“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил
1
№ 2, 2017
НАМАНГАН ВИЛОЯТИДАГИ РЕКРЕАЦИОН ОБЪЕКТЛАРДА
РЕКРЕАНТЛАР ОҚИМИ ТАҲЛИЛИ
Абдулхакимов Зухрали Турсуналиевич,
НамМТИ тадқиқотчиси
E-mail:
Аннотация:
Мақолада рекреацион оқимнинг ривожлантириш ва бу каби
оқимларни қабул қилиш шароити, шунингдек Наманган вилояти Ҳудудларида
рекреантларнинг доимий хисоб китобини олиб бориш зарурати кўрсатилган.
Аннотация:
В статье показано развития рекреационного потока и места
размещения к прему рекреационого потока, необходимость в постоянного
учета рекреантов на территории Наманганской области.
Abstract:
In article shows development of a recreational stream and the location
a recreational stream therefore, there is a need for the constant accounting of recreant
in the territory of Namangan regional nuclear heating plant.
Калит сўзлар:
Рекреацион объект, рекреант, рекреацион фаолият, ҳудуд,
оқим, туристик хизматлар.
Кириш
Наманган вилоятида рекреацион фаолият йўналишини иқтисодиётни
ривожлантиришнинг энг асосий устувор йўналишларидан биридир. Минтақада
фаолият юритувчи рекреацион объектлар самарадорлигини ошириш зарурдир.
Бу натижаларга эришиш учун вилоятга ташриф буюрувчиларнинг аниқ
миқдорини билиш, рекреацион гуруҳлар тўғрисидаги маълумотларни фаолият
турларига қараб ажратиш керак. Рекреацион гуруҳлардаги ўзгаришлар
минтақалардаги иқтисодий-ижтимоий ривожланишга таъсир кўрсатади.
Минтақаларга келувчиларнинг кўпайиши натижасида ҳудудда рекреацион
босим кўпайишига олиб келади.
Мавзуга оид адабиётлар таҳлили
XX асрнинг 70-80 йилларда ҳудудларда рекреацион фаолият билан боғлик
тадқиқотлар кучая бошлади. Рекреацион гуруҳлар билан боғлиқ муаммолар
билан кўплаб хорижий мамлакатлар олимлари шуғулланишган. “Рекреацион
гуруҳларни назорат, режалаштириш, миқдорини ҳисобга олиш билан боғлик
масалалар билан В.С.Преображенский, Н.С.Мироненко, И.Т.Твердохлебов,
Л.А.Багров, П.Д.Подгородецкий, А.Н.Игнатенко ва рекреантларни хисобга олиш
билан боғлиқ муаммолар билан Т.В. Николаенко, Л.Г.Лукьянова,
В.И.Цыбухалар шуғулланишган”.
Масалан рекрецион мажмуалар, уларнинг фаолияти турлари ва
ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича Л.Г.Лукьянова[2], рекреацияни амалга
ошириш модели ва уни ривожлантиришнинг асосий концепциялари бўйича
В.С.Преображенский[3], рекрация жараёнларининг ҳудудий хусусиятлари ва
уларга таъсир этувчи омиллар бўйича Т.В.Николаенко[4], рекреацион
гуруҳларни назорат филиш, режалаштириш ва миқдорини ҳисобга олиш билан
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил
2
№ 2, 2017
боғлиқ масалалар юзасидан В.Ф.Кифяк[5]лар илмий тадқиқот ишларини олиб
боришган.
Тадқиқот методологияси
“Ўзбекистон Республикасида соҳани жадал ривожлантириш орқали
экологик, зиёрат қилиш, маърифий, этнографик, гастрономик, спорт, даволаш-
соғломлаштириш, қишлоқ, саноат, ишбилармонлик туризмини ҳамда болалар,
ўсмирлар, ёшлар туризмини, оилавий ва кексалар учун ижтимоий туризмни
ривожлантириш мақсад қилинган”[1]. Наманган вилоятидаги рекреацион
объектларга келувчилар миқдорини аниқлаш, олдиндан бошоратлаш,
рекреантлар ташриф буюраётган минтақаларни аниқлаш ва улардан ташриф
буюраётганлар миқдорини кўпайтиришни ўрганишдан иборат.
Таҳлил ва натижалар
Мамлакат иқтисодиётида рекреация ва туризмни ривожлантириш, соҳадан
даромадларни олишини кўпайтириш зарурдир. Рекреацияда туристик
хизматларнинг экспорт-импорт самарадорлиги бўйича дунё товар айланмасида
3-ўринни эгаллайди. Иқтисодиётнинг бошқа тармоқларига нисбатан рекреацион
қобиқда капитал самарадорлиги даражаси 4 марта юқоридир[4]. Рекреацион
гуруҳлар моҳиятини ўрганиш асосида минтақалардаги рекреантлар миқдори,
келувчиларни ёши, жинси, миллати бўйича маълумотларни жамлаш мумкин. Шу
орқали уларга йил давомида рекреацион хизмат кўрсатиш турларини
аниқлашдан иборат.
Рекреацион гуруҳ – йил давомида минтақалардаги рекреантларнинг умумий
миқдори хисобланади. Улардаги мақсад йил давомида одамларнинг дам
олишини ташкил этишдир. Бундан ташқари йил давомида дам олиш мақсадида
минтақадаги ички рекреацион гуруҳлар миқдорини, мамлакатнинг бошқа
минтақаларидан келувчиларни, хорижий давлатлардан келувчилар миқдорини
аниқлаш зарурдир. Бундай ҳисобга олиш тизимини шакллантириш орқали
ҳудуддаги рекреацион объектларга ташриф буюрувчилар гуруҳидаги
рекреантларнинг аниқ миқдорини билиш ҳар томонлама фойдалидир.
Рекреацион хизмат кўрсатишни янада ривожлантириш учун қуйидагиларга
эътибор қаратиш лозим:
-
ички рекреацион гуруҳлар учун энг зарур рекреация хизматларини
кўрсатиш, ҳудуд аҳолисини мазмунли дам олишини ташкил этиш;
-
ички рекреацион гуруҳларни кунлик, ҳафталик, ойлик, йиллик дам
олишларини ҳисобга олган ҳолда аниқ прогноз маълумотлар ишлаб чиқишдан
иборат;
-
мамлакатнинг
турли
минтақаларидан
ташриф
буюрувчиларни
талабларидан келиб чиққан ҳолда дам олишни ташкил этиш;
-
ҳудуднинг диққатга сазовор жойлари билан яқиндан таништириш,
рекреацион объектлар тўғрисида кўпроқ маълумотлар билан рекреантларни
таништириш;
-
хорижий давлатлардан келувчи рекреантларни алоҳида ўрганиш, уларга
шароит яратиш, юқори даражада рекреацион хизмат кўрсатиш тизимларини
минтақаларда ривожлантириш.
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил
3
№ 2, 2017
Рекреацион территория – аҳоли дам олиши учун мўлжалланган, меҳнат
қилиш қобилияти ва соғлиғини қайта тиклаш учун рекреацион хизмат кўрсатиш
учун
ихтисослаштирилган
хизматчилар
билан
таъминланган
махсуслаштирилган ҳудуд хисобланади. Рекреацион территориялардаги
фаолиятда тартиблашган ва тартиблашмаган рекреантларга бўлинади.
Тартиблашган рекреантлар – буларга туристик компаниялар ёки дам олиш билан
шуғулланувчи ташкилотлар томонидан берилган йўлланмалар орқали дам
олишни ташкил этишга айтилади.
Тартиблашмаган рекреантлар – буларга дам олишни ихтиёрий тарзда амалга
оширувчиларга айтилади. Уларни ўрганиш янада мураккаб жараён ҳисобланади.
Ҳар икки турдаги рекреантларни ўрганиш, улардаги ўзгаришларни доимо таҳлил
қилиб бориш ҳар томонлама рекреацион фаолиятни самарали ташкил этилади.
Бу соҳадаги ҳар қандай ўзгаришлар иқтисодиётнинг турли соҳаларига, аҳоли
бандлиги, аҳоли турмуш фаровонлигига ўзининг таъсирини кўрсатади.
Рекреацион фаолият бўйича Наманган вилоятидаги рекреацион объектларга
ташриф буюрганлар йиллар давомида секинлик билан кўпайиб борган. Вилоятда
жойлашган туристик фирма ва ташкилотлар, дам олиш ташкилотлари ва
туристик базалари, санаторий ва курортлар, меҳмонхоналарда яратилган қулай
шароитлар асосида минтақага келувчилар миқдорининг кўпайишига сабаб
бўлмоқда. Вилоятда экологик туризм, агротуризм, яшил туризм, этнографик
туризм, тоғ туризми, сув-пляж туризми, тарихий-маданий туризмни
ривожлантириш учун катта имкониятлар мавжуд.
1-расм. Наманган вилоятидаги рекреацион объектларда кўрсатилган
ташриф буюрувчилар сони, минг киши
1-расм. Наманган вилоятидаги рекреацион объектларда кўрсатилган
ташриф буюрувчилар сони бўйича маълумотлар берилган бўлиб, вилоятдаги
меҳмонхоналарга 2012 йилда 35,6 минг киши, 2013 йилда 37 минг киши, 2014
йилда 37,4 минг киши, 2015 йилда 38,6 минг киши ташриф буюрган холда 2011
йилга нисбатан 2015 йилда 3 минг кишига кўпайиб меҳмонхоналарда яратилган
қулай шароитлар асосида фойдаланувчилар миқдори ошган. Санатория-
курортларга 2012 йилда 38,5 минг киши, 2013 йилда 40,7 минг киши, 2014 йилда
43,4 минг киши, 2015 йилда 46,2 минг киши келган холда 7,7 минг кишига
кўпайган. Санаторий-курортлардаги янгича ўзгаришлар асосида даволаниб ўз
саломатликларини қайта тиклаш имконига эга бўлганлар.
0
10
20
30
40
50
2012 йил
2013 йил
2014 йил
2015 йил
35,6
37
37,4
38,6
38,5
40,7
43,4
46,2
5,2
4,8
5,8
6,1
3,1
2,5
0,4
0,6
Туристик фирма ва ташкилотлар
Дам олиш ташкилотлари ва
туристик базалар
Санатория
-
курортлар
Мехмонхоналар
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил
4
№ 2, 2017
Дам олиш ташкилотлари ва туристик базаларда 2012 йилда 5,2 минг кишига,
2013 йилда 4,8 минг кишига, 2014 йилда 5,8 минг кишига, 2015 йилда 6,1 минг
кишига кўпайган ҳолда ўтган йилларга нисбатан 0,9 минг кишига кўпайган.
Вилоятдаги туристик фирма ва ташкилотларда 2012 йилда 3,1 минг кишига, 2013
йилда 2,5 минг кишига, 2014 йилда 0,4 минг кишига, 2015 йилда 0,6 минг кишига
кўпайган ҳолда 2012 йилга нисбатан 2015 йилда 2,2 минг кишига камайган.
Хулоса сифатида шуни айтиш мумкинки, вилоятдаги рекреацион объектлардаги
таҳлилий маълумотларни ўрганиш асосида бир қатор объектларда
рекреантларни келиши кўпайган, лекин туристик фирма ва ташкилотларга
келувчилар сони анча камайган. Бу холат рекреацион объектлардаги ижобий
ўзгаришлар юз берганлигини кўрсатади. Вилоятга келувчилар сонини янада
кўпайтириш учун рекреацион объектлар бўйича реклама ишларини янада
кучайтириш, интернет тармоқларида кенг тарғибот ишларини олиб бориш зарур.
Кўплаб ташкилотларда кенг тарғибот-ташвиқот ишларини ривожлантириш
керак.
2-расм. 2015 йилда Наманган вилоятидаги рекреацион объектларга
ташриф буюрувчиларни таркиби, киши
2-расмда 2015 йилда Наманган вилоятидаги рекреацион объектларга
ташриф буюрувчиларни таркиби бўйича маълумот берилган. 2015 йилда
вилоятдаги меҳмонхоналарга мамлакатимизнинг турли вилоятларидан 36 минг
174 киши, мустақил давлатлар ҳамдўстлигидан 979 киши, узоқ хорижий
давлатлардан
1473
киши
ташриф
буюрган.
Санатория-курортларга
мамлакатимизнинг турли вилоятларидан 46 минг 17 киши, мустақил давлатлар
ҳамдўстлиги давлатларидан 190 киши, узоқ хорижий давлатлардан умуман
рекреантлар келмаган. Дам олиш ташкилотлари ва туристик базаларга
мамлакатимизнинг турли минтақаларидан 6082 киши, мустақил давлатлар
ҳамдўстлиги давлатларидан 16 киши, узоқ хорижий давлатлардан умуман
рекреантлар келмаган.
Наманган вилоятидаги рекреацион объектларга хорижий давлатлардан
келувчилар сонини доимо кўпайтириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш керак.
Асосан санаторий-курортлар ва дам олиш ташкилотлари ва туристик базаларга
хорижий давлатлардан келувчилар сони ошириш зарурдир. Бу орқали
вилоятдаги рекреацион объектлар фаолиятини ривожлантириш имкониятларини
беради. Вилоятда янги тадбиркорлик йўналишларни очилишига ва аҳоли
36174
979
1473
46017
190
6082
16
0
10000
20000
30000
40000
50000
Ўзбекистондан
МДХ давлатлардан
Узоқ хорижий
давлатлардан
Мехмонхоналарга
Санатория
-
курортларга
Дам олиш ташкилотлари ва
туристик базаларга
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил
5
№ 2, 2017
бандлигини таъминлашда энг мухим йўналишлардан ҳисобланади. Шунингдек
вилоятда рекреация ва туризмни жадал ривожлантириш билан вилоят ижтимоий-
иқтисодий ривожланиш даражасини кўтариш мумкин бўлади. Вилоят
иқтисодиётидаги ижобий ўзгаришлар ўз навбатида мамлакат иқтисодиётидаги
ўзгаришларга олиб келади. Мамлакат иқтисодиётида хусусан ялпи ички
маҳсулот таркибида туризм улушини ошириш мумкин бўлади.
3-расм. Наманган вилоятида болалар санаторияларида хизмат
кўрсатилган болалар, минг киши
3-расмда Наманган вилоятида болалар санаторияларига келган болалар
сони
тўғрисидаги
маълумот
берилган.
Вилоятдаги
болалар
учун
мослаштирилган болалар санаторияларида 2012 йилда 6,3 минг киши, 2013
йилда 6,6 минг киши, 2014 йилда 7,1 минг киши, 2015 йилда 4,5 минг киши
ташриф буюрган ҳолда 2012 йилга нисбатан 2015 йилда 1,8 минг кишига
камайган. 2014 йилга нисбатан 2015 йилда 2,6 минг кишига камайган. 2013 йилга
нисбатан 2015 йилда 2,1 минг кишига камайган. Вилоят болалар санаторийсида
максимал ҳолатдаги болалар ташрифи 2014 йилда 7,1 минг болалар бўлган. Энг
паст кўрсаткич 2015 йилда 4,5 минг болалар вилоятдаги санаторийларга ташриф
буюришган. Бу кўрсаткични паст бўлиши эса бу соҳани ривожлантириш
зарурлигини кўрсатади.
Рекреация ва туризмни ривожлантиришда электрон маълумотлар базаси
доимо янгилаб бориш, рекреацион объектлар бўйича маълумотларни интернет
тизимларида кенг тарқатиш, рекреацион объектлар бўйича маълумотлардан
фойдаланишда мажмуали тарзда ёндашиш зарурдир. Шунингдек, рекреацияси
Наманган вилоятида ривожлантириш учун мобиль алоқа тизимидан кенг
фойдаланиш
керак.
Вилоят
рекреацион
объектлар
тўғрисидаги
информацияларни мобиль алоқа тизимлари орқали абонентлар тўпланган
жойларда тарқатиш лозим. Асосан тартиблашмаган рекреантларни кўпроқ
объектларга жалб этиш зарур.
Хулоса ва таклифлар
“Туризмни ривожлантиришнинг яхлит концепциясини шакллантириш,
туризмга иқтисодиётнинг стратегик сектори мақомини бериш, ушбу соҳани
барча ҳудудларни ва ўзаро боғлик тармоқларни комплекс равишда жадал
ривожлантиришнинг етакчи кучига айланиши лозим бўлган иқтисодиётни
6,3
6,6
7,1
4,5
0
1
2
3
4
5
6
7
8
2012 йил
2013 йил
2014 йил
2015 йил
Болалар сони
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил
6
№ 2, 2017
диверсификациялаш, ялпи ички маҳсулот таркибида улушини ошириш, маҳалий
бюджет даромадларида туризмнинг улушини кўпайтиришдан иборат ”[1].
Юқоридаги маълумотлардан шуни кузатиш мумкинки, рекреацион
қобиқдаги фаолият юритиш давомида рекреацион объектларни доимо ҳисобга
олиш ишларини олиб бориш зарур. Рекреацион гуруҳлар фаолиятини
ривожлантириш учун унга таъсир этувчи омиллар гуруҳини ўрганиш, соҳа
бўйича электрон маълумотлар базасини доимо янгилаб бориш, соҳада
кўрсатилган хизматлар учун тўловларни мобиль алоқа воситалари орқали амалга
оширишни йўлга қўйиш керак. Ушбу электрон маълумотларни шакллантириш
асосида рекреацион фаолиятда дам олувчилар бўйича аниқ ҳисобга олиш
имконини беради.
Рекреацион қобиқдаги фаолиятнинг электрон маълумотлар базасини
шакллантириш бўйича бир қатор муаммолар мавжуд:
-
биринчидан, рекреацион қобиқдаги фаолият бўйича электрон
системаларни ривожлантириш;
-
иккинчидан, тарқоқ ҳолдаги рекреацион объектлар бўйича электрон
маълумотларни тўплаш ва марказлаштириш;
-
учинчидан, рекреацион қобиқда хусусий сектор фаолиятини кенгайтириш,
улардаги фаолиятни ҳисобга олиш бўйича электрон тизимни шакллантириш;
-
тўртинчидан, рекреантлар хизматлар бўйича тўловларни амалга оширишда
мобиль телефон хизматларини кенгайтириш зарур.
Келтирилган вазифаларни амалга ошириш орқали ҳудуднинг рекреацион
босимини аниқлаш мумкин бўлиб, уни камайтириш йўлларини ишлаб чиқиш
мақсадга мувофиқдир. Шунингдек, мамлакатимизда рекреация ва туризмни
ривожлантириш, соҳа улушини ялпи ички махсулотда ошириш, маҳаллий
бюджетларни шакллантиришда соҳа тараққиётини эътибордан қочирмаслик
зарур.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1.
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
“Ўзбекистон
Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4861 сон фармони. 02.12.2016 й.
2.
Лукьянова Л.Г. Рекреационные комплексы: учеб.пособие / Киев 2004 г.
3.
Преображенский В.С. Основные концепции и модели рекреалогии.
Москва 1989 г.
4.
Ячменева В.М, Чугунова Т.Н, Виноградов Н.В. Культура народов
Причерноморья. №218. 2011 г.
5.
Кифяк В.Ф. Организация туристично деятельност в Украини. Чернивци
2003 г.
6.
Николаенко Т.В Процесс рекреационного освоения региона.
Симферополь 1998 г.
7.
Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика қўмитаси маълумотлари
(2012-2014 йиллар)