Оценка туристской деятельности на основе системы национальных счетов

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
75-86
15
3
Поделиться
Авлиёкулова, Ж. (2016). Оценка туристской деятельности на основе системы национальных счетов. Экономика и инновационные технологии, (6), 75–86. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9007
Ж Авлиёкулова, Исполнительный аппарат Кабинета Министров Республики Узбекистан

старший научный сотрудник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье описаны важность и роль сферы туризма в экономическом развитии Узбекистана, а также рассмотрены теоретические аспекты применения вспомогательных счетов туризма в системе статистического учета туристcкой деятельности страны на основе системы национальных счетов.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Ж.А. Авлиёқулова,

катта илмий ходим, ЎзР ВМ ИТИ

ТУРИЗМ ФАОЛИЯТИНИ МИЛЛИЙ ҲИСОБЛАР ТИЗИМИ АСОСИДА

БАҲОЛАШ

В статье описаны важность и роль сферы туризма в экономическом

развитии Узбекистана, а также рассмотрены теоретические аспекты
применения вспомогательных счетов туризма в системе статистического
учета туристcкой деятельности страны на основе системы национальных
счетов.

The article describes the importance and role of sphere of tourism in the

economic development of Uzbekistan, there were also tried to investigate theoretical
aspects applying tourism satellite accounts in the system of statistical accounts of
touristic activity of the country on the base of system of national accounts.

Калитли сўзлар:

миллий ҳисоблар тизими, туризм ёрдамчи ҳисоби,

статистик баҳолаш, халқаро, ички, кирувчи ва чиқувчи туризм.


Бундан 400 йил муқаддам Англияда классик сиёсий иқтисоднинг

асосчиларидан бири машҳур атоқли олим У. Петти фанга моддий ва номоддий
ишлаб чиқариш соҳалари ўртасидаги мутаносибликни ўлчаш таклифини
киритган. Бугунги кунга келиб, жаҳон иқтисодиётидаги таркибий ўзгаришлар
хизматлар соҳасининг жадал ривожланаётганлигини кўрсатмоқда, бунда эса
туризмнинг ҳиссаси ортиб бораётганлиги айни ўша мутаносибликни баҳолаш
заруратини юзага келтирмоқда.

XIX аср охирида Австрияда илк маротаба туризм соҳасида статистика

кузатуви ўтказилган бўлиб, ундан аввалроқ Швейцарияда 1852 йилда туризм
расмий статистикасини тузиш масаласи ўртага ташланган эди. XIX-XX
асрларда биринчи маротаба хорижий мамлакатларда туризмга оид 21 га яқин
мавзуларда илмий тадқиқотлар олиб борилган, жумладан ўз илмий
қарашларида туризмга оид статистикани кенг қўллаган Австриялик машҳур,
атоқли олим Р. Энгельманнинг илмий изланишларини намуна сифатида бунга
яққол мисол қилиш мумкин.

Туризмнинг миллий иқтисодиётдаги улуши тўғрисидаги ҳисоботларни

ишлаб чиқиш, туризм соҳасида иқтисодий тадқиқотлар олиб бориш бўйича
Австрия, Швейцария, Франция, Канада, Испания, Швеция, Буюк Британия,
Америка Қўшма Штатлари каби мамлакатлар етакчилик қилганлигини
таъкидлаб ўтиш жоиз. Охирги 50 йил давомида туризм соҳасини тадқиқ этиш
ишлари

жадал ривожланмоқда, бироқ

туризм

иқтисодиётига

оид

муамммоларнинг олимлар томонидан ўрганилиши, иқтисодий фаолиятнинг
бошқа соҳаларини ўрганишга нисбатан камроқ эканлигини кузатиш мумкин.

Туризмни тадқиқ этиш бўйича энг муҳим илмий изланишлардан бири 1960

йил ўрталарида М. Клоусон и Дж. Клетчнинг “Табиат қўйнида дам олиш
иқтисодиёти” номи остида, 1970 йилда эса Х.П.Грэйнинг “Халқаро сайёҳлик ва


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

савдо ўртасидаги алоқадорлик” ҳақидаги китобларининг чоп этилганлигидир.
Бу эса ўз навбатида, иқтисодчилар томонидан туризмни алоҳида иқтисодий
фаолият тури сифатида ўрганишга бўлган қизиқишини уйғотди. 1995 йилда
биринчи марта дунё миқёсида туризмнинг иқтисодий ва молиявий муаммолари
акс эттириладиган “Туризм иқтисодиёти” (Tourism Economics) номли илмий
журнал чоп этила бошлади. Бу кабилар туризмнинг жаҳон иқтисодиётидаги
ўрни ошиб бораётганлигидан далолатдир.

Жаҳонда молиявий-иқтисодий инқироз жараёнлари давом этаётган айни

бир пайтда туризм иқтисодиётнинг барқарорлигини таъминлаш, ижтимоий
фаровонликни ошириш, хизматлар соҳасининг ривожланиши ҳамда аҳоли
турмуш даражасининг сифатини яхшилаш, хорижий валюталарни кенг жалб
қилиш, қўшимча иш ўринлари яратиш, шунингдек, халқаро алоқаларни
мустаҳкамлаш каби ўта долзарб масалалар ечимида муҳим аҳамият касб
этмоқда. Ҳозирги пайтда туризм тез суръатлар билан ривожланаётган
иқтисодиётнинг юқори даромад келтирувчи муҳим тармоқлари сифатида айрим
тармоқлардан фарқли равишда табиий ресурслар камайишига олиб келмаслиги
ва ушбу тармоқ экспортга йўналтирилган фаолият бўлиб, жаҳон бозоридаги
беқарорликларга чидамлилиги билан муҳимдир.

Кўпгина мамлакатлар учун туризм индустрияси экспортни диверсифика-

ция қилишнинг асосий таркиби ҳисобланади. Туризм айни пайтда юқори
даромад келтирувчи соҳа ҳисобланиб, сайёҳликнинг янги йўналишлари пайдо
бўлмоқда. Халқаро туризмнинг тараққий этиши бир қанча асосий
тенденциялар, жумладан туризмнинг янги анъанавий турлари ривожланиши,
туризмда юқори технологиялардан фойдаланиш, туризм йўналишларни
танлашда афзалликларнинг ўзгариши кабилар орқали кузатилди.

Ҳозирда жаҳонда тиббий туризм, таълим соҳаси туризми (илм олишга

йўналтирилган) ҳам туризмнинг анъанавий йўналишлари сифатида барқарор
ривожланиб бормоқда. Жаҳонда транспорт коммуникациясининг тез суръатлар
билан ривожланиши, тезюрар транспорт воситаларининг узоқ масофаларга
сафарни амалга оширишда йўлга кетадиган вақтнинг қисқариши, харажатларни
камайтиришга олиб келиши, халқаро туризмнинг равнақ топишига асос бўлиб,
етакчи туризм бозорларида туризмга бўлган талабнинг кескин ошишига олиб
келди. Дунё бозорида нефть ва бошқа хомашёлар нархлари тушиб кетиши,
валюта курсларининг беқарор тебраниши, ушбу маҳсулотларни импорт
қилувчи мамлакатлар даромади ошиши, экспорт қилувчи мамлакатларнинг
даромалари эса пасайишига олиб келди.

Жаҳонда туризмнинг барқарор ривожланиб рақобатбардошлиги ошиб

бормоқда. Жаҳон туризм ташкилоти маълумотларига кўра 1950 йилда дунё
бўйича халқаро ташриф буюрувчи туристлар сони 25 млн.кишини ташкил этган
бўлса, 2015 йилда бу кўрсаткич 1 186 млн.кишига етиб, рекорд натижага
эришилди, ҳамда ўтган йил шу даврига нисбатан 52 млн.кишига ёки 4,6 фоизга
ошди (1-расм).


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

1-расм. Жаҳонда туристлар сонининг ўзгариш динамикаси, млн.киши

(1995-2015 йй.)

Манба: БМТ БТТ маълумотлари


Охирги 10 йилликда (2005-2015йй) жаҳонда ташриф буюрувчи хорижий

туристлар сонининг ўртача йиллик ўсиш суръатлари 3,9 фоизни ташкил этди.
Жаҳонда туризм фаолиятидан олинадиган даромадлар эса 2015 йил 2005 йилга
нисбатан 1,8 мартага ошган. Европада сўнгги 10 йилда туристлар сони
ўзгариши 3 фоизни, Осиё ва Тинч океани мамлакатларида 6,1 фоизни,
Америкада 3,7 ҳамда Африкада 4,4 фоиз ва Яқин Шарқ мамлакатларида 4,7
фоизни ташкил этмоқда. Бутунжаҳон туризм ташкилоти прогнозларига кўра
2030 йилга келиб, халқаро ташриф буюрувчи туристлар сони 1,8 млрд.кишини
ташкил этиши башорат қилинмоқда [2].

2015 йилда туризмнинг жаҳон ялпи ички маҳсулотидаги улуши 10 фоиз,

жами дунё экспортининг 7 фоизини ташкил этган бўлса (нефть ва автомобиль
саноатидан кейинги 3-ўринни эгаллайди), ушбу кўрсаткич 2010 йилда мос
равишда 5 ва 6 фоиз атрофида баҳоланган. Айрим давлатларда туризм валюта
тушумининг асосий манбааси ҳисобланиб, иқтисодиётни ривожлантиришнинг
муҳим секторига айланган. Туризмнинг тараққий этиши, ўз навбатида,
мамлакатда озиқ-овқат саноати, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва бошқа
хизматлар соҳасининг кенг кўламда ривожланишига имкониятлар яратади.
2015 йилда халқаро туризмни ҳудудлар кесимида таҳлил этсак, Европада
туристлар сони 608 млн.кишини (ёки жамига нисбатан 51 фоиз) ташкил этган
бўлса, Осиё ва тинч океани мамлакатларида бу кўрсаткич 279 млн.киши (24%),

527

561

586

602

625

674 675

696 692

764

809

855

911

928

892

950

994

1040

1088

1134

1186

400

500

600

700

800

900

1000

1100

1200

1300


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

Америкада 193 млн.киши (16%), Африка мамлакатларида 53 млн.киши (5%),
ҳамда Яқин Шарқ мамлакатларида 53 млн.кишини (4%) ташкил этди (2-расм).

2-расм. Халқаро туризм ҳудудлар кесимида (2015й.)

Манба: БМТ БТТ маълумотлари


Дунё мамлакатларида давом этаётган молиявий-иқтисодий инқирозларга

қарамай, туристлар сони ва туризм фаолиятидан олинаётган даромадлар
ҳажмининг муттасил ошиши кузатилмоқда. 2015 йилда халқаро туризм янги
марраларга эришди, бу эса дунёнинг кўпгина мамлакатларида иқтисодиётнинг
барқарорлигини таъминлаш, аҳоли даромадлари ва бандлигини оширишга,
тадбиркорликни ривожлантиришга ўз таъсирини кўрсатади.

Шу даврда жаҳонда халқаро туризмдан олинаётган даромад 1 260 млрд.

АҚШ долларини ташкил этиб, ҳудудлар бўйича таҳлил этадиган бўлсак,
Европада бу кўрсаткич 451 млрд.АҚШ долларни (жамига нисбатан 36%), Осиё
ва Тинч океани мамлакатларида 418 млрд. АҚШ доллари (мос равишда 33%),
Америкада 304 млрд.АҚШ доллари (24%), Яқин шарқда 54 млрд. АҚШ доллари
(4%) ҳамда Африка мамлакатларида 33 млрд. АҚШ долларига (3%) етди (2-
расм).

Сўнгги йилларда туризм соҳасида дунёнинг ривожланган мамлакатлари

етакчилик қилаётган бўлса-да, ривожланаётган мамлакатларда ҳам ушбу
соҳанинг сезиларли даражада ўсиши кузатилмоқда. Айни пайтда дунёда
иқтисодий барқарорликка эришишда хизматлар соҳасининг улуши ошиб
бормоқда. Бутун дунёда туризм индустриясини юқори даражада тараққий
эттириш муҳим масалага айланган. Бир қатор давлатларда туризм сиёсатини
самарали олиб бориш, мамлакатдаги мавжуд қадимий обидалар, ёдгорликлар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

ёки экологик ҳолат, табиий шарт-шароитлар, туристларга кўрсатилаётган
хизматлар сифати яхшиланиши нафақат юқори кўрсаткичларга эришиш, балки
ташқи алоқаларни мустаҳкамлаш, мамлакатлар экспорт таркибида туризм
хизматларининг улуши ошишига олиб келмоқда.

Туризм мамлакат ҳамда ҳудудлар иқтисодий фаолиятининг муҳим

йўналишларидан бири ҳисобланади. Жаҳон цивилизациясининг қадимги
ўчоқларидан ҳисобланган Ўзбекистон юқори туризм салоҳияти ва имконият-
ларга эга мамлакатдир. Туризм қадим замонлардан бошлаб, сайёрамиз халқлари
ўртасида дўстлик ришталарини мустаҳкамлашга хизмат қилган.

Бугунги кунда республикамизда ҳукумат томонидан туризм соҳасини

ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Мамлакатимизда 2013 йилда
дунёнинг 70 дан ортиқ давлатидан сайёҳлар ташриф буюрди ва уларнинг
йиллик сони 2 млн.дан ошди. Сайёҳлик хизматлари экспорти ҳажми 615
млн.доллардан зиёдни ташкил этди. Бугунги кунда туризм соҳасида 200
мингдан ортиқ киши меҳнат қилмоқда ҳамда бу тармоқнинг мамлакатимиз ялпи
ички маҳсулотидаги улуши 2 фоиздан ошди. Ўзбекистонда 550 та сайёҳлик
компанияси-туроператорлари фаолият юритмоқда, мамлакатимиздаги тарихий,
архитектура ва шаҳарсозлик обидаларининг аксариятини қамраб олган 110 та
халқаро сайёҳлик йўналиши бўйича хизмат кўрсатилмоқда. Бу йўналишларнинг
65 таси тарихий-маданий мерос объектлари, 30 таси табиий-рекреацион, 15
таси соғломлаштириш туризми элементларини ўз ичига олган экологик
йўналишлардир. Айни пайтда 50 мингдан зиёд ўринга эга 500 дан ортиқ
меҳмонхона, мотел ва кемпинглар сайёҳларга халқаро стандартлар бўйича
хизмат кўрсатмоқда [1].

Мустақиллик йилларида мамлакатимизнинг Биринчи Президенти

И.Каримов ташаббуси билан туризм индустриясини ривожлантиришга алоҳида
эътибор қаратилаётгани натижасида Ватанимизнинг гўзал табиати, муқаддас
қадамжолари, қадимий ноёб меъморий обидалари ҳамда файзли гўшалари дунё
аҳлини тобора ўзига мафтун этмоқда. 2014 йилда Бирлашган Миллатлар
Ташкилоти (БМТ) Бутунжаҳон туризм ташкилоти (БТТ) Бош котиби Талеб
Рифаи БТТ Ижроия кенгашининг 99-сессиясини Самарқандда ўтказишга
қаратган алоҳида эътибори ҳам бежиз эмас албатта.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг

БМТ Бутунжаҳон туризм ташкилоти Ижроия кенгаши 99-сессиясининг очилиш
маросимидаги нутқида (2 октябр 2014 йил)

“.... туризм соҳасида фаолиятни

ривожлантириш аҳолининг ҳаёт даражаси, даромади ва фаровонлигини
ошириб бориш билан бевосита боғлиқдир. Бу ҳақиқатни жаҳонда туризмга
талабнинг асосий ўсиш кўрсаткичлари ривожланаётган давлатлар,
биринчи навбатда, Осиё мамлакатларининг жадал суръатлар билан
юксалиб бораётган иқтисодиётида шаклланаётгани ҳам тасдиқлайди.
Бошқача айтганда, иқтисодиётнинг ривожланиш даражаси, унинг
кўрсаткичлари туризмда бамисоли кўзгудагидек ўз аксини топмоқда”

каби

фикрлари билдирилган [1].

Давлатимизнинг жаҳон иқтисодиётига интеграциялашувини янада

кенгайтириш, хорижий мамлакатлар билан алоқаларини мустаҳкамлаш,


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

халқаро туризм бозорида салмоқли ўрин эгаллаш мақсадида мамлакатимизнинг
юксак, ноёб маданий-тарихий ва маънавий меросини жаҳон ҳамжамиятига
тарғиб қилиш олдимизда турган муҳим масалалардан бири ҳисобланади.
Мамлакатда иқтисодий ўсишни рағбатлантириш, туризм соҳаси ривожига
инвестицияларни янада кўпроқ жалб қилиш орқали ишлаб чиқаришни ошириш,
туризм индустриясида кичик бизнес субъектлари фаолиятининг салмоғи ва
сифатини янада яхшилаш, янги иш ўринлари, ташқи алоқаларни
ривожлантириш орқали давлат бюджети даромадларини ошириш, туризм
хизматларнинг сифатини янада юксалтириш ва унинг ноанъанавий усулларини
йўлга қўйиш ҳамда янги саёҳат йўналишларини жорий этиш мамлакат
ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга.

Эришилган ютуқлар билан бир қаторда туризмнинг иқтисодиётдаги тутган

ўрни, уни баҳолаш индикаторларини ишлаб чиқиш, туризм статистикасини
халқаро андозаларга яқинлаштириш зарурати кўндаланг бўлиб турибди. Бунинг
учун ҳозирги пайтда туризмнинг асосий тенденциялари ва ҳозирги замонавий
ҳолатини

тавсифловчи

ахборот

оқимларини

шакллантириш

муҳим

ҳисобланади. Ҳозирги вақтда туризм соҳаси бўйича тегишли ахборот ва
маълумотлар базаси давлат статистика органлари томонидан туризм
хизматлари бозорини махсус тадқиқ этиш натижалари орқали қисман акс
эттирилмоқда. Туризмнинг иқтисодиётдаги муҳим аҳамиятини ҳисобга олиб,
туризм фаолиятини статистик баҳолашни янада такомиллаштириш, туризм
статистикасининг халқаро услубиётини жорий этиш статистика органлари
олдида турган долзарб масалалардан биридир. Айни пайтда туризм фаолиятини
статистик баҳолашнинг энг мақбул усули - туризм ёрдамчи ҳисоби (ТЁҲ)ни
жорий этиш орқали туризм статистикасини шакллантириш ҳисобланади.

Ҳар бир мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши даражасига

халқаро туризм оқимлари таъсир кўрсатади. Жаҳонда 10дан ортиқ
мамлакатларда эса халқаро туризм валюта тушумларининг асосий манбаи
сифатида мамлакат иқтисодиётининг муҳим тармоғига айланган. Туризм
тармоғининг ривожланиши ва мамлакатлар ўртасидаги рақобатнинг ортиб
бориши ТЁҲни шакллантириш заруратини янада оширди. Айни пайтда туризм
индустриясининг жадал ривожланиши ва унинг ҳозирги ҳолатини тадқиқ
этишни статистик таҳлил усуллари асосида амалга ошириш мақсадга мувофиқ.
Туризм тармоғининг барқарор ривожланиши учун унинг иқтисодиётда тутган
ўрнини статистик баҳолаш муҳим эканлиги сабабли сўнгги йилларда туризм
фаолиятини статистик таҳлил қилиш бир қанча халқаро ташкилотларнинг,
жумладан БМТ, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ),
Евростат, Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ), Бутунжаҳон савдо ташкилоти
(БСТ) кабилар олдида турган энг муҳим вазифалардан бирига айланди. Шу
билан бирга туризм соҳасида халқаро статистик стандартларни ишлаб чиқишда
Кариб туризм ташкилоти (СТО) ҳамда Туризм ва сайёҳлик бўйича халқаро
қўмитаси (WTTC) ҳам бу борада фаоллик кўрсатмоқда.

Шундай қилиб, жаҳон иқтисодиётида туризмнинг ўрни ва ривожланиши

ТЁҲни жорий этишнинг асосий омили сифатида юзага чиқмоқда. Бу вазиятда
туристик фаолиятни, унинг иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари билан


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

алоқадорлигини сифатли таҳлил этиш талаби ошиб бормоқда. Бу каби
масалаларга батафсил статистик маълумотлар орқали жавоб олиш мумкин. Шу
сабабли ТЁҲни шакллантириш ва уни ишлаб чиқишнинг ягона услубиёти
ҳамда мамлакатларда уни жорий қилишга талаб ортиб бормоқда.

Туризм

статистикаси

БМТнинг

Ижтимоий-иқтисодий

масалалар

Департаменти томонидан Туризм статистикаси бўйича 2008 йилда тайёрланган
халқаро тавсиялар, статистикани тузиш бўйича қўлланмага асосланган. Ушбу
халқаро статистик стандартда Туризм статистикаси бўйича 2008 йилда
тайёрланган халқаро тавсиялардаги туризм статистикаси соҳасидаги асосий
тушунчалар,

таърифлар,

таснифлар,

шунингдек,

уларга

асосланган

кўрсаткичлари тизими-тартиблари тўлдирилган нашрда ҳамда кенгайтирилган
ҳолда келтирилган.

Туризм ёрдамчи ҳисоби 2000 йилда Франция, Испания, Австрия, АҚШ

каби давлатларда жорий этилган бўлса, Канада дунёда биринчилардан бўлиб
1990 йилда туризмни иқтисодиётдаги ролини баҳолаш мақсадида туризм
ёрдамчи ҳисобини (ТЁҲ) баҳолаш услубиётини жорий этди [5].

Туризм фаолиятининг ҳолати ва унинг ривожланиши тўғрисидаги

статистик маълумотларни йиғиш, жамлаш, қайта ишлаш ва ТЁҲ
шакллантириш, яъни туризм статистикасини миллий ҳисоблар тизими асосида
ва тўлов балансининг концептуал доираси билан боғлиқ ҳолда олиб боришни
тақозо этади. Туризм статистикаси деганда кишиларнинг доимий яшаш
жойидан ташқаридаги жойларда ҳаракатланиши билан боғлиқ ижтимоий,
маданий ва иқтисодий ҳодисалар (яъни сайр қилиш ва дам олиш) тушунилади.

Туризм ёрдамчи ҳисоби – туризм статистикаси соҳасидаги халқаро

стандарт ҳисобланиб, туризмга оид иқтисодий кўрсаткичларни миллий
ҳисоблар тизимига мос равишда ўзаро ички ва ташқи боғлиқликда (уйғунликда)
акс эттиришдир. ТЁҲни шакллантиришнинг услубий қоидалари қуйида
батафсил ёритилган. ТЁҲ - туризм соҳасига оид иқтисодий кўрсаткичларни
алоҳида жиҳатларини ўз ичига олган 10та жамлама жадваллардан иборат
бўлиб, туризмни иқтисодий жиҳатдан ҳисобга олиш учун статистика
инструментарийси қўлланилади.

ТЁҲнинг замонавий концепцияси янгиланган, яъни МҲТ-2008 халқаро

статистик стандартига асосланади ва бу, ўз навбатида, моддий ва молиявий
оқимларни статистик ҳисобга олиш усулларини қўшган ҳолда иқтисодий
статистиканинг туризм ва бошқа тармоқларнинг ягона услубиётини
таъминлаган ҳолда туризмни бошқа тармоқлар фаолияти билан қиёслаш
имконини яратади.

ТҲЁда туризмнинг ички, кирувчи ва чиқувчи турлари мавжуд бўлиб, улар

қўшимча равишда турли, яъни мамлакат доирасида, миллий ва халқаро туризм
кўринишида уйғунлашган бўлиши мумкин (3-расм) [2].


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

3-расм. Туризмнинг асосий турлари

Манба: БМТ БТТ маълумотлари асосида муаллиф чизмаси.


Халқаро тавсияларга кўра, туризмнинг иқтисодиётдаги улушини иккига

ажратиш мумкин:

ташриф буюрувчиларнинг товар ва хизматларни (

талаб нуқтаи

назаридан

, яъни сайёҳлик оқимлари ва ташриф буюрувчиларнинг

харажатлари) сотиб олишдаги тутган ўрни ва фаолияти орқали;

асосан ташриф буюрувчиларнинг эҳтиёжларини қондиришга қаратилган

фаолият турлари тўплами ёки ташриф буюрувчилар томонидан истеъмол
қилинадиган маҳсулотлар улуши (

таклиф нуқтаи назаридан

, яъни туризм

соҳасида етказиб берувчиларнинг кўрсаткичлари ва ташриф буюрувчиларга
туристик товар ва хизматларни тақдим этиш учун зарур шарт-шароитларнинг
мавжудлиги) орқали.

Туризм ёрдамчи ҳисобини шакллантириш қуйидаги маълумотларни

яратиш ва чуқур таҳлил қилиш имконини беради:

туризм тармоғининг ялпи ички маҳсулотдаги улуши;
ташриф буюрувчилар томонидан истеъмол қилинган туризм маҳсулотлари

ҳажми ва шаклланган талабни туризм йўналишлари бўйича баҳолаш (жами
туризм фаолиятидан олинган даромадни туризм йўналишлари кесимида
баҳолаш);

туризм маҳсулотларига бўлган талаб ва таклиф ўртасидаги алоқадорлик;
туризм ва унинг турли йўналишларидаги бандлик, ялпи жамғарилиш ва

ҳоказо.

Бугунги кунга келиб, дунёнинг кўпгина мамлакатларида туризмга оид

статистик маълумотларни йиғиш ва унинг иқтисодий самарадорлигини
статистик баҳолашда МҲТ асосида ТЁҲ қўлланилмоқда. Статистик баҳолаш
юқорида келтирилган халқаро андозалар талабларига кўра амалга оширилади.
Ушбу талаблар маълумотларидан фойдаланувчиларнинг турли тоифалари

Ички туризм

- кузатилаётган мамлакатда доимий яшайдиган

ташриф буюрувчининг ушбу мамлакат доирасидаги ички ёки

чиқувчи сайёҳлик сафарига доир фаолияти

Кирувчи

туризм

-

кузатилаётган

мамлакатда

доимий

яшамайдиган ташриф буюрувчининг кирувчи сайёҳлик сафари

вақтидаги ушбу мамлакат доирасидаги фаолияти

Чиқувчи

туризм

-

кузатилаётган

мамлакатда

доимий

яшайдиган ташриф буюрувчининг ушбу мамлакат доирасидан

ташқаридаги чиқувчи ёки ички сайёҳлик сафарига доир

фаолияти


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

9

www.iqtisodiyot.uz

фойдаланиши мумкин бўлган тўлиқ ва кенгайтирилган ҳамда халқаро
таққослашни амалга оширадиган туризмга оид ахборотлар базасини
шакллантириш имконини беради. Халқаро андозаларга кўра маълумотлар
қуйидаги асосий талабларга жавоб бериши лозим:

маълумотлар тузилишига кўра статистик, уларнинг фойдалилик

даражасини ошириш мақсадида мунтазам равишда ҳамда амалдаги статистик
ҳодисалар сифатида тайёрланиши;

ҳисоб-китоблар сайёҳлик хизматлари тўғрисидаги ишончли статистик

манбалардан фойдаланган ҳолда амалга оширилиши;

маълумотларнинг бошқа мамлакатлар маълумотлари даврийлиги билан

мослиги;

маълумотлар халқаро талабларга мос келадиган макроиқтисодий доирада

бўлиши лозим.

ТЁҲни тузишнинг услубий асосларини кўриб чиқсак, барча халқаро андоза

талабларига мос келадиган маълумотлар йиғилиб ва қайта ишланган сўнг
мантиқий ҳамда кетма-кетлик тартибида ТЁҲ жадваллари тузилади. Юқорида
таъкидланганидек, жадваллар сони 10-та бўлиб, ушбу жадвалларда туризмга
оид кенг фойдаланувчилар оммасига мўлжалланган, кўпгина жиҳатларни ўз
ичига олган қуйидаги муҳим масалалар ёритилади:

1-жадвал. Кирувчи туризмга оид истеъмол (харажатлар), маҳсулотлар ва

ташриф буюрувчилар тоифалари кесимида.

2-жадвал. Ички туризмга оид харажатлар, маҳсулотлар, ташриф

буюрувчилар тоифалари ва сафар турлари кесимида.

3-жадвал. Чиқувчи туризмга оид харажатлар, маҳсулотлар, ташриф

буюрувчилар тоифалари кесимида.

4-жадвал. Мамлакат ҳудуди бўйлаб туризмга оид истеъмол, маҳсулотлар

кесимида.

5-жадвал. Туризм ва бошқа тармоқларнинг ишлаб чиқариш ҳисоблари

(базис баҳоларда).

6-жадвал. Мамлакат ичкарисидаги таклиф ва истеъмолнинг умумий ҳажми

(сотиб олувчилар баҳосида).

7-жадвал. Туризм соҳасида бандлик.
8-жадвал. Туризм ва бошқа тармоқларда асосий капиталнинг ялпи

жамғарилиши.

9-жадвал. Жамоавий туризм истеъмоли, маҳсулотлар ва давлат бошқаруви

органлари даражаси кесимида.

10-жадвал. Миқдор кўрсаткичлар.
Охирги 10-жадвал 4 та турли хилдаги жадвалларни ўз ичига қамраб олган

бўлиб, булар қуйидагилардан иборат:

a)

сафарлар сони ва тунаб қолинган кунлар туризмнинг турлари (кирувчи,

ички ва чиқувчи) ва ташриф буюрувчилар кесимида;

b)

кирувчи туризм: ташрифлар сони ва тунаб қолинган кунлар транспорт

турлари кесимида;

c)

жойлаштириш ташкилотлари сони ва имкониятлари (хоналар ва ўринлар

сони) жойлаштириш турлари кесимида;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

10

www.iqtisodiyot.uz

d)

иш ўринларининг ўртача сони бўйича таснифланган туризм корхоналари

сони.

ТЁҲ жадвалларини шакллантириш икки босқичда амалга оширилади.

Биринчи босқичда 1-6 ҳамда 10-жадваллар тузилади. Бу ТЁҲ шакллантиришда
керак бўладиган минимал жадваллар сони ҳисобланади. Иккинчи босқичда
7-8 ва 9-жадваллар ишлаб чиқилади. Иккинчи босқичда шакллантириладиган
жадваллардаги маълумотлар мамлакатнинг статистик тизими қанчалик
даражада тараққий этгани билан боғлиқ ҳолда мамлакат иқтисодиётидаги
долзарб масалаларни ўзида яққол акс эттиради.

Бундан ташқари, халқаро стандартларга асосланган ТЁҲни шакллантириш

туризм соҳаси ривожланишини ўзида акс эттирувчи кўрсаткичларни халқаро
миқёсда қиёслаш имконини беради. Бугунги кунда бу борада Давлат статистика
қўмитаси томонидан сезиларли ижобий ишлар олиб борилмоқда, туризм
статистикасини янада такомиллаштириш, ички ва ташқи туризм бўйича
статистик кўрсаткичлар тизимини кенгайтириш борасида бирмунча ишлар
амалга оширилмоқда. Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати берган
маълумотга кўра, 2013 йилнинг май-июл ойларида

ички туризм

бўйича уй

хўжаликларини танлама кузатуви, ҳамда июн-июл ойларида

кирувчи туризм

ва

чиқувчи туризм

бўйича танлама кузатувлар (сўровлар) ташкил этилган.

Сўровлар Тошкент шаҳридаги халқаро аэропортда, темир йўл вокзалида,
Республиканинг айрим чегара постларида ўтказилган.

Ушбу статистика тадқиқотлари доирасида 142 га яқин интервьюерлар жалб

этилган бўлиб, ички туризм бўйича 5 мингта уй хўжаликлари, ички ва ташқи
туризм бўйича 8 400 та ташриф буюрувчилар ўрганилган. Олинган
маълумотлардан ТЁҲ шакллантиришда фойдаланиш кўзда тутилган. Шу билан
бир қаторда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати маълумотларига
кўра, ушбу тадқиқотлар Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) техник
кўмагида “Миллий статистика салоҳиятини ошириш: Ўзбекистонда туризм
ёрдамчи ҳисобини тажриба асосда тайёрлаш” лойиҳасини амалга ошириш чора-
тадбирлари

режасини

бажариш

юзасидан

амалга

оширилганлиги

таъкидланган [3].

Таъкидлаш мумкинки, ТЁҲни жорий этиш туризм тармоғининг

кўрсаткичларини халқаро миқёсда солиштириш ҳамда туризм статистикасини
мамлакат статистика тизими ҳисоби билан ички уйғунлигини таъминлаш
имконини беради. Макроиқтисодий мувозанатнинг асосий қонунияти товар ва
хизматлар бозорида талаб ва таклиф мутаносиблигидир, ТЁҲни шакллантириш
эса туризмга оид товар ва хизматларга бўлган талаб, кузатилаётган иқтисодиёт
доирасида ушбу товарлар ва хизматларнинг таклифи, туризмнинг бошқа
тармоқлар билан алоқадорлигини барча жиҳатларини кенгроқ таҳлил этиш
имконини яратади. Миллий ҳисоблар тизимида “Ресурслар ва ишлатилиш”
жадвалини ишлаб чиқиш (қўллаш) бу соҳада асосий маълумотлар манбаи бўлиб
хизмат қилади. ТЁҲда ташриф буюрувчиларнинг ялпи талабини (уй
хўжаликлари), туризм соҳасидаги корхона ва ташкилотларнинг инвестицияга
талабни ва бу орқали соҳада асосий капиталнинг ялпи жамғарилишининг
ўзгаришини, жамоавий туризм истеъмолида юзага келадиган, нобозор


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

11

www.iqtisodiyot.uz

хизматларга бўлган талаб, туристик хизматлар экспортини кенгроқ таҳлил
қилиш мумкин.

Шундай қилиб, ТЁҲни жорий этиш (шакллантиришнинг) аҳамияти

қуйидагиларда акс этади:

макроиқтисодиётда туризм тармоғининг ҳиссасини реал баҳолаш ҳамда

халқаро таққослашларни амалга ошириш;

мамлакатда туризм тармоғини барқарор ривожлантиришда инвестиция

жозибадорлиги ва туризм индустриясининг ҳолатини холис баҳолаш;

туризмнинг тўлов балансига таъсири (экспорт хизматлари таҳлили);
даромадларни қайта тақсимланиши нуқтаи назаридан мамлакат

ичкарисида туристларни ҳаракатланиши, аҳоли бандлигини таҳлил қилиш.

Туризм соҳасидаги халқаро стандартларнинг жорий этилиши мамлакат

статистика салоҳиятини баҳолашга хизмат қилади ҳамда туризмни
ривожлантиришнинг миллий моделини ишлаб чиқиш учун фойдаланувчиларни
ишончли ва тўлиқ статистик маълумотлар билан таъминлайди.

Юқоридагиларга асосланиб, республикада туризм фаолиятни ТЁҲ

орқали МҲТ асосида кенг қамровда статистик баҳолаш бўйича қуйидагилар
таклиф этилади:

ТЁҲни жорий қилишнинг методологик асосларини яратиш; туризм бўйича

маълумотларни кенг қамровда йиғиш ва бирламчи қайта ишлаш, якуний
маълумот ва жадвалларни тўлиқроқ шакллантириш учун маълумотлар
манбаини аниқлаш;

мамлакат (ҳудуд, минтақа) иқтисодиётининг туризм соҳасини статистик

баҳолашда алоҳида туризм фирмалари фаолияти даражасида (микродаражада)
ва алоҳида ҳудудда туристларга тўлов эвазига кўрсатиладиган туризм
хизматлари сотилишидан ялпи тушум кўрсаткичини баҳолаш орқали ҳудуд
даражасидаги (мезодаражада) кўрсаткичларни кенгайтириш ва статистик
баҳолашни такомиллаштириш.

Бундан ташқари туризмга оид кўрсаткичлар тизимини шакллантириш

бўйича бир қанча ишларни амалга ошириш, жумладан:

ТЁҲни жорий этиш ва туризм статистикасини ишлаб чиқиш бўйича

услубий қўлланмалар яратиш;

соҳага оид меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларни туризм соҳасини қўллаб-

қувватлаш ҳамда иқтисодий ислоҳотларни олиб бориш мақсадида
такомиллаштириш;

ички туризм оқими йўналиши ва ҳажмларини аниқлаш;
мамлакат туризм салоҳиятининг иқтисодий самарадорлигини транспорт,

савдо, маданият соҳаси (музей, кутубхона ва бошқалар), қурилиш, қишлоқ
хўжалиги, озиқ-овқат саноати ва бошқа соҳаларга бевосита таъсирини
ўрганиш;

туризм соҳасининг маркетингини ривожлантириш, рақобатбардошлигини

ошириш, инновация ва инсон капитали ҳамда шу йўналишда, янги
институционал ва инвестиция таркибини шакллантириш масалаларини
ўрганиш;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

12

www.iqtisodiyot.uz

туризмнинг ривожланишини таҳлил қилиш учун зарур бўлган янги

ижтимоий-иқтисодий ҳодисаларни акс эттирувчи статистик ҳисоботларни
татбиқ этиш (ёки такомиллаштириш);

туризмнинг ҳудуд макроиқтисодий кўрсаткичларини шакллантиришдаги

улушини баҳолаш бўйича экспериментал ҳисоб-китобларни амалга ошириш;

туризм статистикаси тўғрисидаги маълумотларни фойдаланувчиларга кенг

миқёсда тақдим этиш ва чоп этишни йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ.

Хулоса ўрнида айтиш лозимки, жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози

жараёнлари давом этаётганлигига қарамай айни пайтда халқаро туризм
индустрияси ривожланиб, бу айниқса иқтисодиётида туризмнинг ўрни ва
салоҳияти юқори мамлакатларда сезиларли ҳолатда кечмоқда ҳамда дунё
миқёсида туризм оқимининг мунтазам равишда кўпайиши билан халқаро
сайёҳлик экспортига ўз таъсирини кўрсатамоқда. Туризм тармоқлар орасида
кам ҳаражат талаб этган ҳолда юқори ялпи қўшилган қийматга эга хизматлар
соҳаси сирасига айланди.

Бу, ўз навбатида, иқтисодиётда туризмни тавсифловчи жамлама

кўрсаткичлар, жумладан туризм тармоқларида яратилган ялпи қўшилган
қиймат ёки туризмнинг иқтисодиётдаги, яъни ялпи ички маҳсулотдаги улуши,
туризм харажатлари ва истеъмолини чуқур таҳлил этиш заруратини юзага
келтирди. Бугунги кунда туризм бозорлари хизматини тўлиқ таҳлил этиш учун
туризм статистикасини такомиллаштириш, яъни туризмнинг ривожланиш
тенденцияларини туризм ёрдамчи ҳисоби орқали миллий ҳисоблар тизими
асосида баҳолаш муҳимлигини кўрсатади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.Каримовнинг БМТ

Бутунжаҳон туризм ташкилоти Ижроия кенгаши 99-сессиясининг очилиш
маросимидаги нутқи, 2 октябр 2014 йил, www.press-service.uz.

2.

Кабиров И.С. Статистический учет в туризме. Актуальные проблемы

экономики и права., 2009., - № 3. – с. 45.

3.

Морозов М. А. ,  Морозова Н. С. ,    Карпова Г. А. ,  Хорева Л. В. Экономика

туризма. – Москва, 2014., - с. 20-21.

4.

Clawson M. and Knetsch, J.L., “Economics of Outdoor Recreation”,

Baltimore : Johns Hopkins University Press 1966.

5.

Gray, H.P., “International Travel — International Trade” Lexington, Mass. : D.

C. Heath, 1970.

6.

www.unwto.org

7.

www.cyberleninka.ru

8.

www.stat.uz

9.

www.uzinform.com/ru/news/20130806/19404.html

10.

www.news.uzreport.uz/news_4_r_103800.html

Библиографические ссылки

Узбекистан Рсспубликасининг Биринчи Президента И.Каримовнинг БМТ Бутунжахон туризм ташкилоти Ижроия кенгаши 99-сессиясининг очилиш маросимидаги нутки, 2 октябр 2014 йил, www.prcss-scrvicc.uz.

Кабиров И.С. Статистический учет в туризме. Актуальные проблемы экономики и права., 2009., - № 3. - с. 45.

Морозов М.А., Морозова Н.С., Карпова Г.А., Хорева Л.В. Экономика туризма. - Москва, 2014., - с. 20-21.

Clawson М. and Knetsch, J.L., “Economics of Outdoor Recreation”, Baltimore : Johns Hopkins University Press 1966.

Gray, H.P., “International Travel — International Trade” Lexington, Mass. : D. C. Heath, 1970.

www.unwto.org

www.cyberleninka.ru

www.stat.uz

www.uzinform.com/ru/news/20130806/19404.html

www.news.uzreport.uz/news_4_r_l03800.html

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов