Роль Нижнеамударьинского биосферного заповедника в развитии экотуризма в Республике Каракалпакстан

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
266-276
24
1
Поделиться
Алимов A. (2016). Роль Нижнеамударьинского биосферного заповедника в развитии экотуризма в Республике Каракалпакстан. Экономика и инновационные технологии, (5), 266–276. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8950
A Алимов, Каршинский государственный университет

старший научный сотрудник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье рассматривается вопросы о роли Ниже Амударьинского биосферного резервата в развитии экотуризма в Республике Каракалпакстан. Анализируется новые направления и перспективные маршруты, Приводится новые рекомендации и предложения, новые маршруты по развитию экотуризма в южной части Низовья Амударьи.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

А.К. Алимов,

катта илмий ходим-изланувчи, ҚДУ

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЭКОТУРИЗМНИ

РИВОЖЛАНТИРИШДА ҚУЙИ АМУДАРЁ БИОСФЕРА

РЕЗЕРВАТИНИНГ РОЛИ

В данной статье рассматривается вопросы о роли Ниже Амударьинского

биосферного резервата в развитии экотуризма в Республике Каракалпакстан.
Анализируется новые направления и перспективные маршруты, Приводится
новые рекомендации и предложения, новые маршруты по развитию
экотуризма в южной части Низовья Амударьи.

This article discusses the issues of the role of the funds for the support of exports

of small business and private entrepreneurship. It analyzes the geography of exports
and imports of the demand for goods and services to small businesses in foreign
countries.

Kалит сўзлар:

Қуйи Амударё,

экотуризм, биохилма-хиллик, экологик

тадбиркорлик, резерват, қўрғон, қалъа, тўқай, сув туризми, ов туризми.


Барчамизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси ўзининг 25 йиллик

мустақил тараққиёти давомида асрларга тенг йўлни босиб ўтди. Тарихан қисқа
бу даврда шаҳар ва қишлоқларимиз, бутун мамлакатимиз қиёфаси,
жамиятимиздаги

ижтиомий-иқтисодий

муносабатлар

тубдан

ўзгарди.

Иқтисодиётимиз ва кундалик ҳаётимизнинг барча соҳаларида барқарор ўсиш
суръатлари кузатилмоқда. Мана кейинги 11 йил давомида Ўзбекистонда
дунёнинг саноқли давлатлари қаторида ЯИМнинг ўсиши 8 фоиздан кам бўлмай
келмоқда.

Муҳтарам Биринчи Президентимиз И.Каримов таъкидлаганларидек,

“Халқаро миқёсда катта нуфузга эга бўлган Жаҳон иқтисодий форуми
рейтингига кўра, Ўзбекистон 2014-2015 йиллардаги ривожланиш якунлари ва
2016-2017 йилларда иқтисодий ўсиш прогнозлари бўйича дунёдаги энг тез
ривожланаётган бешта мамлакат қаторидан жой олгани албатта барчамизга
мамнуният етказади” [1].

Дарҳақиқат, ўтган 25 йиллик давр бутун мамлакатимиз минтақалари ва

ҳудудлар қатори Ўзбекистонимизнинг шимолий қисмида жойлашган,
мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ривожида алоҳида ўрин тутувчи
Қорақалпоғистон Республикаси ривожида ҳам ўчмас из қолдирди. Биринчи
Президент И. Каримов минтақанинг республикамиздаги ўрнига тўхталган
ҳолда “Қорақалпоқ халқи доимо юртимизнинг таянч тоғларидан ҳисобланган”
деб таъкидлайди [2].

Ана шунинг учун ҳам мустақиллик йилларида барча минтақалар қатори

Қорақалпоғистоннинг ривожланишига ҳам улкан эътибор қаратилгани ҳолда
давлатимиз раҳбарининг бевосита ташаббуслари билан Қорақалпоғистон


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури ишлаб
чиқилиб, изчил амалга оширилиб келинмоқда. Ушбу дастурнинг амалдаги
самараси сифатида Қорақалпоғистон бугунги кунда асрлар давомидаги оддий
аграр ўлкадан замонавий ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий
инфратузилмалар, транспорт-коммуникация тармоқлари, юксак малакали
кадрларга эга бўлган қудратли минтақага айланиб бормоқда [2].

Ўзбекистоннинг ўзига хос ва мос урф-одат, анъана ва менталитетга эга

Қорақалпоғистон Республикасида юқори айтиб ўтилган минтақани -ижтимоий-
иқтисодий ривожлантириш дастурининг ҳаётга татбиқ этилиши натижасида
қорақалпоқ замини бундан 25 йил олдинги экологик ҳалокат домидаги қолган
ҳудуддан бугунги кунда таниб бўлмайдиган даражада ўзгариб, йилдан-йилга
чирой очиб, барқарор суръатларда ривожланиб бораётган диёрга айланди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, бугунги кунда айнан қорақалпоқ

диёрида мамлакатнинг экспорт салоҳиятини ошишига бевосита ижобий таъсир
кўрсатадиган, дунёда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасининг жадал суръатлар
билан ривожланаётган тармоғи - туризмни ривожлантириш учун ҳам барча
шарт-шароитлар

яратилган.

Ўзбекистон

Республикасининг

Биринчи

Президенти И.А. Каримов таъкидлаганларидек “Гўзал географик ва табиий
шароитлар республика ҳудудида экологик туризмни ривожлантириш учун ғоят
қулайдир” деган эди [3].

Экологик туризм – бу табиий туризмнинг бир кўриниши бўлиб, ўз ичига

табиий муҳит таълими ва уни англашни қамраб олгани ҳолда, мазкур
фаолиятни бошқариш экологик, ижтимоий ва маданий барқарорликни
таъминлаган ҳолда бошқарилиши керак [4].

Дарҳақиқат, Қорақалпоғистон Республикасида ҳам айниқса, экологик

туризмни ривожлантириш учун таниқли ўзбек иқтисодчи олими, профессор
Н.Тўхлиев келтириб ўтган 7 та талабга (

турар-жой, озиқ-овқат, хизмат

кўрсатиш, инфратузилма, маҳаллий хусусиятлар сақланганлиги, ландшафт,
транспорт

) тўлақонли жавоб берувчи турмаҳсулотлар мавжуд [4].

Қорақалпоғистонда экологик туризмни ривожлантиришнинг муҳим

йўналишларидан ва ўчоқларидан бири Қуйи Амударё давлат биосфера
резервати (ҚАДБР) ҳисобланади. Мазкур янги муҳофаза қилинадиган табиий
ҳудуд Қорақалпоғистон Республикаси ҳукумати, БМТ Тараққиёт дастури (ТД)
ва Глобаль экологик жамғарма (ГЕЖ)нинг “Қорақалпоғистондаги Амударё
дельтасида тўқай ўрмонларини сақлаш ва қўриқланадиган ҳудудлар
тизимларини мустаҳкамлаш” деб номланган қўшма лойиҳаси доирасида
ташкил этилган. Янги ташкил этилган биосфера резервати нафақат табиатни
муҳофаза қилувчилар, табиат учун, балки умуман минтақа аҳолиси учун ҳам
чинакам қимматбаҳо совға бўлди. Зеро Амударё дельтасининг ноёб ҳайвонот ва
ўсимликлар оламига эга бўлган тўқай ўрмонлари дунё аҳамиятига эгадир.

Аввало шуни айтиш керакки,

биосфера резервати

деганда биологик

хилма-хилликни сақлашни ва бир вақтда минтақанинг барқарор иқтисодий
ривожланиши тушунилади. Улар табиий ва маданий ландшафтларни сақлаш
мақсадида ташкил этилади. Шундай қилиб, инсон ва барқарор хўжалик


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

ривожланиши, шунга ўхшаш алоҳида муҳофаза қилинадиган ҳудудларни
яратишнинг асосий тамойилларидан биридир.

Ҳозирги вақтда бутун дунё, шу жумладан Қорақалпоғистон ҳам, табиий

ресурсларни сақлаб қолиш ва улардан барқарор фойдаланиш муаммоси олдида
турибди. Кейинги йилларда ер юзидаги минг йиллардан бери мавжуд бўлиб
келган бир бутун табиий объектлар, улар билан биргаликда мазкур
объектларнинг бетакрор ҳайвонот ва ўсимликлар олами ҳам йўқолмоқда.
Турларнинг йўқолиш суръатлари йил сайин ошмоқда. Биосфера резерватлари
айни табиат ресурсларини сақлаб қолиш ва улардан барқарор фойдаланиш учун
барпо этилади. Дунёдаги 120 мамлакатда 669 та биосфера резерватлари ташкил
этилган ва улар самарали фаолият юритмоқда. Ўзбекистон Республикаси
ҳукуматининг ташаббуси ва БМТ ТД – ГЕЖ қўллаб-қувватлаши билан ташкил
этилган Қуйи Амударё давлат биосфера резервати Ўзбекистонда бундай
тоифадаги дастлабки муҳофаза қилинадиган ҳудуддир.

Биосфера резерватининг асосий вазифаси – табиатни муҳофаза қилиш

ҳамда айни вақтда табиий ресурслардан барқарор фойдаланишдир. Унинг кўп
зоналардан ташкил топиши бир вақтнинг ўзида одам оёғи тегмаган табиатнинг
қимматли жойларини дахлсиз ҳамда барқарор ривожлантириш имконини
беради.

ҚАДБРнинг умумий майдони 68717,8 га.ни ташкил қилгани ҳолда ҳудуд 3

та зонага ажралади: қўриқланадиган ҳудуд, ён ҳудуд ва ўтиш ҳудуди.

Қўриқланадиган ҳудуднинг

умумий майдони 11568,3 га.тенг ва асосан

ноёб, зонада биологик хилма-хилликни сақлаш хавф остида бўлган, йўқолиб
кетиши мумкин бўлган эски ўрмонларни сақлаб қолишга мўлжалланган ҳамда
табиий тикланувчи ўрмонлардан ташкил қопган.

Мазкур ҳудудда ихтиёрий хўжалик фаолияти тақиқланади ва фақатгина

илмий-тадқиқотлар ва мониторинг ўтказишга рухсат берилади.

Ён ҳудуднинг

умумий майдони

-

6731,4 га бўлиб, ушбу ҳудуд

қўриқланадиган ҳудудни ўраб туради. Мазкур ҳудуд қўриқланадиган ҳудуд
билан ресурслардан интенсив фойдаланиладиган ҳудуд ўртасида буфер
вазифасини бажаради, қўриқланадиган ҳудуднинг участкалари ўртасида муҳим
экологик йўлак, коридор вазифасини бажаради ҳамда ўрмон массивларини
сақлаш ва уларни қайта тиклашга имкон беради.

Ўтиш ҳудудининг

умумий майдони 50418,1 га тенг бўлиб, асосий

ҳудудларга (

қўриқланадиган ва ён ҳудудлар

) туташади ҳамда табиатдан

барқарор фойдаланишни ривожлантиришга имкон беради.

Ушбу ҳудудда қишлоқ аҳолиси мавжуд бўлиб, йирик аҳоли пунктлари ва

зарарли ва хавфли иқтисодий ишлаб чиқариш объектлари йўқ.

Қуйи Амударё давлат биосфера резервати умуртқали ҳайвонларнинг 356

хил тури рўйхатга олинган:

43 турдаги балиқлар;
2 турдаги амфибиялар;
29 турдаги судралиб юрувчилар;
246 турдаги қушлар;
36 турдаги сут эмизувчилар.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

Резерватда мавжуд 43 та турдаги балиқларнинг 12 та тури Ўзбекистон

Республикасининг Қизил китобига киритилган.

Шунингдек, ҚАДБРда мавжуд 246 та турдаги қушларнинг 23 та тури,

жумладан, Бинафшаранг бирқозон, (Пелеcанус оноcроталус Л., 1758), Олачипор
жингалак бирқозон (Пелеcанус cриспус Б., 1832), кичик боқлон (Пхалаcроcорах
пигмаеус П., 1773), кичик лойхўрак (цапля, Егретта гарзетта Л., 1766) ва бошқа
кўпгина қушлар Ўзбекистон Қизил китобига киритилган.

Бундан ташқари, ҳозирги вақтда ҚАДБРда мавжуд 36 та турдаги сут

эмизувчиларнинг 1 та тури, яъни Бухоро кийиги (Cервус элапҳус баcтрианус Л,
1900) йўқолиб бораётган, маҳаллий тарқалган тур сифатида Ўзбекистон Қизил
китобига киритилган.

ҚАДБРнинг ўсимлик дунёси 419 турдаги ўсимликлардан иборат бўлиб,

уларнинг 245 таси турларга ва 70 таси оилаларга тегишлидир. Мутахассислар
томонидан 320 та озуқавий, 68 та доривор, 73 та алкалоид, 47 та ёғочбоп, 20 та
бўёқбоп, 56 та заҳарли, 11 та толобоп, 40 та асаларибоп, 25 та эфирмойлари
мавжуд дарахт, гул ва бошқа турдаги ўсимликлар борлиги баҳоланган.

Ўрмонҳосил қилувчи тўқайбардошлар турларининг, тўранғининг асосан

иккита тури фарқланади

: турли баргли тол (Популус диверсифолиа); -

барглари зич тол (Популус пруиноса).

Шунингдек, лохнинг ҳам 2 та тури мавжуд:

ингичкабаргли лох (Елаеагнус

ангустифолиа) ва шарқ лох (Елаеагнус ориенталис).

Шундай қилиб, ҚАДБРнинг генофондини ва тўқайлари биохилма-

хиллигини сақлаш Жанубий Оролбўйида нафақат ҳозирги вақтда, балки
келгусида ҳам катта муаммо бўлиб қолади.

ҚАДБРда ҳар йили Бухоро кийиги ва Хива қирғовулининг ҳам сони,

кўпайиш динамикаси ҳисобга олинган. Жаҳон ёввойи табиат жамғармаси-нинг
грант маблағларини жалб этган ҳолда Бухоро кийиги яшашининг табиий
ареалини кенгайтириш учун шарт–шароитлар яратилди ҳамда тўқай
ўрмонларига мавжуд юкламаларни бевосита ва билвосита пасайтириш
стратегияси ишлаб чиқилди. Сув ва ер ресурсларидан барқарор фойдаланиш
усуллари синовдан ўтказилиб, ўз турмушида кенг қўллашлари учун маҳаллий
аҳолига таклиф қилинган. Чорвачиликни барқарор ривожлантириш учун
лойиҳа асосида шарт-шароитлар яратилмоқда ва энергиянинг муқобил
манбалари таклиф қилинмоқда. Бошқача айтганда, биосфера резервати бундан
кейин фақат лойиҳа таклиф этган ташаббусларни ривожлантириши мумкин.

Тўқайлар ва ботқоқли қамишзорлар авваллари Амударё дельтасига тан

бўлиб, жуда катта майдонларни эгаллаган.

Ҳозирги вақтда Қуйи Амударёдаги тўқайларда тўқай ўсимликларининг 61

тури ҳисобга олинган. Улардан кенг тарқалганлари

сўралар

ва

қурамали

гуллилар оилалари ҳисобланади. Ёғоч эдификаторларининг ҳаммаси толлар (5
тур), жийдалар (1 тур) оилалаларига мансуб бўлиб, тўқай флорасининг 11
фоизини ташкил қилади. Буталар билан кўп йиллик ўтлар кенг тарқалган бўлиб,
улар тўқайлардаги ўт қатламини ташкил қилади. Одатда, бир йиллик ва икки
йиллик ўтлар гуруҳда кам учрайди ва кўп ўсмайди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

Амударё дельтасидаги тўқайларнинг фаунасида 27 турдаги сут

эмизувчилар бўлиб, улар жами Қорақалпоғистондаги сут эмизувчиларнинг
турларини 40 фоизини ташкил қилади. Бутазорларда

бўрсиқ,

кам бўлсада

мушук

билан

тулки

яшайди.

Бундан ташқари,

тўқайларда қулоқли типратикон

билан жайра ҳам учрайди. Кемирувчилардан ёввойи тўқай қуёни, уй сичқони
жуда кўп бўлиб, одатда пластинка тишли

аламан

, қум сичқони ва бошқалар

учрайди.

Қорақалпоғистон Республикасида “Бадай-Тўқай” текислик-тўқайзор

давлат қўриқхонаси мавжуд тўқайзорларни сақлаб қолиш, Бухоро буғуси ва
Хива қирғовулини табиий ҳолатда кўпайтириш мақсадида 1971 йилда Беруний
тумани ҳудудида қўриқхона ташкил этилган. Қўриқхонанинг умумий майдони
6462 гектар бўлиб, унинг 60 фоизи тўқайзорлардир. Қўриқхона флораси 167
хилдаги ўсимликлардан иборат. Бу ерда ўсадиган лоланинг икки хили
Ўзбекистон Республикаси «Қизил китоби»га киритилган. Қўриқхона фаунасида
26 хилдаги балиқ, 2 хил сувда ва қуруқликда яшовчи жонивор, 13 хил судралиб
юрувчи, 90 хилдан ортиқ қуш, 15 хилдаги сут эмизувчи бор. Қўриқхона
ҳудудида Ўзбекистон Республикасининг «Қизил китоби»га ва Халқаро «Қизил
китоб»га киритилган кичик ва катта Амударё куракбуруни, Орол ва Туркистон
мўйловдори, паррак қорабузов, кичик оққўтон ва Бухоро буғуси яшайди.

Тўқайларнинг ҳамма жойида туёқли ҳайвонлардан тўнғиз ва Бухоро

буғуси

яшайди. Тўнғизлар фақатгина тўқайларда яшаб, сувда ўсувчи екан

(жекан) ва қамиш томирлари билан, кузда бўлса жийда билан озиқланади.
Бадай-тўқай қўриқхонаси ҳудудий ва жаҳон биологик

хилма-хиллик

учун

аҳамиятли бўлган, Бухоро буғусининг дунёдаги энг йирик популяцияси (

2010-

йилги ҳисобга олиш бўйича – 582 бош

) сақланадиган жой сифатида катта

аҳамиятга эга. Ушбу қўриқхона экотуризм учун катта аҳамиятга эга бўлиб,
ундаги Бухоро буғулари халқаро ва маҳаллий туристларда катта қизиқиш
уйғотади.

Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида мавжуд сут эмизувчилар

фаунаси 50 хилдан ортиқдир. Улардан юпқа панжали юмронқозиқ, митти
қўшоёқ, Сверцов қўшоёғи, Бухоро буғуси ва бошқалар минтақавий эндемиклар
ҳисобланади. Орол баҳриси, Орол қоракўзи, сазанбалиқ, шимбалиқ, паррак,
Орол тиканаги, узун игнали типратикон, қорақулоқ, сайғоқ, жайрон, Устюрт
қўйи, ҳинд асалхўри ноёб тур сифатида Халқаро ва Ўзбекистон Республикаси
«Қизил китоби»га киритилган. Яқин ўтмишда ушбу ҳудудда гепард, Турон
йўлбарси ва қулон мавжуд бўлган.

Бундан ташқари, резерват ҳудудида Жампиқ қалъа, Гаур қалъа, Чилпиқ

қўрғони, Шайх Жалил бобо каби тарихий ёдгорликлар билан бирга Султон
Увайс тоғи, Амударё соҳилида кўпгина табиий экотуристик объектлар ҳам
мавжуд.

Ана шундай экотуристик объектлардан бири Нукус шаҳридан 43 км

жанубда Амударёнинг ўнг соҳилида 35-40 м баланд тепаликда II-III-IХ-ХI
асрлар ёдгорлиги “Чилпиқ қўрғони” жойлашган. Вазифаси бўйича қўрғон
зороастризм дастури бўйича ўлган одамларнинг мурдасини олиб келган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

Ўрта асрларда (IХ-ХI аср) маҳаллий халқнинг дини ва маданияти ўзгариши

билан Чилпиқ сигнал берувчи

минорага, тепаликка

айланган (1-расм).

1-расм. Чилпиқ қўрғони

Қўрғонга тоғнинг табиий йўли олиб боради. Унинг катта йўлга яқин

жойлашганлиги халқаро магистрал йўл, трассадан ўтаётган йўловчиларни ва
туристларни ўзига жалб қилади. Туристлар қўрғонга гид билан экскурсияга
чиқишлари, атрофини айланиб томоша қилишлари ва расмга тушишлари учун
жуда ажойиб, манзарали жой ҳисобланади. Тепалик устида туриб атроф
манзарасини кузатиш ҳар бир инсонга завқ бағишлайди.

Чилпиқ қўрғони биосфера резерват ҳудудида жойлашган бўлиб, туристлар

ташриф буюрадиган асосий объектлардан бири сифатида Қорақалпоғистоннинг
маъмурий маркази Нукус шаҳрига ва Мўйноқга туристларни олиб бораётган
барча туркомпаниялар маршрутларига киритган.

Биосфера резерватининг Қипчоқ аҳоли пунктида Амударё соҳилида

пантон кўпригининг атрофида катта бўлмаган хусусий катер ва баржаларни
(ўзи юрар ясси юк кемалар) кўришимиз мумкин (

2-расмга қаранг

).

2-расм. Амударё соҳилидаги хусусий катерлар


Мазкур катер ва баржаларда хорижий ва маҳаллий туристларнинг Амударё

бўйлаб сувда саёҳати амалга оширилади. Уларнинг палубалари, керакли рўзғор-
ошхона ускуналари ва жиҳозлари, унча катта бўлмаган стол ва стуллари
мавжуд. Катерларда туристларга қовурилган, димланган, дудланган, кабоб


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

қилинган балиқ, қўй, қорамол, товуқ гўштларидан шашлик, мавсум пайтларида
ёввойи, овлаш таъқиқланмаган қушларнинг парҳез гўштларидан турли хил
миллий овқатлар, қорма (

шавланинг суюқ қилиб қўй, парранда, қорамол ёки ов

гўшти жуда кўп солинган тури, одатда қўй гўштидан қилинади

) ёки ош каби

овқатлар тақдим қилинади. Шунингдек, юқоридаги сув транспортларида яхна,
салқин ичимликлар билан бирга, ўзига хос таъмга, шифобахш хусусиятларга
эга Амударёнинг табиий лойқа сувидан қумғон чой (

Хоразмчасига тонқачой

)

ҳамда бошқа қўшимча экзотик хизматлар тақдим қилиниши мумкин. Туристлар
хоҳласа ёки саёҳатни уюштираётган турфирма ёки мезбон томон
ташкилотчилиги даражасига қараб катерларда Қорақалпоқ, Хоразм бахшилари,
созандалари, раққосалари, халфа ёки лапарчиларининг хизматидан баҳраманд
бўлиш мумкин.

Мазкур ҳудудда самарали ва истиқболли экотуристик йўналишларни

ташкил қилиш мақсага мувофиқ.Жумладан:

1-экотуристик йўналиш

. Қипчоқ аҳоли пунктидаги пантон кўпригидан

Жумиртау кўпригигача бўлган тўғри чизиқли экотуристик йўналиш;

2-экотуристик йўналиш.

Қипчоқ аҳоли пунктидаги пантон кўпригидан

оқим бўйлаб биосфера резерват ҳудудигача тўғри чизиқли экотуристик
йўналиш.

Кўприкдан ўтгандан кейин 15-20 хил турдаги балиқ таомларини

тайёрлайдиган маҳаллий ошхоналар мавжуд. Туман ҳудудида Хўжакўл кўлидан
1км шарқда жойлашган Х-ХIII асрлар ёдгорлиги Хўжакўл сигнал тепалиги,
минораси мавжуд. Ушбу тепалик ҳозирда 5 м баландликда сақланиб қолган,
унинг асоси лойдан ясалган бўлиб 32х32х5см размердаги ғиштдан қурилган
8х5 м ўлчамдаги тўғрибурчак шаклига эга.

Бундан ташқари, катер ва кичик кемаларда дарё соҳиллари бўйлаб кенг

ёйилган тўранғили тўқайларни кузатишни катердаги комплекс хизматлар билан
бирга (дарёдан овланган табиий ҳавзадаги шифобахш лаққа ва шу каби
балиқлардан тайёрланган таомлар асосидаги

нонушта, тушлик ёки кечки

овқат, созандалар, халфалар, раққосалар хизматлари, катерда ўтирган ҳолда
балиқ овлаш, қушларни овлаш

) хорижий ва маҳаллий туристларга таклиф қилиш

мумкин.

Шунингдек, юқоридаги жараёнларни Амударё соҳилларида жойлашган

маҳаллий ошхоналарда (3-расмга қаранг) ташкил қилиш, балиқ овлашга
қизиқадиган туристлар учун қармоқларни, сув велосипедлари (катамаран),
скуттерларни, моторли қайиқчаларни, кичкина механик қайиқчаларни, саёҳат
буюмларини (турли тўшамачалар, рюкзак, кўзойнак, сув кийимлари, қутқарув
нимчалари ва балончалари) ижарага бериш ва сотиш пунктларини ташкил этиш
лозим (3-расм).

Бундан ташқари, Қипчоқда аҳоли турмуш тарзини, маҳаллий усулда

қурилган лой-пахсадан қурилган уйларни кузатиш имконияти мавжуд.

Дарё соҳилида катерлар турадиган жойда тўранғилли тўқайларнинг

хусусияти, тарихи, ҳайвонот дунёси, уларни муҳофаза қилишга кўмаклашиш ва
экскурсия қилиш тартиби тўғрисидаги маълумотларга эга бўлган стендларни
осиш мақсадга мувофиқ.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

3-расм. Амударё соҳилидаги маҳаллий балиқ кафеси сўриси


Амударё соҳиллари ва резерват бўйлаб саёҳатларни йилнинг баҳор, ёз ва

куз мавсумларида амалга ошириш мумкин. Резерват ҳудудида баҳорнинг ўзига
хос яшариш мавсуми жозибаси, ёзнинг иссиқ ифори ва қуёш тафтини, олтин
кузнинг ажойиб мўжизасини кузатиш мумкин.

Султон Увайс тоғининг жануби-ғарбий этагида Амударёнинг ўнг соҳилида

қадимий ёдгорликларнинг бири - Жампиқ қала (IХ –ХI аср, ХII –ХIV аср.)
жойлашган (4-расм).

4-расм. Жампиқ қалъа

Қалъа канал четида, Бадай-тўқай қўриқланадиган ҳудуди эса унинг ёнида

жойлашган. Жампиқ қалъанинг максимал узунлиги 420 м, эни 288 м га тенг.
Деворлари 9 м баландликда лой пахсадан иборат. Деворнинг устидан ўқ ёй
тарзли галерея ўтган (96 м энликда). Унга зиналар ёрдамида кўтарилади.
Деворнинг айрим жойлари тош парчалари билан қайта ишланган. Шарқий
томонида пахса деворларининг тўғри бурчакли шаклдаги цитадель сақланган.
Деворлар ёпиқ устунлар билан безатилган бўлиб, бу эски қалъа ўрта асрларда
порт шаҳар бўлган [5].

Жампиққалъа тепалиги Амударёнинг ўнг томонида Қўянчиқ тепалигида

Қаратау посёлкасидан 4 км жанубда жойлашган. Бу жойларда туя ва отларда
сафари саёҳатларини ташкил қилиш туристлар ҳаётининг унутилмас онлари
сифатида ёдида қолади деб ўйлаймиз.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

9

www.iqtisodiyot.uz

Қалъа билан қўриқхона ҳудуди орасидан Кўкдарё канали оқиб ўтади ва

ажойиб манзарани ҳосил қилади. Канал соҳилида катта тераклари билан Бадай
тўқайнинг тўранғили тўқайзорлари савлат тўкиб турибди.

Мазкур ҳудуд маданий, диний ҳамда экотуристик йўналишларнинг

мажмуасини ташкил қилиш керак бўлган жуда гўзал ва табиий манзарали жой
ҳисобланади. Масалан, Ғовур қалъа ва Жампиқ қалъа ёдгорликлари бўйлаб
экскурсия, сигнал тепалиги ёки минорасини томоша қиладиган кузатиш ўрни,
дарё ва ён атрофни, соҳилларни от ва туяда сайр қилиш ва ҳ.к.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, канал соҳилига шийпончалар, супалар,

сўрилар ва қора уйлар, ўтовлар қўйиб, минимал зарур туристик
инфратузилмани (овқат тайёрлаш ёки етказиб бериш, кўчма душ ёки
ҳожатхоналар) яратиб, оқаётган сув шовқинини эшитиш, манзарани кузатиш,
қуш овлаш, туя ва отда, араваларда сайр қилиш, 1-2 соатлик, 3-4 соатлик, ва
ярим кунлик, 1 суткалик экотурлар, овқатланиш, санузель, ювиниш, қумга
кўмилиш, балчиқда ётиш каби бальнеологик хизматларни ва бошқа қўшимча
хизматларни ташкил қилиш мумкин.

Агар каналнинг икки соҳилида Бухоро буғуси, жайрон, от, туя каби

ҳайвонларни боқадиган боғлар ташкил этиш, махсус алоҳида жойларда
буғулар, жайронлар ҳаракатини кузатадиган кузатув минораларини Кўкдарё
каналининг шимолий томонида Жампиқ қалъанинг ёнида қуриш, балиқ овини
ташкил қилиш орқали туристларга анча экзотик завқ бағишлайдиган ажойиб
манзара яратиш мумкин.

Мазкур канал ёки дарё соҳиллари бўйида туристик фаолиятни ташкил

қилиш учун Амударё бўйида жойлашган Ақтау аҳоли посёлкасида яшовчи
одамларни жалб қилиш мақсадга мувофиқ. Шунингдек, уларга маҳаллий ёки
хорижий туристларни кутиб олиш, меҳмонларга сервис хизматлари кўрсатиш
бўйича қисқа муддатли тренинг-семинарлар ташкил қилиш, уларни махсус
турфирмага ностандарт тарзда (flexcible employment) мавсумий равишда
бириктириш лозим. Натижада улар йилнинг март-октябрь ойларида, камида 8
ойи давомида доимий иш билан таъминланади.

Ғовур қалъа ёдгорлиги учбурчакли кўринишга эга. Унинг шимолий

деворининг узунлиги 200 м атрофида, шарқий қисми эса 50 м жанубга
чўзилган, кейин яна биринчи йўналиш бўйича 50 м га давом этади. Шарқий
деворининг узунлиги 450 м, ғарбий деворининг жанубий қисми Амударё суви
билан ювилиб 400 м оралиқда сақланиб қолган ва дарё бўйлаб 40 – 100 м
узунликга чўзилган (5-расмга қаранг).

Ғовур қалъа ва Жампиқ қалъа орасидаги масофа 9 км. Йўлда Х – ХIII

асрларнинг ёдгорлиги бўлган Жампиқ қалъа сигнал берувчи тепалигини, лой
минорасини кўриш ва расмга тушириш имконияти бор. Тепалик чўзилган
пирамида шаклига ва асоси тўғри бурчакли шаклга эга бўлиб 4,8х4,6 м га тенг
[5].


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

10

www.iqtisodiyot.uz

5-расм. Ғовур қалъа


Ўтказган тадқиқотларимиз натижаларидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги

тавсия ва таклифларни келтиришни лозим деб топдик. Жумладан, ҚАДБР нинг
юқорида санаб ўтилган ҳудудлари ва объектларда туристик фаолиятни ташкил
этиш учун резерватнинг интернет сайтини яратиш, экскурсия йўналишларини
белгилаш, боғлар яратиш, резерват ичида йўл белгиларини ўрнатиш, бошқа
алоҳида муҳофаза қилинадиган ҳудудлар билан алоқада бўлиш, ҳайвон
турларини кўпайтириш, реклама қилиш, миллий, маҳаллий ва ҳатто халқаро
даражада акциялар ташкил қилиш, саёҳат давомида зарур анжомларни ижарага
бериш шоҳобчаларини ташкил қилиш лозим. Шунингдек, туризм ва экотуризм
масалаларини назарий ва амалий жиҳатдан ўрганиш, илмий тадқиқ этиш ҳамда
кадрлар масаласини ҳал қилиш мақсадида Қорақалпоқ давлат университетида
экологик туризм бакалавриат таълим йўналишини, 2020 йилга бориб экологик
туризм мутахассислиги бўйича магистратурани очиш, ОЎЮларидаги биология,
ветеринария, география, иқтисодиёт, экология, тарих каби таълим
йўналишларида ўқиётган талабаларни малакавий ёки дала амалиётларини
ташкил қилиш мақсадга мувофиқ.

Юқорида кўрсатилган биосфера резерват бўлаб кўрсатилган туристик

объектлар вақт ўтиши билан Ўзбекистоннинг ўзига хос ва мос табиати, иқлими,
ҳайвонот дунёсига эга бўлган экотуристик имкониятлари Қуйи Амударё
минтақасида жойлашган Қорақалпоғистон Республикасининг туристик брендга
айланиши мумкин.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. “Бош мақсадимиз – мавжуд қийинчиликларга қарамасдан, олиб бораётган

ислоҳотларни, иқтисодиётимизда таркибий ўзгаришларни изчил давом
эттириш, хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка янада кенг йўл
очиб бериш ҳисобидан олдинга юришдир” мавзусидаги Ўзбекистон
Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2015
йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга
мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига
бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузаси\\ UzA.uz


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

11

www.iqtisodiyot.uz

2.

Аимбетов Н. ва бошқ. Қарақалпақстан: [китоб-альбом].Т.:Маънавият,

2011.

3. //Халқ сўзи, 2007 йил 26 январь

4. Тухлиев Н., Абдуллаева Т. Экологический туризм: сущность, тенденции и

стратегия развития. Т. “Ўзбекистон миллий энциклопедияси”, 2006.С.45-46.

5. Хожаниязов Г., Ҳакимниязов Ж. Қарақалпақстанныӊ әжайып жети

естелиги. Н: «Қарақалпақстан», 2004.

Библиографические ссылки

“Бош максадимиз - мавжуд кийинчиликларга карамасдан, олиб бораётган ислохотларни, иктисодиётимизда таркибий узгаришларни изчил давом эттириш, хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка янада кенг йул очиб бериш хисобидан олдинга юришдир” мавзусидаги Узбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иктисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мулжалланган иктисодий дастурнинг энг мухим устувор йуналишларига багишланган Вазирлар Махкамаси мажлисидаги маърузасиА UzA.uz

Аимбетов Н. ва бошк. Каракалпакстан: [китоб-альбом].Т.:Маънавият, 2011.

//Халк сузи, 2007 йил 26 январь

Тухлисв II., Абдуллаева Т. Экологический туризм: сущность, тенденции и стратегия развития. Т. “Узбекистон миллий энциклопедияси”, 2006.С.45-46.

Хожаниязов Г., Хдкимниязов Ж. Каракалпакстаннын эжайып жсти естелиги. Н: «Каракалпакстан», 2004.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов