Модели государственного управления туристической сферой (на примере стран мира)

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
151-157
61
1
Поделиться
Ибрагимов, Н., & Джафарова, Н. (2016). Модели государственного управления туристической сферой (на примере стран мира). Экономика и инновационные технологии, (5), 151–157. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8936
Н Ибрагимов, Бухарский государственный университет

к.э.н., доцент

Н Джафарова, Бухарский государственный университет

магистрант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье представлены 4 модели государственного регулирования туристических регионов, а также рассмотрено распространение данных моделей по макрорегионам мирового туристического рынка. А также, проанализированы органы власти ответственных за развитие туризма 193 стран мира.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Н.С. Ибрагимов,

и.ф.н., доц.

Н.А. Джафарова,

магистрант, БухДУ

ТУРИЗМ СОҲАСИНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН БОШҚАРИШ

МОДЕЛЛАРИ (ДУНЁ МАМЛАКАТЛАРИ МИСОЛИДА)

В данной статье представлены 4 модели государственного регулирования

туристических регионов, а также рассмотрено распространение данных
моделей по макрорегионам мирового туристического рынка. А также,
проанализированы органы власти ответственных за развитие туризма 193
стран мира.

This article contains 4 models of state regulation of tourist regions, as well as

discussed dissemination models for macro-regions of the world tourism market. And
also, analyses the authorities responsible for the development of tourism in 193
countries.

Калит сўзлар:

туризм объекти, туризм субъекти, туристик ҳудуд,

туристик ташкилот, туризм вазирлиги, бошқарув моделлари.

Туризм иқтисодиётнинг юқори даромад келтирадиган ва жадал

ривожланаётган йирик тармоқларидан бири бўлганлиги сабабли, унга эътиборни
кучайтириш, саёҳатни ташкил этиш, мавжуд туристик потенциални кўрсата
билиш, туризм учун барча керакли инфратузилмани йўлга қўйишда
кўмаклашувчи, туристик ташкилотларнинг фаолиятини тартибга солувчи,
туристик ҳудудларни бошқарувчи корхоналарнинг мавжуд бўлиши, уларнинг
фаолият доираси ва турларини ўрганиш зарур саналади.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И. Каримов

таъкидлаганларидек:

"Туризм қадим замонлардан бошлаб сайёрамиз халқлари

ўртасида дўстлик ришталарини мустакамлашга хизмат қилган. Одамлар янги
ўлкаларни кашф этиш, дунёни кўриш ва билиш, савдо-сотиқни ривожлантириш,
маданий ва дипломатик алоқаларни ўрнатиш мақсадида саёҳатга чиққанлар.
Савдо карвонлари йўллари кесишган, маданиятлар ва цивилизациялар туташган
чорраҳада жойлашгани учун Марказий Осиё минтақаси бу жараёнда муҳим ўрин
тутган” [1].

Туризм тизимининг асосини унинг субъекти ва объекти [3, 67-87] ташкил

қилиб, булар:

1.

Туризм субъекти – туристик тадбир қатнашчиси, ёки ўзига хос туристик

хизматлардан фойдаланиш эвазига ўз эҳтиёжларини қондирувчи турист;

2.

Туризм объекти – туризм субъекти томонидан саёҳат мақсади сифатида

танланиши мумкин бўлган барча ресурслар.

Туризм объекти ўз ичига 3 таркибий қисмларни қамраб олади: туристик

ҳудуд (жой), туристик ташкилот ва туристик корхона.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

Туристик ҳудуд – саёҳат мақсади ва туристик маҳсулотдир. Ҳудудий

туризм туристик бозорнинг ўзаро алоқа ва муносабатлари, уларнинг турли
даражаларда

бир-бирига

таъсирининг

мураккаб

тизимини

ўзида

мужассамлаштирган.

Мамлакат туризми ривожланиш истиқболлари уни бошқарувчи органнинг

фаолияти ҳамда тартибга солувчи қонун ва қарорлари билан чамбарчас
боғлиқдир.

Миллий туристик сиёсатни амалга ошириш ва ижтимоий аҳамиятга эга

мақсадларни кучайтиришни мувофиқлаштиришда муваффақиятга эришиш учун
давлат туризмни бошқарув органлари - миллий туристик бошқармалар ташкил
қилади. Миллий туристик бошқармалар сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга
ошириш марказий ва маҳаллий даражада қонун чиқарувчи ва ижро этувчи
органлар,

илмий-тадқиқот

ташкилотлари,

туристик

ассоциациялар,

бирлашмалар ва бошқа жамоат ташкилотлари билан биргаликда амалга
оширилади.

Аммо туристик сиёсатни ташкил қилиш ва амалга оширишдаги асосий

бўғин бўлиб айнан миллий туристик бошқармалар ҳисобланади, мамлакат
туристик сиёсати муваффақиятга ёки муваффақиятсизликга эришиши унинг
фаолияти, амалга оширадиган хатти-ҳаракатларига боғлиқдир.

Туризмни давлат томонидан бошқарилишининг 4 модели мавжуд (1 -

жадвалга қаранг) [2]:

Биринчи модель

давлат томонидан туризмни бошқариш ўз қўлида бу

соҳа устидан нисбатан кўпроқ назоратни мужассамлаштирган кучли ва нуфузли
мустақил вазирлик мавжуд бўлишини кўзда тутади. Ушбу модель туристларни
қабул қилиш яхши ривожланган мамлакатларда кенг қўлланилади (Туркия,
Греция, Тунис, Мексика ва бошқалар). Таҳлилларга кўра бу модель жуда
самарали, аммо унинг амалда қўлланилиши учун муайян талабларни амалга
ошириш талаб этилади. Аввалам бор, айнан шу модель қўлланиладиган
мамлакатлар реклама ва маркетингга ҳар йили ўз бюджетларидан миллионлаб
пул сарф қилади, туристик инфратузилмага инвестиция қилиш билан
шуғулланади.

Ушбу модель бошқача қилиб “Лотин Америкача” деб ҳам аталади, чунки

у Жанубий ва Марказий Америкада кўпроқ тарқалган. Мустақил туризм
вазирлиги Америка қитъасидаги 35 мамлакатдан 15 тасида мавжуд, улар:
Барбадос, Гаити, Гренада, Доминика Республикаси, Куба, Сент-Винсент ва
Гренадинлар, Ямайка (“Кариб” ҳудудлари), Белиз, Гондурас, Салвадор
(“Марказий Америка” ҳудуди), Венесуела, Бразилия, Парагвай, Еквадор
(Жанубий Америка ҳудуди) ва Мексика давлатлари. Африка давлатлари ичида
биринчи моделга кирувчи мамлакатлар 11 тани ташкил этади ва улар асосан
Ғарбий (Букина Фасо, Гана, Кот-д'Ивуар, Того) ва Марказий Африка (Камерун,
Чад, Конго Демократик Республикаси) да жойлашган.

Яқин Шарқдаги 13 мамлакатдан 5 таси: Миср, Яман, Ливан, Уммон, Сурия

мисол бўла олади. Осиё-Тинч океани ҳудудини туризм вазирлиги Жануби-Шарқ
(Камбоджа, Малайзия) ва Жанубий Осиё (Ҳиндистон, Малдив Ороллари,


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

Покистон), шу билан бирга Океания (Янги Зелландия, Фиджи), яъни жами 7
мамлакатда мавжуд.

Европа мамлакатларида биринчи модель унчалик кўп тарқалмаган. Фақат

3 мамлакат: Хорватия, Изроил ва Черногория туризм вазирлигига эга.

Иккинчи модель

бўйича давлат бошқаруви миллий туристик сиёсат

кўпқиррали вазирлик, одатда “иқтисодий йўналиш”, таркибий қисми сифатида
киради. Испанияда туристик сиёсат билан боғлиқ саволларни Иқтисодиёт
вазирлиги (сотув, туризм ва кичик бизнес давлат секретариати орқали) назорат
қилади. Францияда туризмни ижро этувчи ҳокимият даражасида Транспорт ва
жамоат ишлари вазирлик ваколатида саналиб, унинг тузилмасига туризм ва
туризмни бошқариш Давлат секретариати киради. Италияда туризм бўйича
департамент, аввало Вазирлар Маҳкамасига бўйсунувчи Ишлаб чиқариш
фаолияти вазирлиги таркибидадир.

Макроҳудуд бўйича олиб қарайдиган бўлсак, ушбу модель Африка

давлатларида кўпроқ тарқалган. Бу давлатлардаги туристик оқим юқори
эканлигига қарамай, Африка мамлакатлари мавжуд потенциалига нисбатан анча
кам сайёҳларга хизмат кўрсатишади. Кўпгина ҳолларда давлат туризмни амалга
ошириш учун етарлича ривожланган моддий-техник асосга эга эмас, малакали
туристик бизнес мутахассисларини ишга олиш имконияти йўқ, туристларга
юқори сифатли хизмат кўрсата олишмайди.

Хорижий сайёҳлар Африка мамлакатларининг асосий валюта

манбаларидан

бири

бўлишига

қарамай,

давлатнинг

иқтисодий

ривожланмаганлиги уларни мустақил эмас, балки туризмни бошқа ижтимоий-
иқтисодий ривожланиш учун катта аҳамиятга эга соҳалар билан бирга
бирлашган вазирлик яратишга мажбур қилади. Ушбу қитъанинг 32
мамлакатларидан ярми туризмни моддий соҳалар билан бирлашган қўшма
вазирликлар жорий этилган.

Ҳозирги кунда иккинчи модель инфратузилма яхши ривожланган

Жанубий, Марказий ва Шарқий Европа давлатлари учун хос бўлиб, туристик
тармоқларга инвестицияни жалб қилиш, миллий туристик маҳсулотни жаҳон
бозорида силжитиш ушбу мамлакатлатлар миллий туристик ташкилотларининг
муҳим вазифалари саналади.

Европа давлатлари орасида туризм билан энг кўп ноишлаб чиқариш

тармоқлари бирлашган, айниса маданият (Озарбайжон, Андорра, Греция,
Туркия, Украина) ва спорт (Россия Федерацияси, Белоруссия, Қозоғистон,
Польша, Сан-Марино) соҳалари. Туризм ва моддий йўналишлар бирлашган
вазирликлар Европанинг фақат 6 мамлакатида мавжуд, булар: Испания,
Исландия, Люксембург, Болгария, Руминия ва Кипр.

Америкада эса иккинчи модель “Кариб” ҳудудлари (Багама, Сент-Люис,

Доминика) да кенг тарқалган бўлиб, бу ерларда туризм фуқаролик авиацияси
билан умумий вазирлик остида фаолият олиб боради, шу билан бирга Жанубий
Америка (Аргентина, Колумбия, Гаяна, Перу, Суринам) мамлакатларида туризм
фаолияти савдо, алоқа, саноат ва бошқа тармоқлар билан бирлашган.

Иккинчи модель Осиё-Тинчокеани ҳудудига турли хил мамлакатлар

намоёндалари – ривожланаётган (Бангладеш, Афғонистон, Мьянма, Вьетнам,


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

Вануату, Кирибати, Палау), янги индустриал (Индонезия, Таиланд, Корея
Республикаси) ва аллақачон ўта ривожланган (Япония) деб тан олинган
давлатлар киради. Ҳозирги кунда Япония учинчи моделдан иккинчисига ўтган
ва марказлашган “Ерлар, инфратузилма, транспорт ва туризм” номи остидаги
ижро этувчи ҳокимият махсус чет эл туризми ривожи ва унга керакли кўмакни
тақдим эта олишида давлат таъсирини кенгайтирувчи вазирлик яратган.

Яқин Шарқ мамлакатлари орасида иккинчи моделни фақат Иордания ва

Ироқ давлатлари танлашган бўлиб, улар қўшма тармоқлар: туризм ва
ёдгорликлар вазирлигини яратишган, бу эса у ердаги туризмнинг тарихий
йўналтирилганлигини намойиш қилади.

Шундай қилиб, иккинчи модель туризм соҳасини давлат бошқаруви ҳам

ривожланаётган мамлакатларга, ҳам иқтисодий ўтиш, кам ҳолларда туризмга
катта эътибор қаратиладиган ривожланган мамлакатларга хос бўлиб
ҳисобланади. Булардан шундай хулосага келиш мумкинки, иккинчи модель учун
хос хусусиятлар қуйидагилар:

Туризмни мамлакат иқтисоди ва маданияти ривожи учун муҳим

йўналиш деб тавсифлаш;

Туризм ва бошқа моддий тармоқлар ҳамда ноишлаб чиқариш соҳалар

ривожида мувозанатга эришиш;

Марказий ва ҳудуд туристик маъмурияти орасида аниқ вазифаларни

тақсимлаш;

Чет эл туристик бозорларига йўналтирилган машҳур туристик

дестинация сифатида мамлакатнинг кенг реклама қилиниши.

Учинчи модель

кўп функцияли вазирлик ёки тўғридан - тўғри ҳукумат

томонидан бошқариладиган мустақил ихтисослашган тузилма - миллий туристик
бошқармаларнинг ташкил қилинишини тавсифлайди. Шуни таъкидлаш жоизки,
учинчи модель Европа макроҳудудлари бўйлаб кенг тарқалган бўлиб, 21 та
мамлакатда туризм соҳаси кўп тармоқли вазирлик таркибига қўшилган.
Масалан, Иқтисодий ишлар бўйича Вазирлик (Швейцария, Германия, Дания,
Финляндия, Австрия, Франция, Монако, Португалия, Сербия, Македония,
Словакия, Словения, Латвия, Литва, Эстония, Грузия, Армения), Саноат-савдо
ишлари Вазирлиги (Норвегия, Швеция), ҳудудий ривожланиш Вазирлиги
(Чехия) ва Маданият Вазирлиги, ОАВ ва Спорт Вазирлиги (Буюк Британия).
қолган мамлакатларда миллий туристик бошқармалар шаклида давлат ҳукумати
ҳузурида (Ватикан, Венгрия, Молдова, Италия, Лихтенштейн, Мальта,
Нидерландия, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон) ташкил қилинган.

Африка қитъасида фақат давлат томонидан яратилган мустақил миллий

туристик бошқармалар кам учрайди. Миллий туристик бошқарма Жанубий
Африка Республикаси ва Раундда кўп тармоқли вазирлик мавжуд, Мозамбикда
эса ҳукумат бошқармаси ташкил этилган.

Учинчи моделни Америка макроҳудуди, Яқин Шарқ ва Осиё-Тинчокеани

ҳудудида иқтисодий ривожланишнинг турли хил босқичларида бўлган
мамлакатлар – йирик давлатлар (АҚШ, Канада, Хитой) дан тортиб халқаро
иқтисодий муносабатларда катта таъсирга эга бўлмаган, аммо туризм
иқтисодиётнинг ажралмас ва муҳим бўлаги бўлган, миллий туристик


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

бошқармаларга ўз вазифаларини бажаришлари учун кенг ваколатлар берилган
кичик ороллар (Самоа, Микронезия Федератив Штатлари ва бошқалар)
танлашган.

Шундай қилиб, давлат бошқарувининг учинчи модели туризм соҳаси

иқтисодий йўналишидаги вазирлик ваколатига кирувчи мамлакатларга хосдир,
бу эса туристик соҳанинг иқтисодиётдаги муҳим ўрнини яна бир бор кўрсатиб
беради.

Туризм соҳасини давлат томонидан тартибга солишнинг учинчи моделига

хос хусусиятлар қуйидагилар:

иқтисодиёт таркибида аниқ бир жойда туризм фаолияти билан

шуғулланиш;

давлат ҳамда марказ ва ҳудуд кичик бизнес манфаатларини

мувофиқлаштиришдаги имкониятларни фаол излаш;

мустақил қарор қабул қилувчи миллий туристик бошқармага эга бўлиш;

миллий туристик бошқарманинг (МТБ) аниқ 2 тузилмага ажратилиши –

“бошқарув” ва “маркетинг”. МТБ нинг бошқарув ваколатларига давлат
бошқарувининг асосий вазифалари (меъёрий-ҳуқуқий асосни яратиш, статистик
маълумотларни кўздан кечириш, илмий тадқиқотларни ўтказиш, ҳудудлар
фаолиятини ўзаро мувофиқлаштириш, давлатлараро даражада миллатлараро
ҳамкорлик). Маркетинг бўлими ваколатларига чет элда жозибадор мамлакат
туристик имиджини яратиш, реклама ва маркетинг тадқиқотларини ўтказиш,
давлатлараро кўргазмаларда иштирок этиш. Айнан шу тузилма давлат
томонидан маблағ билан таъминлашнинг асосий қисмига, ривожланган
тузилмага ва персоналнинг кўпроқ миқдорига эга.

Иқтисодий ривожланган мамлакатларда умумий йўсинда марказий

ижроия ҳокимиятининг ўзи камайиб бораётгани кузатилмоқда, бу эса давлат
харажатларининг қисқаришига, шу билан бирга туризмнинг ривожланишига
олиб келади. Оқибатда МТБ нинг маркетинг тузилмаси аралаш мулк асосида
шаклланиб, давлат бюджети ҳамда иқтисодиётнинг хусусий сектори маблағлари
эвазига фаолият юритадиган орган шаклида ўз вазифаларини амалга оширишга
эришади.

Тўртинчи модель

марказий бошқарув ижроия ҳокимиятининг мавжуд

эмаслиги билан фарқланиб, бозор барчани ва ишларни ўзи тартибга солиши
тамойилини илгари суради. Ҳозирги кунда ушбу бошқарув модели дунёнинг 14
мамлакатига хос саналади, улар: Белгия ва Қирғизистон, Корея Халқ Демократик
Республикаси, Шарқий Тимор, Науру, Соломон Ороллари, Тонга, Тувалу,
Гвинеа-Бисуа, Конго, Марказий Африка Республикаси, Сан-Томе ва Принсипи,
Сомали (Африка), Қувайт (Яқин Шарқ).

Айтиб ўтилган мамлакатлар иқтисодиётини таҳлил қилиш натижаларига

кўра, ушбу модель ҳам жон бошига ЯИМ юқори даражали (Белгия, Қувайт) ҳам
ушбу кўрсаткич бўйича охирги ўринларни эгаллаган мамлакатларни ўзида
бирлаштиради. Шундай қилиб, давлатларда марказий туристик бошқарманинг
мавжуд эмаслигини турлича талқин қилиш мумкин.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

Биринчидан,

тўртинчи модель давлат бошқарувида туризм ривожланиши

муаммосини ҳудудий даражада, ёки бозор иқтисодиёти тамойили асосида саноат
субъектлари орқали мустақил ҳал қилишни афзал кўрувчи мамлакатлар
танлашади.

Бундай муносабат турли хил ихтисослашган ва турлича катталикдаги

хусусий туристик ташкилотлар мавжуд ривожланган давлатларда самаралидир.
Бунда умумий ва туристик инфратузилманинг юқори даражада эканлиги,
туристларнинг хавфсизлигини таъминловчи тизимнинг фаолият олиб бориши,
банк, суғурта ва тиббий хизматлар тақдим этилиш тизимининг яхши йўлга
қўйилганлиги муҳим аҳамиятга эга.

Шу билан бирга, мамлакат сайёҳ учун ҳар томонлама жозибадор бўлиши

ва унинг туристик маҳсулотини жаҳон бозорида кенг реклама қилинишига ҳожат
қолмаслиги муҳимдир. Бундай вазиятда туризм соҳасини, алоҳида давлат
бошқарув органларисиз ҳам, бошқариб ривожлантириш мумкин. Аммо, аксарият
мамлакатлар бундай имкониятдан фойдаланишмайди.

Масалан, АҚШ 1997-йилгача фаолият кўрсатган туристик бошқарувнинг

давлат тузилмаси, бир неча сабабларга кўра тугатилди. Биринчидан федерал
бюджет харажатларининг қисқартирилиши бўлса, иккинчидан АҚШ нинг
халқаро тур бозоридаги мустаҳкам ўрни, чет эл туристлари учун мамлакат
жозибадорлигига ишонч, учинчидан туризм соҳасида миллий бозор манфаатини
кўзловчи мустақил реклама акцияларини амалга оширувчи кучли хусусий
ташкилотларнинг мавжудлигидир. Ҳозирги кунда АҚШ туризм соҳасини
бошқаришнинг учинчи моделга қайтган ва кўп тармоқли вазирлик ҳузурида
МТБни яратган.

Иккинчидан,

тўртинчи модель туризмнинг ривожланишига етарлича

эътибор қаратмаётган, ёки сиёсий беқарор ва шунга ўхшаш ҳолатларда бўлган
мамлакатларга хосдир. Иқтисодиёт ривожланган мамлакатларда туризм
соҳасини давлат томонидан тартибга солиниши минимал бўлиши мумкин.
Ривожланаётган ва иқтисодий ўтишдаги мамлакатлар, аксинча, туризм соҳаси
тараққий топиши учун давлат томонидан кучли эътибор талаб этади. Туризмнинг
ривожланиши муаммосида давлатнинг буткул четга чиқиши туристик
фаолиятнинг барча иштирокчиларига ҳалокатли равишда таъсир кўрсатиши
мумкин [2, 189-204].

1-жадвал

Туризм соҳасини давлат бошқаруви моделларининг дунё макроҳудудлари

бўйича тарқалиши

Моделлар

Дунёнинг макроҳудудларидаги

мамлакатлар сони

Жами

мамла-

катлар

Е

вро

па

Ам

ерик

а

О

си

ё-

Т

ин

чо

ке

а

ни

ҳ

уду

ди

(ОТ

Ҳ

)

Аф

рика

Яқ

ин

Ша

рқ

1

2

3

4

5

6

7

Биринчи (мустақил туризм вазирлиги)

3

15

7

11

5

41

И

кк

ин

чи

Туризм ва ишлаб чиқариш соҳалари вазирлиги
бирлашуви

6

8

6

16

-

36

78

Туризм ва ноишлаб чиқариш соҳалари
вазирлиги бирлашуви

13

3

8

16

2

42


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

Уч

и

нчи

Кўп тармоқли миллий туристик бошқармалар

21

5

3

2

1

32

60

Давлат

бошқарувдаги

миллий

туристик

бошқармалар

10

4

9

1

4

28

Тўртинчи (

туризм соҳасида марказий ижро этувчи

орган мавжуд эмас

)

2

-

6

5

1

14

Жами мамлакатлар

55

35

39

51

13

193

Манба:

The

World

Tourism

Organization

[Elektron

resurs].

http://www.unwto.org/states/index.php.


Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, таҳлил қилинган 193 та мамлакат

туризмининг давлат томонидан тартибга солинишида уларнинг кўпчилиги
ҳукумат бошқаруви ва бозор ўз-ўзини тартибга солиш элементларини
мослаштиришади. Ушбу ҳолат туристик фаолиятга давлат томонидан аралашуви
бир неча асосий моделларини вужудга келишига олиб келади, бу эса мавжуд
муаммонинг тўлиқ аҳволини акс эттиради – туризмга ихтисослашган
вазирликларни жорий қилишдан тортиб туристик ташкилотларга ҳудудий
тузилмалар ёрдамида ўз манфаатларини қайта тақдим қилиш имкониятини
беради.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1.

Ўзбекистон

Республикасининг

Биринчи

Президенти

Ислом

Каримовнинг БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилоти Ижроия кенгаши 99-
сессиясининг

очилиш

маросимидаги

нутқи.

[Электрон

ресурс].-

http://uza.uz/uz/tourism/asi-prezidenti-islom-karimovning-bmt-ja

2.

Галасюк С.С. Научные исследования в сфере туризма: труды

Международной туристской Академии. 2010. - Вып.6. - С.189-204.

3.

Кабушкин Н.И. Менеджмент туризма: Учеб. пособие. — Мн.: БГЭУ,

"Новое знание", 1999, - С. 67-87.

4.

http://official.academic.ru/27239/Туристская_зона

[10.03.2016]

5.

The

World

Tourism

Organization

[Elektron

resurs].

http://www.unwto.org/states/index.php

.

[10.03.2016]

6.

http://kodeksy-by.com/dictionary/t/turisticheskaya_zona.htm

[11.03.2016]

Библиографические ссылки

Узбекистан Республикасининг Биринчи Президента Ислом Каримовнинг БМТ Жахон сайсхлик ташкилоти Ижроия кснгаши 99-сессиясининг очилиш маросимидаги нутки. [Электрон ресурс].-http://uza.uz/uz/tourisiTi/asi-prczidcnti-islom-karimovning-bmt-ja

Галасюк С.С. Научные исследования в сфере туризма: груды Международной туристской Академии. 2010. - Вып.6. - С. 189-204.

Кабушкин Н.И. Менеджмент туризма: Учеб, пособие. — Мн.: БГЭУ, "Новое знание", 1999, - С. 67-87.

Ьир://оГГ1с1а1.асабет1с.ги/27239/Туристская зона [ 10.03.2016]

The World Tourism Organization [Elektron resurs]. -http://www.unwto.org/states/index.php. [10.03.2016]

http://kodcksy-by.eom/dictionary/t/turisticheskaya zona.htm [ 11.03.2016]

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов