Внутренний аудит как эффективная форма государственного финансового контроля в бюджетных организациях

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
167-172
96
15
Поделиться
Суванкулов, А. (2021). Внутренний аудит как эффективная форма государственного финансового контроля в бюджетных организациях. Экономика И Образование, (4), 167–172. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/7601
Алиаскар Суванкулов, Ташкентский Финансовый Институт

Преподаватель кафедры бюджетного учета и казначейства к.э.н

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В мире международных отношений приверженность страны и способ управления ее собственными ресурсами основывается на понимании финансового положения. В этой статье рассмотрены вопросы повышения эффективности системы контроля в бюджетных организациях как важный элемент системы государственного финансового контроля

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

167

10.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги маълумотлари асосида муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.

11.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркий тилли давлатлар Ҳамкорлик

кенгашининг навбатдан ташқари саммитидаги нутқи. https://president.uz/

12.

Тадқиқотлар асосида муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.

13.

Khotamjon Kobulov, Sherzod Jalilov, Sherali Sultonov, Nodira Soatova. Modeling the processes of forming a strategy

for the revenue potential of local budgets // Journal of Advanced Research in Dynamical and Control Systems. VOLUME 12,ISSUE
6. DOI: 10.5373 / JARDCS / V12I6 / S20201161. Pages: 1210-1216

14.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. 2020 йил 24

январь

15.

Тадқиқотлар асосида муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.

16.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг молиявий

эркинлигини ошириш, маҳаллий бюджетларга тушумларнинг тўлиқлигини таъминлаш бўйича солиқ ва молия
органлари жавобгарлигини кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2017 йил 13 декабрдаги ПФ

5283-сонли Фармони.

БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИДА НАЗОРАТ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Суванқулов Алиасқар Раҳмонқулович

ТМИ Бюджет ҳисоби ва ғазначилик иши

кафедраси ўқитувчиси и.ф.н

Эшанкулов Азамат Абдирахимович –

ТМИ магистранти

Аннотация.

Жаҳон молиявий муносабатларини глобаллашуви шароитида мамлакатнинг иқтисодий ҳолати

ва уни ресурслари самарали бошқариш мамлакат иқтисодий барқарорлигини таъминлайди. Ушбу мақолада бюджет

ташкилотларида назорат тизимини такомиллаштириш орқали бюджет маблағларидан фойдаланиш
самарадорлигини ошириш ва уни давлат молиявий назорати тизимининг муҳим элементи эканлигини ёритишга
қаратилган.

Таянч сўзлар:

бюджет ташкилотлари, давлат сектори, молиявий назорат, ички назорат, ички аудит,

молиявий ҳисобот, молиявий актив, мажбурият, касса усули, ҳисоблаш усули, соф активлар

ВНУТРЕННИЙ АУДИТ КАК ЭФФЕКТИВНАЯ ФОРМА ГОСУДАРСТВЕННОГО

ФИНАНСОВОГО КОНТРОЛЯ В БЮДЖЕТНЫХ ОРГАНИЗАЦИЯХ

Суванкулов Алиаскар Рахмонкулович -

ТФИ Преподаватель кафедры бюджетного

учета и казначейства к.э.н

Эшанкулов Азамат Абдирахимович –

магистрант ТФИ

Аннотация.

В мире международных отношений приверженность страны и способ управления ее

собственными ресурсами основывается на понимании финансового положения. В этой статье рассмотрены
вопросы повышения эффективности системы контроля в бюджетных организациях как важный элемент системы
государственного финансового контроля.

Ключевые слова:

бюджетные организации, государственный сектор, финансовой контроль, внутренний

контроль, внутренний аудит, финансовая отчетность, финансовые активы, обязательства, метод касса, метод
начисления, чистые активы.

INTERNAL AUDIT AS AN EFFECTIVE FORM OF STATE FINANCIAL

CONTROL IN BUDGET ORGANIZATIONS

Suvanqulov Aliasqar Rahmonqulovich -

ТIF Department of Budget Accounting and

Treasury teacher и.ф.н

Eshankulov Azamat Abdiraximovich -

ТIF master's student

Abstract.

In the world of international relations, a country's commitment and way of managing its own resources is

based on an understanding of the financial situation. This article discusses the issues of increasing the effectiveness control of in
budget organizations as an important element of the state financial control system.

Key words:

budget organizations, public sector, financial control, internal control, internal audit, financial reporting,

financial assets, liabilities, cash method, accrual method, net assets.

МОЛИЯ ВА СОЛИҚЛАР


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

168

Кириш.

Иқтисодий амалиётда бюджет

ташкилотларини ички аудит хизмати молиявий

ҳисобот маълумотларининг ишончлилигини

таъминлаш ва бюджет - смета интизомини мус-

таҳкамлашда қўлланиладиган муҳим услубият-

га айланмоқда. Кейинги йилларда давлат мо-

лиясини бошқаришни ислоҳ этиш жараёнида

бюджет ташкилотларида ички аудит фаолияти-

ни такомиллаштиришга алоҳида эътибор қара-

тилмоқда.

Маълумки, Давлат бюджети давлатнинг

марказлаштирилган маблағлар жамғармаси бў-

либ, у давлатнинг вазифаларини бажаришни

молиялаштиришга йўналтирилади. Кейинги

йилларда барча мамлакатларда давлат бюдже-

тининг аҳамияти ошиб бормоқда. Хусусан, дав-

лат бюджетининг кўпгина иқтисодий ривож-

ланган мамлакатлардаги ялпи ички маҳсулоти-

га нисбатан улуши 40-60 фоизни ташкил этмоқ-

да. Бунда бюджет маблағларидан самарали

фойдаланишнинг аҳамияти ҳам ошади. Давлат

молиявий назоратида ички аудитнинг роли,

аҳамияти ва уни амалга ошириш йўналишлари

хусусида сўз юритишдан олдин, ушбу тушунча-

нинг мазмун моҳиятини ёритиш мақсадга муво-

фиқ деб ҳисоблаймиз. Соҳага оид кўплаб ада-

биётлар ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда ички

аудит тушунчасига таърифлар ва изоҳлар

берилган. Ички аудиторлар институти (The ins-

titute of internal auditors) томонидан берилган

таърифга кўра, “Ички аудит бу ташкилот фао-

лиятини такомиллаштиришга қаратилган мус-

тақил ва холис кафолатлар ва маслаҳатлар

бериш фаолиятидир. Ички аудит ташкилотга ўз

мақсадларини рискларни бошқариш, назорат ва

корпоратив бошқарув жараёнларининг самара-

дорлигини баҳолаш ва яхшилашга тизимли ва

изчил ёндашиш орқали амалга оширишда кў-

маклашади”[11]. Ушбу таърифда ички аудит-

нинг мақсади ва функциялари ўз ифодасини

топган бўлиб, улар умумий тарзда ифодаланган.

2017 - 2021 йилларда Ўзбекистон Респуб-

ликасини ривожлантиришнинг Ҳаракатлар ст-

ратегиясида харажатларнинг ижтимоий йўнал-

тирилганлигини сақлаб қолган ҳолда Давлат

бюджетининг барча даражаларида мутаносиб-

ликни таъминлаш белгиланган[1]. Давлат бюд-

жетидан ажратилаётган маблағлар асосан бюд-

жет ташкилотлари зиммасига юклатилган вази-

фаларни амалга ошириш учун зарур бўладиган

молиявий ресурслар ҳисобига амалга ошири-

лади. Бундай маблағларнинг мақсадли ва оқи-

лона сарфланишини таъминлаш ва улар бўйича

тегишли ахборотларни шакллантириш эса улар-

да самарнали бухгалтерия ҳисоби ва ички

аудитни ташкил этиш асосида амалга ошири-

лади.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Прези-

дентининг “Таълим ва тиббиёт муассасаларини

молиялаштириш механизмини ҳамда давлат

молиявий назорати тизимини янада такомил-

лаштириш тўғрисида”ги қарорига биноан таъ-

лим ва тиббиёт муассасаларида бюджет жа-

раёнининг шаффофлигини янада ошириш ва

унинг устидан жамоатчилик назоратини кучай-

тириш, бюджетдан молиялаштириш, ҳисоб ва

ҳисобот механизмини такомиллаштириш, ва-

зирлик ва идораларнинг бўйсунувидаги муасса-

саларда бюджет интизомини мустаҳкамлаш

борасидаги масъулиятини ошириш, шунингдек,

замонавий ахборот технологиялари ва халқаро

эътироф этилган молиявий назорат стандарт-

ларини жорий қилиш йўли билан бюджет

қонунчилигини бузиш ҳолатларининг олдини

олиш ва профилактикасига қаратилган давлат

молиявий назоратининг ролини тубдан қайта

кўриб чиқиш мақсадида[3] ва 2017 йилнинг 1

сентябридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси

Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш ва-

зирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳу-

зуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғар-

масида ва уларга буйсунувчи қуйи муассасалар-

да бухгалтерия хизматлари тугатилиб, халқ таъ-

лими туман (шаҳар) бўлимларида ва тиббиёт

бирлашмаларида марказлаштирилган молия-

бухгалтерия хизматлари ички аудит ва молия-

вий назорат хизматлари ташкил этилди ва

унинг асосий вазифалари белгиланди. Бу эса ич-

ки аудит хизматини такомиллаштириш орқали

республикамизда бюджет тизимини янада

самарадорлигини ошириш имкониятини беради

деб ҳисоблаймиз.

Адабиётлар шарҳи.

“Буюк депрессия” деб

ном олган иқтисодий инқироздан кейин 1939

йилдан бошлаб Америка дипломли бухгалтер-

лар уюшмаси (American Institute of Certified Pub-

lic Accountants — AICPA) ўзининг аудиторлик

фаолияти тўғрисида илмий мақолалар чоп эта

бошлади. 1941 йилда эса нистабан катта бўлма-

ган мутахассислар томонидан Ички Аудиторлар

Институти (Institute of Internal Auditors — IIA)

ташкил этилди ва ҳозир унинг фаолияти 150

дан ортиқ мамлакат вакиллари ассоциацияси

ташкил этилган.

Англиялик олим Р.Доджнинг[5] фикрича,

“..ички аудит ички назоратнинг таркибий қисми

бўлиб, фирма бошқаруви томонидан хўжалик

фаолиятини назорат ва тахлил этиш мақсадида

ташкил этилади”.

Бошқа инглиз олими Р.Адамс[6] ҳам

“..ички аудитни фаолияти иқтисодий субъект-

лар томонидан ички заҳиралардан самарали

МОЛИЯ ВА СОЛИҚЛАР


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

169

фойдалалишни текшириш, баҳолаш ва сифатли

ҳисоботларни тайёрлаш ҳамда бошқа хўжалик

фаолиятини назоратини амалга оширадиган

муҳим элемендир” деб ҳисоблайди.

Америкалик

олимлар

ЭА.Аренса

ва

Дж.К.Лоббеклар[7] “...ички аудит-бу хўжалик

субъектининг аудити бўлиб, бошқарув тизими-

ни бизнесни самарали фаолият юритиши учун

самарали қарор қабул қилиши учун қимматли

маълумотлар билан таъминлайди” дейишади.

Россиялик олимлар А.Алборов, Л.Хоружим

ва С.Концевалар[8] фикрича “...ички аудит-бу

аслида ташкилотнинг ички назорат тизимидир.

Бошқача айтганда, ички аудит бу корхонани ва

унинг бўлимлари фаолиятини самарали бош-

қаришни назоратидир”.

В.Д. Андреева эса[9] “...ички аудит тушун-

часи бир мунча кенг бўлиб, у фақат назоратгина

эмас, балки бошқарув функциясини бажарувчи

тизимдир” деб таъриф беради.

А.М. Богомолова ва Н.А. Голощапова-

лар[10] фикрича «...ички аудит (ички хўжалик ва

фирмаларни) – умумий аудитини таркибий қис-

ми бўлиб, иқтисодий субъектда уларни бошқа-

руви томонидан ташкил этилиб, ички хужжат-

ларга биноан бухгалтерия ҳисобини юритиш,

хусусий мулкни қўриқлаш ва ички назорат ти-

зимини ишончли бошқаришдир”.

Масалан, профессор С.Меҳмоновнинг фик-

рича, “Ички аудит ташкилот томонидан смета-

ларни тузиш ҳамда ижросини амалга оширишни

қонунчилик ҳужжатларига риоя қилинишини

текшириш ҳамда мониторинг олиб бориш йўли

билан назорат қилиш, молиявий ҳисобот маъ-

лумотларини ишончлилигини таъминлаш, бюд-

жет смета интизомига риоя қилиш, маблағлар-

ни мақсадли ва оқилона сарфланишига йўнал-

тирилган фаолиятдир”[4].

Турли мамлакатларда давлат секторида

ички аудит хизматини такомиллаштириш бў-

йича бир қанча илмий тадқиқот марказлари ва

институтлари томонидан изланишлар олиб бо-

рилмоқда. Булар жумласига: American Institute

of Certified Public Accountants(AICPA), Center for

Accounting Research and Technology (АҚШ),

Institute for Public Sector Accounting Research

(IPSAR) (Шотландия), Public Expenditure Manage-

ment Peer Assisted Learning (PEMPAL), Interna-

tional Financial Reporting Standarts of Board

(IFRSB), The Institute of Internal Auditors (IIA),

Stanford University, (АҚШ), University of Cambrid-

ge[12], Россия Федерацияси хукумати қошидаги

молия университети (Россия), Тошкент молия

институти киради.

Ҳозирги кунда давлат секторида ички

аудитнинг методологик асосларини такомил-

лаштириш бўйича қуйидаги устувор йўналиш-

ларда тадқиқотлар олиб борилмоқда:

давлат харажатлари молиявий назора-

тида ички аудит хизматидан кенг фойдаланиш;

ички аудит текшируви ҳамда молиявий

назоратни замон талаблари асосида ривожлан-

тириб бориш;

ҳисоб юритиш ва ички аудитни самарали

қўллаш асосида ташкилотларда харажатларни

қисқартиришга эришиш.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Мамлакатимизда давлат молиявий назоратини

амалга оширувчи, бюджет маблағларининг мақ-

садли сарфланиши устидан мунтазам монито-

ринг олиб борувчи ташкилот Ўзбекистон Рес-

публикаси Ҳисоб палатаси ва Ўзбекистон Рес-

публикаси Молия вазирлиги Назорат-тафтиш

бош бошқармаси ҳисобланар эди. Ўзбекистон

Республикаси Президентининг 2017 йил 21

августда қабул қилинган “Таълим ва тиббиёт

муассасаларини молиялаштириш механизмини

ҳамда давлат молиявий назорати тизимини

янада такомиллаштириш тўғрисида”ги [3] ПҚ-

3231-сон Қарори давлат молиявий назорати
тизимининг ислоҳотини янги йўналишини бел-

гилаб берди ва ушбу қарор билан Ўзбекистон

Республикаси Молия вазирлиги Назорат-таф-

тиш бош бошқармаси Ўзбекистон Республикаси-

нинг Давлат молиявий назорати Департаменти

этиб қайта ташкил қилинди.

1-расм. 2019-2020 йилларда Молия вазирлиги Давлат молиявий назорати

Департаменти томонидан амалга оширилган тадбирлар

Манба:

Молия вазирлигининг расмий сайти маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилди.

МОЛИЯ ВА СОЛИҚЛАР


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

170

У томонидан бюджет ташкилоти ва бюд-

жет маблагларини олувчиларини харажатлари

назоратини амалга ошириш белгиланиб, бюд-

жет маблағларидан самарали фойдаланиш дои-

мий мониторинги ташкил этилмоқда.

Давлат бюджети ҳисобидан энг кўп маб-

лағ ажратиладиган бюджет ташкилотларида

бюджет маблағларидан самарали ва тўғри фой-

даланишини назоратини кучайтириш, унинг

очиқлигини таъминлаш мақсадида ташкилий

масалалар режалаштирилиб, тегишли меёрий-

хуқуқий база яратилмоқда.

2-расмдан кўриниб турибдики, 2019 йилга

нисбатан 2020 йилда Халқ таълими вазирлиги,

Соғликни саклаш вазирлиги, Мактабгача таъ-

лим вазирлиги муассасаларида қонунбузилиш

ҳолатларини кескин ўсиши кузатилган. Жумла-

дан, Халқ таълими вазирлиги тизимида ўтка-

зилган 709 та назорат тадбирларининг 573 та-

сида 96,6 млрд.сўм миқдорида қонунбузилиш

ҳолатлари аниқланиб, 2019-йилга (29,8 млрд.

сўм) нисбатан 3,2 мартага ошган.

2-расм. Ҳисобот даврида Молия вазирлиги Давлат молиявий назорати Департаменти

томонидан вазирлик ва идоралар бўйича қонунбузилиш ҳолатлари ва бошқа хато-

камчиликлар динамикаси

Манба:

Молия вазирлигининг расмий сайти маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида

ўтказилган 723 та назорат тадбирларининг 523

тасида 40 млрд.сўм миқдорида қонунбузилиш

ҳолатлари аниқланиб, 2019 йилга (13,8 млрд.

сўм) нисбатан 2,9 мартага ошган.

Мактабгача таълим вазирлиги тизимида

ўтказилган 327 та назорат тадбирларининг 270

тасида 16,7 млрд.сўм миқдорида қонунбузилиш

ҳолатлари аниқланиб, 2019-йилга (8,3 млрд.

сўм) нисбатан 2 мартага ошган.

Маҳаллий бюджетлар маблағларини мақ-

садли сарфланиши юзасидан ўтказилган назо-

рат тадбирларида жами 175,3 млрд. сўм миқдо-

рида, жумладан Қашқадарё (26,1 млрд. сўм),
Андижон (19,8 млрд. сўм), Сурхондарё (16,5

млрд. сўм), Фарғона (14,4 млрд. сўм), Тошкент

(13,2 млрд. сўм), Жиззах (13 млрд. сўм),

Самарқанд (13 млрд. сўм), Сирдарё (12,9 млрд.

сўм), Наманган (12 млрд. сўм), Хоразм (6 млрд.

сўм), Бухоро (3,6 млрд. сўм), Навоий (2,4 млрд.

сўм) вилоятларида ҳамда Тошкент шаҳрида

(13,8 млрд. сўм) ва Қорақалпоғистон Республи-

касида (8,1 млрд. сўм) қонунбузилиш ҳолатлари

ва бошқа хато-камчиликлар аниқланган (3-

расм).

Бу ҳолатлар бюджет ташкилотларида ич-ки

аудит тизимини жорий этиш ва бюджет хара-

жатларини доимий ички назоратини амалга

ошириш учун тегишли меъёрий хужжатларни

ишлаб чиқиш заруриятини юзага келтирмоқда.

Бюджет ташкилотларида ички аудит тизимини

жорий этиш бюджет назоратини янада тако-
миллаштириш имкониятини бериб, Давлат мо-

лиявий назорати тизимини самарадорлигини

оширишга хизмат қилади деб ҳисоблаймиз.

МОЛИЯ ВА СОЛИҚЛАР


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

171

Расм 3. Ҳисобот даврида Молия вазирлиги Давлат молиявий назорати Департаменти

томонидан маҳаллий бюджетлар маблағларидан фойдаланиш жараёнида аникланган

қонунбузилиш ҳолатлари

Манба:

Молия вазирлигининг расмий сайти маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилди.

Хулоса ва таклифлар.

Ўзбекистонда

бюджет харажатларидан самарали фойдаланиш

мақсадида бюджет ташкилотларида халқаро

стандартларга асосланган ички аудит хизмати-

ни ташкил этиш борасида амалий ишлар бажа-

рилмоқда. Бунинг учун бюджет ташкилотлари-

да халқаро стандартларга асосланган бухгалте-

рия ҳисобини жорий этиш, бюджет ташкилотла-

рида фаолият юритаётган бухгалтер ва ички

аудит хизматчиларини малакасини ошириш

мақсадида ўқув марказларини ташкил этиш,

уларни тегишли ўқув қўлланмалари, информа-
цион технологиялари асосида дастурларни иш-

лаб чиқиш ва уларни амалий жараёнларга кири-

тиш борасида аниқ тадбирлар белгиланмоқда.

Бу эса Ўзбекистонда бюджет даромад ва хара-

жатларини

назоратини

такомиллаштириш,

уларни самарадорлигини ошириш имконияти-

ни бериш билан бирга иқтисодиётга солиқ юки-

ни камайтириш имкониятини беради.

Маълумки, бюджет ташкилотларида ички

аудитнинг асосий мақсади маблағларнинг мақ-

садли сарфланишини ҳамда фаолиятнинг нати-

жадорлигини таъминлашга қаратилган.

Бюджет ташкилотларида ички аудит хиз-

матининг самарадорлиги кўрсаткичларига қу-

йидагиларни меъёрларни киритиш мақсадга

мувофиқдир:

бюджет ташкилотларида ички аудит

хизмати фаолияти йўлга қўйилгандан кейин

молиявий қоидабузарликларнинг камайиш кўр-

саткичларининг миқдор ва қиймат параметр-

ларини белгилаш;

ички аудит хизмати тавсияларининг

ижросини таъминлаш ҳисобига бюджет хара-

жатларининг самарадорлигини ошириш;

бюджет ташкилоти зиммасидаги вази-

фаларни ижобий бажарилишини натижалари.

Бунда бюджет ташкилотларида ички

аудит фаолияти самарадорлигини ошириш кўп
жиҳатдан ички аудит хизмати ходимларининг

малака даражасига боғлиқдир. Шуни ҳисобга

олиб, бюджет ташкилотлари ички аудит хизма-

тининг ходимларига қўйиладиган малака талаб-

лари Ўзбекистон Республикаси Молия ваирлиги

томонидан ишлаб чиқилиши лозим деб ҳисоб-

лаймиз.

Шунингдек ишлaб чиқилгaн илмий-нaзa-

рий ҳaмдa aмaлий тaвсиялaрнинг aмaлиётгa

жoрий қилиниши давлат молиясини ислоҳ этиш

жараёнида давлат секторида бухгалтерия ҳисо-

би ва ҳисоботини такомиллаштириш концеп-

цияси, ҳамда 2017-2021 йиллaргa мўлжaллaнгaн

Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифа-

ларни aмaлгa oширишгa хизмaт қилaди.

Манба ва фойдаланилган адабиётлар:

1.

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 декабрдаги ЎРҚ-589-сон "2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат

бюджети тўғрисида”ги Қонуни

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича

Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида. 2017 йил 7 февраль, ПФ-4947-сон //www.lex.uz

3.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 августдаги “Таълим ва тиббиёт муассасаларини

молиялаштириш механизмини ҳамда давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-3231-сон
Қарори.

МОЛИЯ ВА СОЛИҚЛАР


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

172

4.

Меҳмонов С.У. Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби ва ички аудит методологиясини такомиллаштириш. и.ф.д.

илмий даражасини олиш учун ёзилган дис. автореф. – Т.: 2018. – 74 б.

5.

Додж Р. Краткое руководство по стандартам и нормам аудита: Пер. с англ.; предисловие С.А. Стукова. — М.: Финансы и

статистика; ЮНИТИ, 1992. — 240 с.: ил. (Аудит: теория и практика).

6.

Адамс Р. Основы аудита: Пер. с англ./ Под ред. Я.В. Соколова. — М.: Аудит, ЮНИТИ, 1995. — 398 с.:

7.

Аренс А., Лоббек Дж. Аудит: Пер. с англ./ Гл. редактор серии проф. Я.В.Соколов. - М.: Финансы и статистика, 1995. -560 с.:

8.

Алборов Р.А., Хоружий Л.И., Концевая С.М. Основы аудита: Учебное пособие. ˗ М.: Издательство «Дело и Сервис», 2001. -224 с.

9.

Андреев В.Д. Внутренний аудит: Учебное пособие. — М.: Финансы и статистика, 2003. — 464 с.: ил.

10.

Богомолов А.М., Голощапов Н.А. Внутренний аудит. Организация и методика проведения. — М.: «Экзамен», 1999. — 192 с.

11.

https://en.wikipedia.org/wiki/Institute_of_Internal_Auditors.

12.

www.mf.uz

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги расмий сайти.

13.

https://global.theiia.org-Ички аудиторлар институти расмий веб сайти.

КАМЕРАЛ СОЛИҚ ТЕКШИРУВЛАРИНИ ЎТКАЗИШДА СОЛИҚ ТАҲЛИЛИДАН

ФОЙДАЛАНИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Исаев Фахриддин Икромович -

PhD, доцент «Ўзбекистон иқтисодиётини

ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари»

илмий-тадқиқот маркази директор ўринбосари

Аннотация:

Мақолада камерал солиқ текширувларини ўтказишда солиқ таҳлилидан фойдаланиш бўйича

олиб борилган тадқиқот ҳамда унинг натижалари бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилиб, мавзу доирасида хулоса ва
тавсиялар ишлаб чиқилган.

Калит сўзлар:

солиқ, солиқ назорати, камерал солиқ текшируви, солиқ текшируви.

УЛУЧШЕНИЕ ИСПОЛЬЗОВАНИЯ НАЛОГОВОГО АНАЛИЗА ПРИ ПРОВЕДЕНИИ

ВНУТРЕННИХ НАЛОГОВЫХ ПРОВЕРОК

Исаев Фахриддин Икромович -

PhD, доцент Заместитель директора Исследовательского

центра «Научные основы и проблемы

экономического развития Узбекистана»

Аннотация:

В статье дается отзыв о проведенном исследовании использования налогового анализа при

проведении внутренних налоговых проверок и его результатах, делаются выводы и рекомендации по теме.

Ключевые слова:

налог, налоговый контроль, внутренняя налоговая проверка, налоговая проверка.

IMPROVING THE USE OF TAX ANALYSIS IN CONDUCTING IN-HOUSE TAX AUDITS

Isaev Fakxriddin Ikromovich -

PhD, Associate Professor Deputy Director of the

Research Center "Scientific Basis and Problems

of Economic Development of Uzbekistan"

Annotation:

The article provides feedback on the study of the use of tax analysis in the conduct of in-house tax audits and

its results, and develops conclusions and recommendations on the subject.

Keywords:

tax, tax control, in-house tax audit, tax audit.

Кириш.

Сўнгги йилларда мамлакатимиз-

да бюджет-солиқ соҳаси бўйича кўплаб ҳукумат

миқёсида чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, ама-

лиётга жорий қилиб келинмоқда. Мамлакати-

мизда ишбилармонлик муҳитини яратиш, ин-

вестицион жозибадорлигини ошириш мақсади-

да солиқ соҳасида хорижий давлатларнинг таж-

рибаларидан унунмли фойдаланилиб, бир қанча

меъёрий-ҳуқуқий хужжатлар ишлаб чиқилиб,

қабул қилинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон республика-

сини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар

стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли Фар-

мони билан солиқ юкини камайтириш ва солиқ-

қа тортиш тизимини соддалаштириш сиёсатини

давом эттириш, солиқ маъмуриятчилигини та-

комиллаштириш ва тегишли рағбатлантирувчи

чораларни кенгайтириш бўйича вазифалар бел-

гилаб олиниб, кўплаб солиққа оид қонунчилик-

да ўзгаришлар амалга оширилди. Шулардан энг

кўзга кўринарлиси, Ўзбекистон Республикаси

Солиқ Кодексининг 2020 йил 1 январдан бош-

лаб амал қила бошлаган янги таҳририни таъ-
кидлашимиз мумкин.

Солиқ маъмуриятчилиги тизимида солиқ

таҳлилига аҳамият кун сайин ошиб бормоқдаки,

натижада солиқ текширувларини амалга оши-

МОЛИЯ ВА СОЛИҚЛАР

Библиографические ссылки

Узбекистан Республикасининг 2019 йил 9 декабрдаги УРЦ-589-сон "2020 йил учун Узбекистан Республикасининг давлат бюджета тугрисида"ги Канун и

Узбекистан Республикаси Президентининг Фармони. Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш буйича Царакатлар стратегияси тугрисида. 2017 йил 7 февраль, ПФ-4947-сон //www.lex.uz

Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 21 августдаги "Таълим ва тиббиёт муассасаларини молиялаштириш механизмини цамда давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш тугрисида”ги ПК-3231-сон Карори.

М Симонов С.У. Бюджет ташкилотларида бухгалтерия цисоби ва ички аудит методологиясини такомиллаштириш. и.ф.д. илмий даражасини олишучун ёзилган дис. автореф. - Т.: 2018. - 74 б.

Додж Р. Краткое руководство по стандартам и нормам аудита: Пер. с англ.; предисловие С.А. Стукова. — М.: Финансы и статистика; ЮНИТИ, 1992. — 240 с.: ил. (Аудит: теория и практика).

Адамс Р. Основы аудита: Пер. с англ./ Под ред. Я.В. Соколова. — М.: Аудит, ЮНИТИ, 1995. — 398 с.:

Аренс А., ЛоббекДж. Аудит: Пер. с англ./ Гл. редактор серии проф. Я.В.Соколов. - М.: Финансы и статистика, 1995. -560 с.:

Алборов Р.А., Хоружий Л.И., Концевая С.М. Основы аудита: Учебное пособие. - М.: Издательство «Дело и Сервис», 2001. -224 с.

Андреев ВД. Внутренний аудит: Учебное пособие. — М.: Финансы и статистика, 2003. — 464 с.: ил.

Богомолов А. М., Голощапов Н.А. Внутренний аудит. Организация и методика проведения. — М.: «Экзамен», 1999. — 192 с.

https://en.wikipedia.org/wiki/lnstitute_oJ_lnternal_Auditors.

www.mf.uz - Узбекистан Республикаси Молия вазирлиги расмий сайти.

https://global.theiia.org-H4Ku аудиторлар институти расмий веб сайти.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов