Особенности организации финансовых отношений в физкультурно-спортивных учреждениях

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
174-180
61
7
Поделиться
Халимов, Ф. (2020). Особенности организации финансовых отношений в физкультурно-спортивных учреждениях. Экономика И Образование, 1(6), 174–180. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/7103
Фуркат Халимов, Ташкентского финансового института

Независимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассматриваются особенности этического газа, организованного для развития отношений на физкультурных и спортивных соревнованиях, а также работы в странах, системы государственных финансов, эффективности и финансового менеджмента.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

6

174

Нодавлат пенсия фондларини ташкил

этиш Ўзбекистон пенсия тизимини такомил-
лаштиришда қуйидаги имкониятларни яра-

тади:

Нодавлат пенсия фондлари ялпи

миллий жамғариш хажмини оширади ва
инвестициялар миқдорининг ўсишига таьсир

этади;

Нодавлат пенсия фондлари пенсия-

лар миқдорини ишловчининг иш ҳақига ва

пенси жамғармаларининг самарадорлигига
боғлиқ равишда ривожлантириш имконини

беради;

Бунда иштрок этувчилар ихтиёрий

равишда пенсия бадалларини тўлайдилар ва
бут маблағлар миқдорини йил давомида ўз-

гартириш имкони мавжуд;

Бу тизимида иштрок этувчилар ўз

жамғармаларини кузатиб бориш имконияти-
га эга;

Бу тизим қонунчилик бўйича дои-

мий равишда давлат томонидан назорат қи-

линади;

Нодавлат пенсия фондлари ишти-

рокчилари фондларнинг пенсия режалари

билан танишиш имкониятигат эга бўлади-
лар;

Иштирокчилар қанча вақт бу тизим-

да узоқ иштирок этса, пенсия даври давомида
пенсия миқдори шунча юқори бўлади.

Ҳозирда кўплаб ривожланган мамла-

катларда пенсия ёши 65 ёш қилиб белгилан-

ган. Европа ва АҚШда яқин йиллар ичида бу
чегарани 70 ёш қилиб белгилаш назарда

тутилмоқда. 2005 йилдаёқ Еврокомиссия

Европа Иттифоқи мамлакатлари пенсия ёши-
ни босқичма-босқич ошириб бориши зарур-

лиги бўйича тегишли тавсия берган. 2060
йилга бориб иқтисодий нуқтаи назардан

оптимал вариант 70 ёш атрофида бўлади[6].
Манашу жиҳатдан Ўзбекистонда ҳам 2020-

2050 йилларда аҳоли таркибида пенсионер-
лар улушини ошишини инобатга оладиган

бўлсак, пенсия ёшидаги аҳоли соғлиқни-сақ-
лаш, ижтимоий ва тиббий хизмат кўрсатиш

соҳаларининг етакчи истеьмолчиси бўлади,
бу эса ЯИМда хизматлар соҳасининг улушини

ортишига ва провардда эса миллий иқтисо-
диётни барқарор иқтисодий ўсишини таъ-

минлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Шунинг учун пенсия ёшини ошириш ва
пенсия тизимида қўшимча манбааларни таш-

кил этиш иқтисодиёт учун ҳам фуқаролар-
нинг пенсия ёшидан кейинги турмуш фаро-

вонлигини таъминлаш учун ҳам муҳим омил
хисобланади.

Манба ва адабиётлар рўйхати:

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февральдаги ПФ-4947-сонли “Ўзбекистон Республикасини янада

ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони.

2.

Вахобов А.В, Мажидов Н.М. “Жамғариб бориладиган пенсия жамғармасининг Ўзбекистонда инвестиция сиёсатини

амалга оширишдаги роли” номли Монография. Тошкент. “Университет” 2017.

3.

Ражабов Ш. У. “Нодавлат пенсия жамғармаларини шакллантириш ва инвестицион фаолликни ошириш” мавзусидаги

иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (Рhd) даражасини олиши бўйича диссертацияси авторефарати. Тошкент – 2018.

4.

Рустамов Д.Р. “Ўзбекистонда пенсия жамғармасининг молиявий барқарорлигини таьминлаш йўналишлари” мавзуси

бўйича иқтисод фанлари доктори (Dc) даражасини олиш бўйича авторефарати.Тошкент – 2018 .

5.

Ваҳабов А.В. раҳбарлиги остида. “Пенсия тизимини ривожлантиришнинг хориж тажрибаси” дарслик; Т.: “иқтисод-

молия”-2018.

6.

Moody’s” баҳолаш агентлиги ҳисоботидан.

ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ МУАССАСАЛАРИДА МОЛИЯВИЙ

МУНОСАБАТЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

Ҳалимов Фурқат Эминжонович -

Тошкент молия институти мустақил изланувчиси

Аннотация.

Мақолада жисмоний тарбия ва спорт муассасаларида молиявий муносабатларни ташкил этишнинг

ўзига хос хусусиятлари ҳамда мамлакатда молиявий муносабатлар, давлат молия тизими, молиявий сиёсат ва молия

бошқарувинининг назарий асослари

шакллантирилган.

Калитли сўзлар:

молиявий муносабатлар, бюджет сиёсати, давлат молия тизими, жисмоний тарбия, спорт

муассасалари, молиявий сиёсат, молиявий-иқтисодий муаммолар, болалар спорти.

Аннотация.

В статье рассматриваются особенности этического газа, организованного для развития отношений

на физкультурных и спортивных соревнованиях, а также работы в странах, системы государственных финансов,

эффективности и финансового менеджмента.

Ключевые слова:

бюджетная политика, государственная финансовая система, физическая культура, спортивные

сооружения, постоянная политика, жилищно-экономические условия, детский спорт.

Annotation

. The article deals with the features of the ethical gas organized for the development of relations at physical culture

and sports competitions, as well as work in countries, the system of public Finance, efficiency and financial management.

Key words:

budget policy, state financial system, physical culture, sports facilities, permanent policy, housing and economic

conditions, children's sports.

ИЖТИМОИЙ СОҲА


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

6

175

Тарихий манбааларга кўра, XVIII аср

бошидан XIX аср охиригача, бугунги кунда
кенг ёйилган ва танилган замонавий спорт

150 йиллик давр оралиғида шаклланди[1].
Аммо ХХ асрнинг бошига келиб спорт мамла-

катларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётида
тобора ўрни ортиб бориши оқибатида, унинг

турли йўналишларда ривожланганлиги куза-

тилади[2]. Тарихий назардан ўта қисқа давр-
да жисмоний тарбия ва спортнинг аввало

инсонларнинг турмуш тарзидан мустаҳкам
ўрин эгаллаши ва унинг тобора саноат дара-

жасида ривожланиши илм-фаннинг барча
жабҳалари бўйича чуқур илмий-тадқиқот-

ларнинг амалга оширилишига асосланади.
Бундай ўзгаришларнинг асосини инсонлар-

нинг жисмоний тарбия ва спорт соҳасининг
барча жабҳаларини тобора чуқур тадқиқ қи-

лиши ва илмий тадқиқот натижаларини фаол
тарзда кундалик ҳаётга жорий қилинишига

асосланади.

Бугунги кунда жамиятда жисмоний тар-

бия ва спортни ривожлантиришга бағишлаб

турли ихтисосликлар (ижтимоий, маданий,
аҳлоқий, психологик) доирасида кўплаб хо-

рижий ва маҳаллий олимлари ва тадқиқотчи-
лари томонидан илмий-амалий тадқиқотлар

амалга оширилмоқда. Жумладан, мамлакатда
жисмоний тарбия ва спортда узлуксиз таъ-

лимни ташкил қилиниши, жамиятнинг бар-
қарор ривожланиш жиҳатларини ўз тадқи-

қотларида К.Т.Шакиржонова, У.Р.Абдумали-
ков, Т.А.Шакиржанов очиб беришган[3],

А.А.Танибердиев[4] ва А.М.Ачилов[5] жисмо-
ний тарбия ва спортнинг жамиятда таълим

тизими орқали ривожлантириш муаммола-
рини ўрганишган.

Спортнинг ижтимоий феномен ҳамда

ижтимоий бошқариш объекти сифатида хо-
рижий олимлардан П.Бурдье[6], Т.Веблен[7],

М.Омахоуни[8], И.М.Быховская, Л.П.Матве-
ева[9] томонларидан амалга оширилган ил-

мий-тадқиқотларни келтириш мумкин. А.Го-
нашвили спортнинг ижтимоий жиҳатлари-

нинг методологик асосларини ва парадигма-
ларини очиб берган[10].

В.И.Жолдак ва Н.В.Коротаева[11] жис-

моний тарбия ва спортнинг ижтимоий жи-

ҳатларининг ташкилий тузулмаси, механиз-
ми ва характерини очиб беришган бўлишса,

аҳолининг спорт билан шуғулланиш жараён-
ларини бошқариш масалалари, Д.Ш.Богда-

нова[12], П.К.Кузнецова[13], И.М.Сальникова-

ларнинг[14] илмий тадқиқотларида ўрганил-
ган.

Спортнинг маданий омилларини тад-

қиқ қилиши натижасида замонавий шароит-
да спортнинг бугунги кунда дунё бўйича кенг

ёйилиши сабабларини И.М.Быховская ўз тад-
қиқотларида очиб беради[15]. А.А.Болозин

жисмоний тарбия ва спорт, ёшларнинг шакл-
ланиши ва истиқболда рақобатбардошлик

ҳамда ҳаётий зарур кўникмаларини шакллан-

тиришда ўрни муҳимлигини ўрганган холда
соҳанинг бошқа кўплаб ижтимоий соҳалари-

га ижобий таъсирларини очиб берган[16]. Ўз
навбатида, жамиятда спортнинг ривожланти-

рилиши, миллий ҳавфсизликни таъминлаш-
даги муҳим омилларидан бири сифатида

А.В.Верещагина, С.И.Самыгин ўз тадқиқотла-
рида эътироф этишган[17].

Аммо маълумки, бирон-бир соҳанинг

ривожланиши ва самарадорлигини таъмин-

лаш муаммоларини бевосита молиявий муно-
сабатлар ва уларнинг самарадорлигига асос-

ланган бўлади. Ушбу жиҳатдан, белгилаш
зарурки, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида

молиявий муносабатлар ва улардаги муам-

молар кўплаб хорижий олимлар томонидан
илмий тадқиқотлар амалга оширилган. Хусу-

сан, жисмоний тарбия ва спортнинг молия-
вий-иқтисодий муаммоларининг назарий ва

методологик тадқиқотларни амалга оширган
хорижий олимлар ва мутахассисларнинг тад-

қиқот йўналишлари ва хулосаларини ўрга-
ниш асосида белгилаш зарурки, жисмоний

тарбия ва спорт соҳасида юзага келадиган
кенг қамровли молиявий муносабатлари тад-

қиқ этилган.

Маҳаллий олимлар томонидан ҳам жис-

моний тарбия ва спортнинг молиявий-иқти-
содий муаммолари тадқиқоти амалга оши-

рилган бўлиб асосан, болалар спортини ри-

вожлантириш жамғармасининг фаолиятини
ташкил қилиш технологияси, соҳани ривож-

лантиришнинг асосий омиллари сифатида,
узлуксиз таълимни ривожлантириш муаммо-

лари тадқиқ этилган (1-жадвал).

1-жадвалда илмий тадқиқотлари таҳ-

лил қилинган муаллифларнинг изланишлари
асосан болалар спортини ривожлантириш

жамғармаси, узлуксиз таълимни ташкил қи-
лиш ва ривожлантириш, Олий таълим муас-

сасаларида жисмоний тарбия дарсларини та-
комиллаштириш муаммолари ўрганилган.

Шу билан бирга белгилаш лозимки,

мамлакатда молиявий муносабатлар, давлат

молия тизими, молиявий сиёсат ва молия

бошқарувинининг назарий асослари кўплаб
олимлар томонидан тадқиқлар амалга оши-

рилиб келинмоқда.

ИЖТИМОИЙ СОҲА


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

6

176

1-жадвал

Жисмоний тарбия ва спортнинг молиявий-иқтисодий муаммоларини назарий ва

методологик тадқиқотларини амалга оширган Ўзбекистон олимлари ва мутахассислар

Муаллифлар

Йиллар

Тадқиқот йўналишлари/хулосалари

А.М. Ачилов[5]

2012

Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг жисмоний тарбия ва соғ-
ломлаштириш фаолиятини ташкил қилиш технологияси муаммоларини тадқиқ
этган.

К.Т. Шакиржонова,

У.Р. Абдумаликов,

Т.А. Шакиржанов[3]

2018

Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришнинг асосий омиллари сифатида,
узлуксиз таълимни ташкил қилиш ва ривожлантириш билан боғлиқлигини
асослашган.

А.А. Танибердиев[4]

2019

Олий таълим муассасаларида жисмоний тарбия дарслари учун кластер моду-
лини ишлаб чиқиш муаммоларини тадқиқ этиш асосида жисмоний маданият ва
спорт фанининг ўқув элементларининг таркибий аҳамиятини баҳолашнинг экс-
перт услуби, таълим ва тарбия жараёнида кластер-модул аҳамияти масаларини
очиб берган.

Манба:

илмий адабиёт ва манбаларни умумлаштириш асосида муаллиф томонидан тузилган.

Жумладан, А.У.Шеров “Ўзбекистонда

бюджет сиёсати йўналишларини такомил-

лаштириш” мавзусидаги докторлик диссер-
тациясида Ўзбекистонда бюджет сиёсатини

амалга ошириш йўналишлари, бюджет сиё-
сати самарадорлигини белгилаб берувчи

омиллар таҳлили ҳамда Ўзбекистонда бюд-
жет сиёсатининг ривожланиш тенденцияла-

ри ва унинг амалдаги ҳолати таҳлили муам-
моларини таҳлил қилган[18].

М.Х.Темиров “Ўзбекистон Республика-

сида давлат молия тизимини ислоҳ қилиш-

нинг истиқболли йўналишлари” мавзусидаги

диссертация тадқиқотида бюджет даромад-
ларининг шаклланиш манбалари ва унинг

иқтисодий ривожланишдаги ўрни, бозор
иқтисодиёти шароитида бюджет харажатла-

ри ва унинг таҳлили ҳамда давлат бюджети
харажатлари кесимида бюджет маблағлари-

ни назорат қилиш хусусиятлари очиб берил-
ган[19].

А.Вахобов ва Т.Маликов тадқиқотлари-

да молиянинг моҳияти ва функциялари, мо-

лиявий сиёсат ва молия бошқаруви, хўжалик
юритувчи субъектларнинг молиявий барқа-

рорлиги, давлат молиясини амалга ошириш-
да қўлланилувчи усуллар ҳамда давлат мо-

лиясининг назарий асослари тадқиқ этил-

ган[20]. Т.С. Маликов, Н.Ҳ.Ҳайдаров “Молия:
умумдавлат молияси” ўқув қўлланмасида

давлат бюджети, унинг тизими ва тузулмаси,
унда амалга ошириладиган жараёнлар, дав-

латнинг бюджетдан ташқари жамғармалари,
ижтимоий таъминот йўналишларнинг наза-

рий асослари очиб берилган[21].

Миллий иқтисодиёт мустақилликга

эришган даврлардан бошлаб молия тизими-
ни ривожлантиришга бағишланган кўплаб

илмий тадқиқотлар амалга оширилган бўли-

шига қарамасдан, жисмоний тарбия ва спорт
муассасаларида молиявий муносабатлари

муаммолари илмий жиҳатдан тўлиқ тадқиқ
этилмаган.

Шунинг учун, жисмоний тарбия ва

спорт муассасалари ва уларнинг мамлакат

ижтимоий-иқтисодий ҳаётида тутган ўрни,
молиявий муносабатларни ташкил этишнинг

ўзига хос хусусиятлари ва бунда илғор хо-
рижий тажрибаларини назарий ва амалий

жиҳатларини ўрганиш мақсадга мувофиқ.

Амалга оширилган тадқиқотлар асоси-

да белгилаш зарурки, бозор иқтисодиёти му-

носабатлари мавжуд бўлган мамлакатларда
жисмоний тарбия ва спортни молиялашти-

риш учун турли молиявий манбаалари мав-
жудлигидан далолат беради ва уларни учта

асосий гуруҳга бирлаштириш мумкин: бюд-
жетдан молиялаштириш; бюджетдан ташқа-

ри молиялаштириш; аралаш молиялашти-
риш (1-расм).

Тўғридан-тўғри

молиялаштиришда

давлат томонидан бюджетдан (республика ва

маҳаллий) бошқарув аппаратни таъминлаш,
илмий-тадқиқот ва тажриба-муҳандислик

ишланмалар учун, соҳанинг таълими, спорт
жамоаларни таъминлаш, стадионларни қу-

риш, спорт тадбирларни амалга ошириш

учун маблағлар ажратилади. Давлат томони-
дан билвосита молиялаштиришда имтиёзли

кредит ажратмалари, солиқ тўловлардан қис-
ман ёки тўлиқ озод этилиши, субсидия ва

субвенцияларни ажратилиши назарда тути-
лади. Масалан, АҚШда спорт ташкилотларига

ажратилган спорт жиҳозлари ва ускуналари
солиқ тўловлардан озод этилган, шунингдек,

АҚШнинг Миллий олимпия қўмитаси барча
солиқ тўловлар ва бюджетга йиғимлардан

тўлиқ озод этилган[22].

ИЖТИМОИЙ СОҲА


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

6

177

1-расм. Жисмоний тарбия ва спортни молиялаштиришнинг асосий манбаалари

Манба:

Мавзу доирасида илмий адабиётларнинг таҳлиллари асосида муаллиф томонидан тузилди.


Бюджетдан ташқари молиялаштиришга

спорт ташкилотларининг ўзларининг маб-
лағлари ҳисобидан молиялаштириш ҳисобла-

нади, хомийлик, реклама ва лицензия фао-

лияти, спорт тадбирларига билетлар сотиш,
теле ва радиостанцияларига спорт тадбирла-

рини кўрсатиш ҳуқуқларини сотиш, спорт ло-
тереялар фаолияти, ўйин бизнеси ва бошқа-

лар. Аксарият иқтисодиёти ривожланган
мамлакатларда мазкур манбаалардан тўлиқ

фойдаланилади. Мазкур жараён натижасида
бир томондан аҳолининг спорт саноатида

бандлигини таъминласа, иккинчи томондан
маҳаллий ва республика бюджетини турли

солиқ тўловлари ва йиғимлар билан тўлди-
ришини таъминлайди. Мазкур тушумлар-

нинг маълум миқдори спортни янада ривож-
лантириш мақсадига хизмат қилиши мумкин.

Спорт соҳасининг тобора тижоратлаш-

тирилиши, ушбу соҳада молиявий оқимларни
бошқариш методологиясини назорат қилиш

механизмларини такомиллаштириш, ҳамда
даромад манбааларини оптималлаштиришни

талаб этади. Яъни, спорт ташкилотларининг
оқибатда ўзини-ўзи қоплашга ўтиши ҳисоб-

ланади. Спорт ташкилотларида мавжуд муам-
молардан бири бу етарли миқдордаги молия-

вий ресурсларни шакллантириш ҳисоблана-
ди, даромадлар ва харажатлар ўртасида

балансини таъминлашга қаратилганлигидир.
Ушбу шароитда молиявий оқимларни сама-

рали бошқарувини ташкил қилиш мақсадида
фойдаланиладиган маълумотларнинг аниқ-

лиги ва ҳаққонийлиги муҳим ҳисобаланади.

Спортнинг тижоратлаштирилиши замо-

навий жамиятнинг асосий жиҳатларидан

бири ҳисобланади[23]. Бу борада, Халқаро
олимпия қўмитаси раиси Ж.Рогге спорт ва

тижорат компанияларнинг ўзаро алоқадор-

ликларини ривожлантириш зарурлиги таъ-
кидланган ва қўшимча молиялаштириш маб-

лағлари ҳажмининг ортиши спортни муста-

қиллигини таъминлашга хизмат қилишини
таъкидлаган[24].

С.Б. Репкиннинг фикрича, жисмоний

тарбия ва спорт соҳасида бизнес фаолияти-

нинг бир қатор ўзига хос хусусиятларга эга,
жумладан:

- спортда товар сифатида олди-сотди

муносабатларда спорт инфратузулмалари,

ускуналари, намоишлари ва спортга тегишли
бўлган бошқа анжомлар;

- спорт натижаларининг юқори даража-

да аниқсизлиги ва шу билан боғлиқ ҳолда

спортга инвестицияларнинг юқори риски;

- спортнинг молиявий, моддий ва меҳ-

нат харажатлари борасида катта ҳажмда ка-

питал талаблилиги ва бошқалар[25].

Нотижорат ва бюджетдан ташқари мо-

лиялаштиришга хомийлик ва меценатлик
фаолиятини келтириш мумкин. Бунда меце-

натлик ҳомийлик фаолиятининг таркибий
қисми ҳисобланади ва унинг асосий мақсади

беғараз молиявий маблағлар ёки моддий
таъминот орқали маданий мерос фаолиятини

сақлаб қолиш ва ривожлантиришга қаратил-
ган. Масалан кўплаб Европа мамлакатларида

жисмоний тарбия ва спортни меценатлик
орқали қўллаб-қувватлаш фаолияти жуда

кенг ривожланган, лекин шу билан биргалик-
да ўзларининг фаолиятлари учун давлатдан

ҳеч қандай солиқ ёки бошқа имтиёзларга эга

эмаслар.

Аралашган молиялаштиришда асосий

шакл сифатида давлат ва хусусий шерикчи-
лик муносабатларидан фойдаланилади.

Жисмоний тарбия ва спортни молиялаштиришнинг асосий манбаалари

Давлат бюджетидан

молиялаштириш

Бюджетдан ташқари

молиялаштириш

Аралаш

молиялаштириш

1. Тўғридан-тўғри

молиялаштириш:

- республика бюджетидан;
- маҳаллий бюджетдан.

2. Билвосита молиялаштириш:

- имтиёзли кредитлаш;
- субсидиялар ажратиш;
- имтиёзли солиқга солиш ёки
солиқ тўлашдан озод қилиш.

1. Тижорат:

- хомийлик, спорт тадбирларига
билетлар сотиш орқали;
- теле ва радиостанцияларига
спорт тадбирларини кўрсатиш
ҳуқуқларини сотиш.

2. Нотижорат:

- хайрия;
- меценатлик.



Давлат ва хусусий

шерикчилик

ИЖТИМОИЙ СОҲА


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

6

178

Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги

барча тадбирлар давлат ва хусусий шерик-
чилик асосида ташкил этилади. Бунда давлат

томонидан шартнома йўли билан маълум
бир ишлаб чиқариш ёки хизматларни кўрса-

тиш учун жалб қилинади. Бунинг оқибатида
ҳам давлат ва ҳам хусусий секторнинг манфа-

атлари тўлиқ инобатга олинади. Бундай фао-

лиятга Ригада қурилган спорт стадионини
мисол келтириш мумкин, у ерда янги стадион

барпо этилишида бир қисми давлат бюджети
ҳисобидан амалга оширилган бўлса, иккинчи

қисми хусусий сектор томонидан амалга
оширилган ва қурулишнинг якуни бўйича ху-

сусий секторга харажатларини қоплаш ва

даромад олиш учун 30 йилга ўзининг қисми-
дан фойдаланиш ҳуқуқи берилган. Белгилан-

ган муддатнинг тугаши натижасида стадион
шаҳарнинг тасарруфига тўлиқ ўтказила-

ди[26].

Ушбу жиҳатда, жисмоний тарбия ва

спорт соҳасида молиявий муносабатларнинг

назарий ва методологик асосларини таҳлил
қилишда унинг ижтимоий-иқтисодий жара-

ёнлар ва ўзгаришларини чуқур англаш учун
соҳа ташкилотларини бир нечта жиҳатлари

бўйича таснифлаш мумкин (2-жадвал).

2-жадвал

Жисмоний тарбия ва спорт ташкилотларининг таснифланиши

Таснифланиши

Асосий жиҳатлари

Ташкилий-ҳуқуқий

жиҳатлари бўйича тижорат

ва нотижорат спорт

ташкилотлари

Тижорат спорт ташкилотларининг асосий мақсади даромад топишга йўнал-
тирилган бўлади.
Нотижорат спорт ташкилотларининг асосий мақсади мамлакатнинг ижтимоий
вазифаларини бажаришга қаратилганлиги.

Якка тартибдаги

тадбиркорлар

Асосий фаолияти спорт соҳасида хизмат кўрсатишга ихтисослашганликда
кузатилади, улар жумласига, спортчиларнинг агентлари, ҳуқуқшунослари,
психологлар ва бошқалар.

Спорт инфратузулмасини

ривожлантиришга

ихтисослашган ташкилот

Спорт объектларининг узлуксиз фаолиятини таъминлайдиган ҳамда спорт
тадбирларини сифатли ва юқори савияда ташкил этишга ихтисослашган таш-
килотларни келтириш мумкин. шунингдек, ушбу турга спорт нашриётларини,
ахборот-таҳлилий агентликларни ҳам киритиш мумкин.

Спорт соҳасида фаолият

кўрсатувчи ташкилотлар

Спорт мактаблари, федерациялар, клублар ва бошқалар

Локаллик даражаси бўйича:

ҳудудий, миллий ва халқаро

спорт ташкилотлари

Ҳудудий спорт ташкилотлари маълум ҳудуд миқиёсида фаолият кўрсатаётган
ташкилот ҳисобланади.
Миллий спорт ташкилоти – бир мамлакат ҳудудида фаолиятини амалга

оширувчи ташкилот бўлади.
Халқаро спорт ташкилотлари – турли мамлакатларнинг спорт ташкилот-
ларини умумлаштирувчи бирлашма ҳисобланади (МОК, ВАДА ва бошқалар).

Манба:

Муаллиф ишланмаси

Умумий ҳисобда хулоса қилиш мумкин-

ки, жисмоний тарбия ва спортни молиялаш-

тиришда барча мамлакатларда қўлланилади-
ган манбаалари деярли бир хил аммо, ҳар бир

молиялаштириш манбааларидан фойдала-
ниш механизмлари бир-биридан фарқ қили-

ши билан ажралиб туради.

Лекин, барча соҳалар сингари жисмо-

ний тарбия ва спорт соҳасида ҳам, асосий
муаммолардан бири бу молиявий таъминот

ҳисобланади. Молиявий таъминотнинг кенг
қамровлилиги аввало молиявий ресурсларга

бўлган талабни қондиришга қаратилганли-
гини билдиради. Чунки бозор иқтисодиёти-

нинг асосий қонуниятларидан бири бу, соҳа
ва тармоқларнинг самарали фаолият кўрса-

тиши, молиявий таъминотга бевосита асос-

ланган бўлиб, молиявий таъминот эса, белги-
ланган жорий ва истиқболдаги мақсад ва ва-

зифаларни амалга оширишга хизмат қилиши
зарур.

Маҳаллий ва хорижий илмий адабиёт-

ларда “молиявий таъминот” иборасининг

очиб берилишида турли хилдаги ёндашувлар
мавжудлигини белгилаш мумкин ва умумий

холда кўплаб тадқиқотларда муаллифлар то-
монидан “молиявий таъминот”га тўлиқ аниқ-

лик киритилмасдан фақат молиялаштириш-
нинг маълум жараёнларига таъриф берилган.

Шу билан бирга аксарият тадқиқотларда
“молиялаштириш” ва “молиявий таъминот”

тушунчаларига бир хил ёндошилган, бу эса
фикримизча, тўғри талқин эмаслигидан да-

лолат беради, чунки, молиялаштириш, мо-
лиявий таъминот жараёнини ташкил қилиш-

ни билдиради. Чунки, молиявий таъминот
жараён сифатида бир нечта босқичларни ўз

ичига қамраб олади ва уларнинг ҳар бири

маълум даражада назоратни талаб қилади (2-
расм).

ИЖТИМОИЙ СОҲА


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

6

179

2-расм. Молиявий таъминот жараёнлари

Манба:

Муаллиф ишланмаси


“Молиявий таъминот” ва “молиялашти-

риш” тушунчаларининг иқтисодий моҳияти-
нинг таҳлили асосида илмий манбааларни

ўрганиш ва уларни умумлаштириш асосида
хулоса қилиш мумкинки, фикримизча, молия-

вий таъминот бу ташкилотнинг фаолият кўр-
сатиши учун зарур бўлган ва бунинг учун

ажратилган молиявий ресурслардан самара-

ли фойдаланишни назорат қилиш билан боғ-
лиқ бўлган комплекс чора-тадбирлар маж-

муидир.

Жисмоний тарбия ва спорт соҳасининг

ривожланиши доимий молиявий таъминотга

тўғридан-тўғри боғлиқлигини инобатга ол-

ган ҳолда, уни молиялаштиришнинг янги
манбааларини аниқлаш, мавжудларини тако-

миллаштириш талаб этилади, шу билан бир-
га, соҳада шаклланган молиявий муносабат-

ларни доимий назорат қилиш ва тартибга
солиш харажатларни оптималлаштириш,

мақбул даромад манбааларини аниқлаш ҳам-

да энг муҳими яширин ҳавфларни бартараф
этиш имкониятини беради. Ушбу жиҳатдан

спорт ташкилотининг молиявий маблағлари-
ни бошқаришнинг алгоритмини ишлаб чиқи-

лиши мақсадга мувофиқдир (3-расм).

3-расм. Спорт ташкилотининг молиявий маблағларини бошқаришнинг алгоритми

Манба:

Муаллиф ишланмаси

Спорт ташкилотининг молиявий сиёсати ва молиявий тузулмасини шакллантириш

Спорт ташкилотининг мақсад ва вазифаларини шакллантириш
Молиявий ресурсларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш
Ички молиявий ресурслар имконияни баҳолаш
Даромадларни режалаштириш


Спорт ташкилотини молиялаштиришнинг ташқи манбаларини излаш
Ташқи молиявий ресурсларни қабул қилиш

СПОРТ ТАШКИЛОТЛАРНИНГ МОЛИЯВИЙ РЕСУРСЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШШ

СПОРТ ТАШКИЛОТЛАРНИНГ МОЛИЯВИЙ РЕСУРСЛАРИНИ ИШЛАТИШ

Спорт ташкило-

тининг харажатлар

қисмини

режалаштириш

Тижорат

фаолиятида

инвестиция

ҳажмини

баҳолаш

Займ капита-

лини

бошқариш

Ўйинчиларни

суғурта

ҳимоясига

ҳаражатлар

Тижорат

молиявий

рискларни

бошқариш

М

ол

и

яв

и

й

таъ

м

и

н

от

жараё

н

л

ари

2-босқич

Молиялаштириш манбааларини танлаш

1-босқич

Муқобил молиялаштириш манбааларини аниқлаш

3-босқич

Молиявий маблағларни қабул қилиш жараёнлари

4-босқич

Молиявий маблағларнинг мақсадли сарфлаш жараёнлари

5-босқич

Молиявий маблағларнинг мақсадли сарфланишини таҳлил қилиш

ИЖТИМОИЙ СОҲА


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

6

180

Бизнинг фикримизча, энг муҳими спорт

ташкилотларида мавжуд бўлган молиявий
маблағларнинг сарфланиши самарадорлиги-

ни таъминлаш мақсадга мувофиқдир.

Амалга оширилган тадқиқотлардан

хулоса қилиш мумкинки, бугунги кунда жис-
моний тарбия ва спортнинг молиявий таъ-

миноти масалалари назарий ва методологик

жиҳатдан тўлиқ тадқиқ этилмаган аммо шу
билан бирга, долзарб аҳамиятга эга бўлган

мавзулардан бири ҳисобланади. Чунки, рес-
публика ва хорижий мамлакатлар олимлари-

нинг илмий тадқиқотларини ўрганиш асоси-
да хулоса қилиш мумкинки, жисмоний тар-

бия ва спорт иқтисодиётида ечимини кутаёт-

ган қатор муаммолар мавжуд ва айниқса
ушбу муаммолар тўплами молиявий муноса-

батларда ўз ифодасини топган ва улар жум-
ласига, соҳа ташкилотларида молиявий

оқимларни бошқаришнинг замонавий тизим-
ларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш, дав-

лат ва хусусий инвесторлар томонидан

спортни молиялаштириш механизмларини
қайта кўриб чиқиш, молиявий муносабатлар-

нинг асосий функцияларини тартибга солиш
ва тизимлаштириш, даромадларни тақсим-

лаш ва қайта тақсимлаш механизмларини
жорий қилиш ва бошқалар.

Манба ва адабиётлар рўйхати:

1.

Гуттман А. Капитализм, протестантизм и современный спорт //Логос, 2013. - №5. – С. 2-42.

2.

Алексеев С.В. Спортивный менеджмент. Регулирование организаций и проведение физкультурных и

спортивных мероприятий: учебник для студентов вузов, обучающихся по направлениям «Менеджмент организации»,

«Юриспруденция», «Физическая культура и спорт» / С.В. Алексеев; под ред. П.В. Крашенникова. – М.: ЮНИТИ-ДАНА:
Закон и право, 2015. – 687 с.

3.

Шакиржонова К.Т., Абдумаликов У.Р., Шакиржанов Т.А. “Жисмоний тарбия ва спортдаги узлуксиз

таълимни ташкил қилиш” ўқув услубий қўлланма. Т.:2012. Б.118.

4.

Танибердиев А.А. Олий таълим муассасаларида жисмоний тарбия дарслари учун кластер модулини ишлаб

чиқиш / педагогик фанлари бўйича фалсафа доктори диссертацияси. Чирчиқ. 2019. Б.43

5.

Ачилов А.М. “Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг жисмоний тарбия ва соғломлаштириш

фаолиятини ташкил қилиш технологияси” / Педаг. фанлар. номз. илм.дараж.. диссертац. Т.: 2008. Б.7.

6.

Бурдье П. программа для социологии спорта // Начала. М.1994. С.261-262.

7.

Веблен Т. Теория праздного класса. М., 1984. С.57.

8.

Омахоуни М. Физическая культура - визуальная культура: пер. с англ. М.2010 296 с.

9.

Матвеев Л.П. Спорт для всех и спорт не для всех. М.2000. 122 с.

10.

Гонашвили А. «Методологические основы социологии спорта» // Монография. Санкт-Петербург. 2017. С.52.

11.

Жолдак В.И., Коротаева Н.В. Социология физической культуры и спорта. Учебное пособие. Малаховка. 1994.

12.

Богданова Д.Ш. Профессиональный спорт в современном обществе: культурфилософский анализ: автореф.

Дис. … канд.филос. наук. Тверь. 2012.

13.

Кузнецова П.К. Массовый спорт в современной России: социальные факторы воспороизводства и развития:

автореф. Канд….социол.наук. Санкт-Петербург. 2013.

14.

Сальникова И.М. Метафора «Политика – это спорт» как способ концептуализации сведений о

политической действительности: на материале британского и американского медиадискурса: автореф. Дис. .. канд.
филол. Наук. Воронеж. 2013.

15.

Быховская И.М. Спорт: культорологические векторы анализа феномена // Культорологический журнал

2011/1 (3) http://www.cr-journal.ru

16.

Болозин А.А. Массовый спорт и его значение для современной Российской молодёжи // ГУМАНИТАРИЙ ЮГА

РОССИИ. 2018. Том.7. №2. С.54-60.

17.

Верещагина А.В., Самыгин С.И. Проблемы формирования здоровья российской молоде-жи в контексте

обеспечения национальной безопасности: социологический дискурс // Национальное здоровье. 2015. № 1. С. 53-61.

18.

Шеров А.У. “Ўзбекистонда бюджет сиёсати йўналишларини такомиллаштириш” / иқтисод.фанлари

бўйича фалсафа доктори илмий даражасини олиш учун диссертация. Т.2020. Б.137.

19.

Темиров М.Х. “Ўзбекистон Республикасида давлат молия тизиминиислоҳ қилишнинг истиқболли

йўналишлари” / иқтисод.фанлари бўйича фалсафа доктори илмий даражасини олиш учун диссертация. Т.2019. Б.159.

20.

Vahobov A., Malikov T. Moliya. Darslik. T.: «Noshir», 2011, 712 b.

21.

Маликов Т.С., Ҳайдаров Н.Ҳ. “Молия: умумдавлат молияси”. Ўқув қўлланма. 2009. Б.556.

22.

Вапнярская О.И., Золотов М.И. Зарубежный опыт управления массовым спортом // Менеджмент в России

и за рубежом. 2006. № 3.

23.

Остроухов С.А. Предпринимательство в спорте или как формируется конкурентоспособность

спортивных организаций [Текст] / С.А. Остроухов, Л.Н. Орлова // Российское предпринимательство, 2017. - Том 18. -
№ 3. – С. 405-416.

24.

Президент МОК Рогге открыл круглый стол "Спорт как индустрия" // Материалы информационного

агентства РИА-Новости. https://ria.ru/sport/20111126/498474534.html

25.

Репкин С.Б. Институциональные основы функционирования рыночной модели в спорте Республики

Беларусь // Экономика и Финансы. 2017. №11. С.19.

Зусман Е., Корнеев М. ГЧП в спорте: зарубежный опыт и перспективы развития в России // Спорт и право.

2011. № 1.


ИЖТИМОИЙ СОҲА

Библиографические ссылки

Гуттман А. Капитализм, протестантизм и современный спорт //Логос, 2013. - №5. - С. 2-42.

Алексеев С.В. Спортивный менеджмент. Регулирование организаций и проведение физкультурных и спортивных мероприятий:учебник для студентов вузов, обучающихся по направлениям «Менеджмент организации», «Юриспруденция», «Физическая культура и спорт» / С.В. Алексеев; под ред. П.В. Крашенникова. - М.: ЮНИТИ-ДАНА: Закон и право, 2015. - 687 с.

Шакиржонова К.Т., Абдумаликов У.Р., Шакиржанов Т.А. "Жисмоний тарбия ва спортдаги узлуксиз таълимни ташкил цилиш"укувуслубий ^улланма. Т..2012. Б.118.

Танибердиев А.А. Олий таълим муассасаларида жисмоний тарбия дарслари учун кластер модулини ишлаб чициш / педагогик фанлари буйича фалсафа доктори диссертацияси. Чирчиц. 2019. БАЗ

Ачилов А.М. "Болалар спортини ривожлантириш жамгармасининг жисмоний тарбия ва согломлаштириш фаолиятини ташкил цилиш технологиям”/Педаг. фанлар. номз. илм.дараж.. диссертац. Т: 2008. Б.7.

Бурдье П. программа для социологии спорта // Начала. М.1994. С.261 -262.

Веблен Т. Теория праздного класса. М., 1984. С.57.

Омахоуни М. Физическая культура - визуальная культура: пер. с англ. М.2010296 с.

Матвеев Л.П. Спорт для всех и спорт не для всех. М.2000.122 с.

Гонашвили А. «Методологические основы социологии спорта» //Монография. Санкт-Петербург. 2017. С.52.

Жолдак В.И., Коротаева Н.В. Социология физической культуры и спорта. Учебное пособие. Малаховка. 1994.

Богданова Д.Ш. Профессиональный спорт в современном обществе: культурфилософский анализ: автореф. Дис.... канд.филос. наук. Тверь. 2012.

Кузнецова П.К. Массовый спорт в современной России: социальные факторы воспороизводства и развития: автореф. Канд....социол.наук. Санкт-Петербург. 2013.

Сальникова И.М. Метафора «Политика - это спорт» как способ концептуализации сведений о политической действительности: на материале британского и американского медиадискурса: автореф. Дис... канд. филол. Наук. Воронеж. 2013.

Быховская И.М. Спорт: культорологические векторы анализа феномена // Культорологический журнал 2011/1 (3) http://www.cr-journal.ru

Болозин А.А. Массовый спорт и его значение для современной Российской молодёжи // ГУМАНИТАРИЙ ЮГА РОССИИ. 2018. Том.7. №2. С.54-60.

Верещагина А.В., Самыгин СИ. Проблемы формирования здоровья российской молоде-жи в контексте обеспечения национальной безопасности: социологический дискурс// Национальное здоровье. 2015. № 1. С. 53-61.

Шеров А.У. "Узбекистонда бюджет сиёсати йуналишларини такомиллаштириш"/ икуписод.фанлари буйича фалсафа доктори илмий даражасини олишучун диссертация. Т.2020. Б.137.

Темиров М.Х. "Узбекистан Республикасида давлат молия тизиминиислоц цилишнинг истицболли йуналишлари"/ ицтисод.фанлари буйича фалсафа доктори илмий даражасини олишучун диссертация. Т.2019. Б.159.

Vahobov A., Malikov Т. Moliya. Darslik. Т: «Noshir», 2011, 712 b.

Маликов Т.С., Гайдаров Н. "Молия:умумдавлат молияси". Укув ^улланма. 2009. Б.556.

Вапнярская О.И., Золотов М.И. Зарубежный опыт управления массовым спортом // Менеджмент в России и за рубежом. 2006. № 3.

Остроухое С.А. Предпринимательство в спорте или как формируется конкурентоспособность спортивных организаций [Текст]/С.А. Остроухое, Л.Н. Орлова //Российское предпринимательство, 2017. - Том 18. -№3.- С. 405-416.

Президент МОК Рогге открыл круглый стол "Спорт как индустрия" // Материалы информационного агентства РИА-Новости, https://ria.ru/sport/20111126/498474534.html

Репкин С.Б. Институциональные основы функционирования рыночной модели в спорте Республики Беларусь //Экономика и Финансы. 2017. №11. С. 19.

Зусман Е., Корнеев М. ГЧП в спорте: зарубежный опыт и перспективы развития в России // Спорт и право.2011. №1.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов