Цифровая экономика как важное условие устойчивого развития национальной экономики

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
16-22
83
12
Поделиться
Абдувоксидов, А., Муксаметов, А., Бердиев, Э., & Тошбоев, Б. (2020). Цифровая экономика как важное условие устойчивого развития национальной экономики. Экономика И Образование, 1(2), 16–22. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/4277
Акмаль Абдувоксидов, Гулистанский государственный университет

великий учитель

Абубак Муксаметов, Гулистанский государственный университет

доцент

Энтузиазм Бердиев, Гулистанский государственный университет

докторант

Бекзод Тошбоев, Гулистанский государственный университет

докторант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье на основе изучения опыта развитых стран мира обосновывается роль и значение цифровых технологий и цифровой экономики в устойчивом развитии страны.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2

16

РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТНИ БАРҚАРОР

РИВОЖЛАНИШТИРИШНИНГ МУҲИМ ШАРТИ СИФАТИДА

Абдувохидов Акмал Абдулазизович -

Гулистон давлат университети, катта ўқитувчи

Мухаметов Абубак Бобоевич –

Гулистон давлат университети, доцент

Бердиев Ғайрат Ибрагимович –

Гулистон давлат университети, докторант

Тошбоев Бекзод Бахтиёрович –

Гулистон давлат университети, докторант

Аннотация:

Мазкур мақолада тараққий этган дунё мамлакатлари тажрибасидан келиб чиққан ҳолда,

мамлакатни барқарор ривожлантиришда рақамли технологиялар ва рақамли иқтисодиётнинг ўрни ва аҳамияти
очиб берилган.

Таянч сўзлар:

илмий-техникавий тараққиёт, барқарор ривожланиш, рақамлаштириш, инновациялар,

рақамли технологиялар, рақамли иқтисодиёт, ахборот технологиялари, дастурий таъминот, электрон

платформалар, рақамли истеъмолчи, рақамли фуқаро, рақамли иқтисодиёт сектори.

Аннотация:

В данной статье на основе изучения опыта развитых стран мира обосновывается роль и

значение цифровых технологий и цифровой экономики в устойчивом развитии страны.

Ключевые слова:

научно-техническое развитие, устойчивое развитие, цифровизация, инновации, цифровые

технологии, цифровая экономика, информационные технологии, программное обеспечение, электронные
платформы, цифровой потребитель, цифровой гражданин, сектор цифровой экономики.

Abstract:

This article is based on the study of the experience of developed countries of the world and justifies the role

and importance of digital technologies and the digital economy in the sustainable development of the country.

Keywords:

scientific and technical development, sustainable development, digitalization, innovation, digital

technologes, digital economy, information technologies, software, electronic platforms, digital consumer, digital citizen, digital
economy sector.

Илмий ва технологик тараққиётни жа-

даллаштириш, рақамли технологиялардан
кенг фойдаланиш, янги технологияларни

изчил жорий этиш ҳисобига ишлаб чиқариш
тузилмасининг ўзгариши билан боғлиқ

ҳолда жаҳон иқтисодиётида юз бераётган
ўзгаришлар асносида иқтисодиётнинг барча

тармоқ ва соҳаларида ижобий ўзгаришлар
кузатилмоқда (бугунги кунда рақамли

иқтисодиётнинг улуши дунё ЯИМининг
10%ни ташкил этади). Шу аснода иннова-

цион тараққиётнинг турли вазифа ва муам-
моларини ҳал этиш борасидаги қарашлар ва

ёндашувлар ҳам ўзгариб бормоқда. Иннова-
цион иқтисодиётни ривожлантириш ва ра-

қамли технологияларни жорий этиш глобал
иқтисодиёт асосларини ўзгартириш ва қай-

та кўриб чиқишга олиб келади, чунки замо-
навий иқтисодиёт маълумотлар базасини

бошқаришга асосланган иқтисодиёт ҳисоб-
ланади[4].

Иқтисодий тараққиётнинг ҳозирги

босқичида – "рақамли иқтисодиёт" концеп-

цияси вужудга келди, мазкур концепция-

нинг асосини катта ҳажмдаги ахборотларни
қайта ишлаш ва хизмат кўрсатиш соҳасини

(онлайн хизматлар, электрон тўловлар ва

бошқалар) ривожлантириш имконини бе-
рувчи рақамли ва компьютер технологияла-

рини ривожлантириш ва уларни жамият
ҳаётининг барча соҳаларига изчил жорий

этиш билан боғлиқ бўлган инсон фаолия-
тини ташкил этишнинг ўзига шакл ва усул-

лари ташкил этади[6]. Замонавий, интел-
лектуал иқтисодиёт сари ривожланиш, ра-

қамли иқтисодиётни шакллантириш мурак-
каб жараён бўлиб, кўплаб омилларга боғлиқ

ва уларнинг эконометрик таҳлили рақамли
иқтисодиётни оқилона бошқариш ҳамда

тартибга солиш имконини беради. Замона-
вий иқтисодий ривожланиш назарияси ва

амалиётини ишлаб чиқишга мамлакатимиз
олимлари орасида И.Искандаров, М.Шариф-

хўжаев, С.Ғуломов, М.Турсунхўжаев, А.Қоди-
ров,

Ш.Зайнутдинов,

К.Абдураҳмонов,

Ё.Абдуллаев ва бошқалар иқтисодиётни
бошқариш назариясини ривожлантиришга

катта ҳисса қўшганлар.

Мамлакатимиз иқтисодиётига “рақам-

ли технологиялар”ни жорий этиш бугунги

кунда ўзининг салоҳиятларини кенгай-
тириш жараёнида бўлгани ҳолда, техник

РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2

17

база, дастурий таъминотнинг номукам-
маллиги, аҳоли компьютер саводхонлик да-

ражасининг пастлиги, рақамли технология-
лар соҳасини тартибга солиш борасида қо-

нунчилик базасининг бугунги кун талабла-
рига жавоб бера олмаслиги каби омиллар

компьютер технологияларини кенг жорий
этиш ва бизнес муҳитига янги “рақамли тех-

нологиялар”ни интеграциялашувига тўс-
қинлик қилмоқда. Шуни алоҳида таъкидлаб

ўтишимиз лозимки, рақамли иқтисодиётни
ривожлантиришда давлатнинг қўллаб-қув-

ватловчи сиёсати алоҳида аҳамият касб эта-
ди. Тараққиётга эришиш учун рақамли би-

лимлар ва замонавий ахборот технология-
ларини эгаллашимиз зарур ва шарт. Бу биз-

га юксалишнинг энг қисқа йўлидан бориш
имкониятини беради. Зеро, бугун дунёда

барча соҳаларга ахборот технологиялари чу-
қур кириб бормоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ш.М.Мирзиёев 2020 йилнинг 24 январида

мамлакат Парламентига йўллаган Мурожа-

атномасида: ”Тараққиётга эришиш учун
рақамли билимлар ва замонавий ахборот

технологияларини эгаллашимиз зарур ва
шарт. Бу бизга юксалишнинг энг қисқа

йўлидан бориш имкониятини беради. Зеро,
бугун дунёда барча соҳаларга ахборот

технологиялари чуқур кириб бормоқда...
аксарият вазирлик ва идоралар, корхоналар

рақамли технологиялардан мутлақо йироқ...
Албатта, рақамли иқтисодиётни шакл-

лантириш керакли инфратузилма, кўп
маблағ ва меҳнат ресурсларини талаб

этишини жуда яхши биламиз. Бироқ,
қанчалик қийин бўлмасин, бу ишга бугун

киришмасак, қачон киришамиз?! Эртага
жуда кеч бўлади. Шу боис, рақамли иқтисо-

диётга фаол ўтиш – келгуси 5 йилдаги энг
устувор вазифаларимиздан бири бўлади”-

деб таъкидлаб ўтди[1].

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда,

мамлакатимизда ишлаб чиқилиши кўзда
тутилган “Рақамли Ўзбекистон-2030” кон-

цепциясида Ўзбекистонда билимлар жамия-
тини ривожлантириш учун зарурий шарт-

шароитларни барпо этиш, илғор рақамли

технологиялардан фойдаланган ҳолда ра-
қамли иқтисодиёт сектори томонидан яра-

тилган товар ва хизматлардан уй хўжалик-
ларининг фойдалана олишлари учун етар-

лича имкониятлар яратиш ва уларнинг тур-
муш фаровонлигини ошириш, уй хўжалик-

лари аъзоларининг хабардорлик ва рақамли

саводхонлик даражасини ошириш, фуқаро-
лар учун сифатли ва арзон давлат хизмат-

ларини кўрсатиш, мамлакатнинг барча
ҳудудларини сифатли ва тезкор Интернет

алоқаси билан таъминланишини йўлга
қўйиш, уй хўжаликлари ва давлат миқёсида

ахборот ҳавфсизлигини таъминлаш каби
масалалар кўзда туилишини мақсадга муво-

фиқ, деб ҳисоблаймиз.

Таъкидлаш лозимки, рақамли техно-

логиялар соҳаси мутахассисларининг фик-
рича, бугунги кунда жаҳонда Интернетдан

фойдаланувчилар сони дунё аҳолисининг
52%ни ташкил этади. Қашшоқ уй хўжалик-

ларининг 20%да аъзоларнинг ҳар ўнтасидан
еттитасида уяли телефон мавжуд.

Мобил телефонга эга бўлган қашшоқ

уй хўжаликларининг сони оддий ҳожатхона

ёки тоза ичимлик сувидан фойдаланиш
имконига эга бўлганлардан анчагина кўп-

чиликни ташкил этади.

Жаҳон банки экспертларининг фикри-

ча, бугунги кунда бутун дунё мамлакатлари

“рақамли инқилоб”ни бошидан кечирмоқда-
лар[4]. Улар бу борада бир қатор хулосалар-

ни илгари сурадилар:

1.

Интернет, уяли алоқа ва ахборот-

коммуникация технологияларининг кенг
тараққий этиши рақамли иқтисодиётнинг

шаклланишида муҳим омил бўлиб хизмат
қилади;

2.

Рақамли иқтисодиёт дунёнинг кўп-

гина мамлакатларида жадал тараққий эт-

моқда;

3.

Рақамли иқтисодиёт дунё қиёфаси-

нинг тубдан ижобий томонга ўзгаришига
олиб келади.

Шу туфайли мамлакатимиз Президен-

ти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 19 фев-

ралдаги «Ахборот технологиялари ва комму-
никациялари соҳасини янада такомиллаш-

тириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фар-
мони қабул қилинди ва соҳани жадал ри-

вожлантириш бўйича муҳим вазифалар бел-
гиланди. Бугунги кунда бутун дунё мамла-

катларида бўлгани каби мамлакатимизда
ҳам уй хўжаликлари рақамли иқтисодиёт-

нинг авфзалликларидан кенгроқ фойдала-

нишни истайдилар. Шу сабабли ҳам рақамли
инқилоб мамлакатимизда барча уй хўжалик-

ларини бирдек қамраб олиши учун соҳага
инвестициялар кириб келишини фаоллаш-

тириш, технологиялар ва инновацион бизнес
ғояларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш

талаб этилади.

РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2

18

Бу борада мамлакатимиз раҳбари Олий

Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида ало-

ҳида тўхталиб: “Ўтган йили барча шаҳар ва
туман марказларини юқори тезликдаги

Интернетга улаш ишлари якунланганини
ҳисобга олиб, яқин 2 йилда барча қишлоқ ва

маҳаллаларни ана шундай тезкор Интернет
билан таъминлашимиз керак. Ҳозирги кун-

гача 7 мингдан ортиқ соғлиқни сақлаш, мак-
табгача таълим муассасалари ва мактаблар

юқори тезликдаги Интернетга уланган бўл-
са, кейинги 2 йилда яна 12 мингта муассаса

тезкор Интернетга уланади... Келгусида бу
ишларни тизимли ташкил этишга бош-қош

бўлиши учун ҳукуматда – Бош вазир ўрин-
босари, вазирлик ва идораларда ҳамда ҳо-

кимликларда эса – алоҳида ўринбосар лаво-
зимлари жорий этилади” – деб таъкидлаб

ўтди[1].

Рақамли иқтисодиёт ва рақамли техно-

логияларнинг изчил жорий этилиши асноси-
да миллий иқтисодиётда иқтисодий ўсиш

сифати яхшиланади, янги иш ўринларини

яратиш жараёнлари жадаллашади ва кўрса-
тилаётган хизматлар сифати яхшиланади.

Ўзбекистон Республикаси ахборот тех-

нологиялари ва коммуникацияларни ривож-

лантириш вазирлигининг маълумотларига
кўра, бугунги кунда мамлакатимизда интер-

нет тармоғидан фойдаланувчи уй хўжалик-
ларининг аъзолари 20 миллион кишидан

ошиқроқни ташкил этади (1-расм).

Халқаро таҳлилчиларнинг ҳисоб-ки-

тобларига кўра, тараққий этган мамлакат-
ларда интернетдан фойдаланувчи аҳоли-

нинг улуши 2005 йилда 51,3%ни ташкил
этган бўлса, 2018 йилга келиб бу кўрсаткич

80,9%ча ошган. Энг юқори ўсиш Африка
давлатларида кузатилган, хусусан мазкур

минтақа мамлакатларида интернетдан фой-
даланувчилар улуши 2,1%ни ташкил этган

бўлса, бу кўрсаткич 2018 йилга келиб
24,4%ча ўсганлигини кўришимиз мумкин.

МДҲ давлатлари бўйича интернетдан
фойдаланувчилар

улуши

2018

йилда

71,3%ни ташкил этгани ҳолда, бу кўрсаткич
Ўзбекистонда 58,8%ни ташкил этмоқда.

Мазкур ҳолат мамлакатимизнинг барча ҳу-
дудлари ва уй хўжаликларини интернет тар-

моғи билан қамраб олиш бўйича ишларни

сифат жиҳатдан янги босқичга кўтаришни
тақозо этади.

1-расм. Ўзбекистонда Интернетдан фойдаланувчилар сони (млн. киши)

Манба:

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш

вазирлиги маълумотлари.

http://mitc.uz/uz/stat/4


Бугунги кунда мамлакатимизда мобил

алоқа абонентларининг сони йил сайин
ортиб бораётганлигини кўришимиз мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот техноло-
гиялари ва коммуникацияларни ривожлан-

тириш вазирлиги маълумотларига кўра,
мамлакатимизда 2013 йилда мобил алоқа

абонентлари сони 20,3 миллионтани ташкил

этган бўлса, 2018 йилга келиб бу кўрсаткич
22,8 миллионтани ташкил этган [8].

Уй шароитида интернет тармоғига

уланиш имкониятлари йил сайин ўсиб

бормоқда. Халқаро таҳлилчиларнинг ҳисоб-
китобларига кўра, 2005 йилда бутун дунёда

РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2

19

уйда интернетга улана олиш имконига эга

бўлган уй хўжаликлари 20%дан камроқни
ташкил этган бўлса, 2018 йилга келиб бу

кўрсаткич қарийб 60% уй хўжаликларини
қамраб олган. Юқоридаги маълумотлардан

кўриниб турибдики, бутун дунёда алоқанинг
турли шакл ва воситаларидан фойдаланиш

имкониятлари йил сайин кенгайиб бормоқ-
да. Таҳлилларга кўра, 2021 йилга бориб,

интернетдан фойдаланувчи жисмоний шахс-
лар 2018 йилга нисбатан 12%га ошади ва

57,4 %ни ташкил этади, кенг полосали
интернетдан фойдаланувчи уй хўжаликла-

рининг аъзолари 2021 йилга бориб 78,9%ни

ташкил этади[2]. Юқоридагиларнинг барча-
си жаҳонда рақамли технологиялар ва ра-

қамли иқтисодиёт етакчи кучга айланаёт-
ганлигидан далолат беради.

Рақамли иқтисодиётнинг ривожлани-

шига туртки берувчи технологияларни жа-

дал жорий этиш нуқтаи-назаридан мамла-
катларни қуйидаги тўртта гуруҳга бўлиши-

миз мумкин: етакчи мамлакатлар; истиқбол-
ли мамлакатлар, ўсиш даражаси пасаяётган

ва муаммоли мамлакатлар.

Етакчи мамлакатлар юқори даражада

ривожланган рақамли иқтисод ва кучли ри-
вожланиш динамикасига эга эканлиги билан

алоҳида ажралиб туради. Улар ўз мавқела-
ридан самарали фойдаланиб, инновациялар-

ни рағбатлантирадилар. Бироқ, вақт ўтиши
билан юқори ўсиш суръатларини сақлаб қо-

лиш катта қийинчилик туғдиради ва кўпин-
ча инновациялар иқтисодий таъсирни кен-

гайтириш учун ишончли асос бўлиб хизмат
қила олмайди. Ўз мавқеларини йўқотмаслик

учун бу мамлакатлар янги талабни яратиш-
лари ва инновацион ечимларни ишлаб чи-

қишни янада авж олдиришлари талаб этила-

ди. Акс ҳолда, уларнинг ўсиш суръатлари
секинлашаётган мамлакатлар тоифасига

тушиб қолиш ҳавфи юқорилаб бораверади.

Ўсиш суръатлари пасаяётган мамла-

катлар рақамли иқтисодиётнинг тараққий
этганлиги билан ажралиб турсада, лекин

рақамли иқтисодиётнинг ўсиш суръатлари
секинлашиши билан ажралиб туради. Маз-

кур мамлакатлар етакчи мамлакатлардан
инновацион ривожланишни қўллаб-қувват-

лаш борасида улар тўплаган бой тажрибани
ўзлаштиришлари асносида етакчи мамлакат-

лар қаторига ўтишлари мумкин, аксинча
улар муаммоли мамлакатлар қаторига ўтиб

қолишлари эҳтимолдан ҳоли эмас.

Истиқболли мамлакатлар ҳозирги кун-

да рақамлаштириш даражаси паст бўлсада,
лекин жадал ривожланаётганлиги билан

алоҳида ажралиб туради. Барқарор ривожла-
ниш динамикаси ва рақамли технологиялар-

ни жорий этиш борасидаги мавжуд катта
салоҳият инвесторларда катта қизиқиш

уйғотади. Мазкур мамлакатлар рақамли
технологияларнинг тараққиётига чекловчи

таъсир кўрсатувчи инфратузилма ва инсти-
тутционал муҳитнинг ёмон сифати билан

ажралиб туради. Истиқболли мамлакатлар
энг яхши инновацион ечимларни рағбатлан-

тиришга хизмат қилувчи инновацион инфра-

тузилма объектлари ва институтларини
барпо қилишга ҳаракат қилишлари лозим.

Муаммоли мамлакатлар рақамлашти-

ришнинг паст даражаси билан фарқланади.

Рақамлаштиришнинг паст даражаси иқтисо-
дий тараққиёт йўлида қатор муаммоларни

вужудга келтиргани ҳолда, иқтисодиётнинг
инновацион ва рақамли технологиялар асо-

сида ривожлантиришга имкон бермайди.
Баъзи муаммоли мамлакатлар инфратузил-

ма танқислиги, институционал чекловлар ва
истеъмолчиларнинг ўқувсизлиги каби муам-

моларни ҳал этишда ўзига хос тарзда ёнда-
шишга ҳаракат қиладилар. Улар учун ривож-

ланиш динамикасини яхшилашнинг энг
ишончли йўли интернетдан фойдаланиш-

даги бўшлиқни камайтириш орқали аҳоли-
нинг интернетдан фойдаланиш имконият-

ларини яхшилашдан иборатдир.

Алоҳида таъкидлаш лозимки, давлат-

нинг қўллаб-қувватловчи сиёсати рақамли
иқтисодиётнинг жадал тараққий этишига

таъсир кўрсатади. Иқтисодий тараққиёт
“оқсоқланиши”нинг олдини олиш мақсади-

да: рақамли инновациялар соҳасида давлат-

хусусий шерикчилик муносабатларини қо-
нун йўли билан тартибга солиш; иқтисо-

диётда янги технология ва ахборот оқим-
ларидан фойдаланишни рағбатлантириш; уй

хўжаликлари аъзоларининг рақамли макон-
да фаолият кўрсата олишларини таъминлаш

мақсадида ўқувчи ва талабаларнинг янгича
фикрлашларига хизмат қилувчи ўқув дастур-

ларини жорий этиш, рақамли технологиялар
соҳаси учун малакали мутахассис ва кадрлар

тайёрлашни йўлга қўйиш талаб этилади.
Рақамли иқтисодиётнинг турли иқтисодиёт

субъектлари ва умуман олганда миллий
иқтисодиёт учун кўрсатадиган таъсири

қуйидаги 1-жадвалда келтирилган.

РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2

20

1-жадвал

Рақамли иқтисодиётнинг ўсиши: қиймат яратиш ва фойда олиш бўйича мумкин бўлган оқибатлар

(иқтисодиётнинг алоҳида таркибий қисмлари ва субъектлари учун)

СУБЪЕКТЛАР

Миллий иқтисодиёт

учун таъсири

Рақамли

иқтисодиёт

ташкил

этувчилари

Уй хўжаликлари

(жисмоний шахслар)

Тадбиркорлик

субъектлари

Трансмиллий

корхоналар/

рақамли

платформалар

Ҳукумат

Рақамли

сектор

Янги иш ўринларнинг

яратилиши ва АКТ

инфратузилмасининг

тараққий топиши.

Телекоммуникациялар ва

АКТ, биринчи навбатда

АКТ хизматлари соҳасида

янги иш ўринларининг

яратилиши

Қўшимча самара таъсири

натижасида қулай

интеграцион алоқаларни

амалга ошириш

имкониятларининг пайдо

бўлиши / маҳаллий

корхоналар ўртасида

алоқаларнинг кучайиши.

Булутли хизматларни

кўрсатувчилар томонидан

рақобатнинг кучайиши

Капитал, технологик

жиҳозланиш ва

ходимларнинг

малакасига қўйилувчи

юқори талабларга

жавоб берувчи

компанияларнинг

инвестицион

имкониятларининг

ўсиши

Инвестицияларни

жалб қилиш.

Иқтисодий

фаолликнинг ўсиши

натижасида солиқ

тушумларининг

кўпайиши

Иқтисодий ўсишнинг

жадаллашуви,

унумдорликнинг ўсиши ва

қўшилган қийматнинг

кўпайиши. Янги иш

ўринларини

яратиш.Инвестициялар

оқимининг ортиши ва

технологиялар,

ИТТКИларининг кенг

ёйилиши.

Рақамли

иқтисодиёт

Рақамли хизматлар

соҳаси, биринчи навбатда

юқори малакали кадрлар

учун янги иш ўринлари

Рақамли

технологиялардан

фойдаланган ҳолда

янгича ишни ташкил

қилиш

Рақамли экотизимларда

янги имкониятларнинг

пайдо бўлиши. Хорижий

рақамли компаниялар

томонидан рақобатнинг

кучайиши

Маълумотларга

асосланган бизнес-

моделлар туфайли

унмдорликнинг

ўсиши.

Электрон

платформаларга

асосланган бизнес-

моделлар ёрдамида

қиймат яратиш

занжирларини

назорат қилиш.

Жамоавий истеъмол

қилиш борасида янги

имкониятларнинг

пайдо бўлиши

Иқтисодий

фаолликнинг ўсиши

натижасида солиқ

тушумларининг

кўпайиши ва

корхоналарнинг

расмий секторга

ўтиши.

Маҳсулотлардан

рақамли

фойдаланишга ўтиш

асносида божхона

тушумларининг

камайиши

Меҳнат унумдорлиги

ўсишининг тезлашиши ва

қўшилган қийматнинг

кўпайиши. Иш ўринларининг

яратилиши ва

йўқотилиши.Инвестициялар.

Рақамли компанияларнинг

маълум бир нуқталарда

тўпланиши. Савдо учун бир

хил бўлмаган оқибатлар.

Бозор концентрацияси.

РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2

21

Рақамлашган

иқтисодиёт

Турли тармоқларда АКТ

соҳасида янги иш

ўринлари. Рақамли

инструментлардан

фойдаланиш натижасида

мутахассисларга бўлган

талабларнинг ўзгариши

натижасида янги билим ва

кўникмаларга эҳтиёжнинг

пайдо бўлиши.

Кўрсатилаётган

хизматлар

самарадорлигининг

ошиши. Рақамлаштириш

натижасида иш

ўринларининг қисқариши

ва ишлар тавсифининг

ўзгариши. Меҳнат

шароитларининг

эҳтимолли ёмонлашиши.

Алоқа каналларининг

яхшиланиши.

Фойдаланувчи ва

истеъмолчилар учун

маҳсулот ва хизматларни

истеъмол қилишда кенг

имкониятларнинг

вужудга келиши.

Истеъмол нархларининг

пасайиши

Рақамли платформалар

орқали бозорларга чиқиш

имконияти.Операцион

харажатларнинг

қисқариши. Бозорда ўз

улушига эга бўлиш ва яшаб

қолиш учун курашнинг

кучайиши.

Автоматлаштириш

натижасида

имкониятларнинг

йўқотилиши. Хизматлар

кўрсатишда янги

функцияларнинг пайдо

бўлиши. Рақамли

технологиялардан

фойдаланувчи

корхоналарда янги

тижорат

имкониятларининг

вужудга келиши

Катта маълумотлар

базасига асосланган

платформали

компанияларнинг

пайдо бўлиши.

Унумдорлик ва сифат

самарадорлигининг

ўсиши.

Маълумотларни

монетизациялаш

имкониятлари.

Рақамли

платформалар

авфзалликларининг

кучайиши. Бозор

таъсирини ошириш ва

"маълумотлар қиймат

занжири" устидан

назоратни

кучайтириш.

Иқтисодиётнинг

турли секторларини

рақамлаштириш

аҳамиятининг ўсиши

Электрон ҳукумат

тизими

самарадорлигининг

ошиши. Божхона

операцияларининг

автоматлаштирилиши

натижасида

тушумларнинг

ортиши. Иқтисодий

фаолликнинг ўсиши

натижасида солиқ

тушумларининг

кўпайиши,

солиқларни

оптималлаштириш

натижасида солиқ

тушумларининг

камайиши. Катта

маълумотлар

базасидан

фойдаланиш эвазига

барқарор

ривожланиш

мақсадларига эришиш

имкониятлари

Қиймат яратиш занжирлари

ва секторлари

самарадорлигининг ўсиши

ҳисобига иқтисодий

тараққиётнинг

жадаллашуви.Меҳнат

унумдорлигининг ўсиши.

Инновациялар таъсирининг

кучайиши. Рақамли инқилоб

ҳисобидан маҳаллий

компанияларнинг бозордан

сиқиб чиқарилиши. Паст ва

ўрта малакали меҳнатнинг

мумкин бўлган

автоматизацияси.

Табақаланишнинг кучайиши.

Таркибий ўзгаришларга

таъсирнинг кучайиши. Савдо

алоқаларига турлича таъсир

кўрсатиш.

Изоҳ:

соҳага оид маълумотларни таҳлил қилиш асосида муаллифлар томонидан ишлаб чиқилган.


21

РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ

РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2

22

Рақамли технологиялар ва рақамли

иқтисодиёт воситаларини иқтисодиётнинг

барча соҳа ва тармоқларига кенг жорий
этишда тижорат банкларининг ўрни ва аҳа-

мияти жуда ҳам катта. Шундан келиб чиққан
ҳолда, бугунги кунда банклар фаолиятида

ҳам рақамли трансформациялашни амалга
оширишга катта эътибор қаратилмоқда.

Банклар фаолиятида рақамлаштиришдан
фойдаланиш – бу энг аввало янги банк хиз-

матларини кўрсатиш, янги бозор имконият-
ларига эга бўлиш мақсадида рақамли тех-

нологиялардан кенг фойдаланишни кўзда
тутади. Бугунги кунда бутун жаҳонда банк

амалиётида амалда мавжуд бизнес-моделлар
ўрнига рақамли валюталар, Р2Р-сервислар,

мобил ва контактсиз тўловлар тизимидан
кенг фойдаланилмоқда. Айнан шундан келиб

чиққан ҳолда, мамлакатимизда ҳам банк
тизимини рақамли трансформациялаш ва бу

борада жаҳон амалиётида кенг қўлланилув-
чи рақамли технологиялардан фойдаланиш

катта аҳамият касб этади [5,6].

Иқтисодиётни рақамлаштириш бирин-

чи навбатда иқтисодиётнинг самарадорлиги

ва рақобатбардошлилигини оширишни кўз-
да тутади. Экспертларнинг ҳисоблашларича

рақамлаштириш эвазига маҳсулот ишлаб
чиқаришга хизмат кўрсатиш харажатлари

10-40%ча пасаяди, асбоб-ускуналарнинг бўш
туриб қолиши 30-50%ча, маҳсулот ва

хизматларни

бозорга

олиб

чиқиш

харажатлари 20-50%ча, маҳсулот сифатини

яхшилаш ва реклама харажатлари 10-20%ча,
ишлаб чиқариш заҳираларини сақлаш

харажатлари эса 20-50%ча қисқаради [3].

Юқорида баён этилганлардан келиб

чиққан ҳолда қуйидагича хулоса ясашимиз
мумкин бўлади.

Иқтисодиётни

рақамлаштиришнинг

ҳозирги даражаси кам меҳнат, молиявий ва

моддий ресурсларни сарфлаган ҳолда юқори
иқтисодий самарага эришиш имкониятини

беради. Хўжалик юритувчи иқтисодий субъ-
ектларининг зарурий ахборотларга эгалик

қилиши рақобат устунлигини таъминлашда
муҳим аҳамият касб этади. Бу уларга ўз фао-

лиятларини башоратлаш аниқлигини таъ-
минлашга ва пировардида молиявий савод-

хонлигини яхшилашга замин яратади.

Рақамли иқтисодиёт молиявий актив-

лар, тўловлар тизими, меҳнат, товар ва
хизматлар бозорини янгича ташкил этиш,

уларни инновацион асосларда ривожланти-
риш борасида катта имкониятлар тақдим

этади.

Ташкилот ва корхоналарда ҳужжатлар

айланишини ва бу билан боғлиқ харажат-

ларни қисқартиради.

Миллий иқтисодиёт тармоқ ва соҳа-

ларида меҳнат унумдорлигининг ўсишини
таъмин этади, маҳсулот ва хизматлар сифати

яхшиланишига ва бир сўз билан айтганда
Ўзбекистон иқтисодиётининг жадал суръат-

лар билан ривожланишига замин яратади.

Манба ва адабиётлар руйхати:

1.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига

Мурожаатномаси. http://uza.uz/oz/politics/zbekiston-respublikasi-prezidenti-shavkat-mirziyeevning-oliy-25-01-2020

2.

Доклад о цифровой экономике 2019. Создание стоимости и получение выгод: Последствия для

развивающихся стран. ООН. Женева 2019 г.

3.

М.Ачаповская Цифровизация экономики как драйвер инновационного развития./ Банкаўскі веснік, САКАВIК

2019. Электронный ресурс: http://www.nbrb.by/bv/articles/10611.pdf

4.

Доклад о развитии цифровой экономике в России. Конкуренция в цифровую эпоху: стратегические вызовы

для Российской Федерации./ 2018 Международный банк реконструкции и развития / Всемирный банк

5.

Экономика инноваций. Курс лекций. Москва., МАКС Пресс, 2014.

6.

А.Н.Арипов, О.К.Иминов , Х.А.Мухиддинов “Инфоиқтисодиёт асослари” , Т-2006.

7.

Построение бизнес-модели, А.Остервальдер, И.Пинье, Альпина Паблишер, Сколково, 2012, 288 стр.

8.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги

маълумотлари. http://mitc.uz/uz/stat/4

РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ

Библиографические ссылки

Узбекистан Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг Узбекистан Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномаси. http://uza.uz/oz/poIitics/zbekiston-respublikasi-prezidenti-shavkat-mirziyeevning-oIiy-25-01-2020

Доклад о цифровой экономике 2019. Создание стоимости и получение выгод: Последствия для развивающихся стран. ООН. Женева 2019 г.

М.Ачаповская Цифровизация экономики как драйвер инновационного развития./ Банкаусю вестк, CAKABIK 2019. Электронный ресурс: http://www.nbrb.by/bv/articles/10611.pdf

Доклад о развитии цифровой экономике в России. Конкуренция в цифровую эпоху: стратегические вызовы для Российской Федерации./ 2018 Международный банк реконструкции и развития / Всемирный банк

Экономика инноваций. Курс лекций. Москва., МАКС Пресс, 2014.

А.Н.Арипов, О.К.Иминов, Х.А.Мухиддинов “Инфоицтисодиёт асослари", Т-2006.

Построение бизнес-модели, А.Остервальдер, И.Пинье, Альпина Паблишер, Сколково, 2012,288 стр.

Узбекистан Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги маълумотлари. http://mitc.uz/uz/stat/4

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов