Совершенствование механизма эффективного управления расходами государственного бюджета на социальную сферу

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
51-56
96
10
Поделиться
Бижановa M. (2015). Совершенствование механизма эффективного управления расходами государственного бюджета на социальную сферу. Экономика и инновационные технологии, (5), 51–56. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8460
M Бижановa, Ташкентский Государственный Университет Экономики

старший преподаватель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассмотрены вопросы формирования механизма эффективного управления расходами социальной сферы, целевое использования бюджетных средств, система организация финансового контроля над расходами государственного бюджета.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

М. Бижанова, катта ўқитувчи, ТДИУ

ДАВЛАТ БЮДЖЕТИНИНГ ИЖТИМОИЙ СОҲА ХАРАЖАТЛАРИНИ

САМАРАЛИ БОШҚАРИШ МЕХАНИЗМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ


В статье рассмотрены вопросы формирования механизма эффективного

управления расходами социальной сферы, целевое использования бюджетных
средств, система организация финансового контроля над расходами
государственного бюджета.

The article deducated to the issues of formation of the mechanism cost

management of the social sphere, targeted use of budget funds, financial control
system over the expenditure of the state budget.

Калитли сўзлар:

давлат бюджети, япли ички маҳсулот, миллий даромад,

бюджет ташкилоти, бюджет маблағлари олувчи, республика бюджети
харажатлари маҳаллий бюджет харажатлар, харажатлар таснифи
молиявий назорат.

Маълумки, бюджет муносабатлари молиявий муносабатларнинг таркибий

қисми ҳисобланади. Шунингдек, давлат бюджети иқтисодий категория
ҳисобланиб, унинг моддий асосини ижтимоий такрор ишлаб чиқариш
натижасида яратилган қиймат ташкил этилади. Хусусан, ялпи ички маҳсулотни
бюджет орқали қайта тақсимлаш бир вақтнинг ўзида узлуксиз икки босқичда
амалга оширилади:

- давлат бюджети даромадлари шакллантирилади;
- давлат бюджети маблағлари харажат элементлари бўйича сарфланади.

Давлат ўз вазифаларини бажаришда давлат бюджети харажатлари муҳим

аҳамият касб этади. Миллий даромаднинг бир қисми давлат бюджети орқали
қайта тақсимланади ва қайта тақсимлаш натижасида зарур бўлган тармоқлар
молиялаштирилади.

Давлат бюджети харажатлари мақсадлари, вазифалари бўйича,

бюджетдан маблағ ажратиш шакллари бўйича гуруҳларга ажратилади.
Мамлакатни модернизациялаш шароитида давлат бюджети харажатларининг
асосий қисмини ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш харажатлари
ташкил этади ва иқтисодиёт, инвестиция харажатлари улуши камайиб боради.
Шу сабабли Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети “ижтимоий
йўналтирилган бюджет” ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети амалдаги кучли ижтимоий

ҳимоя тизимини шакллантириш давлат сиёсатининг мустаҳкам молиявий
ресурслар манбаи бўлибгина қолмай, миллий иқтисодиётимиз алоҳида
тармоқлари ривожланишида аҳамияти ғоят юксак бўлмоқда.

Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов мамлакатимизни 2014

йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга
мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисида таъкидлаганларидек,
“Ижтимоий соҳа тармоқлари ва ижтимоий қўллаб – қувватлаш харажатларига
жами бюджет маблағларининг 60 фоизи режалаштирилди”[1].

Бозор иқтисодиёти шароитида давлат бюджети харажатлари муҳим

аҳамият касб этадиган категориядир. Харажатлар орқали давлат ўз сиёсий,
иқтисодий ва бошқа турдаги мақсадларини амалга оширади. Харажатлар
ёрдамида миллий даромаднинг маълум қисми қайта тақсимланади, давлат ўз
таъсирини ишлаб чиқаришга ўтказади.

Бюджетнинг биринчи даражали аҳамияти республикамиз раҳбарияти олға

сураётган жамиятнинг иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий вазифаларини
бажаришини таъминлашдан иборат. Миллий даромад мамлакатимиз
аҳолисининг тўла манфаат ҳисобга олган ҳолда тақсимлашда ишлатилади.
Миллий даромад товар пул-муносабатлари шароитида, асосан, пул кўринишида
ҳисоб қилинади. Аввало, ишлаб чиқарадиган соҳа ишчиларининг даромадлари
кўринишларида ва ижтимоий талабларни қондиришга мўлжалланган
жамиятнинг соф даромади кўринишида бўлади. Сўнгра миллий даромад
қуйидагича тақсимланади ва қайта тақсимланади:

Ижтимоий ишлаб чиқариш ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш соҳалари

ўртасида, чунки миллий даромад, асосан, ишлаб чиқарадиган соҳада яратилади.

Давлатнинг порлоқ келажагини таъминлаш учун ноишлаб чиқариш

соҳаларига харажатлар қилинади, яъни: соғлиқни сақлаш, ўсиб келаётган ёш
авлодни ўқитиш ва тарбиялаш, халқ хўжалиги тармоқлари учун мутахассис
кадрларни таёрлаш хизматлари, тўла ва қисман меҳнат қобилиятини йўқотган
фуқароларни моддий таъминлаш, ва ҳ.к.

Мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш ва бошқалар марказлашган

тартибда (давлат миқёсида) амалга оширилади.

Шунинг учун миллий даромаднинг бир қисми давлат бюджетининг

харажатлари тизими орқали миллий даромад яратилмайдиган соҳага қайта
тақсимланади:

1.

Тармоқлар, бирлашмалар, корхоналар ўртасида. Бундай зарурат,

асосан, мамлакатимизни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш режасидан
келиб чиқади, чунки бирлашмалар, корхоналар ва тармоқларнинг техникавий
ривожланиш даражаси, қуввати, фондлар билан таъминланганлик даражаси ҳар
хил бўлиши табиий. Бундан ташқари, аниқлашга табиий бойликларнинг
нотекис жойлашганлигини баҳолаш тизими катта аҳамиятга эгадир.

Бирлашмалар, корхоналар, тармоқларнинг ишлаб чиқариш кўламини

кўпайтириш харажатлари ҳар доим ҳам уларнинг шахсий даромадлари ва
жамғармаларига мос тушавермайди.

2.

Давлат ва аҳоли ўртасида. Аҳолидан олинадиган солиқлар ёрдамида

давлат орқали миллий даромаднинг маълум қисми қайта тақсимланиши амалга
оширилади. Бунда кенгайтирилган ишлаб чиқариш заруратлари ва бошқа
умумдавлат талабларини қондириш мақсадида аҳоли даромадларининг маълум
қисми (улуши) шахсий мулкчиликдан умумийликка ўтиши содир бўлади.

Бюджет даромадларида улар жами даромадларнинг 8-10 %ини ташкил

қилади. Бундан ташқари, давлат солиқлар ва йиғимлар тизими орқали ҳар хил


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

тоифадаги аҳолининг реал даромадларини тартибга солади. Аҳолининг алоҳида
тоифаларига ҳар хил қулайликлар яратиш шунингдек, солиқ ва йиғимлар ҳамда
ставкалар ёрдамида амалга оширилади.

Миллий даромаднинг давлат бюджети орқали тақсимланаётган қисми

доимо ўзгариб туради, чунки давлат иқтисодий ривожланиш даврида маълум
иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий вазифаларни ҳал қилади.

Давлат бюджетининг миллий даромадини тақсимлаш ва қайта

тақсимлашдаги етакчилик, яъни бозор иқтисодиёти шароитида яна ҳам
ортмоқда. Чунки харажатларнинг тўғри йўналтирилиши иқтисодиётни жадал
суратларда ривожлантиришни таъминлайди, бу эса, ўз навбатида, аҳоли
турмуш даражасининг ошишига, мамлакатнинг бойишига олиб келади.

Бундан ташқари, бюджет маблағларини мамлакат иқтисодиёт

тармоқларининг асосий соҳаларини ривожлантиришга сафарбар этиш,
ижтимоий-иқтисодий ривожланишни жадаллаштириш барча чоралар билан
унумдорликни, илмий техника ютуқларини жорий қилиш имкониятларини
беради.

Бюджет харажатлари йўналиши соҳасига қараб моддий ва номоддий

соҳаларга сарфланади. Бюджет харажатлари давлат ихтиёрида бўлгани учун,
ҳар йили уларнинг турлари ўзгариб туриши мумкин.

Аҳоли турмуш даражасини, уларнинг даромадларини изчил ошириш, иш

ҳақи, стипендия, ижтимоий нафақа ва пенсия миқдорини кўпайтириш йўли
билан фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизими кучайтирилди.

Ўзбекистон Республикаси молия тизими барқарорлигини таъминлаш

бўйича ислоҳотлардаги муҳим қадамлардан бири бўлган бир нафар ўқувчига
харажатларнинг базавий меъёрларидир. Бир нафар ўқувчига харажатларнинг
базавий меъёрларидан келиб чиққан ҳолда мактабгача тарбия болалари
муассасалари, умумтаълим мактаблари, академик лицейлар ва касб-ҳунар
коллежларининг бюджетини режалаштириш ва харажатларини молиялаштириш
тартиби жорий этилган.

Бир нафар ўқувчига харажатларнинг базавий меъёрлари тартибни

республиканинг

барча

ҳудудларидаги

мактабгача

тарбия

болалари

муассасалари, умумтаълим мактаблари, академик лицейлар ва касб-ҳунар
коллежларга татбиқ этилгани ҳисобланади.

Натижада йўналтирилган бюджетлаштиришнинг ушбу элементи бюджет

муассасаларининг молиявий мустақиллиги оширилишини таъминлади ва
харажатларнинг манзилли ва мақсадли оқилона сарфланиши учун шароит
яратилишига олиб келмоқда.

Иқтисодиётни модернизашиялаш шароитида иқтисодиётимизнинг жадал

ва мутаносиб ривожланиб бораётгани аҳоли ҳаёт даражаси ва сифатини изчил
ошириш

учун

мустаҳкам

замин

яратмоқда. Бюджет

ташкилотлари

ходимларининг иш ҳақи, пенсия ва стипендиялар ҳажми ўтган йили 23,2 фоизга
ошди. Аҳоли жон бошига тўғри келадиган реал даромадлар эса 10,2 фоизга
кўпайди. Аҳоли даромадлари таркибида тадбиркорлик фаолиятидан олинаётган
даромадлар улуши тобора ортиб бормоқда.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

Мустақиллик йилларида бу борадаги кўрсаткич 10,6 фоиздан 52 фоизга

ўсди. Бу Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларидаги энг юқори
кўрсаткичлардан биридир.

Бу

ҳақда

сўз

юритганда, собиқ

иттифоқ

ҳудудидаги

бошқа

мамлакатлардан фарқли равишда, Ўзбекистонда даромадлар даражаси бўйича
аҳолининг кескин табақаланиш ҳолати мавжуд эмаслигини алоҳида таъкидлаш
лозим. Энг кўп ва энг кам даромад оладиган аҳоли ўртасидаги фарқ 2000
йилдаги 53,3 баробардан бугунги кунда 7,8 баробарга тушди.

Бу ўринда жамиятда ижтимоий барқарорликнинг мезони ҳисобланган бу

кўрсаткич халқаро меъёрларга кўра, 10 баробар қилиб белгиланганини айтиб
ўтиш лозим. Ушбу ислоҳотларнинг самарали натижаларига эришишда давлат
бюджети харажатларининг ҳиссаси юқори бўлмоқда.

Пировордида келажакда давлат бюджети харажатлари самарадорлигини

ошириш мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий
ислоҳотларни янада чуқурлаштиришда имкониятлар беради.

Мамлакатимиз иқтисодиётида туб таркибий ўзгаришларни амалга

оширишда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, мамлакатимизни
модернизациялаш ва диверсификациялаш жараёнида қатор ижобий ишлар
амалга оширилмоқда. Айниқса, ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-
қуввқтлаш устувор йўналишлардан бири ҳисобланади.

Давлат бюджети харажатлари - давлат пул маблағлари фондини

тақсимлаш билан боғлиқ иқтисодий муносабатлар, давлат ва маҳаллий ўз-
ўзини бошқариш органлари функциялари ва вазифаларини молиявий жиҳатдан
таъминлашга йўналтириладиган пул маблағлари.

Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексига мувофиқ давлат

бюджетининг харажат қисми қуйидагилардан иборат:[2]

- ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш харажатлари;
- нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа

институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш харажатлари;

- иқтисодиёт харажатлари;
- марказлаштирилган инвестицияларни молиялаштириш харажатлари;
- давлат ҳокимияти ва бошқарув органларини сақлаб туриш харажатлари;
- судларни,

адлия ва прокуратура органларини сақлаб туриш

харажатлари;

- фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини сақлаб туриш

харажатлари;

- бошқа харажатлар.
Давлат бюджетининг асосий вазифаси давлатнинг фискал сиёсати

мазмуни ва йўналишларини ўзида ифода этади.

Кенгроқ маънода айтганда, давлат бюджетининг асосий вазифаси миллий

даромадни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш, иқтисодиётни тартибга солиш ва
рағбатлантириш, ижтимоий сиёсатни маблағ билан таъминлаш, мамлакатнинг
марказлаштирилган пул жамғармаларини вужудга келтириш ва улардан
фойдаланиш устидан назорат қилиш ҳисобланади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

Давлатнинг фискал сиёсатининг иқтисодий ривожланиш ва аҳоли турмуш

даражасига таъсирини мувофиқлаштириш зарур. Чунки бюджет фақат
маблағларни марказлаштириш, уларни тўплаш, жамғаришгина эмас, балки
тўпланган молиявий ресурсларни оқилона сарфлашни ҳам ўзида ифодалайди.

Бюджет харажатлари бюджет сиёсатининг асосий йўналишларини ўзида

ифода этиб, унда табиий равишда ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-
қувватлаш масалалари устувор экани кузатилмоқда.

Давлат бюджетининг ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-

қувватлаш харажатлари, асосан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт,
илм-фан, ижтимоий таъминот ва ижтимоий нафақалардан ташкил топган. Буни
қуйидаги жадвал маълумотлари мисолида кўришимиз мумкин.

1-жадвал

Давлат бюджетидан ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-

қувватлаш харажатлар таркиби (прогноз)

Кўрсаткичлар

2011 й.

2012 й.

2013 й.

2014 й.

2015 й.

млрд.
сўм

%

млрд.
сўм

%

млрд.
сўм

%

млрд.
сўм

%

млрд.
сўм

%

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

Ижтимоий соҳа ва
аҳолини

ижтимоий

қўллаб-қувватлаш
харажатлари

9723

100

12338

100

15573

100

18873

100

22457,0

100

Таълим

5604

57,6

7163

58,1

8984

57,6

10765

57,0

12776,2

56,8

Соғлиқни сақлаш

2228

22,9

3027

24,5

3768

24,1

4495

23,8

5372,5

23,9

Маданият ва спорт

185

1,9

226

1,8

279

1,7

334

1,7

388,2

1,7

Илм-фан

109

1,1

139

1,1

173

1,1

199

1,0

245,3

1,0

Ижтимоий таъминот

72

0,7

87

0,7

107

0,7

125

0,7

150,4

0,6

Оилаларга ижтимоий
нафақалар

1383

14,2

1624

13,1

1839

11,8

2047

10,8

2279,8

10,1

Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги маълумотлари асосида тузилди.

Мамлакатни модернизациялаш шароитида иқтисодиёт харажатлари 2011

йилда 1938 млрд. сўмни ташкил этган, жами бюджет харажатларида 11,5 фоизни
ташкил этган. 2015 йилда ушбу харажатларнинг жами давлат бюджети
харажатларидаги салмоғи 10,1 %ни ташкил этган. Мазкур харажатлар номинал
мазмунда ўсиб борган.

Давлат бюджетининг жами харажатлари ўсишига нисбатан бу харажат

турларининг кўпроқ суръатларда ўсиши аҳолининг ижтимоий-маданий ҳаётини
яхшилаш бўйича давлат харажатлари аҳамиятининг ортиб бораётганлиги билан
изоҳланади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Каримов И. А. 2015 йилда иқтисодиётимизда туб таркибий

ўзгаришларни

амалга

ошириш,

модернизация

ва

диверсификация

жараёнларини изчил давом эттириш ҳисобидан хусусий мулк ва хусусий
тадбиркорликка кенг йўл очиб бериш – устувор вазифамиздир. // Халқ сўзи,
2015 йил 17 январь, № 11 (6194).


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

2. Ўзбекистон Республикаси “Бюджет кодекси тўғрисида”ги Қонун, 2013

йил 31 декабрь.

Библиографические ссылки

Каримов И. А. 2015 йилда иктисодиётимизда туб таркибий узгаришларни амалга ошириш, модернизация ва диверсификация жараёнларини изчил давом эттириш хисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка кенг йул очиб бериш - устувор вазифамиздир. // Халк сузи, 2015 йил 17 январь, № 11 (6194).

Узбекистон Республикаси “Бюджет кодекси тугрисида”ги Конун, 2013 йил 31 декабрь.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов