Развитие и перспективы индустрии туризма в контексте цифровой экономики

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
54-56
64
5
Поделиться
Абдулхакимов, З. (2020). Развитие и перспективы индустрии туризма в контексте цифровой экономики. Экономика И Образование, 1(5), 54–56. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/4722
Зухрали Абдулхакимов, Наманганский инженерно-технологический институт

кафедра «Организация и экономика промышленного производства», старший преподаватель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассматриваются основы цифровой экономики и ее ключевые особенности в индустрии туризма. Также использование цифровых технологий в индустрии туризма и отдыха, создание цифровой онлайн-платформы модели «Туризм 4.0» с широким использованием достижений четвертой промышленной революции.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

54

РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ ШАРОИТИДА ТУРИЗМ ИНДУСТРИЯСИНИНГ

РИВОЖЛАНИШИ ВА ИСТИҚБОЛИ

Абдулхакимов Зухрали Турсуналиевич –

Наманган муҳандислик-технология институти,

Наманган шаҳри, “Саноат ишлаб чиқаришини

ташкил этиш ва иқтисоди” кафедраси, катта ўқитувчи

Аннотация:

Мақолада рақамли иқтисодиёт асослари ва туризм индустриясидаги асосий хусусиятлари

ўрганилган. Туризм ва рекреация индустриясида рақамли технологиялардан фодаланиш, тўртинчи саноат
инқилоби ютуқларини қўллаш орқали «Туризм 4.0» рақамли онлайн-платформа моделини яратиш.

Калит сўзлар:

IT-технология,рақамли платформа, рақамли иқтисодиёт, глобал ахборот-коммуникация

технологиялари, тўртинчи саноат инқилоби,сунъий онг, робототехника, интернет, робот-автомобиллар, 3D-
печать, нанотехнологии, биотехнологии, ноодадий энергия манбалари, “Туризм 4.0”.

Аннотация:

в статье рассматриваются основы цифровой экономики и ее ключевые особенности в

индустрии туризма. Также использование цифровых технологий в индустрии туризма и отдыха, создание цифровой
онлайн-платформы модели «Туризм 4.0» с широким использованием достижений четвертой промышленной
революции.

Ключевые слова:

IT-технологии, цифровые платформы, цифровая экономика, глобальные, информационно-

коммуникационные технологии, четвертая промышленная революция, искусственный интеллект, робототехника,
интернет, автомобильные роботы, 3D-печать, нанотехнологии, биотехнологии, необычные источники энергии,
туризм 4.0.

Annotation:

The article focuses on the foundation of the digital economy and its key features in the tourism industry.

Also, the application of digital technologies in the tourism and recreation industry, the creation of a digital online platform
model "Tourism 4.0" with the widespread use of the achievements of the fourth industrial revolution.

Keywords:

IT-technologies, digital platforms, digital economy, global, information-communication technologies, the

fourth industrial revolution, artificial intelligence, robotics, internet, automotive robots, 3D printing, nanotechnology,
biotechnology, unusual sources of energy, Tourism 4.0.

Кириш.

XXI асрда жаҳон иқтисодиёти-

нинг ривожланиши, ундаги бир қатор ўзгариш-

лар, турли давлатлар ўртасидаги муносабат-

ларни таранглашуви, турли ваболарни (2020

йил бошида дунё бўйлаб коронавируснинг тар-

қалиши) тарқалиши ўз навбатида жаҳон иқти-

содиётининг ривожланишига ўз салбий таъси-

рини кўрсатди. Бу муаммоларни бартараф этиш

учун рақамли платформалар, IT-технологиялар-

ни амалиётда кенг қўллашга олиб келмоқда.

Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш дунё

хўжалигида давлатлар, корхоналар, ташкилот-

лар ҳамда йирик бирлашмалардан тортиб ки-

чик корхоналар ўртасидаги рақобатни янада

кучайтириб, янги даврни бошлаб берди. Иқти-

содиёт тармоқларини рақамламлаштириш эса

бир қатор ташкилот ва корхоналар бизнесини

жадал ривожланишига олиб келди. Бу рақамли

иқтисодиёт тадбиркорлик субъектларига бир

қатор енгилликлар тақдим этиб, дунё хўжали-

гидаги глобал миқёсдаги рақамлаштириш жа-

раёнига бу субъектларни мослаштириб, келгу-

сидаги фаолият турларини аниқлаб олишга

хизмат қилади.

Асосий қисм.

Кейинги йигирма йиллик-

ларда бошланган рақамли технологиялар усти-

да олиб борилган тадқиқотлар орқали уларни

амалиётга қўллаш имкониятини берди. Даст-

лабки тадқиқотлардан бири сифатида Масса-

чути институти профессори Н.Негропонте то-

монидан олиб борилган[1]. Тадқиқотнинг асо-

сий мақсади анъанавий ва рақамли иқтисоди-

ётни бир-бирига қарама-қарши қўйган ҳолда

ахборот-коммуникация технологиялар асосида

иқтисодиётни интенсив ривожлантиришдан

иборатдир. Бундай ривожланишга эришиш

учун дунё хўжалиги ўз бошидан кечирган са-

ноат инқилоби ютуқларидан фойдаланиш за-

рур.

Рақамли иқтисодиётнинг асосий белгила-

ридан бири эса учинчи саноат инқилобидан

тўртинчи саноат инқилобига ўтишни билдира-

ди. Тўртинчи саноат инқолобида сунъий онг,

роботлаштириш, интернет, автомобил-робот-

лар, 3 D печать, нанотехнология, биотехноло-

гия, энергияни ноодатий манбалардан олиш

каби янги инновацион маҳсулотлардан кенг

фойдаланиш асносида рақамли технологиялар-

дан кенг фойдаланишга ўтилмоқда.

Биринчи саноат инқилоби 1760-1840

йилларда юз берди, бу даврда темир йўллар

қурилиши, буғ двигателларини ишлаб чиқили-

ши, механик ишлаб чиқаришни ривожланган-

лиги билан ажралиб туради. Иккинчи саноат
инқилоби XIX асрнинг охирларидан бошланиб

XX асрнинг бошларига тўғри келади, оммавий

ишлаб чиқаришни ривожланиши билан кон-

вейр усулидаги ишлаб чиқариш ривожланди.

РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

55

Учинчи саноат инқилоби 1960 йиллардан

бошланди, унда компьютернинг дастлабки

вариантлари ишлaб чиқилди. Ярим ўтказгич-

лар ривожланиши, йирик ЭХМларни пайдо бў-

лиши, 70-80 йилларда эса персонал компьютер-

лар ва интернет сетларидан фойдаланила бош-

ланди [2].

Рақамли тизимларнинг жадал такомилла-

шиши, ўз навбатида, тўртинчи саноат инқило-

бига замин ҳозирлади. Кўп ўтмай янги инқи-

лобнинг дастлабки намуналари, яъни мобил

алоқа ва мобил интернет амалиётда кенг қўл-

ланила бошлади. 2011 йили Германияда бўлиб

ўтган Ганновер ярмаркасида “4-индустрия” ата-

маси муомулага киритилди Янги технология-

лар тараққиёти “ақл заводлари”га асос солди

[3]. Тўртинчи саноат инқилоби ўз навбатида

рақамли

иқтисодиётни

шакллантириб,

компьютер технологияларини барча ишлаб

чиқариш тармоқлари ва истеъмолчилар билан

ўзаро боғловчи ягона виртуал тизимни ярата-

ди. Унинг шаклланиши асносида “онлайн-хиз-

мат, маҳсулотлар”, электрон-тўлов, электрон

тижорат, электрон савдо, интернет маҳсулот

(Iot –Internet of Things), краудфандинг, интер-

нет-банк кабиларни ривожланишига олиб кел-

ди. Янги рақамли технологиялар асосида янги

рақамли платформаларни шаклланиши, Big

Data технологияларни, нейросетларни ривож-

ланиши (сунъий онг), ақлли технологиялар

пайдо бўлиши учун мустаҳкам замин яратди.

“International Data Corporation” тадқиқот-

ларига кўра, дунё бўйича рақамли иқтисодиёт-

нинг 2019 йилда ўсиши 16,8 %га етиши, даро-

мадлари эса 2,1трлн.АҚШ долларини ташкил

этди. “Accenture” тадқиқотчилари башоратла-

рига кўра, 2020 йилда рақамли технологиялар

TOP-10даги ўсиш юқорилигича сақланиб қола-

ди ва дунё иқтисодиёти 1,36 трлн АҚШ доллари

даромад кўради. 2020 йилнинг биринчи чора-

гида дунё хўжалигини қамраб олган “COVID-19”

коронавирус пандемияси таъсирида рақамли

технологияларни роли янада ошди.

Иқтисодиётни рақамли технологиялар

асосида ривожлантириш ишлаб чиқариш, қиш-

лоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш, туризм ва

рекреация тизимларида жиддий таркибий ўзга-

ришларга олиб келди. “The Boston Consulting

Group” маълумотлари бўйича 2035 йилга бориб

рақамли иқтисодиёт юқори суръатда ривожла-

нади ва 16 трлн АҚШ доллари даромад кўради.

Дунё хўжалиги йилдан-йилга рақамли техноло-

гиялар асосида қайта қуриш жараёнларини

бошдан кечиради.

Хизмат кўрсатиш соҳаларида эса сервис

моделлари, анъанавий иқтисодиётдан рақамли

иқтисодиётга ўтиш даврида давлат-хусусий ше-

рикчилик шаклларини ривожланиши асосида
sharing-сервис хизматлари шаклланди. Иқтисо-

диётни рақамли тизимларга ўтказишда дастлаб

хизмат кўрсатиш соҳалари, яъни туризм ва

рекреация индустрияларидан бошлаш мақсад-

га мувофиқдир. Туризм ва рекреация соҳалари-

ни рақамлаштириш орқали турист ва рекреант-

ларни кенг аудиториясини эгаллаш, хизмат

кўрсатиш сифатини ошириш, глобал рақамли

дунё иқтисодиётида ўз ўрнига эга бўлиш имкo-

нини беради.

Шунингдек, Жанубий Осиё мамлакатлари

туризм индустриясини рақамлаштириш соҳаси-

да ижобий натижаларга эришди. 2018 йилда

Шри Ланка мамлакат туризм йўналишларида

оммавий рақамли технологияларни қўллашни

бошлади. Бунинг натижасида мамлакатга қў-

шимча 2,5 млн туристни жалб этишга эришди.

Индонезицияда

эса

халқаро

даражадаги

“Airbnb” бронлаштириш тизимини жорий этди.

Дунё бўйича бугунки кунда ўндан ортиқ тех-

нологик стартаплар туризм соҳасида фаолият

кўрсатиб турибди (1-жадвал).

1-жадвал

Туризм соҳасида фаолият кўрсатаётган стартаплар

Туризмдаги

стартаплар

Қайси

давлатга
тегишли

Фаолият тури

1.

CamboTicket

Камбоджа

Электрон почта хизмати, паромларини онлайн бронлаш, автобус ва

таксилар хизмати, Лаос, Таилад,Камбоджа, Вьетнамда хизмат кўрсатади

2.

Local Alike

Тай

Booking.com янги концепциясини яратди, онлайн платформа орқали

мамлакат аҳолисига дунё туризми бўйича маслаҳатлар олиб боради ва
туристик хизматлар кўрсатади

3.

Tripnparty

Франция

Турли саёхатлар, барча мамлакатларда туристик хизматлар кўрсатади
ва ўз аҳолисини яхши дам олишини ташкил этади

4.

Startup

Weekend Bali

Бали

Туризм соҳасида дам олишни мазмунли ташкил этиш учун янги ғоялар
беради. Мобил иловалар орқали гид, хайдовчи хизматларини кўрсатади.
Маҳаллий фермерлар маҳсулотини сотувини йўлга қўйган

Манба

:

Богомазова И.В, Аноприева Е.В, Климова Т.Б. Цифровая экономика в индустрии туризма и

гостеприимства: тенденции и перспетивы. Сервис в России и за рубежом. 2019 г, №3,38 с.

РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

56

Google статистикаси бўйича саёҳатларни

режалаштирилаётган пайтда ёки дам олиш

мавсуми бошланиш даврларида 400 дан ортиқ

интернетда қидирув ишлари олиб борилади.

Барча турист борадиган мамлакат ёки минта-

қани онлайн кўриб, танишиб кейин ташриф

буюриши одатий холатга айланиб бормоқда.

Шу сабабли рақамли платаформаларни ўрни

кўтарилиб бормоқда. 75% саёҳатчилар ўзлари-

ни саёҳатларини виртуал олам орқали амалга

ошириб кейин боришади ва бу эса туризмда

онлайн-хизматлар турларининг кўпайишига са-

баб бўлади. Мобил иловалар, планшет ва интер-

нет хизматлари таъсирида туризм индустрия-

сида глобал ўзгаришлар даври келганлигини

англатмоқда.

2-расм. “Туризм 4.0” рақамли платформа модели

Манба:

Богомазова И.В, Аноприева Е.В, Климова Т.Б. Цифровая экономика в индустрии туризма и

гостеприимства: тенденции и перспетивы. Сервис в России и за рубежом. 2019 г, №3,38 с

Якуний қисм.

Юқоридагилардан келиб

чиққан холда шуни айтиш мумкинки, бир қатор

ривожланган мамлакатларни туризм соҳасида-

ги рақамлаштириш тажрибаларини ўрганган

ҳолда Ўзбекистон Республикасида туризм ин-

дустриясида “Туризм 4.0” рақамли платформа

моделини яратиш лозим бўлади (2-расм).

“Туризм 4.0” рақамли платформа модели

ривожлантириш учун қуйидаги вазифаларни

амалга ошириш лозим бўлади.

1.

Барча субъектларни автоматлашти-

риш;

2.

Интернет тезлигини республика бўй-

лаб кўтариш;

3.

Туристик маҳсулотлар ва хизматлар-

нинг хаётийлик циклини узайтириш;

4.

Туристик маҳсулотлар ва хизматларни

виртуал тизимда фаолиятини йўлга қўйиш.

Туризм индустриясида кичик ва ўрта биз-

нес ривожлантиришда улкан рақамли иқтисо-

диёт салоҳияти мавжуд. Унинг учун ҳар бир ту-

ристиик субъектнинг технологик ва молиявий

имкониятлари ҳисобга олинган ҳолда рақам-

лаштириш зарур.

Хулоса сифатида шуни айтиш мумкинки

яқин келажакда йирик туристик корхона, таш-

килотлар ва ҳудудларни туристик салоҳиятини

акс эттирувчи онлайн платформалар яратили-
ши кутилмоқда. Рақамли туризм билан боғлиқ

бўлган объектларни янгича бизнес моделлари

яратилиши билан соҳага инновацияларни жа-

дал кириб келади. Янгича ўзгаришларни қабул

қилар эканмиз, туризм бозори учун виртуал

оламдаги курашларни авж олишини ва рақо-

батбардош онлайн платформалар ўртасидаги

янгича муносабатлар ўрталишини таълаб эта-

ди. Туристик компания бундай рақамли иқти-

содиётни қабул қилади ёки улар ўз фаолиятини

тўхтатади.

Манба ва адабиётлар рўйхати:

1.

Герчикова Е.З.,Спиридонова Е.П. Социологические аспекты трансформации сферы рекреации и туризми в

условиях цифровой экономики // Вестник Саратовского государственного социально-экономического университета.
2018, №3, 185-198 с

2.

Клаус Шваб. Четвертая промышленная революция. «Эксмо» 2016 г,11-с.

3.

Ахунова Ш. Тўртинчи саноат инқилоби ва унинг дунё хўжалигига таъсири. Бизнес-эксперт. 2020, №2, 22 б.

4.

Богомазова И.В, Аноприева Е.В, Климова Т.Б. Цифровая экономика в индустрии туризма и гостеприимства:

тенденции и перспетивы. Сервис в России и за рубежом. 2019 г, №3,38 с

5.

“The Boston Consulting Group” маълумотлари.

РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ

Библиографические ссылки

Герчикова Е.З.,Спиридонова Е.П. Социологические аспекты трансформации сферы рекреации и туризми в условиях цифровой экономики // Вестник Саратовского государственного социально-экономического университета. 2018, №3, 185-198 с

Клаус Шваб. Четвертая промышленная революция. «Эксмо» 2016 г,11-с.

Ахунова Ш. Тўртинчи саноат инқилоби ва унинг дунё хўжалигига таъсири. Бизнес-эксперт. 2020, №2, 22 б.

Богомазова И.В, Аноприева Е.В, Климова Т.Б. Цифровая экономика в индустрии туризма и гостеприимства: тенденции и перспетивы. Сервис в России и за рубежом. 2019 г, №3,38 с

“The Boston Consulting Group” маълумотлари.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов