Совершенствование управления рисками в таможенной системе Республики Узбекистан

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
66-71
10
0
Поделиться
Хамраев, А. (2019). Совершенствование управления рисками в таможенной системе Республики Узбекистан. Экономика и инновационные технологии, (2), 66–71. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/10761
Аскар Хамраев, Ташкентский Государственный Университет Экономики

независимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье анализируется уровень роста внешней торговли Республики Узбекистан, понятие "риск" в таможенной службе, увеличение числа граждан, перемещающихся через границу Узбекистана, внедрение системы управления рисками в таможенных органах. А также некоторые проблемы и их решения.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

1

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОЖХОНА ТИЗИМИДА ХАВФНИ

БОШҚАРИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Хамраев Асқар Мухиддинович,

мустақил тадқиқотчи

E-mail:

asqar-8828@mail.ru

Аннотация:

Мақолада Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо айланмасининг

ўсиш

даражаси

,

божхона органларида хавф тушунчаси, Ўзбекистон чегараси орқали

ҳаракатланаётган фуқаролар

сони ортиши, божхона органларида хавфни бошқариш

тизимини жорий этиш масалалари таҳлил қилинади. Шунингдек айрим муаммолар ва
уларнинг ечимлари келтирилган

.

Калит сўзлар:

Ташқи савдо айланмаси, экспорт, импорт, Бутунжаҳон божхона

ташкилоти, хавф,

божхона назорати, хавфни бошқариш тизими, “қизил” йўлак, “яшил”

йўлак, “сариқ” йўлак, “кўк” йўлак, хавф профили.

Аннотация

:

В статье анализируется уровень роста внешней торговли

Республики Узбекистан, понятие

"риск" в таможенной службе, увеличение числа граждан,

перемещающихся через границу Узбекистана, внедрение системы управления рисками в
таможенных органах. А также некоторые проблемы и их решения.

Ключовые слова:

Внешнеторговый оборот, экспорт, импорт, Всемирная

таможенная организация, риск, таможенный контроль, система управления рисками,
“красный” коридор, “зелёный” коридор, “желтый” коридор, “синий” коридор, профиль
риска

.

Abstract:

The article analyzes the growth rate of foreign trade turnover of the Republic of

Uzbekistan, the concept of "risk" in the customs service, an increase in the number of citizens
moving across the border of Uzbekistan, the introduction of a risk management system in customs
authorities. As well as some problems and their solutions.

Key words:

foreign trade turnover, export, import, World customs organization, risk,

customs control, risk management system, red corridor, green corridor, yellow corridor, blue
corridor, risk profile

Кириш

Сўнгги йилларда мамлакатимизнинг жаҳон хўжалигига интеграциялашуви ва

жалб этилаётган хорижий инвестициялар ҳажмининг кўпайиши республикага кириб
келаётган ва чиқиб кетаётган товарлар, транспорт воситалари ва фуқаролар сонининг
ортишига олиб келмоқда. Бу эса божхона органларига мавжуд куч ва воситалардан
фойдаланган ҳолда назорат қилишнинг янгича шаклларидан фойдаланиш заруратини
келтириб чиқармоқда.

Президентимиз томонидан

2017 -

2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини

ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида
жисмоний шахслар учун божхона ҳудудига кириб келиш ва уни тарк этиш бўйича
“яшил”

ва “қизил”

йўлак тизимини амалиётга татбиқ этиш

вазифаси юклатилган эди.

Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги

“Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб

-

қувватлаш

йилида амалга оширишга доир Давлат дастури” тўғрисидаги

5308-

сонли

фармонида Божхона назоратида хавфни бошқариш тизими(ХБТ)ни жорий қилиш

бўйича ишларни амалга ошириш келтириб ўтилган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

2

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

Мазкур ишларни амалга оширилишини шартли равишда уч босқичга

бўлишимиз мумкин.

Биринчи босқичда

республикамиз чегара божхона постлари

орқали

ҳаракатланаётган фуқаролар учун “яшил” ва

“қизил” йўлаклар жорий этилди

[1].

“Яшил”

йўлак —

кириб келиш ва чиқиб кетиш жойларида махсус белгиланган,

жисмоний шахсларнинг қўл юки ва кузатиб борилаётган багаждаги товарларни
божхона чегарасидан олиб ўтиши учун мўлжалланган жой.

“Қизил”

йўлак —

кириб келиш ва чиқиб кетиш жойларида махсус белгиланган,

жисмоний шахсларнинг ёзма шаклда декларацияланиши лозим бўлган қўл юки ва
кузатиб борилаётган багаждаги товарларни, шунингдек декларацияланиши
жисмоний шахснинг ихтиёрига кўра амалга ошириладиган товарларни божхона
чегарасидан олиб ўтиши учун мўлжалланган жой.

Иккинчи босқичда, ХБТ

мамлакатимиз ҳудудига кириб келаётган

транспорт

воситалари учун жорий этилди. Бунинг учун мавжуд маълумотлар асосида хавф
профиллар шакллантирилади.

Хавф профили

хавф соҳаси, хавф индикаторлари тўғрисидаги маълумотлар

йиғиндиси, шунингдек хавфнинг олдини олиш ёки уни имкон қадар камайтириш
бўйича зарур чораларни кўриш тўғрисидаги кўрсатмалар[

2].

Учинчи босқичда, божхона хизмати томонидан белгиланган талабларга жавоб

берувчи ташқи иқтисодий фаолият

(ТИФ)

субъектларига Ваколатли иқтисодий

операторлар (ВИО) мақоми берилади.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Мазкур тизим мамлакатимизда янги бўлганлиги сабабли етарли даражада

тадқиқотлар олиб борилмаган. Хорижлик тадқиқодчилар, жумладан

А.А.Бухмастов

,

Е.А.Гусихина

ва А.Н.Петровалар

томонидан илмий ишлар олиб борилган.

А.А.Бухмастов

фикрича

“Хавфни бошқариш –

божхона назоратининг замонавий

тамойили бўлиб, божхона органлари ресурсларидан оптимал фойдаланган ҳолда,

самарадорликни камайтирмасдан, ортиқча бюрократизмдан ТИФ иштирокчиларини
озод қилишни назарда тутади”.

Шунингдек ХБТнинг элементлари

сифатида қўйидагиларни келтиради

:

1.

Божхона чегараси орқали ҳаракатланаётган товар, транспорт воситалари ва

шахслар ҳақида ахборотларни йиғиш ҳамда

қайта ишлаш

;

2.

Хавфларни аниқлаш ва таҳлил қилиш

;

3.

Хавфни бошқариш бўйича чораларни амалга ошириш;

4.

Қабул

қилинган чораларни умумлаштириш ва таклифлар тайёрлаш

.

Шу билан бирга

А.А.Бухмастов

ушбу тизимда асосий муаммо

1-

элементда эканлигини кўрсатади. Хусусан хавф профилини ишлаб чиқиш учун етарли
даражада маълумотнинг мавжудлиги ва уни профил даражасига олиб чиқиш учун
кетадиган маъмуриятчиликни келтириб

ўтади

[3].

ХБТ бўйича тадқиқод олиб борган Е.А.Гусихина

фикрича хавф –

бу божхона

тўғрисидаги нормаларга риоя этилмаслигининг

эҳтимоллиги. Шунингдек божхона

органларида хавфни икки тури мавжуд

эканлигини ажратиб кўрсатади:

-

Аниқланган хавф

-

божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш

содир этилганлигидан ва божхона органлари ушбу ҳолат тўғрисида маълумотга эга
эканлигидан далолат берувчи факт ҳисобланади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

3

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

-

Потенциал хавф

-

аниқланмаган, лекин унинг юзага келиши учун шароитлар

мавжуд бўлган хавф

[4]

.

Шунингдек россиялик иқтисод

фанлари номзоди, доцент А.Н.Петрова

томонидан ХБТни божхона назорати жараёнларига жорий этиш бўйича илмий иш
олиб борилган. Унинг ўзига хослиги шундан иборатки, ХБТ объектларини алоҳида
ажратиб кўрсатади, яъни

:

1.

Божхона назорати остидаги товарлар;

2.

Халқаро ташувларни амалга оширувчи транспорт воситалари;

3.

ТИФ

бўйича шартнома ҳақидаги маълумотлар;

4.

Транспорт, божхона, товарлар ва савдо бўйича маълумотлар;

5.

Божхона расмийлаштируви бўйича шахсларнинг фаолияти;

6.

Божхона назоратини қўллаш натижалари

[5]

.

Юқоридагилардан келиб чиқиб шуни айтиш мумкинки, ХБТда биргина божхона

чегараси орқали

ҳаракатланаётган товарлар

ҳақидаги маълумотларга асосланиб

текшириш

назарда тутилмайди

,

балки кенгроқ қараш лозим. Хусусан маҳсулотлар

ташилаётган транспорт воситалари, юк эгаси, шартнома, олдин амалга оширилган
назорат натижалари, бозор ҳақидаги маълумотларни комплекс сифатида ўрганиш
лозим.

Тадқиқот методологияси

Мазкур мақолада мавзуга доир хорижий олимларнинг номзодлик

диссертациялари,

мақолаларини таҳлил қилиш

ҳамда ёндашув ва қарашларини

тадқиқ этиш, уларга нисбатан муаллифлик муносабатини билдириш, шунингдек
омилли, қиёсий

ва

статистик таҳлилдан

фойдаланилди

.

Таҳлил ва натижалар

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра

,

Ўзбекистон Республикаси

ташқи савдо айланмасини қўйидагича

ташкил этмоқда

(1-

расм)

[6]:

1-

расм. Ўзбекистон Республикасининг экспорти ва импорти

(млн АҚШ доллари)

Манба: ЎзР давлат статистика қўмитаси маълумотлари

Республика ташки савдо айланмаси 2016 йилда 24309 млн АҚШ долларини

(шундан экспорт 12178,7 млн ва импорт 12130,7 млн)

, 2017 йилда 26962 млн АҚШ

долларини

(шундан экспорт

13953,8

млн ва импорт

13008,3

млн)

ва 2018 йилда

12130,7

13008,3

18540

12178,7

13953,8

12324

2016

2017

2018

Экспорт

Импорт


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

4

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

30864 млн АҚШ долларини

(шундан экспорт

12324

млн ва импорт

18540

млн)

ташкил этган. Бундан эса йиллар кесимида ташқи савдо ўсиш қайд

этилаётганини

кўриш мумкин.

Юқоридагилардан яна шуни айтиш мумкинки, йиллар ўтгани сайин

республика орқали ҳаракатланаётган товар ва транспорт воситалари ҳаракати ортиб
бормоқда. Буни эса Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамияти билан интеграциялашувидан
дарак бермоқда десак муболаға бўлмайди.

Шунингдек Давлат божхона қўмитаси маълумотларига кўра

,

чегара божхона

постлари орқали ҳаракатланган фуқароларни қўйида кўришимиз мумкин

(2-

расм)

[7]:

2-

расм. Чегара божхона постлари орқали ҳаракатланган фуқаролар

(минг киши)

Манба:

ЎзР Давлат божхона қўмитаси маълумотлари

2-

расмдан кўришимиз мумкинки, йиллар кесимида фуқаролар ҳаракати ортиб

бормоқда. Уларнинг асосий қисми савдо, туризм ва миграция сифатида
ҳаракатланган.

Бу кўрсаткичлар ўз навбатида чегара орқали ҳаракатланаётган товар ва

транспорт воситаларини тезкор тартибга солиш ҳамда

божхона назоратида

замонавий ёндашувларни жорий этиш

заруратини кўрсатади

.

Бундай вазифаларни

оптимал ечими эса хавфни бошқариш тизими ҳисобланади.

Давлат божхона қўмитаси маълумотларига кўра, 2018 йилнинг

6

ойи давомида

4026

та божхона қоида бузилиши ҳолатлари аниқланган бўлиб,

57

млрд сўмлик товар

моддий бойликлар олиб қўйилган. Аниқланган ҳуқуқбузарликлар бўйича 21 кг
гиёҳвандлик, 220 дона психотроп моддалар, 22 та қурол, 3 мингдан ортиқ диний
адабиётлар, 3 млрд сўм валюта қимматликлари ҳамда 16 кг қимматбаҳо заргарлик
буюмлари аниқланган.

Шунингдек

196

725 та божхона кўриги амалга оширилиши натижасида 89 та

ноқонуний товар

-

моддий бойликлар аниқланган. Бу эса жами амалга оширилган

божхона кўрикларининг 0,05 фоизни ташкил этади.

Юқоридагилардан кўришимиз мумкинки, божхона чегараси орқали ноқонуний

товар моддий бойликларни олиб ўтишга бўлган ҳаракатлар кўплаб учраб турибди
ҳамда уларнинг асосий қисми шахс, жамият ва давлат хавфсизлигига таҳдид солувчи

2015

2016

2017

13 889,50

14 812,30

19 141,30


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

5

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

маҳсулотлар ҳисобланади. Лекин аниқланганлари жами божхона кўрикларига
нисбатан жуда ҳам паст даражада.

Божхона органларида хавфни бошқариш тизимини жорий этилиши

республикамиз чегараси орқали ҳаракатланаётган ноқонуний товар

-

моддий

бойликларнинг айланишини олдини олиш билан бирга, ўзида ҳам бир қатор
муаммоларни сақлаб турибди:

Биринчидан

,

норматив ҳуқуқий базадаги камчиликлар. Албатта, ҳар қандай

амалга оширилаётган ислоҳотлар учун биринчи навбатда ҳуқуқий асос ишлаб
чиқилиши лозим. Бунда ҳуқуқ

,

вазифалар, мажбуриятлар ва жавобгарлик масалалари

кўрсатиб ўтилади.

Жумладан, жорий йилнинг февраль ойидан белгиланган талабларга жавоб

берувчи ТИФ

субъектига ВИО мақоми берилмоқда. Лекин уларга қўйиладиган талаб,

мажбурият ва жавобгарликлари бўйича божхона кодексида норма мавжуд эмас.

Иккинчидан,

божхона

органларининг

сифатли

маълумотлар

билан

таъминланмаганлиги. Маълумот сифати деганда ўз вақтида тақдим этилиши,
ишончли манбаалардан олинганлиги, ҳақиқатга мослиги ва янгилиги каби
мезонларни келтириш лозим.

Хавф

профиллари

ва

интикаторлар

мавжуд

маълумотлар

асосида

шакллантирилади. Божхона органлари учун бирламчи маълумот манбаи бўлиб ТИФ
субъектлари томонидан тақдим этилаётган ахборотлар ҳисобланади. Шунингдек
ташқи савдо фаолиятига оид банк, молия, солиқ ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи
органлардан маълумот олиш ҳам назарда тутилган.

Тадбиркорлик субъекти томонидан тақдим этилган маълумотларга таяниб

божхона қоида бузилишига қарши йўналишда фойдаланиш келгусида ТИФ
иштирокчиси томонидан нотўғри ахборот берилишини келтириб чиқаради.

Учинчидан,

божхона органлари электрон ахборот тизимидаги камчиликлар.

Барча маълумотлар ўрганилиб керакли шаклга келтирилгач, элекрон дастурга
киритилади. Шундан сўнг барча вазифалар дастур томонидан бажарилади.

Электрон тизимдаги биргина узилиш ёки хатолик келгусида назорат қилиниши

лозим бўлган объектни танлаш имконини бермайди. Натижада кўплаб контрабанда
товарлари республикамиз ҳудудига кириб келиши учун имконият яратилади

.

Хулоса ва таклифлар

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, Ўзбекистогн Республикаси томонидан

олиб борилаётган очиқ сиёсат сабабли хорижий мамлакатлар билан турли соҳаларда
алоқалар ривожланиб бормоқда. Бу эса мамлакатимизга ташриф буюраётганлар
сонини ортишини ва мамлакатимиз чегараси орқали ҳаракатланаётган товарлар ва
транспорт воситалари ҳажми ошишини келтириб чиқармоқда.

Бу эса божхона органлари олдига мавжуд куч ва воситалардан самарали

фойдаланган ҳолда сифатли божхона назоратини олиб боришни қўймоқда. Бу
ҳолатда ХБТни жорий этиш энг оптимал ечим ҳисобланади.

Божхона органларида

хавфни бошқариш тизимини такомиллаштириш

мақсадида қуйидаги тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ:

1. Норматив

-

ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш. Ҳозирги кунда жорий этилаётган

ВИОларнинг ҳуқуқий

мақоми, уларга қўйиладиган талаблар, тақдим этиладиган


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

6

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

имтиёзлар

,

қоида

бузилиш ҳолатларида жавобгарлиги каби масалаларни божхона

кодексида кўрсатиб ўтиш;

2. Божхона органларини сифатли ахборот билан таъминлаш бўйича ишларни

олиб бориш. Бунда нафақат республикадаги вазирлик ва идоралар билан балки
хорижий давлатларнинг божхона ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлар билан
маълумот алмашишни йўлга қўйиш;

3. Божхона органлари электрон ахборот тизимининг иш фаолиятини доимий

мониторинг қилиб бориш. Мавжуд хавф профили ўз натижасини бермоқдами ёки
йўқ, унинг сабабларини ўрганиш лозим.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 октябрдаги

814-

сонли

қарори

;

2.

Ўзбекистон Республикаси божхона кодекси 204

-

модда

;

3.

Бухмастов А.А. Анализ применения системы управления

рисками при

проведении таможенного

контроля // Таможенное дело и внешнеэкономическая

деятельность компаний, 2017; №9

4.

Гусихина

Е.А. Система управления рисками в таможенном контроле

//

Автореферат –

Стравополь,

2010;

5.

Петрова А.Н. Внедрение системы управления рисками в процесс

таможенного контроля // Экономические науки. 2017, №62

-2;

6.

Клевлеева А.Р. Основы управления рисками при таможенном контроле //

Экономические отношения. 2017, № 1;

7.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг расмий веб

-

сайти

(

www.stat.uz

);

8.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси маълумотлари асосида

муаллифлик

ишланмаси

;

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Вазирлар Мах,камасининг 2017 йил 11 октябрдаги 814-сонли царори;

Узбекистон Республикаси божхона кодекси 204-модда;

Бухмастов А.А. Анализ применения системы управления рисками при проведении таможенного контроля // Таможенное дело и внешнеэкономическая деятельность компаний, 2017; №9

Гусихина Е.А. Система управления рисками в таможенном контроле // Автореферат - Стравополь, 2010;

Петрова А.Н. Внедрение системы управления рисками в процесс таможенного контроля // Экономические науки. 2017, №62-2;

Клевлеева А.Р. Основы управления рисками при таможенном контроле // Экономические отношения. 2017, № 1;

'Узбекистон Республикаси Давлат статистика кумитасининг расмий веб-сайти (www.stat.uz);

Узбекистон Республикаси Давлат божхона цумитаси маълумотлари асосида муаллифлик ишланмаси;

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов