Развитие конкурентной среды в системе экономического образования

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
312-317
27
2
Поделиться
Куролов, К. (2016). Развитие конкурентной среды в системе экономического образования. Экономика и инновационные технологии, (3), 312–317. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8820
К Куролов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

независимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье изучено значения условий развития конкуренции в системе экономического обрaзования. Даны предложение и заключения по развитию условий конкуренции в условиях рынка в системе экономического оброзования.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Қ.Қ. Қуролов,

мустақил изланувчи, ТДИУ

ИҚТИСОДИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА РАҚОБАТ МУҲИТИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ

В статье изучено значения условий развития конкуренции в системе

экономического обрaзования. Даны предложение и заключения по развитию
условий конкуренции в условиях рынка в системе экономического оброзования.

In clause is investigated meanings (importance) of conditions of development

of a competition in system economic education. Are given the offer and conclusions
on development of conditions of a competition in conditions of the market in system
economic training.

Калитли сўзлар:

иқтисодий таълим, рақобат, рақобат муҳити,

самарадорлик, бозор иқтисодиёти, бозор муносабатлари, глобаллашув, меҳнат
бозори, инновация.

Бозор иқтисодиёти шароитида рақобат муҳити ҳар қандай товар ва

хизматларнинг сифатини ошириш ва харажатларни камайтириш ёки иқтисодий
барқарорлигини таъминлаш учун хизмат қилади. Бу тамойил иқтисодий таълим
хизматлари тизимида ҳам амал қилади.

Иқтисодий таълим тизимининг амал қилиш самарадорлигига баҳо

беришда меҳнат бозори ва таълим хизматлари бозори сегментидаги
коньюнктуравий ўзгаришлар ҳамда мазкур иқтисодий таълим тизимининг
тармоқ ва ҳудудий хусусиятлардан келиб чиққан ҳолда ўрганилиши керак. Акс
ҳолда таълим хизматлари бўйича рақобат муҳити ва рақобатлашиш шарт-
шароитларини кенгайтириш, таълим тизимининг функционал вазифаларини
бажариш жараёнларини жадаллаштириш бўйича етарли даражада илмий-
амалий, назарий хулосалар ҳамда таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш
муаммосини ҳал этиб бўлмайди.

Иқтисодий таълим тизимининг пировард натижада самарадорлигини

таъминлашга таълим хизматини кўрсатувчилар ўртасидаги, сифатли иқтисодий
таълим хизматидан фойдаланиш бўйича истеъмолчилар ўртасидаги, айни
вақтда, таълим хизматини таклиф этувчилар ва унинг талабгорлари ўртасидаги
ўзаро рақобат курашлари оқибатида эришилади.

Мамлакатимизда иқтисодий таълим тизими хизматлари соҳасида

салмоқли ўзгаришлар амалга оширилганлигини, тизим ичида сезиларли
таркибий ўзгаришлар содир бўлганлигини эътироф этиш билан бирга,
таъкидлаш ўринлики, иқтисодий таълим тизимида ҳали етарли даражада
рақобат

муҳити

шаклланмаган,

рақобатлашишнинг

шарт-шароитлари

такомиллаштирилмаган, дейишга асос ҳам етарли. Бу фикрни қуйидаги
ҳолатлар мавжудлиги билан изоҳлаш мумкин:

- бозор иқтисодиёти шароитида иқтисодий таълим тизимида давлат

секторининг монопол мавқеи сақланиб туриши. Мазкур ҳолатга бир вақтнинг


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

ўзида ижобий ва салбий муносабатлар шаклланганлигини инкор этиб
бўлмайди.

Ижобий

муносабатлар

иқтисодий

таълимнинг

хусусийлаштирилишига ёки нодавлатлаштирилишига қарши бўлганлар
томонидан билдирилади. Жумладан, иқтисодий таълим мазмуни ва бу
йўналишда таълим хизматини кўрсатиш шарт-шароитлари давлат томонидан
назорат қилинишига, қабул квоталарини белгилашга, грант ва контракт асосида
талабаликка қабул ва контракт тўловларининг белгиланиши ҳамда ўқитиш учун
зарур бўлган моддий-техника базаларнинг давлат томонидан таъминланиши
иқтисодий таълим тизимини давлат иқтисодий таълим тизими эканлигини
ифода

этади.

Шунингдек,

иқтисодий

таълимни

сиёсийлаштиришга

уринишларни кузатиш мумкин. Иқтисодиётнинг сиёсатдан устунлиги
тамойилига асосланилса, иқтисодий таълим тизимидаги сиёсийлаштириш
жараёнларининг олдини олишга ва эркин рақобатга асосланган иқтисодий
таълим тизимини ривожлантириши зарур. Бозор муносабатлари шароитида,
иқтисодий таълим хизматларини нодавлат таълим муассасалари томонидан
ташкил этилмаслигининг ўзи рақобат муҳитини борлигини инкор этишга олиб
келади.

- иқтисодий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича айрим

таълим муассасаларининг етакчилик мавқеининг сақлаб қолинганлиги. Бу
ҳолат тегишли таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича монопол,
аксарият ҳолларда мутлақ монопол мавқеини сақлаб туриш узоқ давр сақланиб
туришига, натижада таълим хизматлари нархи ошиб, сифатини пасайишига
олиб келувчи омилга айланишига сабаб бўлмоқда.

- иқтисодий таълим хизматларининг марказда мужассамлашиб қолиши.

Бошқача айтганда, иқтисодий таълим тизими муассасаларининг, тегишли
равишда ва илмий-педагогик салоҳиятнинг 85-90 фоизи Тошкентда тўпланиб
қолиши, ўз навбатида, ҳудудларда иқтисодий таълимни сифатли ташкил этиш
салоҳиятини ва мутахассислар тайёрлаш сифатининг пасайиб кетишига олиб
келмоқда. Бу ҳолат ҳудудлар миқёсида иқтисодий таълим хизматлари бозори
ривожланмаслиги, ҳудудларда иқтисодий билимларни такрор ишлаб чиқариш
имкониятлари торайиб кетишига олиб келмоқда ва натижада рақобат муҳити
шаклланмаслиги юзага чиқмоқда.

- глобаллашув шароитида миллий иқтисодий таълимнинг “протекцио-

нистик” муҳитда ривожлантирилиши. Бу ҳолат миллий иқтисодий тизимнинг
халқаро рақобатда етарли мавқега чиқа олмаслигига, ташқи бозорда
рақобатлашиш имкониятларининг торайиб қолишига олиб келмоқда.
Иқтисодий таълим тизими халқаро кескин рақобат муҳитига чиқмаса, миллий
иқтисодчи кадрларнинг жаҳон таълим хизматлари бозоридаги рақобатлашиш
имкониятлари ҳам бўлмайди. Бу ерда гап кўпроқ аудитор, бухгалтер, менежер,
банкир, маркетолог каби амалий касб эгалари ҳақида бормоқда.

Таъкидлаш ўринлики, иқтисодий таълим хизматлари соҳасидаги рақобат

муҳити шакллантирилиши, рақобат кураши шартларига ҳам истеъмол
товарлари бозоридаги шароитларга яқин билдирилган муносабат билдирилиши
лозим. Чунки, иқтисодий таълим хизматлари соҳасида ички рақобат муҳити,
ташқи рақобат муҳити, деб иккига ажратилса, ўз навбатида, рақобат


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

муҳитининг ўзини иккига бўлинса, тегишли сифат самарасига эришилмайди.
Шу сабабли иқтисодий таълим соҳасини эркинлаштириш ва шунга мос
модернизация жараёнларини рағбатлантириш мақсадга мувофиқ [1].

Меҳнат бозорига таклиф этилаётган иқтисодчи кадрлар кўлами ўртасида

катта фарқ борлиги таълим бўғинларида рақобат шароитларида сегментлашув
ва ҳудудий ихтисослашув хусусиятларини белгилаб беришга таъсир кўрсатди.

Иқтисодий таълим тизимида рақобат муҳитининг ривожланиши

муаммоларини қуйидаги иккита катта блок масалалари доирасида ечиш
мумкин:

1.

Тадбиркорлик соҳаларига кадрлар етказиб бериш доирасида.

2.

Олий малакали кадрлар тайёрлаш жараёнлари негизида.

Бизнес фаолиятлари билан бевосита боғлиқ таълим беришда рақобат

муносабатларини такомиллаштириш муаммолари хусусий тадбиркорликнинг
иқтисодиётда локомотив куч эканлиги ва таълим хизматлари самарадорлиги
қисқа вақт оралиғида самара бериши мумкинлиги билан долзарб аҳамият касб
этса, олий малакали иқтисодчи кадрлар тайёрлаш жараёнидаги рақобат
муносабатларининг ташкилий-ҳуқуқий, иқтисодий-молиявий ва бозор
тамойиллари доирасидаги ечими мураккаб кечади.

Тадбиркорлик соҳасига кадрлар тайёрлаш давлат иқтисодий сиёсатининг

таркибий қисмига айланган бўлса, олий маълумотли иқтисодчилар тайёрлаш
масалалари давлат таълим сиёсати доирасида ҳал қилиб келинмоқда. Бу ҳолат
иқтисодий таълимнинг мана шу икки “қаноти” муаммоларини турли усуллар
билан ҳал қилишга ундаб келади.

Бизнес таълими рақобатбардошлигини таъминлашда давлат идоралари ва

хусусий субъектлар ҳамкорлигининг ҳуқуқий ва иқтисодий механизмини
ишлаб чиқиш зарур. Бу жараёнда хусусий секторнинг фаоллиги талаб
даражасида бўлмаганлиги сабабли рақобат муҳитини шакллантириш қийин
кечмоқда. Бу соҳада рақобат курашини кескинлаштириш учун таълим
хизматлари бозоридаги иштирокчилар сонини кўпайтириш, иқтисодий таълим
хизматлари турини кўпайтириш, таълим ва бевосита амалий меҳнат фаолияти
соҳалари

интеграциясини,

меҳнат

тақсимотини

ва

кооперациясини

рағбатлантириш зарур.

Ривожланган давлатлар тажрибасида намоён бўладики, янги ахборот

технологияларининг амалий аҳамияти ошиши орқали иқтисодий таълимни
масофали ўқитиш суръатлари кенгаяди. Мазкур омил орқали республика
ҳудудлари ўртасидаги иқтисодий таълим хизматлари сифати ўртасидаги
тафовутни қисқартириш, таълим хизматлари таннархини кескин пасайтириш,
иқтисодий таълимдан кенг омманинг фойдаланишини қулайлаштириш,
натижада рақобатлашиш доирасини кенгайтириш имкониятларини яратиш
мумкин [4].

Ўқув

жараёнини

индивидуаллаштириш,

ўқув

дастурлари

ва

материалларининг таълим олувчига содда шаклда, қисқа давр ичида етказиб
берилиши, таълим олувчиларда мотивацияни кучайтирувчи усулларни қўллаш
кабилар бир томондан, таълим жараёнини тезлаштирса, иккинчи томондан,
иқтисодий

таълим

бозоридаги

рақобатлашиш

шарт-шароитларини


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

мураккаблаштиради, рақобатлашувчиларнинг юқори малакали бўлишини
мажбурий шартга айлантиради. Бу ижобий силжишларнинг ҳал қилувчи
шартларидан бири ҳисобланади.

Ўзбекистонда иқтисодий

таълим

тизимида

рақобат

муҳитини

ривожлантиришнинг моддий-техник асослари сўнгги 5-8 йил ичида етарли
даражада кенгайтирилган бўлсада, масалан, Интернетдан фойдаланиш бўйича
Ўзбекистон Россия ва Украинадан кейин МДҲда учинчи ўринда туради,
мобиль телефон воситаларидан фойдаланиш бўйича эса иккинчи ўринга чиқди.
Бу иқтисодий таълимни масофали ташкил этиш имкониятларини
кенгаяётганлигини талаб даражасида эмас. Айниқса, бу муамоларни ҳал этишда
ривожланган давлатлар амалиётида кенг қўлланиладиган “Евро-МБА”,
“Европиан мастер Менежмент” каби иқтисодий таълим дастурларидан
фойдаланишни тарғиб этиш мумкин.

Иқтисодий таълимнинг инновацион ўзанларда ривожлантирилишига

эришиш учун мамлакат ҳудудлари ўртасида ҳам иқтисодий таълим соҳасида ўзига
хос рақобатлашувчи таълим марказларини шакллантириш мақсадга мувофиқ. Бу
бир томондан, ҳудудларни иқтисодчи кадрлар билан таъминлаш муаммоларини ҳал
қилишга туртки бўласа, бошқа томондан, иқтисодчи кадрлар мобиллигини
таъминлашга ҳам хизмат қилади. Бу ерда масаланинг икки томони мавжуд. Аввало,
иқтисодий таълим истеъмолчилари сифатли иқтисодий таълим берилаётган
ҳудудларга силжиб ўтади. Иккинчидан, сифатли таълим берувчилар юқори меҳнат
шароитлари ва иш ҳақи таклиф қилаётган таълим муассасаларига оқиб ўтади. Бу
жараёнда ҳудудлар ўртасида интеллектуал тажриба алмашиш, малакали кадрлар
ҳаракатчанлигини таъминлайди [5].

Иқтисодий таълим ҳудудий марказлари деганда, бу ерда, республикамиз

вилоятлари маъмурий марказларида ёки йирик ва ўрта шаҳарлардаги мавжуд
илмий, илмий-педагогик ёки илмий тадқиқот марказлари, ташкилотлари ва
муассасаларининг фаолиятларини мувофиқлаштирадиган муассасалар назарда
тутилади.

Иқтисодий таълим ҳудудий марказларига иқтисодий билимларни кенг

тарғиб этишдан бошлаб ихтисослашган ўқув курсларини ташкил этишгача бўлган
диапазонда таълим хизматлари кўрсатиши белгилаб қўйилиши лозим. Бунда кенг
тармоқли фаолиятларни мувофиқлаштиришга қаратилган бошқарув стратегияси,
таълим хизматлари бозорини тадқиқ этиш ва яратишга, шунингдек,
кенгайтиришга йўналтирилган маркетинг стратегияси ҳам ишлаб чиқилиши керак
[2].

Ҳудудий марказларга иқтисодиёт соҳасидаги турли технопарклар,

технополислар, ташкилий-саноат ҳудудлари, тажриба-ўқув марказлари сингари
мақомдаги навбатдаги иқтисодий лабораториялар сифатида қабул қилишни
таклиф этамиз. Ҳудудларда бундай лойиҳаларни муваффақиятли амалга
оширишдан манфаатдор бўлган нодавлат, хусусий ташаббускорларнинг
имкониятларини мақсадли жалб этиш орқали ижтимоий шерикчилик олдига
қўйилаётган вазифаларнинг ҳам бажарилишини таъминлаш мумкин.

Ҳудудий таълим хизматлари аниқ ва мақсадли характерга эга бўлиши,

фундаментал тадқиқотларни амалга ошириш ташкилий жиҳатдан қийин


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

бўлганлиги сабабли Ҳудудий иқтисодий таълим марказлари фаолияти амалий
иқтисодий кўникмаларни шакллантириш ва ривожлантиришга устувор ўрин
бериш зарур. Бу уларнинг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари
билан яқин ва узвий ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишига олиб келади.

Иқтисодий таълим ҳудудий марказларида индивидуал ёндашувларни кенг

жорий этиш орқали таълим олувчи шахснинг ижодий ва креатив(янгича шакл
ва мазмунни қидириб топиш) қобилиятларини ривожлантиришга қаратилиши
лозим.

Иқтисодий таълим соҳасининг олий маълумотли иқтисодчи кадрлар

тайёрлаш бўғини, ундан ташқари, замонавий иқтисодий билимларни ишлаб
чиқарувчи, бу борада хориж илғор тажрибаларини маҳаллий шароитларга
мослаб сингдириб юборувчи, фундаментал тадқиқотлар базасини кенгайтириб,
ривожлантирувчи кадрлар салоҳиятини кенгайтирилган шаклда такрор ишлаб
чиқарувчи соҳаларида рақобат муҳитини янада ривожлантириш мураккаб
бўлмоқда. Бунинг асосий сабаби маҳсулотларга буюртмачилар камлиги,
рақобатлашиш шартлари монопол структуралар томонидан белгиланиши,
юқори малакали фан номзодлари ва фан докторлари интеллектуал меҳнатининг
етарли даражада рағбатлантирилмаслиги, рағбатлантириш чора-тадбирлари
нобозор характерида бўлиши, ёки тизимга келтирилмаганлиги, улар
меҳнатидан манфаатдор ташкилотлар, вазирликлар ва муассасалар камлиги,
илмий фаолият натижасида юзага келадиган маҳсулотнинг номутаносиб бозор
баҳолари шаклланганлиги, сарфланаётган меҳнатнинг истеъмол қиймати ва
қиймати ўртасида номувофиқликлар мавжудлиги кабилар билан изоҳланади.

Иқтисодиётни модернизациялаш ва диверсификациялашни фақат фан-

техника, саноат ва албатта иқтисодий таълим соҳасини “ёриб ўтишга” ҳам
инновацион янгиликлар асосида ташкил этиш талаб этилади. Буларсиз макро,
ва микро иқтисодиёт даражада фаол инновацион натижаларга эришиб
бўлмайди.

Инновацион бизнес ривожланган мамлакатларда аллақачон устун

ҳисобланади, давлат аҳолининг инновацион фаоллигини ошириш мақсадида,
биринчи навбатда кадрлар тайёрлашни рағбатлантирган. Жаҳон тажрибаси
шуни кўрсатадики, инновацион фаолият учун алоҳида тайёргарликка эга бўлган
ва специфик билим ва тажрибани предметлараро мувофиқлаштириш асосида
эгаллаган мутахассислар бўлишлари керак.

Бозор иқтисодиёти муносабатлари шароитида таълим жараёнининг ҳал

қилувчи омили – интерактив лойиҳага йўналтирилган илғор таълим
технологиясига асосланган бўлиши керак. Унинг хусусияти бир томондан,
инновацион тадбиркорликка йўналтирилган барча таълим фаолиятларини аниқ
белгилаш, иикинчи томондан, талаб қилинаётган билим даражасига фаол
инновацион

таълим

технологиясидан

фойдаланиш

орқали

эришиш

мумкинлигини билиш зарур [3].

Иқтисодий таълим тизимида рақобат муҳитини ривожлантиришни бозор

талаблари асосида ўрганиш натижасида қуйидаги ҳулосаларга келинди:


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

-

иқтисодий таълим тизими хизматларини сифатли ва самарадор бўлиши

таълим хизматларини таклиф этувчи субъектлар билан унга талабгор бўлган
субъектлар ўртасидаги рақобат асосида таъминлаш мумкин;

-

иқтисодий таълим хизмат кўрсатиш бозорида давлатнинг монопол

мавқеи ҳам ижобий ҳам салбий муносабатларни шакллантиради. Унинг ижобий
томони давлат бюджети маблағлари ҳисобига иқтисодий таълим хизматлари
кафолатланади. Салбий томони иқтисодий таълим тизимида мутахассисларни
тайёрлашда уни монополлик ҳусусиятига эга бўлиши ижтимоий-иқтисодий
ривожланишнинг асосий омили бўлган эркин рақобатни йўқлиги, уларнинг
сифатли тайёрланишига салбий таъсир кўрсатмоқда;

-

жаҳон ҳўжалигини ривожланиши ва интеграцияллашуви шароитида

миллий иқтисодий таълимнинг “протекционистик” муҳитида равожлантириш,
миллий иқтисодий тизимнинг ҳалқаро рақобатда етарли мавқега чиқара
олмаслигига ҳамда ташқи бозорда рақобатлашиш имкониятларини етарли талаб
даражасида бўлишига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва

аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида.
Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг

фармони.

(Ўзбекистон

Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 30-сон, 346-модда, 30-сон
347-модда.)

2. Зинуров У.Г. Маркетинг в деятельности вузов: теория и методы

решения. // М: УФА 1993 г.

3.

Инновационный менеджмент. //Под редакцией проффессора

экономических наук Л.Н.Оголёвой: М: Инфра 2006 г.

4. Соловов А.В., Голдберг И. Экспорт оброзовательных услуг на основе

новых ИТ.//Международная сотрудничество 1997 г. №4

5. Малянова Н.Е. Управление потенциалам высшей школы как ресурсом

развития региона. Уч.ст. К.Э.Н. 080005 Пермь 2010 г.

Библиографические ссылки

Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан утказиш тизимини янада такомиллаштириш тугрисида. Узбекистон Республикаси Президентининг фармони. (Узбекистон Республикаси конун хужжатлари туплами, 2012 й., 30-сон, 346-модда, 30-сон 347-модда.)

Зинуров У.Г. Маркетинг в деятельности вузов: теория и методы решения. И М: УФА 1993 г.

Инновационный менеджмент. //Под редакцией проффессора экономических наук Л.Н.Оголёвой: М: Инфра 2006 г.

Соловов А.В., Голдберг И. Экспорт оброзовательных услуг на основе новых ИТ.//Мсждународная сотрудничество 1997 г. №4

Малянова Н.Е. Управление потенциалам высшей школы как ресурсом развития региона. Уч.ст. К.Э.Н. 080005 Пермь 2010 г.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов