Актуальные проблемы электросетевого хозяйства в условиях внешних угроз

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
9-15
81
11
Поделиться
Тухтаев, К. (2020). Актуальные проблемы электросетевого хозяйства в условиях внешних угроз. Экономика И Образование, 1(2), 9–15. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/4276
Козимходжа Тухтаев, Академия Государственного Управления при Президенте Республики Узбекистан

слушатель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье анализированы факторы влияния пандемии COVID-19 на национальную экономику. Раскрыты проблемы влияния пандемии COVID-19 как внешний фактор на электроэнергетическую отрасль и разработаны практические предложения по предотвращению их. Анализированы процессы цифровизации в национальной экономике электроэнергетическую отрасль и предложены приоритетные направления их развития.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2

9

Манба ва адабиётлар руйхати:

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси

http://uza.uz/oz/politics/zbekiston-respublikasi-prezidenti-shavkat-mirziyeevning-oliy-25-01-2020

2. Цифровая экономика как фактор развития систем управления владельческими рисками и обеспечения

экономической устойчивости организации: монография/М.В. Хачатурян, Рос.экон.ун-т им. Г.В. Плеханова. – М.:
Русайнс, 2018. – 135 с.: ил. – ISBN 978-5-4365-2693-5.

3. Экономический рост / В. А. Курзенев, В. Д. Матвеенко. – СПб.: Питер, 2018. – 608 с.: ил. – ISBN 978-5-4461-

0530-4.

4. Руководитель проектов. Все навыки, необходимые для работы / Рэндалл Инглунд, Альфонсо Бусеро; Пер. с

англ. Елизаветы Пономаревой. – М.: Манн, Иванов и Фербер, 2018. – 380 с.: ил. – ISBN 978-5-00117-591-9.
5. Рейтинг стран мира по уровню расходов на НИОКР (Research and Development Expenditure)., Организация
Объединённых Наций по вопросам образования, науки и культуры (ЮНЕСКО) / United Nations Educational, Scientific,
and Cultural Organization (UNESCO),

http://www.uis.unesco.org/

ТАШҚИ ҲАВФ ТАҲДИДИ ШАРОИТИДА ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКА ТАРМОҒИНИНГ

ДОЛЗАРБ МУАММОЛАРИ

Тўхтаев Козимходжа Қосимходжаевич –

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги

давлат бошқаруви академияси, тингловчи

Аннотация:

Мақолада миллий иқтисодиётга COVID-19 пандемиясининг таъсир қилиши таҳлил қилинган.

COVID-19 пандемияси ташқи ҳавф сифатида электр энергетика тармоғига таъсир қилиш муаммолари очиб
берилган ва уларни бартараф этиш бўйича амалий таклифлар ишлаб чиқилган. Миллий иқтисодиётда электр
энергетика соҳасини рақамлаштириш жараёнлари таҳлил қилинган ва устувор йўналишлари таклиф этилган.

Таянч сўзлар:

миллий иқтисодиёт, ташқи ҳавф, COVID-19 пандемияси, электр энергетика, рақамли

иқтисодиёт, “Ақлли шаҳар”, “Ақлли электр тармоқлари”.


Аннотация.

В статье анализированы факторы влияния пандемии COVID-19 на национальную экономику.

Раскрыты проблемы влияния пандемии COVID-19 как внешний фактор на электроэнергетическую отрасль и

разработаны практические предложения по предотвращению их. Анализированы процессы цифровизации в
национальной экономике электроэнергетическую отрасль и предложены приоритетные направления их развития.

Ключевые слова.

национальная экономика, внешняя угроза, пандемия COVID-19, электро энергетическую

отрасль, цифровая экономика, «Умный город», «Умная электросеть».


Annotation.

The article analyzes the impact of the COVID-19 pandemic on the national economy. The problems of the

impact of the COVID-19 pandemic as an external factor on the electricity industry are disclosed, and practical suggestions for
preventing them are developed. The digitalization processes in the national economy are analyzed in the electric power
industry and priority directions for their development are proposed.

Key words.

national economy, external threat, COVID-19 pandemic, electric power industry, digital economy, «Smart

City», «Smart Power Grid».

Маълумки, ҳар қандай тизимга ички ва

ташқи омиллар ҳавф солиб туради, ҳамда

ушбу тизимни ривожлантиришнинг узоқ муд-
датли стратегик истиқболлларини ишлаб чи-

қишда ушбу омилларни назарда тутиш зарур.
Шундай, аввал ташқи ҳавфлардан бири бўл-

ган ва бугунги кунда ички ҳавфга айланган
COVID-19 коронавирус пандемияси бўлмоқда.

COVID-19 пандемияси 2019 йил декабр ойида,
Хитойнинг марказий Хубей провинциясида

жойлашган Ухан шаҳрида тарқалишни бошла-
ган ҳамда жуда қисқа вақт ичида қарийб бу-

тун дунё давлатлари ҳудудларида аниқланган.

Албатта, ҳар қандай табиий офатлар ва

кенг кўламли эпидемик касалликлар ҳар бир

мамлакатнинг иқтисодий жараёнларига фа-
қат салбий таъсир кўрсатади ва унинг зарар-

ларини аниқлаш ва унга қарши чора-тадбир-
ларни ишлаб чиқилиши мазкур муаммога

дуч келган давлатнинг олдида турган муҳим
вазифалардан бирига айланади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти

(БМТ) мутахассисларининг таҳлилларига

кўра, пандемия туфайли дунё ялпи ички
маҳсулоти (ЯИМ) аввал башорат қилинган

2,5 %га ўсиш ўрнига 2020 йилда қарийб
1%га тушиши мумкин (таққослаш учун:

2009 йилги жаҳон молиявий инқирози дав-
рида жаҳон иқтисодиёти 1,7%га қисқар-

ган)[8].

Бошқа кўплаб мамлакатлар сингари

пандемия Ўзбекистонга ҳам ижтимоий-иқ-

тисодий жиҳатдан салбий таъсир кўрсат-
моқда ва унга нисбатан курашиш ва унинг

РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2

10

оқибатларини олдини олиш учун давлати-миз
томонидан

барча

имкониятлар

тўлиқ

сафарбард этилмоқда. Жумладан, Ўзбекис-тон
Республикаси Президентининг 2020 йил 19

мартдаги ПФ-5969-сон “Коронавирус пан-
демияси ва глобал инқироз ҳолатларининг

иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини
юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-

тадбирлар тўғрисида” Фармони қабул қилин-
ди. Шунингдек, Ўзбекистонда коронавирус

пандемияси оқибатларини юмшатиш учун му-
ҳим чора-тадбирлардан бири, халқаро молия

институтларининг узоқ муддатли имтиёзли
молиялаштириш бўйича 3,1 млрд. доллар миқ-

доридаги кредитлари жалб қилиниши тўғри-
сида Президент Ш.М. Мирзиёев томонидан

«йўл харитаси» тасдиқланганлиги бўлди.

Ушбу маблағлардан соғлиқни сақлаш

тизимини мустаҳкамлашга – 277,5 млн. дол-
лар, тадбиркорлик ва банк тизимини қўллаб-

қувватлашга – 700 млн. доллар, давлат бюд-
жетига – 1,8 млрд. доллар, коммунал ва энер-

гетика корхоналарига 300 млн. доллар йўнал-

тирилади[9]. Ўзбекистон маблағларни жалб
қилмоқчи бўлган молиявий институтлар рўй-

ҳатига Жаҳон банки, Осиё Тараққиёт банки,
Ислом тараққиёт банки, Европа тикланиш ва

тараққиёт банки ҳамда Осиё инфратузилма
инвестиция банки киритилган. Жумладан,

Жаҳон банки томонидан 95 млн. доллар
миқдорида молиялаштириш дастури тас-

диқлади. Ушбу лойиҳа доирасида инфекция-
нинг олдини олиш, унинг профилактикаси

ва тарқалишини назорат қилиш учун 38
млн. доллар, 57 млн. доллар кам таъминлан-

ган оилаларни қўллаб-қувватлаш ва ишсиз
фуқароларга бир марталик тўловларни

амалга ошириш бўйича давлат дастурлари-
ни кенгайтириш учун сарфланиши маълум

қилинган[10].

Ўз навбатида, Осиё Тараққиёт Банки

(ОТБ) прогнозига кўра, COVID-19 пандемия-
си оқибатида 2020 йилда Ўзбекистоннинг

иқтисодий ўсиши секинлашиши ва ЯИМ ўси-
ши 4,7 %ни ташкил этиши прогнозлашти-

рилган (2019 йилда – 5,6%) ва 2021 йилда
эса, аксинча, жадал ислоҳотлар натижасида

қишлоқ хўжалиги, саноат ва хизматлар соҳа-
ларида кескин ўсиш ҳисобига ЯИМ ўсиши

5,8%ни ташкил этади (1-расм), шунингдек,

Марказий банк аста-секин инфляцияни тар-
гетлаши натижасида инфляция 2020 йилда

13 %га ва 2021 йилда 10 %га пасайиши
прогноз қилинмоқда.

5,4%

5,6%

4,7%

5,8%

2018 й.

2019 й.

2020 й.

2021 й.

1-расм. 2021 йилда Осиё Тараққиёт банки томонидан Ўзбекистоннинг

ЯИМ ўсиш прогнози (% ҳисобида)[2]

ОТБ мутахассислари томонидан, кредит

бозорини янада кучайтиришни ва электр
энергияси ва бошқа коммунал хизматлар

нархларининг ўзгариши кам таъминланган-

ларга салбий таъсир қилмаслиги учун мақ-
садли компенсациялар қўллаш таклиф қилин-

ган[2].

Ушбу жиҳатдан белгилаш лозимки, мам-

лакатнинг ҳар қандай ҳолатида унинг асосий
пойдеворини ташкил қилувчи ва стратегик

аҳамиятга эга бўлган тармоқларидан бири бу

электр энергетика тармоғи ҳисобланади.

Чунки, электр энергетика тармоғининг
ишончли фаолият юритишини таъмин-

ламасдан туриб иқтисодиёт тармоқлари,

тадбиркорлик фаолиятини ривожланти-
ришни рағбатлантириш, аҳоли фаровон-

лигини юксалтириш ва ҳаёт сифатини
яхшилашга эришиб бўлмайди. Айниқса,

бугунги кунда мамлакатимизда COVID-19
пандемиясига

қарши

кенг

қамровли

курашиш чоралари амалга оширилаётган

РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2

11

шароитда

электр энергетика тармоғининг

ҳиссаси беқиёсдир. Ушбу борада, фикримиз-

ча, бошқа соҳалар сингари мазкур тармоқда
COVID-19 пандемияси шароитида бир қанча

таҳдидлар юзага келган, улар жумласига:

1. Тармоқ ҳодимларининг кассаликка

чалиниши;

2. Истеъмолчиларни ишончли электр

энгергияси билан таъминлашда узулишлар;

3. Электр энергиясига бўлган талабнинг

кескин қисқариши ва бошқалар.

1. Тармоқ ҳодимларининг кассаликка

чалиниши таҳдиди.

Медицина ходимлари

сингари, электр энергетика тармоғи ҳодимла-

рининг ҳам асосий қисми, яъни, ишлаб чиқа-
риш, хизмат кўрсатувчи корхоналари ҳодим-

лари иш фаолиятларини масофавий ташкил
этишлари имкониятсизлиги туфайли кассал-

ликка чалиниш ҳавфи юқори. Чунки, улар-
нинг электр станцияларини ишлатишда ёки

электр узатиш тармоқларини таъмирлашда –
доимий равишда бир-бирлари ёки мижозлар

билан яқин алоқада бўлишлари талаб этила-

ди. Ушбу борада фикримизча, бунинг салбий
оқибатларини олдини олиш мақсадида қуйи-

даги чора-тадбирларнинг амалга оширилиши
мақсадга мувофиқдир:

- хизмат сафарларини амалга оширмас-

лик ҳамда учрашувлар ва йиғилишларни

телеконференция шаклида ўтказиш;

- зарурати юқори бўлмаган оралиқ ва

капитал таъмирлаш ишлари, айрим инвести-
цион дастурлар муддатларини кечроқ муд-

датларга кўчириш;

- бригадалар шакллантиришда ишчи ва

хизматчиларни ишга қўйишда уларнинг соғ-
лиғини кунлик қатъий назоратга олиш;

- узлуксиз равишда шахсий гигиеник

воситалар билан таъминлаш;

- уй аъзоларини зарарланишини олдини

олиш мақсадида ишларни вахта режимида

ташкил этиш, яъни, меҳнат қонунчилиги асо-
сида ойида 15 кунгача (зарур бўлса қонунчи-

ликда муқобил муддатлар белгиланиши мақ-
садга мувофиқ) узлуксиз ишга жалб қилиш,

албатта, яшаш учун зарур бўлган барча ша-
роитларни таъминлаган ҳолда, улар жумласи-

дан, озиқ-овқат заҳирасини шакллантириш ва

хизматчиларни овқатланишини ташкил этиш
ва бошқалар;

- пандемия даврида ишларга жалб қи-

линган ва зарарланиш ҳавфига мансуб ишчи

ва хизматчиларнинг ойлик маошига устама-
лар белгилаш ва ижтимоий кўмак кўрсатиш.

2. Истеъмолчиларни ишончли электр

энгергияси билан таъминлашда узулиш-

лар таҳдиди.

Ушбу таҳдидга асосан қу-

йидаги йўналишларда таъсир этиш мақсадга

мувофиқдир:

- тезкор хизматлар ва пандемия билан

курашда жалб этилган тиббий муассаса-
ларни электр таъминотининг узлуксизли-

гини таъминлаш, жумладан, муқобил электр
манбалари – электрогенераторлар, UPSлар

билан таъминлаш;

- ижтимоий соҳа, соғлиқни сақлаш ва

тиббий санитар эпидемиологик хизматлар,
кимё, савдо, алоқа корхоналари, мудофаа ва

ҳавфсизликни таъминлаш давлат органлари,
мудофаага йўналтирилган ишлаб чиқариш-

лар, энергетика тизими (нефть, газ, ГЭС, ИЭС,
электр тармоқлари корхоналари), молия

ташкилотлари (давлат, ҳусусий, масалан
банклар), озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги

корхоналари, транспорт, сув таъминоти ва
оқава сув, стратегик ишлаб чиқариш корхо-

наларини узлуксиз электр энергияси билан
таъминлаш;

- аҳолининг кўпгина қатламларини

даромад манбаъларини кескин қисқариши
муносабати билан электр энергияси бўйича

қарздорликни пандемия муддатига кечик-
тириш, ёки тўловлар ҳажмини камайтирил-

ган нарҳларда белгилаш, бунинг учун молия-
вий донорларни жалб этиш.

3. Электр энергиясига бўлган талаб-

нинг кескин қисқариши.

Бу ҳол ўз навбати-

да ишлаб чиқариш кучларидан самарали
фойдаланиш имконини бермайди, соҳа кор-

хоналарининг асосий иқтисодий ва молия-
вий кўрсаткичларига ўз таъсирини кўрсата-

ди, яъни ишлаб чиқариш рентабеллиги па-
саяди. Ушбу шароитда қуйидаги чора-тад-

бирларни амалга ошириш зарур:

- электр энергия ишлаб чиқарувчи ва

хизмат кўрсатувчи корхоналарни молиявий
қўллаб-қувватлаш, айрим харажатларни қис-

ман қоплашда давлат молиявий инструмент-
ларини жалб қилиш;

- имкон қадар ишлаб чиқариш ва хиз-

мат кўрсатувчи корхоналарининг фаолияти-

ни қисқариши (тўхташи) ушбу тоифадаги
истеъмолчиларнинг электр энергияга бўл-

ган талаби қисқартирилса, аҳолининг уй

шароитида ихтиёрий карантинда бўлиши
аҳоли истеъмолчиларининг электр энергия-

га бўлган эҳиёжини кескин оширади. Ушбу
ҳолда қисқа муддатли чоралардан бу каран-

тин орқали касаллик билан курашиш даври-
ни қисқартириш, карантин даври тугагандан

кейин инсонлар учун ташқи қатновни чек-
лаш – чегараларни очмаслик, аҳоли истеъ-

РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2

12

молчиларини молиявий ва ташкилий кўллаб-
қувватлаш бўлса, узоқ муддатда энергетика

корхоналарини давлат томонидан қўллаб-
қувватлашда кўрилади.

Юқори таҳлили келтирилган таҳдидлар

шароитида, тобора энергетика тармоғида ин-

сон омили ва иштирокини имкон қадар қис-
қартириш мақсадида ва айниқса, бугунги кун-

да COVID-19 пандемияси шароитида электр
энергетика соҳасини рақамлаштириш масала-

си янада долзарб тус олмоқда. Чунки, рақам-
лаштириш жараёнлари ҳозирги COVID-19 пан-

демияси каби ижтимоий-иқтисодий инқироз-
лар, уруш ва қуролли зиддиятлар шароитида

инсон омилининг кам иштироки, масофавий
бошқарув, сунъий интелектнинг бошқарув-

даги иштироки нуқтаи назаридан ижобий
баҳолаш мумкин.

Эътироф этиш лозимки, бу борада,

Ўзбекистон

Республикаси

Президенти

Ш.М.Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатно-
мада, 2020 йил “Илм, маърифат ва рақамли

иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб

номлаб:

“...рақобатбардош

иқтисодиётни

шакллантириш борасида бошлаган ишлари-

мизни жадал давом эттириш ва янги, замона-
вий босқичга кўтариш, рақамли билимлар ва

замонавий ахборот технологияларини эгалла-
шимиз зарур ва шарт. Жорий йилда рақамли

иқтисодиётни ривожлантириш бўйича туб
бурилиш қилишимиз керак. Биринчи навбат-

да, қурилиш, энергетика, қишлоқ ва сув хўжа-
лиги, транспорт, геология, кадастр, соғлиқни

сақлаш, таълим, архив соҳаларини тўлиқ ра-
қамлаштириш лозим”[1] деб алоҳида белгила-

ганлар.

Таъкидлаш лозимки, миллий иқтисоди-

ётимизнинг рақамли иқтисодиётга ўтиши-
даги ислоҳотлар сўнгги бир неча йиллардан

буён мустаҳкам норматив-ҳуқуқий пойдевор
замини яратилмоқда, жумладан, 2018 йил 3

июлдаги “Ўзбекистон Республикасида рақам-
ли иқтисодиётни ривожлантириш чора-тад-

бирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республи-
каси Президентининг ПҚ-3832-сонли қаро-

ри[5], 2018 йил 2 сентябрдаги «Рақамли
ишонч» рақамли иқтисодиётни ривожланти-

ришни қўллаб-қувватлаш жамғармасини таш-

кил этиш тўғрисида”ги[6] Ўзбекистон Респуб-
ликаси Президентининг ПҚ-3927-сонли қаро-

ри, 2018 йил 21 ноябрдаги “Рақамли иқтисо-
диётни ривожлантириш мақсадида рақамли

инфратузилмани янада модернизация қилиш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги[7] Ўзбекистон

Республикаси Президентининг ПҚ-4022-сон-
ли қарорларида ўз ифодасини топган.

Тариҳан электр энергетика тармоғида,

жумладан, тезкор диспетчерлик бошқаруви-

да ахборот технологияларини қўллаш техно-
логик зарурат бўлган ва жуда кенг фойдала-

ниб келинаётган ҳолда бугунги кунда замо-
навий технологияларни фаол жорий қилиш

ишлари ҳам амалга оширилмоқда, улар жум-
ласидан:

- электр энергетика тизимида ахборот

ҳавфсизлиги тизими;

- лицензияли дастурлар билан таъмин-

ланган корпоратив ахборот тармоғи тизими;

- корпоратив оптик толали ва кабель

алоқа тармоқлари тизими;

- “GERMES” ҳужжат алмашинув тизими,

ҳамда маълумотлар маркази - data center;

- биллинг тизимига асосланган истеъ-

молчиларнинг фойдаланилган электр энер-

гияси ҳисобини юритиш “Электрҳисоб” дас-
турий комплекси маълумотлар маркази;

- электр энергиясининг ишлаб чиқа-

риш, узатиш ва сотиш босқичларини қамраб

олган телеметрияга асосланган Диспетчер-

лик бошқарувнинг автоматлашган тизими
маълумотлар маркази;

- корхоналарда электр энергиясини ҳи-

собга олиш ва назорат автоматлашган тизи-

ми (АСКУЭ) инфратузилмалари;

- масофадан тармоқларни ўчириб ёқиш

мосламалари (рақамли ҳисоблагичлар, эле-
газ юқори кучланишли ўчиргичлар ва бош-

қалар жорий этилган.

Шунингдек, “Электрҳисоб” дастурий

комплекси (ДК), электр тармоқлари корхо-
налари балансида бўлган трансформаторлар

ҳисобини юритиши ҳамда истеъмолчилар-
нинг электр тармоқларига улаш техник

шартларини ишлаш тизими “Трансформа-
торлар ва техник шартлар” ДК, “Электр энер-

гияси” корпоратив ахборот тизими, интер-
фаол корпоратив сайт (фойдаланилган элек-

тр энергияси кўрсаткичларини тақдим этиш,
вақтинчалик электр тармоқларидан узиб

қўйиш, қарздорлик ҳақида маълумотнома
олиш, ҳисоблагични алмаштириш, пломба-

лаш, алмаштириш учун ариза юбориш ва
бошқа бир қатор вазифалар амалга ошири-

лади). Ҳамда “E-ijro”, “E-xat” ва бошқа тизим-

ларидан кенг фойдаланиб келинган. “Электр
ҳисоб” ДК корпоратив сайти билан юридик

ва жисмоний шахсларнинг шахсий кабинет-
лари, “DESK.uz”, “E-kommunal” тизимлари ор-

қали онлайн тарзда электр энергиясини ҳи-
собини юритиш ҳолати бўйича интеграция

қилинган.

РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2

13

Бундан ташқари ДК “Тўлов” тизимлари

орқали (тижорат банклари ва почта тизими

тўлов тизимлари, Paynet, PayMe, Click, Мунис)
электрон тўловларни қабул қилиш, ягона

интерактив давлат хизматлари портали
(my.gov.uz) орқали юридик ва жисмоний элек-

тр ҳисоблагичининг ечиш ва ўрнатиш, қиёс-
лашдан ўтказиш, пломбалаш ва электр таъми-

ноти шартномасини тузишга ариза юбориш,
ҳисоблагичнинг 20 кВтдан юқори бўлган ҳам-

да юқори бўлмаган истеъмолчиларни электр
тармоқларига улаш учун ариза бериш, Электр

тармоқларига уланиш учун лойиҳалаш, қури-
лиш-монтаж ва созлаш – ишга тушириш иш-

ларини амалга ошириш кўзда тутилган объ-
ектлар рўйҳати хизматлари кўрсатиб келин-

моқда.

Электр энергетика тармоқларида фаол

равишда амалга оширилаётган кенг қамровли
ислоҳатлар асосида хулоса қилиш мумкинки,

тизим бошқа соҳалар сингари юқори рақам-
лаштирилаётган соҳалардан бирилигини

эътироф этиш мумкин. Албатта, Ўзбекистон

шароитида амалга оширилаётган саъй ҳара-
катлар натижасида тобора ютуқларга эри-

шилмоқда, аммо, жаҳонда электр энергетика
соҳаси ҳамда унинг рақамлаштиришдаги ўзга-

ришлар тармоқда ҳали амалга ошириладиган
ишларнинг кўплигидан далолат беради. Улар

жумласидан, аксарият иқтисодиёти ривож-
ланган мамлакатларда “Ақлли шаҳар” техно-

логияларини бизнинг мамлакатимизда ҳам
жорий этилишини келтириш мумкин.

Мамлакатимизда “Ақлли шаҳар” техно-

логияларини жорий этиш концепциясида[4]

“Ақлли энергетика тизими” тушунчаси кири-
тилган бўлиб, “Ақлли энергетика (“ақлли тақ-

симлаш тармоқлари”, “ақлли назорат-ўлчов
тизимлари” ва бошқалар) ва энергия тежовчи

технологиялар”дан (“ақлли чироқлар”, “ақлли
ёритгичлар”) фойдаланишга ўтиш истеъмол

қилинаётган электр энергияни тежаш, уни
узатиш жараёнидаги узилишларда йўқотиш-

ларни камайтириш, ускуналар учун капитал
сарф-харажатлар ва авария ҳолатлари сонини

камайтириш, шунингдек, электр тармоқлари-
нинг мустаҳкамлиги ва сифатини оширишга

қаратилган. Бунда маълумотларни йиғиш ва

тезкорликда диспетчерлик бошқариш тизи-
ми; авария ҳолатларида ўчиришларни бош-

қариш тизими; мижоз билан ўзаро муноса-
батларни бошқариш тизими; геоахборот ти-

зими; кучланишни мониторинг қилиш учун
автоном сезгичлар; ҳар хил турдаги қурил-

маларнинг интеграциясини ҳамда маълу-

мотларни олдиндан таҳлил қилиш ва йиғиш-
ни таъминловчи интернет қурилмаларининг

рақамли платформалари; янги авлод гибрид
батареялари, юқори ўтказувчан қурилмалар,

литий аккумуляторлари; “ақлли” ўлчов ти-
зимлари, истеъмолчилар фаоллигини таҳ-

лил қилиш; янги таҳлилий ҳисоб-китоб ва
тўлов хизматлари (тегишли молиявий тех-

нологияларни ривожлантириш орқали);
энергия ресурслари истеъмолини ҳисоблаш-

нинг интеллектуал тизимларини жорий
этиш назарда тутилган.

Мазкур концепция шаҳарларда замона-

вий муҳандислик-коммуникация инфрату-

зилмаларини яратишга, хизматларни рақам-
лаштиришга қаратилган бўлиб, ҳудудий ха-

рактерга эга. “Ақлли энергетика тизимини”
электр энергетика тармоғининг ягоналиги

тамойили нуқтаи назаридан бутун электр
энергетика соҳасига тадбиқ этиш мақсадга

мувофиқдир. Бунда юқори самарага энергия
компаниялари истеъмолчилар билан энг

яқин алоқада бўлган ва рақамлаштириш тез,

кутилган, башорат қилинадиган, ҳисоблана-
диган ва сезиларли натижалар бера олади-

ган соҳаларда, биринчи навбатда тарқатувчи
ва тақсимловчи электр тармоқларида эри-

шиш мумкин. Бундан ташқари очиқ бозор
шароитида соҳада энергетик компаниялари-

ни кўпайиши муносабати билан ушбу компа-
нияларда рақамлаштиришни мувофиқлаш-

тириб бориш, ягона тизимлар, моделлар ва
стандартлар асосида бирлаштириш мақсадга

мувофиқдир. Бунда бенчмаркинг асосида
ягона норматив-техник хужжатлар, стан-

дартлар, баённомалар ишлаб чиқиш зарура-
ти туғилади.

Концепцияда кўрсатиб ўтилган вази-

фаларга қўшимча равишда, жаҳон мамлакат-

ларида электр энергетикасини ривожлан-
тириш йўналишларидан келиб чиқиб “Ақлли

электр тармоқлари” (smart grid) тизимини
жорий этиш мақсадга мувофиқдир.

“Ақлли электр тармоқлари” (smart grid)

– ўзида рақамли технологияларни мажмуа-

сини мужассамлаштирган, электр энергияси
ишлаб чиқариш, уни магистрал тармоқлар

орқали узатиш ва истеъмолчиларга электр

энергиясини тарқатиш тизимларини мукам-
ммаллаштириб, кўпроқ автоматик равишда

ҳамда электр энергияни узилишсиз оптимал
тарзда етказиб берадиган рақамли жисмо-

ний бошқарув имконини берувчи тизим яра-
тилади (2-расм).

РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2

14

2-расм. “Ақлли электр тармоқлари” (smart grid) анъанавий тузилмаси[11]

Бунда масофавий бошқаришда (маълу-

мот олиш/юбориш, тармоқни диагностика

қилиш, масофавий ўчириш ва б.) электр энер-
гиясининг ишлаб чиқариш ва етказиб бериш

занжирида замонавий автоматлаштириш ти-
зимларини жорий этиш, шу жумладан, техно-

логик жараёнларни автоматик бошкаруви
ускуналари (АПВ, АВР, САОН, ОГ, АЧР, кучла-

нишларни ростлаш, режимларни оптимал-
лаштириш, энергетикада қўл меҳнатига чек

қўйиш ва шу кабилар), ҳисобга олиш мослама-
лари, рақамли ўчириш ва ёқиш мосламалари

каби қурилмалар тизимини яратиш керак.
“Ақлли энергетика тизими”да булутли маълу-

мотларни сақлаш ва қайта ишлаш тизимини
яратиш, “IoT Internet of Things” (қонунчилик-

да ўзбекча маъноси киритилмаган. Буюмлар
(ёки ашёлар) Интернети тушунчасини кири-

тиш мақсадга мувофиқ), сунъий интелектга
(artificial inteligance) асосланган катта ҳажм-

даги маълумотларни (big data) таҳлил қилиш

тизими, автоматлаштирилган диспетчерлик
бошқарув тизими (SCADA), ишлаб чиқарувчи-

лар (иссиқлик, гидро, қуёш, шамол электр
станциялари, узатиш ва тақсимлаш бўғинла-

рида MRP IIга асосланган ERP (Enterprise
Resource Planning) – фаолиятнинг барча соҳа-

лари учун ягона маълумотлар ва жараён мо-
делларини тақдим этадиган ихтисослашти-

рилган интеграл дастурий таъминот тўплами
орқали корхона ресурсларини доимий равиш-

да баланслаш ва оптималлаштиришга йўна-
лтирилган ишлаб чиқариш ва операцияларни

интеграциялаш, инсон ресурсларини бошқа-

риш, молиявий менежмент ва активларни
бошқаришнинг ташкилий стратегияси ти-

зимлари дастурлар пакетини жорий этиш,
шамол, атом электр станциялари ва транс-

форматор пунктларининг автоматлашти-
рилган бошқарув тизимлари, электр энер-

гиясининг ҳисобга олишнинг автоматлаш-
тирилган тизимлари (АСКУЭ), блокчейн тех-

нологиясига асосланган ҳуқуқларни тақсим-
лаш тизимини жорий этиш (бу айниқса энер-

гияни сотиш, энергия оқимлрини аниқлаш,
очиқ бозор шароитида энергия битимлари-

ни (узоқ (1-йилгача) ва қисқа муддатли (1-3
кунгача) тузиш, қўшни давлатлар билан

энергия оқимларини аниқлаш ва ҳисобини
юритишда шаффофликка олиб келади), очиқ

бозор, тақсимланган электр энергиясини
ишлаб чиқариш, қайта тикланувчи энергия

манбааларидан барқарор бўлмаган электр
энергиясини ишлаб чиқариш шароитида

электр энергиясини савдосини амалга оши-

риш платформасини (B2B, B2C) яратиш,
истеъмолчилар билан алоқа ва қайта алоқа-

ни ўрнатиш мақсадида мобил дастурлар иш-
лаб чиқиш зарур.

Тармоқнинг рақамлаштириш жараёни-

га маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва дасту-

рий таъминотлар ва комплекслар яратувчи-
ларини кенгроқ жалб қилиш устувор бўли-

ши, турдош соҳаларни мутаносиб ривожлан-
тириб боришни таъминлайди. Бунда респуб-

ликада электроника тармоғини ривожланти-
риш (ярим ўтказгичлар, процессорлар, кўр-

саткич ускуналар) ҳамда малакали дастурчи

РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2

15

мутахассислар билан таъминлаш зарур. Ушбу
технологияларни жорий этиш кибер ҳавфсиз-

лик, энергетик ҳафсизлик нуқтаи назаридан
заиф бўлиб, уларни қонуний, дастурий, техно-

логик ҳафсизлигини таъминлаш асосий вази-
фалардандир.

Шунингдек фикримизча, соҳа корхона-

ларнинг рақамлаштириш концепциясини жо-

рий этишда стратегик бошқарувнинг SWOT,
PEST каби таҳлил усулларини рақамлашти-

риган ҳолда уларни фаол жорий қилиш мақ-
садга мувофиқдир.

Амалга оширилган тадқиқотлардан ке-

либ чиқилган ҳолда ташқи ҳавф таҳдиди ша-

роитида электр энергетика тармоғини янада
ривожлантириш ва соҳадаги ислоҳотларнинг

кейинги босқичида қуйидаги вазифаларга
алоҳида эътибор қаратилиши мақсадга муво-

фиқдир, жумладан:

- электр энергиясининг рақобатли ул-

гуржи бозорини шакллантириш;

- генерация жараёнига давлат-хусусий

шериклик тамойили асосида инвесторларни

жалб қилиш;

- инвесторларни жалб қилишда давлат

кафолатини босқичма-босқич камайтириш;

- Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

билан биргаликда электр энергияси соҳасида
замонавий технологиялар билан бевосита

ишлайдиган ўрта ва кичик бўғин мутахассис-
ларини тайёрлашни фаоллаштириш.

- истиқболда COVID-19 пандемияси син-

гари ижтимоий-иқтисодий инқирозлар ша-

роитларнинг салбий оқибатларини олдини
олиш мақсадида, бирламчи ишлаб чиқариш-

ларни – нон, озиқ-овқат етиштирувчи ва таъ-

минотчи корхоналар, тиббиёт ашёларини
ишлаб чиқарувчиларни мустаҳкам ва узлук-

сиз электр билан таъминлаш.

- республикада электр энергиясини

ишлаб чиқариш шароитидан келиб чиқиб,
келгусида пандемик шароитда фаолият юри-

тиш учун кўмир, мазут заҳирасини яратиш
зарур.

- қурилаётган атом электр станцияси-

нинг ҳавфсизлик нуқтаи назаридан панде-

мик шароитда ишлаш (ёпиқ режимда) стра-
тегиясини ишлаб чиқиш;

- электр энергетика тармоғида инсон

омили ва иштирокини имкон қадар қисқар-

тириш мақсадида ва айниқса, бугунги кунда
COVID-19 пандемияси шароитида соҳани ра-

қамлаштиришни фаоллаштириш;

- рақамлаштириш жараёнига маҳаллий

ишлаб чиқарувчилар ва дастурий таъминот-
лар ва комплекслар яратувчиларини кенг-

роқ жалб қилиш;

- соҳа корхоналарнинг рақамлаштириш

концепциясини жорий этишда стратегик

бошқарувнинг SWOT, PEST каби таҳлил усул-
ларини рақамлаштирган холда уларни фаол

жорий қилиш мақсадга мувофиқ.

Хулоса қилиб айтганда энергетика тар-

моғини келажакда бундай таҳдидларни ол-
дини олиш учун аввало аниқ белгиланган

чора-тадбирлар режаси, соҳанинг ушбу ша-
роитда фаолият юритишининг муқобил

механизмларини ишлаб чиқиб, зарурат бўл-
ганда қўллаш, соҳани рақамлаштириш ва

автоматлаштириш, инсон омили ва иштиро-
кини камайтириш мақсадга мувофиқдир.

Манба ва адабиётлар руйхати:

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси.

https://prezident.uz/uz/lists/view/3324

2. Asian Development Bank. Asian Development Outlook 2020 (April 2020)
3. Edison Electric Institute: Electric Companies and Pandemic Planning: What You Should Know

//www.pandemicflu.gov/plan/federal/index.html

4. https://lex.uz/docs/4171067
5. https://lex.uz/docs/3806053
6. https://lex.uz/docs/3891629

7. https://lex.uz/docs/4071219
8. https://www.gazeta.uz/uz/2020/04/02/un-forecast/
9. https://www.gazeta.uz/uz/2020/04/24/financing/
10. https://www.gazeta.uz/uz/2020/04/25/wb/

11. Yoshida A. Digitalization&Energy / Roundtable3: Energy Sector Digitalisation; Benefits and Challenges. 2018. P.7.

РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ

Библиографические ссылки

Узбекистан Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. h ttps://prezident. uz/uz/lists/view/3324

Asian Development Bank. Asian Development Outlook 2020 (April 2020)

Edison Electric Institute: Electric Companies and Pandemic Planning: What You Should Know //www.pandemicflu.gov/plan/federal/index.html

https://lex.uz/docs/4171067

https://lex.uz/docs/3806053

https://lex.uz/docs/3891629

https://lex.uz/docs/4071219

https://www.gazeta.uz/uz/2020/04/02/un-forecast/

https://www.gazeta.uz/uz/2020/04/24/flnancing/

https://www.gazeta.uz/uz/2020/04/25/wb/

Yoshida A. Digitalization&Energy / Roundtable3: Energy Sector Digitalisation; Benefits and Challenges. 2018. P.7.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов