Роль инвестиций в развитие плодоовощной отрасли в увеличении валовой продукции сельского хозяйства.

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
20-25
18
2
Поделиться
Бахронов A. (2015). Роль инвестиций в развитие плодоовощной отрасли в увеличении валовой продукции сельского хозяйства. Экономика и инновационные технологии, (6), 20–25. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8508
A Бахронов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

старший научный сотрудник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассматриваются вопросы влияния инвестиций, привлекаемых в плодо овощной комплекс, на валовый прирост сельского хозяйства в целом и плодо овощной комплекс и перспективы развития.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

А.Ш. Бахронов,

катта илмий ходим-изланувчи, ТДИУ

МЕВА-САБЗАВОТЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА

КИРИТИЛАЁТГАН ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИНГ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ

ЯЛПИ МАҲСУЛОТИНИ ОШИРИШДАГИ ЎРНИ

В статье рассматриваются вопросы влияния инвестиций, привлекаемых

в плодо овощной комплекс, на валовый прирост сельского хозяйства в целом и
плодо овощной комплекс и перспективы развития.

The article examines the impact of investments attracted to the fruit and

vegetable complex on gross gain of agriculture in general and fruit and vegetable
complex and prospects.

Калитли сўзлар:

мева-сабзавот, инвестиция, қишлоқ хўжалиги,

маҳсулот, тармоқ, санат тармоғи.


Ҳозирги кунда, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигининг бозор

иқтисодиёти тамойилларига асосланган ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш
соҳаси субъектларини шакллантириш, айниқса мамлакатимизнинг иқтисодий
ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда қишлоқ хўжалиги ишлаб
чиқариш самарадорлиги ҳамда нафақат қишлоқ меҳнаткашлари, балки бутун
Ўзбекистон аҳолисининг моддий фаровонлигини ошириш ва ривожлантиришга
катта эътибор берилмоқда. Бунинг натижасида қишлоқ хўжалигида асосий
капиталга киритилаётган инвестициялар ҳажми ҳам муттасил ўсиш
тенденциясига эга бўлмоқда. Инвестицияларнинг жалб қилиниши натижасида
қишлоқ хўжалигининг ишлаб чиқариш воситалари барпо этилиб, уларнинг
ишга яроқлилиги тубдан яхшиланди, ишлаб чиқариш жараёнлари
механизациялаштирилиб, ерларнинг мелиоратив ҳолатини тубдан яхшилашга
эришилди ва бу ўз навбатида, етиштирилаётган маҳсулотлар ҳажмининг
кўпайишига, маҳсулот сифатини яхшиланиши, қишлоқ хўжалигидан келаётга
фойда миқдори ошишига олиб келди.

Бундан кўринадики, ижобий натижаларга эришишда иқтисодиётнинг

бошқа тармоқларидаги каби қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда ҳам
инвестицияларни киритилиши вазамонавий агротехнологияларни жорий
этилиши жуда муҳим аҳамият касб этади. Қишлоқ хўжалигини моддий-техник
базасини мустаҳкамлаш, замонавий бино-иншоотлар, зарур техника
воситалари, қишлоқ хўжалиги механизмлари билан таъминлаш, ирригация ва
мелиорация ишлари, серунум, тезпишар навларни яратиш, қишлоқ хўжалиги
инновацион технологиялар ва бошқа ишлаб чиқариш воситалари билан
таъминлашни инвестицияларсиз амалга ошириш мумкин эмас.

Статистик маълумотларга кўра, 2014 йилда иқтисодиёт тармоқларига

киритилган жами инвестициялар ҳажми 14,6 млрд. АҚШ долларини ташкил
этганини кўрсатди. Бунда барча капитал қўйилмаларнинг 21,2 фоиздан зиёд ёки
3 млрд. доллардан ортиқ маблағни хорижий инвестициялар ва кредитлар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

ташкил этган бўлса, уларнинг тўртдан уч қисми, яъни 16,0 фоизга яқини -
тўғридан-тўғри хорижий инвестициялардир. Алоҳида таъкидлаш лозимки,
инвестиция дастурини амалга оширишда корхоналарнинг ўз маблағлари
ҳисобидан йўналтирилган тўғридан-тўғри хусусий инвестицияларнинг йилдан-
йилга ўсиб бораётганлиги, мамлакатда иқтисодий ислоҳотларни изчиллик
билан амалга оширилаётганлигидан далолат беради.

Ўтган 2014 йилнинг ўзида бундай инвестициялар ҳажми 10,3 фоизга ўсиб,

4,3 млрд. долларни ёки жами инвестициявий ҳажмининг қарийб 30 фоизни
ташкил этди. Тижорат банкларининг инвестициявий фаолияти кенгайди. Улар
томонидан 1,7 млрд. доллар ёки 2013 йилга нисбатан 20 фоиз кўп
инвестициялар йўналтирилди. Жами инвестицияларнинг 73 фоиздан ортиғи
ишлаб чиқариш соҳасига ва қарийб 40 фоизи машина ва ускуналар харид
қилишга сарфланди [1].

Ўзбекистонда амалга оширилаётган инвестиция сиёсатининг ўзига хос

хусусияти, маҳаллий хомашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш ва саноат
ишлаб чиқаришини бутловчи қисмлар билан таъминловчи, юқори
технологияларга асосланган янги ишлаб чиқаришларни ташкил этишга
қаратилган инвестиция лойиҳаларига устувор аҳамият берилаётганида намоён
бўлмоқда.

Қишлоқ хўжалиги иқтисодиётига инвестициялар жалб қилиш эса ушбу

сиёсатнинг энг асосий йўналишларидан бири бўлиб, бу орқали қишлоқ
хўжалигида ҳали тўлиқ фойдаланилмаётган имкониятлардан кўпроқ ва
самаралироқ фойдаланишга, аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга
қаратилади. Қишлоқ хўжалигининг асосий тармоқларидан бири сифатида мева-
сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва чуқур қайта
ишланиши республикамиз учун муҳим ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга.

Бу борада мева-сабзавот маҳсулотлари етиштиришни кўпайтиришга

йўналтирилган инвестиция, қишлоқ хўжалигини диверсификациялашда, қайта
ишлаш саноатини ривожлантиришда, нафақат ички бозорни зарур мева-
сабзавот маҳсулотлари билан таъминлаш, балки уларни катта миқдорда экспорт
қилиш, республикамиз аҳолисинингдеярли 60%и қишлоқ жойларида яшаши ва
ишлашини эътиборга олган ҳолда қўшимча иш ўринлари билан таъминлашда
асосий роль ўйнайди. Бундан кўринадики, келтириб ўтилган имкониятларни
амалга ошириш учун албатта, тармоққа кўпроқ инвестицияларни жалб қилиш
талаб этилади.

Шу боис Ўзбекистон Республикасининг қишлоқ хўжалиги иқтисодиётига

2000-2013 йилларда киритилган инвестиция динамикасини кузатиш мумкин (1-
расм).

1-расмда

келтирилган статистик маълумотларни таҳлилига кўра,

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигида жалб қилинаётган ялпи
инвестициялар ҳажми йилдан-йилга ошиб борган. Жумладан, 2000 йилдан 2004
йилгача ўртача 85,7 млрд. сўм 2005 йилдан 2005 йилдан 2009 йилгача 230,0
млрд.сўм, 2010 йилдан 2013 йилгача даврларда 779,0 млрд. сўмга ўртача
ортганлиги аниқланди. Мамлакат ялпи ички маҳсулотида қишлоқ хўжалиги
салмоғининг пасайиб бориши қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулоти ишлаб


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

чиқариш ҳажмининг камайиб борганини англатмайди. Аксинча, Ўзбекистон
Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, қишлоқ
хўжалиги ялпи маҳсулоти қиймати жорий нархларда 2000 йилда 1387,2 млрд.
сўмдан 2013 йилда 30849,4 млрд. сўмга ёки абсолют кўрсаткичда 22,2 мартага
ўсган. Бундай ижобий ҳолатни мамлакатимизда саноат тармоқларини жадал
ривожлантириш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник-технологик
янгилаш ва рақобатбардошлигини ошириш борасида амалга оширилаётган
чуқур таркибий ўзгаришлар ва туб иқтисодий ислоҳотлар натижалари билан
изоҳлаш мақсадга мувофиқдир.

1-расм. Қишлоқ хўжалигига киритилган инвестициялар ҳажми ўзгариши

Манба: Статистика қўмитасининг расмий маълумотлари.

Бундан ташқари, қишлоқ хўжалигида амалга оширилган таркибий

ўзгартиришлар натижасида пахта экиладиган ерлар оптималлаштирилиб,
бошоқли дон экинлари, сабзавотчилик, боғдорчилик, узумчилик учун
ажратилган майдонлари кенгайтирилмоқда. Бу борада фикримизча қатор
вилоятлардаги ўзгаришларни масалан, Андижон, Наманган, Фарғона
вилотларида пахта экин майдонларини қисман қисқартирилганлигини, айрим
туманлар жумладан, Асака, Янгийўл ва Жомбой каби туманларда пахта
экишдан бутунлай воз кечилганлигини келтириб ўтиш мақсадга мувофиқдир.
Албатта ушбу пахтадан бўшаган жами 30 минг гектардан ортиқ суғориладиган
ерларда мамлакат озиқ-овқат сиёсатини амалга ошириш мақсадида дон
экинлари, сабзавот, картошка етиштириш йўлга қўйилди, боғ ва узумзорлар
барпо этилди. Бундай олиб борилган ислоҳотларнинг ижобий натижаси
сифатида 2012-2014 йилларда пахта етиштириш ҳажми сақланган ҳолда,
сабзавот етиштириш 16,3 фоиз, полиз экинлари 16,6 ва мева етиштириш қарийб
21 фоизга ошганлигини таъкидлаш ўринли.

0,0

200 000,0

400 000,0

600 000,0

800 000,0

1 000 000,0

1 200 000,0

1 400 000,0


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов ўз

маърузаларида “Янги ажратилган ерлар ҳисобига 2010-2014 йиллар давомида
қарийб 50 минг гектар майдонда янги боғлар, жумладан, 14 минг гектардан
ортиқ майдонда интенсив боғлар, 23 минг гектарда узумзорлар яратилди.
Интенсив боғлар ташкил этиш учун Польша, Сербия ва бошқа мамлакатлардан
6 миллиондан зиёд кўчат олиб келиб ўтқазилди. Бундай боғларнинг кўплаб
афзалликларга эга бўлиб, жумладан, бу боғларда экилган дарахт иккинчи-
учинчи йилдаёқ ҳосилга киради” [1] – деб таъкидлаб ўтдилар.

Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш ва уни йил давомида

сақлаш борасида катта амалий тажрибага эга. Шунга қарамай, кейинги
йилларда уларни сақлашда қатор муаммолар вужудга келмоқда. Бу аксарият
ҳолатда совутиш мосламалари ва омборхоналар етишмаслиги билан боғлиқдир.
Мазкур муаммоларнинг ҳал этилишида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг “2011-2015 йиллар даврида мева-сабзавот маҳсулотларини
сақлашнинг моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-
тадбирлари тўғрисида [2]”ги қарори муҳим омил бўлаётир. Ушбу ҳужжатга
мувофиқ, барча вилоятларда мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш учун янги
совутиш камераларини қуриш, мавжудларини реконструкция қилиш ва
модернизациялаш вазифалари белгиланган. Шу мақсадда келажакда 120 минг
тонна маҳсулот сақловчи совуткичлар тизими ташкил этилади, бу эса, қиш-
баҳор мавсумида аҳолининг мева-сабзавот маҳсулотларига талабини қондириш
ва бу маҳсулотларни экспорт қилиш имкониятларини кенгайтиришда муҳим
омил бўлади.

Бундан ташқари, қишлоқ хўжалигида муҳим аҳамиятга эга бўлган

узумчиликни

ривожлантириш

мақсадида

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг “2013-2015 йиллар даврида республикада узумчиликни янада
ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-1937-сонли қарори қабул
қилинди. Ушбу қарор келажакда узумчиликда амалга ошириладиган кенг
қамровли чора-тадбирлар тизимини ўз ичига олган бўлиб, уни мақсадли дастур
сифатида қабул қилиш мумкин. Жумладан, 2013-2015 йилларда:

-

республика ва вилоятлар даражасида узумчилик маҳсулотларини ишлаб

чиқариш, ассортиментини кенгайтириш ва экспорт ҳажмини ошириш;

-

мавжуд токзорларни кенгайтириш ва янги боғлар ташкил этиш;

-

фермер ва бошқа узум етиштирувчиларни узум кўчатлари билан етарли

миқдорда таъминлаш;

-

узум етиштирувчи хўжаликларга хизмат кўрсатадиган ишлаб чиқариш

объектлари тармоғини кенгайтириш;

-

сув камчил бўлган ерларда бошоқли дон экинларини қисқартириш

ҳисобига янги токзорлар барпо этиш;

-

узумчиликни ривожлантиришда молиявий маблағларнинг асосан

“Ўзвиносаноат–холдинг” холдинг компанияси ривожлантириш ва тараққий
эттириш жамғармасининг 80 фоизга яқини, шунингдек, ушбу холдинг
компанияси таркибига кирувчи корхоналар соф даромадининг 0,5 фоизга
яқинини жалб этиш асосида янги интенсив боғлар ташкил этиш;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

-

узумнинг истиқболли ва юқори ҳосилдор навларини импорт қилишда

2016 йил 1 январгача божхона тўловларидан озод қилиш (божхона
йиғимларидан ташқари);

-

тижорат банкларида узумчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларига

экиш материаллари ва бошқа махсус техникаларни сотиб олишлари учун
махсус кредит линиялари очиш;

-

жойларда мавжуд узумзорларни таъмирлаш ва янгиларини яратишни

“Мева-шарбат” илмий ишлаб чиқариш корпорацияси томонидан илмий
асосланган хулосаларга мувофиқ амалга ошириш каби вазифалар шулар
жумласидандир.

Шунингдек, узумчиликни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга бўлган

техника таъминотига алоҳида эътибор қаратилганлигини таъкидлаш жоиз.
Ушбу йўналишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2012-2016
йилларда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини янада модернизация қилиш,
техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастури тўғрисида” 2012 йил
21 майда қабул қилинган ПҚ-1758-сонли қарорида узумчилик ва боғдорчилик
учун 2013-2014 йилларда 9 турда 2100 дан ортиқ янги техника ишлаб
чиқаришни ташкил этишга оид инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш кўзда
тутилган.

Албатта кўзланган мақсадга эришиш учун,фикримизча, бир қатор

вазифаларни белгилаб олиш ва уларни амалга ошириш мақсадга мувофиқдир.
Жумладан:

-

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига талаб шаклланиши омилларини чуқур

ўрганиш;

- қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашни такомиллаштириш;
-қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш борасида белгиланган

чора-тадбирларни такомиллаштириш ва юзага келадиган айрим тўсиқларга
барҳам бериш;

- қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг рақобатбардошлигини ошириш

учун йўналтирилган инвестициялар ҳажмини ошириш;

- республика ва унинг худудларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини

ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш, ассортиментини кенгайтириш ва
экспорт ҳажмини ошириш учун хорижий инвестицияларни жалб этиш
йўлларини ишлаб чиқиш.

Умуман,

мамлакатда

ишлаб

чиқарилаётган

қишлоқ

хўжалиги

маҳсулотларига ўсиб бораётган ички ва ташқи талабни қондириш учун,
бизнингча, авваламбор, жаҳон бозори стандарти талабларига жавоб берадиган,
хорижий ишлаб чиқарувчи ва таъминотчилар билан ҳамкорликни йўлга қўйган
ҳолда кучли рақобатга бардош бера оладиган юқори сифатли маҳсулот ишлаб
чиқаришни йўлга қўйиш нафақат маҳсулот ишлаб чиқариб иқтисодиётимизни
ривожлантиришга,

балки

жаҳон

ҳамжамияти

иқтисодиётига

интеграциялашувини таъминлайди. Бу эса албатта, қишлоқ хўжалиги
иқтисодиётига

инвестицияларни киритиш билан

янги

техника

ва

технологияларни жорий қилиш асосида ҳал этилади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. “2015 йилда иқтисодиётимизда туб таркибий ўзгаришларни амалга

ошириш, модернизация ва диверсификация жараёнларини изчил давом
эттириш ҳисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка кенг йўл очиб
бериш – устувор вазифамиздир”., Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг
мамлакатимизни 2014 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва
2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор
йўналишларига

бағишланган

Вазирлар

Маҳкамасининг

мажлисидаги

маърузаси.

//

Халқ сўзи, 2015 йил 17 январь, №11 (6194).

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2011-2015 йиллар

даврида мева-сабзавот маҳсулотларини сақлашнинг моддий-техника базасини
ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 105-сонли
қарори, 2011 йил 7 апрель.

Библиографические ссылки

“2015 йилда иктисодиётимизда туб таркибий узгаришларни амалга ошириш, модернизация ва диверсификация жараёнлариии изчил давом эттириш хисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка кенг йул очиб бериш - устувор вазифамиздир”., Узбекистан Президента Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2014 йилда ижтимоий-иктисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мулжалланган иктисодий дастурнинг энг мухим устувор йуналишларига батишланган Вазирлар Махкамасининг мажлисидаги маърузаси. // Халк сузи, 2015 йил 17 январь, №11 (6194).

Узбекистан Республикаси Вазирлар Махкамасининг “2011-2015 йиллар даврида мева-сабзавот махсулотларини саклашнинг моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустахкамлаш чора-тадбирлари тугрисида”ги 105-сонли карори, 2011 йил 7 апрель.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов