Значение инновационных технологий в развитии тепличного овощеводства

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
  • Национальный исследовательский университет Ташкентский институт инженеров ирригации и механизации сельского хозяйства
CC BY f
43-48
30
4
Поделиться
Искандаров, С. (2016). Значение инновационных технологий в развитии тепличного овощеводства. Экономика и инновационные технологии, (1), 43–48. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8594
С Искандаров, Национальный исследовательский университет Ташкентский институт инженеров ирригации и механизации сельского хозяйства

независимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Статья посвящена важнейшим проблемам сельского хозяйства, в ней отражены важнейшие инновационные аспекты тепличного производства, основные проблемы, стоящие перед страной в области развития тепличного овощеводства, предложения и рекомендации по их решению.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

С.Т. Искандаров,

мустақил изланувчи, ТИМИ

ИССИҚХОНА САБЗАВОТЧИЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА

ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ

Статья посвящена важнейшим проблемам сельского хозяйства, в ней

отражены важнейшие инновационные аспекты тепличного производства,
основные проблемы, стоящие перед страной в области развития тепличного
овощеводства, предложения и рекомендации по их решению.

The article being dedicated to the main issues of agriculture, the article

highlights innovation significant aspects of keeping the greenhouse vegetable
farming, the country's main problems in the development of greenhouse vegetable
farming, and this is reflected in the proposals and recommendations to address the
problems.

Калитли сўзлар:

иссиқхона сабзавотчилиги, инновация, модернизация,

диверсификация, фан-техника тараққиёти.

Мамлакатимиз мустақилликка эришган дастлабки даврдан бошлаб

танланган агроиқтисодий сиёсат турли мулкчилик ва хўжалик юритиш
шаклларини ривожлантириш асосида ишлаб чиқариш муносабатларини
такомиллаштиришга, маҳсулот етиштириш даражасининг барқарор ўсишини
таъминлашга ва халқ турмуш даражасини яхшилашга қаратилди.

Аҳоли турмуш даражасини изчил ошириш йўлларидан бири, аҳоли

эҳтиёжини йил бўйи янги сабзавот маҳсулотлари билан қондиришдир. Аҳолини
узлуксиз равишда сабзавотлар билан таъминлашда иссиқхоналарда маҳсулот
етиштиришни ривожлантириш аҳамияти каттадир. Шунинг учун ҳозирги кунда
мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида иссиқхоналар майдонини кенгайтиришга
катта аҳамият берилмоқда [1].

Иссиқхона сабзавотчилигини ривожлантиришдаги мавжуд муаммоларни

бартараф этиш учун, асосий ва истиқболли йўналиши сифатида интенсив
технологияларни жорий қилишнинг ташкилий-иқтисодий чора-тадбирларини
амалга ошириш талаб этилади. Бу эса ўз навбатида ёпиқ майдонда сабзавот
маҳсулотлари ишлаб чиқариш самарадорлигини ва рақобатбардошлигини
оширишнинг муҳим омили бўлиб ҳисобланади.

Бугунги кунда аҳолини иссиқхона сабзавот маҳсулотларига бўлган

талабини қондиришга фақатгина ишлаб чиқариш жараёнига инновацияларни ва
янгиликларни жорий этиш орқали эришиш мумкин.

Янгиликларни жорий этиш ва технологик жараёнларни модернизациялаш

иссиқхоналарда сабзавот маҳсулотлари етиштиришда кенгайтирилган такрор
ишлаб чикариш жараёнини таъминлайдиган даражада самарадорликка
эришишга ва маҳаллий ишлаб чиқариш ҳисобига аҳолини иссиқхона
сабзавотлари билан таъминлашга имкон беради.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

Бозор муносабатлари шароитида тармоқни юқори рентабелли фаолият

юритиши учун ёпиқ майдон сабзавотчилиги самарадорлигига таъсир этувчи
комплекс омилларни (ташкилий-иқтисодий, технологик, табиий, агробиологик
ва бозорга хос бўлган) аниқлаш талаб этилади [2].

Бугунги кунда сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш

ва юқори даражада самарадорлигини таъминлашнинг асосий ва ҳал этувчи
омили бўлиб, иссиқхона сабзавотчилик тармоғини интенсивлаштириш яъни,
фан-техника ютуқларини жорий этиш ҳисобланади (1-расм).

1-расм. Иссиқхона сабзавотчилигини интенсивлаштиришнинг асосий

омиллари

Манба: Муаллиф томонидан тузилган.


Иссиқхона хўжаликларини рақобат устунлигини таъминлаш учун

нафақат ишлаб чиқаришни интенсивлаштиришни ошириб бориш, балки, шу
билан бирга, номоддий активлардан яъни, инновацион ғоялар, маркетинг
тадқиқотлари, технологик ноу-хау, дизайн, маҳсулотлар ассортименти ва
хизмат кўрсатиш турларини кенгайтириш, ходимни ижодий меҳнатга
қобилияти, хўжалик юритишни бошқаришнинг янги усуллари, иссиқхона
маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни савдо ва қайта ишловчилар билан
интеграциялашуви каби омиллардан ҳам фойдаланиш зарур. Инновациялар
ишлаб чиқариш жараёнига тезлик билан жорий этилиши лозим, шунинг учун
янги ишланмаларни яратувчилар ва уларни истеъмол қилувчилар янгиликларни
жорий этиш билан боғлиқ ишларни биргаликда амалга ошириши мақсадга
мувофиқ [3].

Иссиқхона сабзавотчилиги тармоғига ФТТ ютуқлари ва ишланмаларини

жорий этишнинг таклиф этилаётган тизими 8 босқичдан иборат бўлган
инновация жараёнларини; ҳар-бир босқичда амал қилиши лозим бўлган
тадбирларни мақсадлилигини; янгиликларни ҳаётий циклини таҳлиллари
асосида фойда олиш (ёки маҳсулот сотиш ҳажмини пасайиши натижасида зарар
кўриш)ни ва инвестицияларни қайтиш даврларини аниқлашни қамраб олади (2-
расм).

Микроиқлим

Маркетинг

тизими

Янги технология-

ларни жорий

этиш

Деҳқончилик

маданияти

Автоматлаш-

тириш тизими

Ўғит

турлари

Уруғ навларининг

таркиби

Ёритиш

востилари

турлари

Озиқлантириш

турлари

Иссиқхоналарни

жихозлаш

(конструкцияси)

Фан-техника

ютуқлари

Иситишнинг

муқобил

манбалари


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

2-расм. Иссиқхона сабзавотчилигида ФТТ ютуқлари ва ишланмаларини

жорий этишнинг асосий босқичлари

Манба: Муаллиф томонидан тузилган.

Бир хил табиий ва иқтисодий шароитларда фаолият юритувчи иссиқхона

сабзавотчилиги билан шуғулланувчи хўжаликларда ишлаб чиқаришни юқори
рентабелли ёки зарар билан амалга оширилиши, кўплаб фойдаланилмаётган
захираларни мавжудлигидан далолат беради.

Иссиқхона сабзавотчилигида ФТТ ривожлантиришнинг стратегик ресурси

сифатида инновацион имконият, яъни хўжалик раҳбарлари ва
ходимларининг янгиликларга бўлган мойиллиги юзага чиқади. Хўжаликнинг
инновацион имкониятини баҳолашнинг умумий моделини қуйидаги формула
орқали акс эттириш мумкин:

И

и

= f ( Тдм, Тмд, Отм, Эим, Бу)

Бу ерда:
И

и

– инновацион имконият;

Тдм – амалдаги ташкилий деҳқончилик маданияти;
Тмд – ташкилий тузилманинг мураккаблик даражаси;
Отм – ташқи муҳит омиллари;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

Эим – ички муҳит элементлари;
Бу – бошқариш услуби.
Хўжаликнинг

инновацион

имконияти

барча

ўзгарувчиларни

(индикаторлар) йиғиндиси сифатида аниқланади ва бунда ҳар бир компонентни
аҳамиятини ҳисобга олиш зарур.

Инновацион фаолиятни ривожлантиришга салбий таъсир этаётган бир

қатор омилларни тегишли иқтисодий услублар, механизмлар ва дастакларни
қўлламасдан туриб бартараф қилиш мумкин эмас. Шунинг учун, янгиликларни
амалга оширишнинг асосий муаммоси, уларни самарали жорий этишни
таъминлаш имконини берувчи ташкилий-иқтисодий механизмни яратиш
ҳисобланади.

Тадқиқотлар давомида иссиқхона сабзавотчилигига янгиликларни жорий

этишнинг ташкилий-иқтисодий механизми ишлаб чиқилди (3-расм).

3-расм. Иссиқхона сабзавотчилигида янгиликларни жорий этишнинг

ташкилий-иқтисодий механизми

Манба: Муаллиф томонидан тузилган.

истеъмолни

максимал даражада

қондирилиши

Мақсад,
фикр ва
вазифа

Давлат томонидан тартибга

солиш ва қўллаб-қувватлаш

Меъёрий-ҳуқуқий

жиҳатдан таъминлаш

Яратилган янгиликни ташкилий-иқтисодий

механизмини ишлаб чиқиш

Иқтисодий дастаклар

Ташкилий дастаклар

инновацион

жараёнларни

молиялаштириш

ва назорат қилиш

бюджет ва бюджет-дан

ташқари маблағ-лар;

маблағларни

қайтарилиши ва назо-

рат қилиш тизимини

ташкил этиш

ресурслар билан

таъминланиши

энг самарали

ишланмаларни

таъминлаш устунлиги

инновацион

“маҳсулотлар”га

баҳо белгилаш

инновацион

маҳсулотларни сотиш

баҳоси такрор ишлаб

чиқаришни кенгай-

тиришни таъминлаш

лозим

солиқ

сиёсати

солиқ имтиёзларини

жорий этиш ва солиқ

орқали рағбатлантириш

кредит

сиёсати

Илмий тадқиқот ва

тажриба конструк-

торлик ишлари учун

кредит ажратиш;

имтиёзли кредитлар

инноваицон

жараёнларни

суғурталаш

суғурта тизимини

ташкил этиш; суғурта

хизматлари турларини

кенгайтириш

кадрлар

сиёсати

мақсадли

йўналтирилган

малакали кадрларни

тайёрлаш; уларнинг

маҳоратини ошириш

менеж-

мент

тизими

Меҳнатни ташкилий

тизимини такомил-

лаштириш; тез қарор

қабул қилиш;

мотивациянинг юқори

даражаси

ташкилий

тузилма

Энг кам муддатда

жорий этишни

таъминлашда ташки-

лий тузилманинг

иқтисодий иқтисодий

самарадорлиги

иннова-

цион

маркетинг

тадқиқот маркетинги ва

патентлари

экологик

экспертиза

экологик талабларни

мувофиқлиги

стандарт-

лаштириш

ва

сертифи-

катлаш

иш ва хизматлар ҳамда

маҳсулот сифатини

ошириш

ФТТ ишланмалари

“кириш”

“чиқиш”


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

Таклиф этилаётган тизим бизнингча, ёпиқ майдон сабзавотчилигида

янгиликларни амалга оширишнинг бир мунча самарали тизими сифатида
қўлланилиши мумкин.

Ёпиқ майдон сабазавотчилиги тармоғига янгиликларни жорий этишнинг

ташкилий-иқтисодий механизмларини жорий этиш, қишлоқ хўжалигини ўзига
хос хусусиятлари тизимини (мавсумийлик, табиий-биологик қонуниятлар
бўйича ўсимликларни ривожланши, табиий-иқлим шароитлар, маҳсулотларни
сақлаш, қайта ишлаш ва сотиш хусусиятлари) ҳисобга олган ҳолда ёндашиши
асосида амалга оширилиши лозим.

Қишлоқ хўжалигининг хусусиятлари янгликларни жорий этиш

муддатларини максимал қисқартиришга имкон бермайди, шунинг учун ёпиқ
майдон сабзавотчилигига янгиликларни жорий этиш жараёнлари анъанавий
ишлаб чиқариш фаолиятига нисбатан секинлик билан амалга оширилмоқда.

Тадқиқотлар

давомида

иссиқхона

сабзавотчилигини

фаолият

юритишининг ўзига хос хусусиятлари аниқланди ва улар қуйидагилардан
иборат:

-

иссиқхона сабзавотчилигида ер муҳим ҳал қилувчи аҳамият касб

этмайди, иссиқхоналарда сабзавот маҳсулотлари етиштириш сунъий яратилган
тупроқ қоришмаларида ёки озиқлантирувчи муҳитда амалга оширилиши
мумкин;

-

ишлаб чиқаришни ташкил этиш технологияси очиқ майдонга нисбатан

мураккаб бўлиб, махсус билимга эга малакали мутахассислар ва юқори
деҳқончиик маданияти талаб этади;

-

бир майдонда йил давомида ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар турли

сабзавот экинларидан ташкил топади;

-

маҳсулот етиштиришда алоҳида ўсимликлар меҳнат предмети сифатида

номоён бўлади;

-

йил давомида грунтни тайёрлаш, дезинфекциялаш ва экинларни

алмаштириш учун иссиқхона майдонларидан фойданишда технологик
танаффуслар амалга оширилади;

-

сабзавот экинларининг турлари бўйича биологик хусусиятлари ва

етиштиришнинг календарь муддатларига боғлиқ ҳолда вегетация даври турлича
бўлади;

-

ўсимликларни ривожланиш фазалари ва етиштириш муддатларига боғлиқ

ҳолда турли экинлар бўйича меҳнат сарфи ва сиғими бир-биридан катта фарқ
қилади;

-

етиштирилган сабзавот маҳсулотларини турлари бўйича сотиш баҳосини

ўзгариши ва маҳсулот таннархи турлича бўлади ва бошқалар.

Шундай қилиб, ёпиқ майдон сабзавотчилиги тармоғи иссиқхона

маҳсулотлари ишлаб чиқариш хажмини ва сифатини оширишга, мавсумдан
ташқари даврларда ҳамда эртаги сабзавотларни бозорга чиқарилишига,
маҳсулот бирлиги ҳисобига сарфланаётган меҳнат ва моддий харажатларни
қисқартиришга, пировард натижада рақобатбардошлигини оширишга имкон
бериши лозим.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

маълумотлари

2. Жумаев О. Кўп укладли иқтисодиёт шароитида мева-сабзавотчилик

мажмуида кооперативни ривожлантиришнинг иқтисодий асослари.: Автореф.
дис. иқтисод фанлари номзоди – Т.: ЎзБИИТИ. 2004. 18 –19 б.

3. Сабзавот маҳсулотлари етиштиришда инновацион ғоя ва илғор

агротехнологияларни қўллаш бўйича фермер ва деҳқон хўжаликларига
тавсиялар (амалий қўлланма). – Т.: ТДАУ, – 2013. – 20 бет.

Библиографические ссылки

Узбскистон Республикаси Киш л ок ва сув хужалиги вазирлиги маълумотлари

Жумасв О. Куп укладли иктисодиёт шароитида мсва-сабзавотчилик мажмуида кооперативни ривожлантиришнинг иктисодий асослари.: Автореф. дис. иктисод фанлари номзоди - Т.: УзБИИТИ. 2004. 18-196.

Сабзавот мах,сулотлари етиштиришда инновацион гоя ва илгор агротехнологияларни куллаш буйича фермер ва дехкон хужаликларига тавсиялар (амалий кулланма). - Т.: ТДАУ, -2013.-20 бет.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов