Роль политики структурных преобразований в обеспечении высокого и стабильного экономического роста в Узбекистане

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
273-283
26
3
Поделиться
Курбонов, Ж. (2016). Роль политики структурных преобразований в обеспечении высокого и стабильного экономического роста в Узбекистане. Экономика и инновационные технологии, (2), 273–283. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8728
Ж Курбонов, Ташкентский Государственный Университет Экономики,Центр инновационных технологий

младший научный сотрудник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В последные годы падение международных цен на газ, хлопок, медь, удобрения, золото, а также более медленный, чем прогнозировалось, экономический рост в Зоне евро, Китае, России и Японии существенно изменили экономической контекст для некоторых развивающихся стран. В данной статье рассмотрены пути сохранения высокого и устойчивого экономического роста в Узбекистане.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Ж.Қ. Қурбонов,

кичик илмий ҳодим, ТДИУ ҳузуридаги ИТМ

ЎЗБЕКИСТОНДА ЮҚОРИ ВА БАРҚАРОР ИҚТИСОДИЙ ЎСИШНИ

ТАЪМИНЛАШДА ТАРКИБИЙ ЎЗГАРИШЛАР СИЁСАТИНИНГ РОЛИ

В последные годы падение международных цен на газ, хлопок, медь,

удобрения, золото, а также более медленный, чем прогнозировалось,
экономический рост в Зоне евро, Китае, России и Японии существенно
изменили экономической контекст для некоторых развивающихся стран. В
данной статье рассмотрены пути сохранения высокого и устойчивого
экономического роста в Узбекистане.

In recent years, falling international prices for gas, cotton, copper, fertilizers,

gold, as well as the slower than expected economic growth in the euro area, China,
Russia and Japan have significantly changed the economic context for some
developing countries. This article describes ways to maintain strong and sustainable
economic growth in Uzbekistan.

Калитли сўзлар.

Юқори ва барқарор иқтисодий ўсиш, макроиқтисодий

барқарорлик, таркибий ўзгаришлар сиёсати.


Мустақиллигимизнинг дастлабки йилларидан бошлаб мамлакатимизда

ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини вужудга келтириш, шу асосда
республикамиз фуқароларининг муносиб турмуш кечиришларини таъминлаш
мақсадида муҳтарам Юртбошимиз раҳнамолигида ҳар томонлама чуқур ва
пухта ўйланган иқтисодий ислоҳотларнинг изчил амалга оширилиши ва бунинг
самараси ўлароқ сўнгги йилларда барқарор юқори ўсиш суръатларига эришиб
келаётганлигимизни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз. Чунки Ўзбекистонда 2004–
2014 йиллар давомида, яъни жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозигача ва ундан
кейинги йиллар мобайнида ЯИМнинг ўртача йиллик ўсиши 8,1 фоизни ташкил
этгани дунёнинг саноқли мамлакатларидагина қайд этилган ноёб ҳодиса бўлди.

Албатта, иқтисодий ўсишнинг ўзи бирдан-бир мақсад эмас, лекин у

аҳолининг умумий турмуш даражаси – ўртача умр кўриш давомийлигининг
ўсиши, сифатли тиббий хизмат ва таълимнинг омма имконияти доирасида
бўлиши, иш куни давомийлигининг қисқариши, фуқаролар хавфсизлиги ва
бошқалар билан мустаҳкам боғлиқ. Мамлакатимиздаги ижтимоий фаровонлик
ва ривожланишнинг бугунги кундаги ҳолати ҳақида гап кетганда, Буюк
Британиянинг нуфузли The Legatum Institute таҳлилий маркази томонидан ҳар
йили чоп этиладиган “Тараққиёт индекси”нинг 8 та йўналиш – иқтисодиёт,
тадбиркорлик, бошқарув, таълим, соғлиқни сақлаш, хавфсизлик, шахс
эркинлиги, ижтимоий капитал бўйича баҳоланадиган 2010 йилдаги рейтингида
Ўзбекистон дунёнинг 142 та мамлакат ичида 76-поғонани эгаллаган бўлса, 2014
йилга келиб 19 поғона илгарилаб, 57-ўринни забт этди [6].

Бугунги кунда дунёнинг кўплаб мамлакатлари иқтисодиётига ҳали-ҳамон

салбий таъсир кўрсатаётган жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг давом


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

этаётгани, ривожланган мамлакатларда ишлаб чиқариш ҳажми яширин
имкониятларининг камайиши, кутилмаганда нефтга бўлган нархларнинг бирдан
тушиб кетиши, мамлакатимиз экспортининг даромадлари қисмида сезиларли
оғирликка эга бўлган газ, пахта, мис, минерал ўғитлар ва олтиннинг халқаро
прогноз нархларида пасайиш кутилаётганлиги, қолаверса Россиядаги
иқтисодий қийинчиликлар кўндаланг турган бир шароитда мамлакатимизда
иқтисодий ўсишнинг ўрта ва узоқ истиқболда юқори суръатларини сақлаб
қолиш иқтисодиётимизда туб таркибий ўзгаришларни янада жадаллаштириш,
мавжуд барча имкониятларни сафарбар этишимизни ҳар доимгига қараганда
кўпроқ тақозо этмоқда.

Ўтган йил якунларига кўра, иқтисодиётимиз ва унинг етакчи тармоқларини

ривожлантириш борасида барқарор юқори ўсиш суръатларига эришилди.
Мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти 8,1 фоиз, бозор хизматлари кўрсатиш
ҳажми 15,7 фоиз, саноат 8,3 фоиз, қишлоқ хўжалиги 6,9 фоизга ошди. Ишлаб
чиқарилган маҳсулотларнинг қарийб 70 фоизини юқори қўшилган қийматли
тайёр товарлар ташкил этди. Инфляция даражаси йил якунлари бўйича 6,1
фоизни ташкил этди. Ўтган йили солиқ юки 20,5 фоиздан 20 фоизга, даромад
солиғи ставкаси эса 9 фоиздан 8 фоизга камайтирилган бўлса-да, давлат
бюджети ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,2 фоиз профицит билан бажарилди
[1].

Шунингдек, Россиядаги иқтисодий пасайиш ва рублнинг жиддий

девальвациясига бевосита боғлиқ равишда соф пул ўтказмалари 18,9 фоизга
камайиб, 2013 йил ЯИМдаги 6,4 фоиздан 2014 йил ЯИМда 5,1 фоизни ташкил
қилди

(1-жадвал).

2014

йилда

иқтисодиётимизга

жалб

қилинган

инвестицияларнинг ҳажми 9,6 фоизга ўсди ва 14,6 млрд. АҚШ долларини
ташкил этди. Бунда жами капитал қўйилмаларнинг 21,2 фоиздан ортиғи ёки 3
млрд. доллардан зиёдини хорижий инвестиция ва кредитлар ташкил қилди.
Уларнинг тўртдан уч қисми тўғридан-тўғри хорижий инвестициялардир.

1-жадвал

Ўзбекистон: асосий иқтисодий кўрсаткичлар [7]


Жаҳон иқтисодиёти тарихига назар ташлар эканмиз, ҳақиқатдан ҳам бугун

биз яшаётган дунёда ўзининг саноат тармоғини такомиллаштирмасдан, ушбу
соҳада юқори технологияларга асосланган янги ишлаб чиқариш ва иш

2011

2012

2013

2014

2015*

ЯИМ ўсиши, %

8,3

8,2

8

8,1

7,6

ЯИМ аҳоли жон бошига, жорий АҚШ долларида

1545

1719

1878

2038

2146

Аҳоли (ўртача йиллик), миллион

29,3

29,8

30,2

30,8

31,1

Ялпи инвестициялар асосий капиталга, ЯИМда %

23,5

22,8

23,2

23,3

26,1

Инфляция (рас., ИНИ, йил оҳирига), %

7,3

7

6,8

6,1

6,3

Жорий операциялар сальдоси, ЯИМда %

5,8

1,2

1,9

1,6

0,3

Фискал баланс, ЯИМда %

8,8

5,1

3,8

2,6

2

Тўғридан-тўғри хор. инвестициялар (соф), ЯИМда %

3,6

1,7

1,7

1

1

Пул ўтказмалари (соф), ЯИМда %

5,9

6,8

6,4

5,1

3,6

Ташқи қарз, ЯИМда %

18,6

17,3

16,5

17

17,1

Манба: Жаҳон Банки, http://www.worldbank.org/content/dam/Worldbank/document/Uzbekistan
*прогноз


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

ўринларини ташкил қилмасдан, экспортга йўналтирилган изчил ташқи
иқтисодий сиёсат олиб бормасдан, иқтисодий ва ижтимоий ривожланишнинг
юксак босқичига эришган бирор-бир мамлакат бўлмаганига такрор ва такрор
ишонч ҳосил қиламиз. Ушбу воқеликнинг моҳияти ва аҳамиятини чуқур
тасаввур этган ҳолда, мамлакатимизда олиб борилган саноатлаштириш сиёсати
доирасида кўрилган амалий чора-тадбирлар натижасида, 2007 йилга келиб
мамлакатимиз ЯИМда биринчи марта саноатнинг улуши қишлоқ хўжалиги
улушидан оширилди. Охирги 14 йил ичида саноатнинг ўртача йиллик ўсиши
қарийб 9 фоизни ва айни шу давр мобайнида ушбу тармоқнинг мамлакатимиз
ЯИМдаги улуши 10 фоиз пунктга ошиб, 2014 йилда 24,1 фоизни ташкил этди.

Истиқболда мамлакатимиз ҳомашё товарлари экспортига жаҳондаги

нархларнинг пасайиши ва савдо ҳамкорлари, айниқса Россиядаги иқтисодий
тушкунликнинг чуқурлашуви кутилаётганлиги ялпи талабни қўллаб-қувватлаш
ва янги иш ўринларини яратиш учун давлат харажатларини ошириш, солиқ
юкини камайтириш, хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида унинг
рағбатлантирувчи ролини кучайтиришга, бошқача айтганда ҳар томонлама
чуқур ва пухта ўйланган изчил солиқ-бюджет ва пул-кредит сиёсатига жиддий
эҳтиёж туғдирмоқда. Халқаро валюта фондининг (ХВФ) 2015 йил июлдаги
“Жаҳон иқтисодиётининг ривожланиш истиқболлари” бюллетенида қайд
этилган прогнозларга кўра, жорий йилда Россияда иқтисодий ўсиш 3,4 фоизга
камайиши, Хитойда эса олдинги йилга нисбатан 0,6 фоиз пунктга пасайиб 6,8
фоизни ташкил қилиши кутилмоқда [8]. 2015 йилда газнинг халқаро нархи 16
фоизга, пахта нархи 13 фоизга, мис ва менерал ўғитлар нархи 5 фоизга, олтин
нархи 2 фоизга пасайиши прогноз қилинмоқда [9].

Мамлакатимиз солиқ-бюджет кўрсаткичларига тўхталганда, энг аввало,

давлат капитал харажатлари етарлича барқарор даражада қолаётганлигига
эътибор қаратмоқчимиз. 2013 йилда унинг ЯИМдаги улуши 4,2 фоизни ташкил
этган бўлса, 2014 йилда 4,5 фоизгача оширилди. 2014 йилда соғлиқни сақлашга
йўналтирилган давлат харажатларининг ЯИМдаги улуши эса 3 фоизни ташкил
этиб, бу бўйича қуйи поғонадаги ўрта даромадли мамлакатлар ЯИМларида 1,7
фоиз бўлган ўртача кўрсаткичдан анча юқори бўлди. Ўткан йили Ўзбекистон
ЯИМда 7,5 фоиз миқдордаги таълимга йўналтирилган давлат харажатлари
билан Марказий Осиё ва Кавказ минтақаси мамлакатларининг айни шу
кўрсаткичларидан юқори бўлди ва бу бўйича Иқтисодий ҳамкорлик ва
тараққиёт ташкилоти мамлакатлари билан тенглашди.

Шуни алоҳида эътироф этиш керакки, Ўзбекистонда сўнгги йилларда

мунтазам равишда давлат бюджети, ташқи савдо ва тўлов балансининг ижобий
сальдоси қайд этилмоқда. Шунга мувофиқ равишда давлатнинг ташқи қарзи
изчил пасайиб, 2014 йилда ЯИМда 17 фоизни ташкил қилди. Халқаро
захираларнинг юқори даражада эканлигини ҳисобга олиб, давлат ўрта муддатли
истиқболда ички бозордан қарз жалб қилиш тарафдори эмас. Энг аҳамиятлиси,
Ўзбекистон 2014 йилдаги товар ва хизматлар импортининг 14 ойига етадиган
хорижий активлари билан дунёда соф кредитор бўлиб қолмоқда.

Ҳукумат солиқ базасини кенгайтириш ва солиқ юкини камайтиришга

қаратилган стратегиясини изчил амалга ошириб келмоқда. Жумладан,


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

иқтисодий ўсишни рағбатлантириш ва солиқ қонунчилигига риоя қилиш
даражасини ошириш мақсадида умумий солиқ тушумларининг ЯИМдаги
улуши 2000 йилдаги 26,2 фоиздан 2014 йил ЯИМда 20,1 фоизга етди.
Жисмоний шахслар даромадларига солиқнинг юқори ставкаси 2000 йилдаги 40
фоиздан 2015 йил 23 фоизгача пасайтирилди. 2015 йилдан бошлаб энг кам иш
ҳақининг бир баробаридан ошмайдиган даромадларга солиқ ставкаси нолгача
пасайтирилди. Тижорат банклари учун эса олдингидек 15 фоизли ставка сақлаб
қолинди [2;4].

Мамлакатимиз Марказий банки (МБ) томонидан олиб борилаётган пул-

кредит сиёсати ялпи талабни қўллаб-қувватлаш ва инфляцион босимни ушлаб
туришга қаратилмоқда. Инфляция суръати доимий пасайиб бораётганини
ҳисобга олиб, МБ қайта молиялаштириш ставкасини 2013 йилдаги 12 фоиздан
2014 йил январда 10 фоизга ва жорий йил январь ойида 9 фоизгача туширди.
Пул массасининг (М2) ўсиши 2013 йилдаги 22,5 фоиздан 2014 йил 20 фоизгача
камайтирилди [3]. Аммо иқтисодиётни ривожлантиришнинг устувор
йўналишларидаги лойиҳаларни молиявий қўллаб-қувватлашга ва реал
сектордаги инвестицион фаолликнинг ошишини янада рағбатлантириш
мақсадида кредитларнинг ўсиши, аввалгидек, қарийб 30 фоизли юқори
даражада сақлаб қолинди. МБ экспортни рағбатлантириш мақсадида сўмнинг
АҚШ долларига нисбатан номинал айирбошлаш курсини мунтазам пасайтириб
бориш сиёсатини давом эттирмоқда. Инфляцион босимни пасайтириш
мақсадида МБ томонидан ортиқча ликвидликни тартибга солиш, тўловлар
устидан қатъий назорат чораларини кўриш, нақд пулсиз тўловлар тизимини
рағбатлантириш, қишлоқ инфратузилмасини яхшилаш ва озиқ-овқат
маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш, шунингдек, баъзи импорт
қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотларига акциз солиқларни камайтиришга
қаратилган чора-тадбирлар мунтазам амалга ошириб келинмоқда.

Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб айтиш мумкинки,

Ўзбекистондаги жорий макроиқтисодий вазият иккита асосий ўзига хос
хусусиятга эга: биринчиси, макроиқтисодий барқарорлик; иккинчиси,
иқтисодий ўсишнинг юқорилиги.

Ҳозирда мамлакатимиз ҳукумати, таҳлилий марказлар, шунингдек,

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури ва Жаҳон банки
ҳамкорлигида 2030 йилгача Ўзбекистон иқтисодиётида туб таркибий
ўзгаришларни амалга оширишга қаратилган стратегик режа ишлаб чиқилмоқда.
Ушбу кўп тармоқли фаолият узоқ муддатли юқори иқтисодий ўсиш ва аҳоли
бандлигини муттасил ошириб боришга кучли таъсир кўрсатиши мумкин бўлган
муҳим йўналишларда, жумладан макроиқтисодий бошқарув, савдо сиёсати,
инфратузилма, энергетика, тадбиркорлик муҳити, меҳнат ва молия бозорларида
амалга оширилиши керак бўлган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олади.
Ундан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистон 2030 йилга бориб аҳоли жон
бошига ўрта даромадли мамлакатлар гуруҳининг юқори сегментидан жой
олишидир.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

2015 йил 1 июль ҳолатига кўра, дунё мамлакатлари аҳоли жон бошига

тўғри келадиган ялпи миллий даромадлари (Жаҳон банкининг Атлас усули
бўйича ҳисобланган, АҚШ долларида) кўра қуйидагича таснифланади [10]:

Паст даромадли -(1 045 АҚШ доллари ёки ундан кам)

Қуйи ўрта даромадли-(1 046 АҚШ доллари дан 4 125 АҚШ доллари гача)

Юқори ўрта даромадли- (4 126 АҚШ доллари дан 12 735 АҚШ доллари

гача)

Юқори даромадли-(12 736 АҚШ доллари ёки ундан ортиқ)

Бугунги кунда Жаҳон банкининг таснифи бўйича дунёда паст даромадли

мамлакатлар сони 31 та, қуйи ўрта даромадлилар 51 та, юқори ўрта
даромадлилар 53 та, юқори даромадлилар эса 80 тани ташкил этмоқда. Жаҳон
банки статистикаси бўйича 2014 йилда Ўзбекистоннинг аҳоли жон бошига
ЯМД 2 090 АҚШ долларини ташкил этиб, қуйи ўрта даромадли мамлакатлар
гуруҳида бормоқда.

Демак, мамлакатимиз 2030 йилга бориб юқори ўрта даромадли

мамлакатлар қаторидан жой олиши учун бугунги кундаги аҳоли жон бошига
тўғри келадиган ЯМД ҳажмини икки баробардан кўпроқ ошириш керак.
Ўзбекистонда 2004–2014 йиллардаги аҳоли жон бошига ЯМДнинг ўртача
йиллик ўсиш суръати 7 фоизни ташкил этди. Агар шундай ўсиш суръати 10 йил
ичида ушлаб турилса, 2025 йилгача аҳоли жон бошига ЯМД ҳажми қарийб
икки баробар ошиши мумкин. Бундан маълум бўладики, ҳукуматимиз
томонидан ишлаб чиқилаётган 2030 йилга мўлжалланган юксак мақсадлар –
эришиш мумкин бўлган имкониятимиз доирасидаги марралардир.

2011 йил 4 январда дунёдаги энг улкан молиявий конгломератлардан бири

HSBC Holdings plc, «Эйч-эс-би-си» банки (Forbes журналининг 2011 йилдаги
рейтинги бўйича капиталлашувига кўра, Европадаги энг катта ва жаҳон
миқёсида иккинчи ўриндаги компания) “Дунё 2050 йилда” деб номланган
прогноз кўрсаткичларни ўз ичига олган таҳлилий ишланмани чоп этган эди
[11]. Ундаги прогнозлар жаҳон мамлакатлари иқтисодиётнинг ўша пайтдаги
ривожланиш даражасига асосланган бўлиб, энг ривожланган давлатларни қувиб
ўтиш учун ривожланаётган ва бозор иқтисодиётига ўтаётган мамлакатларда
мавжуд имкониятлар ва зарур асосий омилларни, жумладан аҳоли жон бошига
жорий даромад, қонун устуворлиги, демократия, таълим даражаси ва
демогафик ўзгаришларни ўз ичига олади. Ушбу лойиҳа иқтисодий
ислоҳотларнинг изчил давом этиши, турли низо ва урушлар четлаб ўтилиши,
иқтисодиётнинг ташқи савдо ва капитал учун очиқ қолишини кўзда тутади.

Таҳлилчилар фаразларига кўра истиқболда энг юқори рейтингга эга

бўлиши мумкин бўлган 100 та мамлакатни иқтисодий ўсиш суръатлари бўйича
учта тоифага бўлишди:

1.

Тезкор ўсиш – ўртача йиллик ўсиш 5 фоиздан юқори бўлиши

кутилаётган.

2.

Ўсиш – ўртача йиллик ўсиш 3 ва 5 фоиз оралиғида бўлиши кутилаётган.

3.

Барқарор – йиллик ўрача ўсиш 3 фоиздан кам бўлиши кутилаётган

мамлакатлар.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

Шундай қилиб, ривожланишнинг мавжуд ҳолати паст даражада бўлган,

аммо қисқа давр ичида улкан янгиланишларга эришган ва яқин келажакда
тезкор ўсиш суръатлари кутилаётган биринчи тоифадаги мамлакатлар сони 26
тани ташкил этаган. Улар яна кўп йиллар давомида дунёдаги илғор
технологияларни “кўчириб ўтказиш” имкониятларига эга. Хитой, Ҳиндистон,
Филлипин ва Малайзиядан ташқари, ушбу гуруҳга Бангладеш, Марказий Осиё
минтақасида Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркманистон, Лотин Америкасидаги
Перу ва Эквадор, Яқин Шарқдаги Миср ва Иордания ва бошқа мамлакатлар
киради.

HSBC банкининг прогнозига кўра, 2050 йилга бориб, Ўзбекистон ЯИМи

(2000 йилдаги ўзгармас АҚШ доллари бўйича) 314 миллиардни, аҳоли жон
бошига ялпи даромад 8 859 долларни ташкил этади ва иқтисодиёт ҳажми
бўйича 22 поғона илгарилаб дунёда 51-ўринга чиқади.

Бундай натижаларга эришиш учун Ўзбекистонда ЯИМнинг ўртача йиллик

ўсиши 2010-2020 йилларда 8,2 %, 2020-2030 йилларда 6,9 %, 2030-2040
йилларда 6,1 %, 2040-2050 йилларда 5 % бўлиши прогноз қилинган. Шу давр
ичида аҳоли жон бошига даромадлар ўсиши 2010-2020 йиллардаги 6,7 фоиздан
2040-2050 йилларда 5,1 фоизни ташкил этиши кўзда тутилган (2-жадвал).

2-жадвал

HSBC томонидан ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлар


2-жадвалдан кўриниб турибдики, 2050 йилгача ЯИМнинг ўртача йиллик

ўсиш суръати бўйича энг юқори прогноз кўрсаткич Осиё мамлакатлари ичида
Филлипин ва Ўзбекистонда қайд этилиши кутилмоқда.

Умумий қилиб айтганда, кенг кўламли дастурий мақсад ва вазифалар

иқтисодий ўсишнинг мавжуд манбаларини топиш, ислоҳотларимизни янада
чуқурлаштириш, мамлакатимизнинг иқтисодий ривожланиши йўлида ғов бўлиб
турган муаммоларни ечиш учун бор куч ва имкониятларимизни сафарбар
этишни талаб қилади. Модомики, ўз олдимизга қўйган юксак мақсадларимиз

2010-20

2020-30

2030-40

2040-50

2010-20

2020-30

2030-40

2040-50

Озорбайжон

6.1%

5.4%

4.8%

4.4%

7.0%

5.7%

5.0%

4.1%

Бангладеш

3.6%

4.4%

5.0%

5.5%

5.5%

5.5%

5.6%

5.5%

Хитой

6.5%

5.7%

5.1%

4.6%

6.7%

5.5%

4.4%

4.1%

Ҳиндистон

4.0%

4.5%

4.8%

5.1%

5.7%

5.6%

5.5%

5.2%

Индонезия

3.0%

3.7%

4.2%

4.7%

4.3%

4.3%

4.3%

4.5%

Қозоғистон

5.9%

5.2%

4.7%

4.3%

6.1%

5.8%

4.9%

4.0%

Жанубий Корея

3.7%

3.4%

3.1%

3.0%

3.7%

2.3%

1.8%

1.7%

Малайзия

5.4%

4.6%

4.1%

3.6%

7.1%

5.7%

4.7%

3.8%

Покистон

1.5%

2.5%

3.5%

4.4%

4.0%

4.5%

4.9%

5.0%

Филлипин

6.1%

5.6%

5.2%

4.8%

8.4%

7.3%

6.6%

5.8%

Сингапур

3.6%

3.2%

2.7%

2.3%

3.7%

2.1%

2.0%

2.1%

Шри Ланка

5.2%

5.2%

5.0%

4.9%

5.4%

5.3%

4.9%

4.3%

Таиланд

3.7%

4.0%

4.1%

4.2%

4.0%

3.8%

3.8%

4.0%

Туркманистон

6.1%

5.5%

4.9%

4.5%

7.7%

6.4%

5.6%

4.5%

Ўзбекистон

6.7%

6.0%

5.5%

5.1%

8.2%

6.9%

6.1%

5.0%

Вьетнам

4.7%

4.9%

5.2%

5.5%

5.7%

5.3%

5.1%

4.8%

Осиё ўртача

4.8%

4.6%

4.5%

4.4%

5.8%

5.1%

4.7%

4.3%

ЯИМ ўсиши прогнозлари

Аҳоли жон бошига даромад ўсиши прогнозлари

Манба: HSBC

Осиё


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

иқтисодий ўсишга бориб тақалар экан, унинг сўнгги йилларда мамлакатимизда
эришилган юқори ва барқарор суръатларини сақлаб қолиш, бошқача айтганда
янги ўсиш манбаларини топиш учун шу йўлда яна қандай ишларни амалга
ошириш, нималарга кўпроқ эътибор қаратишимиз зарур? Бизнингча, энг аввало,
узоқ муддатли юқори ва барқарор ўсиш суръатларини қайд этган мамлакатлар
тажрибасини чуқур ўрганиш, ўзаро солиштириш ва хулосалаш йўли билан аниқ
амалий аҳамиятга эга бўлган, бошқача айтганда “пишиб етилган” бирламчи
муаммоларни ҳал этишга қаратилган пухта чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва
уларни ҳаётга татбиқ этиш зарур.

Ўсиш ва ривожланиш комиссияси номидан 2008 йилда Жаҳон банки чоп

этган “Ўсиш тўғрисида маъруза: барқарор ўсиш ва инклюзив ривожланиш
стратегиялари” ўз раҳбарлик фаолияти давомида катта тажриба орттирган 19
та етакчи (асосан ривожланаётган мамлакатларнинг) ва иқтисодиёт йўналиши
бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлган Майкл Спенс ва Боб Солоуларнинг
икки йиллик машаққатли меҳнатлари маҳсули бўлиб, ўсиш стратегияларининг
мураккаб ва ажралмас таркибий қисмлари – бюджет тақсимоти, солиқлар,
айрибошлаш курслари, савдо ва саноат сиёсати, бошқарув, хусусийлаштириш,
пул-кредит сиёсати бўйича умумий ёндашувларни ўз ичига олади [12].
Комиссиянинг асосий вазифаси тезкор иқтисодий ўсиш ва камбағалликни
камайтириш асосида ётувчи сиёсий чоралар ва стратегияларни тўғри
тушунишга кўмаклашишдир.

“Ўсиш тўғрисидаги маъруза”га кўра, 1950 йилдан буён дунёнинг фақат

13 та мамлакатидагина иқтисодий ўсишнинг камида 25 йил давомида йилига
ўртача 7 % ёки ундан юқори ўсиш суръатлари қайд этилган (3-жадвал). Ушбу
гуруҳдан ўрин олган 13 та мамлакатнинг (Ботсвана, Бразилия, Гонконг (Хитой),
Индонезия, Хитой, Малайзия, Мальта, Уммон, Корея Республикаси, Сингапур,
Таиланд, Тайвань (Хитой), Япония) ривожланиш тарихи юқори барқарор ўсиш,
баъзилар атаганидек, изоҳлаб ва такрорлаб бўлмайдиган мўъжиза эмас, балки
муайян шарт-шароитлар яратилганда эришиш мумкин бўлган ҳодиса
эканлигини кўрсатди.

Бу ҳақда гап кетганда, комиссиянинг ишчи гуруҳи аъзоси, иқтисодий

ўсишнинг улкан назариётчи намоёндаларидан бири Пол Роумер Япония юқори
суръатларда ривожланаётганда, шарҳловчилар буни урушдан кейинги қайта
тикланиш натижасида юзага келган алоҳида ҳодиса сифатида талқин
этишганини, яна тўртта Шарқий Осиё “йўлбарслари” – Гонконг, Тайвань,
Корея Республикаси, Сингапур ҳам шундай натижаларга эришганда, бу ҳолатни
ушбу мамлакатларнинг кичик ҳажмдалиги сабабли юз бергани ва бу
мамлакатларни Хитой қувиб ўтганда эса, уни улкан мамлакат эканини писанда
қилиб ўтишганини эслатган эди [13].

Ушбу мамлактлардан фақат 6 таси – Гонконг, Корея, Мальта, Сингапур,

Тайвань, Японияда – иқтисодиётнинг катта ўсиш суръатлари даромадларнинг
юқори даражасига етгунча ўсишда давом этди. Аммо қолганлари ҳаракатланиш
тезлигини қисман ёки бутунлай йўқотиши оқибатида илғор мамлакатларни
қувиб етишга эриша олмади. Бунга энг ачинарли мисол тариқасида Бразилияни
келтиришимиз мумкин.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

3-жадвал

Барқарор юқори ўсиш суръатларига эришган дунёдаги 13 та мамлакат


Шундай қилиб, ишчи гуруҳ аъзолари 13 мамлакатнинг ривожланиш

тарихини чуқур тадқиқ этиш натижасида уларга хос бўлган бешта умумий
хусусиятни аниқлашди (1-расм):

1.

Бу мамлакатлар жаҳон иқтисодиётидан энг юқори даражада

фойдаланишди.

2.

Улар макроиқтисодий барқарорликни таъминлашди.

3.

Улар жамғарма ва инвестицияларни энг юқори даражага олиб чиқишди.

4.

Улар ресурслар тақсимотини тартибга солиш вазифасини бозорларга

топширишди.

5.

Улар ўз олдиларига қўйган юксак ғояларга содиқ омилкор маъмуриятга

эга бўлишган.

Кўриб чиқилган 13 та мамлакат ўзларининг тезкор ўсиш даврида жаҳон

иқтисодиёти ҳолатидан энг юқори даражада фойдаланишди. Бу аниқланган
умумий хусусиятларнинг энг муҳими ва мазкур маърузанинг асосий мазмунини
ташкил қилади. Бундай юқори суръатларда ўсишнинг 1950 йилларгача имкони
бўлмаган. У фақат жаҳон хўжалиги бирмунча очиқроқ ва мустаҳкамроқ
интеграциялашуви натижасидагина эришиш мумкин бўлган ҳодисага айланди.

Юқори ўсиш суръатлари қайд этилган мамлакатлар иккита нарсадан

ютишди. Биринчидан, улар дунёнинг илғор мамлакатларидаги ғоялар,
технологиялар ва ноу-хауларни ўзлаштиришди. Иккинчидан, улар глобал
талабдан ишлаб чиқарган маҳсулотларини ўтказишда жуда унумли
фойдаланишди. Бошқача айтганда, билимлар оқими улардаги иқтисодиётнинг

Ўсиш даври бошида

2005 йилда***

Ботсвана

1960-2005

210

3 800

Бразилия

1950-1980

960

4 000

Гонконг (Хитой)*

1960-1997

3 100

29 900

Индонезия

1966-1997

200

900

Хитой

1961-2005

105

1 400

Корея Рес.*

1960-2001

1 100

13 200

Малайзия

1967-1997

790

4 400

Мальта*

1963-1994

1 100

9 600

Уммон

1960-1999

950

9 000

Сингапур*

1967-2002

2 200

25 400

Таиланд

1960-1997

330

2 400

Тайвань (Хитой)*

1965-2002

1 500

16 400

Япония*

1950-1983

3 500

39 600

***АҚШ долларининг 2000 йилдаги доимий нархларида

Аҳоли жон бошига даромад

Юқори ўсиш

даври**

Мамлакат

Манба: Жаҳон банки

*Аҳоли жон бошига даромад бўйича индустриал мамлакатлар даражасига етган
**ЯИМнинг йиллик ўртача ўсиши етти ёки ундан юқори фоизни ташкил етган


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

9

www.iqtisodiyot.uz

унумдорлик салоҳиятини бирданига ошириб юборган бир пайтда, глобал бозор
уларнинг маҳсулотларига талабни таъминлаб берди.

1-расм. Юқори барқарор ўсишнинг умумий хусусиятлари

Макроиқтисодий нобарқарорлик, энг аввало, кутилмаган инфляция

даражасининг юқорилиги ўрта ва узоқ муддатли истиқболда ҳусусий секторни
инвестициялар бўйича қарорлар қабул қишига ҳалал беради. Бу ҳолат молиявий
тизимда ҳам жиддий муаммоларни юзага келтириши мумкин.

Макроиқтисодий

барқарорлик,

ўз

навбатида,

жамғарма

ва

инвестицияларнинг юқори даражага чиқишини рағбатлантирди. Улар
келгусидаги юқори даромадни кўзлаган ҳолда жорий истеъмолни камайтириш
тарафдори бўлишди.

Баъзи мамлакатлар тежамкорликни ошириш мақсадида тўғридан-тўғри

чораларни қўллашди. Масалан, 1955 йилда Сингапур, одатда, нафақага
чиққунча (баъзан тиббий ва тураржой эҳтиёжлари учун ечиб олиш мумкин
бўлган) иш ҳақидан ўтказиб бориладиган мажбурий жамғариш фондини
ташкил этди. Шунга ўхшаш тизим Малайзияда ҳам жорий этилди. Шунингдек,
бу икки мамлакат, Япония ва Корея сингари кичик омонатчиларга хизмат
кўрсатувчи жамғармаларнинг почта тизимларига ҳам эга бўлишган. Шуниси
аҳамиятлики, уларнинг молиявий институтлари кредитлар беришга жуда ҳам


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

10

www.iqtisodiyot.uz

эҳтиёткорона муносабатда бўлишган ва эҳтимолки, айнан шу билан
маблағларнинг жамғарилишини янада енгиллатишган.

Ўсишга эришиш ва унинг барқарорлигини таъминлашда иқтисодий

тузилманинг зарурий шарти, бу ‒ бозорлардир. Тезкор ривожланаётган
иқтисодиётлар ҳамиша бозор тизимига таянишган. Шу билан бирга, уларнинг
ҳукуматлари солиқ имтиёзлари, мақсадли кредитлар ва бошқа чоралар
ёрдамида мавжуд ишчи кучи ва капиталнинг самарали тақсимланишига
анча фаол равишда аралашишган. Юқори ўсишга мутаносиб равишда
иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришларнинг, бошқача айтганда ресурслар
ҳаракатчанлигининг тезкор суръатда ортиб бориши 13 та мамлакатга хос
бўлган.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда хулоса қилиб айтиш мумкинки,

сўнги

йилларда

мамлакатимизда

макроиқтисодий

барқарорлик

таъминланмоқда. Бу шундан далолат берадики, давлат қисқа муддатли
иқтисодий тебранишларни, бошқача айтганда, ялпи талаб ўзгаришлари билан
боғлиқ муаммоларни ҳал этиш бўйича ҳар томонлама чуқур ва пухта ўйланган
изчил пул-кредит ва солиқ-бюджет сиёсатини амалга оширмоқда.

Модомики, давлат оқилона барқарорлаштириш сиёсатини юритаётган

экан, мамлакатимизда узоқ муддадли истиқболда юқори барқарор иқтисодий
ўсиш суръатларини сақлаб қолиш учун товар ва хизматларни самарали асосда
ишлаб чиқаришга яъни иқтисодиёт тузилмасини ўзгартиришни кўзда тутувчи
қуйидаги соҳаларда таркибий ўзгаришларини амалга ошириш мақсадга
мувофиқдир:

биринчидан, рақобатни ривожлантириш ва самарадорликни ошириш

мақсадида давлат томонидан нархлар устидан назорат қилинишини босқичма-
босқич либераллаштириб бориш;

иккинчидан, давлат улуши сақлаб қолинаётган корхоналар фаолияти

самарадорлигини танқидий баҳолаш;

учинчидан, иккиламчи бозорларни жорий этиш, фонд бозорларини

ривожлантириш ва давлат банкларини стратегик ҳамда иқтисодий асосланган
даражага қадар хусусийлаштириш иқтисодий ўсишда молиявий сектор ролини
оширишга хизмат қилади;

тўртинчидан, Ўзбекистонда таълим сифатини халқаро шкалалар бўйича

баҳолаш, бошқа мамлакатлар билан ўзаро қиёслаш, таълимга йўналтирилаётган
давлат харажатлари самарадорлигини ҳисоблаш йўли билан уларнинг
иқтисодий ўсишга таъсирини аниқлаш.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Каримов И. 2015 йилда иқтисодиётимизда туб таркибий ўзгаришларни

амалга ошириш, модернизация ва диверсификация жараёнларини изчил давом
эттириш ҳисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка кенг йўл очиб
бериш – устувор вазифамиздир.

http://uza.uz/oz/politics/-tub-tarkibiy-zgarishlarni-

amalg-17-01-2015


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

11

www.iqtisodiyot.uz

2.

Постановление Президента Республики Узбекистан “О прогнозе

основных макроэкономических показателей и параметрах Государственного
бюджета Республики Узбекистан на 2015 год”.

4 декабря 2014 г., № ПП–2270.

http://lex.uz/pages/getpage.aspx?lact_id=2516171

3.

World Bank Group – Uzbekistan Partnership: Country Program Snapshot,

April 2015, 5 p.

4.

Альманах “Узбекистон – 2013”. – ЦЭИ, Ташкент, 2013, 181.

5.

Доклад о росте: Стратегии устойчивого роста и инклюзивного развития,

изд. «ВЕСЬ МИР», 2009, 19 б.

6.

http://www.prosperity.com/#!/ranking

7.

http://www.worldbank.org/content/dam/Worldbank/document/Uzbekistan

https://www.imf.org/external/russian/pubs/ft/weo/2015/update/02/pdf/0715r.pdf

8.

http://www.worldbank.org/content/dam/Worldbank/GEP/GEPcommodities/Pr

ice_Forecast_20150722.pdf

9.

http://data.worldbank.org/about/country-and-lending-groups

10.

http://www.hsbc.com/~/media/HSBC-com/about-hsbc/advertising/pdfs/the-

world-in-2050.pdf

11.

http://www.growthcommission.org

.





Библиографические ссылки

Каримов И. 2015 йилда иктисодиётимизда туб таркибий узгаришларни амалга ошириш, модернизация ва диверсификация жараёнларини изчил давом эттириш хисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка кенг йул очиб бериш - устувор вазифамиздир. http://uza.uz/oz/politics/-tub-tarkibiy-zgarishlami-amalg-17-01-2015

Постановление Президента Республики Узбекистан “О прогнозе основных макроэкономических показателей и параметрах Государственного бюджета Республики Узбекистан на 2015 год”. 4 декабря 2014 г., № ПП-2270. http://lex.uz/pages/getpage.aspx71act id=2516171

World Bank Group - Uzbekistan Partnership: Country Program Snapshot, April 2015, 5 p.

Альманах “Узбекистон - 2013”. - ЦЭИ, Ташкент, 2013, 181.

Доклад о росте: Стратегии устойчивого роста и инклюзивного развития, изд. «ВЕСЬ МИР», 2009, 19 6.

http://www.prosperity.eom/#l/ranking

http://www.worldbank.org/content/dam/Worldbank/document/Uzbekistan https://www.imf.org/external/russian/pubs/ft/weo/2015/update/02/pdf/0715r.pdf

http://www.worldbank.org/content/dam/Worldbank/GEP/GEPcommodities/Pr ice Forecast 20150722.pdf

http://data.worldbank.org/about/country-and-lending-groups

http://www.hsbc.com/---/media/HSBC-com/about-hsbc/advertising/pdfs/the-world-in-2050.pdf

http://www.growthcommission.org.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов