Особенности финансирования и сопровождения инвестиционных проектов в банках

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
218-223
52
2
Поделиться
Матёкубова, Д. (2017). Особенности финансирования и сопровождения инвестиционных проектов в банках. Экономика и инновационные технологии, (4), 218–223. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9495
Дилфуза Матёкубова, Ургенчский государственный университет

старший преподаватель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье исследованы особенности процесса финансирования инвестиционных проектов коммерческими банками и его мониторинга

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил

1

№ 4, 2017

www.iqtisodiyot.uz

БАНКЛАРДА ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ

ВА МОНИТОРИНГИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ХУСУСИЯТЛАРИ

Матёқубова Дилфуза Олимбоевна,

Урганч Давлат университети катта ўқитувчиси

E-mail:

dilfuza-75@inbox.ru

Аннотация:

Мақолада мамлакатимиз банк тизими томонидан

инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш ва мазкур жараён мониторингини
ташкил этиш хусусиятлари тадқиқ этилган.

Аннотация:

В

статье

исследованы

особенности

процесса

финансирования инвестиционных проектов коммерческими банками и его
мониторинга.

Abstract:

In the article have been examined features of the process of financing

investment projects by commercial banks and its monitoring.

Калит сўзлар:

кредит, инвестиция, кредит портфели, инвестиция

лойиҳаси, инвестиция дастури, тижорат банклари, инвестиция мониторинги.

Кириш

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида 2016 йилда асосий капиталга

инвестицияларнинг асосий молиялаштириш манбаининг 53,0 фоизини
корхоналар ва аҳолининг ўз маблағлари ташкил этган бўлса, жами
инвестицияларнинг қолган 47,0 фоизи жалб этган маблағлар ҳисобига тўғри
келди. 2010 йилга нисбатан корхона ва аҳолининг ўз маблағлари улуши 4,0
фоиз пунктга ўсди. Давлат бюджети маблағларининг жами асосий капиталга
инвестициялардаги улуши 4,5 фоизни ташкил этиб, 2010 йилдагига нисбатан
1,1 фоизга, банк соҳаси ва иқтисодиётнинг реал сектори бошқа қарз маблағлари
улуши 11,1 фоизни ташкил этиб ўтган йилдагига нисбатан 0,7 фоизга камайди.

Бу борада Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг “... банк тизимини ислоҳ

қилиш, банклар депозит базасининг капитализациясини чуқурлаштириш ва
барқарорлигини

ошириш,

уларнинг

молиявий

барқарорлигини

ва

ишончлилигини мустаҳкамлаш, истиқболли инвестицион лойиҳалар ҳамда
кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларини кредитлаштиришни янада
кенгайтириш”[1] - деб таъкидлагани ушбу соҳа фаолиятига қаратилган
эътиборни кучайтирилганлигидан далолатдир.

Чунки, ҳозирги кунда жаҳоннинг кўплаб мамлакатлари банк тизимида

турли ташқи ва ички салбий омиллар натижасида кредит ҳамда валюта
рисклари ошиб, кредит институтлари молиявий ҳолатининг ёмонлашишига,
уларнинг кредит портфелида муаммоли дея таснифланадиган кредитлар
ҳажмининг ошишига олиб келган бир вақтда, республикамизда бундай салбий
ҳолатларнинг олди олиниб, банк тизимининг барқарор фаолият кўрсатиши
таъминланоқда [3].

Бунга самарали пул-кредит сиёсати ва таъсирчан банк назоратининг

амалга оширилиши, хорижий капитални жалб қилишда эҳтиёткорона


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил

2

№ 4, 2017

www.iqtisodiyot.uz

сиёсатнинг юритилиши, миллий валюта барқарорлигининг таъминланиши,
банклар ресурс базасини шакллантиришда асосан ички манбаларга таяниш,
кредит амалиётларини ўтказишдаги тамойиллар ва қоидаларга қатъий риоя
қилиш ҳамда рискларни бошқаришнинг замонавий усулларини қўллаш орқали
эришилган

бўлиб,

соҳа

ривожланиши

ҳамда

фаолиятини

янада

такомиллаштириш бўйича илмий тадқиқот ишларини олиб боришни тақозо
этади.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Банкларнинг савдо корхоналарини ривожланишида уларни капитал

маблағларини кўпайтиришдаги ўрни ва аҳамияти бевосита кредитлаш
масалалари ва бу сиёсатни қандай амалга оширилишига боғлиқ.
Республикамизда аҳолини моддий фаровонлигини таъминлашда тижорат
банклари томонидан ажратилаётган кредитларнинг ўрни катта. Сабаби,
аҳолини иш билан таъминланишини янада ошириш ва мамлакатимизда
истеъмол товарлари ишлаб чиқарилишини рағбатлантиришда, ички талаб
барқарорлигини таъминлашда кредитлаш сиёсати локоматив вазифасини
бажаради. Шу боис бу борада бир қатор етакчи олимлар тадқиқотлар олиб
боришган.

Жумладан:

О.И.Лаврушиннинг

фикрига

кўра

банклар-

иқтисодиётнинг ўзига хос "қон томири" бўлиб, уларсиз замонавий хўжалик
механизмини тасаввур қилиш мумкин эмас. Бу тизимни турли хўжалик
субъектлари, давлат корхоналари, чет эл инвесторлари, пул ресурслари
муомалада бўлади [4], Саввина О В.. ўзининг тадқиқотида халқаро молиявий
ташкилотлар уларнинг фаолияти ва иқтисодиётдаги ўрни тўғрисида [5], В.А.
Слепова ва Е.А. Звоновойлар[6] халқаро молиявий бозорлар бўйича илмий
изланишлар олиб борганлар. Маҳаллий иқтисодчи олимлардан С.С.Гулямов
[7], И.И.Алимов., А.Хусанбоев [8] ва О.Ю.Рашидов [9] ўз тадқиқотларида
банкларнинг фаолияти уларда кредит бериш тартиби унинг фаолиятини
такомиллаштириш борасида иш олиб борганлар

Мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш

ва жаҳон иқтисодиётига интеграциялашувини асоси бўлган инвестициялар
тўғрисида ҳам бир қатор маҳаллий ва хорижий мамлакатлардаги етакчи
иқтисодчи олимлар тадқиқотларни амалга оширганлар. Жумладан, хорижлик
иқтисодчи олимлардан Даниэль Ситарз, А.Г Гранберг, М.М.Циканов,
С.М.Пшихачев, Н.К.Васильева ва бошқалар томонидан илмий изланишлар олиб
борилган. Ўзбекистон иқтисодиётида инвестицияларни жалб этиш ва улардан
самарали фойдаланишнинг илмий-амалий масалалари бўйича М.Қ. Пардаев,
О.Ю.Рашидов, Б.Б.Беркинов, Б.Ғойибназаров, Б.Т.Байхонов ва бошқалар чуқур
изланишлар олиб борганлар. Шунга қарамай, ҳозирги иқтисодиётни
модернизация қилиш шароитини ҳисобга олган ҳолда ушбу масалага янада
жиддий эътибор қаратишни талаб этади.

Тадқиқот методологияси

Иқтисодиётда тадқиқот методлари жуда кўп бўлиб улардан ҳар бир

иқтисодчи ўз ихтиёри билан танланган мавзу доирасидан ва олдига қўйган
мақсадга эришишдан келиб чиқиб танлаб олади. Мақолада мавжуд мавзу
доирасидаги назариялар ушбу соҳа олимларининг фикр-мулоҳазалари


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил

3

№ 4, 2017

www.iqtisodiyot.uz

монографик таҳлил усулидан фойдаланиб ўрганиб чиқилди. Бундан ташқари
ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг инвестицион
кредитлари динамикаси графикли усулдан фойдаланиб таҳлиллар амалга
оширилди.

Таҳлил ва натижалар

Иқтисодиётнинг глобаллашуви шароитларида банк тизимида амалга

оширилган чора-тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015
йил 6 майдаги «Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини янада
ошириш ва уларнинг ресурс базасини ривожлантириш чора-тадбирлари
тўғрисида»ги ПҚ-2344-сонли қарори [2] ҳамда Ўзбекистон Республикасининг
Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатни 2015 йилда ижтимоий-
иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий
дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар
Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасида белгилаб берилган устувор
вазифаларнинг ижросига қаратиб келинмоқда.

Сўнгги йилларда мамлакатимиз тижорат банклари томонидан инвестицион

фаолиятга маблағларни йўналтириш бўйича фаолияти кенгайиб бормоқда.
Тижорат банклари томонидан ажратилаётган инвестицион кредитлар асосан
«2015-2019 йилларда устувор равишда иқтисодиётнинг саноат тармоқларини
таркибий ўзгартириш, модернизациялаш ва диверсификация қилишни
чуқурлаштириш, замонавий инфратузилмани шакллантиришга қаратилган
Давлат дастурлари»га киритилган инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш
мақсадларига йўналтирилмоқда.

Хусусан, 2016 йил давомида корхоналарни модернизациялаш, техник ва

технологик қайта жиҳозлаш мақсадларига тижорат банклари томонидан жами
12,2 трлн. сўм ёки 2015 йилга нисбатан 1,2 баробар кўп инвестицион кредитлар
ажратилди (1-расм).

1-расм.Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг инвестицион

кредитлари динамикаси

Бундай кўрсаткичларга банкларда инвестиция лойиҳалари самарали

мониторингини ташкил этиш сезиларли таъсир кўрсатмоқда. Банклар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил

4

№ 4, 2017

www.iqtisodiyot.uz

томонидан амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари мониторинги
тизимини ташкил этишнинг асосий мақсади бўлиб, инвестиция фаолияти
самарадорлигини келтириб чиқарувчи режалаштирилган маълумотларига
нисбатан юз берган четланишларини ўз вақтида ҳал этиш, бу четланишларни
келтириб чиқарувчи сабабларни таҳлил этиш ва инвестиция фаолиятини
меъёрлаштириш ҳамда самарадорлигини ошириш мақсадида унинг алоҳида
йўналишларини тегишлича тартибга келтириш бўйича таклифларни ишлаб
чиқиш ҳисобланади.

Инвестиция лойиҳалари мониторинги фақат уни амалга ошириш

жараёнигагина хос бўлмасдан, балки уларни молиялаштиришга бўлган
даврларда ҳам ўтказилади. Лойиҳани молиялаштиришга қадар ўтказилувчи
мониторингнинг аҳамияти шундаки, у лойиҳани молиялаштириш давридаги
мониторингга нисбатан афзалроқ ва аҳамиятлироқ ҳисобланади. Чунки унинг
натижасида инвесторларнинг лойиҳани амалга оширишдаги мақсадлари
олдиндан кўпроқ таъминланиш имкониятлари ҳосил қилинади. Лойиҳани
молиялаштиришга қадар ўтказиладиган мониторинг бир қатор вазифаларни ўз
ичига қамраб олади.

2-расм. Лойиҳани молиялаштиришга қадар ўтказиладиган мониторинг

Лойиҳанинг ушбу босқичлардан ўтиши инвестицияларнинг амалга

оширилишини таъминлайди. Бундай вазиятни келтириб чиқариш учун
инвестиция ғоясини амалга оширишнинг барча жиҳатлари пухта тайёрланиши
ва шунга мос бизнес-режа (инвестиция лойиҳаси) ишлаб чиқилиши лозим.
Бундай лойиҳа салоҳиятли (потенциал) инвесторлар манфаатига мос келар
экан, демак, ўтказилган тадқиқот ишлари кўзланган натижанинг ҳосил
қилинишини таъминлаганлигини кўрсатади.

Натижалар ва ўтказилган таҳлилларнинг фойдали ҳисобланиши лойиҳани

амалга ошириш ва уни молиялаштиришнинг энг яхши вариантини танлаш
тўғрисида қарор қабул қилиш имконини беради.

Ушбу босқич ёндашувининг афзаллиги лойиҳани тайёрлашга сарфланган

харажатларнинг самарадорлигини кўрсатиб бериш ва оширишда яққол кўзга
ташланади. Шунингдек ушбу босқич энг устувор ва самарали лойиҳани
аниқлаш ва танлаб олиш имконини ҳам берадики, бу эса истиқболсиз деб
топилган лойиҳаларнинг ўз вақтида аниқланишини ва рад этилишини ҳамда
йирик миқдордаги маблағларнинг беҳуда сарфланишининг олди олинишини
таъминлайди. Лойиҳаларни бундай саралаш эса ҳамиша муҳим ҳисобланиб
келинади.

Мониторингни амалга

ошириш вазифалари

Инвестиция

концепцияларини

қидириш

Лойиҳани узил-кесил

кўриб чиқиш

Бошланғич лойиҳани

тайёрлаш

Якуний лойиҳани

шакллантириш


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил

5

№ 4, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Маблағлар киритишга муносиб бизнес-ғояларни қидириш ва танлаш

инвестициялаш билан боғлиқ фаолиятнинг энг муҳим бошланғич нуқтаси
ҳисобланади. Сабаби, ушбу ҳол, охир-оқибатда, инвестиция маблағларини
сафарбар этиш асосига айланиши мумкин. Бунинг учун лойиҳани бошланғич
тайёрлаш ишлари пухта олиб борилиши лозим.

Инвестиция лойиҳасининг сифати қанчалик юқори бўлса, уни баҳолаш

бўйича шунчалик кам иш олиб борилади. Баҳоли хулосани тайёрлашда эса
асосий эътибор лойиҳани молиялатиришни амалга оширувчи фирмага
қаратилади. Агар фирма тажрибали ва салоҳиятли бўлса, лойиҳанинг
ташкилий-молиявий жиҳатдан муаммоларининг бутунлай ҳал этилиши
таъминланиши мумкин. Лойиҳани энг сўнгги баҳолашда қўлланиладиган
усуллар эса таҳлилнинг техник, тижорат, бозор, бошқарув, молиявий
жиҳатларига асосланади.

Тадқиқот натижаларининг муҳокамаси

Банк муассасалари инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга маблағ

ажратиб, кредит берган вақтдан бошлаб қарз олувчининг кредитга
лаёқатлилигини таҳлил қилиш, кредитнинг мақсадли ишлатилиши устидан
назоратни, яъни лойиҳани молиялаштиришнинг мониторингини олиб бориши
мақсадга мувофиқдир.

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида ҳам молиялаштирилаётган

барча лойиҳалар устидан мониторинг олиб боришнинг умумий тизими жорий
қилинган. Ҳар бир молиялаштирувчи ёки кредитлашни амалга оширувчи
ташкилотлар ўзларининг фаолият тури ва хусусиятларидан келиб чиқиб,
ўзларига хос бўлган мониторинг ўтказиш тартибини ишлаб чиқадилар ва шу
асосда фаолият юритадилар.

Шу боис, республикамизда ҳар йили юзлаб лойиҳаларни молиялаштириш

амалга оширилмоқда. Бу лойиҳалар давлат бюджети маблағлари, халкаро
кредит линиялари (Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки, Осиё Тараққиёт
Банки, Халкаро Молия Корпорацияси ва бошқа Европа Банклари) маблағлари
ҳисобига, Бюджетдан ташқари фондлар, маҳаллий банклар, хорижий ва
хусусий инвесторлар томонидан молиялаштирилар экан, албатта, бу
маблағларнинг қайтарилиши ва маълум миқдорда уларнинг фойда билан
таъминланиши талаб этилади. Ушбу маблағларнинг муайян фойдаси билан
қайтишлигини аниқлаш, текшириб бориш ва таҳлил қилиб туриш учун
кредиторлар томонидан, шунингдек мол етказиб берувчилар, хусусан, лизинг,
суғурта компаниялари ва кафиллик берувчи ташкилотлар томонидан
лойиҳаларнинг мониторинги олиб борилади.

Хулоса ва таклифлар

Банкларнинг инвестицион кредитларидан фойдаланиш устидан назоратни

такомиллаштириш мақсадида қуйидаги тадбирларни амалга ошириш мақсадга
мувофиқ, деб ҳисоблаймиз:

1. Кредит учун келиб тушган ариза бўйича атрофлича ёндашув, яъни

инвестицион кредитлардан фойдаланиш устидан дастлабки назоратни тўғри ва
мукаммал амалга ошириш, бунда биринчи навбатда, мижознинг характерига,


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил

6

№ 4, 2017

www.iqtisodiyot.uz

унинг молиявий аҳволига, бизнес ҳамкорлари ўртасидаги мавқеига ҳамда ушбу
соҳадаги тажрибасига эътибор бериш лозим.

2. Кредит аризаси кўриб чиқилаётган даврда унинг банкка тақдим этаётган

ҳужжатлар тўпламининг тўлиқлигини таъминлаш, уларнинг тўғрилигини
текшириш. Кредит бўлими ходими томонидан унинг молиявий аҳволи чуқур
таҳлил этилиши ва холисона баҳо берилиши керак.

3. Кредит ажратилган даврдан бошлаб, мижознинг бизнес режа бўйича

амалга ошираётган ишларини, ҳисобрақамидаги маблағлар айланмасини
доимий равишда назорат қилиб бориш, мол етказиб берувчилар билан
ҳисоблашишлар ўз муддатида амалга оширилиши, муддати ўтган дебиторлик-
кредиторлик қарздорликларига йўл қўймаслик чораларини кўриш.

4. Кредит таъминоти сифатида тақдим этилган мол-мулкни сақлаш ва

эксплуатация шароитини доимий равишда назорат қилиб бориш, кредит
таъминоти сифатида учинчи шахснинг кафиллик шартномаси тақдим этилган
бўлса, кафилнинг молиявий ҳисоботларини чоракда бир маротаба таҳлил
қилиб, унинг тўлов қобилиятини ўрганиб бориш мақсадга мувофиқдир.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг «Ўзбекистон

Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси
тўғрисида»ги 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли Фармони. // Халқ сўзи,
2017 йил 8 февралдаги 28 (6722)-сони.

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 6 майдаги

«Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини янада ошириш ва уларнинг
ресурс базасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги ПҚ-2344-
сонли қарори

3.

Ўзбекистон

Республикаси

Марказий

банкининг

2017

йилга

мўлжалланган монетар сиёсат асосий йўналишлари - http://www.cbu.uz

4. Лаврушин О.И. Банковское дело. М.: Ф и С. 2013г. стр.271
5. Саввина О В Международные финансовые организации: Учебное

пособие. – М.: Российская Академия предпринимательства, 2011. – 146 с.

6. Звоновой Е.А. Международный финансовый рынок: учеб. пособие / под

ред. д-ра экон. Наук, проф. Слепова В.А.,. – М.: Магистр, 2013. – 543 с.

7. Гулямов С.С. и др. “Деньги, кредиты, банки: Учебное пособие. –

Кувасай 2004

8. Алимов И.И., Хусанбоев А. Тижорат банкларининг қимматли қоғозлар

билан операциялари. Ўқув қўлланмаси. – ТДИУ. 2006

9. Рашидов О.Ю. ва бошқалар. Пул муомаласи, кредит ва молия. Ўқув

қўлланмаси. – ТДИУ. 2005

Библиографические ссылки

Узбекистан Республикаси Президента Ш.Мирзиёевнинг «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш буйича Х^ракатлар стратегияси тугрисида»ги 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли Фармони. // Халк сузи, 2017 йил 8 февралдаги 28 (6722)-сони.

Узбекистан Республикаси Президентининг 2015 йил 6 майдаги «Тижорат банкларининг молиявий баркарорлигини янада ошириш ва уларнинг ресурс базасини ривожлантириш чора-тадбирлари тугрисида» ги ПК-2344-сонли карори

Узбекистан Республикаси Марказий банкининг 2017 йилга мулжалланган монетар сиёсат асосий йуналишлари - http://www.cbu.uz

Лаврушин О.И. Банковское дело. М.: Ф и С. 2013г. стр.271

Саввина О В Международные финансовые организации: Учебное пособие. - М.: Российская Академия предпринимательства, 2011. - 146 с.

Звоновой Е.А. Международный финансовый рынок: учеб, пособие / под ред. д-ра экон. Наук, проф. Слепова В.А.,. - М.: Магистр, 2013. - 543 с.

Гулямов С.С. и др. “Деньги, кредиты, банки: Учебное пособие. -Кувасай 2004

Алимов И.И., Хусанбоев А. Тижорат банкларининг кимматли когозлар билан опсрациялари. Укув кулланмаси. - ТДИУ. 2006

Рашидов О.Ю. ва бошкалар. Пул муомаласи, кредит ва молия. Укув кулланмаси. - ТДИУ. 2005

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов