Повышение роли социального партнерства в обеспечении качества подготовки кадров

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
106-116
40
3
Поделиться
Мамадиёров, Н. (2016). Повышение роли социального партнерства в обеспечении качества подготовки кадров. Экономика и инновационные технологии, (5), 106–116. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8931
Н Мамадиёров, Самаркандский государственный университет

независимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье определены структура системы социального партнерства в сфере среднего специального профессионального образования, на основе социологического опроса проанализированы отношения социального партнерства между профессиональными колледжами и предприятиями, предложены основные функции выполняемые средне специальной профессиональной системой образования в системе социального партнерства а так же разработаны научно обоснованные предложения по повышению роли социального партнерства по обеспечению качества подготовки кадров.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Н.Қ. Мамадиёров,

мустақил изланувчи, СамДУ

КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ СИФАТИНИ ТАЪМИНЛАШДА ИЖТИМОИЙ

ШЕРИКЛИКНИНГ РОЛИНИ ОШИРИШ

В статье определены структура системы социального партнерства в

сфере среднего специального профессионального образования, на основе
социологического

опроса

проанализированы

отношения

социального

партнерства между профессиональными колледжами и предприятиями,
предложены

основные

функции

выполняемые

средне

специальной

профессиональной системой образования в системе социального партнерства
а так же разработаны научно обоснованные предложения по повышению роли
социального партнерства по обеспечению качества подготовки кадров.

The article defines the structure of the system of social partnership in the field of

secondary vocational education, based on a poll analyzed the relations of social
partnership between professional colleges and companies, offered the basic functions
performed by the secondary vocational education system in the system of social
partnership as well as scientifically sound suggestions for improvement the role of
social partnership to ensure the quality of training.

Калит сўзлар:

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, ижтимоий шериклик,

иш берувчилар, таълим муассасаси, таълим сифати.


Иқтисодиётда кечаётган жараёнлар ўрта махсус, касб-ҳунар таълими

тизимининг ролини белгилаб беради, яъни у боғловчи бўғин ҳисобланиб,
меҳнат бозорининг зарур таркибий тузилишини сақлаб туриш воситаси бўлиб
хизмат қилади. Ишлаб чиқариш ва ахборот технологияларининг жадал
ривожланиши, ўзгариб бораётган меҳнат муносабатлари иш берувчиларнинг
маҳорат ва билимларига нисбатан қўйиладиган талабларнинг ўсишини
белгилаб беради. Ҳозирги вақтда фаолиятнинг турли соҳаларида қўлланиши
мумкин бўлган билимлар талаб этилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг 2008 йил 29

февралдаги “Ёшлар йили” Давлат дастури тўғрисида»ги ПҚ-805-сонли қарори
билан тасдиқланган “Ёшлар йили” Давлат дастурининг 46-банди ижросини
таъминлаш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус,
касб-ҳунар таълими маркази, Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини
ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия
вазирлигининг 2008 йил 30 майдаги “Таълим муассасалари ва корхоналар
ўртасидаги шериклик муносабатлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш
ҳақида”ги 157, 21/ҚҚ, 23, 01-08/1750, 54, 56-сон қарори қабул қилинган [1].

Унга кўра, таълим муассасалари ва корхоналар ўртасидаги шериклик

муносабатларининг мақсади қуйидагилардан иборат:

меҳнат бозори талаб ва эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, малакали

кичик мутахассисларни тайёрлаш;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

таълим муассасалари ва корхоналар ўртасида ўзаро ҳамкорлик ва ўзаро

фойдали интеграцияни шакллантириш;

корхоналарда унумли меҳнат асосида кадрлар тайёрлашнинг икки

томонлама тизимини ривожлантириш;

амалиёт ўташни давлат таълим стандартлари талаблари даражасида

ташкил этиш ва битирувчиларни мутахассисликларига мос иш жойлари билан
таъминлаш [2].

Ўрта

махсус,

касб-ҳунар

таълими

муассасалари

жамоатчилик

бошқарувининг самарали тизимини янада ривожлантириш, таълим жараёнида
ижтимоий шериклик тамойилларини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 июлдаги “Касб-ҳунар
коллежининг Васийлик кенгаши тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш
ҳақида”ги 201-сонли қарори қабул қилинган [3].

Таълим жараёнида ижтимоий шериклик тамойилларини самарали амалга

ошириш, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими сифатини яхшилаш, касб-ҳунар
коллежининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва таълим жараёнини
такомиллаштириш Васийлик кенгашни ташкил этишнинг асосий мақсади
ҳисобланади [4].

Корхоналар билан ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари

ўртасидаги ўзаро муносабатлар шаклларини социологик тадқиқотлар асосида
таҳлил қилинди (1-расм).

1-расм. Корхоналар билан ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари

ўртасидаги ўзаро муносабатлар шакллари, жами сўралганларга нисбатан

%да

Манба: Расм муаллиф томонидан ўтказилган социологик сўров асосида

тузилган.


1-расмдан кўриниб турганидек, иш берувчиларнинг аксарияти (87%)

бўлажак мутахассисларнинг корхонадаги амалиёт ўташини маъқул кўришади.
Фикримизча, бунинг бир нечта сабаблари мавжуд.

Биринчидан

, ускуналарнинг

ноёблиги, қўполлиги ва қимматлиги туфайли кўплаб технологик жараёнларни


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

таълим муассасаси майдонларида амалга ошириб бўлмайди.

Иккинчидан

,

технологик жараёнларнинг ўзига хос хусусиятлари ўқувчилар томонидан фақат
ишдаги

тажрибали

шериклар

билан

ўзаро

ҳамкорлик

жараёнида

ўзлаштирилиши мумкин, бу кўпчилик томонидан (61%) устозликнинг
маъқулланишида ўз аксини топади.

Учинчидан

, корхонадаги амалиёт иш

берувчини ўқув жиҳозларини харид қилиш учун қўшимча харажатлардан халос
этади. Иш берувчиларнинг 31 фоизи ёш мутахассисларни жалб қилиш учун
ижтимоий дастурларни амалга ошириш зарур, деб ҳисоблайди. Тажрибанинг
камлиги туфайли собиқ битирувчилар ўз меҳнат фаолиятининг бошида юқори
маош олишга умид қила олмайди. Одатда, улар ёш ота-оналар ҳисобланади ва
бу кўпинча ижтимоий дастурларнинг амалга оширилиши билан қопланади, бу
ҳол, шубҳасиз, мазкур корхонада ишлашни янада жозибали қилади. Албатта,
малакали мутахассисларга бўлган талаб ортиб бораётган шароитда уларни
бошқа корхоналарга ўтиб кетишдан ёки фаолият турини ўзгартиришидан
тўхтатиб туриш лозим. Бундай турдаги ижтимоий дастурлар битирувчиларнинг
манфаатдор иш берувчининг корхонасидан мустаҳкам ўрин олишига
кўмаклашади, бу эса уларнинг ўқиши учун сарфланган маблағларнинг
йўқотилиши ҳолатларини кескин камайтиради. Таъкидлаш лозимки, иш
берувчиларнинг тахминан тўртдан бир қисми (25 фоизи) таълим
муассасаларининг ўқув-ишлаб чиқариш базасини қайта жиҳозлаш зарур, деб
ҳисоблайди, бу, шубҳасиз, кадрлар тайёрлаш сифатининг ошишига хизмат
қилади. Мутахассисликлар бўйича малака талабларини ишлаб чиқишда ва
ишлаб чиқариш таълими усталарини қайта тайёрлашда иштирок этишни иш
берувчиларнинг фақат 21 фоизи хоҳлашади. Ўзаро ҳамкорликнинг бундай
шакли бўлажак мутахассислар билимларининг фаоллашувига хизмат қилади ва
уларнинг ўз меҳнат фаолиятининг бошида мослашишини осонлаштиради.

Иш

берувчилар

томонидан

ўрта

махсус,

касб-ҳунар

таълим

муассасаларининг битирувчиларга нисбатан қўйиладиган устувор талаблар
қуйидагилардан иборат:

-

жамоада ишлай олиш;

-

интизомлилик;

-

турли иш услубларини қўллай олиш;

-

зарур ҳужжатларни билиш [5].

Албатта, юқорида санаб ўтилган талаблар умумий ҳисобланади ва уларни

эгаллаш иқтисодиётнинг барча тармоқларидаги бўлажак мутахассислар учун
бир хил даражада муҳим.

Юқорида келтирилган маълумотларга асосланган ҳолда шундай хулосага

келиш мумкинки, иш берувчилар томонидан ўрта махсус, касб-ҳунар таълими
муассасаларининг битирувчиларига нисбатан қўйиладиган талаблар анча
мураккаб ва хилма-хил. Айнан шунинг учун ўрта махсус,касб-ҳунар таълими
ижтимоий шериклар манфаатининг предметига ва ижтимоий шерикликнинг
муҳим мавзуларидан бирига айланди.

Чет элда, хусусан, Германияда иш берувчилар ходимга нисбатан мутлақо

бошқача талабларни қўйишади. Маълумотлар беш балли шкалада келтирилиб,
устуворликнинг камайишига қараб жойлаштирилган. Ходимга нисбатан


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

қўйиладиган энг асосий талаблар қуйидагилардан иборат: унинг ижтимоий
келиб чиқиши (4,9 балл), танланган мутахассислик (4,5 балл) ва яхши имтиҳон
баҳолари (4 балл) [6].

Юқорида баён этилганларни ҳисобга олган ҳолда, айтиш мумкинки, ўрта

махсус, касб-ҳунар таълими ва ўқитиш соҳасидаги ижтимоий шериклик таълим
дастурларининг ишлаб чиқаришнинг талабларига мувофиқлигини таъминлаш
мақсадида таълим муассасалари билан иш берувчилар ўртасидаги ўзаро
ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган.

Ижтимоий шериклик давлат органларининг нодавлат нотижорат

ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан
мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини, шу жумладан
тармоқ, ҳудудий дастурларни, шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни
ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган
бошқа қарорларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш борасидаги
ҳамкорлигидир [7]. Бозор муносабатларининг вужудга келиши даврида
ижтимоий шериклик тизимини ривожлантириш зарурлигининг сабаби шундан
иборатки, аҳоли катта қисмининг ҳаёт кечириши ўз ишчи кучини сотиш
қобилияти билан белгиланади. Ишчи кучининг қиймати эса ходимнинг
маҳорати, кўникмалари ва малакаси билан белгиланади. Ўз навбатида, фуқаро
томонидан муносиб турмуш даражасига эришишнинг асосий шарти – бу унинг
сифатли касб-ҳунар маълумотига эга бўлишидир. Иқтисодий тизим
ислоҳотлари, бозор муносабатларига ўтиш, жумладан, касб-ҳунар таълими
соҳасида ҳам ижтимоий шерикликнинг мақбул механизмини ишлаб чиқишни
талаб қилади.

Жаҳоннинг деярли барча мамлакатларида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими

тизими ислоҳ қилинмоқда. Бунга зарурат бошқарувни марказлашган тизимдан
чиқариш жараёнлари ҳамда меҳнат бозорининг таркибий тузилишини жамият
ва давлатни жадал ривожлантириш йўлида шакллантириш лозимлиги туфайли
юзага келди. Шу сабабли муайян билимлар ва кўникмаларга эга бўлган
мутахассисларни қўлга киритишдан манфаатдор бўлган иш берувчилар
маблағларининг янада фаол жалб этилишини таъминлаш мақсадида таълим
муассасаларини молиялаш механизмларини ўзгартириш талаб этилади. Бундай
турдаги вазифаларни фақат потенциал ходимлар, алоҳида таълим муассасалари
ва умуман ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими, алоҳида иш берувчилар ва
корхоналар, ваколатли бошқарув органлари тимсолида давлатнинг мустаҳкам
ҳамкорлиги орқали ҳал этиш мумкин.

Давлатнинг ушбу ўзаро ҳамкорликдаги роли ўрта махсус, касб-ҳунар

таълими тизимининг муваффақиятли фаолият кўрсатиши ва ривожланиши учун
зарур шароитларни яратишдан иборат. Давлат фуқароларнинг касб-ҳунар
таълимига эга бўлишдаги имкониятларининг тенглигини таъминлаши, давлат
учун стратегик жиҳатдан қизиқиш уйғотувчи, лекин ўзига хослиги туфайли
кенг талаб этилмайдиган мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрловчи ўрта
махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини қўллаб-қувватлаши лозим.

Иш берувчилар ва корхоналарнинг ижтимоий шерикликда фаол иштирок

этиши бўлажак мутахассислар томонидан олинадиган билимларнинг долзарб


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

бўлишини таъминлашга ва бунинг натижасида, давлат томонидан тақдим
этиладиган маблағлар ва имкониятлардан самарали фойдаланишга хизмат
қилади.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими соҳасидаги ижтимоий шериклик

тизимини тўрт поғонали тузилма кўринишида тақдим этиш мумкин (1-жадвал).

1-жадвал

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими соҳасидаги ижтимоий шериклик

тизимининг таркиби

Ижтимоий шериклик

даражалари

Ижтимоий шериклик субъектлари

1

2

Мамлакат даражаси

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим

вазирлиги (ҳукумат вакили);

Иқтисодиёт тармоқлари вазирликлари;

Таълим соҳаси ходимларининг касаба уюшмалари;

Савдо-саноат палатаси;

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим раҳбарлари миллий

кенгаши.

Ҳудудий даража

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари;

Иқтисодиёт тармоқлари бош бошқармалари;

Савдо-саноат палаталарининг ҳудудий бўлимлари;

Таълим соҳаси ходимларининг ҳудудий касаба уюшмалари;

Ўрта махсус касб-ҳунар таълими раҳбарларининг ҳудудий

кенгаши.

Муниципал даража

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг туман (шаҳар)

бўлими;

Таълим соҳаси ходимларининг туман (шаҳар) касаба

уюшмалари;

Таълим муассасаларининг педагог жамоаси;

Бандликка кўмаклашиш маркази.

Таълим муассасаси

даражаси

Барча мулкчилик шаклидаги корхоналар ва уларнинг

бирлашмалари;

Давлат ва хусусий корхоналар (ташкилотлар);

Касбий иш берувчилар уюшмалари;

Хусусий (якка) тадбиркорлар;

Меҳнат бозорининг индивидуал вакиллари;

Касбий

таълим

хизматларининг

индивидуал

истеъмолчилари: ўқувчилар, ишсизлар ва қўшимча касб-
ҳунар маълумотига эга бўлишни истовчи шахслар

Манба: жадвал муаллиф тадқиқотлари асосида тузилган.

1-жадвалдан кўринадики,

мамлакат даража

да ижтимоий шериклик ўрта

махсус, касб-ҳунар таълими тизимини ривожлантириш концепциясини ишлаб
чиқувчи таълим, иқтисодиёт, меҳнат ва молия вазирликлари доирасида
институционал асослар ташкил этилган. Мазкур даражада ижтимоий
шерикларнинг ихтиёрий ташаббусига кўра барча манфаатдор тарафлар
вакилларидан таркиб топган турли маслаҳат кенгашлари ташкил этилади.
Шундай қилиб, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимининг меҳнат бозори


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

билан ўзаро ҳамкорлиги таъминланади. Шунингдек, ушбу даражада меҳнат
фондлари ташкил этилиб, уларда иш берувчилар (ёки уларнинг уюшмалари),
ходимлар (касаба уюшмалари тимсолида) ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими
муассасаларининг раҳбарлари ўзаро манфаатли масалаларни муҳокама қилади.
Уларнинг қарорлари ва тавсиялари қонунчилик ҳокимияти органларига кўриб
чиқиш учун тақдим этилади.

Бироқ, таъкидлаш лозимки, тўлақонли ижтимоий шерикликни амалга

ошириш учун давлатнинг эмас, балки ижтимоий шерикларнинг ташаббусига
кўра алоҳида миллий тузилмани ташкил этиш зарур.

Ижтимоий шерикликнинг

ҳудудий даража

си мамлакат даражадагига

ўхшаш тузилмага эга. Бу ерда миллий тузилмага бирлаштирилган ҳудудий
кенгашлар ташкил этилади.

Мазкур иккала даражада ҳам ўрта махсус, касб-ҳунар таълими

муассасалари ходимларининг малакасини ошириш, дастурлар, ўқув
материаллари, имтиҳон ва малака талабларини ишлаб чиқиш билан
шуғулланувчи ташкилотлар фаолият кўрсатади. Ушбу тузилмаларда давлат, иш
берувчилар ва ходимларнинг таълим тизимига умуман иқтисодиёт ва ҳар бир
тармоқнинг талабларига мувофиқ ўзгартиришлар киритувчи вакилларини
ажратиш мумкин.

Улар фаолиятининг тахминий алгоритми қуйидаги кўринишга эга: дастлаб

ўрта махсус, касб-ҳунар соҳалари аниқланиб, шу асосда янги таълим соҳалари,
ўқув ва имтиҳон материаллари ва таълимнинг якуний натижаларига нисбатан
қўйиладиган талаблар ишлаб чиқилади. Сўнгра ушбу ўзгаришлар Олий ва ўрта
махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланади ва янги ўқув дастурлари
таълим муассасалари томонидан амалга оширилади.

Муниципал даража

да ижтимоий шериклик таълим муассасаларининг

муайян даражадаги мустақиллигида амалга оширилади. Мазкур ҳолатда таълим
муассасалари ёки уларнинг бирлашмалари корхоналар ёки уларнинг гуруҳлари
билан муайян касб-ҳунар ихтисосликлари бўйича ўқув дастурлари ишлаб
чиқиш соҳасида бевосита ҳамкорлик қилади. Муниципал даражада бизнес ва
таълим муассасаларининг вакиллари компаниялар ходимлари учун малака
ошириш дастурларини биргаликда ишлаб чиқади, корхоналар эса таълим
муассасаларига ишлаб чиқариш амалиётини ўташ учун замонавий жиҳозларни
тақдим

этади.

Ўз

навбатида,

корхоналар

мутахассислари

таълим

муассасаларига маърузалар ўқиш ва амалий машғулотларни ўтказиш учун
таклиф этилади, таълим муассасаларининг ўқитувчилари эса янги жиҳозлар
билан ишлаш бўйича амалий тажрибага эга бўлиш ва замонавий
технологияларни ўрганиш имкониятини қўлга киритади. Бундан ташқари,
корхоналар вакиллари таълим муассасаларининг кенгашлари таркибидан жой
олади. Ушбу даражада ижтимоий шерикликка маъмуриятлар, иш билан
бандлик хизматлари, маҳаллий касаба уюшмалари ташкилотлари тимсолида
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари киритилиши мумкин.

Таълим муассасаси даража

сида ижтимоий шериклик тузилмаси юқори

турувчи даража билан ўхшаш бўлиб, фарқи шундан иборатки, бунда касб-ҳунар
таълим муассасаси томонидан касб-ҳунар хизматларининг мазмунига бўлган


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

эҳтиёжларга аниқлик киритиш учун алоҳида иш берувчилар, таълим
хизматларининг потенциал истеъмолчилари, ўқувчилар ва уларнинг ота-
оналари билан ҳамда ишсизлар ва қўшимча касб-ҳунар маълумотига эга
бўлишни истовчи шахслар билан ўзаро ҳамкорлик амалга оширилади.

Умуман олганда, ижтимоий шериклик шакллари ва усуллари ғоят хилма-

хил бўлиб, ҳам расмий, ҳам норасмий хусусиятга эга бўлиши мумкин.
Корхонада ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг вакилларини
жалб қилган ҳолда ўқишни ташкил этишда давлат иштироки шакли ҳам мавжуд
бўлиши мумкин.

Шундай қилиб, ижтимоий шерикликнинг якуний мақсади кадрлар

тайёрлашнинг

сифатини

ошириш,

меҳнат

бозорининг

малакали

мутахассисларга бўлган жорий эҳтиёжларини қондириш ва истиқболдаги
эҳтиёжларини прогноз қилишдан иборат.

Ушбу мақсадга эришиш учун қуйидаги вазифаларни ҳал этиш лозим:

манфаатдор ижтимоий шериклар мутахассисларни тайёрлашдаги ўзаро

ҳамкорлик йўналишларини биргаликда режалаштиришлари;

кадрлар тайёрлаш мақсадли лойиҳаларини молиявий ресурслар билан

таъминлашлари, махсус курслар ва замонавий технологик жиҳозлар асосида
амалий ўқитиш сифатини оширишлари;

таълим муассасасининг моддий-техника базасини узоқ муддатли асосда

ривожлантиришлари;

бўлажак мутахассисларни меҳнатни ташкил этишнинг илғор усулларига

ўқитишлари;

ўқувчиларнинг бўлажак касбни (мутахассисликни) ўзлаштиришга

мотивациясини оширишлари;

умумтаълим мактаблар ўқувчилари билан касбга йўналтириш ишларини

фаол амалга оширишлари лозим.

Ижтимоий шериклик тизими:

мутахассислар ва ишчи кадрларга бўлган эҳтиёжларни аниқлаш ҳамда

уларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни ривожлантириш масъулиятини
корхоналар зиммасига юклаш;

касбга йўналтиришга нисбатан ёндашувларни ўзгартириш;

иш берувчилар ва бошқа ижтимоий шерикларни билимлар, маҳорат ва

кўникмаларни текшириш тартиблари ва малака талабларини ишлаб чиқишга
жалб этиш орқали таълим муассасаларининг меҳнат бозори билан алоқасини
кучайтириш;

корхоналарнинг муайян ишлаб чиқариш талабларига жавоб берувчи

билимларни тақдим этишдаги ролини ошириш;

ижтимоий шерикларни лицензиялаш ва аккредитациялаш тартиблари

орқали таълим муассасалари фаолиятини бошқариш, назорат қилиш ва
баҳолашга жалб этиш;

таълим муассасаларининг ўзини-ўзи бошқариш ва мустақилликка

эришиш тамойилига, бошқарувнинг бозор усулларига ўтишига;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

иш берувчининг буюртмаларига кўра тайёрланадиган битирувчилар

сонининг ўсишига;

битирувчиларни ишга жойлаштиришга ва улар моддий аҳволининг

яхшиланишига;

иш берувчиларнинг малакали мутахассисларга бўлган эҳтиёжларини

қондиришга;

битирувчилар малакаси даражасининг ўсишига кўмаклашиш имконини

беради.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида ижтимоий шериклик тизими

томонидан бажариладиган асосий функциялар, бизнингча, қуйидагилардан
иборат (2-расм):











2-расм. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида ижтимоий шериклик

тизими томонидан бажариладиган асосий функциялар

Манба: расм муаллиф тадқиқотлари асосида тузилган.

2-расмдан кўринадики,

прогноз қилувчи функция ва мониторинг функцияси

ижтимоий шериклар кенгашлари (уюшмалари) томонидан меҳнат бозорининг
ривожланишини прогноз қилиш ва ушбу прогнозлар асосида кадрлар тайёрлаш
учун буюртмаларни шакллантириш, мониторинг маълумотларидан фойдаланган
ҳолда ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг мазмунини иқтисодиёт талабларига
мувофиқ ишлаб чиқишда иштирок этиш кўринишида амалга оширилади.
Бундан ташқари, кенгашлар тарафларнинг умумий манфаатларини аниқлаш
мақсадида ижтимоий шериклик иштирокчилари ўртасидаги ташқи алоқалар
учун ҳамда меҳнат ва таълим хизматлари бозорларининг ҳолати ҳақида
маълумотлар олиш учун

мувофиқлаштирувчи функцияни

бажаради.

Назорат қилувчи функция

касб-ҳунар таълимининг сифатини баҳолаш

мустақил хизмати томонидан

амалга оширилади. Меҳнат бозори мониторинги,

иш берувчилар ўртасида ўтказилган сўровлар натижаси ва таълим
муассасаларининг ҳисоботлари асосида давлат таълим стандартлари ва
нормативларини амалга ошириш сифатининг баҳоси шаклланади.

Методик функция

таълимни бошқариш давлат органлари томонидан

амалга оширилади. Ижтимоий шериклар кенгашларининг тавсиялари асосида

Мониторинг

функцияси

Прогноз қилувчи

функция

Методик функция

мувофиқлаштирувчи

функция

Назорат қилувчи

функция

Ижтимоий функция

Ижтимоий

шериклик

тизими


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

9

www.iqtisodiyot.uz

таълим стандартлари, мутахассисликлар классификаторлари ва ўқув режалари
ишлаб чиқилиб, тасдиқланади.

Ижтимоий

функция

ижтимоий шерикликнинг бутун тизимига хосдир.

меҳнат бозори оптимал таркибий тузилишининг шакллантирилиши, ишсизлик
даражасининг

пасайиши,

аҳоли

маълумоти

даражасининг

ошиши,

иқтисодиётнинг турли тармоқларида фаол, масъулиятли ва малакали
мутахассисларнинг тайёрланиши ижтимоий шериклар фаолиятининг натижаси
ҳисобланади. Шу муносабат билан иш берувчилар томонидан ўрта бўғин
ходимларини яқин 3-5 йилга узоқ муддатли режалаштириш имкониятини
баҳолаш натижалари катта қизиқиш уйғотади (3-расм).

3-расм. Ўрта бўғин ходимларига таълим бюртмаларини шакллантириш

орқали иш берувчиларнинг кадрларни режалаштиришни амалга

оширишга тайёргарлиги, жами сўралганларга нисбатан %да

Манба: Муаллиф томонидан ўтказилган социологик тадқиқотлар асосида тузилган.

3-расмдан кўринадики, иш берувчиларнинг кўпчилиги (63%) кадрларни

режалаштиришни ўрта бўғин ходимлари учун яқин 3-5 йилга мўлжалланган
таълим буюртмасини шакллантириш орқали амалга оширишга тайёр. Мазкур
ҳолатни,

фикримизча,

шу

билан

изоҳлаш

мумкинки,

замонавий

технологияларнинг ҳаётий даври айнан ана шундай вақт оралиғини ташкил
этади. Шу сабабдан 1-3 йил учун режалаштириш (иш берувчиларнинг 28
фоизи) яққол етарли эмас. Режалаштиришни 5 йилдан ортиқ муддатга амалга
оширишга тайёр бўлган иш берувчилар фоизининг жуда камлигини (5%)
меҳнат ва таълим хизматлари бозорларидаги вазиятнинг беқарорлиги билан
изоҳлаш мумкин, чунки уни прогноз қилиш мушкул. Яна шуни таъкидлаш
лозимки, иш берувчиларнинг бир нечтаси (сўровда иштирок этганларнинг 3
фоизи) жавоб беришга қийналишди. Фикримизга кўра, бунга ўрта махсус, касб-
ҳунар таълим муассасалари томонидан кадрлар тайёрлаш сифати даражасининг
етарли эмаслиги сабаб бўлиши мумкин.

Қуйида иш берувчилар ўртасида ўтказилган уларнинг ўрта махсус, касб-

ҳунар таълими муассасаларининг битирувчилари шу ердаги корхоналарда
ишлашидан манфаатдорлиги даражаси ҳақида ўтказилган сўровнинг
натижаларини келтирамиз (4-расм).


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

10

www.iqtisodiyot.uz

4-расм. Иш берувчиларнинг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими

муассасаларининг битирувчилари корхоналарда ишлашидан

манфаатдорлиги даражаси, жами сўралганларга нисбатан, %да

Манба: расм муаллиф томонидан ўтказилган социологик тадқиқотлар асосида

тузилган.


Иш берувчиларнинг аксарияти (98%) ўрта махсус, касб-ҳунар таълими

муассасалари битирувчиларининг ўз корхоналарида ишга жойлашишидан
маълум даражада манфаатдор. Бу албатта, ушбу маълумот даражасига эга
бўлган мутахассислар ўртасида ишсизлик даражасининг пасайишига хизмат
қилади. Бироқ, уларнинг 2 фоизи бундай манфаатдорликни намойиш этмади.
Фикримизча, мазкур ҳолатнинг иккита сабаби мавжуд. Биринчидан, иш
берувчиларга битирувчиларнинг ихтисослиги маъқул эмас, иккинчидан,
кадрлар тайёрлаш сифатининг етарли эмаслиги.

Юқорида айтилганлардан келиб чиққан ҳолда, ижтимоий шерикликнинг

ролини қуйидаги мезонлар бўйича баҳолаш мумкин:

ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг сифати (кадрлар тайёрлашнинг

сифати);

таълим муассасаси фаолияти меъёрий-ҳуқуқий асосларининг даражаси;

аҳолининг таълимга бўлган талабларини қондириш қобилияти;

шериклар билан ўзаро ҳамкорлик ва мувофиқлашганлик даражаси;

битирувчиларни ижтимоий ва касбий мослаштириш даражаси

(ижтимоий шерикларнинг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари
битирувчиларига нисбатан қўйиладиган талабларини бажариш);

таълим муассасасида интеллектуал ва бошқа ресурслардан фойдаланиш

даражаси;

ходимларни ижтимоий ҳимоялаш борасидаги манфаатларининг

мослиги.

Замонавий юқори технологик ва кўп илм талаб қиладиган ишлаб чиқариш

мутахассисларни тайёрлаш сифатига нисбатан принципиал жиҳатдан янги
талабларни қўяди. Битирувчиларни тайёрлаш даражаси ушбу талабларга мос


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

11

www.iqtisodiyot.uz

келиши учун бўлажак мутахассисларни энг янги, ноёб асбоб-ускуналарда
ишлашга “алоҳида” ўқитиш зарур. Бундан ташқари, ўқув дастурларини ишлаб
чиқиш ва тасдиқлаш, ўқув моддий базасини янгилаш вақт ва молиявий
харажатларни талаб қилади. Шу муносабат билан ижтимоий шерикларнинг,
биринчи навбатда иш берувчиларнинг таълим муассасасини замонавий асбоб-
ускуналар билан жиҳозлашда, хомашё ва материаллар билан таъминлашда
иштирок этиши; ишлаб чиқариш таълими ва ишлаб чиқариш амалиётини
ташкил этишда мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналардан
фойдаланиш учун шароитлар яратиш ўта муҳим аҳамият касб этади.

Шундай қилиб, ижтимоий шериклик кадрлар тайёрлашнинг сифатини

оширишга, таълим муассасасининг моддий-техника базасини яхшилашга,
битирувчиларни ишга жойлаштиришга, ўқувчилар билан касбга йўналтириш
ишини олиб боришга йўналтирилган. Ижтимоий шерикликнинг кадрлар
тайёрлашнинг сифатини оширишдаги роли корхоналар билан ўзаро ҳамкорлиги
шакллари орқали ушбу тизим мутахассислари касбий ва илмий
тайёргарлигининг

иш

берувчиларнинг

талабларига

мос

келишини

таъминлашдан, шунингдек, ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасасининг
ичида ижтимоий-меҳнат муносабатлари субъектларининг бюджетдан ташқари
маблағларнинг тақсимланиши ва ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш
борасидаги манфаатларини уйғунлаштиришдан иборат.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 26-27-

сон, 259-модда; 2010 й., 22-сон, 179-модда

2.

Таълим

муассасалари

ва

корхоналар

ўртасидаги

шериклик

муносабатлари тўғрисида низом // www.lex.uz.

3.

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 28-сон,

316-модда.

4.

Касб-ҳунар коллежининг Васийлик кенгаши тўғрисида намунавий низом

// // www.lex.uz.

5.

Захаров, В.Ю. Формирование профессионально важных качеств

специалиста с помощью компетентностной технологии. / В.Ю.Захаров, М.Р.
Таймасова // Среднее профессиональное образование. - 2008.-№ 10.

6.

Востребованность

работодателями

рабочих

специальностей

и

формирование сбалансированного рынка труда. [Электронный документ].-
http://ww\v.edu.ru/mon-site/main/romir.pdf.

7.

Ўзбекистон Республикасининг “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги

қонуни // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 39-
сон, 488-модда.

Библиографические ссылки

Узбекистан Республикаси конун хужжатлари туплами, 2008 й., 26-27-сон, 259-модда; 2010 й., 22-сон, 179-модда

Таълим муассасалари ва корхоналар уртасидаги шсриклик муносабатлари тугрисида низом // www.lex.uz.

Узбекистан Республикаси конун хужжатлари туплами, 2012 й., 28-сон, 316-модда.

Касб-хунар коллежининг Васийлик кенгаши тугрисида намунавий низом // // www.lex.uz.

Захаров, В.Ю. Формирование профессионально важных качеств специалиста с помощью компетентностной технологии. / В.Ю.Захаров, М.Р. Таймасова И Среднее профессиональное образование. - 2ОО8.-№ 10.

Востребованность работодателями рабочих специальностей и формирование сбалансированного рынка труда. [Электронный документ].-http://wwv.edu.ru/mon-site/main/romir.pdf.

Узбекистан Республикасининг “Ижтимоий шериклик тугрисида”ги конуни // Узбекистан Республикаси конун хужжатлари туплами, 2014 й., 39-сон, 488-модда.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов