Важные аспекты повышения финансовой грамотности населения в повышении доступности финансовых услуг в Узбекистане

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
113-124
67
10
Поделиться
Дусмухамедов, О. (2021). Важные аспекты повышения финансовой грамотности населения в повышении доступности финансовых услуг в Узбекистане. Экономика И Образование, (4), 113–124. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/7586
Ойбек Дусмухамедов, Национального университета Узбекистана

самостоятельный соискатель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной научной статье описывается содержание и актуальность нормативных документов, принятых Правительством Узбекистана для повышения уровня финансовой грамотности населения. В статье представлен анализ научных работ зарубежных и отечественных ученых, работающих в этой области. Результаты исследования состояния финансовой грамотности и доступа к финансовым услугам проанализировали эксперты Международной финансовой корпорации и ООН. В статье также представлен независимый авторский анализ состояния и уровня развития банковских услуг населением Узбекистана. Кроме того, автором представлены научные предложения и практические рекомендации, направленные на формирование финансовой грамотности населения нашей страны и создание механизмов ее реализации и повышения ее эффективности.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

113

ЎЗБЕКИСТОНДА МОЛИЯВИЙ ХИЗМАТЛАР ОММАБОПЛИГИНИ ОШИРИШДА АҲОЛИНИНГ

МОЛИЯВИЙ САВОДХОНЛИГИНИ ОШИРИШНИНГ МУҲИМ ЖИҲАТЛАРИ

Дусмухамедов Ойбек Суратбекович -

Ўзбекистон Миллий университети мустақил тадқиқотчиси

Аннотация.

Ушбу илмий мақолада Ўзбекистон хукумати томонидан аҳолининг молиявий саводхонлик

даражасини ошириш бўйича қабул қилинаётган меъёрий хужжатлар мазмуни ва долзарблиги баён этилган.
Мақолада мазкур йўналишда фаолият олиб бораётган хорижий ҳамда маҳаллий олимларнинг илмий ишлари тахлили
берилга. Халқаро молия корпорацияси, Бирлашган миллатлар ташкилоти экспертлари томонидан аҳолининг

молиявий саводхонлиги ва молиявий хизматлардан фойдаланиш ҳолати бўйича тадқиқот натижалари таҳлил
этилган. Шунингдек, мақолада муаллиф томонидан амалга оширилган Ўзбекистон аҳолиси томонидан банк
хизматларидан фойдаланиш ҳолати ва ривожланиш даражаси бўйича мустақил таҳлили баён этилган. Шу билан бир
қаторда муаллиф томонидан мамлакатимиз аҳолисининг молиявий саводхонлигини шакллантириш ва унинг амалга

ошириш механизмларини яратиш ва унинг самарадорлигини оширишга қаратилган илмий таклиф ва амалий
тавсиялар берилган.

Асосий тушунчалар:

молиявий саводхонлик, молиявий хизматлар, молиявий саводхонлик мезонлари, давлат

дастурлари, Марказий банк, тижорат банклари, молиявий таълим, ислом молияси, молиявий билим ва кўникма.

ВАЖНЫЕ АСПЕКТЫ ПОВЫШЕНИЯ ФИНАНСОВОЙ ГРАМОТНОСТИ НАСЕЛЕНИЯ В

ПОВЫШЕНИИ ДОСТУПНОСТИ ФИНАНСОВЫХ УСЛУГ В УЗБЕКИСТАНЕ

Дусмухамедов Ойбек Суратбекович -

самостоятельный соискатель

Национального университета Узбекистана

Аннотация.

В данной научной статье описывается содержание и актуальность нормативных документов,

принятых Правительством Узбекистана для повышения уровня финансовой грамотности населения. В статье
представлен анализ научных работ зарубежных и отечественных ученых, работающих в этой области. Результаты
исследования состояния финансовой грамотности и доступа к финансовым услугам проанализировали эксперты
Международной финансовой корпорации и ООН. В статье также представлен независимый авторский анализ

состояния и уровня развития банковских услуг населением Узбекистана. Кроме того, автором представлены научные
предложения и практические рекомендации, направленные на формирование финансовой грамотности населения
нашей страны и создание механизмов ее реализации и повышения ее эффективности.

Основные понятия:

финансовая грамотность, финансовые услуги, критерии финансовой грамотности,

государственные программы, центральный банк, коммерческие банки, финансовое образование, исламские финансы,
финансовые знания и навыки.

IMPORTANT ASPECTS OF INCREASING THE FINANCIAL LITERACY OF THE POPULATION IN

INCREASING THE AVAILABILITY OF FINANCIAL SERVICES IN UZBEKISTAN

Dusmukhamedov Oybek Suratbekovich -

Independent researcher National University of Uzbekistan

Annotation.

This scientific article describes the content and relevance of regulatory documents adopted by the

Government of Uzbekistan to increase the level of financial literacy of the population. The article presents an analysis of scientific
works of foreign and domestic scientists working in this field. The results of the study of the state of financial literacy and access
to financial services were analyzed by experts from the International Finance Corporation and the United Nations. The article
also presents an independent author's analysis of the state and level of development of banking services by the population of

Uzbekistan. In addition, the author presents scientific proposals and practical recommendations aimed at shaping the financial
literacy of the population of our country and creating mechanisms for its implementation and increasing its efficiency.

Basic concepts:

financial literacy, financial services, financial literacy criteria, government programs, central bank,

commercial banks, financial education, Islamic finance, financial knowledge and skills.

Кириш.

Халқаро молия корпорацияси

томонидан 2020 йилда мамлакатимиз аҳолиси-

нинг молиявий салоҳиятини баҳолаш мақсади-

да амалга оширилган тадқиқот натижаларига

кўра мамлакатда молиявий саводхонлик дара-

жаси юқори эмаслигини, катта ёшдаги аҳоли-

нинг 23 фоизи базавий молиявий тушунчалар

бўйича минимал молиявий билимга эга экан-

лигини кўрсатди [11]. Ушбу кўрсаткич Мустақил

давлатлар ҳамдўстлигига аъзо мамлакатларда

30 фоизни ташкил этса, Катта йигирматалик

давлатларида ўртача 48 фоизни, Иқтисодий

ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотига аъзо дав-

латларда эса ўртача 62 фоизни ташкил этди [6].

Ривожланган мамлакатларда аҳолини аҳо-

лининг молиявий саводхонлик даражасини

МОЛИЯ ВА СОЛИҚЛАР


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

114

оширишнинг назарий жиҳатларини такомил-

лаштириш ва мазкур йўналишдаги давлат дас-

турлари самарадорлигини ошириш борасидаги

илмий изланишларга устуворлик қаратилган

бўлса, бозор иқтисодиёти шаклланаётган ва

ривожланаётган мамлакатларда аҳолини мо-

лиявий саводхонлиги даражасини ошириш

бўйича давлат дастурларини ишлаб чиқиш,

уларни амалга ошириш механизмини такомил-

лаштириш, молиявий саводхонлик дастурлари-

ни бозор иқтисодиёти компонентлари билан

бойитиш, аҳолининг молиявий саводхонлиги

даражасини оширишда молиявий ташкилотлар,

жумладан, тижорат банкларининг мавқеини

мустаҳкамлашга бағишланган илмий тадқиқот-

лар янада жадаллашмоқда.

Ўзбекистонда мустақиллик йилларида бо-

зор иқтисодиёти талаблари асосида молия тизи-

ми шаклланди ва мунтазам такомиллашиб бор-

моқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ш.М. Мирзиёев таъкидлаганларидек, “Бир ҳақи-

қатни аниқ тушуниб олишимиз керак: камба-

ғалликни кискартириш учун биринчи навбатда

ишизликни камайтириш керак. Аввало, аҳолини

замонавий касб-ҳунарларга ўқитиш, уларнинг

иктисодий ва молиявий саводхонлигини оши-

риш, одамларда, айниқса аёлларимизда тадбир-

корликка иштиёқни уйғотиш зарур”[1]. Миллий

иқтисодиётни модернизациялаш ва рақамли

иқтисодиётни ривожлантириш шароитида мо-

лия бозорининг амал қилиши, аҳолига кўрсати-

ладиган молиявий хизматлар ва ишлаб чиқари-

лаётган молиявий маҳсулотларнинг сифатини

такомиллаштиришда аҳолининг молиявий са-

водхонлик даражасини ошириш борасида чуқур

илмий-амалий аҳамиятга эга бўлган тадқиқот-

ларни олиб бориш мамлакат иқтисодиётининг

барқарор ривожлантириш ва унинг рақобатбар-

дошлиги даражасини ошириш илмий-амалий

аҳамиятга эга ижтимоий-иқтисодий муаммо

ҳисобланади.

Ушбу илмий мақола Ўзбекистон Респуб-

ликаси Президентининг 2017 йил 7 февралда

ПФ-4947-сонли фармони билан қабул қилинган

“2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республика-

сини ривожлантиришнинг бешта устувор йўна-

лиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”, Ўзбекис-

тон Республикаси Президентининг 2018 йил 9

январдаги “Ўзбекистон Республикаси Марказий

банкнининг фаолиятини тубдан такомиллашти-

риш чора-тадбирлари чора тадбирлари тўғри-

сида”ги ПФ-5296-сонли Фармони, 2019 йилнинг

23 июлдаги ПҚ-4400-сонли “Микромолиявий

хизматлар оммабоплигиин ошириш чора тад-

бирлари тўғрисидаги”ги Қарори, 2021 йил

13 апрелдаги “Капитал бозорини янада ривож-

лантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-

6207-сонли Фармони ҳамда 2021 йилнинг март

ойида тасдиқланган “2001-2023 йилларга мўл-

жалланган Молиявий хизматлар оммабоплиги-

ни ошириш миллий Стратегияси” ва бошқа

норматив-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган

вазифаларни амалга оширишда муайян даража-

да хизмат қилади.

Адабиётлар таҳлили.

Иқтисодий адаби-

ётларда ХХ асрнинг 80 йилларидан бошлаб аҳо-

лининг молиявий саводхонлини ошириш муам-

мосига бағишланган илмий-амалий тадқиқот-

лар кенг кўламда амалга оширила бошланди.

Жумладан, Л.В. Стаховичнинг: “Молиявий савод-

хонлик – бу инсоннинг таълим масканлари,

яъни мактаб, коллеж, олий ўқув юртларида

эгаллаган молиявий-иқтисодий билимлари

билан бир қаторда, унинг ҳаёти давомида ор-

тирган кўникмаларини ҳам қамраб олади [7].”

Иқтисодчи олим А.В. Вахабов фикрича,

молиявий саводхонлик – фуқаронинг молиявий

маҳсулотлар ва хизматлар бозорида актив по-

зициясини эгаллаши, жамиятда ўзи ва оила

аъзоларининг молиявий фаровонлигини оши-

риш учун зарур бўлган билим ва кўникмалари

йиғиндиси сифатида намоён бўладиган инсоний

фазилатдир. Инсон ҳаётининг турли босқичла-

рида етарли даражадаги турмуш фаровонлигига

эга бўлиши устун даражада шахс томонидан

қабул қилинаётган молиявий қарорларнинг

самарадорлигига боғлиқ бўлмоқда. Сўнгги ўн

йилликда мамлакат молия бозорида истеъмол-

чилар секторининг кенгайиши, молиявий маҳ-

сулотларнинг турлари, жумладан уларнинг му-

раккаблилик даражасининг ортиши, аҳоли да-

ромадлари ва ялпи жамғармаларнинг ўсиши

аҳолининг қабул қилган молиявий қарорларида

шахсий жавобгарликни ортганлигини акс этти-

ради. Ушбу ҳолат мамлакатнинг узоқ муддатли

даврдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш

кўрсаткичларининг барқарорлигини таъмин-

лашда аҳолининг молиявий саводхонлигини

оширишга устуворлик қаратиш заруриятини

келтириб чиқаради[3].

Қ.Қ.Қуролов таъкидлашича, иқтисодий

таълим тизимини такомиллаштириш орқали

аҳолининг иқтисодий саводхонлигини ошириш,

жумладан, хўжалик юритишда молиявий қарор-

ларни қабул қилишда уларнинг муқобил ечим-

ларидан фойдаланиш имкониятларини кенгай-

тиради. Олим ўз тадқиқотларида иқтисодиёт

соҳалари ва тармоқларининг иқтисодий таълим

йўналишлари, мутахассисликлари кадрларига

бўлган талаб ва эҳтиёжларини фақат давлат

сектори нуқтаи назаридан баҳолаган[4]. Шу са-

бабли олинган хулосалар комплекс аҳамият

касб этмайди. Фикримизча, иқтисодий таълим

бошқа таълим турлари каби жамиятнинг ялпи

ижтимоий эҳтиёжлари таркибий қисми ҳисоб-

ланиб, жамият аъзоларининг умумий саводхон-

МОЛИЯ ВА СОЛИҚЛАР


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

115

лик даражасини ошириш, ижтимоий-иқтисодий

фаоллигини кучайтириш, ижтимоий-иқтисодий,

сиёсий ислоҳотларни амалга оширишдан кўз-

ланган мақсад ва вазифаларини тўғри англаб

етиши, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулла-

ниш имкониятларини кенгайтиришга салмоқли

ҳисса қўшади.

Э. Шадманов ва Н. Хасанхановалар томо-

нидан амалга оширилган тадқиқотлар натижа-

ларига кўра, инсонларнинг молиявий фикрлаши

– бу уларнинг ўз молиявий ресурсларини инвес-

тиция қилиш имкониятларини баҳолаши, те-

гишли молиявий қарорларни қабул қилиш бў-

йича малака ва хатти-ҳаракатларида ўз аксини

топади [5].

Фикримизча, молиявий хатти-ҳаракатлар

аҳолининг пул маблағларни қайта тақсимлаш

ва инвестиция қилиш билан бевосита боғлиқ

бўлган ижтимоий-иқтисодий муносабатлар ти-

зимида ўз аксини топади. Ўз навбатида, аҳоли-

нинг молиявий ҳолати истеъмолчиларнинг иж-

тимоий-иқтисодий фаровонлигининг кўрсат-

кичларидан бири ҳисобланади.

Тадқиқот методологияси.

Тадқиқот жа-

раёнида тизимли таҳлил, тарихийлик ва ман-

тиқийлик, индукция ва дедукция, анализ ва син-

тез, қиёсий ва селектив танлаб тадқиқ қилиш,

монографик таҳлил ва гуруҳлаш усуллари қўл-

ланилган.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Мам-

лакатимизда аҳолининг молиявий саводхонли-

ги даражасини ошириш, хонадон хўжаликлари-

нинг, жумладан, тадбиркорлик субъектлари-

нинг молиявий ресурсларини (яъни даромад ва

харажатларини) бошқариш ва уларни режалаш-

тириш жараёнларини такомиллаштиришда мо-

лиявий интеграцияни кучайтиришга эътиборни

қаратиш мақсадга мувофиқ. Бунда тижорат

банклари, кредит ташкилотлари ва суғурта ком-

паниялари томонидан аҳолига тўлов хизматла-

ри, омонат ҳисобварақалари, кредит ва суғурта

хизматлари кўрсатилиши шартлари ва қоидала-

рини кенг оммага етказиш ҳамда уларнинг маз-

кур йўналишдаги билимини оширишда ҳамкор-

ликдаги фаолиятини назарда тутилади.

Мамлакатимиз молия тизимида тижорат

банклари етакчи ўринни эгаллайди. Молия

бозорида фаолият юритаётган турли молиявий

воситачилар депозит олмайдиган микромолия

ташкилотлари ҳисобланади. Ушбу ташкилотлар

мамлакатимиз молия бозорининг ривожлани-

шида етарли даражадаги таъсир кучига эга

эмас. Жумладан, мамлакатимизда аҳолини қў-

шимча молиялаштиришнинг ягона платформа-

сини мавжуд эмаслиги туфайли молиявий бо-

зорларнинг ривожланиш даражаси паст ҳисоб-

ланади.

Халқаро валюта фонди экспертлари томо-

нидан аҳолининг молиявий хизматлардан фой-

даланиш даражаси ва уларнинг молиявий са-

водхонлиги даражасини белгилашда банк сек-

тори кредитларининг ЯИМдаги улушини ҳисоб-

лаш услубиётидан фойдаланишлари халқаро

даражада тан олинган усуллардан бири ҳисоб-

ланади. Халқаро экспертлар томонидан амалга

оширилган тадқиқотлар натижаларига кўра,

мамлакатимизда молиявий воситачилик дара-

жаси ва банк кредитларининг ЯИМдаги улуши

паст ҳисобланади (1-расмга қаранг).

1-расм. Бозор иқтисодиёти шаклланаётган ва ривожланаётган айрим мамлакатларда

хусусий секторга ажратилган банк кредитларининг 2020 йил 1 январь ҳолатига

ЯИМдаги улуши (фоизда)[17]

1-расм маълумотлари таҳлили кўрсати-

шича, 2019 йилда бозор иқтисодиёти шаклла-

наётган ва ривожланаётган Польша (50,8 ¿),

Словения (42,5¿) ва Словакия (62,9¿) каби

мамлакатларда хусусий секторга ажратилган

банк кредитларининг мамлакат ЯИМдаги улу-

ши бошқа мамлакатлардаги кўрсаткичларга

нисбатан юқори бўлиб, ушбу мамлакатларда

22,2

24,7

30,0

34,6

38,9

42,5

50,2

50,8

52,4

57,1

62,9

63,9

Азарбайжон

Белорусия

Узбекистан

Латвия

Литва

Словения

Хиндистон

Польша

Россия

Арманистон

Словакия

Бразилия

МОЛИЯ ВА СОЛИҚЛАР


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

116

молиявий воситачилик муносабатларининг жа-

дал ривожланаётганлигидан далолат беради.

Жумладан, Бразилия (63,9), Россия (52,9) ва

Хиндистон (63,9) каби мамлакатларда аҳоли-

нинг молиявий саводхонлиги даражасини оши-

ришга қаратилган давлат дастурларининг из-

чил амалга оширилаётганлигини сабабли, сўнг-

ги йилларда ушбу мамлакатлар гуруҳида ҳам

хусусий секторга ажратилаётган банк кредит-

лари ҳажми сезиларли даражада ортган.

2016-2020 йилларда мамлакатимиз молия

ва банк соҳасида амалга оширилган ислоҳот-

ларда молиявий эркинлаштиришга устуворлик

қаратилди. Натижада, Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки томонидан берилган расмий

маълумотларга кўра, 2020 йилда банк сектори

кредитларининг ЯИМдаги улуши 47,7 фоизни

ташкил этди. Ушбу кўрсаткич 2014 йилга нис-

батан қарийб 2 марта ортди (2-расмга қаранг).

2-расм. Ўзбекистонда жами банк кредитларининг ЯИМдаги улуши[8]

Аҳоли ва юридик шахсларнинг банклар-

даги депозитлари ҳажмининг умумий банк маж-

буриятларидаги улуши таҳлили шуни кўрсата-

дики, 2016-2020 йилларда депозит маблағлари-
нинг банкларнинг асосий маблағлар сифатида-

ги аҳамияти пасайди. Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки экспертлари томонидан билди-

рилган фикрларга кўра, тижорат банкларининг

кредитлари ҳажмининг ортиши таҳлил этилаёт-

ган даврда тўғридан-тўғри давлат маблағлари

ва қисман халқаро кредит линияларидан қарз

олиниши ҳисобига эришилди. Натижада, ушбу

даврда тижорат банкларининг умумий мажбу-
риятларида олинган қарз маблағлари улуши 36

фоиздан 49 фоизга ошди, умумий мажбурият-

лардаги депозитларнинг улуши эса 50 фоиздан

37 фоизга қисқарди (1-жадвалга қаранг).

1-жадвал

Тижорат банкларининг жамланма баланси (трлн. сўмда)[8]

Кўрсаткичлар номи

2016 й. Улуши,

%да 2017 й.

Улуши,

%да 2018 й.

Улуши,

%да 2019 й.

Улуши,

%да 2020 й.

Улуши,

%да

Мажбуриятлар

75,1

146,0

187,7

221,7

307,8

Жумладан:

Депозитлар

37,2

50

59,6

41

70,0

37

91,0

41

114,8

37

Олинган кредитлар ва лизинг

26,8

36

72,8

50

104,4

56

105,3

48

151,7

49

Таҳлил натижаларига кўра, 2020 йилда

аҳоли ва юридик шахсларнинг банклардаги

депозитлари ҳажми 2016 йилга нисбатан 3,1 ба-

робарга, жумладан, банклар томонидан олинган

кредит ва лизинг маҳсулотлари ҳажми 5,7 баро-

барга ортган. Ушбу ҳолат мамлакат тижорат

банкларининг аҳоли ва юридик шахслардан

жалб этилган депозитлар ҳисобига кредит бе-

риш қобилиятини сусайтиради.

144,9

176,5

199,3

302,5

407,5

424,1

580,2

34,5

42,7

53,4

110,6

167,4

211,6

277,0

23,8%

24,2%

26,8%

36,6%

41,1%

49,9%

47,7%

0,0%

10,0%

20,0%

30,0%

40,0%

50,0%

60,0%

1

10

100

1000

2014

2015

2016

2017

2018

2019

2020

ЯИМ ҳажми, трлн. сўмда

Кредит қўйилмалари ҳажми, трлн. сўмда

Кредит қўйилмаларининг ЯИМдаги улуши, фоизда (ўнг шкалада)

МОЛИЯ ВА СОЛИҚЛАР


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

117

3-расм. 2016-2020 йилларда тижорат банкларидаги жами депозитлар

қолдиғи динамикаси [15]

3-расм маълумотлари таҳлили кўрсатати-

шича, мамлакатимизда тижорат банкларининг

жами депозитлар қолдиғида жисмоний шахс-

ларнинг банкка нисбатан ишонч даражасининг

пастлигини кўриш мумкин. 2016 йилда банк-

лардаги жами депозит қолдиғида жисмоний

шахсларнинг депозит қолдиғидаги улуши

23¿ни ташкил этган бўлса, 2020 йилга келиб,

ушбу кўрсаткич фақатгина 0,9¿га ортган.

4-расм. 2016-2020 йилларда тижорат банкларинг кредит қолдиқлари [15]

2016-2020 йиллар давомида тижорат

банклари томонидан миллий валютада берил-

ган кредитлар қолдиғи 4.6 баробарга ошган,

жумладан жисмоний шахсларга берилган кре-

дитлар қолдиғи эса 5.9 баробарга ошганлигини

кўриш мумкин (4-расмга қаранг). 2016 йилда

жами кредитлар қолдиғида жисмоний шахслар-

га берилган кредитлар улуши 31 ¿ни ташкил

этган бўлса 2020 йилга бориб мазкур кўрсаткич

40 ¿га етган. Ўз навбатида шуни таъкидлаш

лозимки, аҳолининг молиявий саводхонлиги да-

ражасини ошириш уларнинг ўсиб бораётган

кредит қарздорлигини самарали бошқаришда

ва муддати ўтган кредит қарздорлиги даржаси-
ни камайтиришда муҳим роль ўйнайди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

томонидан берилган расмий маълумотларга

кўра, 2021 йил 1 январь ҳолатига аҳоли томони-

дан миллий валютада тижорат банкларига қў-

йилган жами омонатларнинг 50,0 фоизи, чет эл

валютасида эса 57,0 фоизи бир йилдан кўпроқ

муддатга қўйилган. Жумладан, аҳоли омонатла-

рининг жами банк депозитларидаги (юридик ва

жисмоний шахслар) улуши 24,0 фоизни ташкил

этиши ва мазкур маблағларнинг 53,0 фоизигина

бир йилдан ортиқ муддатга қўйилганлиги банк-

ларнинг кредит бериш қобилиятида, Жумладан,

узоқ муддатли кредитлашдаги жиддий чеклов-

лар мажудлиги каби тегишли муаммоларни на-

моён қилди. Аҳолининг молиявий саводхонли-

гини, жумладан, уларнинг тижорат банкларига

бўлган ишончининг ортиши банкларнинг депо-
зит базасини аҳоли маблағлари ҳисобига кен-

гайтириш ва кредитлаш имкониятини ошириш-

да зарурий шарт-шароитларни яратилишида

муҳим ўрин тутади.

37183,2

59578,7

70001,4

91009,0

114746,9

8531,4

12132,3

14704,5

21052,3

27403,6

23,0%

20,4%

21,0%

23,1%

23,9%

18,0%

19,0%

20,0%

21,0%

22,0%

23,0%

24,0%

25,0%

0,0

50000,0

100000,0

150000,0

2016

2017

2018

2019

2020

Банклардаги жами депозитлар қолдиғи, млрд. сўмда

Шундан жисмоний шахсларнинг депозит қолдиғи, млрд. сўмда

Банклардаги жами депозит қолдиғида жисмоний шахслар депозитлари улуши, фоизда (ўнг шкалада)

30 096,9

41 728,1

73 845,1

110 344,9

138 629,0

9 378,7

13 600,1

24 426,1

39 933,6

54 887,7

31%

33%

33%

36%

40%

0%

10%

20%

30%

40%

50%

0,0

50 000,0

100 000,0

150 000,0

2016

2017

2018

2019

2020

Миллий валютада жами кредит қолдиғи

Жисмоний шахсларнинг кредит қолдиғи

Жисмоний шахсларнинг жами кредит қолдиғидаги улуши

МОЛИЯ ВА СОЛИҚЛАР


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

118

2-жадвал

Жисмоний шахсларнинг тижорат банкларидаги депозит қолдиғи таркиби

(01.01.2021 й. ҳолатига, млрд сўмда) [15]

Депозит турлари

Миллий валютадаги

депозитлар қолдиғи

(турлари ва

муддатлари бўйича)

Улуши

%да

Хорижий валютадаги

депозитлар қолдиғи

(турлари ва

муддатлари бўйича)

Улуши

%да

Жами

Улуши

%да

Жами

17 019,2

100%

10 384,4

100%

27 403,6

100%

Талаб қилиб олингунча

6 130,3

36%

3 167,0

31%

9 297,3

34%

Жамғарма

3 025,6

18%

243,6

2%

3269,2

12%

жумладан,

1 йилдан юқори

2 242,8

13%

212,5

2%

2455,3

9%

Муддатли

7 863,3

46%

6 973,8

67%

14837,1

54%

жумладан,

1 йилдан юқори

6 373,8

37%

5 730,8

55%

12 104,6

44%

2013-2020 йилларда тижорат банкларида

муаммоли кредитлар ҳажми қарийб 0,4 трлн.

сўмдан 5,8 трлн сўмга ортди. Жумладан, 2017

йилдан кейинги даврда мамлакатимиз иқтисо-

диётида амалга оширилган иқтисодиётни либе-

раллаштиришга қаратилган ислоҳотлар даври-

да муаммоли кредитлар ҳажми кескин ортди.

Жумладан короновирус пандемияси мамлкати-

миз аҳоли ва тадбиркорлари учун стресс сино-

вига айланди. Натижада, 2021 йил 1 январь ҳо-

латига 5,8 трлн.сўмни ташкил этди (5-расмга

қаранг). Муаммоли кредитларни бартараф этиш

учун уларнинг келиб чиқиш сабабларини таҳ-

лил этиш муҳим ҳисобланади.

5-расм. 2013-2020 йилларда банк тизимида муаммоли кредитлар ҳажмининг ортиш

динамикаси[15]

Коронавирус пандемияси жаҳонда жами

норасмий секторда банд бўлган 2 млрд. (жаҳон-

даги жами бандларнинг 62 фоизи, жумладан,

кам даромадли мамлакатларда 90 фоиз, ўрта

даромадли мамлакатларда 67 фоиз ва ривож-

ланган мамлакатларда 18 фоиз) аҳолининг иш-

сиз бўлиб қолишига олиб келди[9]. Бу эса яна

бир маротаба дунё аҳолисининг молиявий са-

водхонлигини ошириш масаласи пандемия дав-

рида долзарб масалага айланди. Короновирус

пандемияси шароитида Ўзбекистонда ҳам аҳо-

лининг молиявий саводхонлигини ошириш ҳаё-

тий муҳим вазифа эканлигини исботлади.

6-расм. Хонадон хўжаликларининг даромад даражаси бўйича таснифланиши [10]

0,364

0,674

0,581

0,392

1,325

2,141

3,2

5,785

2,64

2

1,43

0,86

1,17

1,28

1,51

2,1

0

0,5

1

1,5

2

2,5

3

0

1

2

3

4

5

6

7

2013 й

2014 й

2015 й

2016 й

2017 й

2018 й

2019 й

2020 й

Муаммоли кредитларнинг умумий ҳажми (трлн.сўм)

Муаммоли кредитларнинг жами кредитлар ҳажмидаги улуши (фоизда, ўнг шкалада)

21

8

35

39

22

31

23

22

Пандемия бошлангандан сўнг

Пандемия бошланишидан олдин

2 млн. сўмгача

2-4 млн. сўмгача

4-6 млн. сўмгача

6 млн. сўм ва ундан юқори

МОЛИЯ ВА СОЛИҚЛАР


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

119

Ўзбекистон Республикаси Марказий банк

томонидан 2020 йилнинг II чорак якунлари

бўйича хонадон хўжаликларининг даромадлари

ва харажатлари, уларнинг таркиби, коронавирус

пандемияси ва инфляциянинг турмуш даража-

сига таъсири ўрганилди[11]. Таҳлиллар хонадон

хўжаликлари даромадлари ва харажатлари бў-

йича сўров (УДХС) натижалари ҳамда ҳудудлар

кесимидаги истеъмол нархлари индекси (ИНИ)

[16] маълумотлари асосида амалга оширилди.

Респондентларнинг 21 фоизида оилавий ўртача

ойлик даромад 2 млн. сўмгача бўлиб, ушбу гуруҳ

улуши I чоракка (8 фоиз) нисбатан сезиларли

даражада ўсган (21 фоиз). II чоракдаги сўровда

мазкур кам даромадли гуруҳ улушининг сези-

ларли ўсиши карантин чекловлари таъсирида

норасмий сектор ва хизматлар соҳасида иш жой-

ларининг қисқариши ҳисобига аҳоли даромад-

ларининг камайганлиги билан изоҳланади (6-

расмга қаранг). Амалга оширилган сўровнома-

лар натижаларига кўра, пандемия сабабли 56

фоиз уй хўжаликларининг оилавий даромадла-

ри камайган бўлса, 15 фоизи даромадсиз қолган.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

томонидан 2020 йил якунлари бўйича берган

маълумотига кўра, аҳолининг турли даромадга

эга бўлган гуруҳларида шахсий ёки оилавий

жамғармаларининг кескин камайиши, айримла-

рида эса ўзгаришсиз қолганлиги қайд этилган.

Таҳлиллар кўрсатишича, коронавирус инқирози

аҳолининг кам даромадли гуруҳларида шахсий

ёки оилавий даромаднинг салмоқли қисмини

йўқотганлиги аниқланди. Жумладан, 3 млн. сўм-

гача оилавий даромадга эга респондентларнинг

50 фоизи жамғармалари камайганлигини таъ-

кидлаган бўлса, аксинча, юқори даромадга эга

респондентлар таркибида жамғармалар кама-

йишини қайд этганлар улуши 35 фоизни таш-

кил этди. Фақатгина аҳолининг юқори даромад-

ли қисмида шахсий ёки оилавий жамғармалар-

нинг кўпайиши ҳолати аниқланган [13].

7-расм. Аҳолининг шахсий ёки оилавий жамғармасининг даромадсиз қолган пайтда

харажатларни қоплаш учун етарлилик муддати[13]

Ўтказилган сўровнома натижаларига кўра,

жорий даромад олиш манбаларида узилиш бўл-

ган ёки меҳнат фаолиятини тўхтатган тақдирда

ўртача яшаш учун жамғармалар 1 ойгача етади

деб жавоб берган респондентлар улуши – 23,6

фоизни, 1-3 ойгача – 21,7 фоизни ва 3-6 ойгача –

9 фоизни ташкил этди. Шунингдек, респондент-

ларнинг атиги 8,3 фоизи ўртача яшаш учун 6

ойдан ортиқ муддатга етарли жамғармага эга

эканлигини таъкидлаган бўлса, 37,4 фоизи да-

ромад олиш манбаларида узилиш бўлган ёки

меҳнат фаолиятини тўхтатганда яшаш учун

манбалари мавжуд эмаслигини таъкидлашган

(7- расм).

Бозор иқтисодиёти ривожланган мамла-

катлар амалиётида аҳолининг жорий даромад

олиш манбаларида узилиш бўлган ёки меҳнат

фаолиятини тўхтатган тақдирда икки йил муд-

датда ўртача яшаш учун етарли бўлган шахсий
ёки оилавий жамғармага эга ҳисобланиб, мамла-

катимиз аҳолисининг узоқ муддатли жамғарма-

ларни шакллантиришида уларнинг молиявий

саводхонлик даражаси муҳим аҳамиятга эга.

Шунингдек, Жаҳон амалиёти таҳлили кўрсати-

шича, аҳоли даромадиган келиб чиқиб, қарз

олиш тажрибаси, яъни қуйи даромадли аҳоли

харажатлари таркибида кредит тўловининг улу-

ши 10 фоиздан, ўрта даромадли аҳоли гуруҳла-

рида эса ушбу кўрсаткич 20 фоиздан ошмаслиги

керак.

Шунингдек, мамлакатимизда аҳолига мо-

лиявий хизматлар кўрсатиш оммабоплигини

оширишга қаратилган чора-тадбирларга усту-

ворлик қаратилиши натижасида, банк хизмат-

ларини масофдан туриб кўрсатиш сўнгги йил-

ларда кескин ортди. Жумладан, масофавий банк

хизматларидан фойдаланувчи жисмоний шахс-

лар сони 2020 йилда 2016 йилга нисбатан

7,2 марта ортди (8-расмга қаранг). Ушбу ҳолат

аҳолига банк хизматларидан фойдаланишда он-

лайн тўловларни амалга ошириш, он-лайн мик-

роқарз олиш, он-лайн омонат ва шу каби қатор
“Он-лайн банк хизматлари” доирасида интер-

фаол молиявий маҳсулотлар тақдим этилгани

истеъмолчиларга кенг қулайликлар яратганли-

ги билан тавсифланади.

МОЛИЯ ВА СОЛИҚЛАР


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

120

8-расм. Ўзбекистон Республикасида банк ҳисобварақларига масофадан хизмат

кўрсатиш тизимларидан фойдаланувчилар сони, минг бирликда [15]

Юқорида келтирилган маълумотларга

таянган ҳолда айтиш мумкинки, мамлакатимиз-

да аҳолига кўрсатиладиган молиявий хизмат-

ларнинг аксарияти тижорат банклари томони-

дан тақдим этилади. Халқаро молия корпора-

цияси томонидан 2020 йилда мамлакатимиз

аҳолисининг молиявий салоҳиятини баҳолаш

мақсадида амалга оширилган тадқиқот натижа-

ларига кўра[11], тадқиқот доирасида ташкил

этилган сўровномада иштирок этган фуқаро-

ларнинг 36 фоизининг молиявий хизмат кўрса-

тувчи ташкилотларда ўз ҳисоб рақамлари мав-

жудлиги аниқланган (8-расмга қаранг). Жаҳон

банкининг мамлакатларнинг даромад даражаси

бўйича гуруҳланиши услубиётига асосан, қуйи

ўрта даражадаги даромадга эга бўлган бошқа

мамлакатлар ўртасида Ўзбекистон молия соҳаси

оммабоплиги нуқтаи назаридан ўрта даражада-

ги ривожланиш кўрсаткичига эга ҳисобланади.

Аммо фуқароларда банк ҳисобварақларининг

мавжудлиги кўрсаткичи бўйича Ўзбекистон-

нинг ўртача кўрсаткичи Европа Иттифоқи ва

бошқа Марказий Осиё мамлакатларидан ортда

қолмоқда. Глобал Findex рейтинги маълумотла-

рига кўра, сўнгги ўн йилда Ўзбекистон молия-

вий оммабоплик бўйича 14 фоизлик ўсишга

эришган бўлиб, ушбу кўрсаткич 2011 йилда

23,0 фоизни ташкил этган бўлса, 2017 йилда –

37,0 фоизга тенг бўлди[8].

9-расм. Ўзбекистон аҳолисининг жорий ҳисобварақларнинг мавжудлиги ҳолати (шу

жумладан тўлов карталари, мобил тўлов иловалари хизматлари) [11]

Шунингдек, 2020 йилда мамлакатимизда

аҳолининг молиявий компетентлик даражасини

баҳолаш мақсадида ўтказилган тадқиқот нати-

жаларига кўра, сўровномада қатнашган респон-

дентларнинг 32,0 фоизи дебет, кредит ёки иш

ҳақи карталаридан (Humo, UZCard ва бошқалар),

23,0 фоизи эса Click ёки PayMe каби тўлов илова-

ларидан фойдаланишларини маълум қилган-

лар. Мамлакатимиз аҳолисининг тўлов карта-

лардан фойдаланиши бўйича маълумотлар таҳ-

лилига кўра, аксарият ҳолатларда фуқаролар

ставкаси 25,0 фоиз бўлган UZCard тўлов карта-

сидан фойдаланишади, кейинги ўринда эса

ставкаси 6,0 фоизлик Humo картаси туради[11].

Ўтказилган сўровнома натижаларига кўра,

мамлакатимиз қишлоқ ва шаҳар ҳудудлари аҳо-

лисининг молиявий саводхонлик даражаси,

жумладан, молиявий хизматлардан фойдала-

ниш ҳолати ўртасида сезиларли даражада тафо-

вутлар мавжудлиги аниқланди. Жумладан, ша-

135,6

227,9

359,8

691

822,5

1906,5

4225,4

7599,3

9462,5

13748,6

0

5000

10000

15000

2016

2017

2018

2019

2020

Юридик шахслар ва
якка тартибдаги …

Жисмоний шахслар

36%

37%

34%

43%

27%

32%

34%

31%

38%

25%

23%

26%

20%

29%

16%

0%

10%

20%

30%

40%

50%

Жами

Эркаклар

Аѐллар

Шаҳар

Қишлоқ

Банк ҳисобварақасининг мавжудлиги

Тўлов картаси мавжудлиги

Мобил иловалар учун аккаунтнинг мавжудлиги

МОЛИЯ ВА СОЛИҚЛАР


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

121

ҳар аҳолисининг 43,0 фоизи тижорат банклари-

да шахсий ҳисоб рақамларига эга бўлишса, ушбу

кўрсаткич қишлоқ аҳолисида 27,0 фоизга тенг

ҳисобланади.

Таҳлиллар кўрсатишича, мамлакатимиз

аҳолисининг 22,0 фоизи ўз норасмий жамғарма-

ларига (масалан, ўз молиявий маблағларини уй-

да сақлаш) эга бўлиб, сўровномада иштирок эт-

ган ресондентларнинг 3,0 фоизигини молиявий

хизмат кўрсатувчи ташкилотларда ўз жамғар-

маларини шакллантиришган. Шунингдек, жам-

ғармаларни норасмий ташкилотларда сақлаш

кўрсаткичи 4,8 фоиз, оила ва дўстлар билан

жамғариш 6,0 фоиз ва мол-мулк сотиб олиш 5,0

фоизни ташкил этган (10-расмга қаранг).

10-расм. Ўзбекистонда аҳолининг сўнгги 12 ойдаги жамғариш усуллари (фоизда, 2020 й.)[11]

Тадқиқот натижаларига кўра, мамлакати-

миз аҳолисининг жамғариш ёки ўз даромадла-

рининг маълум бир қисмини тежашининг са-

баблари қуйидагилардан иборат бўлди:

- ўз соғлиғини тиклаш ва мустаҳкамлаш

учун жамғариш (14 фоиз);

- келажакда кутилмаган ҳолатлар юз бе-

риши (11 фоиз);

- ўз бизнесини ташкил этиш, юритиш ва

ривожлантиришга (3 фоиз);

- меҳнат лаёқатига эга бўлмаган ва кекса

ёшдаги оила аъзоларининг харажатларини қоп-

лаш (2,5 фоиз).

Жамғариш сабаблари аҳолининг ёш гуруҳ-

лари, жинси ва яшаш жойи нуқтаи назаридан

жуда мосдир. Шунингдек, юқори даромадга эга

бўлган аҳоли қатламларида ўз жамғармаларини

шакллантириш учун маблағ кўпроқ бўлиб, улар

биринчи навбатда келажакдаги кутилмаган ҳо-

латлар ва таълим хизматларидан фойдаланиш

учун пул жамлаб қўйишлари аниқланди.

11-расм. Ўзбекистонда аҳолининг қарз олиш табиати билан боғлиқ

кўрсаткичлар ҳолати (фоизда, 2020 й.)[12]

6,24%

21,96%

5,10%

4,76%

2,79%

Пулни оилада сақлаш

Пулни уйда сақлаш

Активлар харид қилиш, масалан, кўчмас мулк,

заргарлик буюмлари, чорва моллари

Норасмий жамғарма ташкилоти

Банк

16,1%

8,0%

6,9%

0,8%

1,3%

0,1%

16,4%

9,4%

5,0%

2,8%

0,8%

0,2%

16,3%

8,7%

5,9%

1,8%

1,1%

0,1%

Оила, дўстлар ва қариндошлар

Чакана кредиторлар

Банк

Норасмий жамғарма ташкилоти

Микрокредит ташкилоти

Ломбард

Эркаклар

Аѐллар

Жами

МОЛИЯ ВА СОЛИҚЛАР


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

122

Тадқиқот доирасида ўтказилган сўровно-

ма натижаларига кўра, респондентларнинг 7,0

фоизгина қисми қарз маблағларини олиш учун

банк кредитлари ёки микрокредит ташкилот-

лар қарзлари каби фақат расмий кредит ташки-

лотларини танлашларини айтиб ўтишган. Таҳ-

лиллар кўрсатишича, аҳолининг расмий кредит

ташкилотларидан қарз олмасликларининг саба-

би қуйидагилардан иборат: юқори фоиз ставка-

лари (14 фоиз), муайян талабларга жавоб берма-

гани сабабли кредит олиш имконияти мавжуд

эмаслиги (10 фоиз), тизимга нисбатан ишонч

йўқлиги (4 фоиз). Шунингдек, сўровномада иш-

тирок этган респондентларнинг 16,3 фоиз улу-

ши оила, дўст ва қариндошларидан қарз олиш-

ни афзал кўрган (11-расмга қаранг). Ушбу ҳолат

мамлакатимиз аҳолисининг молиявий савод-

хонлигини оширишда расмий кредит ташкилот-

лари тўғрисидаги маълумотлар билан таништи-

риш ва уларга бўлган ишончини ошириш зару-

риятини уйғотади.

Аҳолининг молиявий хизматлардан фой-

даланиш даражасини оширишда

ислом молия-

вий хизматлар бўйича

билимини ошириш му-

ҳим ўрин эгаллайди. 2020 йилда Бирлашган

Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастурининг

“Ўзбекистонда барқарор ривожланишни молия-

лаштириш” лойиҳаси доирасида 2235 та тадбир-

корлар, 4938 та аҳоли ва 27 та тижорат банк-

лари ўртасида “Ислом молия маҳсулотларини

Ўзбекистонда татбиқ қилиш ва қўллаш” мавзу-

сида тадқиқот ўтказилган [12].

Тадқиқотнинг йўналишларидан бири си-

фатида респондентлар ўртасида сўровнома

ўтказиш орқали “Молия муассасаларидан маб-

лағ жалб қилиш имкониятлари” ўрганилган.

Сўровнома ўтказиш жараёнида бизнес

вакиллари ҳамда аҳолидан банк кредитлари

олганликлари ҳақида сўралганда, 40 фоиз тад-

биркор, ва 32 фоиз аҳоли расмий банк-молия

муассасаларидан кредитлар олишганлигини

тасдиқлашди.

Сўровномада иштирок этган бизнес ва-

килларининг 60 фоизи, ҳамда жисмоний шахс-

ларнинг 68 фоизи кредитлардан фойдаланмас-

ликларини айтишган. Бизнес вакиллари ҳамда

жисмоний шахслар учун энг асосий муаммо анъ-

анавий кредитларнинг ислом дини талабларига

мос эмаслиги бўлган.

12-расм. Расмий банк-молия муассасалари кредитларидан фойдаланмаслик сабаблари [12]

Жумладан, бизнес вакилларининг 38¿,

ҳамда жисмоний шахсларнинг 56¿ диний қа-

рашлари сабабли анъанавий кредитлардан фой-
даланмасликларини айтишган. Кредилардан

фойдаланмасликнинг бошқа сабаблари сифати-

да фоиз даражасининг юқорилиги, мураккаб

талабларнинг мавжудлиги, ҳамда кредитлардан

фойдаланиш зарурати йўқлиги кўрсатилган (12-

расмга қаранг).

Юқоридагиларга асосан аҳоли

ва тадбиркорларнинг ислом молияси йўнали-

шида билим, кўникма ва малакаларини оши-

риш, жумладан илмий-оммабоп мақола ва ки-
тоблар тайёрлаш ва чоп этиш, тижорат банкла-

рида босқичма-босқич ислом тамоиллари асоси-

да банк маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва хиз-

мат кўрсатиш, ОАВларида шу мавзуда махсус

эшиттириш ва кўрсатувларни ташкил қилиш

муҳим ҳисобланади. Ҳозирда Ўзбекистон рес-

публикасида фаолият юритаётган 7 та тижорат
банкида ислом молияси бўйича банк хизматла-

рини кўрсатиш ишлари бошланган ва келажак-

да тез суръатлар билан ривожланиши кутил-

моқда. Ўз навбатида мамлакатимиз Президенти

Ш.М. Мирзиёев ўз нутқларида «Мамлакатимиз-

да Ислом молиявий хизматларини жорий этиш

бўйича ҳуқуқий базани яратиш вақт-соати етиб

келди. Бу борада Ислом тараққиёт банки ва

бошқа халқаро молия ташкилотлари экспертла-
ри жалб этилади» деб таъкидладилар [2]. Бу эса

ҳозирда мамлакатимиз молия ташкилотлари то-

монидан ислом тамойиллари асосида молиявий

маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва хизматлар кўр-

15,3%

11,1%

55,7%

14,5%

3,5%

28%

22%

32%

16%

2%

0,0%

10,0%

20,0%

30,0%

40,0%

50,0%

60,0%

Чунки кредит фоизлари

жуда юқори

Кредит олиш жараѐни,

хусусан гаров тақдим қилиш

масаласи мураккаблиги

учун

Диний қарашларим сабабли Кредит олиш зарурати йўқ

Бошқа

Аҳоли

Тадбиркорлар

МОЛИЯ ВА СОЛИҚЛАР


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

123

сатишни ташкиллаштириш, аҳолини молия бо-

зорга кенг жалб этиш ва мамлакатмизда тад-

биркорликни янада ривожлантиришда муҳим

воситалардан бири эканлигини англатади.

Хулоса ва таклифлар.

Мамлакатимизда

юқорида таъкидлаб ўтилган муаммоларни бар-

тараф этишда аҳолининг молиявий саводхон-

лик даражасини ошириш муҳим аҳамият касб

этади. Аҳолининг молиявий саводхонлик дара-

жасини ошиши аҳолининг молиявий хизматлар-

дан фойдаланиш ҳажмини ошишида ҳамда мо-

лиявий ресурсларни самарали тақсимланишида

молия бозорга ижобий таъсир этади.

Ўзбекистонда аҳолининг молиявий савод-

хонлигини оширишнинг долзарблигини эъти-

борга олган ҳолда мамлакатимизда қуйидаги-

ларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ:

- таълим тизими орқали, жумладан, мак-

таблар, академик лицей, касб-ҳунар колледжла-

ри ва олий ўқув юртларида молиявий билим

беришга қаратилган фан дастурларини ишлаб

чиқиш ва уларни мунтазам ўқитиб бориш;

- аҳолининг ижтимоий жиҳатдан муҳтож

қатламлари учун интенсив, ихтисослаштирил-

ган молиявий саводхонлик дастури асосида мо-

лиявий ресурсларни бошқариш, оила, жумладан,

шахсий даромад ва харажатларни режалашти-

риш бўйича ўқув курслари ташкил этиш;

- “edutainment” (қизиқарли тарзда ўқи-

тиш) технологияси асосида молиявий таълим

беришни йўлга қўйиш орқали аҳоли фундамен-

тал молиявий билимларини шакллантириш;

- муаммоли кредитлари мавжуд бўлган

фуқаролар ва тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя

қилиш, молиявий низолар вужудга келган ва-

зиятда истеъмолчилар ҳуқуқларини кучли ҳи-

моясини таъминлаш мақсадида молиявий

омбудсман лавозимини жорий этиш ва низоли

ҳолатларни ижобий бартараф этиш чораларини

кўриш;

- манфаатдор давлат ва нодавлат ташки-

лотлари масъул ходимларидан иборат хотин-

қизларнинг молиявий саводхонлигини ошириш

бўйича ишчи гуруҳини (taskforce committe) таш-

кил этиш;

- аҳолининг молиявий саводхонлиги дара-

жасини ошириш бўйича он-лайн платформа иш-

лаб чиқиш ва уни тарқатиш;

- ўқувчиларнинг таълим ютуқларини

баҳолаш халқаро дастури (PISA)нинг навбатда-

ги босқичида Ўзбекистонда ёшларнинг молия-

вий саводхонлигини баҳолаш йўналишларини

киритиш;

- аҳолининг молиявий маҳсулотлар ва

хизматлар, молия бозори ва унинг таркибий

компонентлари тўғрисидаги билим ва малака-

вий кўникмаларини шакллантириш;

- молиявий хизматлар ва маҳсулотларни

сотиб олишда тузиладиган хўжалик шартнома-

ларнинг моҳиятини англаши, уларда қўллани-

ладиган иқтисодий терминологияларни тушу-

ниши ва ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича

аҳоли ўртасида тарғибот ишларини амалга оши-

риш;

- хонадон хўжаликлари, оилалар ва шахс-

ларга ўз бюджетларини шакллантириш, режа-

лаштиришга оид билим ва кўникмаларни мун-

тазам бериб боришнинг универсал усулларини

ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш;

- молиявий ташкилотлар билан содир бў-

ладиган мунозарали ҳолатлар вужудга келганда

фуқароларни ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишлари

борасидаги молиявий хулқини шакллантириш;

- молиявий ташкилотлар қошида “Мижоз-

ларнинг молиявий саводхонлиигини ошириш

марказлари”ни ташкил этиш;

- ислом молияси йўналишида билим, кў-

никма ва малакаларини ошириш, жумладан

илмий-оммабоп мақола ва китоблар тайёрлаш

ва чоп этиш, тижорат банкларида босқичма-бос-

қич ислом тамоиллари асосида банк маҳсулот-

ларини ишлаб чиқиш ва хизмат кўрсатиш,

ОАВларида шу мавзуда махсус эшиттириш ва

кўрсатувларни ташкил қилиш;

- аҳолининг турли ижтимоий гуруҳлари

учун мўлжалланган молиявий саводхонлик дас-

турлари ва унинг таркибий компонентларини

такомиллаштириш бўйича турли информацион

ва таълим дастурларини ишлаб чиқилиши ва

уларни аҳолининг турли қатламлари учун ет-

казиб бориш ва бошқалар.

Манба ва фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1.

Мирзиёев Ш. М. Миллий тикланишдан - миллий юксалиш сари. - Тошкент: «Ўзбекистон» НМИУ, 2020. - 456 б.

2.

Мирзиёев Ш.М. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий мажлисга Мурожаатномаси.

29.12.2020. www.president.uz

3.

Moliyaviy savodxonlik asoslari:o’quv qo’llanma/ A.V.Vaxabov, Sh.A.Tashmatov, N.X.Xaydarov, A.V.Vaxabov.-

Toshkent:Baktria Press.2013.288b.

4.

Қуролов Қ.Қ. Бозор муносабатлари шароитида иқтисодий таълим тизимининг такомиллашуви қонуниятлари.

Иқт.ф.д. ...дисс. автореф. –Т.: ТДИУ., 2016

5.

Шадманов Э., Хасанханова Н. Теортические основы экономического мышления. Монография. “LAP LAMBERT

Academic Publishing RU”-2020. 64 c.

6.

The publication of OECD “Levels of financial literacy in Eurasia”, OECD (2018), 15p.

7.

Стахович Л.В. К вопросу о финансовой грамотности населения. http://ecsocman.hse.ru/text/33372918/

8.

Ahunov, M. 2018. Financial Inclusion, Regulation, and Literacy in Uzbekistan. ADBI Working Paper 858. Tokyo:Asian

Development Bank Institute ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки https://www.cbu.uz; маълумотлари асосида

тузилган

МОЛИЯ ВА СОЛИҚЛАР


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

124

9.

Кризис Covid-19 и неформальная экономика: Срочные меры реагирования и политические вызовы. – Отраслевая

справка МОТ. Май 2020 г.

10.

Аҳоли турмуш даражаси ва инфляция. Ахборот-таҳлилий маълумот. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки. –

Т. 2020 й. ҳамда Марказий банк асосий ставкасини кўриб чиқиш бўйича Пул-кредит сиёсати таҳлили. Ўзбекистон

Республикаси Марказий банки. – Т. 2020 йил 23 июль.

11.

“Повышение финансовой компетентности и финансовой доступности в Узбекистане”.Оценка со стороны спроса

Узбекистан, июнь 2020г. МФК 2020 г. Стр. 88.

12.

Ислом молия маҳсулотларини Ўзбекистонда татбиқ қилиш ва қўллаш” юзасидан таҳлилий хисобот Бирлашган

Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастурининг “Ўзбекистонда барқарор ривожланишни молиялаштириш” лойиҳаси

доирасида тайёрланди. UNDP, 2020. 61 б.

13.

Аҳолининг истеъмол кайфияти шарҳи, 2020 йил IV чорак. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Тошкент

2021.

14.

“2001-2023 йилларга мўлжалланган Молиявий хизматлар оммабоплигини ошириш миллий Стратегияси”,

Молиявий хизматлар оммабоплигини ошириш миллий стратегиясини ишлаб чиқиш ва келгусида амалга ошириш бўйича

мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан тасдиқланган. Тошкент, март 2021 й.

15.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Cтатистик бюллетени” асосида тузилган. Марказий банкнинг

расмий сайтида (http://www.cbu.uz) жойлаштирилган.

16.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида.

17.

Жаҳон банки маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилган https://databank.worldbank.org/reports.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ИНСТИТУТЛАРИДА БИЗНЕС-ТАҲЛИЛ

ИНСТРУМЕНТЛАРИНИ АМАЛДА ҚЎЛЛАШ ВА БИЗНЕС-ТАҲЛИЛЧИНИНГ ЎРНИ ВА ЯНГИ

ШАРОИТДА ҚАНДАЙ МУВАФФАҚИЯТ ҚОЗОНИШИ МАСАЛАЛАРИ

Ризақулов Нурали Садриддинович -

“Асакабанк” акциядорлик жамияти

Бошқарув раиси маслаҳатчиси

Аннотация:

Махсус мақолада Ўзбекистонда бизнес-таҳлил инструментларини амалда жорий этишнинг

аҳамияти муҳокама қилинади. Айниқса молия институтларида бу ихтисосликка эҳтиёж бор. Бу бизнес-лойиҳаларни

муваффакиятли амалга оширишга ёрдам беради. Бундан ташқари, ушбу мақола бизнес-таҳлилчининг роли ва ҳозирги
пандемия ҳолатида қандай муваффақият қозониш масаласини муҳокама қилишда иштирок этади.

Калит сўзлар:

тадбиркорликни тарғиб қилиш ва камбағалликни қисқартириш, молиявий саводхонлик,

молиявий институтлар, бизнес лойиҳалар, бизнес таҳлил инструментлари.

ПРАКТИЧЕСКОЕ ВНЕДРЕНИЕ БИЗНЕС АНАЛИТИЧЕСКИХ ИНСТРУМЕНТОВ В ФИНАНСОВЫХ

ИНСТИТУТОВ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН И РОЛЬ БИЗНЕС АНАЛИТИКА И ЗАДАЧИ КАК

ДОБИТЬСЯ УСПЕХА В НОВЫХ НЫНЕШНЫХ УСЛОВИЯХ

Ризакулов Нурали Садриддинович -

Советник председателю Акционерное

общество “Асакабанк”

Аннотация:

В данной статье будет обсуждаться важность практического внедрения инструментов бизнес-

аналитики в Узбекистане. Эта специализация крайне необходима, особенно в финансовых учреждениях. Он будет
способствовать успешной реализации бизнес-проектов. Помимо этого, этот документ должен быть вовлечен в
обсуждение роли бизнес-аналитика и того, как добиться успеха в текущем случае пандемии.

Ключевые слова:

продвижение предпринимательство и снижение бедности, финансовая грамотность,

финансовые институты, бизнес проекты, техники бизнес аналитики.

PRACTICAL IMPLEMENTATION OF BUSINESS ANALYTICAL TOOLS IN THE FINANCIAL INSTITUTIONS

OF THE REPUBLIC OF UZBEKISTAN AND THE ROLE OF BUSINESS ANALYST AND ISSUES HOW TO

SUCCEED IN THE NEW NORMAL CONDITIONS

Rizakulov Nurali Sadriddinovich -

Advisor to the Chairman

of the Joint-Stock Company “Asakabank”

Abstract:

Particular article shall discuss the importance of practical implementation of business analytical tools in

Uzbekistan. There is an imperative need for this specialization especially in the financial institutions. It shall contribute

successfully deliver business projects. Apart from this, this paper shall be involved in the discussion of role of the business analyst
and how to succeed in the current pandemic case.

Key words:

promoting entrepreneurship and reducing poverty, financial literacy, financial institutions, business projects,

business analytical techniques.

МОЛИЯ ВА СОЛИҚЛАР

Библиографические ссылки

Мирзиёев Ш. М. Миллий тикланишдан - миллий юксалиш сари. - Ташкент: «Узбекистан» НМИУ, 2020. - 456 б.

Мирзиёев Ш.М. Узбекистан Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий мажлисга Мурожаатномаси. 29.12.2020. ww.presidentuz

Moliyaviy savodxonlik asoslari:o'quv qo'llanma/ A.V.Vaxabov, Sh.A.Tashmatov, N.X.Xaydarov, A.V.Vaxabov.-Toshkent:Baktria Press.2013.288b.

Фролов K Kr Бозор муносабатлари шароитида ицтисодий таълим тизимининг такомиллашуви ^онуниятлари. Ицт.ф.д. ...дисс. автореф. -Т: ТДИУ. 2016

Шадманов Э., Хасанханова Н. Теортические основы экономического мышления. Монография. "LAP LAMBERT Academic Publishing RU”-2020. 64 c.

The publication of OECD "Levels of financial literacy in Eurasia", OECD (2018), 15p.

Стахович Л.В. К вопросу о финансовой грамотности населения, http://ecsocman.hse.ru/text/33372918/

Ahunov, М. 2018. Financial Inclusion, Regulation, and Literacy in Uzbekistan. ADB1 Working Paper 858. Tokyo:Asian Development Bank Institute цамда Узбекистан Республикаси Марказий банки https://www.cbu.uz; маълумотлари асосида тузилган 9. 9.Кризис Covid-19 и неформальная экономика: Срочные меры реагирования и политические вызовы. - Отраслевая справка МОТ. Май 2020 г.

Ацоли турмуш даражаси ва инфляция. Ахборот-та^лилий маълумот. Узбекистан Республикаси Марказий банки. -Т. 2020 й. х,амда Марказий банк асосий ставкасини куриб чи^иш буйича Пул-кредит сиёсати та^лили. Узбекистан Республикаси Марказий банки. - Т. 2020 йил 23 июль.

"Повышение финансовой компетентности и финансовой доступности в Узбекистане”.0ценка со стороны спроса Узбекистан, июнь 2020г. МФК2020 г. Стр. 88.

Ислом молия мацсулотларини Узбекистонда татбиц цилиш ва куллаш" юзасидан та^лилий хисобот Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тара^иёт Дастурининг "Узбекистонда барцарор ривожланишни молиялаштириш” лойицаси доирасида тайёрланди. UNDP, 2020. 61 б.

Ацолининг истеъмол кайфияти шаруй, 2020 йил IV чорак. Узбекистан Республикаси Марказий банки Ташкент 2021.

"2001-2023 йилларга мулжалланган Молиявий хизматлар оммабоплигини ошириш миллий Стратегияси" Молиявий хизматлар оммабоплигини ошириш миллий стратегиясини ишлаб чиуиш ва келгусида амалга ошириш буйича мувофи^лаштирувчи кенгаш томонидан тасди^ланган. Ташкент, март 2021 й.

Узбекистан Республикаси Марказий банкининг Статистик бюллетени" асосида тузилган. Марказий банкнинг расмий сайтида (http://www.cbu.uz) жойлаштирилган.

Узбекистан Республикаси Давлат статистика >умитаси маълумотлари асосида.

Жауон банки маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилган https://databank.worldbank.org/reuorts.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов