Организация высших учебных заведений Узбекистана и региональные аспекты подготовки кадров высшей квалификации

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
305-311
28
5
Поделиться
Рахманов, Н. (2015). Организация высших учебных заведений Узбекистана и региональные аспекты подготовки кадров высшей квалификации. Экономика и инновационные технологии, (6), 305–311. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8576
Н Рахманов, Министерство высшего и среднего специального образования

Главный специалист отдела духовно-нравственного воспитания

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассмотрены вопросы о создании высших учебных заведений и региональные аспекты подготовки высококвалифицированных кадров. статестически проанализировали региональное распределение количесто студентов и выпусников обучающихся в высщих учебных заведениях.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Н.Р. Рахманов,

ОЎМТВ Маънавий-ахлоқий тарбия

бошқармаси бош мутахассиси

ЎЗБЕКИСТОНДА ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИНГ ТАШКИЛ

ЭТИЛИШИ ВА ЮҚОРИ МАЛАКАЛИ КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШНИНГ

МИНТАҚАВИЙ ЖИҲАТЛАРИ

В статье рассмотрены вопросы о создании высших учебных заведений и

региональные аспекты подготовки высококвалифицированных кадров.
статестически проанализировали региональное распределение количесто
студентов и выпусников обучающихся в высщих учебных заведениях.

The article discusses the creation of higher education institutions and regional

aspects of the training of qualified personnel. statestic analyzed the regional
distribution of quantitative and graduates students studying in schools of higher
education.

Калитли сўзлар:

олий таълим, кадрлар тайёрлаш, таълим тизими,

мутахассисилик, муассасага қабул.


Олий таълим муассасалари мамлакатнинг илмий-техник, иқтисодий,

ижтимоий ва маданий ривожланишини таъминлай оладиган юқори малакали
мутахассис кадрларни тайёрлашга хизмат қилади. Маълумки, Ўзбекистонда
дастлабки

олий таълим муассасаси 1918 йилда Туркистон халқ университетини

ташкил этиш билан бошланган. 2000 йилдан ушбу университет Ўзбекистон
Миллий университети деб номланган. Ушбу университет юқори малакали
кадрлар тайёрлаш билан бирга янги олий таълим муассасаларининг ташкил
топишида ҳам муҳим роль ўйнаган.

1929-1931 йилларда университет таркибидан жами 15та олий таълим

муассасаси ажралиб чиқиб, улар Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон
давлатлари ҳудудларида жойлаштирилди. Хусусан, Тошкентда политехника,
қишлоқ хўжалиги, тиббиёт, қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва ирригация
муҳандислари, молия, иқтисод, педагогика институтлари, Самарқандда савдо
институти ва бошқалар ташкил этилди. Кейинчалик саноат ва қишлоқ хўжалиги
тармоқларининг ривожланиши натижасида Ўзбекистонда янги-янги олий
таълим муассасалари ташкил этилди. Ташкил этилган олий таълим
муассасалари халқ хўжалигининг юқори малакали кадрларга бўлган эҳтиёжини
қондирди.

Ўзбекистонда 1991 йилда 46 олий таълим муассасаси мавжуд бўлиб,

улардан фақат 3 таси университет (ТошДУ, СамДУ ва НукусДУ) мақомига эга
бўлган. Ўзбекистоннинг мустақилликка қадар бўлган аграр индустриал мақоми
унинг кадрлар тайёрлаш тизимига ҳам ўз таъсирини кўрсатган. Масалан, жами
олий таълим муассасаларининг фақат 21 фоизи муҳандис-техника соҳаларида
кадрлар тайёрлашга қаратилган, 80 % га яқини эса замонавий тайёр маҳсулот
ишлаб чиқаришга мўлжалланмаган мутахассис кадрлар тайёрлашга


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

йўналтирилган. Хулоса қилиб айтганда, олий таълим муассасаларининг
таркибий тузилиши ва амал қилиши жараёнлари унинг мавжуд иқтисодий-
моддий, миллий-табиий, маънавий-интеллектуал салоҳияти имкониятларига
замонавий талаб эҳтиёжлар даражасида жавоб бера олмас эди.

Мустақиллик йилларида олий таълим тизимини ислоҳ қилиш ва

ривожлантириш учун ҳуқуқий, илмий услубий, молиявий моддий шарт-
шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилди. Натижада олий таълим
муассасаларининг фаолияти тубдан ўзгарди. Тошкент шаҳри ва вилоятлар
марказларида фаолият олиб бораётган 13 педагогика, политехника, қишлоқ
хўжалиги, тил, халқ хўжалиги институтларига университет мақоми берилиб,
уларнинг таълим-тарбия жараёнлари университет тизимига хос равишда қайта
қурилди. Вилоятларнинг марказларида ташкил этилган олий таълим
муассасаларида мутахассислар тайёрлаш сифатини ошириш, уларнинг илмий
интеллектуал салоҳияти ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида
1995 йил 31 майда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Ўзбекистон
Республикаси минтақавий олий таълим муассасаларини янада ривожлантириш
чора-тадбирлари тўғрисида” махсус қарор қабул қилди.

Бугунги кунда олий таълим муассасаларига талабалар қабул қилиш

давлат грантлари ва тўлов шартнома асосида тест синовлари натижаларига кўра
тўпланган балларнинг рейтинг тизими бўйича амалга оширилмоқда. Тест
синовлари уч тилда ўзбек, рус ва қорақалпоқ тилларида ўтказилиб, абитуриент
тест синовларини олий таълим муассасасида ўқийдиган тилда топширади.
Ўзбекистон олий таълим муассасаларида кундузги ўқитиш шакли
ривожланган. Хусусан, 2014/2015 ўқув йилида 99,9 фоиз талаба кундузги, 0,1
фоиз сиртқи таълимда таҳсил олдилар [1]. Маълумки, кечки таълим ўқитиш
шакли республикада тугатилган.

Ўзбекистонда 2014/2015 ўқув йилида олий таълим муассасалари сони 68

тани ташкил этди [1]. Олий таълим муассасаларининг 31таси республика
минтақаларида жойлашган. Мавжуд олий таълим муассасаларининг 26 таси
(38,2 %) университетлар бўлиб, уларда барча талабаларнинг 483,7 фоизи таҳсил
олди. Мустақиллик йилларида олий таълим муассасалари сони 22 тага ортди.

Мустақиллик йилларида Олий таълим соҳасида самарали халқаро

ҳамкорлик йўлга қўйилди. Бу эса миллий таълим моделининг юқори малакали
кадрлар тайёрлашга йўналтирилганини билдиради. 2000/2001 ўқув йилида
республикада хорижий олий таълим муассасаларининг филиаллари 1 тани
ташкил этган бўлса, 2014/2015 ўқув йилида уларнинг сони 7 тага етди. Тошкент
шаҳрида ташкил этилган Халқаро Вестминстер университети, Сингапур
менежментни ривожлантириш институти, М. Ломоносов номидаги Москва
давлат университети, Россиянинг Г. Плеханов номидаги давлат иқтисодиёт
университети ва И. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети,
Турин политехника университети, Жанубий Корейянинг Инха университети
филиалларида бугунги миллий меҳнат бозори талаб этаётган мутахассислар
тайёрланмоқда.

Олий таълим муассасаларининг жойланиши жиҳатидан Тошкент шаҳри

ажралиб туради. Пойтахтда барча олий таълим муассасаларининг ярмидан


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

(35та) ортиғи жойлашган. Самарқанд шаҳри олий таълим муассасаларининг
сони (7 та) жиҳатидан кейинги иккинчи ўринда туради.

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда талабалари сони ўзига хос

ҳолда ўзгариб турди. 1991/1992 ўқув йилида талабалар сони 337,4 минг
нафарни ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич 2000/2001 ўқув йилида 183,6 минг
нафарни, 2010/2011 ўқув йилида 274,5 мингтани ташкил этди. 2014/2015 ўқув
йилида эса мамлакатимизда 261,3 мингта талаба таълим олди[1]. 1991/1992-
2014/2015 ўқув йиллари орасида талабалар сони республика бўйича 22,6 %га
қисқарди. Аксинча, бу кўрсаткич Навоий (188,9 %), Хоразм (172,9 %),
Қорақалпоғистон Республикаси (165,6 %), Жиззах (148,5 %) ва Қашқадарё
(127,0 %) вилоятларида ортди. Қолган барча минтақаларда уларнинг сони
қисқарди (1-жадвал).

1-жадвал

Олий таълим муассасаси талабаларининг минтақалар бўйича

тақсимланиши (минг киши мисолида)

Минтақалар

Ўқув йили

1991\

1992

1995\

1996

2000\

2001

2005\

2006

2010\

2011

2014\

2015

1

2

3

4

5

6

7

Ўзбекистон

337,4

165,6

183,6

278,7

274,5

261,3

Қорақалпоғистон
Республикаси

9,9

9,4

10,0

16,05

16,9

16,4

Вилоятлар:

Андижон

17,7

11,4

11.6

18,4

15,4

16,5

Бухоро

15,0

8,0

9.3

14,2

14,4

13,6

Жиззах

6,8

3.6

4.6

8,6

8,6

10,1

Қашқадарё

10,0

7.4

9,5

11,6

12,7

Навоий

4,5

5,0

5.5

9,2

9,7

8,5

Наманган

11,0

6,4

7.3

13,3

12,5

11,0

Самарқанд

40.0

17,3

14.7

23,4

23,0

25,0

Сурхондарё

7.8

4,6

5.4

7,2

7,0

6,7

Сирдарё

6,2

3,0

2.4

3,7

4,2

3,8

Тошкент

17,1

8.5

7.6

12,5

12,0

7,3

Фарғона

21,5

13,2

12.3

20,8

19,6

18,2

Хоразм

4,8

4,5

4.7

9,6

8,8

8,3

Тошкент ш.

165,4

64,6

80.8

112,1

110,8

103,2

Манба: Узбекистан в цифрах. Госкомстат.-Т.,1993,1997. Образование в

Узбекистане, 2002, 2005, 2010, 2014. Госкомстат.-Тошкент.:Стат. тўплами.

Мавжуд талабаларнинг 39,5 фоизи пойтахт Тошкент шаҳрида жойлашган

олий таълим муассасаларида таълим олдилар. Шунингдек, талабалар сонининг
нисбатан юқори улуши Самарқанд (9,6 %) ҳамда Фарғона (7,0 %) вилоятларига
тўғри келади. Сирдарё (1,5 %) ва Сурхондарё (2,5 %) вилоятларига эса аксинча
энг кам талабалар сони тўғри келди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

Олий таълим тизимининг ривожланганлик даражаси ҳар 10000 аҳолига

нисбатан тўғри келадиган талабалар сони билан аниқланади. 2014/2015 ўқув
йилида ҳар 10000 та аҳолига тўғри келадиган талабалар сони 84 тани ташкил
этди[1]. Бу кўрсаткич 2000/2001 ўқув йилида 74 тани, 2010/2011 ўқув йилида
эса 94 тани ташкил этган. 2000/2001-2014/2015 ўқув йилларида ҳар 10000 нафар
аҳолига тўғри келадиган талабалар сони 10 тага кўпайди. Бироқ, бу кўрсаткич
охирги тўрт йилда 10 тага қисқарди. Бу ҳол қуйидагича изоҳланади: олий
таълим муассасаларига қабул қилинувчилар сонининг қисқартирилиши,
алоҳида мутахассисликларга катъий қабул сонининг белгилаб қўйилиши ва
таълимнинг тўлов контракт шакли, таълим жараёнининг етарлича эгилувчан
эмаслиги билан боғлиқдир. Сиртқи, кечки таълим ҳамда хусусий олий таълим
муассасалари ҳисобига ҳар 10000 нафар аҳолига тўғри келадиган талабалар
сонини кўтариш мумкин. Чунки бугунги кунда Ўзбекистон олий таълим
муассаса талабалари сони бўйича жаҳон стандартларига қараганда пастроқ
ўринни эгаллайди.

Минтақалар бўйича 10000 нафар аҳолига тўғри келадиган талабалар сони

Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Навоий вилоятида республика ўртача
кўрсаткичидан юқори. Қолган барча минтақаларда унинг кўрсаткичи паст.
Айниқса, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида жуда паст. Умуман, минтақалар
кесимида 10000 та аҳолига тўғри келадиган талабалар сонидаги фарқ 2013/2014
ўқув йилида 15,5 тани (Тошкент шаҳрисиз 3,2 та) ташкил этди[1]. Бу кўрсаткич
2000/2001 ўқув йилига нисбатан 3,3 тага ортган.

2012 йилда Ўзбекистонда аҳолининг 19-24 ёшли қатламини олий таълим

муассасалари билан қамраб олиниш даражаси 6,7 фоизни ташкил этди. 2010
йилда бу кўрсаткич 7,4 фоизни, 2000 йилда эса 6,8 фоизни ташкил этган.
Ваҳоланки, бу кўрсаткич Қозоғистонда 44,7 фоизни, Қирғизистонда 36,2
фоизни ташкил этган[2].

Олий таълим муассасалари 19-24 ёшдаги аҳолининг қамраб олиниши

даражасига қараб нуфузли (15 фоизгача), оммавий (50 фоизгача) ва умумий
(100 фоизгача) турларга бўлинади. Ҳозирги даврда аксарият ривожланган
мамлакатлар оммавий ва умумий олий таълимга интилаётган вақтда,
мамлакатимизда нуфузли олий таълим тури шаклланган.

Бугунги кунда Олий таълим муассасалари тармоқ ихтисослашуви бўйича

қуйидаги тузилишга эга: 21 та олий таълим муассасаси маориф, 13 таси саноат,
11 таси иқтисодиёт, 7 таси тиббиёт, 4 тадан қишлоқ хўжалиги ҳамда санъат ва
киноматография, 2 тадан қурилиш, транспорт ва алоқа, 1 тадан ҳуқуқ ва
жисмоний тарбия соҳалари бўйича юқори малакали мутахассис кадрлар
тайёрламоқдалар.

2000-2013 йиллар орасида саноат соҳаси учун юқори малакали мутахассис

кадрлар тайёрлайдиган олийгоҳлар сони 2 тага орди. Шунингдек, иқтисодиёт
соҳасига оид олийгоҳлар сони 6 тага, санъат ва киноматография соҳасига оид
олийгоҳлар сони 3 тага, қурилиш соҳасига оид олийгоҳ 1 тага кўпайди.
Аксинча, маориф соҳасига оид олийгоҳлар 6 тага, шу жумладан, педагогик
институтлар сони 3 тага қисқарди. 2014/2015 ўқув йилида республика олий
таълим муассасаларига 64,1 минг нафардан ортиқ талабалар қабул қилинди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

Талабалар сони 2000/2001-2014/2015 ўқув йиллари давомида 143,4 %га ортди
(2-жадвал).

2014/2015 ўқув йилида Олий таълим муассасаларини битирувчилар сони

67,6 минг нафарни ташкил этди. Бу кўрсаткич ҳар 10000 кишига ҳисоблаганда
22 тага тўғри келади. 2000/2001 ўқув йилида бу кўрсаткич 13 тани ташкил
этган.

Олий таълим тизими ва меҳнат бозори ўртасидаги ўзаро нисбатни

мувофиқлаштириш олий таълим тизими ривожланишидаги асосий омиллардан
биридир.

Маълумки, олий таълим муассасаларининг самарадорлиги ундаги

профессор-ўқитувчиларнинг малакаси, билими ва илмий салоҳият даражаси
билан боғлиқдир. 2014/2015 ўқув йилида олий таълим муассасаларида 23532
нафар профессор-ўқитувчилар талабаларга таълим бердилар. 2000/2001-
2014/2015 ўқув йиллари даврида профессор-ўқитувчилар сони 26 фоизга
кўпайди. Профессор-ўқитувчилар сонининг энг кўп ўсиши Жиззах (2,1 марта),
Қашқадарё (172,2 %), Навоий (158,3 %), Қорақалпоғистон Республикаси
(150,3 %), Тошкент (135 %) вилоятларида кузатилди. Фарғона ва Сирдарё
вилоятларида эса профессор-ўқитувчилар сони республика ўртача кўрсаткичи
атрофида ўсди. Қолган барча минтақаларда республика ўртача кўрсаткичидан
паст бўлди. Сурхондарё вилоятида эса аксинча, таҳлил этилаётган даврда
профессор-ўқитувчилар сони 0,4 %га қисқарди.

Олий таълим муассасаларида фаолият юритаётган профессор-

ўқитувчиларнинг асосий қисми (42 %) Тошкент шаҳрига тўғри келади. Чунки,
республикадаги барча олий таълим муассасаларининг ярмидан ортиғи
пойтахтда жойлашган. Шунингдек, катта кўрсаткич Самарқанд вилоятига
тўғри келади. Ушбу вилоятда барча профессор-ўқитувчиларнинг 11,1% фаолият
кўрсатди. Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона ва Андижон вилоятларида
6%дан ортиқ профессор-ўқитувчилар талабаларга таҳсил берадилар. Қолган
минтақаларда уларнинг улуши 5 %дан паст. Айниқса, Сирдарё ва Сурхондарё
вилоятларида ОТМсони 1та бўлиб уларга мавжуд профессор-ўқитувчиларнинг
мос равишда 1,3-2,1 % тўғри келди.

2013/2014 ўқув йилида жами профессор-ўқитувчилар таркибида 7964

нафари илмий даражага (1335 та фан доктори, 6629 та фан номзоди) эга
бўлганлар ташкил этди. 2005/2006-2014/2015 ўқув йиллари даврида илмий
даражага эга бўлган ўқитувчиларнинг сони 7,4 %га камайди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

2-жадвал

Олий таълим муассасасига қабул қилинган талабалар ва битирувчи мутахассислар

сонининг минтақалар бўйича тақсимланиши, минг

Минтақалар

Қабул қилинган талабалар сони

Битирувчи мутахассислар сони

Ўқув йили

Ўқув йили

2000/

2001

2005/

2006

2010/

2011

2014/

2015

2000/

2001

2005/

2006

2010/

2011

2014/

2015

1

2

3

4

5

6

7

8

9

Ўзбекистон

44,7

53,9

64,1

64,1

31,6

57,8

76,4

67,6

Қорақалпоғистон
Республикаси

2,6

3,6

3,7

3,8

1,8

3059

5,0

3,8

Вилоятлар:

Андижон

2,8

3,0

3,2

3,8

2,0

3586

4,5

3,4

Бухоро

2,6

2,9

3,3

3.3

1,4

2628

4,4

3,5

Жиззах

1,1

1,3

1,9

2.7

0,6

1410

2,5

2,2

Қашқадарё

1,7

1,7

2,7

3,3

1,3

1882

3,6

2,8

Навоий

1,2

1,6

2,1

2,2

0,9

1779

3,1

2,1

Наманган

1,8

2,3

2,8

2,8

1,2

2690

3,9

2,9

Самарқанд

3,3

4,4

5,4

6,3

2,9

4680

6,0

5,7

Сурхондарё

1,4

1,5

1,6

1,7

0,9

1846

2,0

1,7

Сирдарё

0,7

0,7

1,0

0,9

0,4

785

1,2

1,0

Тошкент

1,9

2,6

3,2

1,9

1,4

2,6

3,6

3,1

Фарғона

2,7

3,8

4,5

4,4

2,1

4,2

5,6

4,6

Хоразм

1,0

1,8

1,9

2,0

0,8

1,7

2,2

2,0

Тошкент ш.

20,3

22,6

26,8

25,0

13,8

25,1

28,7

28,8

Манба: Образование в Узбекистане 2002, 2005, 2010, 2015. Стат. тўпламлари. Госкомстат. Тошкент.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

2014/2015 ўқув йилида республика Олий таълим муассасаларининг

илмий салоҳият даражаси ўртача 33,8 %ни ташкил этди. 2000/2001-2014/2015
ўқув йиллари даврида Олий таълим муассасаларининг илмий салоҳият
даражаси 9,8 фоизга камайди. Минтақаларда жойлашган барча олий таълим
муассасаларининг илмий салоҳият даражаси ҳам биз таҳлил этган даврда
пасайган. Бунинг асосий сабабларидан бири 2010 йилдан кейинги даврда
нафақа ёшидаги фан доктори ва фан номзодларининг нафақага чиқиришлари,
олий таълимдан кейинги таълимда бўлган ислоҳотлар, ОАК фаолиятининг
вақтинча тўхтатилиши, шунингдек, илмий ва илмий-педагогик ходимларнинг
моддий аҳволи ва ижтимоий мақоми етарли даражада эмаслигидир. Шунинг
учун ҳам илмий салоҳиятга эга ўқитувчиларнинг меҳнатини рағбатлантириш
масалаларини янада такомиллаштириш мақсадга мувофиқдир.

Ҳозирги кунда таълим соҳасига йўналтирилаётган харажатлар ҳажми

мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти таркибида 12 фоиздан ортиқ. Ваҳоланки,
жаҳон тажрибасида бу кўрсаткич 3-5 фоиздан ошмайди. Фан-техника
тараққиётининг йўналишлари ва хусусиятларини кўп жиҳатдан белгилаб
берувчи олий таълим тизими ва ундаги олий таълим муассасаларининг
ҳиссалари беқиёслигини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Ўзбекистонда таълим. Стат. тўплам.-Т., 2015.

2.

Хосе Хаокин Брунер, Энтони Тиллет. Высшее образование в

Центральной азии. Задачи модернизации. – Вашингтон: Всемирныий банк,
2007. – С. 95-131.

3.

Ўзбекистон Республикаси “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”. Олий

таълим меъёрий ҳужжатлар тўплами.-Т.: Шарқ, 2001. Б. 19,21,29.

4.

Каримов И.А. Замонавий кадрлар – тараққиётимизнинг муҳим

омилидир. Маърифат.-Т., 1977 йил

5.

Каримов И.А. Илму фан мамлакат тараққиётига хизмат қилсин.

Маърифат.-Т., 1994 йил

6.

Саидов М.Х. Экономика, инвестиции и маркетинг высшего

образования.- Т.: Молия, 2002.

7.

Узбекистан. Модернизация системы высшего образования.-Т.:

Всемирный банк. Региональное управление по Европе и Центральной Азии,
2014

8.

Образование в Узбекистане 2015. Госкомстат.-Т., 2015.

9.

Образование в Узбекистане 2002. Госкомстат.-Т., 2003.

10.

Социальное развитие и уровень жизни в Узбекистане. Госкомстат

Узбекистана.-Т., 2014.

Библиографические ссылки

Узбекистонда таълим. Стат. туплам.-Т., 2015.

Хосе Хаокин Брунер, Энтони Тиллет. Высшее образование в Центральной азии. Задачи модернизации. - Вашингтон: Вссмирныий банк, 2007.-С. 95-131.

Узбекистон Республикаси “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”. Олий таълим меъёрий хужжатлар туплами.-Т.: Шарк, 2001. Б. 19,21,29.

Каримов И.А. Замонавий кадрлар - тараккиётимизнинг мухим омилидир. Маърифат.-Т., 1977 йил

Каримов И.А. Илму фан мамлакат тараккиётига хизмат килсин. Маърифат.-Т., 1994 йил

Саидов М.Х. Экономика, инвестиции и маркетинг высшего образования.- Т.: Молия, 2002.

Узбекистан. Модернизация системы высшего образования.-Т.: Всемирный банк. Региональное управление по Европе и Центральной Азии, 2014

Образование в Узбекистане 2015. Госкомстат.-Т., 2015.

Образование в Узбекистане 2002. Госкомстат.-Т., 2003.

Социальное развитие и уровень жизни в Узбекистане. Госкомстат Узбекистана.-Т., 2014.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов