Степень внедрения системы биологической защиты сельскохозяйственных растений от вредителей

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
  • Национальный исследовательский университет Ташкентский институт инженеров ирригации и механизации сельского хозяйства
CC BY f
194-206
16
3
Поделиться
Эрхонова M. (2015). Степень внедрения системы биологической защиты сельскохозяйственных растений от вредителей. Экономика и инновационные технологии, (4), 194–206. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8416
M Эрхонова, Национальный исследовательский университет Ташкентский институт инженеров ирригации и механизации сельского хозяйства

Исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье изучен масштаб внедрения системы биологического метода защиты растений в сельском хозяйстве. Анализированы результаты монографических исследований. Приведены выводы, полученные в ходе исследования.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

М.А. Эрхонова, тадқиқотчи ҚХИИТИ

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЎСИМЛИКЛАРИНИ ЗАРАРКУНАНДАЛАРДАН

БИОЛОГИК УСУЛДА ҲИМОЯЛАШ ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

КЎЛАМИ

В статье изучен масштаб внедрения системы биологического метода

защиты растений в сельском хозяйстве. Анализированы результаты
монографических исследований. Приведены выводы, полученные в ходе
исследования.

The paper studied the scale introduction of biological methods of plant

protection in agriculture. Analyze the results of monographic studies. Presented the
findings of the study.

Калитли сўзлар:

самарали, инфратузима,сифат,фермер хўжаликлари,

иқтисодий зарар,иқтисодий зарар,ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш, бюджет
маблағлари, ўсимликларни биологик ҳимоялаш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республика

Вазирлар Маҳкамаси томонидан аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотларига
бўлган талабини қондиришга қаратилган бир қатор қарор ва фармонлар қабул
қилиниб

амалга

оширилиб

келинмоқда.

Бундан

ташқари

фермер

хўжаликларининг самарали фаолият юритишлари ва улар томонидан қишлоқ
хўжалиги

маҳсулотларини

етиштириш

жарёнида

зурур

бўладиган

инфратузилма объектларини ташкил этишга алоҳида эътибор берилмоқда ва бу
тизим доимо такомиллаштирилиб борилмоқда.

Бундай тадбирларнинг натижаси эса охирги йилларда маҳсулот ишлаб

чиқариш ҳажми пасайишига йўл қўйилмаганлиги ва сифати эса яхшиланиб
бораётганлигида номоён бўлмоқда. Шу билан бирга иқлимнинг глобал
ўзгариши ва бошқа сабаблар туфайли қишлоқ хўжалиги экинлари турли
зараркунандалари ва касалликларининг айрим йилларда кескин кўпайиши бир
қатор муаммолар келтириб чиқариб, айрим фермер хўжаликлари томонидан
етиштирилган ҳосилнинг сезиларли қисмини йўқолишига ва унинг сифатинии
пасайишига

олиб

келмоқда.

Қишлоқ

хўжалиги

ишлаб

чиқариш

самарадорлигини ошириш имкониятларидан бири бу ўсимликларни
зараркунанда ва касалликлардан биологик ҳимоя қилиш тизимини кенг
ривожлантиришдир. Бу борада кейинги йилларда тобора кенг қўлланилаётган
экологик ёндошув, ўсимликларни ҳимоялаш дастурларида кўпроқ биологик
услубга кимёвий услубга нисбатан устуворлик берилиши, агротехник
тадбирларнинг янада такомиллаштирилиши, умуман агроценозлардан
зараркунанда организмлар авж олишини ўсимликларга иқтисодий зарар
келтирмайдиган даражада бошқарилиб турилиши, атроф мухит экологик
мувозанатини таъминлашдек масалалар кун тартиби марказида турибди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

Ушбу масалаларни ҳал қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 29 мартида “Ўсимликларни ҳимоя қилиш
хизмати тузилмасини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги 148-сонли қарори қабул қилинди. Мазкур қарорнинг
асосий мақсади қишлоқ хўжалиги экинларини зараркунанда ва касалликлардан
ҳимоя қилиш ишлари сифатини яхшилаш, ўсимликларни ҳимоя қилиш
хизматини такомиллаштириш, ҳимоя тадбирлари самарадорлигини оширишдан
иборат эди.

Унда, биринчидан, маъмурий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва

иқтисодиётни бошқариш тузилмасини такомиллаштириш бўйича таклифлар
тайёрлаш Республика комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув
хўжалиги вазирлигининг тугатилган «Ўзқишлоқхўжаликкимё» давлат-
акциядорлик компаниясининг қишлоқ хўжалигига агрокимё хизмати кўрсатиш
корхоналари ва ташкилотлари негизида Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
ҳузурида Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё марказини
ташкил этиш белгилаб берилди. Шунингдек, Республика ўсимликларни ҳимоя
қилиш ва агрокимё марказининг ташкилий тузилмаси

тасдиқлаб берилди (1-

расм).

1-расм. Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё марказининг

ташкилий тузилмаси

Ходимларнинг чекланган умумий сони 20 нафар, шу жумладан бошқарув

ходимлари сони 17 нафар бўлган Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш ва
агрокимё марказини бошқариш ижро этувчи аппаратининг тузилмаси 2-расмга

мувофиқ фаолият юритилиши белгилаб берилди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

2-расм. Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё марказининг

ижро этувчи аппарати тузилмаси

Қуйидагилар Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё

марказининг асосий вазифалари этиб белгилаб берилди, жумладан: қишлоқ
хўжалигида ўсимликларни кимёвий ва биологик ҳимоя қилиш, ўсимлик
касалликлари, қишлоқ хўжалиги зараркунандалари, бегона ўтлар ва чигирткага
қарши курашиш ва уларнинг профилактикаси бўйича ягона техника ва
технология сиёсатини ўтказиш; комплекс тадқиқотларни амалга ошириш,
зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтларнинг тарқалиши имкониятларини
ўрганиш ва прогноз қилиш, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини
ҳимоянинг кимёвий ва биологик воситалари, стимуляторлар билан таъминлаш;
қишлоқ хўжалиги корхоналари ва аҳолини ўсимликларни ҳимоя қилиш
соҳасида методик таъминлаш, қишлоқ хўжалигига агрокимё хизмати кўрсатиш
бўйича ишларни шартнома шартларида амалга ошириш; қишлоқ хўжалиги
экинларининг ўта хавфли зараркунандаларини қириб ташлашнинг илмий
асосланган тадбирларини ўтказиш; ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасида
раҳбар ва мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни
ташкил этиш ва бошқалар.

Шунингдек, ҳудудий бошқаришни ташкил этиш учун Қорақалпоғистон

Республикаси ва вилоятлар Ўсимликларни ҳимоя қилиш маркази ижро этувчи
аппаратининг намунавий тузилмаси ҳам ушбу қарорнинг иловасида
келтирилган ҳолда ташкил этилди (3-расм).

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига бир ой

муддатда, Адлия вазирлиги билан биргаликда Республика ўсимликларни ҳимоя
қилиш ва агрокимё маркази тўғрисидаги низомни, унинг ҳудудий бўлинмалари
тўғрисидаги намунавий низомни, шунингдек, Кимёвий ва биологик
маҳсулотларга буюртманомаларни шакллантириш ва қишлоқ хўжалиги товар
ишлаб чиқарувчиларини улар билан таъминлаш тартибини тасдиқлаш вазифаси
топширилди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва
агрокимё маркази ҳудудий бўлинмаларини ташкил этишга доир ташкилий
тадбирларни амалга ошириш вазифалари юклатилди, яъни Республика
ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё маркази ҳамда унинг ҳудудий ва
тасарруфидаги ташкилотлар фаолиятини бюджет маблағлари ва хўжалик
ҳисобидаги фаолиятдан олинадиган даромадлар ҳисобига молиялаштиришнинг
амалдаги тартиби ҳамда Ўзбекистон ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-
тадқиқот институти ва унинг филиаллари учун - Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги
илмий-ишлаб чиқариш марказидаги молиялаштириш ва ходимлар меҳнатига
ҳақ тўлашнинг амалдаги шартлари сақлаб қолинди.

3-расм

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар Ўсимликларни

ҳимоя қилиш марказлари ижро этувчи аппаратининг намунавий

тузилмаси

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири зиммасига

зарурат бўлганда Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё
марказининг марказий аппарати ва тасарруфидаги ташкилотлар тузилмасига
ходимларнинг белгиланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш,
Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё марказига хорижий
инвесторлардан тушадиган маблағлар, халқаро грантлар ва бошқа манбалар
(бюджет маблағларидан ташқари) ҳисобига белгиланган тартибда махсус
инновация жамғармаси ташкил этиш ҳуқуқи берилди.

Тугатилган «Ўзқишлоқхўжаликкимё» давлат-акциядорлик компанияси ва

унинг бўлинмалари томонидан бюджет маблағлари ҳисобига сотиб олинган
асосий ва айланма воситалар Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш ва


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

агрокимё марказига ва унга қарашли ташкилотларга берилиши кўрсатиб
ўтилди.

Қишлоқ хўжалиги экинларини парваришлаш ва уни ҳосилини сақлаб

қолишда ўсимликларни ҳимоя қилиш тизимининг ўрни беқиёсдир. Республика
ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
томонидан ўсимликларни ҳимоя қилиш, айниқса билогик ҳимоялаш тизимини
ривожлантиришнинг энг долзарб масалаларини ҳал этишга алоҳида эътибор
бериб келинмоқда.

Республикамизда Ўсимликларни ҳимоя қилиш тизимининг асосий бўғини

бу биологик ҳимоя қилиш усулидир. Бу борада ҳар йили “Қишлоқ хўжалиги
экинларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш
чора-тадбирларини амалга ошириш Дастури” ишлаб чиқилади. Ушбу
Дастурларга мувофиқ янги биолабораторияларни ташкил этиш ва
мавжудларини қувватларини ошириш масалалари ҳам асосий тадбирлар
сифатида амалга оширилади. Бунинг учун уларни зарур моддий ресурслар
билан таъминлаш ва молиявий маблағ ажратиш чоралари ҳам кўзда тутилади.

Ҳозирги кунда республикамизда фойдали энтомофагларни ишлаб

чиқариш бўйича 873 та биолабораториялар фаолият юритаётган бўлиб, улар
томонидан йилига ўртача 44446 млн. донадан ортиқ олтинкўз, 2921 млн. дона
бракон ва 9930 кг трихограмма ишлаб чиқарилмоқда. Бозор иқтисодиёти
шароитида ўсимликларни ҳимоя қилиш тизимида рақобат муҳитини
ривожлантиришда турли мулкчилик шаклларидаги биомаҳсулот ишлаб
чиқарувчиларни кўпайтириш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Республикамиз бозор
иқтисодиётига ўтиши муносабати билан бу борада ҳам турли мулкчилик
шаклларидаги корхоналар вужудга келди, жумладан, мавжуд 873 та
лабораториядан 152 таси республика Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё
маркази

балансида,

44

таси

“Ўзпахтасаноат”,

“Ўздонмахсулот”,

“Ўзвиносаноатхолдинг”, “Ўзёғ-мой ва озиқ-овқат саноати” ва “Ўзенгил саноат”
тасаруфида, 3 таси “Биосифат” акционерлик жамияти тизимида, 21 таси
хўжалик хисобидаги, 118 таси масъулияти чекланган жамият шаклида ва 535
таси эса хусусий мулкчилик шаклидаги биолабораториялардир (1-жадвал).

1-жадвал

Республикамизда фаолият юритаётган биолабораторияларнинг

мулкчилик шакллари бўйича тақсимланиши

Корхона номи

Биолаборатория-

лар

Мулкчилик

шакли

сони

%

1

2

3

4

Жами

873

100,0

-

Шундан:
Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва
агрокимё маркази тасарруфида

152

17.4

давлат

“Ўзпахтасаноат” ДАК тизимида

20

2,3

давлат

“Ўздонмаҳсулот” ДАК тизимида

16

1,8

давлат


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

1-жадвалнинг давоми

1

2

3

4

“Ўзвиносаноатхолдинг”ХК
тизимида

3

0,35

Давлат

“ЎзЁғ-мой ва озиқ-овқат саноати”
компанияси тизимида

2

0,25

аралаш

“Ўзенгилсаноат” АЖ тизимида

3

0,35

акционерлик

“Биосифат” АЖ тасарруфида

3

0,35

акционерлик

Хўжалик хисобидаги корхоналар

21

2,4

аралаш

Масъулияти чекланган жамият

118

13,5

жамоа

Хусусий корхоналар

535

61,3

хусусий


Манба: Муаллифнинг илмий тадқиқотлари асосида тузилган.

Кўриниб турибдики, энг салмоқли улушни, яъни 61,3 фоизни хусусий

мулкчилик шаклидаги корхоналар ва ундан кейин давлат мулки, яъни 21,85
фоизни ташкил этмоқда қолган қисмини ёки 16,85 фоизини эса жамоа,
акционер ва аралаш мулкчилик шакллари эгаллаб келмоқда.

Охирги йилларда иқлим ўзгариши натижасида турли зараркунадаларни

кўпайиши учун қулай об-ҳаво шароити юзага келиши туфайли жойларда
фитосанитар ҳолатнинг мураккаблашиб бориши кузатилмоқда. Республика
Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё марказининг асосий вазифаси қишлоқ
хўжалигида ўсимликларни кимёвий ва биологик ҳимоя қилиш бўйича ва
касалликлар, бегона ўтлар ва чигирткага қарши кураш бўйича ягона техник ва
технологик сиёсат олиб боришдан иборат. Ушбу вазифалардан келиб чиққан
ҳолда республика бўйича ҳар ойлик кузатиш натижалари бўйича ўсимликларни
биологик ҳимоялаш ва уни профилактикаси бўйича мунтазам равишда чора-
тадбирлар белгиланиб амалга оширилиб келинади.

Бизнинг монографик тадқиқотларимиз Тошкент вилояти Юқоричирчиқ

туманидаги

Ўсимликларни

ҳимоя

қилиш

отряди

тизимидаги

биолабораторияларда олиб борилди. Таҳлиллар кўрсатишича, отрядларнинг
асосий даромади фақатгина учта хизматдан ўсимликларга кимёвий ишлов
беришдаги механизация хизматларидан, кимёвий препаратлар ва биологик
воситаларни етказиб беришдан иборат. Ўсимликларни ҳимоя қилиш
отрядининг асосий пул даромади кимёвий препаратларни сотишдан бўлиб,
яъни унинг салмоғи жами тушумга нисбатан 2009-2013 йилларда 82,0 % ва
79,2 %ни ташкил этган бўлсада, лекин охирги йилларда фермерларда биологик
воситалардан фойдаланишга бўлган қизиқиш ва бу борада олиб борилган
тадбирлар натижасида унинг салмоғини ортиб борганлигини кузатиш мумкин.
Жумладан, унинг салмоғи 2009 йилда 16,0 фоизни ташкил этган бўлса, 2013
йилга келиб бу кўрсаткич 20,5 фоизни ташкил этган ва бу тенденция давом
этиш тавсифига эга.

Фойдали ҳашоратларни ишлаб чиқариш ва хўжаликларга етказиб

беришда асосий салмоқни олтинкўз, иккинчи ўринда эса трихограмма ва


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

кейинги ўринда бракон ишлаб чиқариш ва сотиш эгаллаган уларнинг салмоғи
ўрганилган 2009-2013 йилларда деярли бир хил нисбатни, яъни мос равишда
45 %, 30 % ва 25 %ни ташкил этган (2-жадвал).

Демак тумандаги Ўсимликларни ҳимоя қилиш отряди пул

даромадларини кўпайтиришнинг бошқа манбаларини ҳам излаб топишга, ишга
солинмаган ички имкониятлардан кенг фойдаланишлари мақсадга мувофиқдир.

2-жадвал

Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани,Ўсимликларни ҳимоя қилиш

отряди томонидан 2009-2013 йилларда кўрсатилган хизматларнинг

турлари бўйича таҳлили

Кўрсаткичлар

2009 й

2011 й

2013 й

минг

сўм

%

минг

сўм

%

минг

сўм

%

1

2

3

4

5

6

7

Жами

кўрсатилган

хизматлар

239350

100,0 323214

100,0

424353

100.0

Шу жумладан:

-механизация хизматлари

4800

2,0

13035

4,0

1154

0,3

- кимёвий воситалар сотиш

196300 82,0

261766

81,0

335953

79,2

- биологик воситалар сотиш

38250

16,0

48413

15,0

87245

20,5

Шундан:

- габробракон

9565

25,0

12103

25,0

21811

25,0

- трихограмма

11475

30,0

14253

29,4

26173

30,0

- олтинкўз

17210

45,0

21787

45,6

33261

45,0

Манба:Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани,Ўсимликларни ҳимоя қилиш

отряди маълумотлари асосида тайёрланди.

Маълумки, туман Ўсимликларни ҳимоя қилиш отряди тизимидаги ва

ҳудудларда жойлашган бошқа мулкчилик шаклидаги биолабораториялар
фақатгина фермер хўжаликларига хизмат кўрсатмоқдалар лекин бу ҳудуддаги
деҳқон хўжаликлари, ахоли томорқасидаги ва иссиқхоналар эса четда
қолмоқда. Бу эса зараркунандаларга қарши курашда бутун ҳудуд қисмини
етарлича қамраб олинмаслигига ва зараркунанда ва касалликларни
ривожланиш ўчоқлари тўлиғича йўқ қилинмаслигига олиб келмоқда.
Жумладан, Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани, Ўсимликларни ҳимоя
қилиш отряди томонидан 2009-2013 йилларда хўжалик юритувчи субъектлар
бўйича хизмат кўрсатиш улуши ўсиб бориши таҳлили шуни кўрсатдики охирги
беш йил давомида асосан фермер хўжаликларига хизмат кўрсатилиб
келинмоқда. Жумладан, агар 2009 йилда уларга хизмат кўрсатиш улуши 100
фоизни ташкил этган бўлса 2013 йилда бу кўрсаткич 99,9 фоизни дехқон
хўжаликларига хизмат кўрсатиш улуши эса 0,1 фоизни ташкил этган
иссиқхоналар, аҳоли томорқалари ва бошқа хўжалик юритиш субъектлари эса
эътибордан четда қолган ( 3-жадвал)


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

3-жадвал

Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани, Ўсимликларни ҳимоя қилиш

отряди томонидан 2009-2013 йилларда хўжалик юритувчи субъектлар

бўйича хизмат кўрсатиш улуши ўсиб бориши таҳлили

Кўрсаткичлар

2009 й

2011 й

2013 й

минг
сўм

%

минг

сўм

%

минг

сўм

%

1

2

3

4

5

6

7

Жами

кўрсатилган

хизматлар

239350

100,0 323214 100,0 424353 100.0

Шундан:

- фермер ҳўжаликларига

239350

100,0 322725

99,8

423927

99,9

- деҳқон хўжаликларига

-

-

489

0,2

426

0,1

- иссиқхоналарга

-

-

-

-

-

-

Манба:Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани,Ўсимликларни ҳимоя қилиш

отряди маълумотлари асосида тайёрланди.

Тадқиқотларимиз давомида жойларда биолабораториялар фаолиятини

янада чуқурроқ баҳолаш мақсадида фермер хўжаликлари ўртасида
сўровномалар ўтказдик. Сўровномалар Тошкент вилояти Юқоричирчиқ
туманидаги пахта ва ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари
ўртасида ўтказилди. Сўровномада фермер хўжалиги номи, фермер хўжалиги
раҳбарининг ёши, маълумоти, мутахассислиги ҳамда фермер хўжалигининг
аъзолари сонидан ташқари,

асосан қуйидаги йўналишлардаги, яъни,

“Биолабораториялар томонидан бажариб берилган хизматлар сифати сизни
қониқтирадими?”, “Хизмат кўрсатиш нархларичи?”, “Cиз ҳудуддаги
биолаборатория хизматидан бошқа турдош ташкилотлар хизматидан ҳам
фойдаланасизми?”, “Биолабораторияда ишловчи мутахассислар билим ва
малакаси қай даражада деб ҳисоблайсиз?”, “Сизнинг ҳудудингизда фермер ва
деҳқон хўжаликлари учун ўсимлик зараркунандаларига қарши биологик кураш
бўйича семинарлар, тренинглар ва бошқа турдаги йиғилишлар ўтказиб
туриладими?”, “Бундай семинар ва тренинглар асосан ким томонидан амалага
оширилади?”, “Биолабораториялар яна қандай турдаги хизматларни амалга
оширса мақсадга мувофиқ бўлади деб ҳисоблайсиз?”, “Охирги 10-15 йил
давомида ўсимлик зараркунандалари ва касалликлари тури кўпайдими ёки
камайдими?”,

“Cизнингча,

ўсимликларни

зараркунандалардан

ҳимоя

қилишнинг биологик усули афзалми ёки кимёвий усулими?” ва бошқа шу каби
саволлар билан мурожаат этилди.

Фермер хўжаликлари ўртасида биолабораториялар фаолиятини баҳолаш

мақсадида

ўтказилган

сўровнома

натижалари

шуни

кўрсатдики,

сўралганларнинг асосий қисми, яъни 81,5 фоизи биолабораториялар томонидан
бажариб берилган хизматлар сифати қониқтиришини ва 18,5 фоизи
қониқмаслигини таъкидлаганлар. Хизмат кўрсатиш нархлари бўйича 64,1


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

9

www.iqtisodiyot.uz

фермерлар қониқишини ва 35,7 фоизи эса нархлар бир оз қимматлик қилишини
айтиб ўтишган (4-жадвал).

4-жадвал

Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ туманидаги пахта-ғаллачиликка

ихтисослашган фермер хўжаликлари ўртасида биолабораториялар

фаолиятини баҳолаш мақсадида ўтказилган

сўровнома натижалари (1 қисм)

№

Берилган савол мазмуни

Берилган жавоб

натижалари,%

“Ха”

“Йўқ”

“Билмай

ман

1

2

3

4

1

Биолабораториялар

томонидан

бажариб

берилган

хизматлар

сифати

сизни

қониқтирадими?

81,5

18,5

-

2 Хизмат кўрсатиш нархларичи?

64,1

35,7

0,2

3

Cиз ҳудуддаги биолаборатория хизматидан
бошқа турдош ташкилотлар хизматидан ҳам
фойдаланасизми?

1,6

95,3

3,1

4

Сизнинг ҳудудингизда фермер ва деҳқон
хўжаликлари учун ўсимлик зараркунандаларига
қарши биологик кураш бўйича семинарлар,
тренинглар ва бошқа турдаги йиғилишлар
ўтказиб туриладими?

89,8

6,4

3,8

Манба: Муаллифнинг илмий тадқиқотлари асосида тузилган.

Сўралган фермер хўжаликларига “Сизнинг ҳудудингизда фермер ва

деҳқон хўжаликлари учун ўсимлик зараркунандаларига қарши биологик кураш
бўйича семинарлар, тренинглар ва бошқа турдаги йиғилишлар ўтказиб
туриладими?”-деб мурожаат қилинганда, улардан 89,8 фози ўтказиб
турилишини ва бундай тадбирлар асосан туман қишлоқ ва сув хўжалиги
бўлимлари ва Ўсимликларни ҳимоя қилиш отрядлари томонидан ва айрим
пайтларда Тошкент давлат аграр университети олимлари томонидан ҳар ойда ва
ҳар кварталда амалга оширилиб турилишини айтиб ўтишган. Таъкидлаш
жоизки, фермер хўжаликлари билан ўтказилаётган семинарлар сифати ҳақида
сўралганда уларнинг аксарияти олиб борилаётган тренинг ва семинарлар ҳар
бир ҳудуднинг хусусиятлар етарли даражада ҳисобга олинмаслиги ҳамда
ўкитиш мавзуларини кўпрок назарий тусда ўтилаётганлиги, яъни дарслар
тугаганидан кейин фермер хўжалиги раҳбарлари ўз амалиётларида содир
бўлаётган ва уни бартараф этиш учун жорий этса бўладиган керакли мавзулар
ҳамда усуллар камлигини таъкидлашди. Бундан ташқари шу ҳудудда фаолият
юритаётган деҳқон хўжаликлари ва ахоли томорқа хўжаликларини семинар ва
тренингларга жалб қилинмаётганлигини ҳам айтиб ўтишди.

Фермер хўжаликларининг биолабораторияда ишлаш мутахассиларни

билим даражасини баҳолаш мақсадида “Биолабораторияда ишловчи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

10

www.iqtisodiyot.uz

мутахассислар билим ва малакаси қай даражада деб ҳисоблайсиз?”-деб
берилган саволга 25,5 фоизи юқори ва 74,3 фоизи эса ўрта ва фақат бир нечта
фермер паст деб жавоб беришган (5-жадвал)..

5-жадвал

Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ туманидаги пахта-ғаллачиликка

ихтисослашган фермер хўжаликлари ўртасида ўтказилган

сўровнома натижалари (2 қисм)

№

Берилган савол мазмуни

Берилган жавоб натижалари, %

“Юқори

”

“Ўрта”

“Паст”

1

2

3

4

1

Биолабораторияда

ишловчи

мутахассислар билим ва малакаси қай
даражада деб ҳисоблайсиз?

25,5

74,3

0,2

“Кўпайд

и”

“Камайди

”

“Билмай

-ман”

2

Охирги 10-15 йил давомида ўсимлик
зараркунандалари ва касалликлари
тури кўпайдими ёки камайдими?

64,3

33,5

2,2

Манба: Муаллифнинг илмий тадқиқотлари асосида тузилган.

Бундан кўриниб турибдики, биолабараторияда ишловчи мутахассисларни

тайёрлаш ва қайта тайёрлаш масалаларига алоҳида эътибор бериш талаб
этилади.

“Охирги 10-15 йил давомида ўсимлик зараркунандалари ва касалликлари

тури кўпайдими ёки камайдими?” деган саволга аксарият фермер хўжаликлари,
яъни 64,3 фоизи охирги йилларда кўсак қурти ўргамчаккана, трипс, шира ва
оққанот каби турли зараркунандаларнинг сони кўпайиб бораётганлиги ва
бунинг асосий сабаби глобал иқлим ўзгариши натижасида уларнинг
популяцияси учун қулай шароит юзага келаётганлиги билан изоҳлашган.

Олиб борилган тадқиқотлардан куйидаги хулосаларга келишни ва чор-

тадбирларни ишлаб чиқишни тақозо этади, жумладан:

-

республикамизда ўсимликларни биологик ҳимоялашнинг йўлга қўйилган

тизими мавжуд бўлиб, биолабораторияларнинг асосий қисми хусусий ва давлат
мулки сифатида фаолият юритмоқда. Шу боисдан, келажакда турли мулкчилик
шаклларидаги биологик хизмат кўрсатиш корхоналарини ривожланиши учун
қулай

ташкилий-иқтисодий

ва

ҳуқуқий

шарт-шароит

яратиш,

биолабораторияларни ташкил этишда фермер, деҳқон хўжаликлари ва бошқа
субъектлар ўртасида кооперация муносабатларини кенг жорий этиш мақсадга
мувофиқдир;

-

глобал иқлим ўзгариши натижасида охирги йилларда зараркунандалар

миқдорининг ортиши ҳолатлари кузатилмоқда, буни олдини олишнинг мақбул
йўлларидан бири, бу фермер ва деҳқон хўжаликларини унга мослашиши, яъни


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

11

www.iqtisodiyot.uz

зараркунандалар ўчоғини бартараф қилувчи технологиялар ва агротехник
тадбирларни кенгроқ жорий этишлари зарурдир;

-

фермер ва деҳқон хужаликларини биологик ҳимоялаш бўйича билим ва

малакаларини ошириш муҳим омиллардан ҳисобланади. Бунинг учун уларни
ўқитиш ва малакасии ошириш учун мутахассислар, олимлар ва
амалиётчиларнинг салохиятидан фойдаланган ҳолда ўқув модулларини ишлаб
чиқиш ва бунда ҳар бир ҳудуднинг хусусияти ҳисобга олиниши, ўқитиш
мавзуларини камроқ назарий ва кўпроқ амалий машғулотлар тарзида ўтилиши,
яъни дарслар тугаганидан кейин фермер ва деҳқон хўжалиги раҳбарлари ўз
амалиётларида жорий эта оладиган керакли мавзулардан ҳамда усуллардан
иборат бўлиши зарур. Мавзуларни шакллантиришда фермерларнинг талаб ва
истакларини ўрганиш фойдадан ҳоли бўлмайди. Фермер ва деҳқон
хўжаликлари истаклари ва ҳозирги замон талабларини уйғунлаштирган ҳолда
тузилган ўқув модуллари амалда самараси юқори бўлиши шак-шубҳасиздир.
Яна бир муҳим масала шундан иборатки, фермер ва деҳқон хўжаликларига
таълим берувчи тренер–ўқитувчиларни аввало танлаб олиш жарёни ва уларни
ўқитишнинг зарур усуллари билан таништириш мақсадга мувофиқ. Тренер–
ўқитувчиларни танлаб олишнинг бир қатор мезонлари ишлаб чиқилиши лозим;

-

бозор иқтисодиёти шароитида ҳар қандай инфратузилма объектининг

самарали фаолият юритиши унда ишловчи ходимлар билим ва малакасига
чамбарчас боғлиқдир. Фермер хўжаликлари ўртасида олиб борилган сўров
натижалари кўрсатдики лабораториялар ишловчиларнинг асосий қисми билим
ва малакаси ўрта деб баҳолашган, лекин кўрсаткич юқори бўлиши лозим. Шу
боисдан уларни мунтазам ўқитиш ва малакасини оширишнинг амалдаги
тизимини такомиллаштириш лозим;

-

таҳлиллардан аён бўлдики, биолабораториялар фақатгинқ уч турдаги

фойдали энтомофагларни ( бракон, трихограмма ва олтинкўз) ишлаб чиқариш
ва уни фермер хўжаликларига етказиб бериш билангина чегараланиб
қолмоқдалар. Лекин ишга солинмаган имкониятлардан фойдаланган ҳолда,
яъни масалан бошқа турдаги биомаҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга
қўйиш, фермер ва деҳқон хўжаликларига консалтинг хизматларини кўрсатиш
ва бошқа хизматларни кенгайтирган ҳолда даромадларини ошриш йўлларини
топишлари мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Юқоридаги йўналишларда тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий

этиш қишлоқ хўжалигида ўсимликларни биологик ҳимоя қилиш тизимини
ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга деб ҳисоблаймиз.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 29 мартида “Ўсимликларни ҳимоя

қилиш хизмати тузилмасини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш
чора-тадбирлари тўғриси”да 148-сонли қарори.

2.Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги маълумотлари.
3. Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё марказининг

маълумотлари.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

12

www.iqtisodiyot.uz

4.Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар Ўсимликларни

ҳимоя қилиш марказлари маълумотлари.

5.Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ туманидаги пахта-ғаллачиликка

ихтисослашган фермер хўжаликлари маълумотлари.






































background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

13

www.iqtisodiyot.uz



















Библиографические ссылки

Вазирлар Махкамасининг 2004 йил 29 мартида “Усимликларни химоя килиш хизмати тузилмасини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тугриси”да 148-сонли карори.

Кишлок ва сув хужалиги вазирлиги маълумотлари.

Республика усимликларни химоя килиш ва агрокимё марказининг маълумотлари.

,Коракалпогистон Республикаси ва вилоятлар Усимликларни химоя килиш марказлари маълумотлари.

Тошкент вилояти, Юкоричирчик туманидаги пахта-галлачиликка ихтисослашган фермер хужаликлари маълумотлари.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов