Концептуальные основы развития цифровой экономики в Узбекистане и зарубежный опыт

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
38-43
96
64
Поделиться
Мамуров, Б. (2020). Концептуальные основы развития цифровой экономики в Узбекистане и зарубежный опыт. Экономика И Образование, 1(4), 38–43. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/4476
Бахтиёр Мамуров, Scientific Research Center "Scientific Basis and Problems of Economic Development of Uzbekistan" at the Tashkent State University of Economics

базовый докторант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье представлен обзор международного опыта формирования цифровой экономики, проанализированы достижения стран в развитии цифровой экономики. Кроме того, описаны реформы правительства для развития цифровой экономики в Узбекистане, проанализированы преимущества цифровой экономики, характер снижения затрат при использовании информационных и коммуникационных технологий.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

4

38

ЎЗБЕКИСТОНДА РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ

КОНЦЕПТУАЛ АСОСЛАРИ ВА ХОРИЖ ТАЖРИБАСИ

Маъмуров Бахтиёр Холматжанович –

ТДИУ ҳузуридаги “Ўзбекистон иқтисодиётини

ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари”

ИТМ таянч докторанти, Тошкент шаҳри

Аннотация:

Ушбу мақолада рақамли иқтисодиётдан фойдаланишнинг хориж тажрибаси бўйича фикр

юритилган ҳамда рақамли иқтисодиётдан фойдаланиш таҳлили амалга оширилган. Бундан ташқари
Ўзбекистонда рақамли иқтисодиётнинг қўлланилиши бўйича амалга оширилаётган ишлар ва ҳукумат томонидан
олиб борилаётган ислоҳотлар, рақамли иқтисодиёт имкониятлари, харажатларни камайтириш хусусиятлари ва
унинг ривожланишига ҳисса қўшадиган ахборот коммуникация технологияларини қўллаш бўйича фикр-мулоҳазалар
баён этилган.

Асосий тушунчалар:

рақамли иқтисодиёт, телекоммуникация, технология, ҳудудий иқтисодиёт, ахборот

коммуникация технологиялари, ишлаб чиқариш, ҳизмат кўрсатиш, интернет.

Аннотация.

В статье представлен обзор международного опыта формирования цифровой экономики,

проанализированы достижения стран в развитии цифровой экономики. Кроме того, описаны реформы
правительства для развития цифровой экономики в Узбекистане, проанализированы преимущества цифровой
экономики, характер снижения затрат при использовании информационных и коммуникационных технологий.

Ключевые слова:

цифровая экономика, телекоммуникации, технологии, региональная экономика,

информационные и коммуникационные технологии, производство, услуги и Интернета.

Abstract:

The article provides an overview of international experience in the formation of the digital economy,

analyzes the achievements of countries in the development of the digital economy. In addition, government reforms for the
development of the digital economy in Uzbekistan are described, the advantages of the digital economy, the nature of cost
reduction when using information and communication technologies are analyzed.

Key words:

digital economy, telecommunications, technology, regional economy, information and communication

technologies, production, services and the Internet.

Ҳозирги глобаллашув ва фан-техника

тараққиёти шароитида дунёнинг етакчи
мамлакатлари иқтисодиёти рақамли техно-

логияларни ривожлантириш, ушбу техноло-
гияларни жорий этиш, улардан фойдаланиш

даражаси билан тавсифланади. Кўпгина мам-
лакатлар рақамли иқтисодиётнинг ривожла-

ниш устуворлигига асосланиб, миллий иқти-
содиётни ривожлантириш учун янги модел-

ни яратишга киришадилар. Ўзбекистондаги
рақамли иқтисодиётнинг ривожлантирили-

ши – ҳудудий иқтисодиётда ва иқтисодиёт-
нинг турли соҳаларида иқтисодий хавфсиз-

лик, рақобатбардошлик ҳамда ривожланиш
самарадорлигини таъминлайдиган страте-

гик вазифадир.

Рақамли технологиялар иқтисодиёт-

нинг кўриниши ва тузилмасини ўзгартириб,

одатдаги бизнес моделларини ўрнини эгал-
лайди, якка тартибдаги хўжалик юритувчи

субъектлар, ҳудудлар ва бутун мамлакат
орасида рақобат ва рақобатбардошликни

оширади, бозорлар ва имкониятларнинг
кенгайишига олиб келади. Дунёда рақамли

иқтисодиётнинг ривожланиши ва тарқали-
шини баҳолаш кўплаб мунозараларга сабаб

бўлади. Баъзи экспертлар рақамли иқтисо-

диётни “тўғридан-тўғри” (тармоқдаги аниқ
тадбиркорлик фаолияти) ва “билвосита”

(аралаш компанияларнинг рақамли фаолия-
ти)га ажратадилар. ЯИМ таркибида рақамли

иқтисодиётнинг энг катта улушини ташкил
этувчи давлат бу АҚШ ҳисобланади (10,9%).

Ушбу кўрсаткич бўйича АҚШдан кейин ик-
кинчи ўриндаги мамлакат - Хитой (10,0%).

Рақамли иқтисодиётнинг Европа Иттифоқи-
даги барча мамлакатлар ялпи ички маҳсуло-

тидаги улуши 8,2 фоизни, Россия ЯИМда эса
3,9 фоизни ташкил этади, бу рақамли иқти-

содиёт кўлами бўйича етакчи мамлакатлар
кўрсаткичларидан деярли 3 баробар паст (1-

жадвал).

Mc Kinsey Глобал институти ҳисоботи-

да келтирилган маълумотларга асосланиб,

20 йил давом этган ўсишдан сўнг, жаҳон
ялпи ички маҳсулотидаги товарлар, хизмат-

лар ва молларнинг анъанавий оқимлари
улуши 2007 йилдаги 53 фоиздан 2018 йилда

32 фоизгача камайганини мисол қилиб кўр-
сатиш мумкин. 2005 йилдан 2018 йилгача

бўлган даврда трансчегаравий маълумотлар
алмашинуви ҳажми 54 баробар ошди.

РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

4

39

1-жадвал

Айрим мамлакатларнинг рақамли иқтисодиётга харажатлари ва унинг

таркибий қисмлари, ЯИМга нисбатан %да

АҚШ

Хитой

Ғарбий
Европа

давлатлари*

Хиндистон Бразилия Чехия Россия

Уй хўжаликларининг АКТ соҳасига
харажатлари

5,3

4,8

3,7

3,2

2,7

2,2

2,6

Кампанияларнинг

рақамлашти-

ришга инвестициялари

5,0

1,8

3,9

2,7

3,6

2,0

2,2

АКТ экспорти

1,3

0,4

1,0

0,6

0,8

0,5

0,5

АКТ импорти

-2,1

-2,7

-2,9

-6,1

-1,0

-2,1

-1,8

Жами:

рақамли иқтисодиёт хажми

10,9

10,0

8,2

6,3

6,2

5,5

3,9

* Буюк Британия, Германия, Италия, Франция, Швеция

Манба:

CrunchBase Unicorn Leaderboards, Thomas Reuters, 2017

2019 йилда жаҳон товарлар савдоси-

нинг 20,7 фои-зи халқаро электрон тижорат

орқали амалга оширилди - 3,535 триллион
доллар. Аниқ юқори ўсиш суръатларига қа-

рамай, 2019 йилда аввалги икки йилга нис-
батан пасайиш кузатилди: электрон тижорат

2017 йилда 28 %, 2018 йилда 22,9 %. 2021
йилга келиб глобал электрон тижорат 5

трлн. долларга етади, 2020 йилда эса элек-
трон тижорат улуши 20% дан пастга тушади

(1-диаграмма) [5].

2,382

2,928

3,535

4,206

4,927

5,695

6,542

28,0

22,9

20,7

17,1

15,6

14,9

19,0

10

12

14

16

18

20

22

24

26

28

30

2017

2018

2019

2020

2021

2022

2023

0

1

2

3

4

5

6

7

Э-тижорат хажми, трлн. $

Умумий савдодаги улуши, %

1-диаграмма. Бутун жаҳон электрон тижорат кўрсаткичлари (2017-2023 йиллар)

Манба:

www.emarketer.com

Осиё-Тинч океани минтақаси 2019 йил-

да глобал электрон тижорат ўсишига етак-

чилик қилди. Минтақада электрон тижорат
улуши 25% ни ҳамда 2,271 трлн. долларни

ташкил қилди бу глобал электрон тижорат-

нинг 64,3% ни ташкил этади.

Лотин Америкаси ва Яқин Шарқ/Афри-

када йиллик ўсиш суръатлари 21,3% га етди,
бу дунё ўртача кўрсаткичидан бироз юқори,

Шимолий Америка (+14,5%) ва Ғарбий Ев-
ропа (+10,2%) орқада қолмоқдалар (2-

диаграмма).

2019 йилда энг тез ривожланаётган

электрон тижоратнинг ўнтадан олтитаси
Осиё-Тинч океани минтақасига тўғри кела-

ди. Пешқадам 30 фоиздан кўпроқ ўсишга эга
Ҳиндистон ва Филиппин, шунингдек, Хитой,

Малайзия, Индонезия ва Жанубий Корея.

2-жадвал кўрсаткичларига кўра, 2018

йилги I-DESIда (Рақамли иқтисодиёт ва жа-

мият индекси) [6] Жанубий Корея, Норвегия
ва Исландия биринчи учталикни эгаллаб

турибди. Россия эса етакчилик қилаётган
Жанубий Кореядан 27,7 кўрсаткичга ортда

қолмоқда, аммо Хитой, Чили, Туркия, Брази-
лия ва Мексика давлатларидан юқори по-

ғоналардан жой олган. Умуман, Россия бу-
гунги кунда рақамли иқтисодиётни жорий

қилиш жараёнида етарли потенциалга эга.

РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

4

40

20,7

10,2

14,5

19,4

21,3

21,3

Бутун дунё

Ғарбий Европа

Шимолий Америка

Марказий ва Шарқий Европа

Яқин шарқ ва Африка

Лотин Америкаси

Осиё-Тинч океани

2-диаграмма. Электрон тижорат кўрсаткичлари, минтақалар кесимида (2019 йил, %)

Манба:

www.emarketer.com

Мамлакатимизда замонавий ахборот

коммуникация технологияларини ривож-

лантириш, электрон давлат хизматларини
кўрсатишнинг ягона, умумлашган тизимини

яратиш, давлат органларининг аҳоли билан
мулоқот қилишининг янги механизмларини

жорий этиш юзасидан тегишли амалий тад-
бирлар олиб борилмоқда.

2-жадвал

2018 йил учун I-DESI (рақамли иқтисодиёт ва жамият индекси) субиндекслари

Давлатлар

I-DESI

Боғланиш

даражаси

Инсон

капитали

Интернетдан
фойдаланиш

Рақамли

технологиялар

интеграцияси

Рақамли

давлат

хизматлари

Жанубий Корея

75,2

79,8

75,6

74,5

63,8

83,0

Норвегия

73,0

75,8

69,1

85,2

65,8

72,5

Исландия

72,7

72,4

80,2

75,9

75,7

53,7

Япония

68,5

72,5

69,7

73,9

53,0

75,0

Австралия

67,8

56,8

80,5

57,8

57,3

88,9

Канада

67,0

59,6

67,3

66,2

65,4

81,5

АҚШ

66,7

71,3

56,2

71,0

61,8

79,0

Янги Зеландия

65,8

55,4

79,3

58,2

55,6

81,6

Европа Иттифоқи

58,9

62,9

58,0

59,7

51,3

63,1

Исроил

55,6

54,3

57,4

58,5

45,2

65,4

Россия

47,5

38,9

64,1

48,7

29,8

56,8

Хитой

45,3

47,8

40,5

45,3

40,7

58,6

Чили

44,9

47,8

42,6

32,9

40,5

61,4

Туркия

41,5

43,3

53,1

35,9

27,7

43,2

Бразилия

39,7

39,5

39,2

33,8

27,8

62,4

Мексика

43,1

45,5

41,6

30,0

33,7

67,2

Манба:

EuropeanCommission. I-DESI 2018.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республи-

каси Президентининг 2017 йил 8 августдаги
ПҚ-3182-сонли “Ҳудудларнинг жадал ижти-

моий-иқтисодий ривожланишини таъмин-
лашга доир устувор чора-тадбирлар тўғри-

сида”ги [3], 2018 йил 2 сентябрдаги ПҚ-3927-

сонли “Рақамли ишонч” рақамли иқтисоди-
ётни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш

жамғармасини ташкил этиш тўғрисида”ги,
2018 йил 21 ноябрдаги ПҚ-4022-сонли “Ра-

қамли иқтисодиётни ривожлантириш мақса-

дида рақамли инфратузилмани янада модер-

низация қилиш чора-тадбирлари тўғриси-
да”ги[2], 2019 йил 18 майдаги ПҚ-4321-сон-

ли “Рақамли иқтисодиёт ва “Электрон ҳуку-
мат” тизими инфратузилмаларини янада

такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғри-

сида”ги қарорлари ва бошқа ушбу соҳадаги
меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган

вазифаларни ижросини таъминлаш, шунинг-
дек, мамлакатда рақамли иқтисодиётни, за-

монавий ахборот технологияларини давлат

РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

4

41

бошқарувида татбиқ этишни ривожланти-
риш бугунги куннинг долзарб масалалари-

дан бири ҳисобланади.

Ўзбекистонда 2020 йилнинг “Илм-маъ-

рифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлан-
тириш йили” деб номланиши[7] ушбу соҳа-

нинг нақадар долзарб эканлигини англата-

ди. Шу билан бирга, 2030 йилга қадар “Ра-
қамли Ўзбекистон” концепциясини ишлаб

чиқиш юзасидан ҳам чора-тадбирларни
амалга ошириш белгиланган. Давлат бошқа-

руви тизимини янада такомиллаштириш, ра-
қамли иқтисодиётни жорий этиш ва ривож-

лантириш учун шарт-шароитлар яратиш,
инвестиция муҳитини яхшилаш, шунингдек,

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республика-
сини ривожлантиришнинг бешта устувор

йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини
амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Рес-

публикаси Президентининг 2018 йил 3 июл-
даги ПҚ-3832-сонли “Ўзбекистон Республи-

касида рақамли иқтисодиётни ривожланти-

риш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори
қабул қилинди[1]. Тараққиёт ва замонавий

технологиялар бир жойда тўхтаб турмайди.
У мунтазам такомиллашгани сайин, табиий-

ки, соҳанинг қонунчилик асослари ҳам мус-
таҳкамланиб борилади.

Ўзбекистонда рақамли иқтисодиётни

янада ривожланиш мамлакатда ахборот ком-

муникация технологияларини, шу жумладан
ҳудудларни ҳар томонлама ривожлантириш

учун муҳим бўлган илмий салоҳиятли кадр-
лар ва турли ресурслар талаб этилади.

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунга

келиб, рақамли иқтисодиёт тушунчаси қатор

мамлакатларнинг иқтисодий назарияси ва

амалиётида пайдо бўлди. Бу рақамли техно-
логияларнинг жадал ривожланиши, ахборот

соҳасида инқилоб ва иқтисодиётнинг гло-
баллашув жараёнларини тезлаштириш би-

лан ажралиб туради. Улардан фойдаланиш
самарадорлиги ортиб бораётган билимларга

асосланади ва ижтимоий-иқтисодий алоқа-
ларнинг тобора кенгайиб бориши билан

изоҳланади.

Бозор субъектларининг фаолиятида

рақамли трансформацияларнинг асосий
омили аввало рақамли маданиятни ривож-

лантиришдан иборат. Жамиятни ижтимоий
ва иқтисодий ислоҳ қилишнинг ҳозирги бос-

қичида атроф-муҳит жамиятнинг институ-

ционал тузилишига хос хусусиятларини кел-
тириб чиқармоқда ва бу асосда янги тушун-

чалар ва ёндашувларни шакллантиришга
зарурат туғилмоқда.

Сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг ах-

борот коммуникация технологиялари бозо-

ри кенг миқёсда бутун мамлакат бўйлаб те-
лекоммуникация тармоқларини модерниза-

ция қилиш ва ривожлантириш бўйича лойи-

ҳаларни амалга ошириш орқали ўзгарди.
Жумладан, Республикамизнинг барча вилоят

марказларида рақамли шаҳарлараро стан-
циялар ўрнатилди, шаҳарлараро ва вилоят

ичидаги алоқа линияларида оптик толали
кабеллар ҳамда рақамли радио линиялари

ўрнатилди, телевидение ва радио узатиш
мосламалари модернизация қилинди ва

ўрнатилди, CДМА симсиз радиоалоқа тизими
жорий этилди. Республиканинг шаҳарлар ва

туман марказларининг рақамли телекомму-
никацияларни қамраб олиш даражаси 100

фоизга етди. Қишлоқ аҳоли пунктларини те-
лекоммуникация тармоқлари билан қамраб

олиш даражаси 90 фоизни ташкил этиб,

ундан рақамли радио линиялари - 52 фоизни
ташкил этди. Ўзбекистоннинг телекоммуни-

кация тизими жаҳоннинг 180 та мамлакати-
га оптик толали ва йўлдошли тизимлардан

фойдаланган ҳолда 28 та йўналиш бўйича
бевосита халқаро каналларга эгалиги ўз нав-

батида мамлакатда рақамли иқтисодиётга
ўтиш имкониятини беради.

Ўзбекистонда ҳудудларнинг имконият-

ларидан келиб чиққан ҳолда ривожланти-

риш мамлакат иқтисодий тизимининг бар-
қарорлиги хавфсизлигининг кафолати ҳи-

собланади. Чунки, мамлакат тараққиёти бе-
восита ҳудудлар ривожланиш даражаси ва

жамиятнинг ижтимоий барқарорлигига боғ-

лиқ.

Иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари

каби ҳудудлар иқтисодиётини ҳам рақамли
иқтисодиёт орқали ривожлантириш жаҳон

иқтисодиётида актуал даражага кўтарил-
моқда. Жаҳон иқтисодиётининг ривожлани-

шидаги асосий тенденциялардан бири ра-
қамли иқтисодиётнинг фаол ривожлантири-

лиши ҳисобланади. Мамлакатларнинг мил-
лий иқтисодиёти ҳам жаҳон иқтисодиётида

юз берадиган ўзгаришларга мослашади ва
баъзан бу ривожланишнинг аввалги даража-

сига кўра мувофиқлаштирилади. Рақамли
технологияларни ривожлантириш даражаси

ҳудудий иқтисодиётга аста-секин таъсир

кўрсатади, бу эса янги юқори технология-
ларни жорий этиш, маҳсулотларини ишлаб

чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида сунъ-

РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

4

42

ий ақл имкониятларини кенгайтириш ва
бошқа жараёнларни намоён этиш имконини

беради.

Ахборот коммуникация технологияла-

ри, компьютерлаштириш, Интернет, мобиль
алоқа ва бошқа хусусиятларга эга бўлган ин-

новацияларни фаол равишда амалга ошира-

диган замонавий илғор жамиятни ривожлан-
тиришнинг ажралмас қисмидир. Бу эса ҳо-

зирги кунда дунёда ривожланган мамлакат-
ларда ишлаб чиқилган иқтисодий тизимлар

субъектлари маҳсулотлари реализациясида
маҳсулотни реклама қилмасдан ахборот би-

лан таъминлайдиган рақамли технология-
лардан фойдаланмасдан тасаввур қилиб

бўлмайди.

Рақамли иқтисодиётни ривожланти-

ришнинг яна бир сабабчиси жаҳон иқтисо-
диётининг глобаллашув жараёнида транс-

миллий компанияларнинг фаолияти бўлиб, у
алоҳида тармоқлар ва миллий иқтисодиёт

тармоқларининг тор доирасини йўқотишга

олиб келади ҳамда маҳаллий ва ҳалқаро иқ-
тисодий муносабатларни ривожланишига

олиб келади. Ушбу компаниялар ривожлана-
ётган ташкилотларнинг энг самарали усул-

ларини излашга, корхоналар ичида ўзаро
таъсир ўтказиш механизмига, ташқи ва ички

харажатларни камайтиришга ҳаракат қила-
дилар. Бу замонавий ахборот коммуникация

технологияларидан фойдаланиш туфайли

амалга оширилади.

Ўз навбатида, кичик компаниялар ўз

фаолиятларида рақамли технологияларни
фаол равишда қўллашади. Одатда, ушбу

технологияларни жорий этиш катта моддий
ва молиявий харажатларни талаб қилмайди

ҳамда ушбу технологияларни жорий этиш-
дан олинган натижалар сарф қилинган ха-

ражатлардан сезиларли даражада ошади.

Рақамли иқтисодиёт шароитида ҳуду-

дий ривожланиш стратегиясини шаклланти-
риш учун имкониятларни аниқлашда репро-

дуктив ёндашувдан фойдаланиш асос бўла-
ди. Бугунги кунда рақамли иқтисодиётнинг

ривожланишининг бир қатор асосий кўрсат-

кичларни келтириш мумкин (1-расм).

1-расм. Рақамли иқтисодиёт ривожланишининг асосий кўрсаткичлари

Дунёдаги рақамли иқтисодиётнинг

фаол ривожланиши асосан 20-асрнинг бо-
шида бошланган бўлиб, бу кўп жиҳатдан

World Wide Web (WWW), Рақамли Интернет,
компьютерлаштириш, роботлаштириш, ах-

борот коммуникация компаниялари фаолия-
ти билан боғлиқ. Вақт ўтиши билан рақамли

технологиялар аста-секин инсон ҳаётининг
барча соҳаларига, шу жумладан, унинг иқти-

содий фаолиятига кириб, натижада миллий
иқтисодиётнинг кўплаб тармоқларига, соҳа-

ларига ва ҳудудларнинг ривожланишига

таъсир кўрсатди. Иқтисодиётда мавжуд бўл-
ган “Рақамли иқтисодиёт”нинг кўплаб таъ-

рифлари орасида энг кенг тарқалгани: “Ра-
қамли иқтисодиёт” – бу жамият неъматлари-

ни ишлаб чиқариш, тақсимлаш ва истеъмол
қилиш жараёнларида электрон ҳамда ахбо-

рот коммуникация технологияларини кенг

жорий этишдир[4]. Рақамли иқтисодиёт ата-
маси икки хил турли тушунчаларни ифода-

лаш учун ишлатилади. Биринчидан, ривож-
ланишнинг замонавий босқичи ҳисобланиб,

у ижодий меҳнат ва ахборот неъматлари-
нинг устувор ўрни билан тавсифланади. Ик-

кинчидан, ўзига ҳос назария бўлиб, унинг ўр-
ганиш объекти, ахборотлашган жамият ҳи-

собланади. Рақамли иқтисодиёт назарияси
ўз ривожланишининг бошланғич даврида-

дир, чунки цивилизациянинг рақамли ахбо-

рот босқичига ўтиши бир неча ўн йил аввал
бошланган.

Рақамли иқтисодиётни анъанавий

бошқарув усуллари билан таққослаганда

маҳсулот ишлаб чиқариш, технология, жи-
ҳозлар, сақлаш, сотиш, товарлар ва хизмат-

РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

4

43

ларни етказиб беришнинг самарадорлигини
сезиларли даражада ошириш ҳамда харажат-

ларнинг камайтириш мумкинлигидир.

Рақамли технологияларни ривожлан-

тиришнинг ҳозирги даражаси ва уларнинг
давом этаётган жараёнларга таъсири бизга

рақамли технологиялардан фойдаланган

ҳолда “рақамли иқтисодиёт” атамаси таъри-
фини беришга имкон беради. Шу маънода

фикримизча, “Рақамли иқтисодиёт – иқтисо-
диётнинг таркибий қисмлари сифатида

сунъий ақл(онг)дан фойдаланиш, иш жара-
ёнларини роботлаштириш, ишлаб чиқариш

жараёнида турмуш меҳнат харажатларини
камайтириш, махсус компьютер дастурлари

ёрдамида иқтисодий тизимларни моделлаш-
тириш ва дастурий қобилиятини ошириш-

дир” - деб таъриф бериш ўринли.

Ҳудудларда ишлаб чиқариш ва хизмат

кўрсатишни техник қўллаб-қувватлашнинг
ва фойдаланиладиган ишлаб чиқариш техно-

логиялари даражаси ишчилар учун меҳнат

харажатларини камайтиришга йўналтирил-
ган янги инновацион ишланмалардан фой-

даланишни ўз ичига олади. Бунинг учун ҳу-
дудий ишлаб чиқарувчиларига етказиб бе-

риладиган юқори сифатли ускуналар, замо-
навий бошқарув асбоблари, компьютер ва

сунъий йўлдош навигация воситалари, ёнил-
ғи сарфини бошқариш, юкларни оптимал-

лаштириш ҳамда жиҳозлардан самарали
фойдаланиш дастурлари билан таъминлан-

ган бўлиши лозим.

Ҳудудий ишлаб чиқариш ва хизмат

кўрсатишда юқори технологияли ускуналар-
ни қўллаш ресурсларни тежашга, самарадор-

ликни оширишга ва натижада атроф-муҳит-

га таъсири ҳамда энг асосийси харажатларни
тежашга ёрдам беради. Бу эса ўз навбатида

маҳсулотлар ҳамда хизматларнинг арзонли-
ги ва рақобатбардошлиги билан боғлиқдир.

Фикримизча, рақамли иқтисодиётнинг

ривожланишига ҳисса қўшадиган ахборот

коммуникация технологияларини қўллаш-
нинг интеграл элементлари қуйидагилар:

– ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчи-

ларга ахборот бериш ҳамда интернет орқали

маълумот алмашиш имконияти;

– тезкор ахборот алмашишнинг интер-

фаол имконияти ва турли бозорларда маҳсу-

лотларни таклиф қилиш;

– бозор майдонини ва рақамли банк

хизматларидан фойдаланиш имкониятлари-
ни кенгайтириш;

– сунъий ақл (онг), робототехникалар

ва бошқа жараёнлар учун мўлжалланган дас-

турий таъминотдан унумли фойдаланиш
асосида тезкор қарор қабул қилиш.

Рақамли иқтисодиёт ҳудудлар иқтисо-

диётини ривожлантириш учун асос бўлиб

хизмат қилади шунингдек, саноат тармоқла-
ри ҳамда хизмат кўрсатишни самарали ри-

вожлантиришни рағбатлантиради. Иқтисо-
диётда ахборот коммуникация технология-

ларини қўллаш йирик ва кичик корхоналар

ўртасида маҳсулотларни рағбатлантириш
учун тенг имкониятлар яратади, бу ўз фао-

лиятининг самарадорлигини оширади ва со-
ҳада рақобатни таъминлаш учун тенг имко-

ниятлар яратади.

Хулоса қилиб айтганда, рақамли техно-

логияларни иқтисодиётга татбиқ этиш фа-
қат ишлаб чиқариш жараёнининг зарур инф-

ратузилмаси сифатида эмас, балки ишлаб
чиқариш жараёнида бевосита сунъий ақлни

қўллаш соҳаси, ҳудудий иқтисодиёт тизими-
ни ривожлантириш каби имкониятга эга.

Шунингдек, рақамли иқтисодиётни ҳудуд-
ларда қўллашни янада кенгайтириш, хизмат

кўрсатиш сифатини ошириш, ишлаб чиқа-

риш жараёнларини техник ва технологик
жиҳозлаш ҳамда маҳсулотнинг ҳаётий дав-

рини барча босқичларида жараёнларни назо-
рат қилиш қобилияти билан чамбарчас боғ-

лиқ.

Манба ва адабиётлар рўйхати:

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни

ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 3 июлдаги ПҚ–3832-сонли қарори. http://lex.uz.

2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг “Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида

рақамли инфратузилмани янада модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 21 ноябрдаги ПҚ–4022-сон

қарори. http://lex.uz.

3. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлани-

шини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3182-сонли қарори. http://lex.uz.

4. С.С.Гулямов, Р.Ҳ.Аюпов, О.М.Абдуллаев, Г.Р.Балтабаева. Рақамли иқтисодиётда блокчейн технологиялар. Т.: ТМИ,

“Иқтисод-Молия” нашриёти, 2019, 8-бет.

5. https://www.emarketer.com/forecasts/5a53f4d9d8690c0d70ffaa04/5a554c5 6d8690c0d70ffab45

6. European Commission. I-DESI 2018: How digital is Europe compared to other major world economies?

7. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси,

https://president.uz/uz/lists/view/3324

РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни

ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 3 июлдаги ПҚ–3832-сонли қарори. http://lex.uz.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг “Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида

рақамли инфратузилмани янада модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 21 ноябрдаги ПҚ–4022-сон

қарори. http://lex.uz.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлани-

шини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3182-сонли қарори. http://lex.uz.

С.С.Гулямов, Р.Ҳ.Аюпов, О.М.Абдуллаев, Г.Р.Балтабаева. Рақамли иқтисодиётда блокчейн технологиялар. Т.: ТМИ,

“Иқтисод-Молия” нашриёти, 2019, 8-бет.

https://www.emarketer.com/forecasts/5a53f4d9d8690c0d70ffaa04/5a554c5 6d8690c0d70ffab45

European Commission. I-DESI 2018: How digital is Europe compared to other major world economies?

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси,

https://president.uz/uz/lists/view/3324

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов