Особенности развития цифровой экономики в республике Узбекистан

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
19-25
74
5
Поделиться
Кодыров, А., Базаров, Ф., Ахмедиева, А., & Маъмуров, Б. (2021). Особенности развития цифровой экономики в республике Узбекистан. Экономика И Образование, (4), 19–25. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/7568
Абдурашид Кодыров, Научно-информационный центр при Ташкентском Государственном Университете Экономики

 д.э.н., профессор

Фуркат Базаров, Ташкентский финансовый институт

к.э.н., доцент

Алия Ахмедиева, Ташкентский государственный экономический университет

к.э.н., доцент

Бахтиёр Маъмуров, Научно-информационный центр при Ташкентском Государственном Университете Экономики

докторант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Изучены состояние развития сектора ИКТ в стране, процесс цифровой трансформации и уровень конкурентоспособности национальной экономики на мировом рынке. Проанализированы основные показатели мирового и узбекского рынка ИКТ. Разработана многофакторная модель для прогнозирования объема коммуникационных и информационных услуг в Узбекистане. Сделан прогноз на 2021-2025 годы, даны выводы и рекомендации по дальнейшему развитию цифровой экономики.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

19

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТНИ

РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

Қодиров Абдурашид Маджитович –

ТДИУ ҳузуридаги ИТМ, и.ф.д., проф.

Базаров Фурқат Одилович –

Тошкент молия институти, и.ф.н., доц.

Ахмедиева Алия Тохтаровна –

Тошкент давлат иқтисодиёт университети, и.ф.н., доц.

Маъмуров Бахтиёр Холматжанович –

ТДИУ ҳузуридаги ИТМ докторанти

Аннотация.

Мамлакатда АКТ соҳасининг ривожланиш ҳолати, рақамли трансформация жараёни ва жаҳон

бозорида миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлик даражаси ўрганилди. Жаҳон ва Ўзбекистон АКТ бозорининг

асосий кўрсаткичлари таҳлил қилинди. Ўзбекистоннинг алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ҳажмини башорат
қилиш учун кўп омилли модел шакллантирилди. 2021-2025 йиллар учун прогноз қилинди, рақамли иқтисодиётни
янада ривожлантириш бўйича хулоса ва таклифлар берилди.

Асосий тушунчалар.

рақамли иқтисодиёт, миллий иқтисодиёт, Интернет, дастурий таъминот, рақобат,

прогноз, АКТ, рақамли трансформация, ахборотлашган жамият.

ОСОБЕННОСТИ РАЗВИТИЯ ЦИФРОВОЙ ЭКОНОМИКИ

В РЕСПУБЛИКЕ УЗБЕКИСТАН

Қодиров Абдурашид Маджитович –

НИЦ при ТГЭУ, д.э.н., проф.

Базаров Фуркат Одилович -

Ташкентский финансовый институт, к.э.н., доц.

Ахмедиева Алия Тохтаровна -

Ташкентский государственный экономический университет, к.э.н., доц.

Маъмуров Бахтиёр Холматжанович -

докторант, НИЦ при ТГЭУ

Аннотация.

Изучены состояние развития сектора ИКТ в стране, процесс цифровой трансформации и уровень

конкурентоспособности национальной экономики на мировом рынке. Проанализированы основные показатели
мирового и узбекского рынка ИКТ. Разработана многофакторная модель для прогнозирования объема

коммуникационных и информационных услуг в Узбекистане. Сделан прогноз на 2021-2025 годы, даны выводы и
рекомендации по дальнейшему развитию цифровой экономики.

Ключевые слова.

цифровая экономика, национальная экономика, Интернет, программное обеспечение,

конкуренция, прогноз, ИКТ, цифровая трансформация, информационное общество.

FEATURES OF THE DEVELOPMENT OF THE DIGITAL ECONOMY IN

THE REPUBLIC OF UZBEKISTAN

Kadirov Abdurashid Madjitovich -

Research center the Tashkent State University

of Economics, Doctor of Economics, Professor

Bazarov Furkat Odilovich -

Tashkent institute of finance, Candidate of

Economic Sciences, Associate Professor

Akhmedieva Aliya Tohtarovna -

Tashkent State University of Economics,

Candidate of Economic Sciences, Associate Professor

Mamurov Bahtiyor Holmatjanovich -

doctoral student, Research center “Scientific foundations and

problems of development of the economy of Uzbekistan” at the TSEU

Abstract.

The state of development of the ICT sector in the country, the process of digital transformation and the level of

competitiveness of the national economy in the world market have been studied. The main indicators of the global and Uzbek ICT
market are analyzed. A multifactor model has been developed to predict the volume of communication and information services

in Uzbekistan. The forecast for 2021-2025 was made, conclusions and recommendations on further development of the digital
economy were given.

Keywords.

digital economy, national economy, Internet, software, competition, forecast, ICT, digital transformation,

information society.

РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

20

Кириш.

Мамлакатда ахборот-коммуника-

ция технологиялари (АКТ) соҳасини ривожлан-

тириш, жаҳон бозорида иқтисодиётнинг рақо-

батбардошлигини ошириш иқтисодиётни ин-

тенсив таркибий ўзгаришлар билан ажралиб

турадиган янги тараққиёт даражасига олиб чи-

қишга ёрдам беради. Жаҳон тажрибаси шуни

кўрсатадики, умуман миллий иқтисодиётнинг

рақобатбардошлиги ахборот технологиялари-

нинг ривожланиши билан боғлиқ. Жаҳон иқти-

содий форумининг маълумотларига кўра, дав-

латларнинг иқтисодий рақобатбардошлиги

уларнинг ахборот-коммуникация технологияла-

рини ривожлантириш индекси билан юқори да-

ражада боғлиқликка эга. Ахборот технология-

лари соҳаси дунёдаги энг жадал ривожланаёт-

ган тармоқлардан биридир.

2020 йил январ ойида Gartner - ахборот

технологиялари бозорларига ихтисослашган

илмий-тадқиқот ва консалтинг компанияси

2019 йилда жаҳон АКТ бозорини ривожланти-

ришнинг дастлабки натижаларини маълум қил-

ди ва 2020-2021 учун прогноз кўрсаткичларни

тақдим этди. Таҳлилчиларнинг фикрича, 2019

йилда унинг ҳажми 3,74 трлн. АҚШ долларини

ташкил этди, бу эса 2018 йилга нисбатан 0,5¿

га кўпдир[4].

Энг тез ўсиб бораётган ва ривожланишда

давом этадиган бу корпоратив дастурий таъ-

минот бозори - 2019 йилда 8,5 фоизга ўсиб, 456

миллиард долларни ташкил этди ва кейинги

йилларда унинг ўсиш суръати 10,5 фоизга ети-

ши кутилмоқда. Бунинг асосий сабаби булутли

технология туфайли тобора қулайроқ бўлиб ке-

лаётган дастурий таъминот хизматларининг

машҳурлигидир.

Қуйидаги 1-жадвалга кўра, жаҳон АКТ бо-

зорининг энг йирик сегменти алоқа хизматлари

ҳисобланади (2019 йилда 1,36 триллион дол-

лар). Иккинчи ўринда АТ хизматлари (1,03 трлн.

Доллар). Gartner - глобал тадқиқот ва маслаҳат

компанияси 2019 йилдаги пасайишдан сўнг

маълумотлар маркази бозори (мос равишда -

2,7¿ ва 1,9¿) ва қурилмалар бозори (мос ра-

вишда - 4,3¿ ва 0,8¿) 2021 йил яна ўсишини

тахмин қилди.

Ривожланган мамлакатларнинг тажриба-

си шуни кўрсатадики, янги ахборот ва телеком-

муникация технологияларининг ривожланиши

нафақат миллий иқтисодиётнинг рақобатбар-

дошлиги ўсишига бевосита таъсир қилади, бал-

ки самарали тадқиқот ва таълим соҳасини

шакллантиришда ҳал қилувчи рол ўйнайди[2].

1-жадвал

Жаҳон АКТ бозорининг айрим кўрсаткичлари[3]

Бозор ҳажми

2019, млрд.

доллар

Ўсиш

2019/

2018, %

Бозор ҳажми

2020, млрд.

доллар

Ўсиш

2020/

2019, %

Бозор ҳажми

2021, млрд.

доллар*

Ўсиш

2021/

2020, %

Маълумот марказлари (Data center)

205

-2,7

208

1,9

212

1,5

Корпоратив дастурий таъминот

456

8,5

503

10,5

556

10,5

Қурилмалар

682

-4,3

688

0,8

685

0,3

АТ хизматлари

1030

3,6

1081

5,0

1140

5,5

Алоқа хизматлари

1364

-1,1

1384

1,5

1413

2,1

Жами

3737

0,5

3864

3,4

4006

3,7

*2021 – йил учун прогноз кўрсаткичлар

Адабиётлар таҳлили.

Рақамли иқтисоди-

ёт, унинг шакллари ва таъсир этувчи омиллари-

нинг илмий-методологик жиҳатлари кўплаб хо-

рижлик олимлар, жумладан: С.Алстром, Д.Белл,

К.Берд, Н.Винер, Б.Гейтс, Д.Гёлди, Е.Геллнер,
К.Гирц, П.Друкер, Дж.Лихтгайм, Г.Маклюэн,

Р.Макридис, Г.Менш, А.Пшеворский, Д.Рисмен,

М.Роуз, Т.Стоуньер, Э.Тоффлер, М.Фриден,

Ф.Фукуяма, К.Шваб, Й.Шумпетер ва бошқалар

томонидан тадқиқ қилинган.

Ўзбекистон иқтисодиётида ахборот техно-

логияларидан фойдаланиш, рақамли иқтисоди-

ётни жорий этишнинг долзарб масалалари ва

ижтимоий-иқтисодиётга таъсирини ўлчаш би-

лан боғлиқ тадқиқотлар А.М.Қодиров, С.С.Гуля-

мов, А.Н.Арипов, О.Умаров, К.Х.Абдураҳмонов,

Г.Р.Балтабаева ва мамлакатимизнинг бошқа

кўплаб етакчи иқтисодчи олимлари томонидан

олиб борилган.

Ўзбекистонда ICTP – Бирлашган миллат-

лар ташкилоти тараққиёт дастури (БМТТД) ло-

йиҳаси доирасида бир қатор махсус тадқиқот-
лар ўтказилди. Жумладан, “Ўзбекистонда Ин-

тернет ривожланишининг ҳолати ва истиқбол-

ларини таҳлил қилиш”, “Ўзбекистонда дастурий

таъминотга интеллектуал мулк ҳуқуқи бўйича

қўлланма”, “Ўзбекистонда ахборот жамияти ҳо-

латини таҳлил қилиш”, “Ўзбекистонда дастурий

таъминот экспорт саноатини ривожлантириш

ҳолати ва истиқболлари” ва бошқалар.

Асосий қисм.

Сўнгги йилларда кўплаб

мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар ахборот

жамиятига ўтиш концепцияси ва дастурларини

амалга оширишни устувор вазифа сифатида

белгилаб олдилар. Шунга ўхшаш тушунчалар

РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

21

АҚШ, Буюк Британия, Канада, Финляндия,

Франция, Япония, Италия, Ҳиндистон ва бошқа-

ларда ишлаб чиқилган ҳамда амалга оширил-

моқда. Ушбу ҳужжатлар турли шаклларда амал-

га оширилмоқда, лекин жаҳон ахборот ҳамжа-

миятининг етакчиларидан бири бўлиш мақса-

дини кўзламоқда.

Ахборот жамиятига ўтиш жамиятнинг

ижтимоий-иқтисодий таркибида ўзаро боғлиқ

бўлган тубдан янги ўзгаришларни келтириб чи-

қаради, бу эса ўз навбатида янги янада ривож-

ланган, самаралироқ ишлаб чиқариш воситала-

рининг ривожланиши ва объектив таъсири би-

лан боғлиқ.

Ўзбекистон жаҳон иқтисодий ҳамжамия-

тининг бир қисмидир, шунинг учун халқаро

бозорда давом этаётган интеграция жараёнлари

саноат ташкилотларидан нафақат миллий, бал-

ки глобал даражада ҳам ахборот жамиятига ки-

ришни талаб қилмоқда.

Минтақалар бўйича, кўплаб мамлакатлар-

да комплекс миқёсида телекоммуникация хиз-

матлари устунлик қилишда давом этмоқда.

Ўсиш суръатлари бўйича бу ерда “бешлик” етак-

чилик қилмоқда: Бразилия, Хитой, Ҳиндистон,

Мексика, Россия. Ушбу гуруҳ мамлакатларини

жаҳон бозорининг 50¿ даражасида ўсишига

қўшган ҳиссаси асосан уяли алоқанинг ривожла-

ниши билан боғлиқ[5]. Шу билан бирга, теле-

коммуникация бозорининг тўйинганлик чегара-

сига етган етакчи мамлакатларда ривожланиш-

нинг янги истиқболли (иқтисодий жиҳатдан

самарали) йўналишларини излаш фаол давом

этмоқда. Захиралардан бири – симли ва мобил

ечимдаги кенг полосали уланиш янги хизмат-

ларни тижоратлаштириш учун кенг имконият-

лар очади.

Алоқа воситаларини ишлаб чиқариш ҳаж-

ми бўйича АКТ мажмуасида энг юқори ўринлар-

ни Хитой, Ҳиндистон ва Осиё-Тинч океани

минтақаси эгаллайди. Уларнинг сотуви умумий

даромаднинг 13-20¿ ни ташкил этади. Шу би-

лан бирга, Хитой аллақачон бозорнинг 11

фоизини назорат қилиб, Япониядан атиги 1

фоиз ортда қолмоқда.

Gartner таҳлилчиларининг фикрига кўра,

тармоқ ускуналари қисмида корхоналар учун

бозорнинг асосий улушини булутли техноло-

гиялар ва мобил алоқа бўлади. Ethernet – калит-

ларга бўлган талабни рағбатлантириш маълу-

мотлар марказларини виртуаллаштириш ва

булутли технологияга асосланган бўлиб, мобил

алоқа нуқталарининг тарқалиши симсиз LAN

ускуналарига бўлган талабни кучайтиришда да-

вом этмоқда. Бунинг учун CRM, DBMS, маълу-

мотлар интеграцияси ва маълумотлар сифатини

яхшилаш воситалари каби дастурий таъминот

турлари талаб қилинади.

Замонавий ахборот-коммуникация техно-

логияларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш

ҳамда инфратузилмани яратиш билан аҳолини

янги технологияларга тезкор жалб қилиш зару-

рияти туғилади. Юқоридагиларни келиб чиқиб

шуни таъкидлаш мумкинки, ахборот-коммуни-

кация технологияларини ривожлантиришнинг

барча йўналишларида амалга оширилган Ўзбе-

кистон Миллий ахборот-коммуникация тизими-

ни ривожлантириш стратегияси ижобий тен-

денцияни намойиш этмоқда (2-жадвал).

2-жадвал

Ўзбекистонда АКТ инфратузилмасининг асосий кўрсаткичлари

Кўрсаткичлар

Ўлчов

бирлиги

2015

2017

2019

Ўзгариши,

2019 йил 2015

йилга нисбатан

(+), (-)

%

АКТ секторининг ялпи қўшилган қиймати

трлн. сўм

190,0

267,7

465,3

+275,3

244,9

Уй хўжаликларидаги АКТ воситалари, жумладан:

100 уй

хўжалигига,

дона

телевизор

152

154

160

+8

105,3

уяли алоқа воситаси

234

257

282

+48

120,5

шахсий компьютер

42

44

47

+5

111,9

ТАS-IХ трафик алмашиш қобилияти, жумладан:

Гбит/с

5880,0 5880,0 5880,0

0,0

100,0

фойдаланилаётган ҳажм

Гбит/с

44,6

73,2

122,5

+77,9

274,7

юклаб олиш

%

16,0

47,3

62,1

+46,1

388,1

Магистрал тармоқларнинг ўтказиш қобилияти

Гбит/с

100,0

200,0

400,0

+300,0

400,0

Ўрнатилган кенг доирадаги Интернет тармоғи

минг порт

722,9 1039,2 1878,5 +1155,6

259,9

Оптик толали алоқа линияларининг узунлиги

минг км

20,0

24,5

36,6

+16,6

183,0

Мобиль алоқа тизимига уланган абонент

радиостанциялари сони

минг бирлик 20666,1 22504,5 23846,7 +3180,6

115,4

Мобиль алоқа тизимига уланган абонент

радиостанцияларининг қамров даражаси

%

66,0

69,5

71,0

+5,0

107,6

Уяли мобиль алоқа таянч станциялари сони

минг дона

16,3

20,0

26,4

+10,1

162,0

Манба:

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида шакллантирилган

РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

22

Таҳлил қилинаётган даврда АКТ сектори-

нинг ялпи қўшилган қиймати 190,0 триллион

сўмдан (2015) 465,3 триллион сўмгача (2019)

ўсди ёки ўсиш 2,4 баробар, оптик толали алоқа

линияларининг узунлиги ва ўрнатилган кенг

доирадаги Интернет тармоғи портлари сони

мос равишда 1,8 ва 2,5 бараварга ўсди.

2015-2019 йилларда Интернетга уланган-

лар сони 8339,1 минг кишидан 16386,2 минг ки-

шига ошди ёки ўсиш 196,5¿ ни ташкил этди.

Трафик тезлиги 40 Гбит/с дан 1200,0 Гбит/с

гача ўсди, Интернетга уланиш нархи эса 438,1

минг сўмдан 56,0 минг сўмгача камайди

(3-жадвал).

3-жадвал

Ўзбекистонда Интернет хизматларининг асосий кўрсаткичлари*

Кўрсаткичлар

Ўлч.

бирл.

2015 2016

2017

2018

2019

Ўзгариши,

2019/2015

(+), (-)

%

Интернет тармоғига уланган абонентлар сони

минг

киши

8339,1 9626,8 11168,0 13321,7 16386,2 +8047,1 196,5

Интернетдан фойдаланувчи аҳолининг умумий
аҳоли сонидаги улуши

%

25,8

29,1

33,2

39,1

46,9

+21,1

181,8

Интернет тезлиги

Гбит/с 40,0

80,0

120,0 1200,0 1200,0 +1160,0 30 баро-

бар

Интернет тармоғидан фойдаланилаётган сиғим Гбит/с 26,4

55,0

94,0

439,0

750,0 +723,6 28 баро-

бар

1 Мбит/с Интернет тармоғига уланиш нархи

минг

сўм

438,1 294,4

245,0

84,9

56,0

-382,1

12,8

Интернетга уланган корхона ва ташкилотлар
улуши

%

21,6

25,9

27,2

27,5

26,2

+4,6

121,3

* Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида шакллантирилган

Маҳаллий дастурий таъминот бозорини

ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратил-

моқда. Маҳаллий дастурий таъминот ишлаб чи-

қарувчиларни рағбатлантиришни янада кучай-

тириш бўйича чора-тадбирларни амалга оши-

риш доирасида 2021 йил 1 март ҳолатига 164 та

маҳаллий компанияларни ўз ичига олган дасту-

рий таъминот ишлаб чиқарувчиларнинг Мил-

лий реестри яратилган[6], 1750 та маҳаллий

дастурий маҳсулотлар[7] ҳақида маълумот

software.uz дастурий таъминот ишлаб чиқарув-

чиларининг ички каталогига жойлаштирилган.

Соҳанинг муаммоларидан бири бу малака-

ли кадрларнинг етишмаслиги. Шу билан бир

қаторда малакали дастурчилар ҳам етишмаяп-

ти. Кўпгина университетларда дастурлаш ама-

лий фан ҳисобланади, чунки университетлар

маълум бир соҳа учун дастурчиларни тайёрлай-

ди: транспорт, машинасозлик ва ҳк. Шу билан

бирга, ихтисослашув бўйича маълумотлар баъ-

зан ортиқча бўлиб, дастурлаш қобилиятларини

ўргатиш етарли эмас.

Соҳада ишлаш учун мутахассисларнинг

бошланғич базасига киритилган ахборот тех-

нологияларига оид мутахассисликлар бўйича

битирувчилар сонини кўпайтиришга эътиборни

кучайтириш керак. Дастурий таъминот ишлаб

чиқиш ва архитектура соҳасида ишга жойла-

шишда бир қатор компанияларнинг тажрибаси-

га кўра, олий таълим муассасаларининг ахборот

технологиялари соҳасидаги мутахассисликлари

бўйича битирувчилари физика-математика ёки

муҳандислик мутахассисликлари битирувчила-

ри устидан деярли ҳеч қандай афзалликларга

эга эмаслар.

Узоқ муддатли истиқболда миллий иқти-

содиётнинг ахборот-коммуникация соҳасини

ривожлантиришнинг тизимли муаммосини ама-

лий ҳал қилишда иккита асосий тамойилга амал

қилиш муҳимдир:

-

АКТнинг муҳим йўналишларида илмий-

тадқиқот ишларини молиялаштириш учун маб-

лағларнинг тўпланиши: фундаментал ва амалий

билимларнинг кўпайиши; “инсон капитали” си-

фат даражасини ошириш бу соҳада Ўзбекистон-

нинг рақобатдош устунликларидан бири бўли-

ши мумкин;

-

давлат-хусусий шериклик механизмидан

фойдаланган ҳолда билимларнинг бозор маҳсу-

лотига айланишини таъминлайдиган ахборот

инфратузилмасини яратиш. Илмий тадқиқот-

ларнинг бир қисми, ахборот инфратузилмасини

яратиш давлат иштирокида, бозорни тижорат-

лаштириш эса асосан бизнеснинг ўзи томони-

дан амалга оширилиши керак.

Шу билан бирга, АКТ маҳсулотларини иш-

лаб чиқаришни ривожланган мамлакатлардан

ривожланаётган мамлакатларга кўчириш жа-

раёни мавжуд бўлган дунё ахборот-коммуника-

ция технологиялари бозорининг ривожланиш

тенденцияларини ҳисобга олиш керак. Хитой,

Жануби-Шарқий Осиё, лотин Америкаси ва

Шарқий Европа мамлакатлари асосий оффшор

ишлаб чиқариш ва экспорт зоналари бўлиб, кўп-

лаб хорижий АКТ компанияларини ўз ичига ола-

ди. Улар АКТ ишлаб чиқаришни ривожланти-

РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

23

риш учун катализаторга айландилар, бу ерда

уларнинг катта маблағлари йўналтирилади. Бу-

нинг сабаби шундаки, ушбу маҳсулотлар юқори

сифатли, лекин ривожланаётган мамлакатлар-

нинг кўпчилигида арзонроқ нархларда ишлаб

чиқарилмоқда, бу уларнинг маҳсулотларининг

жаҳон бозоридаги рақобатбардошлигини оши-

ради. Умуман олганда, АКТ бозори жаҳон иқти-

содиётининг энг динамик ва катта тармоқлари-

дан бирига айланди, бу ўз навбатида ушбу соҳа-

да халқаро рақобатни кучайтиришга олиб келди

ва кўплаб мамлакатларга илмий-тадқиқот ва

тажриба-конструкторлик ишлари глобал АКТ

соҳасида етакчиликни таъминлаш учун иннова-

циялар ва маҳсулотлар харажатларини кўпайти-

ришга олиб келди.

Глобал рақамли технологиялар бозорида

талабнинг шаклланишини ўзига хос хусусиятла-

рини таҳлил қилиш ушбу маҳсулотнинг хусу-

сиятларига асосланиб, ахборот технологиялари-

га бўлган глобал талабни шакллантирадиган уч-

та асосий истеъмолчилар гуруҳини ажратишга

имкон беради (4-жадвал):

4-жадвал

Рақамли технологияларга глобал талабни шакллантирадиган

истеъмолчиларнинг асосий гуруҳлари[1]

Номи

Таркиби

1

саноат ишлаб

чиқариш ва хизмат

кўрсатиш соҳасида

банд бўлган

хусусий ва давлат

корхоналари

жаҳон иқтисодиётининг деярли барча тармоқларида рақобат кучайиб бораётган
шароитда, бошқарув самарадорлигини оширишга интилиб, турли интеграцияланган
бошқарув тизимларига (

Enterprise Resource Planning Systems – ERP Systems, Customer

Relationship Management Systems – CRM Systems, Product Service Management Systems –
PSM Systems

) барқарор талабни таъминлайди, уларнинг савдо даромадлари йилдан

йилга ўсиб бормоқда

2

илмий-тадқиқот

муассасалари ва

университетлар

илмий-тадқиқот муаммоларини ҳал қилиш, молия ва маъмурий бўлимлар, миллий
кутубхоналар фаолиятини автоматлаштириш, шахсий компютерлар учун
инфратузилма дастурлари ва катта ҳажмдаги маълумотларни қайта ишлаш учун

ҳисоблаш марказлари хизматлари учун қўлланиладиган дастурий таъминотга асосий
талабни шакллантиради

3

уй хўжаликлари

улар, биринчи навбатда, шахсий компютерлар учун дастурий таъминот, матн, товуш,
видео ва график маълумотларни қайта ишлаш учун талабга эга

Шундай қилиб, сўнгги пайтларда дунё иш-

лаб чиқариши ва савдосида ривожланаётган

мамлакатлар йўналиши бўйича силжиш юз бер-

ганини айтиш мумкин. Буларнинг барчаси ушбу

ривожланишга нафақат ривожланган, балки

ривожланаётган мамлакатларда ҳам қизиқишни

кучайишига олиб келади.

Ўзбекистоннинг алоқа ва ахборотлашти-

риш хизматлари ҳажми (Y) ни башорат қилиш

(прогноз) учун кўп омилли модел шаклланти-

рилди. Алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари

ҳажмига таъсир этувчи омиллар сифатида: асо-

сий капиталга инвестициялар (АКТ соҳаси учун)

(Х1), Интернетдан фойдаланувчилар сони (Х2)

ва уяли алоқа абонентлари сони (Х3) танлаб

олинган (5,6-жадваллар).

5-жадвал

Ўзбекистонда алоқа ва ахборотлаштириш соҳасининг асосий кўрсаткичлари[8]

Давр

Алоқа ва

ахборотлаштириш

хизматлари ҳажми,

млрд. сўм

Асосий капиталга

инвестициялар (АКТ),

млрд. сўм

Интернетдан

фойдаланувчилар

сони, млн. киши

Уяли алоқа

абонентлари сони,

млн. киши

Y

Х1

Х2

Х3

2011

2515,0

773,7

6,9

23,2

2012

3046,0

671,4

8,8

19,4

2013

3503,9

760,5

9,8

20,3

2014

4195,1

760,7

10,0

19,6

2015

5181,5

985,3

10,2

20,1

2016

6306,8

1098,5

12,1

20,6

2017

8196,7

1926,1

14,7

21,4

2018

10332,6

1607,9

20,0

22,8

2019

10891,7

2679,0

22,0

23,6

2020

12634,4

3174,6

22,5

25,4

Ҳисоб-китоблар натижасида кўп омилли регрессия тенгламаси қуйидагича:

Y=-151,469+0,9256*Х1+500,9059*Х2-63,1636*Х3.

РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

24

6-жадвал

Ривожланиш кўрсаткичларининг корреляцион матрицаси

Кўрсаткичлар

Алоқа ва ахбо-

ротлаштириш

хизматлари

ҳажми

Асосий капи-

талга инвести-

циялар (АКТ)

Интернетдан

фойдаланув

чилар сони

Уяли алоқа

абонентлари

сони

Y

Х1

Х2

Х3

Алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ҳажми

Y

1

Асосий капиталга инвестициялар (АКТ)

Х1

0,9375239

1

Интернетдан фойдаланувчилар сони

Х2

0,9838239

0,9241690

1

Уяли алоқа абонентлари сони

Х3

0,7366212

0,8148952

0,7335932

1

* Муаллифлар томонидан шакллантирилган.

Модел параметрларини иқтисодий таҳлил

қилиш мумкин: асосий капиталга инвестиция-

лар (АКТ соҳаси учун)ни 1 бирликка ошириш

алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ҳажми-

нинг ўртача 0,93 бирликка кўпайишига олиб

келади; Интернетдан фойдаланувчилар сонини

1 бирликка кўпайиши алоқа ва ахборотлашти-

риш хизматлари ҳажмининг ўртача 500,9 бир-

ликка кўпайишига олиб келади; уяли алоқа або-

нентлари сонини 1 бирликка ошириш алоқа ва

ахборотлаштириш хизматлари ҳажмининг ўрта-

ча 63,2 бирликка камайишига олиб келади. Мак-

симал коеффициент бўйича Интернет фойдала-

нувчилари сонининг (β

2

= 0,8) алоқа ва ахборот-

лаштириш хизматлари ҳажмига энг катта таъ-

сир кўрсатмоқда деган хулосага келиш мумкин

(1-расм).

1-расм. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ҳажмининг 2021-2025

йиллар учун прогнози,

млрд. сўм

*

* Муаллифлар томонидан шакллантирилган

Тенгламанинг статистик аҳамияти, аниқ-

лаш коеффициенти ва Фишер критерияси билан

ўрганилди. Аниқланишича, ўрганилаётган ва-

зиятда алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари

ҳажмининг 97,38¿ ўзгарувчанлиги асосий капи-

талга инвестициялар (Х1) ва Интернетдан фой-

даланувчилар сонининг (Х2) ўзгаришига боғ-

лиқ.

Хулоса.

Шундай қилиб, Глобал ахборот

жамиятига киришнинг турли хорижий моделла-

рининг шарт-шароитлари ва хусусиятларини

аниқлаш Ўзбекистоннинг потенциал ҳамкорлар

ва рақобатчиларни аниқлайдиган глобал ахбо-

рот жамиятига кириши учун АКТ соҳасини ри-

вожлантириш дастурларини ва институционал

муҳитни янада яҳшилаш зарур. Фикримизча, ма-

ҳаллий компаниялар ички бозорда рақобатбар-

дош устунликларга эга бўлган саноатнинг АКТ

сегментларига, шунингдек, истиқболли ўсиш

потенциалига эга бўлган глобал АКТ бозори-
нинг сегментларига алоҳида эътибор қаратиш

лозим.

Асосий вазифа технологик ривожланиш-

нинг миллий устувор йўналишларини самарали

2515,0

3046,0

3503,9

4195,1

5181,5

6306,8

8196,7

10332,6

10891,7

12634,4 12886,2

14014,5

15142,8

16271,1

17399,5

2011

2012

2013

2014

2015

2016

2017

2018

2019

2020

2021

2022

2023

2024

2025

РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

25

амалга ошириш учун республикада илмий-тад-

қиқот соҳасининг салоҳиятидан фойдаланиш,

айни пайтда ахборот-коммуникация секторини

“билим иқтисодиёти” ишлаб чиқариш тармоғи-

га айлантириш. Истиқболда ушбу муаммонинг

қуйидаги асосий жиҳатларини ўрганиш талаб

этилади: республика ахборот-коммуникация со-

ҳасини глобал жаҳон бозорига интеграция қи-

лиш стратегиясига концептуал ёндашувлар;

иқтисодиётнинг инновацион-ахборот турини

ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар

яратиш; миллий иқтисодиётни ахборот жамия-

ти моделига ўтишга рағбатлантириш страте-

гияси.

Ушбу тадқиқотлар давомида олинган на-

зарий натижалар ахборотлашган жамиятни

шакллантириш, мамлакат рақобатбардошлиги-

ни оширишнинг янги шарт-шароитлари ва ман-

баларини яратиш, шунингдек, рақамли транс-

формация жараёнини жадаллаштириш орқали

рақамли иқтисодиётга ўтиш ҳамда уларни жа-

ҳон иқтисодий тизимининг глобаллашув муам-

моларига мослаштириш механизмини кенгай-

тиришга қаратилган илмий-услубий ёндашув-

ларни кенгайтириш зарур ҳисобланади.

Манба ва адабиётлар рўйхати:

1.

А.М.Кадыров, А.Т.Ахмедиева, Динамика мировых тенденций развития сектора информационно-

коммуникационных технологий в условиях глобализации www.biznes-daily.uz/ru/birjaexpert/37739-dinamika-mirovix-

tndntsiy-razvitiya-sktora

2.

Б.Х.Маъмуров, “Ўзбекистонда рақамли иқтисодиётни ривожлантиришнинг концептуал асослари ва хориж

тажрибаси” “Иқтисодиёт ва таълим” илмий журнали, 4-сон, 2020 й. 38-43-бетлар.

3.

www.gartner.com/en/information-technology маълумотлари асосида шакллантирилган

4.

www.weforum.org – The World Economic Forum - давлат-хусусий ҳамкорлик халқаро ташкилоти расмий веб-

саҳифаси

5.

www.oecd.org/sti/interneteconomy - OECD Information Technology Outlook.

6.

http://software.uz/ru/organization?in_registry=1

7.

http://software.uz/ru/software

8.

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитасининг йиллик статистик тўпламлари

РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ

Библиографические ссылки

А.М.Кадыров, А.Т.Ахмедиева, Динамика мировых тенденции развития сектора информационнокоммуникационных технологий в условиях глобализации www.biznes-daily.uz/ru/birjaexpert/37739-dinamika-mirovix-tndn tsiy-razvi tiya -sktora

Б.Х.Маъмуров, "Узбекистонда рацамли ицтисодиётни ривожлантиришнинг концептуал асослари ва хориж тажрибаси" "Ицтисодиёт ва таълим" илмий журнали, 4-сон, 2020 й. 38-43-бетлар.

www.gartner.com/en/information-technology маълумотлари асосида шакллантирилган

www.weforum.org - The World Economic Forum - давлат-хусусий цамкорлик халцаро ташкилоти расмий веб-сацифаси

www.oecd.org/sti/interneteconomy - OECD Information Technology Outlook.

http://software.uz/ru/organization ?in_registry=l

http://software.uz/ru/software

Узбекистан Давлат статистика цумитасининг йиллик статистик тупламлари

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов