Методы повышения эффективности системы коммунального обслуживания

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
72-78
39
5
Поделиться
Санжар, Б. (2017). Методы повышения эффективности системы коммунального обслуживания. Экономика и инновационные технологии, (3), 72–78. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9258
Бобокулов Санжар, Самаркандский государственный университет

старший научный сотрудник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье автором разработаны предложения и рекомендации путей повышения эффективности в системе коммунальных услуг, их механизмы и факторы влияюшие на них

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил

1

№ 3, 2017

www.iqtisodiyot.uz

КОММУНАЛ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ТИЗИМИ САМАРАДОРЛИГИНИ

ОШИРИШ УСУЛЛАРИ

Санжар Бобоқулов, Самарқанд давлат университети

катта илмий ходим-изланувчиси

E-mail:

ferdus_www@mail.ru

Аннотация:

Ушбу мақолада муаллифнинг коммунал хўжалик тизими

самарадорлигини ошириш йўллари, механизмлари, уни оширишда таьсир
кўрсатувчи омиллар тўғрисида фикрлар келтирилган ҳамда таклиф ва
тавсиялар ишлаб чиқилган.

Аннотация:

В данной статье автором разработаны предложения и

рекомендации путей повышения эффективности в системе коммунальных
услуг, их механизмы и факторы влияюшие на них.

Abstract:

The author developed proposals and recommendations on improving

efficiency of the public utilities system, their mechanisms and factors influencing
them in this article.

Калит сўзлар:

коммунал хўжалиги, коммунал тизим, коммунал, сервис,

маиший хизмат, уй-жой ширкати, самарадорлик, сув таъминоти,

реконструкция, иссиқлик таъминоти.

Кириш

Ҳозирги даврда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг

асосий мақсади аҳоли фаровонлигини, турмуш даражаси ва сифатини
оширишга йўналтирилганлигидир. Мамалакатимиз Президенти Шавкат
Мирамонович Мирзиёев “Ислохотларнинг асосий мақсади-аҳоли учун муносиб
ҳаёт даражаси ва сифатини таъминлашдир” [1] деб таъкидладилар. Шу
мақсадда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор
йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси қабул қилинди.

Маьлумки, мамлакатимиз аҳолисини турмуш даражаси ва сифатини

яхшилашда коммунал хизматлар соҳасининг ўрни жуда каттадир. Бу ҳолат
коммунал хизматлар кўрсатиш соҳаси фаолиятини ташкил этиш ва
самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор беришни талаб этади. Ушбу
соҳани ривожлантириш мақсадида мамлакатимизда бир қатор ҳуқуқий-меъёрий
ҳужжатлар хусусан, Уй-жой, Шаҳарсозлик кодекслари, «Хусусий уй-жой
мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида», «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш тўғрисида», «Ижара тўғрисида», «Ипотека тўғрисида», «Электр
энергияси тўғрисида», «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида», «Чиқиндилар
тўғрисида»ги қонунлар шулар жумласидандир. Ушбу қонунлардан унумли
фойдаланган

ҳолда

аҳолига

коммунал

хизмат

кўрсатиш

тизими

самарадорлигини ошириш ижтимоий-иқтисодий соҳанинг юксалишини
таъминлайди. Шунинг учун ҳам коммунал хизматлар тизими соҳасидаги
ислоҳотлар мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий
ўзгаришларнинг узвий таркибий қисми ҳисобланади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил

2

№ 3, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

А.Сидякин ва А.Чибис. “Азбука для потребителей услуг ЖКХ” номли уй-

жой хўжалиги хизмати истеъмолчилари учун дарслигида коммунал хизматлари
истеъмолчилари саводхонлигини ошириш, уларда ўзига хос хўжалик
муносабатларини шакллантириш масалаларига эътибор берилиб, унда бош
масала сифатида хизматлар қонунчилиги бўйича аҳолининг саводхонлигини
ошириш масаласига катта этибор берилган. Бундан ташқари мазкур дарсликда
коммунал хизмат ходимларини ўз мол-мулкига эгалик қилиш ва бошқариш
хизматлар бўйича тўловлврни амалга ошириш механизми, коммунал
хизматлардан тежамли фойдаланиш масалалари очиб берилган.

В.Ёдгоров, Д.Бутунов “Уй-жой коммунал хўжалиги иқтисодиёти ва

бошқаруви” номли дарслигида коммунал хўжалиги тизимининг предмети,
назарий ва амалий масалалари, Республикамиз уй-жой коммунал хўжалиги
соҳасининг ташкилий тузулмаси ҳамда фаолиятининг иқтисодий механизми
ўрганилган. Дарсликда бозор иқтисодиёти шароитида Республикамизда уй-жой
коммунал хўжалиги соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг ва таркибий
ўзгаришларнинг пировард мақсадларини очиб беришга ҳаракат қилинган.

Б.Б.Мардонов “Хизмат кўрсатиш соҳаси ва аҳоли бандлиги” номли

монографиясида хизмат кўрсатиш соҳаси ривожланишининг назарий асослари,
аҳоли бандлигини таъминлашдаги ўта муҳим ижтимоий-иқтисодий аҳамияти ва
вазифалари ўз ифодасини топган. Хизмат кўрсатиш соҳасининг ҳолати ва
ривожланиш тенденциялари, соҳа тараққиётига таъсир этувчи омиллар
таҳлили, соҳани ривожлантиришдаги кадрлар муаммолари ўрганилган.
Шунингдек, хизмат кўрсатиш соҳасининг аҳоли бандлигини таъминлашдаги
имкониятлари аниқланган ва истиқболлари асослаб берилган.

Тадқиқот методологияси

Мазкур муаммо

тадқиқоти жараёнида статистик ва иқтисодий таҳлил,

қиёслаш, гуруҳлаш, танлаб кузатиш ҳамда индукция ва дедукция, анализ ва
синтез, монографик, тизимли ёндашув, илмий абстракция, мантиқий ёндашув
каби услублардан фойдаланилди.

Таҳлил ва натижалар

Уй-жой коммунал хўжалиги тизими - бу мураккаб иқтисодий тизим

бўлиб, у аҳоли ҳаётий эҳтиёжларини қондиради. Уй-жой коммунал хўжалиги
соҳасида иқтисодиётнинг турли тармоқларига тегишли бўлган корхона ва
ташкилотлар томонидан аҳоли турмушида газ, сув, иссиқлик энергияси каби
зарур бўлган ресурслар етказиб бериш билан бирга уларда катта миқдордаги
меҳнатга лаёқатли аҳолини иш ўринлари билан таъминлайди. Уй-жой
коммунал хўжалиги тизимининг ўзига хос хусусияти унинг кўп тармоқлилиги
ва турли-туман хизматлардан ташкил топганлигидадир. Кўп соҳа ва
тармоқлардан ташкил топган уй-жой коммунал хўжалиги тизими ўз навбатида,
турли ташкилий-ҳуқуқий ва иқтисодий асосдаги ишлаб чиқариш ва ноишлаб
чиқариш соҳаси корхона ва ташкилотларга хизмат кўрсатади, улар фаолиятини
ташкил этишда муҳим аҳамият касб этади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил

3

№ 3, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Уй-жой коммунал хўжалиги тизими таркибига кирувчи корхона ва

ташкилотлар, кўрсатадиган хизмат туридан келиб чиқиб, асосан қўйидаги
гуруҳга бўлинади:

уй-жой мажмуасига хизмат кўрсатиш ва уй-жой фондини таъмирлаш-

қурилиш ташкилотлари;

иссиқлик энергияси таъминоти хўжалиги;

газ таъминоти хўжалиги;

электр энергетика таъминоти ва кўчаларни ёритиш хўжалиги;

сув таъминоти ва оқова-қувир хўжалиги;

мухандистлик тизимлари ва иншоотларига хизмат кўрсатиш

корхоналари [2].

Аҳолига бевосита шартнома асосида кўрсатилаётган хизмат турлари

таркибидан келиб чиқиб коммунал хўжалиги тизими ташкилотлари асосан
саккиз гуруҳга бўлинади.(1-расм)

















1-расм.

Асосий коммунал хизматлар турлари


Аҳоли турмуш даражаси ва жамиятимиздаги ижтимоий муҳит муҳим

ижтимоий аҳамиятга эга бўлган уй-жой коммунал соҳасининг самарали
фаолият кўрсатиши билан боғлиқ. Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда
коммунал хизматлар кўрсатиш бўйича замонавий бозорни шакллантиришга
қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Меъёрий-ҳуқуқий
базага мувофиқ таркибий ислоҳотларнинг изчил амалга оширилиши уй-жой
фондини бошқариш ва ундан фойдаланишнинг мутлақо янги тизимини
шакллантириш имконини берди. Мамлакатимизда фаолият юритаётган 4
мингдан зиёд хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати 32,4 мингдан ортиқ кўп
хонадонли уйларга хизмат кўрсатмоқда. Уй-жойларни, аввало, ипотека кредити
асосида қуриш ва реконструкция қилиш кўлами кенгаймоқда. Бу ўтган давр
мобайнида аҳоли нуфузи муттасил ўсиб боришига қарамасдан аҳолини уй-жой

Коммунал хизматлар турлари

Электр-
энергия

таъминоти

Газ таъминоти

Сув таъминоти

ва оқова қувир

хўжалиги

Иссиқлик

таъминоти

Уй-жой

фондини

таъмирлаш-

қурилиши

Муҳандислик

хизмати

кўрсатиш

Маиший ва

қаттиқ

чиқиндиларни

ташиш ва

қайта ишлаш

Кўкаламзор-

лаштириш ва

ободонлаштир

иш


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил

4

№ 3, 2017

www.iqtisodiyot.uz

билан таъминлаш даражасини киши бошига 1991 йилдаги 12,4 квадрат метр
ўрнига ўртача 15,2 квадрат метрга етказиш имконини берди. Аммо, коммунал
хизмат кўрсатиш соҳасининг тоза ичимлик суви, иссиқлик, газ таъминоти,
оқова сувлар ва ободончилик каби соҳалари алоҳида қабул қилинган қонун
билан тартибга солинмасдан балки, Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул
қилинган элликдан ортиқ қарор ва фармонлар орқали уларнинг фаолияти
тартибга солинади ва юритилади. Фикримизча, ушбу соҳада фаолиятни
самарали ташкил этиш ва юритиш кўп жиҳатдан оптимал иқтисодий
механизмларни жорий этиш билан узвий боғлиқдир. Шу мақсадда 2017-2021
йилларда

Ўзбекистон

Республикасини

ривожлантиришнинг

устувор

йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегиясида “коммунал- маиший хизматлар
билан таъминланганлик даражасини ошириш, энг аввало, янги сув ўтқазиш
тармоқларини қуриш, замонавий тежамкор ва самарали технологияларни
босқичма-босқич жорий этиш орқали қишлоқ жойларида аҳолини тоза ичимлик
суви билан таъминланишини тубдан яхшилаш; ҳамда янги электр ишлаб
чиқариш қувватларини қуриш ва аҳолини бошқа ёқилги-энергия ресурслари
билан таъминлашни яхшилаш” [3].масалаларига алоҳида эътибор берилган.

Ҳозирги даврда коммунал хизмат кўрсатиш тизимини самарали

фаолиятини таъминлашда фикримизча, биринчи навбатда соҳадаги жисмоний
ва маънавий эскирган асбоб ускуналарни тубдан янгилаш, замонавий
техникаларни, технологияларни жорий этиш мақсадга мувофиқдир. Бунинг
учун мазкур соҳага маҳаллий ва хорижий инвестицияларни киритиш муҳим
аҳамият касб этади.

Ҳозирги даврда мамлакатимизда коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси

фаолияти самарадорлигини ошириш давлат иқтисодий сиёсатининг муҳим
йўналишларидан бири бўлиб, унинг тармоқлари ривожини таъминлаш
мақсадида бир қатор давлат дастурлари ишлаб чиқилган. Хусусан, “2017-2021
йилларда ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини комплекс
ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш дастури тўғрисида”[4].ги
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори ижросини таъминлаш
мақсадида 36 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш кўзда тутилган бўлиб,
уни амалга ошириш мақсадида жами 4.8 триллон сўм маблағ ажратилиши кўзда
тутилган.

Коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси фаолияти самарадорлиги унинг

тармоқлари фаолиятини ташкил этиш ва юритиш билан узвий боғлиқдир.
Бунинг учун “Ўзкоммуналхизмат” агентлиги ва унинг бўғинларида ташкилий
бошқарув таркибини ҳамда меҳнат фаолиятини тубдан яхшилаш муҳим
аҳамият касб этади. Шу мақсадда мамлакатимизда бир қатор тадбирлар ва
дастурлар оширилиши кўзда тутилган. Бу борада давлат томонидан коммунал
хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш мақсадида мазкур соҳага маҳаллий
ва хорижий инвестицияларни ҳамда технологияларни киритиш бўйича амалий
ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, мамлакатимизда коммунал тармоқни
ривожлантириш йўлида 2011-2016 йиллар мобайнида 13минг километрдан
иборат йирик сув қувурлари ва тармоқлари, бино ҳамда иншоотларда 1 минг


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил

5

№ 3, 2017

www.iqtisodiyot.uz

600дан ортиқ сув чиқариш қудуқлари, 1400та сув миноралари қурилди ва
реконструкция қилинди.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар билан биргаликда

аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш ишлари ҳам амалга оширилиб
келмоқда. Бу борада кўплаб аҳоли яшаш пунктларида тоза ичимлик сув
иншоотлари аҳолининг эҳтиёжини қондириш учун барпо этилиб келинмоқда.
Аммо кейинги йилларда аҳолининг кўпайиши, янги уй-жойлар қурилиши,
аҳоли яшаш жойларининг кенгайиши инсонларнинг тоза ичимлик сувига
бўлган талабини янада оширмоқда ҳамда сув иншоотларини модернизация
қилишни тақозо этмоқда. Бу борада қарорда кўзда тутилган дастур ва
лойиҳалар ижроси амалга оширилмоқда. Хусусан, 2017-2021 йилларда 26 та
ичимлик суви таъминоти объектини қуриш ва реконструкция қилиш, 302
километрдан иборат сув ўтказиш тармоқларини барпо этиш бўйича йирик
лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилмоқда.

Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш халқ саломатлигининг

асосий омилларидан бири ҳисобланади. Халқ саломатлиги нафақат мамлакат
фаровонлиги, балки иқтисодий ривожланишнинг муҳим жиҳатларидан
биридир. Фикримизча, аҳолини тоза ичимлик суви билан тўлақонли таъминлаш
мамлакат аҳолисининг саломатлик кўрсаткичларини юксалтириш, меҳнат
ресурслари самарадорлигини ошириш, аҳоли учун қулай ижтимоий шароит
яратиш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларга тоза ичимлик суви соҳасида
замонавий ҳисоблагич асбоблари жорий этиш коммунал тўловларни самарали
амалга оширишга хизмат қилади.

Кейинги йилларда иссиқлик таъминоти соҳасида бир қатор дастурлар

қабул қилинган бўлиб, самарали фаолият олиб бормоқда. Бироқ, ҳозирги даврга
келиб иссиқлик таъминоти тизимида қатор камчиликлар кўзга ташланмоқда.
Хусусан, истеъмолчилар томонидан иссиқ сув учун тўловларни ўз вақтида
тўламаслик холатлари, иссиқлик тизими иссиқ сув билан аҳоли эҳтиёжларини
қондира олмаётганлиги, бир қатор шаҳарларда иссиқлик манбаларининг
самарали фаолият кўрсатмаётганлиги, иссиқ сув таъминоти тизими тамир талаб
бўлиб қолган ҳолатлар каби камчиликлар кўзга ташланмоқда.

Ушбу камчиликларни бартараф этиш учун Ўзбекистон Республикаси

Президентининг “2018–2022 йилларда иссиқлик таъминоти тизимини
ривожлантириш дастури тўғрисида” [4].ги қарори қабул қилинди. Қарордан
кўзланган асосий мақсад истеъмолчиларга иссиқлик энергияси етказиб
бериш сифатини ошириш ва узлуксизлигини таъминлаш, замонавий
тежамкор ва энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш, иссиқлик
таъминоти тизимининг асосий фондларини янгилаш, модернизациялаш ва
ёқилғи-энергетика ресурсларидан самарали ҳамда оқилона фойдаланиш
каби устувор вазифалар белгилаб берилган. Бугунги кунда қозонхона
ускуналари ва тармоқларнинг ўта эскиргани сабабли, мавжуд иссиқлик
таъминоти

тизимида

иссиқлик

манбаларидан

мақбул

даражада

фойдланишнинг имкони бўлмаяпти, бу эса иссиқлик таъминоти
корхоналари фаолиятига, истеъмолчиларни иссиқлик хизмати ва иссиқ сув
билан

таъминлаш

сифатига

салбий

таъсир

кўрсатмоқда.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил

6

№ 3, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Марказлаштирилган иссиқлик таъминотидан узилган айрим кўп хонадонли
уйлар кўпинча сертификатга эга бўлмаган ва ёнғин хавфсизлиги
кафолатланмаган газ ва электр ускуналари билан иситилмоқда.

Ушбу муаммоларни бартараф этиш учун Ўзбекистон Республикаси

Давлат бюджети ва бир қатор ташкилотлар томонидан 1.7 триллон сўм
сармоя ажратилган. Сармояларни мақсадли йўналтириш учун тизимда кўп
қаватли уйлар учун алоҳида иситиш таъминоти тизимини ўрнатиш,
кадрларни қайта тайёрлаш, меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш,
иситиш қурилмаларини замонавий техникалар билан таъминлаш ва иссиқ
сув тўлов тизимини такомиллаштириш мақсадга мувофиқ бўлади.

Кейинги йилларда мамлакатимизда аҳоли харидининг ошиши, халқ

фаровонлигининг юксалиши қувонарли ҳолатдир, аммо истеъмол жараёнидан
сўнг вужудга келадиган маиший чиқиндилар ҳажмининг ошиб бориши
коммунал соҳанинг долзарб масалаларидан биридир.

Коммунал

хизмати,

йўл

қурилиши,

чиқиндиларни

қайта

ишлаш каби соҳаларда инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишда
давлат-хусусий сектор ҳамкорлиги механизмини қўллаш бўйича бугунги
ҳолат ва ривожланиш истиқболлари муҳим аҳамият касб этмоқда.
«Ўзкоммунхизмат» агентлиги маълумотига кўра, йилига 100 миллион тонна
саноат чиқиндилари, 35 миллион метр куб маиший-рўзғор чиқиндилари ҳосил
бўлади. Бу чиқиндиларни утилизация қиладиган, қайта ишлайдиган тизимли
корхоналарнинг йўқлиги натижасида мамлакатимиз миқёсида 2 миллиард
тонна чиқинди йиғилиб қолгани экологик хавфсизлик нуқтаи назаридан ҳам бу
борада зарур чоралар кўришни тақозо этади.

Фикримизча, саноат шахарларида чиқиндини қайта ишлаш ва ундан

саноат тармоқлари учун хомашё ишлаб чиқариш, қаттиқ маиший
чиқиндилардан органик ўғитлар ишлаб чиқиш, коммунал хизмат кўрсатиш
соҳасида банд бўлган ходимларнинг меҳнатини рағбатлантириш мақсадга
мувофиқдир. Ушбу тадбирларни амалга оширилиши натижасида янги иш
ўринлари яратилади, экологик ва санитария муҳитини яхшиланади, аҳоли
саломатлигини мустаҳкамлаш каби ишлар амалга оширилади.

Хулоса ва таклифлар

Олиб борилган тадқиқот давомида қуйидагилар хулоса қилинди:
Кўп соҳа ва тармоқлардан ташкил топган уй-жой коммунал хўжалиги

тизими, турли ташкилий - иқтисодий шаклдаги ишлаб чиқариш ва ноишлаб
чиқариш соҳаси корхона ва ташкилотларга хизмат кўрсатади, ҳамда улар
фаолиятини самарали, жаҳон талаблари даражасида ташкил этишда муҳим
аҳамият касб этади;

Коммунал хизматлари соҳасига оид меъёрий-ҳуқуқий асосга мувофиқ

таркибий ислоҳотларнинг мақсадга мувофиқ ҳолда амалга оширилиши уй-жой
фонди фаолиятини ташкил этиш, бошқариш ва фойдаланиш тизимини
такомиллаштириш имконини беради;

Коммунал

хизмат

кўрсатиш

тизимини

самарали

фаолиятини

таъминлашда, жисмонан ва маънан эскирган асбоб ускуналарни тубдан


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил

7

№ 3, 2017

www.iqtisodiyot.uz

янгилаш, замонавий техника ва технологияларни жорий этиш, соҳада
замонавий ахборот тизимларини қўллаш мақсадга мувофиқдир.

Коммунал хизмат кўрсатиш тизимини самарадорлигини таъминлашда,

соҳада жисмонан ва маънан эскирган асбоб ускуналарни тубдан янгилаш,
замонавий техника ва технологияларни жорий этиш мақсадга мувофиқдир.
Бунинг учун мазкур соҳага маҳаллий ва хорижий инвеститцияларни киритишга
алоҳида эътибор бериш муҳим аҳамият касб этади;

Коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси фаолияти самарадорлиги унинг

тармоқлари фаолиятини ташкил этиш ва юритиш билан узвий боғлиқ бўлиб,
бунинг учун “Ўзкоммуналхизмат” агентлиги ва унинг барча бўғинларида
ташкилий бошқарув таркиби ҳамда меҳнат фаолиятини қонунчилик асосида
тубдан яхшилаш мақсадга мувофиқ;

Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш масаласи коммунал хизмат

соҳасининг муҳим муаммоларидан бири ҳисобланади. Уни ечими масаласи
фикримизча, тоза ичимлик суви билан таъминлаш тармоғида техник,
технологик, ташкилий ва иқтисодий масалаларда янгича механзмни жорий
этишни тақозо қилади;

Кўп қаватли уйлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш,

харажатларни камайтириш билан боғлиқ бўлган коммунал хизматлар
кўрсатишнинг арзон ва муқобил турларини ривожлантириш лозимдир;

Юқорида эътироф этилган ҳолатлар бир тамондан коммунал тизими

самарадорлигини оширишса, иккинчи томондан аҳоли турмуш сифати, ва
даражасини юксалтиради.

Фойдаланилган

адабиётлар

рўйхати

1.

Ўзбекистон Республикаси Презенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017-йил 14

январдаги Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузаси.
//Зарафшон, 18 январь 2017 йил

2.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш.М.Мирзиёев“2017-2021

йилларда ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини комплекс
ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш дастури тўғрисида”ги қарори.
Ўзбекистон, 24 апрель 2017 йил. 3568.

3.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш.М.Мирзиёев “2018–2022

йилларда иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш дастури
тўғрисида” ги қарори. Ўзбекистон, 24 апрель 2017 йил. 3568.

4.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг

бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси. my.gov.uz

5.

В.Ёдгаров, Д.Бутунов “Уй-жой коммунал хўжалиги иқтисодиёти ва

бошқаруви” Дарслик.Тошкент. “Ношир” нашриёти. 2012 йил, 18-бет.

6.

Б.Б.Мардонов “Хизмат кўрсатиш соҳаси ва аҳоли бандлиги”

Монография. Тошкент.”Фан” нашриёти. 2013 йил.

7.

А.Сидякин, А.Чибис. “Азбука для потребителей услуг ЖКХ” Учебник.

Москва. 2015 год.

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Презенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017-йил 14 январдаги Вазирлар Махкамасининг кснгайтирилган мажлисидаги маърузаси. //Зарафшон, 18 январь 2017 йил

Узбекистон Рсспубликасининг Прсзидснти Ш.М.Мирзиёсв“2017-2021 йилларда ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини комплекс ривожлантириш хамда модернизация килиш дастури тугрисида”ги карори. Узбекистон, 24 апрель 2017 йил. 3568.

Узбекистон Республикасининг Президента Ш.М.Мирзиёев “2018-2022 йилларда иссиклик таъминоти тизимини ривожлантириш дастури тугрисида” ги карори. Узбекистон, 24 апрель 2017 йил. 3568.

2017-2021 йилларда Узбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йуналишлари буйича харакатлар стратегияси. my.gov.uz

В.Ёдгаров, Д.Бутунов “Уй-жой коммунал хужалиги иктисодиёти ва бошкаруви” Дарслик.Тошкент. “Ношир” нашриёти. 2012 йил, 18-бет.

Б.Б.Мардонов “Хизмат курсатиш сохаси ва ахоли бандлиги” Монография. Тошкент.”Фан” нашриёти. 2013 йил.

А.Сидякин, А.Чибис. “Азбука для потребителей услуг ЖКХ” Учебник. Москва. 2015 год.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов