Совершенствование учета затрат в производственном учете на хлопкоперерабатывающем предприятии

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
111-117
47
2
Поделиться
Маматкулов, А. . (2017). Совершенствование учета затрат в производственном учете на хлопкоперерабатывающем предприятии. Экономика и инновационные технологии, (3), 111–117. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9264
Акрам Маматкулов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

независимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье освещаются вопросы организации производственного учета на перерабатывающих предприятиях хлопка в условиях модернизации эканомики, снижения себестоимости переработка хлопка, государственного регулирования и поддержки данного учета.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил

1

№ 3, 2017

www.iqtisodiyot.uz

ПАХТАНИ ҚАЙТА ИШЛАШ КОРХОНАСИДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ

ҲИСОБИНИ ЮРИТИШДА ХАРАЖАТЛАР ҲИСОБИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Маматқулов Акрам Холмуродович

ТДИУ мустақил изланувчиси

E-mail:

akrommamatqulov.@umail.uz

Аннотация:

Мақолада республика иқтисодиётни модернизация қилиш

шароитида пахтани қайта ишлаш корхоналарининг ишлаб чиқариш ҳисобини
ташкил қилиш пахта қайта ишлаш харажатларини камайтириш, давлатнинг
бу ҳисобни тартибга солиш ва қўллаб-қуватлаш масалалари ёритилган.

Аннотация:

В

статье

освещаются

вопросы

организации

производственного учета на перерабатывающих предприятиях хлопка в
условиях модернизации эканомики, снижения себестоимости переработка
хлопка, государственного регулирования и поддержки данного учета.

Abstract:

The article deals with the matter of production accounting

organization in cotton processing enterprises in modernization of the economy,
reducing the cost of cotton cultivation, state regulation and support of accounting.

Калит сўзлар

:

хомашё, ишлаб чиқариш, харажат, таннарх, пахтани

қайта ишлаш корхоналари, ишлаб чиқариш ҳисоби, харажатлар ҳисоби,
дебет, кредит.

Кириш

Ўзбекистон Республикасида иқтисодиётни модернизациялаш шароитида

турган биринчи ва асосий вазифа изчил иқтисодий ўсиш, чуқур таркибий
ўзгаришларни амалга ошириш, ишлаб чиқаришни мукаммаллаштириш ва илғор
технологиялар билан қайта қуроллантиришнинг асосий шарти бўлган
макроиқтисодий ва молиявий барқарорликка эришишдир. Бу ҳақда, Ўзбекистон
Республикасининг Биринчи Президенти И. Каримов: ”Мамлакатимизда амалга
оширилган кенг кўламли, узоқни кўзлаган ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этиш
эркин тадбиркорликка кенг имтиёз ва преференциялар йўлини очиб бериш,
инвестициялар, аввало чет эл инвестицияларининг ҳажмини ошириш ва жорий
этиш иқтисодиётимизнинг барқарор ўсиш суръатлари ва унинг макроиқтисодий
мутаносиблигини таъминлаш бўйича ўз ижобий таъсирини берди” [1] деб айтиб
ўтган эдилар ва шунга хос “Банк тизими, пул муомаласи, кредит, инвестиция
ва молиявий барқарорлик тўғрисида” ҳам қуйидагиларни таъкидлаган эдилар:

“Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг бозор муносабатларига

босқичма-босқич ўтиши билан боғлиқ янги иқтисодий муносабатлар
бухгалтерия ҳисоби, аудит ва иқтисодий таҳлилни ташкил этиш ҳамда
уларнинг услубиётини такомиллаштириш заруратини келтириб чиқармоқда. Бу
эса бухгалтерия ҳисоби, таҳлил ва аудитни замон талаби, иқтисодий
муносабатларнинг заруратидан келиб чиққан ҳолда ислоҳ қилишни тақозо
этади”[2].


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил

2

№ 3, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Республикамизда изчил иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилаётган

босқичда иқтисодиёт тармоқларини ривожлантиришга алоҳида эътибор
қаратилмоқда.

Зеро,

Ўзбекистон

Республикасининг

Президенти

Ш.М.Мирзиёев: «Инсон манфаатларини таъминлашда иқтисодиётимизнинг
юксак суръатлар билан барқарор ривожланиши қандай катта аҳамиятга эга
эканини барчамиз яхши тушунамиз. Самарали меҳнат учун зарур шароитлар,
муносиб иш ҳақи, замонавий уй-жойлар, сифатли таълим ва тиббий ёрдам, дам
олиш ва ҳордиқ чиқариш учун кенг имкониятлар яратиш – буларнинг барчаси
иқтисодий соҳадаги ислоҳотларимиз моҳияти ва мазмунини белгилаб
берадиган муҳим омиллардир» [3] деб айтиб ўтдилар.

Бу эса, ўз навбатида хўжалик субъектларини иқтисодий-молиявий

барқарор фаолият юритишлари учун ишлаб чиқаришни ва ишлаб чиқариш
ҳисобини тўғри ташкил этиш лозимлигини тақозо этади.

Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида ҳар қандай хўжалик

юритувчи субъект ўз тасарруфидаги барча ресурслар – молиявий, моддий ва
меҳнат ресурслари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш самарадорлигини
тўғри бошқаришни таъминлаши зарур. Шунинг учун бухгалтерия ҳисоби
олдига қўйилган асосий вазифалардан бири корхонани бошқарув тизимини
ҳақиқий

маълумотлар

билан

таъминлашдан

иборат.

Иқтисодиётни

модернизациялаш шароитида ҳар қандай хўжалик юритувчи субъект ўз
тасарруфидаги барча ресурслар – молиявий, моддий ва меҳнат ресурслари
ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш самарадорлигини тўғри бошқаришни
таъминлаши зарур.

Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида Ўзбекистон Республикаси

барча корхоналарида бухгалтерия ҳисобини юритиш муҳим масала
ҳисобланади. Лекин корхоналарда бухгалтерия ҳисобидаги ишлаб чиқариш
ҳисобини тўғри ташкил этиш муҳим аҳамият касб этади. Бизнинг
Республикамиз пахтани қайта ишлаш корхоналарида хомашёни ишлаб чиқариш
ва маҳсулотларни қабул қилишда, бошқа корхоналарга сотишда назоратларни
олиб боришни ва улар ўртасидаги муносабатни таҳлил қилиш, сифатли
хомашёни қабул қилишга, ҳисоб-китоб қилишда корхонада бухгалтерия
ҳисобидаги ишлаб чиқариш ҳисоб-китобларини тўғри йўлга қўйиш муҳим
аҳамиятга эга. Шу билан бирга Республикамиз пахтани қайта ишлаш
корхоналарида, пахтани қайта ишлаш, ишлаб чиқариш унумини ошириш,
ишлаб чиқаришнинг узлуксиз технологик жараёнларини механизация ва
автоматизация қилишнинг юқори самарасини ошириш, маҳсулотнинг сифатини
яхшилаш, маҳсулот чиқишини ошириш ва ишлаб чиқаришда хомашё
йўқолишини камайтириш борасида мутахассислар олдига муҳим масалалар
қўйилган. Бу масалаларни ҳал этишда шуни таъкидлаш жоизки ишлаб чиқариш
ҳисобини тўғри ташкил этиш муҳим масалаларни ечимини топишига
кўмаклашади.Тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришда стандарт талабларига риоя
қилиш, технологик жараённинг ҳар бир босқичида ишлаб чиқаришнинг
технологик ва физик-кимёвий назоратини системали равишда олиб бориш ва
айрим машина ва механизмлар ишини назорат қилиш билан бирга узвий
боғлиқдир. Буни амалга ошириш хомашё, ярим тайёр ва тайёр маҳсулотларни


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил

3

№ 3, 2017

www.iqtisodiyot.uz

назорати натижалари асосида ҳисоб-китобларни тўғри йўлга қўйишга
боғлиқдир.

Бу назоратларни пахтани қайта ишлаш корхоналарида олиб бориш,

махсус ишлаб чиқилган меъёрий ҳужжатлар ва йўриқномалар асосида амалга
оширилади. Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган пахтани қайта ишлаш
корхоналарида бухгалтерия ҳисобидаги ишлаб чиқариш ҳисобини тўғри йўлга
қўйиш, уни такомиллаштириш ҳозирги куннинг долзарб масалаларидан бирига
айланган. Агарда уни ҳар бир объектлар бўйича тадқиқ этиш талаб этилса
унинг муаммолари янада ошади. Ана шундай муаммолардан бири ишлаб
чиқариш бўйича ҳисоб-китоблар ҳаракати ва самарадорлиги масаласидир.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Иқтисодий адабиётлар таҳлилига кўра асосан корхоналарда ишлаб

чиқариш ҳисобига доир умумий методологик усуллар ёритилган. Ишлаб
чиқариш ҳисобининг назарий муаммолари масаланинг бир томони бўлса,
иккинчи томони, уларнинг амалий жиҳатдан турли соҳаларга мос келиши
ҳисобланади. Айнан ишлаб чиқариш ҳисоби бўйича тармоқларда алоҳида
тадқиқотлар олиб борилмаган. Ушбу ишда пахтани қайта ишлаш корхонасида
ишлаб чиқариш ҳисобини юритишда харажатлар ҳисобини такомиллаштириш
масаласи ёритиб берилган.

Иқтисодий адабиётда Р.Д.Дўсмуродов томонидан [1]: «2510-Умумишлаб

чиқариш харажатлари счётида умумий харажатлар, 2010- асосий ишлаб
чиқариш счётида эса таннарх харажатлари ҳисоби юритилади» деб
кўрсатилган.

Иқтисодчи олимлар К.Б.Уразов ва С.В.Вохидовлар томонидан [2]:

«Ишлаб чиқариш харажатлари маҳсулот турлари бўйича 2021,2022,2023-
асосий ишлаб чиқариш счётида эса таннарх харажатлари ҳисоби юритилади»
деб кўрсатилган.

Иқтисодчи олимлар А.А.Хошимов ва А.А.Мажидовлар томонидан [3]:

«Ишлаб чиқариш ҳисобидаги харажатлар ҳисоби маҳсулот турлари бўйича
амалга оширилади» деб таъкидлайдилар.

Тадқиқот методологияси

Тадқиқот ишида ҳужжатлаштириш, икки ёқлама ёзиш, калькуляция,

счётлар тизими, ҳисобот каби усуллар қўлланилди.

Тадқиқотнинг объекти сифатида пахтани қайта ишлаш корхонасида

ишлаб

чиқариш

ҳисобини

юритишдаги

харажатлар

турларининг

маълумотномаси, счётлар режаси ва корхонанинг 2-шакл “Молиявий натижалар
тўғрисидаги ҳисоботи” маълумотлари асосида тузилган.

Тадқиқотнинг асосий масаласи пахтани қайта ишлаш корхонасида ишлаб

чиқариш ҳисобини юритишда харажатлар ҳисобини такомиллаштириш
ҳисобланади.

Тадқиқот натижасида ишлаб чиқилган амалий таклифлар пахтани қайта

ишлаш корхонасида ишлаб чиқариш ҳисобини тўғри юритиш имконини
беради.



background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил

4

№ 3, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Таҳлил ва натижалар

Ҳозирги вақтда республикамизнинг ҳамма корхоналарда ишлаб чиқариш

харажатлари бўйича фаолиятини ҳисобга олувчи асосий ҳужжат -"Маҳсулот
(иш, хизмат) таннаpхига қўшиладиган, уни ишлаб чиқариш ва сотиш билан
боғлиқ бўлган харажатларнинг таркиби ва молиявий натижаларни
шакллантириш тартиби хақидаги” Низом ҳисобланади. Бундан ташқари ишлаб
чиқариш ҳисобини амалга ошириш учун қуйидаги: молиявий ҳисоботнинг
“Молиявий натижалар тўгрисидаги ҳисобот” 2-сонли шакл, омбор ҳисоб-китоб
дафтари, хўжалик шартномалари, счёт фактура, юк хати, бажарилган иш
бўйича далолатномалар ва бошқа норматив ҳужжатлар ҳисобланади. Бу
низомга асосан таннархга қўшиладиган харажатлар таркиби қуйидаги
мақсадлар учун аниқланади:

- бухгалтерия ҳисоби счётларида бевосита маҳсулот ишлаб чиқариш ва

сотиш жараёнида юзага келадиган харажатлар хақида тўлиқ ва аниқ
маълумотлар тўплаш;

- корхоналар фаолияти рентабеллигини ҳисоблаш;
- рақобатбардошлигини аниқлаш;
- солиққа тортиш асосини тўғри белгилаш.
Ушбу вазифаларни ечиш учун харажатлар қуйидаги: ишлаб чиқариш

харажатлари, давр харажатлари, молиявий фаолият харажатлари, фавкулодда
(кўзда кутилмаган) харажатлар ва солиқ харажатлари гуруҳларга бўлинади.

Корхоналарда маҳсулот ишлаб чиқаришда қатнашадиган харажатларни

гуруҳларга тўғри ва аниқ бўлиш бухгалтерия ҳисоби маълумотларининг
сифатини оширади.

Янгича шакл ва моҳиятга эга бўлган бухгалтерия ҳисоб тизимини ҳам

мазмунан анча бойитишни талаб этади. Бу эса ушбу бухгалтерия ҳисобини
юритишда янада такомиллаштириш заруратини юзага чиқаради.

Таҳлил жараёнида пахтани қайта ишлаш корхонасида ишлаб чиқариш

ҳисобини юритишда маҳсулот турлари билан харажатлар турини ўрганиш
керак. Шунинг учун, одатда, ишлаб чиқариш ҳисобини юритиш ишлаб
чиқариш харажатлари билан боғлиқ бўлади. Шунинг учун ишлаб чиқариш
ҳисобини юритаётганимизда ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобга олинади.
Харажатлар маҳсулот ишлаб чиқаришни тайёрлашдан бошлаб уни тайёр
маҳсулот ҳолида омборга қабул қилингунгача бўлган харажатлар йиғиндисидан
иборат бўлади ва улар маҳсулот ишлаб чиқариш технологияси ва ишлаб
чиқаришнинг хусусиятига қараб ҳар хил бўлади.

Харажатларнинг салмоғи ишлаб чиқарилган маҳсулот таннархига,

таннарх эса корхонанинг даромадига таъсир қилади. Шу сабабли уларни тўғри
ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга. Шу мақсадда харажатларнинг таркиби ва
турларини билиш зарур.

Пахтани қайта ишлаш корхоналарида асосий ишлаб чиқариш жараёнида

асосан тола, чигит, линт ҳамда улюк-пух маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Бу
маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун қуйидаги харажатларни амалга
оширилади:


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил

5

№ 3, 2017

www.iqtisodiyot.uz

1-жадвал

Ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобининг турлари

Кўрсаткичлар

Ишлаб чикарилган маҳсулот

I. Қайта ишлаш харажатлари

1

Иш ҳаки

2

Ягона иштимоий тўлов

3

Электро энергия

4

Амортизация

5

Таъмирлаш

6

Ёкилги

7

Ўров материалари

А) сим

Б) шол

8

Транспорт харажатлари

9

Бошка харажатлар

Жами:

II. Тайёрлов харажатлари

10

Иш ҳаки

11

Ягона иштимоий тўлов

12

Электро энергия

13

Амортизация

14

Таъмирлаш

15

Ёқилги

16

Транспорт харажатлари

17

Бошқа харажатлар

Жами:

Жами таннарх (хом ашёсиз)

18

Жами давр харажатлари

19

Молиявий харажатлар

Жами харажатлар ( хомашёсиз )

Манба: муаллиф ишланмаси

Юқорида кўрсатиб ўтилган ишлаб чиқариш харажатларининг ҳисоби

2010 –«Асосий ишлаб чиқариш» счётида ҳисобга олинади. Мазкур счётнинг
дебетида корхонадаги асосий ишлаб чикариш билан боғлиқ бўлган
харажатларнинг кўпайиши акс эттирилса, кредитида эса, ҳисобот ойининг
охирида омборга берилган тайёр маҳсулотларнинг қиймати акс эттирилади

.

Ой давомида маҳсулот ишлаб чиқариш юзасидан амалга оширилган

харажатларга қуйидаги бухгалтерия проводкалари бериб борилади:





background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил

6

№ 3, 2017

www.iqtisodiyot.uz

2-жадвал

Ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобининг бухгалтерия проводкалари

Хўжалик муомалаларининг мазмуни

Счётларининг

боғланиши

Дебет

Кредит

1

2

3

4

1

Ишлаб

чиқаришга

берилган

ишлаб

чиқариш

захираларининг қийматига

2010

1010-1090

2

Ишчиларга ҳисобланган меҳнат ҳақи суммаларига

2010

6710

3

Ҳисобланган мехнат ҳақи юзасидан ижтимоий суғурта
ажратилган суммага

2010

6520

4

Ишлаб чиқаришда банд бўлган асосий воситаларга
ҳисобланган эскириш суммаларига

2010

0220-0299

4

Ишлаб

чиқаришда

фойдаланилаётган

номоддий

активларга эскириш суммаси ҳисобланганда

2010

0510-0590

5

Материаллар қийматидаги фарқнинг тегишли суммасига

2010

1610

6

Корхонада

ишлаб

чиқарилган

ярим

тайёр

маҳулотларининг

асосий

ишлаб

чиқариш

учун

сарфланиши

2010

2110

7

Ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатларининг маҳсулот
таннархига қўшилиши

2010

2310

8

Умумишлаб

чиқариш

харажатларининг

маҳсулот

таннархига қўшилиши

2010

2510

9

Яроқсиз маҳсулотлар қийматининг ишлаб чиқариш
харажатларининг таркибига қўшилиши

2010

2610

10

Олдин келгуси давр харажатлари сифатида акс
эттириладиган харажатларнинг ҳисобот даврида ишлаб
чиқариш харажатларининг таркибига қўшилиши

2010

3110-3190

12

Қайта ишлаш учун цехга қайтарилган тайёр
маҳсулотларнинг қийматига

2010

2810

13

Ҳисобдор шахсларнинг асосий ишлаб чиқариш учун
қилган сарфларнинг суммасига

2010

4220-4230

14

Асосий ишлаб чиқариш цехида аниқланган ортиқчалик
суммаларига

2010

9390

15

Агар ишлаб чиқариш цехидан материаллар омборга
қайтарилса

1010

2010

16

Ишлаб чиқариш цехида аниқланган камомад бўйича
суммаларига

5910

2010

17

Ишлаб чиқариш цехида маҳсулотларнинг сифатсизлиги
аниқланганда

2610

2010

18

Тугалланмаган ишлаб чиқаришдаги қайта баҳолаш
суммаларига:
А) қиймати ошса
Б) арзонлашса


2010
3290


6230
2010

19

Ишлаб чиқарилган маҳсулот қийматига

2810

2010

Манба: муаллиф ишланмаси

Ишлаб чиқариш ҳисобини юритиш учун бир қанча счётлар қўлланилиб,

улардан асосийси 2010-“Асосий ишлаб чиқариш” актив счётидир. Мазкур счёт
ёрдамида ишлаб чиқариш умумий ҳажми аниқланади. Маҳсулот тайёр


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил

7

№ 3, 2017

www.iqtisodiyot.uz

бўлганидан сўнг эса, 2010 счёти кредитидан 2810-“Тайёр маҳсулот” счётининг
дебетига ўтказилади.

Хулоса ва таклифлар

Хулоса қилиб айтганда, бухгалтерия ҳисобида ишлаб чиқариш ҳисобини

тартибга солиш, уларнинг ҳисоб-китобларини тўғри ташкил этиш, бухгалтерия
ҳисоб-китобларида замонавий технологиядан фойдаланиш ҳамда уларнинг
ҳолатини мунтазам таҳлил қилиб туриш борасида бир қанча муҳим ишларни
амалга ошириш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Таклиф сифатида эса, ишлаб чиқариш ҳисобини юритишда фақат 2010-

“Асосий ишлаб чиқариш” актив счётидан эмас, балки шу 2010-“Асосий ишлаб
чиқариш” актив счёти билан боғлиқ тегишли барча счётлардан фойдалансак ва
ишлаб чиқаришдаги маблағлар ҳаракати ўртасида юк хати ва счётфактурага
ўхшаш янги ҳужжатни жорий қилсак ёки асосий ишлаб чиқаришдаги маҳсулот
турлари бўйича субсчётларни жорий қилсак ишлаб чиқариш ҳисобини
юритишда харажатлар ҳисобини такомиллаштиришга ҳисса қўшган бўлар эдик.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Каримов И.А. Бош мақсадимиз мавжуд қийинчиликларга қарамасдан,

олиб бораётган ислоҳотларни, иқтисодиётимизда таркибий ўзгаришларни изчил
давом эттириш, хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка янада
кенг йўл очиб бериш ҳисобидан олдинга юришдир. //Халқ сўзи. №11 (6446).
16.01.2016 й.

2. Мирзиёев Ш.М. Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини

таъминлаш – юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови. Ўзбекистон
Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали
маросимдаги маърузаси. -Тошкент. 2016 йил 7 декабрь.

3. Каримов И.А. “Банк тизими, пул муомаласи, кредит, инвестиция ва

молиявий барқарорлик тўғрисида”. Т.: “Ўзбекистон”. 2005й. 317 б.

4. Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун, БҲМС лари ва бошқа меъёрий

ҳужжатлар.

5. Р.Д.Дўсмуродов. Бухгалтерия ҳисоби назарияси. Дарслик –Тошкент.

«Фан ва технология нашриёти» 2013й. -280б.

6. К.Б.Уразов ва С.В.Вохидов. Бошқа тармоқларда бухгалтерия

ҳисобининг хусусиятлари. Дарслик. «Адиб нашриёти» Мчж 2011й. -207б.

7. А.А.Хошимов ва А.А.Мажидов. Пахтани тозалаш корхоналарида

бухгалтерия ҳисоби. Ўқув қўлланма. « Шарқ нашриёти» мчж 2010й. -137б.

Библиографические ссылки

Каримов И.А. Бош максадимиз мавжуд кийинчиликларга карамасдан, олиб бораётган ислохотларни, иктисодиётимизда таркибий узгаришларни изчил давом эттириш, хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка янада кенг йул очиб бериш хисобидан олдинга юришдир. //Халк сузи. №11 (6446). 16.01.2016 й.

Мирзиёев Ш.М. Конун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш - юрт тараккиёти ва халк фаровонлигининг гарови. Узбекистон Республикаси Президента Шавкат Мирзиёсвнинг Узбекистон Республикаси Конституцияси кабул килинганининг 24 йиллигига багишланган тантанали маросимдаги маърузаси. -Тошкснт. 2016 йил 7 декабрь.

Каримов И.А. “Банк тизими, пул муомаласи, кредит, инвестиция ва молиявий баркарорлик тугрисида”. Т.: “Узбекистон”. 2005Й. 317 6.

Бухгалтерия хисоби тугрисидаги конун, БХМС лари ва бошка меъёрий хужжатлар.

Р.Д.Дусмуродов. Бухгалтерия хисоби назарияси. Дарслик -Тошкент. «Фан ва технология нашриёти» 2013Й. -2806.

К.Б.Уразов ва С.В.Вохидов. Бошка тармокларда бухгалтерия хисобининг хусусиятлари. Дарслик. «Адиб нашриёти» Мчж 2011й. -2076.

А.А.Хошимов ва А.А.Мажидов. Пахтани тозалаш корхоналарида бухгалтерия хисоби. Укув кулланма. « Шарк нашриёти» мчж 201 Ой. -1376.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов