Совершенствование управления на основе внедрения цифровой экономики на транспортных предприятиях

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
26-30
55
7
Поделиться
Хуррамов, У. (2020). Совершенствование управления на основе внедрения цифровой экономики на транспортных предприятиях. Экономика И Образование, 1(3), 26–30. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/4373
Улугбек Хуррамов, Ташкентский специализированный женский колледж

заместитель директора

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В этой статье описаны советы по внедрению в использовании и управление в автотранспортных учреждениях средств цифровой экономики, предоставлены поправки и предложения по устранению ряда ошибок и проблем на сегодняшний день в организации автотранспортных услуг Республики Узбекистан. А также, упомянуть такие моменты, как внедрение активных инвестиций, расширение современных информационных технологий и модернизации в сфере автотранспорта республики.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

26

-

минтақанинг саноат ишлаб чиқариш

имкониятларини чекловчи омиллар (эколо-

гик, ичимлик ва техник сув ресурсларига бўл-
ган эхтиёж даражаси, ишлаб чиқариш кор-

хоналарининг рационал жойлашуви ва б.);

-

минтақанинг ташқи муҳит таҳлили

(қўшни давлатлардаги сиёсий вазият, чегара-

даги хамкорлик муносабатларини ташкил
этилганлик даражаси, иқлим ўзгаришлари,

меҳнат миграциясининг ўсиши, транспорт
тизими ва муаммолари, минтақавий омил-

лар);

- минтақанинг салоҳиятли бошқа ман-

балари ва имкониятлари.

Манба ва адабиётлар рўйхати:

1.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йуналиши буйича

Харакатлар стратегияси.

www.lex.uz

2.

Lavopa A. And Szirmai A. (2012). Industrialization, Employment and Poverty, UNU-MERIT Working Paper Series

2012-081. Maastricht The Netherlands: United Nations University, Maastricht Economic and Social Research Institute on
Innovation and Technology

3.

Мамаджонов Д. Ўзбекистон Республикасида саноат тармоғини ривожлантиришнинг асосий омиллари. //

"Biznes-Эксперт" иқтисодий илмий-амалий ойлик нашр. 2018.№10. 3-6

4.

Назаров Ш.Х. Методологические аспекты повышения конкурентоспособности регионов / Монография

Ш.Х.Назаров. Ташкент: IFMR, 2014.186-c.

5.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга мурожаатномаси. Тошкент. 2018.12.28.

АВТОТРАНСПОРТ КОРХОНАЛАРИДА РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ ТИЗИМИНИ

ЖОРИЙ ЭТИШ АСОСИДА БОШҚАРУВНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Хуррамов Улуғбек Йулдашевич –

Тошкент ихтисослаштирилган хотин-қизлар

коллежи, директор ўринбосари

Аннотация.

Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикасидаги автотранспорт корхоналарида ҳозирги кундаги

муаммолар, автотранспорт хизматини ташкил этиш таҳлиллари ва муаммоларни бартараф этилиши юзасидан
берилган таклифлар, автотранспорт корхоналарида рақамли иқтисодиёт тизимини жорий этиш асосида

бошқарувни такомиллаштириш йўллари буйича тавсиялар ишлаб чиқилган.

Шунингдек, республикамиздаги автотранспорт соҳасини ривожлантиришда рақамли иқтисодиёт тизимини

жалб этиш, автомобиль транспорти соҳасини юқори суръатлар билан ривожлантиришга, фаол инвестиция
сиёсатини изчил давом эттиришга, автотранспорт соҳаси бўйича янги ахборот технологияларни кенгайтиришга

ва модернизация қилишни таъминлаш масаласи ҳам таъкидланган.

Таянч сўзлар:

Рақамли иқтисодиёт, инфратузилма, модернизация, молиявий барқарорлик, асосий фонд,

рақобат, рақобатбардошлилик.

Аннотация.

В этой статье описаны советы по внедрению в использовании и управление в

автотранспортных учреждениях средств цифровой экономики, предоставлены поправки и предложения по
устранению ряда ошибок и проблем на сегодняшний день в организации автотранспортных услуг Республики
Узбекистан. А также, упомянуть такие моменты, как внедрение активных инвестиций, расширение современных

информационных технологий и модернизации в сфере автотранспорта республики.

Ключевые слова:

цифровой экономики,

инфраструктура, модернизация, финансовый стабильности,

основной фонд, конкурс, конкурентоспособность.

Abstract.

This article describes tips on introducing the use and management of digital economy ways in motor

transport institutions, provides amendments and suggestions to address a number of errors and problems today in organizing
motor transport services in the Republic of Uzbekistan.

Also, such moments are mentioned as the introduction of active investments, the expansion of modern information

technologies and modernization in the field of motor transport of the republic.

Key words:

the digital economy, infrastructure, modernization, financial stability, fixed assets, competition,

competitiveness.

Мамлакатимизда бозор иқтисодиёти

муносабатларини янада ривожлантирилиши

бўйича йирик инфратузилма лойиҳаларни
амалга ошириш, замонавий юқори техноло-

гияли ишлаб чиқариш объектларини барпо
этиш мақсадида иқтисодиётни жадал ривож-

лантириш, чет эл инвестицияларини фаол
жалб қилиш борасида кенг кўламли ишлар

амалга оширилмоқда.

Шу боисдан ҳам Муҳтарам Президенти-

миз Ш.М. Мирзиёев томонларидан мамлака-
тимизда илм-фанни янада равнақ топтириш,

САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

27

ёшларимизни чуқур билим, юксак маънавият
ва маданият эгаси этиб тарбиялаш, рақобат-

бардош иқтисодиётни шакллантириш бора-
сида бошланган ишларимизни жадал давом

эттириш ва янги замонавий босқичга кўта-
риш мақсадида 2020 йилни “Илм, маърифат

ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш
йили” деб эълон қилинди[1].

Барча соҳаларда рақамли иқтисодиётни

ривожлантириш макроиқтисодий барқарор-

ликни таъминлаш ва ислоҳотларга тусқин-
лик қилаётган “яширин иқтисодиёт”га бар-

ҳам бериш, эркин рақобат муҳитини шакл-
лантиришга олиб келади. Шу жумладан,

республикамиздаги автотранспорт соҳасини
ривожлантиришда ҳам рақамли иқтисодиёт

тизимини жалб этиш автомобиль транспорти
соҳасини юқори суръатлар билан ривожлан-

тиришга, фаол инвестиция сиёсатини изчил
давом эттиришга, автотранспорт соҳаси бў-

йича янги ахборот технологияларни кенгай-

тиришга ва модернизация қилишни таъмин-
лайди[1].

Бундан ташқари, автомобиль транспор-

ти соҳасини ривожлантиришда рақамли иқ-

тисодиёт тизимини жорий этиш ва ривож-
лантириш эркин рақобат ва аҳоли турмуш

фаровонлигини таъминлашда ҳамда жамият-
даги барча автотранспорти корхоналарида

янги технологиялар асосида юқори даражада
автоматлаштирилган тизим асосида фаолият

олиб боришига ундайди.

Автотранспорт корхоналарида рақамли

иқтисодиёт тизимини жорий этиш асосида
бошқарувни такомиллаштириш, соҳани яна-

да юқори даражада ривожланишига, замона-
вий автотранспорт корхоналарида янги хиз-

мат турларини жорий қилишга, автотранс-
порт корхоналарининг мавжуд моддий тех-

ника базасини янада мустаҳкамлашга ҳамда
бошқарув фаолиятини автоматлаштирилган

тизим асосида фаолият юритилишига асос
бўлиб хизмат қилади.

Мамлакатимизда транспорт фаолияти-

ни яхшилашда асосан, транспорт хизматлари

ҳисоби, уларнинг самарадорлиги кўрсаткич-

ларини таҳлил қилиш услубиётини йўлга
қўйиш муҳим хисобланади.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Рес-

публикасини ривожлантиришнинг бешта

устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стра-
тегиясида таркибий ўзгаришларни чуқур-

лаштириш, миллий иқтисодиётнинг етакчи
тармоқларини модернизация ва диверсифи-

кация қилиш ҳисобига унинг рақобатбардош-

лилигини ошириш мақсадида қуйидагилар
белгиланган:

-

Йўл транспорти инфратузилмасини

янада ривожлантириш, иқтисодиёт, ижти-

моий соҳа, бошқарув тизимига ахборот-ком-
муникация технологияларини жорий этиш;

-

Ишлаб чиқаришни модернизация қи-

лиш, техник ва технологик жиҳатдан янги-

лаш, ишлаб чиқариш автотранспорт-комму-
никация хизматларини ва ижтимоий инфра-

тузилма лойиҳаларини фаол инвестиция сиё-
сатини олиб бориш[2].

Автотранспорт корхоналарида бошқа-

рув тизимини автоматлаштирилган электрон

интеграциялашуви жараёнини тадбиқ этиш,
бошқарув тизимини ишончли ва аниқ ахбо-

ротлар билан таъминлашга хизмат қилувчи
иқтисодий таҳлил, бухгалтерия ҳисоби ва

аудит фаолиятини янги тизимли дастурлар
асосида йўлга қўйиш долзарб масалалардан

биридир.

Шу билан бирга автотранспорт хизмат-

лари соҳасини жадал ривожлантиришнинг

мавжуд имкониятлари ва заҳираларидан тў-
лиқ фойдаланилмай келинмоқда. Автотранс-

порти корхоналарини модернизация қилиш
замон талаблари даражасида эмаслиги ва со-

ҳада илғор ахборот коммуникация техноло-
гиялари ва интеллектуал транспорт тизимла-

ри етарли даражада жорий этилмай келин-
моқда. Бундан ташқари, мамлакатимизнинг

автотранспорт хизматлари экспорти ва тран-
зитини ошириш салоҳиятининг имкониятла-

ри ва заҳираларидан тўлақонли фойдаланил-
май келинмоқда.

Юқорида қайд этилган барча муаммо ва

амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар-

ни амалиётга тадбиқ этиш этиш учун қуйида-
ги ишларни тизимли равишда амалга оши-

риш лозим:

-

Автотранспорт соҳасида фаолият юри-

таётган барча корхона ва ташкилотларда
бошқарувнинг автоматлаштирилган элект-

рон интеграциялашуви тизимини жорий
этиш ва тизимли равишда амалиётга қўллаш;

-

Автотранспорт корхоналарида мав-

жуд моддий техника базани модернизация
қилиш асосида тубдан янгилаш;

-

Бошқарув тизимини ишончли ва аниқ

ахборотлар билан таъминлашга хизмат қи-

лувчи иқтисодий таҳлил, бухгалтерия ҳисоби
ва аудит фаолиятини янги тизимли дастур-

лар асосида йўлга қўйиш;

-

Автотранспорт хизмати соҳасига янги

илғор ахборот коммуникация технологияла-

САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

28

ри ва интеллектуал транспорт тизимларини
белгиланган тартибда қўллаш;

-

Автотранспорт хизматлари экспорти

ва транзитини ошириш салоҳиятининг имко-

ниятлари ва заҳираларидан тўлақонли фой-
даланиш имкониятларини ошириш;

-

Ташиш жараёнлари ва қатнов жадвал-

ларига риоя этилиши устидан автоматлаш-

тирилган дастурлаш тизимини жорий этиш;

-

Йўловчилар томонидан йўл ҳақини

электрон тарзда тўлов тизимини автомат-
лаштирилган кўринишда жорий этиш;

-

Йўловчилар томонидан тўланадиган

тушумнинг йиғилиши устидан марказлашти-

рилган диспетчерлик бошқаруви ва назорат
тизимини жорий этиш;

-

Автотранспорт хизматини ташкил

этишда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъмин-

ланишини янада такомиллаштириш;

-

Автотранспорт хизматини ташкил

этишда фавқулотда вазиятларнинг олдини

олиниши бўйича профилактик чоралар кўри-
лиши юзасидан аниқ вазифаларнинг белги-

ланиши;

Иқтисодиётнинг рақобатбардошлили-

гини ошириш ва автотранспорт корхонала-
рида рақамли иқтисодиёт тизимини жорий

этиш транспорт тизимининг транзит сало-
ҳиятидан самарали фойдаланишни таъмин-

лайдиган янги инфратузилмаларни шакллан-
тирган ҳолда мамлакатнинг транспорт хўжа-

лигини бошқариш тизимини ислоҳ қилиш,
бошқа давлатлар билан фойдали транспорт

иқтисодий алоқаларни ўрнатиш билан бирга
кечади.

Мамалакатимизда автотранспорт соҳа-

сидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш-

да автотранспорт корхоналарида миллий ра-
қамли иқтисодиётни жадал ривожлантириш,

соҳада электрон тижоратни ривожлантириш-
ни жадаллаштириш учун шарт-шароитлар

яратиш, автотранспорт тизими ва кундалик
ҳаётда блокчейн ва бошқа замонавий интер-

нет-технологияларни жорий этиш, кўрсати-
ладиган хизмат турларини ривожлантириш

учун шарт-шароитларни яхшилаш назарда

тутилади.

Автотранспорт соҳасида инвестиция

муҳитини яхшилаш учун жаҳон илғор ама-
лиётини ҳисобга олган ҳолда хорижий инвес-

торлар билан институционал базани янада
такомиллаштириш, автотранспорт хизмати-

ни ташкил этилишида махсус иқтисодий зо-
налар ва тармоқ кластерларининг жозиба-

дорлигини ошириш ишлари давом эттирила-

ди. Корпоратив бошқарув ва менежментнинг
замонавий усулларини жорий этиш, автомо-

биль тармоғи корхоналарининг молиявий
барқарорлигини таъминлаш, автомобиллар

ва автотранспорт хизматини амалга ошириш
бўйича янги шаффоф автоматлаштирилган

тизимини ишлаб чиқишни тақозо этади.

2016-2018 йилларда транспорт хизмат-

лари 1,2 баробарга ўсди, шу жумладан, авто-
транспорти хизматлари – 1,4 баробар ўсди.

2018 йилда юк ташиш транспорт хиз-

матлари ўсиши 105,7 фоизни, йўловчи ташиш

103,4 фоизни ташкил этди. Бунда ўсиш суръ-
атлари транспорт турлари бўйича бир хил

эмас. Қувур йўли транспортида юк айланмаси
ўсишининг 111,4 фоизи, автомобиль транс-

портида 103 фоизи таъминланди. Йўловчи
айланмаси ўсиши 190,6 фоизни, ҳаво транс-

портида ўсиш 117 фоизни, метрополитенда
ўсиш 112,2 фоизни ташкил этди.

Шу билан бирга юкларнинг 47,7 фоизи

қувурли транспорт турида, 32,5 фоизи темир
йўл транспортида, 19,6 фоизи автомобиль

транспортида ташилди. Йўловчи айланмаси
тузилмасида йўловчиларни автомобилда

ташиш 89,8 фоизни, авиаташув 6,6 фоизни,
темир йўл транспортида ташиш 3,2 фоизни

ташкил этди[3].

Йўловчилар ташиш хизматлари бозори-

да аҳоли турли қатламларининг тўлаш қо-
билияти талаби транспортнинг муқобил тур-

лари томонидан қондирилиши мумкинлиги-
дан келиб чиқиб, улар ўртасида йўловчилар

оқими қайта тақсимланиши кузатилмоқда.

Темир йўл транспорти хизматлари со-

ҳасида йирик инвестиция лойиҳалари амалга
оширилмоқда. Янги локомотив ва юқори тез-

ликдаги йўловчилар электропоездларидан
фойдаланиш ҳисобига хизмат кўрсатиш си-

фати яхшиланмоқда.

Автотранспорти тизимида 105 та янги

йўловчи йўналиши ташкил этилди, 2018 йил-
да 15 та автостанция қурилиши, 8 та авто-

станция реконструкция қилиниши белгилан-
ган. Транспорт хизматларининг жадал ўсиши

тармоқ хусусиятига эга муаммоларга тўс-

қинлик қилади:

1.

Транспорт тармоғида давлат ва бо-

зор томонидан тартибга солиш механизм-
лари тўлиқ мувозанатга келтирилмаган;

2.

Амалдаги инфратузилма объектла-

рининг ишлаб чиқариш қувватларидан ай-

ниқса мамлакатнинг транзит салоҳиятидан
етарлича фойдаланилмаяпти;

САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

29

3.

Автомобиль йўлларининг ҳолати ва

ривожланиш суръатлари, айниқса қишлоқ

жойларида автомобиллаштиришнинг белги-
ланган стандартлари ва суръатларига мос

келмайди;

4.

Асосий фондларнинг эскириши куза-

тилмоқда, транспорт тизимларининг техно-
логик даражаси етарли эмас.

2030 йилга қадар мақсадли параметр-

ларда транспорт хизматлари 2,2 баробар

ошишини таъминлаш белгиланди[3].

Транспорт соҳасидаги муаммоларни ҳал

қилиш йўллари:

1.

ЯИМ ўсгани сайин транспортнинг

узлуксиз ишлаши ошади, юклар ва йўловчи-
ларни ташишга сарфланадиган харажатлар

камаяди;

2.

Транспорт хизматларидан фойдала-

ниш имконияти ва сифати, юк ва йўловчи-
ларни етказиш тезлиги ошади, бу эса жамоат-

чиликнинг вақтини тежашига олиб келади;

3.

Транспортнинг экалогик тоза турла-

ридан устувор фойдаланиш экалогияни те-

гишли ҳолатда сақлаш имконини беради;

4.

2030 йилгача транспортни бошқа-

риш тизимининг ўз вақтида ислоҳ қилиниши
транспорт мажмуини ривожлантиришга ти-

зимли ёндашув таъминланиши туфайли тур-
ли транспорт турлари ўзаро алоқаси муво-

фиқлаштирилиши ва ишлаши яхшиланишига
олиб келади;

5.

Ташқи иқтисодий алоқаларни тран-

спорт билан таъминлаш, мамлакатнинг тран-

зит ва экспорт салоҳиятини амалга ошириш
давом эттирилади.

Транспорт орқали иқтисодиётнинг бар-

қарор мустаҳкам ривожланишини таъмин-

лаш, унинг рақобатбардошлиги, халқ фаро-
вонлиги ва турмуш сифатини ошириш транс-

порт инфратузилмасини ривожлантириш-
нинг стратегик мақсади ҳисобланади[3].

Транспорт инфратузилмасинининг ўт-

казиш қобилияти ва тезлик параметрлари

жаҳоннинг энг яхши ютуқлари даражасига
кўтарилади, автомобиль транспорти ва те-

мир йўллар бўйича алоқанинг юқори тезлик

йуллари улуши оширилади. Транспорт хиз-
матлари ҳажми ва сифатини таъминлайдиган

замонавий товар ўтказувчи тармоқни шакл-
лантириш мақсадида мамлакат ҳудудида бар-

ча турдаги транспорт ва юк эгалари товар
транспорт технологик инфратузилмасининг

ўзаро боғланган интеграциялашган тизими,
логистика тизимининг интеграциялашган

тизими, шунингдек ҳар хил турдаги транс-

портлар ва транспорт жараёни иштирокчила-
ри технологик ҳамкорлигининг янада ахбо-

рот мухити яратилади[4].

Рақобатбардош транспорт хизматлари

бозорини шакллантириш учун транспорт
хизматлари таклифи даражасини талаб усти-

дан ошириш учун шарт-шароит яратиш, шу-
нингдек, “нарх-сифат” механизмини ишга ту-

шириш зарур, бу рақобат муҳити шакллани-
шини ва рақобатбардошлик ошишини таъ-

минлайди.

Миллий ва байналминал рақобатбар-

дош транспорт компаниялари яратилишини
таъминлайдиган траспорт хизматлари сифа-

тини таъминлаш мақсадида мавжуд транс-
порт тизимларини таркибий модернизация-

лашни рағбатлантириш механизмлари иш-
лаб чиқилиши ва татбиқ этилиши керак[5].

Бу мақсадни амалга оширилиши энг

яхши жаҳон ютуқлари даражасида товарлар

ҳаракатланишининг тижорат тезлигига ва

улар “эшикдан эшиккача” бир маромда етка-
зилишига эришишни назарда тутади.

Транспорт хизматлари бутун кўлами-

нинг сифат мезонларини ва транспорт тизи-

ми самарадорлиги оширилишини таъмин-
лайдиган юқори самарали товартранспорт

технологияларини ишлаб чиқиш ва синов
тариқасида қайта ишлаш зарур.

Автотранспорт корхоналарида рақамли

иқтисодиёт тизимини жорий этиш асосида

бошқарувни такомиллаштириш бўйича соҳа-
даги узоқ муддатли устувор қуйидаги йўна-

лишларни амалиётга тадбиқ этиш лозим:

-

Автотранспорт корхоналарида сама-

рали иш фаолиятни олиб боришда маълу-
мотларни сақлаш ва қайта ишлаш бўйича

фойдаланиш қулай, барқарор ҳавфсиз ва
иқтисодий самарали хизматлар кўрсатили-

шини таъминлайдиган маълумотларни қайта
ишлаш марказларини яратиш;

-

Автотранспорт хизматларига бўлган

талаб ва эҳтиёжларни белгиланган тартибда

қондирилиши учун маълумотлар билан иш-
лашнинг рақамли платформаларини жорий

этиш;

-

Рақамли технологиялар ва платфор-

малар яратиш ҳамда рақамли хизматлар

кўрсатиш соҳасида кичик ва ўрта сиғимдаги
корхоналарни ташкил этиш ҳамда самарали

фаолиятини таъминлаш;

-

Автотранспорт хизматларини амалга

оширишда нақд пулсиз (электрон) тўловлар,
масофадан фойдаланиш ва банк – молия соҳа-

САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

30

сидаги фаолиятнинг бошқа электрон шакл-
лари тизимларига тўлиқ ўтиш;

Республика автомобиль транспортини

ривожлантириш автомобиль ташувлари си-

фатини ошириш, автотранспорт секторининг
атроф муҳитга салбий таъсири даражасини

камайтириш ва экалогияни яхшилаш, йўлов-
чи ва юк автотранспорт воситалари саройини

янгилаш ҳамда тўлдириш учун давлат бошқа-
рув тизимига замонавий инновацион ғоялар,

ишланмалар ҳамда технологияларни жорий
этишни, автомобиль транспорти ривожлани-

шини жадал илмий-техник қўллаб-қувват--
лашни, интеллектуал транспорт тизимлари

ташкил этилишини давлат томонидан қўл-
лаб-қувватлашни талаб қилади.

Бундан ташқари, автотранспорт тармо-

ғини рақамли иқтисодиёт тизимини жорий

этган ҳолда ривожлантиришга қаратилган
лойиҳаларни молиялаштириш, жаҳон транс-

порти маконига интеграциялашиш ва рес-
публиканинг транзит салоҳиятини амалга

ошириш тизимини такомиллаштириш, халқа-
ро автомобиль ташувлари бозорида мамла-

катимиз ташувчилари рақобатбардошлили-
гини ошириш, шунингдек, кадрлар сиёсатини

фаоллаштириш учун шарт-шароитлар яра-
тиш лозим.

Манба ва адабиётлар:

1.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Мирзиёев Шавкат Миромоновичнингнинг 2020 йил 24 январдаги

Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси.

2.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича

Ҳаракатлар стратегияси.

3.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини 2030 йилга қадар ижтимоий-

иқтисодий комплекс ривожлантириш концепцияси”тўғрисидаги қарори.

4.

Д.Б.Закирова Metaphors in economic discourse. Science, Research, Develomment № 17/8, Belgrade (Serbia),

2019 y.

5.

И.Хамраева. Определение структуры, взаимосвязи показателей и построение математической модели

процессов управления использования основных фондов. Нефтяное хозяйство Азербайджана, Баку, № 9, 2018 г.

6.

А.Л.Белобородова, Н.С.Шарафутдинова “Маркетинг в отраслях и сферах деятельности” Казан-2018, 233

стр.

7.

Н.Юлдашев, Д.Собиржонова, Ш.Тўлаганова “Стратегик маркетинг” (ўқув қўлланма) Тошкент-2008 йил.

САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президенти Мирзиёев Шавкат Миромоновичнингнинг 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини 2030 йилга қадар ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожлантириш концепцияси”тўғрисидаги қарори.

Д.Б.Закирова Metaphors in economic discourse. Science, Research, Develomment № 17/8, Belgrade (Serbia), 2019 y.

И.Хамраева. Определение структуры, взаимосвязи показателей и построение математической модели процессов управления использования основных фондов. Нефтяное хозяйство Азербайджана, Баку, № 9, 2018 г.

А.Л.Белобородова, Н.С.Шарафутдинова “Маркетинг в отраслях и сферах деятельности” Казан-2018, 233 стр.

Н.Юлдашев, Д.Собиржонова, Ш.Тўлаганова “Стратегик маркетинг” (ўқув қўлланма) Тошкент-2008 йил.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов