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

5) замонавий транспорт воситаларини харид қилиш воситаларининг

етишмаслиги;

6)

Ўзбекистон Республикаси йўл таъминотида GPS рақамли

дастурларининг такомиллашмаганлиги, йўл қопламаларининг сифатсизлиги ва
йирик ҳажмли транспортлар учун коммуникация тизимлари тармоғининг
етишмаслиги;

7) Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги тармоғида инвестицион

жозибадорликнинг пастлиги.

Фикримизча,

республикамиз

қишлоқ

хўжалиги

корхоналарида

агрологистика тизимини ташкил қилишнинг асосий йўллари қуйидагилардир:

1) агрологистика корхоналари фаолиятини тартибга солувчи меъёрий-

ҳуқуқий базаларни ишлаб чиқиш ва аграр тармоқни ислоҳ этиш;

2) логистика тизими ривожланган мамлакатлар тажрибаларидан келиб

чиқиб, агрологистикани ривожлантиришнинг миллий давлат дастурини ишлаб
чиқиш;

3) агрологистикани молиялаштиришнинг мақбул тизимларини ишлаб

чиқиш ва жорий қилиш;

4) логистика корхоналарига белгиланган муддатларда (масалан 3 йилгача)

солиқ ва божхона имтиёзларини бериш йўли билан логистика тармоғининг
инвестицион жозибадорлигини ошириш;

5) агрологистика ташкилотларини юқори малакали ходимлар билан

таъминлаш;

6) агрологистика ташкилотларини зарурий рақамли картографик база ва

унинг дастурлари билан таъминлаш.

Демак, агрологистика Ўзбекистон Республикаси АСМ ва қишлоқ

хўжалигини янги даражага олиб чиқиши мумкин бўлган нисбатан янги ва
фавқулодда самарадор мехнизмни таклиф этади. Бугунги кунда Ўзбекистон
Республикаси агрологистикани ривожлантиришнинг бошланғич босқичида
турибди, лекин Ўзбекистон Республикасининг агробизнес корхоналари бўйича
агрологистика тизимларини ташкил этиш учун шароит яратиш ва
ривожлантиришда юзага чиқадиган тўсиқларни бартараф этиш мамлакатимизда
ушбу тармоқни ривожлантиришдан юқори самарадорлик кутилаётганлигини
кўрсатади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Лайнос К., Джиллингем М. Управление закупочной деятельностью и

цепью поставок. Пер. с англ. -М.: ИНФРА-М, 2005. 798 с.

2. Сток Дж. Р., Ламберт Д.М. Стратегическое управление: Учебник. Пер. с

англ. В.И. Сергеева. -М.: ИНФРА-М, 2005. 797 с.

3. Кальченко А.Г. Основи логистики. Навчальний учебник для студентов

екон. спец. К.: Знания, 1999. 240 с.

4. Родников А. Н.Логистика: Терминологический словарь. М.: ИНФРА-М,

2000. 352 с.

Библиографические ссылки

Лайнос К., Джиллингем М. Управление закупочной деятельностью и цепью поставок. Пер. с англ. -М.: ИНФРА-М, 2005. 798 с.

Сток Дж. Р., Ламберт Д.М. Стратегическое управление: Учебник. Пер. с англ. В.И. Сергеева. -М.: ИНФРА-М, 2005. 797 с.

Кальченко А.Г. Основи логистики. Навчальний учебник для студентов екон. спец. К.: Знания, 1999. 240 с.

Родников А. Н.Логистика: Терминологический словарь. М.: ИНФРА-М, 2000. 352 с.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов