Методологические проблемы аудита финансовой отчетности

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
225-229
55
43
Поделиться
Хажимуратов, Н. (2020). Методологические проблемы аудита финансовой отчетности. Экономика И Образование, 1(6), 225–229. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/7118
Низомжон Хажимуратов, Ташкентский государственный экономический университет

Начальник отдела финансового анализа и аудита

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье рассматриваются методологические проблемы аудита финансовой отчетности. В результате проведенных исследований сгруппированы методологические проблемы аудита финансовой отчетности. В данной статье также разработаны пути устранения существующих проблем в аудиторской деятельности

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

6

225

МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТ АУДИТИНИНГ МЕТОДОЛОГИК МУАММОЛАРИ

Хажимуратов Низомжон Шукуруллаевич - PhD

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

Молиявий таҳлил ва аудит кафедраси мудири,

Аннотация.

Мазкур мақолада молиявий ҳисобот аудитининг методологик муаммолари ёритилган. Олиб

борилган тадқиқотлар натижасида молиявий ҳисобот аудитидаги методологик муаммолар гуруҳларга ажра-
тилган. Шунингдек, мазкур мақолада аудиторлик фаолиятида мавжуд муаммоларни бартараф этиш йўналишлари
ишлаб чиқилган.

Таянч сўзлар:

аудит, аудиторлик фаолияти, молиявий ҳисобот аудити, аудитнинг халқаро стандартлари,

методология, концепция, тамойил.

Аннотация.

В данной статье рассматриваются методологические проблемы аудита финансовой

отчетности. В результате проведенных исследований сгруппированы методологические проблемы аудита
финансовой отчетности. В данной статье также разработаны пути устранения существующих проблем в

аудиторской деятельности.

Ключевые слова:

аудит, аудиторская деятельность, аудит финансовой отчетности, международные

стандарты аудита, методология, концепция, принцип.

Annotation.

This article discusses the methodological problems of auditing financial statements. As a result of the

research, the methodological problems of the audit of financial statements are grouped. This article also developed ways to
eliminate existing problems in the audit activity.

Key words:

audit, audit activity, audit of financial statements, international auditing standards, methodology, concept,

principle.

Кириш.

Кейинги йилларда мамлакати-

мизда аудит мустақил профессионал тадбир-
корлик фаолияти ва иқтисодиёт фанининг

ажралмас бир қисми сифатида шаклланиб
улгурди. Мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжа-

миятига интеграциялашуви бухгалтерия ҳи-

соби ва аудитни ислоҳ қилишнинг асосий
йўналишини – уларнинг молиявий ҳисобот

халқаро стандартлари ва халқаро аудит стан-
дартлари талабларига мувофиқлаштиришни

белгилаб бермоқда. Бухгалтерия ҳисоби ва
аудиторлик фаолиятида халқаро стандарт-

ларни кенг жорий этиш мақсадида Ўзбекис-
тон Республикаси Президентининг 2018 йил

19 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида
аудиторлик фаолиятини янада ривожланти-

риш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3946-
сон ва 2020 йил 24 февралдаги “Молиявий

ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш
бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғриси-

да”ги ПҚ-4611-сон Қарорлари қабул қилинди.

Мазкур Қарорларда белгиланган вазифалар-
нинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширили-

ши молиявий ҳисобот аудитининг методоло-
гиясини такомиллаштиришга хизмат қилади.

Бироқ ҳозирги кунда молиявий ҳисобот

аудитини ташкил этиш, аудиторлик текши-

рувларида халқаро стандартларни кенг қўл-
лаш, аудиторлик текширувлари сифатини

ошириш, аудиторлик ташкилотларининг
ички стандартларини ишлаб чиқишда мето-

дологик муаммолар учраб турибди. Мазкур
муаммоларнинг бартараф этилиши мамла-

катимизда аудиторлик фаолиятининг тако-

миллашувига ва аудиторлар нуфузининг
ошишига хизмат қилади.

Адабиётлар шарҳи.

Молиявий ҳисобот

аудитининг

методологик

муаммоларига

иқтисодчи олимларнинг асарларида кенг

эътибор қаратилган. Бугунги кунда молия-
вий ҳисобот аудити олдида турган муаммо-

ларни ўрганиш учун олимларнинг замонавий
аудит концепциясини ривожлантириш маса-

лаларига бағишланган асарларини тадқиқ
этиш натижаларини келтириб ўтамиз.

Е.М.Гутцайтнинг фикрича, ҳар қандай

фанни – умуман инсон фаолиятининг ҳар

қандай соҳасини – назарий фикрлаб етиш до-
имий режимда, уни такомиллаштиришнинг

узлуксиз воситаси сифатида амалга ошириш
лозим. У айниқса, ушбу фанни ёки инсон фао-

лиятининг бошқа соҳасини ривожлантириш-
нинг туб бурилишлар даврида зарур. Маҳал-

лий аудит фан сифатида ҳам, амалий фао-

лият соҳасида ҳам қарор топган, деб ҳисоб-
лаш мумкин [4, 11].

О.В.Голосов ва М.В.Мельник сифатли

назарий-методологик негизларга асослаган

аудитни ривожлантириш тўлақонли концеп-
циясини ишлаб чиқишнинг муҳимлигини

таъкидлайди. Бу ерда қуйидаги масалалар
бўйича позицияларни аниқлаш биринчи да-

ражали ҳисобланади:

-

бухгалтерия ҳисоби, таҳлил ва аудит

методологияси бирлиги;

ИҚТИСОДИЙ ТАҲЛИЛ ВА АУДИТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

6

226

-

аудитнинг бошқа молиявий назорат

турларидан фарқлари, умумий жиҳатлари ва
ўзаро боғлиқлиги;

-

нафақат молиявий ҳисобот ишончли-

лиги, балки текширилаётган хўжалик юри-
тувчи субъектнинг ривожланиш истиқболла-

ри ҳақида ҳам аудиторнинг фикрини билди-
ришга имкон берадиган аудиторлик текши-

рувлари истиқболли йўналишини кучайти-
риш;

-

аудит объектлари ва йўналишларини

кенгайтириш ва келгусида хулосаларни ин-

теграция қилиш [2].

О.А.Миронова ва М.А. Азарскаянинг

таъкидлашича, аудит назарияси ва методо-
логиясида кўп сонли ёндашувлар кўриб чи-

қилади. Фақат аудитнинг концептуал асос-

ларини ташкил қиладиган тамойил ва қои-
даларни назарияда тан олишга асосланган

маҳаллий олимлар қарашларининг маълум
бир умумийлиги бор, холос [7, 3].

Иқтисодчи олим, иқтисодиёт фанлари

бўйича фалсафа доктори (PhD) И.Мелиевнинг

таъкидлашича, молиявий ҳисобот аудитида
биринчи навбатда ўрганиладиган масала –

молиявий

ҳисобот

кўрсаткичларининг

ишончлилигини баҳолаш, уларни тайёрлаш

ҳамда тақдим этиш талабларининг бажарил-
ганлик ҳолатини баҳолашдир [7, 83].

Бошқа бир гуруҳ иқтисодчи олимлар-

нинг фикрича, молиявий ҳисобот аудити-

нинг методологик муаммоларини ҳал қилиш

учун, аввало, молиявий ҳисоботларни тузиш-
да халқаро стандартларни тўлиқ қўллаш ло-

зим [1, 161].

Руминиялик иқтисодчи олим Ионела

Иваннинг таъкидлашича, молиявий ҳисобот
аудитининг энг асосий методологик муаммо-

ларидан бири аудиторлик текширувларида
профессионал мушоҳадани тўғри қўллашдир

[5].

Россиялик

иқтисодчи

олимлар

С.Бычкова ва В.Скобаралар молиявий ҳисо-
бот аудитининг муаммоларига қуйидагилар-

ни киритган – аудиторнинг стандартларга
риоя этмаслиги, аудитор томонидан хўжалик

эритувчи субъектнинг ноқонуний яширин

фаолияти бўйича маълумотларни аниқлай
олмаслиги ва аудит ўтказиш тартибининг

такомиллашмаганлиги [8].

Юқорида қайд этиб ўтилган фикрлар-

дан кўриниб турибдики, молиявий ҳисобот
аудитининг методологик муаммоларига оид

кўплаб тадқиқотлар олиб борилган. Аммо
аксарият тадқиқотларда молиявий ҳисобот

аудитининг методологик муаммолари яхлит

тарзда кўриб чиқилмаган.

Таҳлил ва натижалар.

Молиявий ҳисо-

бот аудити муаммосини ҳал қилишдан олдин
уни тизимлаштириш муҳимдир. Молиявий

ҳисобот аудитининг жорий муаммоларини
тизимлаштириш учун бир нечта вариант

мавжуд.

Хусусан

иқтисодчи

олимлар

В.А.Грекова ва А.В.Логиновалар молиявий ҳи-
собот аудитининг жорий муаммоларини учта

гуруҳга ажратган:

-

методологик характерли молиявий

ҳисобот аудити муаммолари;

-

молиявий ҳисобот аудитининг техно-

логик муаммолари;

-

молиявий ҳисобот аудитининг бошқа

муаммолари [3].

Биринчи гуруҳга молиявий ҳисобот

аудитининг иқтисодиёт субъектлари фао-

лият тизимидаги ўрнини аниқлаш, нарх
шакллантириш, аудиторлик хизматлари бо-

зоридаги рақобат, молиявий ҳисобот аудити
хизматлари сифатини назорат қилиш ва

бошқалар киради.

Молиявий ҳисобот аудитининг техноло-

гик муаммолари қаторига аудиторлик тек-
ширувларида муҳимлик ва риск даражалари-

ни аниқлаш, молиявий ҳисобот аудитида иш
ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва бошқалар

киради.

Молиявий ҳисобот аудити муаммолари-

нинг бошқа тоифалари ҳам мавжуд, масалан:

молиявий ҳисобот аудитининг концептуал
муаммолари ва молиявий ҳисобот аудити-

нинг амалий муаммолари; молиявий ҳисобот
аудитининг моҳиятини акс эттирадиган

муаммолар тушунчаларни аниқлаш ва мо-
лиявий ҳисобот аудитини ташкил қилиш

усулларини аниқлаш муаммолари.

Олиб борилган тадқиқотлар натижаси-

да биз молиявий ҳисобот аудитининг муам-
моларини 2 та гуруҳга ажратдик (1-расм).

Бизнинг фикримизча, 1-расмда келти-

рилган муаммоларни тизимлаштириш мо-

лиявий ҳисобот аудити замонавий ҳолатини
тўлиқ акс эттириш ва унинг истиқболли ри-

вожланиш йўналишларини белгилашга им-

кон яратади. Тизимлаштиришнинг асоси бў-
либ молиявий ҳисобот аудити муаммолари-

дан биринчиси молиявий ҳисобот аудитини
халқаро стандартларга ўтказиш муаммола-

рини тавсифлайди, иккинчи йўналиш сифа-
тида молиявий ҳисобот аудитининг назарий

ва услубий аппаратини такомиллаштириш
муаммолари намоён бўлади.

ИҚТИСОДИЙ ТАҲЛИЛ ВА АУДИТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

6

227







1-расм. Молиявий ҳисобот аудитининг муаммолари

Манба:

Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.

Охирги йилларда молиявий ҳисобот ау-

дити халқаро аудит меъёрлари йўналишида
жадал ривожланмоқда. Бироқ, ҳозирги пайт-

да, миллий ва халқаро аудит стандартлари

ўртасидаги жиддий фарқлар сақланиб кел-
моқда.

Шундай қилиб, ушбу соҳадаги муаммо-

лар сифатида молиявий ҳисобот халқаро ста-

ндартларини модернизация қилиш туфайли
ички аудит стандартларини ишлаб чиқишда-

ги кечикиш, тушунчавий аппаратни такомил-
лаштириш, тасдиқланган стандартларнинг

аниқ шартлари моҳиятини очиб бериш муам-
мосини ажратиб кўрсатиш керак. Иккинчи

ҳолда, биз аудиторлик фаолиятининг асосий
тамойилларига риоя қилмаслик (аудитор-

нинг мустақиллиги ва бошқалар), шунинг-
дек, текширувларни нотўғри ташкил этиш

(молиявий ҳисобот аудитини режалашти-

ришда риск ва муҳимликни ҳисобламаслик,
нотўғри ҳужжатлаштириш ва ҳоказо) ҳолат-

ларига эътибор қаратиш керак.

Мамлакатда аудит фани жадал ривож-

ланаётганлиги сабабли молиявий ҳисобот
аудитининг назарий ва услубий аппаратини

такомиллаштириш муаммолари тобора дол-

зарб бўлиб бормоқда.

Бизнинг фикримизча, молиявий ҳисо-

бот аудити назариясида усул, тамойил ва
бошқалар каби асосий тушунча ва тоифалар-

ни ёритиб беришда сезиларли бўшлиқлар
мавжуд. Ушбу муаммонинг ечими молиявий

ҳисобот аудитида қўлланиладиган умумил-
мий ва ўзига хос тушунчаларни таснифлаш

ва ажратишга асосланиш лозим.

Молиявий ҳисобот аудитининг турдош

фанлар билан ўзаро боғлиқлик муаммоси му-
ҳим бўлиб қолаверади. Бизнинг фикримизча,

мамлакатда аудитнинг ривожланишини бух-
галтерия ҳисобини ислоҳ қилиш умумий

концепцияси доирасида ва унинг илғор илм-

фан йўналишлари билан интеграцияси дои-
расида кўриб чиқиш зарур.

Бизнингча, бундай йўналишлардан би-

ри молиявий ҳисобот аудитини ахборот тех-

ИҚТИСОДИЙ ТАҲЛИЛ ВА АУДИТ

Молиявий ҳисобот аудитининг муаммолари

Молиявий ҳисобот аудитини халқаро

стандартлар асосида ўтказишга оид муаммолар

Молиявий ҳисобот аудити назарий-методологик

аппаратини такомиллаштириш муаммолари

аудит стандартларидаги атамаларни

тушунишдаги муаммолар (аудит

стандартларига услубий тавсиялар

ишлаб чиқиш, махсус атамалар

моҳиятини очиб бериш зарурати)

Халқаро стандартлар талаблари

асосида муҳимлик ва риск даражаларини

аниқлаш муаммолари

Малакали аудиторлар тақчиллиги

муаммоси

Қабул қилинган стандартларга мос риоя

қилиш муаммоси

Молиявий ҳисобот аудити бошланғич
қоидаларини ишлаб чиқиш муаммоси

Молиявий ҳисобот аудити ва тафтиш,

молиявий ҳисобот аудити ва молиявий

таҳлил ўртасидаги фарқ ва ўзаро

боғлиқликларни аниқлаш муаммоси

Аудиторлик фаолиятини давлат ва

жамоатчилик томонидан тартибга

солиш муаммоси

Аудиторлик текширувлари сифатини

ошириш, жумладан, аудиторлик

ташкилотлари ички стандартларини

ишлаб чиқиш, аудиторлик фаоолиятида

турдош хизматларни ривожлантириш

ҳамда удиторлик текширувларида

рақамли

технологияларни кенг қўллаш

Молиявий ҳисобот аудити ахборот

технологиялари, таҳлил, эконометрика

каби фанлар билан ўзаро алоқадорлиги

муаммоси


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

6

228

нологиялари билан интеграция қилиш ҳи-

собланади. Молиявий ҳисобот аудити бу –
ахборот жараёни бўлиб, унинг моҳияти

иқтисодиёт субъектининг молиявий ҳисобот
тўлиқлиги ва ишончлилиги ҳақида таҳлилий

ахборот тайёрлаш, шунингдек, ички назорат
ва бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш

бўйича иқтисодиёт субъекти мулкдорларига

тавсиялар ишлаб чиқиш ҳисобланади.

Молиявий ҳисобот аудитида ахборот

жараёнларининг асосий босқичлари қатори-
га қуйидагилар киради:

аудит ўтказилаётган иқтисодиёт

субъекти манбаларидан бошланғич ахборот

олиш ва тўплаш;

шакллантирилган

маълумотларни

таҳлил қилиш;

олинган натижавий ахборотдан фой-

даланиш.

Бухгалтерия ҳисоби ва аудит ахборот

жараёнлари бир-бири билан боғлиқдир. Шу
сабабли, бизнинг фикримизча, молиявий ҳи-

собот аудитининг мижоз ташкилот ахборот

тизимлари билан ўзаро алоқаларини таъмин-
лаш зарур. Шундай экан, молиявий ҳисобот

аудитида молиявий ҳисобот аудити восита-
ларининг аудит ўтказилаётган субъект ахбо-

рот тизими билан мантиқий ўзаро боғлиқ-
лигини ишлаб чиқиш зарур. Шу тариқа, мо-

лиявий ҳисобот аудити назарий-методологик
аппаратини такомиллаштириш муаммоси

ахборот технологияларидан фойдаланишга
асосланган махсус назарий қоидаларни иш-

лаб чиқишга бориб тақалади.

Аудитнинг назарий-методологик аппа-

ратини ривожлантиришнинг бошқа бир йў-
налиши аудиторлик амалиётида таҳлилий

амалларни қўллашни такомиллаштиришга

хизмат қилади.

Аудит ўтказилаётган объектлар инди-

видуаллигини эътиборга олиб, аксарият ҳол-
ларда молиявий ҳисобот аудити намунавий

методологиясидан фойдаланиш мумкин эмас,
балки мураккаб таҳлилий аппарат – омиллар

таҳлили, математик усуллар ва бошқаларни
қўллаш талаб қилинади.

Аудиторлик текширувларида таҳлилий

амаллар улушини ошириш қуйидагиларга

имкон беради:

аудит ўтказилаётган иқтисодиёт

субъектининг фаолиятини ташкил қилиш ва
самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар

ишлаб чиқиш;

аудиторлик текшируви методоло-

гиясини такомиллаштириш ва аудит ўткази-

лаётган субъект фаолиятини тўлароқ баҳо-

лаш ҳисобига аудитор томонидан қабул қи-

линадиган қарорлар сифатини ошириш;

аудиторлик тестлари вақти ва меҳ-

нат сиғимини қисқартириш.

Бизнинг фикримизча, аудитни ривож-

лантиришнинг муҳим йўналиши аудиторлик
фаолиятини тартибга солиш тизимини ри-

вожлантириш, жумладан, назоратни кучайти-

риш ҳисобланади. Бу ерда гап давлат назорат
тизимини ривожлантириш ҳақида ҳам, ауди-

торлик хизматлари бозорида жамоатчилик
назорати ҳақида ҳам боради. Буни шу билан

изоҳлаш мумкинки, охирги йилларда ENRON,
Parmalat каби йирик компаниялар инқирози

ва аудиторларнинг бу воқеалардаги роли
давлат ва жамоат органлари томонидан ауди-

торлик фаолиятини тартибга солиш зарура-
тини қайта кўриб чиқишга хизмат қилади.

Аудиторлик фаолиятини тартибга со-

лиш функцияларини давлат органлари ва жа-

моат ташкилотлари ўртасида қайта тақсим-
лаш молиявий ҳисобот аудити назарий аппа-

ратини такомиллаштириш муаммолари му-

ҳимлигидан далолат беради.

Бизнинг фикримизча, ҳозирги пайтда

аудиторлик текширувлари сифатини оши-
риш корхоналар фаолияти истиқболларини

баҳолаш зарурати билан боғлиқ. Аудиторлар
учун нафақат аудит ўтказилаётган шахснинг

муайян санадаги ҳолатини таҳлил қилиш,
балки аудит ўтказилаётган иқтисодиёт субъ-

ектининг фаолият самарадорлиги ва фао-
лият истиқболларини баҳолаш зарур.

Аудиторлик текширувлари методоло-

гиясини шакллантириш фақат аудиторлик

ташкилоти ички стандартлари тўғри ишлаб
чиқилган ҳолатда фойдали бўлиши мумкин,

чунки уларнинг батафсил ишлаб чиқилган-

лиги бевосита аудит сифатига таъсир этади.

Аудиторлик ташкилоти ички стандарт-

ларини ишлаб чиқиш мураккаблиги аудитор-
нинг ҳаракатлари ва аудиторлик амаллари

вариантлари билан боғлиқ. Шу тариқа, ауди-
торлик ташкилоти ички стандартлари қуйи-

дагиларга боғлиқ, деб ҳисоблаймиз:

1) халқаро ва миллий қонунчилик та-

лаблари;

a.

аудиторлик текширувларини таш-

кил қилиш амалиёти;

b.

аудит ўтказилаётган иқтисодиёт

субъектлари тавсифи (тармоқ хусусияти, иш-
лаб чиқариш технологик жараёни хилма-хил-

лиги ва б.);

c.

кўрсатилаётган хизмат тури (мо-

лиявий ҳисобот аудити, турдош хизматлар ва

бошқалар).

ИҚТИСОДИЙ ТАҲЛИЛ ВА АУДИТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

6

229

Юқорида таъкидланганларни ҳисобга

олиб, хулоса чиқариш мумкинки, молиявий
ҳисобот аудитини тадқиқ этувчи кўплаб

маҳаллий тадқиқотчилар фикрига кўра,
унинг замонавий иқтисодиётдаги аҳамияти

ўсиб бормоқда. Бу молиявий ҳисобот аудити-
нинг иқтисодиёт субъектлари фаолиятида

бошқарув қарорларини қабул қилиш жараён-

ларига таъсирининг кучайиши билан асос-
ланади.

Хулоса.

1.

Молиявий ҳисоботи аудити муаммо-

ларини иккита гуруҳга – маҳаллий аудитни
халқаро стандартларга ўтказиш муаммолари

ва назарий-методологик аппаратни такомил-
лаштиришга ажратган ҳолда таснифлашнинг

таклиф этилган варианти молиявий ҳисобот
аудити ривожланишининг ҳозирги ҳолатини

акс эттиришга имкон беради. Чунончи илмий
аппарат ишлаб чиқиш заруратига асосий

эътибор қаратиш молиявий ҳисобот аудити-
да юзага келган бўшлиқни аста-секинлик

билан тўлдиришга хизмат қилади.

2.

Мамлакатимиз иқтисодиётининг жа-

ҳон иқтисодиётига интеграциялашуви жа-
даллашаётган ҳозирги даврда молиявий ҳи-

собот аудитини халқаро стандартлар асосида
ўтказиш муҳим ҳисобланади. Фикримизча, бу

жараёнда халқаро стандартларда қўлланила-
ётган атамаларнинг мазмун-моҳиятини чу-

қурроқ англаб етиш, малакали аудиторлар

тақчиллигига барҳам бериш ва аудиторлар
томонидан ички стандартларга риоя қилиш

зарур.

3.

Кейинги пайтларда аудиторлик таш-

килотларининг молиявий барқарорлигини
таъминлаш ва уларнинг нуфузини оширишга

алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мазкур на-
тижаларга эришишда аудиторлик текширув-

лари сифатини ошириш, жумладан, аудитор-
лик ташкилотлари ички стандартларини иш-

лаб чиқиш, аудиторлик фаоолиятида турдош
хизматларни ривожлантириш ҳамда ауди-

торлик текширувларида рақамли техноло-
гияларни кенг қўллаш лозим.

Манба ва адабиётлар рўйхати:

1.

Вахабов А.В., Ибрагимов А.К., Ризаев Н.К. Тижорат банклари ташқи аудитида халқаро молиявий ҳисобот

стандартларини жорий этиш методологияси. Монография. –Т.: Молия, 2011. -188 б.

2.

Голосов О. В., Мельник М. В. Перспективы развития аудита. /Аудиторские ведомости. 2005, № 12/СПС

≪Консультант Плюс≪. Версия от 08.09.2008

3.

Грекова В.А., Логинова А.В. Методические аспекты аудита финансовой отчетности организации //

Современные научные исследования и инновации. 2017. № 5

4.

Гутцайт Е.М. Аудит: концепция, проблемы, эффективность, стандарты. - М., ≪Элит 2000≪, ≪ЮНИТИ-

ДАНА≪, 2002 г. - 400 с..

5.

Ionela Ivan. The importance of professional judgement applied in the context of the International Financial

Reporting Standards.// Audit Financiar, No. 10(142)/2016.

6.

Миронова О.А., Азарская М.А. Развитие концепции аудита. //Аудиторские ведомости, 2005, № 11, с.3-14.

7.

Мелиев И.И. Аудиторлик текширувини ўтказиш услубияти: муаммо ва ечимлар. Монография. –Т.:

“VNESHINVESTPROM”, 2020. -191 б.

8.

Svetlana M. Bychkova, V.V.Skobara. Functional Problems of Audit at the Present Stage of His Development . // 2016

13th International Scientific-Technical Conference on Actual Problems of Electronics Instrument Engineering (APEIE).
DOI:

10.1109/APEIE.2016.7807059

АУДИТНИНГ ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАРИ АСОСИДА ТАҲЛИЛИЙ АМАЛЛАРНИ

ҚЎЛЛАШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Авлокулов Анвар Зиядуллаевич –

ТМИ доценти, иқтисодиёт фанлари доктори

Аннотация

.

Мазкур мақолада аудитнинг халқаро стандартлари асосида таҳлилий амалларни қўллаш

йўналишлари очиб берилган. Шунингдек, аудитни режалаштириш, далилларни тўплаш ва аудиторлик хулосасини
шакллантиришда таҳлилий амалларнинг аҳамияти ёритилган. Тадқиқотлар натижасида таҳлилий амалларни
қўллаш кетма-кетлиги тавсия этилган.

Таянч сўзлар:

аудитнинг халқаро стандартлари, таҳлилий амаллар, аудитни режалаштириш, аудиторлик

далиллар, аудиторлик хулосаси.

Аннотация

.

В данной статье рассматриваются направления применения аналитических процедур на основе

международных стандартов аудита. Также освещается важность аналитических процедур при планировании
аудита, сборе доказательств и формировании аудиторского заключения. В результате исследования была
рекомендована последовательность применения аналитических процедур.

Ключевые слова:

международные стандарты аудита, аналитические процедуры, планирования аудита,

аудиторские доказательства, аудиторское заключение.

ИҚТИСОДИЙ ТАҲЛИЛ ВА АУДИТ

Библиографические ссылки

Вахабов А.В., Ибрагимов А.К., Ризаев Н.К. Тижорат банклари таищи аудитида хал^аро молиявий цисобот стандартларини жорий этиш методологияси. Монография. -Т: Молия, 2011. -188 б.

Голосов О. В., Мельник М. В. Перспективы развития аудита. /Аудиторские ведомости. 2005, № 12/СПС ^Консультант Плюс®. Версия от 08.09.2008

Грекова В.А., Логинова А.В. Методические аспекты аудита финансовой отчетности организации // Современные научные исследования и инновации. 2017. № 5

Гутцайт Е.М. Аудит: концепция, проблемы, эффективность, стандарты. - М., ®Элит 2000®, ®ЮНИТИ-ДАНА®, 2002 г. - 400 с..

lonela Ivan. The importance of professional judgement applied in the context of the International Financial Reporting Standards.// Audit Financiar, No. 10(142)/2016.

Миронова O.A., Азарская M.A. Развитие концепции аудита. //Аудиторские ведомости, 2005, № 11, с.3-14.

Мелиев И.И. Аудиторлик текширувини утказиш услубияти: муаммо ва ечимлар. Монография. -Т: "VNESHINVESTPROM", 2020. -191 б.

Svetlana М. Bychkova, V. V.Skobara. Functional Problems of Audit at the Present Stage of His Development. // 2016 13th International Scientific-Technical Conference on Actual Problems of Electronics Instrument Engineering (APEIE). DOI: 10.1109/APEIE.2016.7807059

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов