Изменения демографических процессов, влияющих на институт семьи в Узбекистане

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
112-120
27
8
Поделиться
Юлдашев, Н. (2017). Изменения демографических процессов, влияющих на институт семьи в Узбекистане. Экономика и инновационные технологии, (4), 112–120. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9481
Нурбек Юлдашев, Ташкентский Государственный Университет Экономики,Центр инновационных технологий

младший научный сотрудник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье анализируются такие демографические процессы как рождаемость, брачность, разводимость, материнская и младенческая смертность за период Независимости с точки зрения их влияния на изменение размера семьи Республики Узбекистана.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил

1

№ 4, 2017

www.iqtisodiyot.uz

ЎЗБЕКИСТОНДА ОИЛА ИНСТИТУТИГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ

ДЕМОГРАФИК ЖАРАЁНЛАРДАГИ ЎЗГАРИШЛАР

Юлдашев Нурбек Нормурадович,

ТДИУ ҳузуридаги ИТМ кичик илмий ходими

E-mail:

yuldashev-nurbek@list.ru

Аннотация:

Ушбу мақолада Ўзбекистонда мустақиллик йилларида

оилаларнинг демографик ҳолати, унинг миқдорига таъсир этувчи асосий
демографик жараёнлар - туғилиш, ўлим ва табиий ўсиш, туғилишнинг йиғинди
коэффициенти, никоҳ ва никоҳдан ажралишлар, оналар ва гўдаклар ўлими
кўрсаткичлари ҳақида сўз боради.

Аннотация:

В статье анализируются такие демографические процессы

как рождаемость, брачность, разводимость, материнская и младенческая
смертность за период Независимости с точки зрения их влияния на изменение
размера семьи Республики Узбекистана.

Abstract:

In this article analyzed such demographic processes as fertility,

marriage and divorce rate, maternal and infant mortality for the period
Independence years from the point of view of their influence on the change of size of
family of the Republic of Uzbekistan.

Калит сўзлар:

Оила, кўп болали оила, туғилиш, ўлим, табиий ўсиш,

туғилишнинг йиғинди коэффициенти, никоҳ ва никоҳдан ажралиш, оналар
ўлими, бир ёшгача болалар ўлими, демографик прогноз.

Кириш

Мамлакат тараққиётида оила муҳим аҳамиятга эга институтлардан

биридир. Жамиятни ташкил этувчи асосий аҳоли қатламлари оила деб аталмиш

демографик “иттифоқ” асосида бирлашадилар. Оилалар тараққиёти, улардаги

турли ижтимоий гуруҳлар миқдори, ҳолати тўғрисида илмий тадқиқотлар олиб

бориш бугунги глобаллашув жараёнида муҳим аҳамият касб этади. Чунки, ҳар

бир мамлакатнинг демографик кўрсаткичлари — аҳоли сонининг ортиши ва

камайиши биринчи навбатда, оилаларга боғлиқдир. Ўзбекистонда эса ҳам аҳоли

ҳам ҳукумат томонидан оилаларга алоҳида эътибор берилади. Айниқса,

авлодлар давомчиси бўлган она ва бола саломатлиги, уларнинг оилада бахтли

ҳаёт кечириши ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган ислоҳотларнинг

асосий йўналишларидан ҳисобланади.

“...она ва бола соғлиги учун ўта муҳим аҳамиятга эга бўлган, оилаларда

соғлом маънавий муҳит яратишга, хусусан, эр-хотин, ота-она ва фарзандлар,

қайнона ва келин ўртасидаги муносабатлар, қўшничилик муносабатларининг

ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат руҳида бўлиши ўта муҳим аҳамиятга эга.

Она ва бола соғлом бўлса, оила бахтли, оила бахтли бўлса, жамият

мустаҳкам бўлади”, - деган эди Ўзбекистон Республикасининг Биринчи

Президенти Ислом Каримов [1].

Шу нуқтаи-назардан ушбу мақолада Ўзбекистонда мустақиллик йилларида

оилалар ва уларга таъсир этувчи омиллар: туғилиш, ўлим ва табиий ўсиш

кўрсаткичлари, туғилишнинг йиғинди коэффициенти, оналар ва бир ёшгача


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил

2

№ 4, 2017

www.iqtisodiyot.uz

гўдаклар ўлими, никоҳ ва никоҳдан ажралишлар даражаси кабилар орқали

оилаларнинг миқдорий ўзгариши таҳлил қилинган. Мақолада фақатгина

демографик кўрсаткичлар ва уларнинг оилалар катталигига, оиладаги болалар

сони кўрсаткичлари таъсири таҳлил этилган. Унда ушбу демографик

кўрсаткичларга таъсир этувчи ижтимоий-иқтисодий омиллар ҳақида сўз

юритилмаган.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Ушбу мақолада сўз юритилаётган муаммо бўйича қатор хорижий ва

маҳаллий олимларнинг адабиётлари мавжуд. Ўзбекистонда оила ва унинг

демографик ҳолатига бағишланган аксар адабиётларнинг назарий асослари

мамлакатимиз қонунчилиги ва оиланинг демографик ҳолатига бағишланган

давлат дастурларида акс эттирилган. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси

ва унга шарҳлар, Оила кодекси ва турли йилларда оилани ижтимоий муҳофаза

этишга бағишланган дастурларда ушбу тушунчани батафсил ёритувчи

маълумотлар келтирилган.

Шунингдек, БМТ Аҳолишунослик жамғармаси, Юнисеф ва бошқа

ташкилотлар ҳисоботларида оила ва унга таъсир этувчи демографик

жараёнларга изоҳ, таъриф ҳамда тадқиқ этиш усуллари ёритилган. Россияда чоп

этилган “Демографическая энциклопедия” энциклопедик луғатда мақолада

ёритилаётган барча атама ва терминларга таъриф берилган.

Мамлакатимиз

олимларидан

Р.А.Убайдуллаева,

Л.П.Максакова,

О.Б.Атамирзаев, М.Р.Бўриева, З.Н.Тожиева кабилар оила ва унга таъсир этувчи

демографик жараёнлар ҳақида сўз юритган. Мисол учун, 2012 йилда

Р.А.Убайдуллаева раҳбарлигида чоп этилган “Семья в Узбекистане” номли

монографияда мамлакатда оила ва унга таъсир этувчи демографик жараёнлар

батафсил ёритилган. Шунингдек, М.Р.Бўриева қаламига мансуб “Ўзбекистонда

оила демографияси”, З.Н.Тожиеванинг “Ўзбекистон аҳолиси” рисолаларида

мақола мавзуси атрофлича ёритилган.

Тадқиқот методологияси

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 1989 йил 8 декабрдаги 44/82 сонли

резолюциясида 1994 йил “Дунёнинг ўзгаришида оила бу — ресурслар ва

масъулиятлар” шиори остида халқаро Оила йили деб эълон қилинди. Аммо

ташкилот томонидан қабул қилинган Оила концепциясида “БМТ таркибидаги

давлатларда оила тушунчаси ягона тавсиф-таърифга мос тушмаганлиги сабабли

унга универсал, ягона таъриф бериб бўлмайди”, дейилган [2.46].

Бироқ аксарият ижтимоий-демографик фанлар доирасидаги илмий

адабиётларда оилага қуйидагича таъриф берилган. Оила — инсонларнинг

табиий биологик, никоҳ, қон-қариндошлик, иқтисодий, ҳуқуқий, маънавий

муносабатларга асосланган, турмуш бирлиги ва ўзаро жавобгарлик орқали

боғланган ижтимоий гуруҳдир [3.5][4.743].

“Оила — жамиятнинг бирламчи бўғини бўлиб, у қўйидаги қатъий белгилар

билан ажралиб туриши керак:

- эркак ва аёлнинг ўзаро иттифоқи, келишуви (1948 йилда қабул қилинган

БМТ Бош ассамблеяси Инсон ҳуқуқлари декларациясининг 16-моддасига

мувофиқ);

- ихтиёрий ва эркин ҳолда никоҳ тузилиши;
- эр-хотиннинг биргаликда умр кечириши;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил

3

№ 4, 2017

www.iqtisodiyot.uz

- биргаликда рўзғор юритиши;
- ҳукумат томонидан белгиланган ва жамиятда амал қилинадиган ҳуқуқий-

норматив ҳужжатлар асосида никоҳ муносабатларига киришиши;

- фарзанд кўриш, уни моддий таъминлаш ва тарбия беришга биргаликда

интилиши (Оила демографик жараёнларнинг ривожланишида энг асосий ўчоқ

ҳисобланади);

-

никоҳнинг

доимийлигига

интилиш,

ҳаётнинг

ҳар

қандай

қийинчиликларига қарамай оилани сақлаб қолишга интилиш” [5].

Ҳозирги даврда илмий адабиётларда оилаларнинг тузилиши, таркиби ва

бошқа кўрсаткичларига кўра бир нечта тоифаларга бўлинганини кўриш

мумкин. Яъни:

- никоҳ бирлигига кўра (полигам – кўп никоҳли, моногам – бир никоҳли);
- оилада истиқомат қилувчилар таркибига кўра (оддий (бир ота-она ва

турмуш қўрмаган фарзандлар билан), мураккаб (икки ёки ундан ортиқ оилалар

бирга истиқомат қиладиган (ёки бобо-буви, ота-она, ўғил-келин тарзида)), (агар

ота-оналар ҳаёт бўлиб бирга яшашса, тугал оила, агар улардан бири вафот этган

бўлса, ёки фақат бири фарзандлар билан яшаши тугалмас оила деб

тавсифланади);

- оилаларда оила аъзоларининг миқдорига кўра, (кичик оилалар – 2-4

кишидан, ўрта оилалар – 5-6 кишидан, катта оилалар – 7 ва ундан ортиқ

кишидан иборат) ва бошқалар. Шунингдек, оила аъзоларининг ёш гуруҳлари

бўйича таркиби, ижтимоий гуруҳга мансублиги бўйича таркиби ва бошқа қатор

индикаторлари ҳам бор.

Оила никоҳ ва туғилиш жараёнларини ўзида акс эттирувчи манба

ҳисобланади. Улар бир-бири билан ўзаро занжирдек боғланган бўлиб, жамият

ривожланишини, давомийлигини таъминловчи асосдир. Ўзбекистонда

мустақиллик йилларида аҳолининг қатор демографик кўрсаткичлари —

туғилиш, ўлим, табиий ўсиш бир хилда кечмаган. Ўтган даврда бу

кўрсаткичларнинг ортиб боришини ҳам, камайиб бориш ҳолатларини ҳам

кўриш мумкин. Бу жараёнларда оилалар ва улардаги фарзандлар сони муҳим

роль ўйнаган факторлардан ҳисобланади.

Шу ўринда кўп болали оилалар, умуман оиладаги болалар сони нуқтаи-

назаридан оилалар миқдорини аниқлаш бўйича илмий хулосаларга таянадиган

бўлсак, бу тушунчанинг барча бирдек қабул қилган меъёри йўқ. Оиланинг

миқдори нисбий тушунча бўлиб, унинг биринчи навбатда қайси миллатга,

элатга мансублиги, уларнинг яшаш менталитетига боғлиқдир. Турли

миллатларда болалар сонига нисбатан кўп болали ёки кам болали оила

тушунчалари мавжуд. Аммо, ушбу мақолада ёритилаётган мавзу нуқтаи-

назаридан асосий масала мамлакатимизда мустақиллик йилларида оилалардаги

болалар сони миқдори, туғиш ёшидаги аёлларнинг репродуктив даврида дунёга

келтириши мумкин бўлган фарзандлар сони кўрсаткичлари ҳамда уларга таъсир

этувчи демографик омилларга қаратилган. Ушбу кўрсаткичларга таъсир

этадиган бошқа омиллар, асосан ижтимоий-иқтисодий омиллар ҳақида эса

таҳлиллар келтирилмаган.

Илмий адабиётлардан баъзиларида оилада камида 3 нафар фарзандни

тарбиялаётган оила кўп болали оила, тўғрироғи, 3 нафар фарзандни

тарбиялаётган она кўп болали она мавқеига эга бўлади, дейилган[6.479].


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил

4

№ 4, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Аксинча 1-2 нафар фарзанди бор оилаларга нисбатан кам болали оила мавқеини

бериш мумкин. Одатда ўзбек оилаларида, айниқса, қишлоқ ҳудудларда бир

нечта никоҳдан иборат бўлган мураккаб оилалар (ота-она, ўғил-келин,

неваралар) миқдори сезиларли даражани ташкил этади. Шундай бўлса-да

ҳозирги даврга келиб оилалардаги болалар сонига нисбатан муносабат

бирмунча ўзгарган. Мустақиллик йилларида бу жараён қандай кечганлигини,

ҳозирги ҳолат айнан қай тарзда кечаётганлигини таҳлил қиламиз.

Ушбу мақолада фойдаланилган статистик маълумотлар Ўзбекистон

Республикаси давлат статистика қўмитаси тўпламлари, шунингдек,

www.stat.uz

,

www.gender.stat.uz

сайтларидан олинган. Шунингдек, Убайдуллаева Р.А

муаллифлигида 2012 йилда нашр этилган “Семья в Узбекистане” номли

монографиясидан ҳам тегишли маълумотлар олинди. Баъзи демографик

жараёнларнинг прогноз кўрсаткичлари эса муаллиф томонидан демографик

прогноз ишлаб чиқишнинг ёш силжитиш ёки когорт-компонент усули орқали

ҳисоблаб чиқилди.

Таҳлил ва натижалар

Оилалардаги болалар сони кўрсаткичидаги ўзгаришларни таҳлил қилишда

Ўзбекистонда кечган қатор демографик жараёнларга эътибор бериш лозим.

Биринчи навбатда туғилиш, ўлим ва табиий ўсиш кўрсаткичларини таҳлил

этадиган бўлсак, мустақилликнинг илк йилидан ҳозирги давргача ўзига хос

тенденцияни кузатиш мумкин. Жами туғилганлар сони ва табиий ўсиш

кўрсаткичи 1991 йилдан 2003 йилгача деярли бир хил темпда пасайиб келган

бўлса, 2004-2010 йилларда сезиларли даражада ортди (1-расм). 2010-2012

йилларда пасайиш кузатилса-да, 2013 йилдан бошлаб аҳоли таркибида

туғилганлар сони ўтган йилга нисбатан ортиб бориш суръатига эга бўлди.

1-расм. Ўзбекистонда аҳолининг табиий ҳаракатидаги ўзгаришлар (‰

ҳисобида)

Манба:

www.stat.uz

.,

www.gender.stat.uz

сайтлари маълумотлари асосида муаллиф

томонидан тайёрланди.

*2017-2020 йилларга оид прогноз кўрсаткичлари муаллиф томонидан демографик

прогноз ишлаб чиқишнинг ёш силжитиш усули орқали ҳисоблаб чиқилган.

35,1

32

30,2

25,8

22,6

20,7

20

20,5

22,8

23,7

21,4

22,7

23,7

23

22,4

22,1

21,7

21,2

6,3

6,7

6,5

5,9

5,4

5,3

5,3

5,4

5,2

4,9

4,9

4,9

4,8

4,8

4,9

5

5,1

5,1

28,8

25,3

23,7

19,9

17,2

15,3

14,7

15,1

17,7

18,8

16,5

17,8

18,9

18,2

17,5

17,1

16,6

16,1

0

5

10

15

20

25

30

35

40

туғилиш

ўлим

табиий ўсиш


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил

5

№ 4, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Аҳоли ўлими кўрсаткичлари истиқлолнинг илк йилидан ҳозиргача гарчи

умумий миқдорда турлича кўринишда бўлса-да, ҳар минг кишига нисбатан

ҳисобланган миқдорда (промелли) доимий равишда пасайиб келган. Бу ҳолат

табиий ўсиш суръатининг туғилиш кўрсаткичи билан бир темпда кетишига

таъсир этмади. Аҳоли сони ўтган даврларда муттасил ошиб борсада, кўпайиш

темпи “тўлқинсимон” кўринишга эга бўлди. 1991 йилдан 2016 йилгача 20

миллион кишидан 31 миллион кишигача [7], умумий ҳисобда 160 % га, ёки

йилига ўртача 2,3% дан ортиққа ўсди. Туғилиш, ўлим ва табиий ўсиш

коэффициентларидаги ўзгаришлар ҳам юқоридаги кўринишга эга бўлди. 1991

йилда туғилиш коэффициенти 35,1, ўлим 6,3 ва табиий ўсиш 28,8 ‰ га тенг

бўлган бўлса, 2016 йилга келиб бу кўрсаткичлар мос равишда 23,0; 4,8 ва 18,2

га тенг бўлган.

Умуман олганда аҳолининг умумий ўсиш кўрсаткичлари орқали ҳам

оилаларнинг катталиги, таркибида ўзгаришлар бўлганини тушуниш қийин

эмас. Аммо улардаги ўзгаришларни янада тўлиқроқ таҳлил этиш учун бошқа

демографик кўрсаткичларга эътибор қаратиш мақсадга мувофиқдир. Булар –

туғилишнинг йиғинди коэффициенти, никоҳ ва ажралиш кўрсаткичлари, оналар

ва гўдаклар ўлими ва бошқалардир.

Туғилишнинг йиғинди коэффициенти — маълум бир авлодга тегишли ҳар

бир аёлнинг бутун ҳаёти давомида туққан болаларининг ўртача сонидир[8.33].

Бунда ўша ёш гуруҳидаги ўлим кўрсаткичлари, ёш таркибидаги ўзгаришлар

ҳисобга олинмайди ҳамда ҳар бир ёш гуруҳидаги туғилиш даражаси сақланган

ҳолда ҳисобланади. Туғилишнинг йиғинди коэффициенти 4,0 дан юқори бўлса,

ёки битта аёлга 4 нафар фарзанд тўғри келса туғилиш даражаси юқори аксинча

2,15 дан паст бўлса туғилиш даражаси паст ҳисобланади.

Ўрганилаётган

йилларда

Ўзбекистонда

туғилишнинг

йиғинди

коэффициенти туғилиш кўрсаткичларига ҳамоҳанг тарзда пасайиб бориш

суръатига эга бўлди (2-расм). Яъни истиқлолнинг илк йилларида бир аёлга

тўғри келадиган болалар сони 4 нафардан ошиқ бўлса, ҳозирги даврга келиб у

2,5 дан ошиқни ташкил этади.

2-расм. Ўзбекистонда мустақиллик йилларида туғилишнинг йиғинди

коэффициентидаги ўзгаришлар

Манба: Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси тўпламлари ва

www.gender.stat.uz

сайти маълумотлари асосида муаллиф томонидан тайёрланди.

*2016-2020 йилларга оид прогноз кўрсаткичлари муаллиф томонидан демографик прогноз

ишлаб чиқишнинг ёш силжитиш усули орқали ҳисоблаб чиқилди.

4,20

3,80

3,59

3,08

2,72

2,46

2,36

2,36

2,55

2,53

2,24

2,35

2,49 2,42

*

2,45

2,47

2,46

2,43

0,00

0,50

1,00

1,50

2,00

2,50

3,00

3,50

4,00

4,50

1991 1993 1995 1997 1999 2001 2003 2005 2007 2009 2011 2013 2015 2016 2017 2018 2019 2020

туғилишнинг йиғинди коэффициенти


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил

6

№ 4, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Олиб борилаётган тадқиқотлар, шунингдек, аҳолининг ҳозирги даврдаги

кўрсаткичларига эътибор берадиган бўлсак, яқин йилларда туғилишнинг

йиғинди коэффициенти кўрсаткичи бироз ортиши, 2018 йиллардан бошлаб эса

пасайиши мумкин. Ҳозирги суръат демографик, ижтимоий-иқтисодий нуқтаи-

назардан идеал кўрсаткичдир, Зеро унинг 2,15 дан пастга тушиб кетиши

оиладаги болалар сонининг камлигига, аҳоли сонининг камайишига, умуман

олганда депопуляция жараёнига олиб бориши мумкин. Бу эса ҳар қандай

мамлакатда жиддий демографик муаммолар пайдо бўлганини билдиради. Ва ўз

навбатида мамлакат ҳукумати томонидан фаол демографик сиёсат олиб бориш,

аниқроқ айтганда қатор моливия ислоҳотлар ишлаб чиқиш заруратини

туғдиради.

Ўтган йиллар мобайнида мамлакатда аҳоли сифат кўрсаткичларидан бири

— оналар ва бир ёшгача бўлган болалар ўлими сезиларли даражада
пасайганининг оилалар миқдорига таъсир этганини ҳам алоҳида қайд этиш
лозим (3-расм).

3-расм. Ўзбекистонда оналар ва гўдаклар ўлими кўрсаткичларидаги

ўзгаришлар (йил якунида)

Манба: Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси тўпламлари ва

www.gender.stat.uz

сайти маълумотлари асосида муаллиф томонидан тайёрланди.


Мустақиллик йилларида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, соғлиқни

сақлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, аҳолига муносиб яшаш шароитларини
яратиш, ҳар томонлама соғлом турмуш кечириш бўйича амалга оширилган
ислоҳотлар натижасида аҳолининг соғломлик даражаси, ўртача умр кўриш ёши
каби кўрсаткичларда сезиларли ўсишга эришилди. Зеро,

...бу борада амалга

оширилаётган чора-тадбирлар натижасида кейинги беш йилда мамлакатимизда
ҳар 100 мингта чақалоққа нисбатан оналар ўлими 23,1 дан 19 тага, 5 ёшгача
бўлган болалар ўлими 14,8 тадан 13,9 тага, чақалоқлар ўлими 11 тадан 10,7 тага
камайди. Ушбу кўрсаткичлар бўйича Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар
Ташкилотининг Мингйиллик ривожланиш мақсадларига тўлиқ эришганини
алоҳида таъкидлашни истардим”, [9] деган эди Ўзбекистон Республикасининг
Биринчи Президенти И.Каримов Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги нутқида.

65,3

38,6

32,2

28,5

31,2

34,1

32,2

29,2

23,5

30,4

23,1

20,0

18,9

35,5

32,0

26,0

22,8

20,2

18,3

16,4

14,9

13,6

11,7

10,4

9,8

11,4

0,0

10,0

20,0

30,0

40,0

50,0

60,0

70,0

1991

1993

1995

1997

1999

2001

2003

2005

2007

2009

2011

2013

2015

оналар ўлими (ҳар 100 000 нафар тирик туғилган болаларга нисбатан)

гўдаклар ўлими (ҳар 1000 нафар туғилган болаларга нисбатан 1 ёшгача вафот этганлар)


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил

7

№ 4, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Бундай тенденция гарчи аҳоли таркибида мақоланинг асосий мавзуси бўлмиш –
оилалардаги болалар сони кўрсаткичларининг кескин ортишига сабаб
бўлмасада, аҳолининг сифат кўрсаткичлари ортишига, шу орқали демографик
нуқтаи-назардан аҳоли сонининг ортишига замин яратади.

Мустақиллик йилларида ҳам оналар ҳам гўдаклар ўлими кўрсаткичлари

сезиларли равишда камайди. Айниқса, оналар ўлими 1991 йилда ҳар 100 000
нафар тирик туғилган болага нисбатан 65 дан 19 гача ёки салкам 3,5 мартага
камайгани фикримизга яққол мисолдир. Бундан ташқари, гўдаклар ўлими
суръати ҳам деярли шундай кўринишга эга бўлганини таъкидлаш лозим. 1991
йилда ҳар 1000 нафар туғилган болалардан 35 таси 1 ёшга тўлмасдан вафот
этган бўлса, ҳозирги даврда бу кўрсаткич 11 нафарга яқинни ташкил этмоқда.
Ёки ўтган йиллар давомида гўдаклар ўлими 3 баробардан ортиққа камайди.
Аҳоли таркибида туғилиш суръати мустақилликнинг илк йилларидаги ҳолатни
сақлаб турганида юқоридаги ижобий статистика натижасида оилаларнинг
катталиги, болаларнинг сони кўрсаткичлари ҳозирда янада юқори бўлган
бўларди. Аммо шундай бўлса-да, она ва бола саломатлигига эътибор,
тиббиётнинг жадаллик билан ривожланиши демографик кўрсаткичларнинг
миқдорий эмас, аксинча сифат нуқтаи-назаридан ортаётганининг гувоҳи
бўлмоқдамиз.

Оилалар миқдори ўзгаришига бевосита таъсир этувчи навбатдаги омиллар

– никоҳ ва никоҳдан ажралишлардир. Ушбу демографик кўрсаткичлар ҳам
оилаларнинг катталиги, болалар сони кўрсаткичлари ўзгаришига сабаб бўлувчи
омиллардир.

Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар шунингдек, аҳолининг бахтли,

тинч-тотув ва тўкин турмуш кечиришига қаратилган. Гарчи юртимизда
қадимдан оила институти яхши шаклланган, аҳолининг оила бўлиб ҳаёт
кечириши асосида ўзига хос менталитет шаклланган бўлса-да, демографик
жараёнларнинг шаклланишида никоҳ ва никоҳдан ажралиш даражаси
кўрсаткичларининг ўз ўрни бор. Бироқ ҳозирги даврда никоҳ ва ажралиш
кўрсаткичларининг ўзгаришида ижтимоий-иқтисодий омилларнинг таъсири
ортиб бормоқда. Мустақиллик йилларида никоҳлар сони турлича кўринишга
эга бўлди. 1991 йилдан то 2002-2003 йилларгача никоҳлар сони кўрсаткичи
камайиб бориш характерига эга бўлган (2003 йилда 160 000 дан ортиқ никоҳ
қайд этилган), ундан сўнг бу кўрсаткич ортиб борган ва 2013 йилга келиб
ўзининг энг чўққисига чиққан, яъни ўша йили юртимизда 300 мингдан ортиқ
никоҳлар қайд этилган (жадвал). Сўнгги йилларда эса никоҳлар сони
кўрсаткичи пасайиб бормоқда. Аксинча никоҳдан ажралиш кўрсаткичлари
сўнгги йилларда сезиларли равишда ортиб бормоқда. Агар 1991 йилда
статистика ва ФҲДЁ органлари томонидан 33,3 минг никоҳдан ажралишлар
қайд этилган бўлса, 2001 йилга келиб бу кўрсаткич 15 мингдан ортиқни ташкил
этди. Аммо шундан сўнг никоҳдан ажралишлар сони ортиб борган ва 2015 йил
якунида бу кўрсаткич 29,6 мингни ташкил этган.




background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил

8

№ 4, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Жадвал

Ўзбекистонда мустақиллик йилларида никоҳ ва никоҳдан ажралиш

кўрсаткичларидаги ўзгаришлар (йил якунида)

№ Йиллар

Никоҳлар сони

(минг)

Ҳар минг

кишига нисбатан

Никоҳдан

ажралишлар сони

(минг)

Ҳар минг

кишига нисбатан

1

2

3

4

5

6

1.

1991

270,3

12,9

33,3

1,6

2.

1993

225,4

10,3

27,0

1,2

3.

1995

170,8

7,5

21,2

0,9

4.

1997

181,1

7,7

21,5

0,9

5.

1999

175,9

7,2

22,3

0,9

6.

2001

170,1

6,8

15,7

0,6

7.

2003

161,7

6,3

17,6

0,7

8.

2005

184,0

7,0

16,4

0,6

9.

2007

254,2

9,4

18,2

0,7

10. 2009

272,1

9,8

16,9

0,6

11. 2011

287,8

9,8

18,6

0,6

12. 2013

304,9

10,1

24,0

0,8

13. 2015

287,6

9,2

29,6

0,9

Манба:

www.stat.uz

.,

www.gender.stat.uz

сайтлари маълумотлари асосида муаллиф

томонидан тайёрланди.


Никоҳ ва никоҳдан ажралишлар оилаларнинг катталиги ва умуман

туғилиш кўрсаткичларига икки хил: ижобий ва салбий таъсир этади. Никоҳлар
сони қанчалик кўп бўлса, аҳоли сони ва оилаларнинг катталиги шунчалик
ортиб бориши маълум. Аксинча, никоҳдан ажралишлар кўрсаткичининг ортиб
бориши аҳоли сони ва оилалар катталигига салбий таъсир этади. Яъни ушбу
кўрсаткичлар суръатининг камайишига сабаб бўлади.

Хулоса ва таклифлар

Юқоридаги таҳлиллардан келиб чиқиб қўйидагиларни хулоса қилиш

мумкин:

- мустақилликнинг илк йилларида 1980-йиллар охиридаги юқори

демографик темп натижасида аҳолининг асосий демографик кўрсаткичлари
юқори даражада бўлган. Шу жумладан, оилаларнинг катталиги ва оилалардаги
болалар сони кўрсаткичлари. Тадқиқ этилган барча кўрсаткичларда пасайиб
бориш суръати намоён бўлган.

- ўрганилган барча демографик жараёнлар истиқлол йилларининг

ўрталарида (2000-2004) энг паст кўрсаткичларга эга бўлган [11.59]. Буни
мустақилликнинг илк йилларида мамлакатда юзага келган ижтимоий-
иқтисодий муаммоларнинг акс таъсири деб баҳолаш мумкин. Аксинча
кейинчалик

мамлакат

ҳукумати

томонидан

олиб

борилган

қатор

муваффақиятли ислоҳотлар натижасида баъзи демографик кўрсаткичлар
миқдор жиҳатдан ортганига гувоҳ бўлиш мумкин.

- оилаларнинг катталиги ёки оилалардаги болалар сони мустақиллик

йилларида деярли икки баробарга қисқарганини, аммо шу билан бирга бир
қатор сифат кўрсаткичларининг яхшиланганини қайд этиш лозим. Яъни ҳам


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил

9

№ 4, 2017

www.iqtisodiyot.uz

жисмоний-физиологик, ўртача умр кўриш даражаси кўрсаткичларининг
ижобий тарафга ўзгарганлигини бугунги кунда гувоҳи бўлиш мумкин.

- мамлакатда ўтказилган ижтимоий сўров натижаларига кўра, аксар

оилалар 2-3 нафар фарзандни оила учун мақбул вариант сифатида кўраётган
бўлса-да [10.22] яқин йилларда аҳолининг ўсиши ва туғилишнинг йиғинди
коэффициенти ҳозирги суръатини сақлаб туради.

- никоҳ кўрсаткичларининг камайиб бориши, аксинча никоҳдан

ажралишнинг ортиб бориши мамлакат аҳолисига, умуман оилалар катталигига
сезиларли таъсир этади. Мамлакатда оилалар мустаҳкамлигини ошириш,
ажримларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларни келтириб чиқаришини
инобатга олган ҳолда уларни камайтириш бўйича турли дастурлар ишлаб
чиқиш лозим.

Фойдаланилган адабиётлар руйхати

1. Биринчи Президент Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси

Конституцияси қабул қилинганининг 23 йиллигига бағишланган тантанали
маросимдаги маърузасидан. //Халқ сўзи, 06.12.2015 й.

2. БМТ Тараққиёт дастури. Инсон тараққиёти: асосий атама ва таърифлар

луғати. 2014 йил. 46-бет.

3. Бўриева М.Р. Ўзбекистонда оила демографияси. Т.: “Университет”.

1997. - 5-бет.

4. Демографическая энциклопедия. М.: “Энциклопедия”. 2015. – стр-743.
5. Декларация «Московского демографического саммита: Семья и будущее

человечества». 4 июль 2011 г.

6. Демографическая энциклопедия. М.: “Энциклопедия”. 2015. - стр-479.
7.

www.stat.uz

маълумотлари.

8. Бўриева М.Р. Демография асослари. Ўқув қўлланма. Т.: 2001. - 33-бет.
9.

Ўзбекистон

Республикасининг

Биринчи

Президенти

Ислом

Каримовнинг

мамлакатимизни

2015

йилда

ижтимоий-иқтисодий

ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг
энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси
мажлисидаги маърузаси. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг

www.uza.uz

сайти. 16.01.2016.

10. Убайдуллаева Р.А. Семья в Узбекистане. Монография Т.: 2012. стр-22.
11.Тожиева З.Н. Ўзбекистон аҳолиси. Монография. Т.:2010. 59-бет

Библиографические ссылки

Биринчи Президент Ислом Каримовнинг Узбекистан Республикаси Конституцияси кабул килинганининг 23 йиллигига багишланган тантанали маросимдаги маърузасидан. //Халксузи, 06.12.2015 й.

БМТ Тараккиёт дастури. Инсон тараккиёти: асосий атама ва таърифлар лугати. 2014 йил. 46-бст.

Буриева М.Р. Узбекистонда оила демографияси. Т.: “Университет”. 1997. -5-бет.

Демографическая энциклопедия. М.: “Энциклопедия”. 2015. - стр-743.

Декларация «Московского демографического саммита: Семья и будущее человечества». 4 июль 2011 г.

Демографическая энциклопедия. М.: “Энциклопедия”. 2015. - стр-479.

www.stat.uz маълумотлари.

Буриева М.Р. Демография асослари. Укув кулланма. Т.: 2001. - 33-бет.

Узбекистан Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иктисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мулжалланган иктисодий дастурнинг энг мух,им устувор йуналишларига багишланган Вазирлар Махкамаси мажлисидаги маърузаси. Узбекистан Миллий ахборот агентлигининг www.uza.uz сайти. 16.01.2016.

Убайдуллаева Р.А. Семья в Узбекистане. Монография Т.: 2012. стр-22.

КТожиева З.Н. Узбекистан ахолиси. Монография. Т.:2010. 59-бет

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов