Использовать экономический анализ как инструмент аудита для повышения качества аудита финансовых результатов

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
86-92
103
13
Поделиться
Таджибоева, Ш., & Тошпулатова, Г. (2020). Использовать экономический анализ как инструмент аудита для повышения качества аудита финансовых результатов. Экономика И Образование, 1(2), 86–92. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/4308
Шахноза Таджибоева, Ташкентский государственный экономический университет

Доцент кафедры «Экономический анализ и аудит»

Гульбаксор Тошпулатова, Ташкентский государственный экономический университет

Слушатель, специальность «Аудит»

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассматриваются вопросы использования аналитических процедур в аудите отчета о финансовых результатах в предприятиях. Данные в исследовании методы факторного анализа финансовых результатов позволяют правильно оценить финансово-хозяйственную деятельность предприятий, поиск внутрихозяйственных резервов для увеличения прибыли и тем самым обеспечить им устойчивое финансовое состояние.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2

86

бошқарув масалалари ечилади, хўжалик
юритувчи субъектнинг иқтисодий фаолия-

тини тизимли тарзда иқтисодий баҳолаш
имконияти таъминланади ҳамда тескари

алоқа (бошқарув жараёнининг барча босқич-
ларини таҳлилий маълумотлар билан таъ-

минлаш) ўрнатиш имконини беради.

Манба ва адабиётлар руйхати:

1.

Ивашкевич В.Б. Организация управленческого учета по центрам ответственности и местам

формирования затрат. //Бухгалтерский учет. – М.: Финансы и статистика, 2000, № 3 - 56-59 бетлар.

2.

Хорнгрен Ч., Фостер Дж. Бухгалтерский учет: управленческий аспект. – М.: Финансы и статистика, 2000.

– 415 с, 78-бет.

3.

Соколов Я.В., Соколов В.Я. История бухгалтерского учета. – М.: Финансы и статистика, 2006. – 288с., 33-

бет.

4.

Голова С. Управленческий учет как фактор повышения качества корпоративного управления. – Аудит и

бухгалтерия в Украине. – 2003. – 345с.

5.

Друри К. Введение в управленческий и производственный учет: Пер с англ. /Под ред. Н. Д, Эриашвили. - М.:

Аудит, ЮНИТИ, 1998. - 783с.

6.

Карпова Т.П. Основы управленческого учета: Учеб. пособие. - М.: ИНФРА-М, 1997.- 392с.

7.

Николаева О.Е., Алексеева О.В. Стратегический управленческий учет. - М.: Едиториал УРСС, 2003. - 304 с.

8.

Pardaev A.X., Pardaeva Z.A. Darslik //Boshqaruv hisobi. – T.: “Iqtisod-Moliya”, 2019. – 556 b.

9.

Хасанов Б.А. Бошқарув ҳисоби. Дарслик /Б.А. Хасанов, А.А. Хашимов – Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон

Миллий кутубхонаси нашриёти, 2005. – 260 б.

МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАР АУДИТИ СИФАТИНИ ОШИРИШДА ИҚТИСОДИЙ

ТАҲЛИЛДАН АУДИТ ВОСИТАСИ СИФАТИДА ФОЙДАЛАНИШ

Тожибоева Шаҳноза Анваровна –

Тошкент давлат иқтисодиёт университети,

“Иқтисодий таҳлил ва аудит” кафедраси доценти

Тошпўлатова Гулбахор Баҳодировна

Тошкент давлат иқтисодиёт университети,

«Аудит» мутахассислиги тингловчиcи

Аннотация

:

Мақолада корхоналарда молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот аудитида таҳлилий

амаллардан фойдаланиш масалалари кўриб чиқилган. Тадқиқотда келтирилган молиявий натижаларни омилли
таҳлил қилиш усули корхоналарнинг молиявий-хўжалик фаолиятига тўғри баҳо бериш, фойда кўрсаткичларини
ошириш бўйича мавжуд ички хўжалик имкониятларини аниқлаш орқали уларнинг молиявий ҳолати барқарорлигини
таъминлаш имконини беради.

Калит сўзлар

:

аудиторлик текшируви, молиявий ҳисобот, таҳлилий амаллар, молиявий натижа, ички

хўжалик имкониятлари, самарадорлик, молиявий ҳолат, қиёсий таҳлил, омилли таҳлил.


Аннотация

:

В статье рассматриваются вопросы использования аналитических процедур в аудите отчета

о финансовых результатах в предприятиях. Данные в исследовании методы факторного анализа финансовых
результатов позволяют правильно оценить финансово-хозяйственную деятельность предприятий, поиск
внутрихозяйственных резервов для увеличения прибыли и тем самым обеспечить им устойчивое финансовое
состояние.

Ключевые слова

:

аудиторская проверка, финансовая отчетность, аналитические процедуры, финансовый

результат, внутри хозяйственные резервы, эффективность, финансовое состояние, сопоставимый анализ,
факторный анализ.

Abstract:

The article discusses the use of analytical procedures in the audit of the report on the financial results of the

company. The data in the study methods of factor analysis of financial results allow us to correctly assess the financial and
economic activities of enterprises, the search for on-farm reserves to increase profits and thereby ensure their stable financial
condition.

Key words:

audit, financial statements, analytical procedures, financial results, internal economic reserves, efficiency,

financial condition, comparable analysis, factor analysis.

Кириш.

Республикамизда иқтисодиёт-

ни ривожлантириш ва либераллаштириш

шароитида иқтисодий ўсиш, макроиқтисо-
дий ва молиявий барқарорликка эришиш

асосий вазифалардан бири ҳисобланади. Бу

эса, ўз навбатида хўжалик юритувчи субъ-
ектлар фаолиятини ривожлантириш, самара-

дорлигини оширишни тақозо этади.

Самарадорлик хўжалик субъектлари

фаолиятининг молиявий натижаларида ўз

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА АУДИТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2

87

ифодасини топади. Молиявий натижалар
корхона фаолиятининг барча томонларини

акс эттирувчи кўрсаткич бўлиб, унинг миқ-
дорида маҳсулот ҳажми ва сифати, маҳсулот

тури, таннарх даражаси ва бошқа бир қанча
омиллар таъсир қилади. Ўз ўрнида молиявий

натижа корхонанинг ўз айланма маблағла-
рига, тўлов қобилиятига таъсирини ўтказа-

ди. Молиявий натижаларни ифодаловчи кўр-
саткич бўлиб фойда ва рентабеллик даража-

си ҳисобланади. Зеро, молиявий натижалар
уларнинг иқтисодий ва молиявий барқарор-

лигини таъминлашда муҳим омиллардан
бири ҳисобланади.

Ҳозирги даврда фойданинг ўрни ва

аҳамияти янада ошиб бормоқда. Чунки у кор-

хона фаолиятини кенгайтириш, техникавий
ривожланиш ва модернизация қилишнинг

ягона манбаи бўлиб қолмоқда. Шунингдек,
корхона жамоасининг ижтимоий ҳамда иқ-

тисодий масалаларини ҳал қилишда фойда-
нинг аҳамиятига кенг ўрин берилган. Ҳозир-

ги шароитларда фаолият кўрсатаётган кор-

хоналарда фойда капитал қўйилмалар ва ай-
ланма маблағлар шаклланиши, бюджетнинг

даромад қисмини тўлдиришнинг асосий
манбаи сифатида хизмат қилмоқда.

Молиявий натижалар даражасини оши-

риш имкониятларини аниқлаш корхона фао-

лиятининг энг асосий вазифаларидан бири
бўлиб ҳисобланади. Буни фақатгина корхона

фаолиятини ҳар томонлама ўрганиш, таҳлил
ва аудит қилиш асосида эришилади.

Иқтисодиётни янада ривожлантириш

ва либераллаштириш шароитида корхона-

лар фаолиятининг самарадорлигини оши-
риш, аудиторлик текширувидан ўтказиш

ҳамда ҳисоб-китобни яхшилаш мақсадида
уларга маслаҳат, йўл-йўриқ, ҳуқуқий ва бош-

қа турдаги ёрдам кўрсатадиган малакали
хизматнинг янги шакли – аудиторлик фао-

лиятига эҳтиёж янада кучаймоқда. Бундай
фаолиятнинг асосий вазифаси, биринчи нав-

батда,

корхона молия-хўжалик фаолиятини

назорат қилиб турадиган бухгалтерия ҳисо-

би тизими, фаолият натижаларини баҳолай-
диган молиявий ҳисоботларнинг қонуний-

лигини тасдиқлашдан иборатдир. Шуларни

инобатга олган ҳолда мамлакатимизда ке-
йинги пайтларда аудиторлик фаолиятини

ривожлантириш бўйича керакли тадбирлар
амалга оширилмоқда.

Хўжалик субъектлари фаолиятини

аудиторлик текширувидан ўтказишда мо-

лиявий натижалар асосий кўрсаткичлардан

бири бўлиб, уларни молиявий жиҳатдан бар-
қарор бўлиши олган фойдасининг тўғри

шакллантирилиши билан алоқадордир. Шу
сабабга кўра ҳам хўжалик юритувчи субъект-

ларнинг молиявий натижаси кўрсаткичлари-
ни ифодаловчи молиявий натижалар тўғри-

сидаги ҳисоботи устидан доимий назорат
олиб бориш муҳим масалалардан бири ҳи-

собланади. Бу вазифаларни бажариш учун
молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот

аудитини халқаро стандартлар талаби дара-
жасида ташкил қилиш, молиявий ҳисобот

маълумотларини таҳлил қилиш, хорижий
давлатлар тажрибаси асосида аудит жараё-

нини такомиллаштириш зарурияти сезил-
моқда. Бу эса, ўз навбатида тадқиқотни дол-

зарб мавзуга бағишланганлигидан далолат
беради.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

.

Хў-

жалик субъектларида молиявий натижалар

аудити ва таҳлили масалалари республика-
миз ва мустақил давлатлар ҳамдўстлиги

иқтисодчи олимларининг илмий ишларида

кенг кўламда ўрганиб чиқилган. Мазкур тад-
қиқотларда молиявий натижалар аудити ва

таҳлилининг умумметодологик асосларига
таянган ҳолда айрим муаммолар, ташкилий

жиҳатлари тадқиқ қилинган.

Хусусан, М.М.Тўлахўжаева[6], Ш.И.Илхо-

мов [12], Шoaлимoв A.X.,Илxoмoв Ш.И., Тoжи-
бoeвa Ш.A [8], Л.В Донцова [7] , В.И. Подоль-

ский [11], М.Қ. Пардаев [9], А.Х.Шоалимов[5]
томонидан айнан олинган корхонанинг мо-

лиявий натижалари аудити ва таҳлили маса-
лалари кўриб чиқилган. Зеро, бу кўрсаткич-

ларни корхоналар молиявий ҳолатига баҳо
беришдаги аҳамияти, муҳимлигидан келиб

чиқиб, уларни алоҳида ўрганиш ва тавсиф-
лаш лозим. Тадқиқотлар кўрсатишича, мо-

лиявий натижаларнинг назарий муаммолари
масаланинг бир томони бўлса, иккинчи то-

мони унинг амалий жиҳатдан турли соҳалар-
га мос келиши ҳисобланади.

Зеро, Ўзбекистон Республикаси Вазир-

лар Маҳкамасининг 2015 йил 28 июлда қа-

бул қилинган «Давлат улуши бўлган акция-
дорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юри-

тувчи субъектлар фаолияти самарадорлиги-

ни баҳолаш мезонларини жорий этиш тўғри-
сида»ги 207-сон қарори[2] ҳамда Ўзбекистон

Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018
йил 14 декабрдаги «Давлат иштирокидаги

корхоналарни молиявий соғломлаштириш
тизимини тубдан такомиллаштириш чора-

тадбирлари тўғрисида»ги 1013-сон қарори-

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА АУДИТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2

88

ни[3] қабул қилиниши ҳам хўжалик субъект-
ларида иқтисодий таҳлил ўтказишни дол-

зарблигини белгилаб беради.

Хўжалик субъектларида аудиторлик

текшируви самарадорлигини оширишда
иқтисодий таҳлилдан аудит воситаси сифа-

тида фойдаланиш ҳисобига эришиш мумкин.
Шу боисдан хўжалик субъектлари молиявий

ҳисоботларини аудиторлик текширувини си-
фатли ўтказишда таҳлилий амалиёт катта

аҳамиятга эга ҳисобланади. Таҳлилий амал-
лар аудитор учун аудитни ҳар томонлама

сифатли ўтказишга имкон беради ва корхона
фаолияти билан боғлиқ муаммоларни аниқ-

лашда ҳамда шунга мос равишда мижоз учун
асосли таклифларни ишлаб чиқишга имкон

яратади. Таҳлилий амалларнинг самарадор-
лиги кўп жиҳатдан усулларни тўғри танла-

нишидан, кўрсаткичлар таркибини белги-
лашдан ва таҳлилни ўтказиш кетма-кетли-

гига боғлиқ. Шу билан бирга таҳлилий амал-
лардан катта камомадлар, харажат ва йўқо-

тишлар, инвентаризация иши ва ички ауди-

торлик хизмати самарадорлигининг иқтисо-
дий таҳлили учун фойдаланилиши мумкин.

Шу боисдан ҳам хўжалик субъектларида мо-
лиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни

аудиторлик текширувидан ўтказишда таҳ-
лил усулларидан фойдаланиш бўйича ҳам

тадқиқотлар олиб бориш долзарб илмий-
амалий аҳамиятга эга бўлган мавзу ҳисобла-

нади.

Тадқиқот методологияси.

Тадқиқот

ишида гуруҳлаш, таққослаш, анализ, синтез,
индукция, дедукция, горизонтал, вертикал

ва омилли таҳлил усуллари қўлланилган.
Хусусан, таққослаш усули корхона фаолияти-

ни таҳлил қилишнинг энг асосий усули бў-
либ, ундан молиявий натижалар таҳлилида

ҳам фойдаланилади. Чунки таққослаш асоси-
да баҳолаш учун қўлланиладиган ҳар бир

кўрсаткич, ҳар бир рақам, назорат ва прогноз
ҳудди шундай кўрсаткич билан таққослаган-

дагина аҳамиятли ҳисобланади. Таққослаш
натижасида молиявий натижалар бўйича

бизнес режанинг бажарилиши даражаси ва
сифати, ўзгариши, салмоғи, ўсиш суръати

аниқланади, молиявий натижаларни тизим-

ли назорат қилиш ва ҳар томонлама баҳолаш
имкони бўлади. Гуруҳлаш айниқса молиявий

натижалар аудити ва таҳлилида кенг қўл-
ланиладиган усул ҳисобланади. Чунки мо-

лиявий натижалар таркибини гуруҳлаш асо-
сида уларнинг хусусиятлари, асосий жиҳат-

ларини эътиборга олинган ҳолда таҳлил қи-

лиш аудиторлик текширувлари сифатини
ошишига имкон беради.

Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳи-

собот аудитида таҳлилий амалларни қўл-

лашда диалектик билиш усуллари - анализ
ва синтездан фойдаланилади. Мазкур усул-

лар молиявий натижалар таркибини таҳлил
қилишда, таҳлил натижаларини умумлашти-

ришда қўлланилади. Анализ ва синтез усули
молиявий натижалар таҳлилида биргаликда

ҳаракат қилади. Омилли таҳлил усули мо-
лиявий натижалар таҳлилида қўлланилади-

ган асосий усул ҳисобланади. Чунки омилли
таҳлил усули молиявий натижа кўрсаткичи-

нинг ўзгаришига таъсир қилувчи ҳар бир
омилларни ҳисоб-китоб қилишда фойдала-

нилади. Мазкур усулни қўллаш натижасида
фойда ҳажмини ошириш бўйича ички хў-

жалик имкониятларини аниқлаш имкони
бўлади.

Таҳлил ва натижалар

.

Мамлакатимиз-

да иқтисодиётни либераллаштириш шарои-

тида аудиторлик хизматлари бозорининг

ривожланиши учун шароитларни янада
яхшилаш ва аудиторлик фаолиятини тар-

тибга солишда халқаро стандартларга муво-
фиқ замонавий ёндашувларни жорий этиш

мақсадида Ўзбекистон Республикаси Прези-
дентининг “Ўзбекистон

Республикасида

аудиторлик фаолиятини янада ривожланти-
риш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қаро-

ри[1] қабул қилинди. Мазкур қарорда ауди-
торлик фаолияти тўғрисидаги қонун ҳуж-

жатларини такомиллаштириш, шу жумла-
дан, халқаро стандартлар асосида, аудитор-

лик хизматлари сифатини оширишга ва
ишбилармонлар ҳамжамиятининг аудитор-

лик ташкилотлари иши натижаларига ишон-
чини қўллаб-қувватлашга қаратилган ауди-

торлик ташкилотлари иши сифатини ташқи
назорат қилишнинг таъсирчан тизимини

шакллантириш, аудиторлик ташкилотлари-
нинг халқаро аудиторлик тармоқларига

жалб этилганлик даражасини ошириш, шу
жумладан, аудиторлик ташкилотларини,

аудиторларни аудитнинг халқаро стандарт-
ларини қўллаш масалаларида фаол услубий

жиҳатдан қўллаб-қувватлашни ташкил этиш

ва бошқа устувор йўналишлар белгилаб бе-
рилган. Бу эса ўз навбатида молиявий нати-

жалар аудитини ҳам такомиллаштиришни
тақозо қилади.

Иқтисодиётни ривожлантириш ша-

роитида республикамиз корхоналари фао-

лияти натижаларини аудиторлик текширув-

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА АУДИТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2

89

ларидан ўтказиш, шунингдек молиявий на-
тижалар тўғрисидаги ҳисобот аудити сифа-

тини оширишда таҳлилий амаллардан кенг
фойдаланиш ресурсларни самарали бошқа-

риш ҳамда иқтисодий манфаатдорликни
оширишда катта аҳамият касб этади. Чунки

корхоналар молиявий барқарорлигига таъ-
сир қилувчи ички ва ташқи омилларни

олдиндан тахминлаш, уларни истиқболли
ривожлантириш бўйича самарали бошқарув

қарорларни қабул қилишда информацион ва
назарий асосни яратиш каби муаммолар кор-

хоналар фаолиятида иқтисодий таҳлилнинг
замонавий усулларидан фойдаланган ҳолда

назоратни ташкил этишни талаб қилади.

Аудитор хўжалик субъектларида мо-

лиявий ва у билан боғлиқ бошқа ҳисоботлар
юзасидан ўтказилган аудиторлик текшируви

натижалари сифатини оширишда таҳлилий
амалиётдан самарали фойдаланиш лозим.

Иқтисодчи олим К.Б.Аҳмаджоновнинг

фикрича: “Корхоналарнинг жорий йилга оид

молиявий ҳисобот кўрсаткичларини фоиз ва

нисбат кўринишида аввалги йилги ҳисобот-
лар, статистик ва бюджет кўрсаткичлари

билан солиштириш таҳлилий амалиёт”[4]
дейилади. Таҳлилий амалиётлар “Таҳлилий

амаллар” деб номланган 13-АФМСга асосан
қўлланилади. Режалаштириш мақсадларида

қўлланилганда таҳлилий амалиётлар ауди-
тор учун мижоз молиявий фаолиятининг

хусусиятларини ўрганиш имконини беради.
Шунингдек, сезиларли ўзгаришлар келганда,

хато сальдога эга бўлган счетларни аниқлаш
мумкин бўлади. Бундай ҳолда аудитор тек-

ширув жараёнида айнан шу муаммоли нуқ-
таларга катта эътибор қаратиши орқали

юқори сифатли аудит текширувини ўткази-
ши мумкин бўлади. Демак, таҳлилий ама-

лиётлар аудитни режалаштириш жараёнида
аудит рискини баҳолашда энг муҳим бўғин-

ларидан бири бўлиши лозим. Чунки аудитор-
лик рисклари таркибида энг асосий кўрсат-

кич бу - аниқланмаслик риски ҳисобланади.
Мазкур риск даражасининг ошишига таъсир

қилувчи омиллардан бири эса таҳлилий
амаллардан фойдаланмаслик ҳисобланади.

Таҳлилий амалларга Аудитнинг Халқа-

ро Стандартларида кенг тўхталиб ўтилган
бўлиб, алоҳида № 520 - «Таҳлилий муолажа-

лар» номли бўлим ажратилган. Унда келти-
рилишича, таҳлилий муолажалар қуйидаги

мақсадларда қўлланилади

:

- бошқа аудиторлик муолажаларнинг

тавсифи, муддати ва ҳажмини режалашти-

ришда аудиторга ёрдам бериш учун;

- молиявий ҳисоботнинг аниқ белги-

ланган тасдиқлари бўйича аниқлаб бўлмас-
лик риски пасайганда, муфассал тестларга

қараганда қўлланиши самарадорлироқ ва
оқилона бўлган моҳияти бўйича муолажа-

лар;

- аудитнинг охирги, шархланадиган

босқичда молиявий ҳисобот бўйича умумий
шарҳлаш сифатида.

Таҳлилий амаллар, шунингдек, субъект

фаолиятига асосланган масалан, ялпи фойда-

нинг фоиз нисбати, истиқболли намунага
мувофиқ бўлиши кутилаётган молиявий

маълумотлар элементлари ўртасидаги ҳамда
молиявий маълумот, тегишли равишда мо-

лиявий тавсифга эга бўлмаган маълумот ўр-
тасидаги ўзаро боғлиқликни кўриб чиқади.

Халқаро амалиётда таҳлилий амаллар-

нинг кўплаб усуллари ишлаб чиқилган. Бу

усуллар корхонаниг қисқа муддатли ликвид-

лиги, тўлов қобилияти, даромадлилиги каби
бир қатор кўрсаткичларни аниқлашга қара-

тилган. Бу кўрсаткичлардаги ўзгаришлар-
нинг аниқланиши ва шу ўзгаришларга олиб

келган омилларнинг таҳлил қилиниши ауди-
торга молиявий ҳисоботнинг айнан қайси

элементларига кўпроқ эътибор бериш ва
тест интенсивлигини кучайтириш лозимли-

гини кўрсатади. Ҳозирда аудиторлар томо-
нидан қўлланиладиган таҳлилий амалларни

қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин: даро-
мадлилик таҳлили, қисқа муддатли ликвид-

лилик таҳлили, Узоқ муддатли тўлов қоби-
лияти таҳлили.

Корхоналар молиявий-хўжалик фао-

лиятини таҳлил этишнинг молиявий ҳисо-

ботнинг халқаро стандартларида асосан 3 та
босқичи таркибланади: таҳлилнинг мақсади-

ни ва уни реализация қилиш тартибини бел-
гилаш; таҳлилда фойдаланиладиган ахбо-

ротлар сифатини баҳолаш, ишончли ахбо-
ротлар базасини шакллантириш; таҳлил

усуллари (методлари)ни аниқлаш, таҳлилни
ўтказиш ва олинган натижаларни умумлаш-

тириш.

Иқтисодчи олим А.Х. Шоалимовнинг

фикрича: “Таҳлилий кўрсаткичларни аниқ-

лаш ва унинг ўзгаришларини қиёсий таққос-
лаш асосида хўжалик субъектларининг мо-

лиявий аҳволини аниқроқ ўрганиш, билиш
имкони туғилади[10]. Иқтисодий таҳлил

этишда албатта қатор кўрсаткичлар тизими-

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА АУДИТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2

90

дан ва таҳлил усулларидан фойдаланилади.

Молиявий натижаларни аудиторлик

текшируви корхона молиявий натижалари-
ни шаклланиши ва тақсимланишини текши-

риш, таҳлилий кўрсаткичларни баҳолашдан

бошланади.

Энди қуйидаги 1-жадвалда “АВС пaxтa

тозалаш” АЖ

даромадлари таркибини кўриб

чиқамиз (1-жадвал).

1-жадвал

АВС пaxтa тозалаш” АЖ даромадлари таркиби

Кўрсаткичлар

Йил боши

Йил охири

Фарқи (+,-)

сумма,м.с. салмоғи,% сумма,м.с. салмоғи,% сумма,м.с. салмоғи,%

Маҳсулотлар сотишдан олинган соф тушум

24110710

99,75

23342383

99,04

-768327

-0,71

Молиявий фаолиятдан олинган даромадлар

60800

0,25

226288

0,96

+165488

+0,71

Жами жаромадлар

24171510

100

23568671

100

+602839

-

Манба:

“АВС пaxтa тозалаш” АЖ молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботи маълумотлари асосида тузилди.

1-жадвалда кўринишича, “АВС пахта за-

води” АЖда йил охирида жами даромадлари

ҳажми йил бошига нисбатан 602839 минг
сўмга ошган. Унинг таркибида асосий ўрин-

ни маҳсулотлар сотишдан олинган соф ту-
шумнинг улуши эгаллаган бўлиб, 99,75 ва

99,04 фоизни ташкил қилади. Корхонада
даромад асосан маҳсулотларни сотишдан

олинган. Жами даромадлар таркибида мо-
лиявий фаолиятдан олинган даромадлар-

нинг улуши сезиларли эмас, яъни 0,25 ва

0,96 фоиздан иборат. Ҳисобот даврида кор-
хонада асосий фаолиятдан бошқа даромад-

лар ва тасодифий даромадлар олинмаган.
Хулоса қилиб айтганда, жамият молиявий-

хўжалик фаолиятларида даромадларини
ошириш бўйича амалий чора-тадбирларни

кўриши лозим бўлади.

Хўжалик субъектлари молиявий нати-

жалар тўғрисидаги ҳисобот аудитида фойда

кўрсаткичларини таҳлил қилиш муҳим ҳи-
собланади. Корхонанинг соф фойдаси молия-

вий натижаларнинг асосий кўрсаткичи ҳи-
собланиб, уни шаклланиш жараёни бутун

молиявий-хўжалик фаолиятини қамраб ола-
ди. Бу ерда маҳсулотни ишлаб чиқариш ва

сотиш, сотиш ва маъмурий харажатларни те-
жаш, молиявий фаолият натижасида ижобий

саьдога эришиш, тасодифий фойдага муяс-

сар бўлиш каби бир қанча босқичлар мужас-
сам. Соф фойда миқдорини аниқлаш учун

оралиқ фойда кўрсаткичларини аниқлаш
керак. Энди “АВС пaxтa тозалаш” АЖ

молия-

вий натижаларини умумий ҳажмини таҳлил
қилиш учун қуйидаги жадвални келтирамиз

(2-жадвал).

2-жадвал

“АВС пaxтa тозалаш” АЖда молиявий натижалари таҳлили

Кўрсаткичлар

Йил

боши

Йил

охири

Ўзгариши

(+,-)

1.Маҳсулотлар сотишдан олинган соф тушум

24110710 23342383

-768327

2.Сотилган маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи

21971270 21048831

-922439

3.Маҳсулотлар сотишдан олинган ялпи фойда (1қ-2қ)

2138440

2293552

+155112

4.Давр харажатлари (сотиш, маъмурий, бошқа операсион харажатлар)

1618491

1760676

+142185

5.Асосий фаолиятдан олинган бошқа даромад ва харажатлар

-

-

-

6.Асосий ишлаб чиқариш фаолиятининг ялпи молиявий натижаси (3қ-4қ+,-5қ) 520949

532876

+11927

7. Молиявий фаолиятнинг даромадлари

60800

226288

+165488

8. Молиявий фаолият бўйича харажатлар

226499

363024

+136525

9.Умумхўжалик фаолиятининг ялпи молиявий натижаси(6қ+7қ-8қ)

355250

396140

+40890

10.Фавқулодда фойда ёки зарар

-

-

-

11.Солиқ тўлангунга қадар фойда(9қ+-10қ)

355250

396140

+40890

12.Даромад солиғи

56144

56144

+12351

13.Фойдадан бошқа солиқлар ва йиғимлар

23928

26212

+2284

14.Ҳисобот давридаги соф фойда (зарар)(11қ-12қ-13қ)

275178

301433

+26255

Манба:

“АВС пaxтa тозалаш” АЖ молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботи маълумотлари асосида тузилди.

2-жадвал маълумотларидан кўриниб

турибдики, “АВС пaxтa тозалаш” акциядор-

лик жамиятида йил охирида йил бошига
нисбатан фойданинг барча шакллари бўйича

ўсишга эришган. Маҳсулотлар сотишдан

олинган ялпи фойда ўтган йилга нисбатан
155112 минг сўмга ошган. Шу давр мобай-

нида асосий фаолиятдан кўрилган фойда
миқдори 532876 минг сўмни ташкил қилган

ҳолда йил бошига нисбатан 11927 минг сўм-

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА АУДИТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2

91

га кўтарилган. Корхонада фойдани янада
ошириш имкониятлари мавжуд. Масалан,

давр харажатлари ўтган йилга нисбатан се-
зиларли даражада 142185 минг сўмга ошган.

Молиявий фаолиятдан ҳам йил охирида
363024 минг сўм зарар кўрилган бўлиб, йил

бошига нисбатан 136525 минг сўмга кўпай-
ган. Корхонада ҳисобот даврида солиқ тўла-

гунга қадар фойда миқдори 12351 минг сўм-
га, ҳисобот даврининг соф фойдаси эса 26255

минг сўмга кўпайган.

Омилли таҳлил натижа кўрсаткичини

яхшилашнинг ички имкониятларини излаб
топиш йўлларини аниқлаб берадиган энг му-

ҳим иқтисодий воситалардан бири. Молия-
вий натижаларни омилли таҳлил қилишдан

кўзланган асосий мақсад фойда турлари ва
уларнинг ўзгаришига таъсир eтувчи ижобий

ва салбий омилларни ҳисоблаш ҳамда фойда
миқдорини ошириш бўйича ички хўжалик

имкониятлари суммасини аниқлаш, уларни
ишлаб чиқаришга сафарбар қилишдан ибо-

рат. Шу боисдан, энди соф фойда ҳажмини

ўзгаришига таъсир қилувчи омилларни таҳ-
лилини кўриб чиқамиз.

2-жадвалдан кўриниб турибдики, “АВС

пaxтa тозалаш” акциядорлик жамиятида соф

фойда ҳажми йил бошида 275178 минг сўм-
ни, йил охирида эса 301433 минг сўмни таш-

кил қилган ҳолда 26255 минг сўмга ошган.
Бу ўзгаришга бир қанча омиллар таъсир

кўрсатган:

1.Маҳсулотлар сотишдан олинган соф

тушум ҳажмини камайиши соф фойда ҳаж-
мини 768327 минг сўмга пасайтирди. (-)

2.Сотилган маҳсулотнинг ишлаб чиқа-

риш таннархини камайиши соф фойда ҳаж-

мини 922439 минг сўмга оширган. (+).

3. Давр харажатларининг кўпайиши

соф фойда суммасини 142185 минг сўмга ка-
майтирган (-).

4. Молиявий фаолиятдан кўрилган да-

ромадларнинг кўпайиши соф фойда сумма-

сини 165488 минг сўмга оширган. (+).

5. Молиявий фаолият бўйича харажат-

ларни ошиши ҳисобот йили охирида соф
фойда ҳажмини 136525 минг сўмга камай-

тирган. (-)

6. Фойдадан даромад солиғини кўпайи-

ши соф фойда ҳажмини 12351 минг сўмга кА-

майтирган. (-).

7. Фойдадан бошқа солиқлар ва йиғим-

ларнинг ошиши соф фойда суммасини 2284
минг сўмга пасайтирган. (-)

Шундай қилиб, юқорида ҳисобланган 7

та омил таъсирининг ўзгариши соф фойда

суммасида бўлган фарқни беради, яъни:
768327 + 922439 - 142185 + 165488 - 136525-

12351 – 2284 = +26255 минг сўм.

Ҳисобланган 7 та омилдан 5 тасининг

таъсири салбий бўлган. Агар ушбу омиллар
ҳисобот йили бошидаги даражада сақланиб

қолганда эди, соф фойда ҳажми 1061672
минг

сўмга

(768327+142185+136525+

12351+ 2284) минг сўмга ошган бўлар эди.

У ҳолда соф фойданинг умумий ҳажми

1087927 минг сўмни (26255+1061672) таш-
кил қилган бўлар эди. Демак, “АВС пaxтa

зaвoди” акциядорлик жамиятида соф фойда
ҳажмини ошириш бўйича имкониятлар миқ-

дори 1061672 минг сўмга тенг экан.

“АВС пaxтa зaвoди” акциядорлик жа-

мияти бошқарув маъмурияти келажакда
омилли таҳлил натижасида аниқланган ички

имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш, уларни
амалиётга сафарбар қилиш йўлларини иш-

лаб чиқиши керак.

Хулоса ва таклифлар

.

Иқтисодиётни

янада ривожлантириш шароитида аудитор-

лик хизматлари бозорининг ривожланиши
учун шароитларни янада яхшилаш ва ауди-

торлик фаолиятини тартибга солишда хал-
қаро стандартларга мувофиқ замонавий

ёндашувларни жорий этиш мақсадида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2018 йил 19 сенятябрдаги «Ўзбекистон Рес-
публикасида аудиторлик фаолиятини янада

ривожлантириш чора-тадбирлари тўғриси-
да"ги қарори[1] қабул қилинди. Бундай тад-

бирларнинг амалга оширилиши албатта ау-
диторлик текширишларнинг сифатини яна-

да яхшилаш имкониятини яратди. Мазкур
қарорни қабул қилиниши эса хўжалик субъ-

ектларининг молиявий барқарорлигини
таъминлашда уларнинг фаолиятини ауди-

торлик текширувидан ўтказишга алоҳида
эътибор қаратиш лозимлигини тақозо қила-

ди. Шу боисдан ҳозирги кунда уларнинг
молиявий натижаларини шакллантириш,

уларни аудиторлик текширувларидан ўтка-
зиш услубиятини такомиллаштириш масала-

си долзарб ҳисобланади. Шуни алоҳида таъ-

кидлаш жоизки, кўпгина иқтисодий адабиёт-
ларда соф фойдани аниқлаш ва тақсимлаш

аудити ҳамда аудит текширувлари жараёни-
да далиллар тўплаш ва натижаларини умум-

лаштиришнинг услубий масалалари эъти-
бордан четда қолмоқда. Молиявий натижа-

ларга таъсир кўрсатувчи омиллар таҳлили

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА АУДИТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2

92

анъанавий усулларни қўллаш билан чегара-
ланиб қолган ва кўп омилли таҳлил, шу жум-

ладан, омиллар қийматини занжирли кетма-
кет қўйиш усули билан фойда ва рентабел-

ликни чуқурлаштирилган таҳлил қилиш
ҳамда уни аудитда қўллаш имкониятлари

очиб берилмаган. Аудиторлик амалиётида
хўжалик субъекти фаолиятига баҳо бериш ва

таҳлил этишда бир қатор аналитик жараён-
лар амалга оширилади. Бу жараёнларнинг

асосий манбаси сифатида бухгалтерия (мо-
лиявий) ҳисоботи маълумотлари олинади.

Бизнесдаги ҳолат ва унинг келгусидаги

ривожини прогнозлаш юзасидан шунингдек,

статистик, макроиқтисодий ва тармоқ кўр-
саткичларининг қиёсий таҳлили ҳам амалга

оширилади. Шу билан бир қаторда хўжалик
субъетларида бу борада иқтисодий таҳлил-

дан бошқарувнинг энг муҳим дастаги сифа-
тида қаралади. Хўжалик субъектлари ауди-

тида улар фаолиятини баҳолашда иқтисодий
таҳлилдан фойдаланиш албатта: хўжалик

субъектларининг молиявий ҳисоботларини

тузиш ва уларга тушунтиришлар беришда;
молиявий ҳолатини баҳолашда; иқтисодий

ночорлик (банкротликка карши) бошқарув
ҳисоботини тайёрлашда; бизнесини реструк-

таризация қилишда; молиявий соғломлаш-
тиришда; мулкий муносабатларини тартибга

солишда қўл келади. Аудитда иқтисодий
таҳлилдан фойдаланишнинг ягона методи-

каси шу пайтга қадар яратилмаган.

Шу сабабли, ҳар битта аудитор ўз

амалий тажрибасидан, мақсадидан, хўжалик
субъектининг фаолият ва бошқарув хусуси-

ятларидан, ахборот манбаларининг ҳажми-
дан келиб чиққан ҳолда алоҳида методик

ишланмалардан фойдаланадилар. Шу боис-
дан ишда хўжалик субъектлари молиявий

натижалари тўғрисидаги ҳисоботи юзасидан
ўтказилган аудиторлик текшируви жараёни-

да молиявий натижа кўрсаткичларини омил-
ли таҳлили усули тавсия қилинди. Чунки,

омилли таҳлил қилиш асосида уларнинг мо-
лиявий ҳолатига аниқ ташхис қўйиш имкони

туғилади. Ўтказилган таҳлил натижалари
бўйича субъектда соф фойда ҳажмини оши-

риш бўйича имкониятлар миқдори аниқлан-
ди, керакли амалий тавсиялар берилди.

Тавсия қилинган молиявий натижалар-

ни омилли таҳлил усулини корхонанинг ама-

лий фаолиятида қўлланилиши натижасида

уларнинг рақобатбардошлигини таъмин-
лаш, банкротлик ҳолатини олдини олиш,

иқтисодий салоҳиятни кўтариш, молиявий
барқарорлигини таъминлаш ҳамда аудитор-

лик текшируви сифатини ошириш имкони
бўлади.

Манба ва адабиётлар руйхати:

1.Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида аудиторлик фаолиятини янада

ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3946-сон қарори. 2018 йил 19 сентябрь.

2.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат иштирокидаги корхоналарни молиявий

соғломлаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Маҳкамасининг 1013-сон
қарори. 2018 йил 14 декабрь.

3.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва

бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини жорий этиш тўғрисида”ги
207-сон қарори. 2015. 28.07.

4.Аҳмаджонов К. Аудиторлик фаолиятининг миллий стандартлари. Дарслик. –Т.: Иқтисодиёт, 2019.
5.Шоалимов А.Х., Тoжибoeвa Ш.A. Иқтисодий таҳлил назарияси. Дарслик. –Т: Иқтисодиёт, 2019.

6. Тулaxoджaевa М.М. ва бошқалар. Аудит. Дарслик. . –Т.: Иқтисодиёт, 2018.
7. Донцова Л.В., Никифирова Н.А. Анализ бухгалтерской (финансовой) отчетности. Практикум. –М.: Дело и

сервис, 2018.

8.Шoaлимoв A.X.,Илxoмoв Ш.И., Тoжибoeвa Ш.A. Иқтисoдий тaҳлил вa aудит. Дaрслик. – Т.: Сано-стандарт, 2017.

9.Пардаев М.Қ. ва бошқалар. Иқтисодий таҳлил. Ўқув қўлланма. –Т.: Print Line Croup, 2017.
10.Шоалимов А.Х., ва бошқалар. Иқтисодий таҳлил. Ўқув қўлланма. –Т.:Лeссoн-прeсс, 2016.
11.Подольский В. И., Савин А
.А. Аудит. Учебник. –М.: Юрайт, 2014.
12.Илxoмoв Ш.И. Aмaлий aудит. Дарслик. –Т:.Иқтисoдиёт. 2012.

13. Ilxamov Sh., Xodjayeva M., Bababekova G. Financial statements of the enterprise for use of higher efficiency internal

audit

analysis.

Interciencia

Journal

(ISSN:

0378-1844).

CARACAS,

VENEZUELA.

2019.

http://intercienciajournal.com/index.html.

14.Tadjibayeva Sh., Xamidova S .Main Aspect of the Analysis of Business Activity in The Conditions of Economic

Devolopment. International Journal of Research in Managament & Business Studies, Vol. 8 Issue 10. India. 2019.

15.Xasanov B., Eshboyev U. Calculation of the capital sensitivity invested in the financial stability process. Indo Asian

Journal multi disciplinary research. 2019. www.jpsscientificpublications.com/journals/browser.php.

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА АУДИТ

Библиографические ссылки

.Узбекистан Республикаси Президентининг “Узбекистан Республикасида аудиторлик фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тугрисида"ги П%-3946-сон царори. 2018 йил 19 сентябрь.

.Узбекистон Республикаси Вазирлар Ма^камасининг “Давлат иштирокидаги корхоналарни молиявий согломлаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида”ги Ма^камасининг 1013-сон царори. 2018 йил 14 декабрь.

З .Узбекистон Республикаси Вазирлар Ма^камасининг “Давлат улуши булган акциядорлик жамиятлари ва бошца хужалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини бацолаш мезонларини жорий этиш тугрисида"ги 207-сон царори. 2015.28.07.

.Ахгмаджонов К. Аудиторлик фаолиятининг миллий стандартлари. Дарслик -Т: Ицтисодиёт, 2019.

З .Шоалимов А.Х., Тожибоева ША. Ицтисодий maxyiwi назарияси. Дарслик. -Т: Ицтисодиёт, 2019.

. Тулаходжаева М.М. ва бошцалар. Аудит. Дарслик.. -Т.: Ицтисодиёт, 2018.

. Донцова Л.В., Никифирова Н.А Анализ бухгалтерской (финансовой) отчетности. Практикум. -М.: Дело и сервис, 2018.

.Шоалимов А.Х.,Илхомов Ш.И., Тожибоева Ш.А. Ицтисодий тахутл ва аудит. Дарслик. - Т: Сано-стандарт, 2017.

.Пардаев М.К,. ва бошцалар. Ицтисодий та^лил. Укув кулланма. -Т.: Print Line Croup, 2017.

.Шоалимов А.Х., ва боищалар. Ицтисодий та^лил. Укув кулланма. -Т.:Лессон-пресс, 2016.

.Подольский В. И., Савин АА Аудит. Учебник -М.: Юрайт, 2014.

.Илхомов Ш.И. Амалий аудит. Дарслик -Т:.Ицтисодиёт. 2012.

. Ilxamov Sh., Xodjayeva М., Bababekova G. Financial statements of the enterprise for use of higher efficiency internal audit analysis. Interciencia Journal (ISSN: 0378-1844). CARACAS, VENEZUELA. 2019.

http://intercienciajoumal.com/index.html.

.Tadjibayeva Sh., Xamidova S .Main Aspect of the Analysis of Business Activity in The Conditions of Economic Devolopment. International Journal of Research in Managament & Business Studies, Vol. 8 Issue 10. India. 2019.

.Xasanov B., Eshboyev U. Calculation of the capital sensitivity invested in the financial stability process. Indo Asian Journal multi disciplinaiy research. 2019. www.jpsscientificpublications.eom/journals/browser.php._

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов