Основные направления развития многоотраслевых фермерских хозяйств и значение развития в них кооперативных отношений

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
81-98
22
4
Поделиться
Абдуллоев A., & Давлатов, С. (2016). Основные направления развития многоотраслевых фермерских хозяйств и значение развития в них кооперативных отношений. Экономика и инновационные технологии, (3), 81–98. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8787
A Абдуллоев, Бухарский государственный университет

учитель

С Давлатов, Бухарский государственный университет

учитель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье описывается основные направления многопрофильных фермерских хозяйств и важность в нем развития отношений кооперации. Разработано предложения и рекомендации по развитие отношений кооперации.

Похожие статьи

background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

А.Ж. Абдуллоев, ўқитувчи,

С.С. Давлатов, ўқитувчи, БухДУ

КЎП ТАРМОҚЛИ ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИНИНГ

РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ ВА УНДА

КООПЕРАЦИЯ МУНОСАБАТЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ

АҲАМИЯТИ

В данной статье описывается основные направления многопрофильных

фермерских хозяйств и важность в нем развития отношений кооперации.
Разработано предложения и рекомендации по развитие отношений
кооперации.

This article describes the main directions of multidisciplinary farms and the

importance of it in the development of cooperation relations. Develop proposals and
recommendations for the development of relations of cooperation.

Ключевые слова:

Кўптармоқли, хўжалик маҳсулотлари, агросаноат,

сервис хизмати, фермер хўжалиги.

Кўп тармоқли фермер ҳўжаликлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини

ишлаб чиқариши билан биргаликда уларни кайта ишлаш, қурилиш ишларини
амалга ошириш ва қишлоқ аҳолисига сервис хизмати кўрсатиши билан кўзга
кўринмоқда.

Бугунги кунда қишлоқ хўжалиги ва агросаноат мажмуининг ишлаб

чиқариш – молиявий ривожланиш даражасининг барқарор ривожланаётган-
лигида

ҳамда

ўзаро

иқтисодий

муносабатларнинг

такомиллашиб

борилаётганлигида агросаноат тизимининг бир маромда фаолият кўрсатиши
учун зарурий ташкилий-иқтисодий ҳамда бошқа шароитларни шакллантириш
ва яратишда давлатнинг етакчилик қилиб, давлат бошқарув усулларидан
унумли фойдаланилаётганлиги, ушбу усуллар бозор тамойилларига
асосланганлиги боис, жаҳон молиявий инқирози шароитида энг тўғри ва
оқилона йўл эканлигини ҳаёт тасдиқламоқда. Дарҳақиқат, Республикамиз
Президенти

И.А. Каримов

таъкидлаганларидаек,

“... парокандалик

ва

бошбошдоқлик таъсирига тушиб қолмаслик учун ўтиш даврида айнан давлат
бош ислоҳотчи сифатида масъулятини ўз зиммасига олиш зарурлигини биз
ўзимизга аниқ белгилаб олдик”[2].

“Мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида ҳам чуқур таркибий ўзгаришлар

амалга оширилмоқда. Мураккаб об-ҳаво шароитига қарамасдан, фермер ва
деҳқонларимизнинг фидокорона меҳнати ва омилкорлиги туфайли ўтган йили
мўл ҳосил етиштирилди – 7 миллион 500 минг тоннадан зиёд ғалла, 3 миллион
350 минг тоннадан ортиқ пахта хирмони барпо этилди.

Таъкидлаш керакки, бундай мўл ҳосил асосан қишлоқ хўжалигида ишлаб

чиқаришни жадаллаштириш, селекция ишларини яхшилаш, ғўза ва бошоқли
дон экинларининг районлаштирилган навларини жорий қилиш, замонавий

2

www.iqtisodiyot.uz

агротехнологияларни ўзлаштириш эвазига таъминланди” – деб таъкидлади
муҳтарам Президентимиз И.А. Каримов[1].

Кўп тармоқли фермер хўжаликларида ишлаб чиқаришнинг қўшимча

тармоғи асосий тармоқ билан боғлиқ ҳолда ёки асосий тармоқ билан боғлиқ
бўлмаган соҳаларда ташкил этилиши мумкин.

Қўшимча тармоқни асосий тармоқ (қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари

етиштириш ва уни қайта ишлаш соҳалари) билан боғлиқ бўлмаган соҳаларда
ташкил этиш йўналишлари қуйидагилар бўлиши мумкин:

– суратхоналар ташкил қилиш;
– чўмилиш ҳавзалари;
– гўзаллик салони;
– дам олиш уйлари фаолиятини йўлга қўйиш;
– турли тўй ва бошқа маросимлар уйи фаолиятини ташкил қилиш;
– умумовқатланиш шохобчалари;
– халқ ҳунармандчилиги билан шуғулланиш;
– экотуризмни ташкил қилиш;
– автомобилларга техник ёрдам кўрсатиш;
– пойабзал таъмирлаш ва тикиш;
– ёғочни қайта ишлаш ва қуритиш;
– қурилиш материаллари ишлаб чиқариш;
– мебель ясаш ва таъмирлаш;
– телерадио, видео, аудио аппаратларини созлаш устахоналари ташкил

қилиш;

– тижорат, савдо-сотиқ корхоналари;
– яримтайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш (озиқ-овқат маҳсулотлари, ип,

калава ва бошқалар) ва ҳоказо.

Умуман, кўп тармоқли фермер хўжалигининг асосий хусусиятлари ишлаб

чиқаришни ташкил қилишдаги муҳим шартлардан бири бу – ҳар қандай фермер
хўжалиги ўз даромадини (соф фойда) ошириш мақсадида ўз хоҳишига кўра
ихтиёрий равишда қўшимча тармоқларни ташкил этган ҳолда кўп тармоқли
фермер хўжалигига айланиши мумкинлигидир.

Маълумки, Бухоро вилояти Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги

маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган жанубий-ғарбий минтақаси ҳисобланади. Бу
эса, фермер хўжаликлари иқтисодини юксалтиришда қўшимча тармоқларни
ташкил қилишда ҳам ўзига хосликларни талаб қилади.

Бугунги кунда Бухоро вилоятида жами 4640 дан ортиқ фермер

хўжаликлари мавжуд бўлиб, уларга 795 минг гектар ер майдони бириктириб
берилган. Шундан 2632 та фермер хўжалиги (77,5%) пахтачилик ва ғаллачилик
йўналишида, 322 таси (9,5%) чорвачилик, 42 таси (1,2%) балиқчилик
йўналишида, 140 таси (4,1%) сабзавот-полиз маҳсулотлари етиштириш бўйича,
152 таси (4,5%) боғдорчилик маҳсулотлари етиштиришга ихтисослашган.

2015 йилнинг 1 июль ҳолатида фермер хўжаликларида56,2 минг бош

йирик шохли қорамол, шу жумладан 17,3 минг бош сигир,191,1 минг бош қўй
ва эчкилар, 172,5 минг бош паррандалар мавжуд бўлиб,2014 йил январь-июнь
ойларига нисбатан йирик шохли қорамоллар сони3,9 фоизга, шу жумладан

3

www.iqtisodiyot.uz

сигирлар 1,2 фоизга, қўй ва эчкилар 5,1 фоизга, паррандалар 4,7 фоизга
кўпайган.

2015 йил январь-июнь ойларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб

чиқариш амалдаги нархларда 1677,3 млрд. сўмни ташкил этди ва ўтган йилга
нисбатан 106,6 фоизга ўсди.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажмида

деҳқончилик маҳсулотлари 899,1 млрд. сўмни (ўтган йилга нисбатан 106,7
фоизга кўп), чорвачилик маҳсулотлари 778,2 млрд. сўмни (ўтган йилга
нисбатан 106,4 фоизга кўп) ташкил этди.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришда кичик тадбиркорлик

субъектлари улуши 98,4 фоизни ташкил этди, жумладан деҳкон
хўжаликларининг улуши 80,7 фоизни ташкил этмоқда.

1-жадвал

Бухоро вилоятининг фермер хўжаликларида асосий қишлоқ хўжалиги

маҳсулотларини ишлаб чиқариш қуйидагича ифодаланади

2014 йил

январь-июнь

2015 йил

январь-июнь

2014 йил

январь-

июнга

нисбатан

фоиз

ҳисобида

тонна

ишлаб

чиқариш

умумий

ҳажмидаги

улуши, фоиз

тонна

ишлаб

чиқариш

умумий

ҳажмидаги

улуши, фоиз

1

2

3

4

5

6

Гўшт, тирик вазнда

1994

2.2

2164

2.3

108.5

Сут

15074

4.6

16001

4.6

106.1

Тухум, минг дона

2121

1.3

2310

1.2

108.9

Қоракўл тери, дона

26454

7.7

28695

8.1

108.5

Жун

178

10.9

193

10.8

108.4

Пилла

3122.4

91.8

2778.1

89.8

89.0

Бошоқли дон

341125

68.0

341517

68.0

100.1

Шундан буғдой

341125

68.2

341517

68.1

100.1

Картошка

7987

5.8

8388

5.7

105.0

Сабзавот

15334

9.5

15953

8.8

104.0

Полиз

3653

35.4

3769

33.7

103.2

Мева ва резаворлар

31758

27.6

32927

26.3

103.7

Узум

85

2.8

100

3.0

117.6

Манба: Бухоро вилоят статистика бошқармаси маълумотлари асосида

муаллифлар ишланмаси.

Деҳқончилик. Дастлабки маълумотларга кўра, барча тоифадаги

хўжаликларда жорий йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларининг умумий
майдони 240,3 минг гектарни ташкил қилди.Бошоқли дон экинлари билан банд
бўлган экин майдони 91,7 минг гектар, пахта экин майдони 110,3 минг гектар,
картошка 4,0 минг гектар, сабзавот экинлари 8,7 минг гектар майдонни ташкил
қилди.Ҳосил йиғими. 2015 йил 1 июль ҳолатига барча тоифадаги хўжаликлар
томонидан 502,4 минг тонна бошоқли дон, шундан 501,2 минг тонна буғдой
ишлаб чиқарилди.Барча тоифадаги хўжаликларда 145,6 минг тонна картошка
қазиб олинди, (2014 йилга нисбатан 6,4 фоизга кўп), 180,5 минг тонна сабзавот

(12,0 фоизга кўп) йиғиб олинди, 11,2 минг тонна полиз экинлари (8,1 фоизга
кўп) 125,0 минг тонна мева ва резаворлар (8,6 фоизга кўп) етиштирилди.

Чорвачилик. 2015 йилнинг 1 июль ҳолатига барча тоифадаги хўжаликлар

томонидан йирик шохли қорамоллар 1077,7 минг бошни, (ўтган йилнинг шу
даврига нисбатан 1,8 фоизга кўп), шу жумладан сигирлар 382,3 минг бошни
(ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 0,3 фоизга кўп), қўй ва эчкилар 1888,5
минг бошни (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,2 фоизга кўп), паррандалар
3590,1 минг бошни (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 24,8 фоизга кўп)
ташкил этди.

2015 йил 1 июль ҳолатига барча тоифадаги хўжаликларда 95619 тонна

тирик вазнда гўшт (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,4 фоизга кўп), 347530
тонна сут 6,8 фоизга кўп), 188549 минг дона тухум (19,2 фоизга кўп) ишлаб
чиқарилди.

Барча ҳудудларда чорвачилик маҳсулотлари (гўшт, сут, тухум) ишлаб

чиқаришнинг ўсиши асосан, деҳқон хўжаликлари ҳисобидан амалга оширилиб,
гўшт ишлаб чиқариш умумий хажмида уларнинг улуши 96,8 фоизни, сут ишлаб
чиқаришда 95,1 фоизни, тухум ишлаб чиқаришда 60,5 фоизни ташкил қилди.

1-расм. Кўп тармоқли фермер хўжаликларида асосий фаолияти ва

қўшимча тармоқни ташкил этиш йўналишлари

Манба: Муаллифлар ишланмаси.

Ҳозирги пайтда фермер хўжаликлари ихтиёрида бўлган мавжуд ер-сув,

меҳнат ресурслари, нефть маҳсулотлари, минерал ўғитлар, техника воситалари,
бино ва иншоотлар каби воситалардан унумли фойдаланган ҳолда фермер
хўжалигининг оладиган фойдаси миқдорини ошириш масаласи кўзда
тутилмоқда.

тармоғи қуйидаги асосий йўналишларда амалга оширилиши мумкин:

- қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўналишида;
- қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, ташиш, сақлаш ва қайта

ишлаш йўналишларида;

- қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи хўжалик субъектларига

агротехник, иқтисодий, техникавий, зооветеринария ва бошқа соҳаларда
хизматлар кўрсатиш йўналишларида;

- енгил саноат маҳсулотлари, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш

йўналишларида;

- аҳолига савдо, транспорт, маиший хизмат кўрсатиш соҳаларида ташкил

этилиши мумкин.

Илмий жиҳатдан фермер хўжаликларида кўп тармоқли фаолиятни

йўналишларини таснифлаш муҳим назарий аҳамиятга эгадир. Чунки
биринчидан, ижтимоий такрор ишлаб чиқариш тизимида таъминот ва хизмат
кўрсатиш соҳаларини таркибларга ажратиш асосида кўп тармоқли фермер
хўжаликларида қўшимча фаолиятнинг алоҳида бўғинлари ва уларни
иқтисодиётдаги ўрнини белгилаш имконияти яратилади, иккинчидан,
иқтисодиётнинг тармоқлараро алоқаларини белгилайди ва шу асосда асосий
ишлаб

чиқариш

йўналиши

ва

унга

турдош

бўлган

соҳаларни

ривожлантиришнинг самарали йўналиши аниқланади.

Мавжуд ҳолатни ҳисобга олиб, “қишлоқда кўп тармоқли фаолият билан

шуғулланувчи тадбиркорлар” ва “қишлоқ хўжалигида тадбиркорлик билан
шуғулланувчилар” деб аталадиган касб эгаларининг бир-биридан фарқлаш
мақсадга мувофиқ. Чунки, қишлоқда ҳам шаҳардаги каби савдо-сотиқ, қишлоқ
хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш, қайта ишлаш, умумий
овқатланиш, маданий-маиший хизмат кўрсатиш каби кўплаб хизмат турлари
билан шуғулланадиган тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатади. Бу
турдаги соҳа касб эгалари ўз иш фаолиятида қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ
меҳнат тури билан шуғулланмасликлари сабабли уларнинг мақоми қишлоқда
кўп тармоқли фаолият билан шуғулланувчи тадбиркорлар деб белгиланиши
мақсадга мувофиқ. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга
ихтисослашган фермер хўжаликларидаги қўшимча хўжалик фаолияти қишлоқ
хўжалиги тармоғи билан чамбарчаст боғлиқ бўлганлиги, қишлоқ хўжалиги
тармоғидан олинадиган даромаднинг бир қисми ноқишлоқ хўжалиги соҳасини
ривожлантиришга сарфланишини ҳисобга олиб бу йўналишни “қишлоқ
хўжалигида кўп тармоқли тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчилар” деб
белгиланиши мақсадга мувофиқ.

Юқоридаги билдирилган фикр-мулоҳазаларни таҳлил қилиб, бизнинг

фикримизча, фермер хўжалигида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини
етиштиришдан ташқари, шу маҳсулотларни сақлаш, қайта ишлаш ва тайёр
маҳсулот сифатида ёки ярим тайёр маҳсулот сифатида истеъмолчиларга
сотишни шунингдек, ўз хўжалигидан ташқари бошқа хўжалик субъектларига
таъминот ва турли хил хизматлар кўрсатишни ташкил қилган бўлса, бу
тоифадаги тадбиркорлик субъектларини иш билан банд бўлган ишчилар

сонидан қатъи назар, кўп тармоқли фермер хўжаликлари деб белгилаш
мақсадга мувофиқ.

Юқорида таъкидланганидек, фермер хўжалиги ўзининг асосий фаолият

йўналиши билан биргаликда қўшимча фаолият турларини ташкил қилиши
қишлоқ жойларида инфратузилма субъектларини ривожланишига шунингдек,
қишлоқ ҳудудларидаги иқтисодий ва ижтимоий муаммоларни ижобий ҳал
қилинишига ёрдам беради. Бу эса мамлакат иқтисодиётини янада юксалишига,
аҳоли фаровонлиги янада кўтарилишига олиб келади

Қишлоқ хўжалигида асосий маҳсулот ишлаб чиқарувчи - фермер

хўжаликларида кўп тармоқли хўжалиги фаолиятини ривожлантиришнинг
объектив зарурлигини белгиловчи асосий омиллар қуйидагилар билан
ифодаланади (2-расм).

Қишлоқ ҳудудларида хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини

қайта ишлаш, сақлаш, савдо-сотиқ, ҳунармандчилик, қўрилиш материалларини
ишлаб чиқариш, касаначилик ва бошқа шунга турдош соҳаларни
ривожлантириш, уларда банд бўлган ходимлар даромадларини ошириш билан
бир вақтда қишлоқ хўжалигида ишловчилар даромадини ҳам юқори бўлишини
таъминлаш, қўшимча ишчи ўринларини яратилиши натижасида қишлоқ
ҳудудларида доимий иш билан таъминланмаганлар сонининг камайиши,
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш ва қайта ишлаш мақсадида бошқа
хўжалик субъектларидан хомашё маҳсулотини харид қилиниши натижасида
маҳсулотлар сифатини бузилмаслиги ёки нобудгарчиликни камайиши ва
пировард натижада ўзимизда етиштирилган маҳсулотларни ички ва ташқи
бозорга сотилишини ривожланишига эришилиши кўп тармоқли фермер
хўжаликларини

ривожлантириш

иқтисодиётни

эркинлаштириш

ва

модернизациялаштириш жараёнида обеъктив зарурат ва долзарб масалалардан
бири эканлигини белгилайди.

Иқтисод фанлари доктори Т.Х.Фарманов фермер хўжаликларида

ноқишлоқ хўжалиги фаолиятини ривожлантириш жараёнини қўллаб-
қувватлаган ҳолда, “Ушбу жараён иқтисодиётнинг бошқа соҳаларига нисбатан
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши паст даромадли тармоқ бўлган ҳозирги
шароитда фермер хўжаликлари даромадини кескин кўпайтириш ва
қишлоқларда мавжуд иқтисодий-ижтимоий муаммоларни ҳал қилинишида
муҳим рол ўйнайди” деган фикрни илгари сурганлар[3].

Таъкидлаб ўтиш жоизки, и.ф.н. Х.С. Хушвақтованинг олиб борган

тадқиқотларига кўра, фақат қишлоқ хўжалиги экинларини парвариш қилиш
агротехник қоидаларининг бузилиши оқибатида якуний ҳосил 15-18 фоизга
камайиши, ҳосилни йиғиштириб олиш, ташиш чоғидаги ташкилий камчиликлар
туфайли эса унинг 7-11 фоизи йўқотилиши аниқланган[4].

7

www.iqtisodiyot.uz

2-расм. Кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантиришнинг

объектив зарурлигини белгиловчи асосий омиллар

Манба: Муаллифларнинг илмий-тадқиқотлари асосида тузилган.

Кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантиришнинг объектив зарурлигини

белгиловчи асосий омиллар

Ташкилий

омиллар

Иқтисодий

омиллар

Ижтимоий

омиллар

Қишлоқ хўжалиги

маҳсулотларини

сақлаш ва қайта

ишлаш ҳажмини

кўпайтириш

ҳисобига

маҳсулотлар

нобудгарчилиги

Ялпи ички маҳсулотда қишлоқ хўжалиги

маҳсулотлариниқайта ишлаш ҳисобига озиқ-

овқат саноатининг улуши ортади

Қишлоқ ҳудудларида

ижтимоий соҳаларни

ривожлантиришда

Экологик соф тоза маҳсулот ишлаб чиқариш

тупроқ унумдорлигини яхшилашга маблағ

ажратилиши кўпаяди

Тайёр маҳсулотларнинг тури ва ассортименти

кенгаяди

Маҳсулот бирлиги ҳисобига олинадиган ялпи

тушум кўпаяди

Инновация ишланмалар ва замонавий

технологияларни амалиётга жорий

қилинишидан манфаатдорлик кучаяди

Янги иш жойлари ташкил қилиниши ва тайёр

маҳсулот ишлаб чиқариш кўпайиши ҳисобига

давлат ва маҳаллий бюджетнинг даромадлар

қисмига солиқ тушишиш

Фермер хўжаликлари ялпи даромадлари

ошиши мамлакат иқтисодиёти барқарор

ривожланишига

Қишлоқ хўжалигида тайёр маҳсулотларни

экспорт қилиш ҳажми

Ўзгарувчи муҳитга

тез мослаша

оладиган кичик,

ихчам ва хусусий

мулк шаклидаги

соҳалар

ривожланади

Тайёр

маҳсулотларни

сақлаш муддати

ортади,

маҳсулотларни тайёр

ҳолда

истеъмолчилар

Қишлоқ

ҳудудларида

инфратузилма

шахобчаларини

ривожланишига

эҳтиёж кўпаяди ва

ўзаро рақобат

муҳити шаклланади

Аҳолининг турмуш

даражаси

яхшиланишини

таъминлайди

Қишлоқ ҳудудлари

ободончилиги ва

фаровонлиги

таъминланади

Қишлоқ ҳудудларида

янги доимий иш

жойлари ташкил

қилиниши кўпаяди

Қишлоқда ижтимоий

иқтисодий ва сиёсий

муҳит доимий

барқарор бўлади

8

www.iqtisodiyot.uz

Республикамиз аграр-иқтисодчи олимларидан бири бўлган профессор

Р.Ҳ. Ҳусанов ўз илмий ишларида қишлоқда бандлик масаласини ҳал қилиш
асосан

қишлоқ

инфратузилмаларини,

қишлоқда

маҳсулот

ишлаб

чиқарувчиларга хизмат кўрсатиш инфратузилмаларини ривожлантириш орқали
бўлишини айтиб ўтган. Агар келажакда қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб
чиқарувчилар сони 1,0-1,2 млн. кишига туширилса, хизмат кўрсатиш
инфратузилмасида 4,5-5,0 млн. киши банд бўлиши керак. Иккинчи йўли
фермерларда нофермерлик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш зарур”
деб таъкидлаб ўтганлар[5].

Агросаноат мажмуида кооперация ва интеграция жараёнларини

ривожлантиришга

йўналтирилган

тадбирларнинг

изчил

амалга

оширилаётганлигига қарамасдан, ишлаб чиқариш ва молиявий муносабатларга
киришувчи қишлоқ хўжалиги ва бошқа саноат ҳамда қайта ишлаш
корхоналари ўртасидаги муносабатларни замон талаблари даражасида
шакллантириш учун уларни такомиллаштириш лозим. Бу эса авваламбор
қишлоқ хўжалиги ва агросаноат мажмуининг ишлаб чиқариш – молиявий ўзаро
иқтисодий муносабатларини таҳлил этишни ҳамда бу соҳада эришилган
ижобий натижаларни тарғиб қилишни, камчиликларни бартараф этиш
йўлларини излаб топишни талаб этади.Кооперация моҳияти ва хусусиятини
унинг энг муҳим, мажбурий ва нисбий ҳисобланган алоқалар мажмуи ташкил
этади. Ушбу алоқаларнинг такомиллашуви кооперация тизимининг
ривожланиш тенденциясида намоён бўлади. Кооператив фаолиятида хўжалик
юритиш механизмининг муҳим моҳияти шундан иборатки, унда демократизм,
қатъиятлик, шахсий манфаатга таяниш ҳамда барқарор хўжалик юритиш
тамойилларига асосланиб иш юритиш юқори самара бериши илмий ва амалий
жиҳатдан исботланган.

Кооперациянинг моҳияти шундан иборатки, унда ўз олдига иқтисодий ва

ижтимоий ҳолатини яхшилашни мақсад қилиб қўйган бозор субъектларининг
эркин тадбиркорлик ва бизнес билан шуғулланишида маълум соҳаларда
фаолиятни

бирлаштириш

ва

қишлоқ

хўжалиги

маҳсулоти

ишлаб

чиқарувчиларни бозордаги турли монополист ташкилот ва тузилмалар
фаолиятидан ҳимоя қилишдир.

Хуллас, юқоридаги таҳлиларга кўриниб турибдики, бозор иқтисодиёти

шароитида қишлоқ хўжалигида кооперация муносабатлари соҳадаги сиёсий,
ижтимоий ва демографик ўзгаришлар жараёнида ишлаб чиқаришни реал
демократик асосларга ўтказишнинг муҳим омили ҳисобланади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Ўзбекистон

Республикаси

Президенти

Ислом

Каримовнинг

мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва
2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор
йўналишларига

бағишланган

Вазирлар

Маҳкамасининг

мажлисидаги

маърузаси. //Халқ сўзи, 16.01.2016 й.

9

www.iqtisodiyot.uz

2.

Каримов И.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон

шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари. – Т.: Ўзбекистон,
2009. – 7 бет.

3.

Т.Х.Фарманов Фермер хўжаликларни ривожлантириш истиқболлари.-Т.:

Янги аср авлоди.2004.-Б.144 б

4.

Х.С.Хушвақтов

Агропромышленная

интеграция

и

основные

направления его развития // Сельское хозайтсво Узбекистана.-Ташкент, 2000-
№3.-С.14-16

5.

Р.Ҳ.Ҳусанов, Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотлар ва аграр

иқтисодиёт.-Т.: Янги аср авлоди.2004.-Б.144

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иктисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мулжалланган иктисодий дастурнинг энг мух.им устувор йуналишларига багишланган Вазирлар Мах.камасининг мажлисидаги маърузаси. //Халк сузи, 16.01.2016 й.

Каримов И.А. Жахон молиявий-иктисодий инкирози, Узбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йуллари ва чоралари. - Т.: Узбекистон, 2009.-7 бет.

Т.Х.Фарманов Фермер хужаликларни ривожлантириш истикболлари.-Т.: Янги аср авлоди.2004.-Б.144 б

Х.С.Хушвактов Агропромышленная интеграция и основные направления его развития // Сельское хозайтсво Узбскистана.-Ташкснт, 2000-№3.-С.14-16

РД.Хусанов, Кишлок хужалигида иктисодий ислохотлар ва аграр иктисодиёт.-Т.: Янги аср авлоди.2004.-Б.144

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов