Формы проектов государственно-частного партнерства в сфере поддержки и укрепления семьи по соседству

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
  • Научные основы и проблемы экономического развития Узбекистана в Ташкентском государственном экономическом университете
  • Научные основы и проблемы экономического развития Узбекистана в Ташкентском государственном экономическом университете
CC BY f
118-123
25
4
Поделиться
Беркинов, Б., & Шакирова, Г. (2020). Формы проектов государственно-частного партнерства в сфере поддержки и укрепления семьи по соседству. Экономика И Образование, 1(2), 118–123. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/4318
Бозорбой Беркинов, Научные основы и проблемы экономического развития Узбекистана в Ташкентском государственном экономическом университете

директор, к.э.н., профессор

Гузаль Шакирова, Научные основы и проблемы экономического развития Узбекистана в Ташкентском государственном экономическом университете

старший научный сотрудник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Содержательно раскрыты сущность формы государственно-частного партнерства реализуемые в его проектах в сфере поддержки семьи в территории махалли. Раскрыты особенности функционирование государственно-частного партнерства в территории семьи.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2

118

МАҲАЛЛА ҲУДУДИДА ОИЛАНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ВА МУСТАҲКАМЛАШ

СОҲАСИДА ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИК ЛОЙИҲАЛАРИ ШАКЛЛАРИ

Беркинов Бозорбой Беркинович –

ТДИУ “Институционал ва иқтисодий

тадқиқотлар маркази” директори, и.ф.д., профессор

Шакирова Гўзал Абраловна –

ТДИУ “Институционал ва иқтисодий тадқиқотлар

маркази”, катта илмий ходим

Аннотация:

Маҳалла ҳудудида оилани қўллаб-қувватлаш соҳасида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини

амалга ошириш шаклларининг асосий мазмун-моҳияти очиб берилган. Оилани маҳалла ҳудудида фаолият
юритишининг давлат-хусусий шериклигининг ўзига хос хусусиятлари кўрсатилган.

Калит сўзлар

:

оила, оилани қўллаб-қувватлаш, оилани мустаҳкамлаш, давлат-хусусий шериклиги (ДХШ),

маҳалла, ДХШ шакллари, ДХШ лойиҳалари.

Аннотация:

Содержательно раскрыты сущность формы государственно-частного партнерства

реализуемые в его проектах в сфере поддержки семьи в территории махалли. Раскрыты особенности
функционирование государственно-частного партнерства в территории семьи.

Ключевые слова:

семья,

поддержка семьи, укрепление семьи,

государственно-частное партнерства (ГЧП),

махалла, формы ГЧП, проекты ГЧП.

Resume:

The essence of the form of public-private partnership implemented in his projects in the field of family support

in the territory of the mahalla has been substantively revealed. Features of the functioning of public-private partnerships in the
family are disclosed.

Key words:

family, family support, family strengthening, public-private partnerships (PPP), mahalla, PPP forms, PPP

projects.

Кириш.

Ўзбекистонда амалга ошири-

лаётган иқтисодий ва институционал исло-

ҳотлар жараёнида оилани ҳар томонлама
қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш тизи-

ми ва ҳуқуқий асослари мустаҳкамланди[1].
Унга кўра оилаларга қўшимча ер участкала-

ри, кам таъминланган оилаларга уй-жойлар
бериш йўлга қўйилди. Шаҳарлар ҳамда қиш-

лоқлар қиёфаси тубдан ўзгариб, аҳоли ҳаё-
тининг мазмун-моҳияти, унинг сифати

яхшиланиб бораётганлигини кўрсатмоқда.

Натижада мамлакатимизда оилалар

сони, улар даромадлари кескин ошди, айниқ-
са уларнинг тадбиркорлик фаолияти ривож-

ланиши жадаллашди. Ўзбекистонда 9 минг-
дан ошиқ маҳаллада 6,4 млн.дан кўп оила

мавжуд. Битта оила уй хўжалигида респуб-
лика бўйича ўртача 5,1 киши, шундан шаҳар-

да 4,9 ва қишлоқда 5,4 киши мавжуд. Респуб-

ликамизда 4 киши яшовчи оилалар жами
оилаларнинг қарийб 20 фоизини, 5 та ва

ундан кўп киши яшовчи оилалар 70,4 фоиз-
ни ташкил қилади. Ушбу ҳолатлар мамлака-

тимизда оила тадбиркорлигини ривожлан-
тириш салоҳияти анча юқори даражада экан-

лигини кўрсатади. Ҳозирги кунда мамлакат
ялпи ички маҳсулотида оилалар уй хўжалик-

лари улуши 30 фоиздан ошди[10].

Айни пайтда маҳаллаларда оилавий

тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш
истагида бўлган фуқароларни иш билан

банд қилиш ва қўшимча даромад топишга
янада кенг имкониятлар яратиш, бунинг

учун маҳалла ҳудудларида мавжуд ишлаб чи-
қариш (хизмат кўрсатиш) салоҳиятидан тў-

лиқ фойдаланилмаяпти.

Оилани қўллаб-қувватлаш ва мустаҳ-

камлаш соҳасида Давлат-хусусий шериклик-
нинг[2] самарали лойиҳаларини амалга оши-

ришнинг концептуал асосларининг етарли
даражада ишлаб чиқилмаганлиги тўсиқ бўл-

моқда.

Ушбу ҳолатларни ҳисобга олганда рес-

публикада оилаларни ижтимоий-иқтисодий
жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва мустаҳкам-

лаш, оилавий тадбиркорликни янада ривож-
лантириш учун хорижий давлатларда кенг

қўлланилаётган давлат-хусусий шериклик-

нинг самарали лойиҳалари шаклларини тан-
лаш ва уларни амалга ошириш йўлларини

асослаш тадқиқотнинг мақсади ҳисоблана-
ди. Тадқиқотда асосий эътибор давлат-

хусусий шериклик объекти сифатида оилани
қўллаб-қувватлаш ва мустаҳкамлашга йў-

налтирилган вазифаларни асослашга қара-
тилган. Шулардан келиб чиқиб, давлат-хусу-

сий шерикликнинг оилани қўллаб-қувват-
лаш соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш-

КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2

119

нинг концептуал жиҳатлари ва шакллари
ўрганилади.

Адабиётлар таҳлили.

Давлат-хусусий

шериклиги жаҳон амалиётида икки хил маъ-

нода тушунилади. Биринчидан, миллий, хал-
қаро, минтақавий, шаҳар, муниципал иқтисо-

дий ва ижтимоий ривожланиш воситаси си-
фатида кенг фойдаланиладиган давлат ва

хусусий тадбиркорлик субъектлари муноса-
батлари тизими сифатида. Иккинчи-дан, дав-

лат органлари ва хусусий сектор томонидан
давлат ва муниципал (ҳудудий) мулк объ-

ектларида биргаликда амалга ошириладиган
муайян лойиҳалар сифатида талқин этилади.

Хорижий давлатларда ДХШнинг кўплаб

турли таърифлари мавжуд. Улар ичида энг

умумийсини Жаҳон банки берган: «ДХШ – бу
оммавий ва хусусий тарафлар ўртасида инф-

ратузилмавий хизматларни ишлаб чиқариш
ва кўрсатиш борасида қўшимча инвестиция-

ларни жалб қилиш мақсадида тузиладиган
битим ва бюджетдан молиялашнинг самара-

дорлигини ошириш воситаси»[3].

АҚШда ДХШ – бу давлат ва хусусий

компания ўртасида шартнома шаклида ту-

зилган, хусусий компанияга келишилган
шаклда давлат мулкида иштирок этиш ва

анъанавий тарзда давлат ҳокимиятининг
жавобгарлиги соҳасига кирувчи функция-

ларни бажариш имконини берувчи битим
[4]. Бундай битим, одатда, тегишли ҳукумат

агентлигининг хусусий компания билан
давлат мулки объектини реконструкция қи-

лиш, қуриш ва/ёки ундан фойдаланиш, уни
бошқариш ва ҳ.к. учун тузилган шартномаси

мавжуд бўлишини назарда тутади. Ушбу
объектга нисбатан асосий ҳуқуқлар ўзгар-

майди ва давлат ҳатто объект хусусий ком-
панияга топширилганидан кейин ҳам унинг

мулкдори бўлиб қолади.

Европа Иттифоқи (ЕИ)нинг алоҳида

мамлакатларида давлат-хусусий шериклик-
нинг ўзига хос хусусиятлари мавжуд. ДХШ

анча кенг тарқалган Буюк Британияда хўжа-
лик юритишнинг ушбу шакли «ҳукуматнинг

замонавий, юқори сифатли коммунал хиз-
матлар кўрсатиш ва мамлакатнинг рақобат-

бардошлигини ошириш борасидаги страте-

гиясининг асосий элементи» сифатида таъ-
рифланади[5].

Ирландияда ДХШ дейилганда «муайян

лойиҳани амалга ошириш ёки аҳолига ижти-

моий хизматлар кўрсатиш мақсадида давлат
ва хусусий секторларнинг ҳамкорлиги, бунда

хизматлар кўрсатиш мажбурияти давлат сек-

тори зиммасига юклатилади»[6]. Россияда
сўнгги йилларда чоп этилган адабиётларда

ДХШнинг турли талқинлари келтирилган,
масалан: «Давлат-хусусий шериклик – бу

давлат бошқаруви мақсадларига эришишга
йўналтирилган иқтисодий лойиҳаларни

амалга ошириш доирасида давлат ва биз-
неснинг манфаатларини мувофиқлаштириш

ва уларнинг тенг ҳуқуқлилигини таъмин-
лашнинг ҳуқуқий механизмидир» [7].

Давлат-хусусий шериклик жамоавий ва

хусусий ҳуқуқ туташган жойдаги ижтимоий

муносабатлар йиғиндисини ҳам ўзида на-
моён этади ва ҳуқуқнинг турли тармоқлари

томонидан тартибга солинади.

Юқорида айтилганларни умумлашти-

риб, ДХШга қуйидагича талқин бериш мум-
кин: давлат-хусусий шериклик давлат билан

хусусий сектор ўртасидаги давлат ва муни-
ципал (ҳудудий) мулк объектлари, шунинг-

дек иқтисодий фаолият турларининг кенг
доирасида ижтимоий аҳамиятга эга лойи-

ҳаларни амалга ошириш мақсадида давлат

ва муниципал органлар, муассасалар ва кор-
хоналар томонидан бажариладиган ва кўр-

сатиладиган хизматлар борасидаги ўзаро
ҳамкорликнинг юридик жиҳатдан тасдиқ-

ланган шаклини ўзида намоён этади.

Тадқиқот методологияси ва натижа-

лар.

Оилани қўллаб қувватлаш ва мустаҳ-

камлаш соҳасида стратегик ресурс сифатида

давлат-хусусий шериклик концепциясини
шакллантириш жараёнида ҳозирги даврда

кенг фойдаланилмаётган тизимли ёндашув-
ни тадбиқ этиш лозим. Бу ёндашув давлат-

хусусий шерикликнинг илмий ишланмала-
рига ва ҳужжатларига ҳам тегишли ҳисоб-

ланади.

Биз тизимли ёндашув деганда оила

тадбиркорлигини шакллантириш ва ривож-
лантириш, оилани ижтимоий-иқтисодий жи-

ҳатдан қўллаб-қувватлаш вазифаларини ти-
зимли таҳлил қилиш ва унинг натижалари

орқали давлат-хусусий шериклик лойиҳа-
лари шаклларини амалга оширишда ҳамма

манфаатдор томонлар фаол иштирок этиши
механизмларини эътироф этамиз.

Маълумки, ривожланган хорижий дав-

латларда шаҳар аҳолиси яшайдиган ҳудуд-
лар оилалар сони ҳамда улар яшаш жойига

қараб (кўп қаватли ёки шахсий уй-жойи)
кварталларга бўлинган. Қишлоқ жойларида

эса ердан фойдаланишга қулайлиги ва сув
таъминотини ҳисобга олиб кичик, ўрта ҳам-

да йирик ҳудудлар шакллантирилган.

КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2

120

Бундай аҳоли яшовчи ҳудудларда оила-

ларга инфратузилма хизмати кўрсатиш ло-

йиҳалари давлат ҳамда хусусий сектор ва-
киллари иштирокида аҳоли хонадонлари

таркибини ҳисобга олган ҳолда амалга оши-
рилади. Инфратузилма хизматлари лойиҳа-

лари давлат шериги хусусий сектор шериги
билан тузилган ДХШ шартномаси асосида

бажарилади. Ўзаро келишилган ҳолларда
хусусий сектор ўз инвестициялари ҳисобига

уй-жой ва бошқа хизмат кўрсатиш объект-
ларини қуради ва уни ижарага беради ёки

ўзи фойдаланиб, даромад олади.

Ўзбекистонда ҳам ҳозирги кунда шаҳар

ҳамда қишлоқ маҳалла ҳудудларида оила-
ларга коммунал, уй-жойлар ва бошқа инфра-

тузилма ҳамда молиявий хизматлар кўрса-
тиш хусусий сектор билан давлат шериги

ҳамкорлиги лойиҳалари асосида амалга оши-
рилмоқда. Шу билан бир вақтда, маҳаллалар-

да оилаларни қўллаб-қувватлаш ва уларни
иш билан бандлигини ҳамда даромадларини

оширишга қаратилган қатор тадбирларни

амалга ошириш мумкин. Уларни асосий
шакллари сифатида қуйидагиларни олиш

мумкин.

А. Маҳаллада “Оила фонди”ни таш-

кил этиш.

Ўзбекистонда “Маҳалла” хайрия

жамоат фонди ихтиёрий мулкий бадаллар

қўшиш асосида ташкил этилган хайрия,
ижтимоий, маданий, маърифий ёки бошқа

ижтимоий фойдали мақсадларни кўзлайди-
ган, аъзолиги бўлмаган ҳамда ташкилий

ҳуқуқий шакли жамоат фонди бўлган нодав-
лат нотижорат ташкилот сифатида фаолият

юритади. Ушбу фонд ўз мақомига кўра, рес-
публиканинг барча ҳудудларида фуқаролар

йиғинларининг ўзини ўзи бошқариш соҳа-
сидаги илғор тажрибаларини оммалашти-

риш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш,
хусусий тадбиркорлик ва оилавий бизнесни

ривожлантириш, фуқароларнинг маърифий-
маданий, ижтимоий-сиёсий фаоллигини

оширишда фуқаролар йиғинларини ҳар то-
монлама қўллаб-қувватлаш ишларини амал-

га оширади [8].

Маҳаллани обод жойга айлантириш

ишларини молиялаштириш мақсадида пой-

тахт ва ҳар бир минтақа ҳокимлиги ҳузурида
юридик шахс ҳисобланмайдиган “Обод ма-

ҳалла” жамғармалари ташкил этилган. “Обод
маҳалла” дастурида шаҳар аҳоли пунктлари-

ни ободонлаштириш назарда тутилган бў-
либ, Президентнинг 27.05.2018 йилдаги

ПФ-5467- сон Фармони ва Президентнинг

27.06.2018 йилдаги ПҚ-3812-сонли қарори
асосида амалга оширилмоқда. Қабул қилин-

ган ҳужжатда уларнинг маблағларини шакл-
лантириш манбалари ва сарфлаш йўналиш-

лари белгиланган. “Обод маҳалла” жамғар-
малари маблағларини бошқа мақсадларда

йўналтиришга йўл қўйилмайди.

Шу билан бир вақтда оилаларни ҳар

томонлама тўғридан-тўғри қўллаб-қувват-
ловчи молиявий тузилма маҳалла даражаси-

да мавжуд эмас. Шуларни ҳисобга олганда,
жамият ривожланишининг ҳозирги босқичи-

да оилаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда улар-
га муносиб шарт-шароитлар яратиш учун

инвестициялар жалб этишни фаоллашти-
ришга йўналтирилган маҳалла ҳудудида

махсус оила фондини ташкил этиш мақсадга
мувофиқ. Шуларни ҳисобга олиб, оилани

молиявий, ижтимоий, иқтисодий қўллаб-
қувватлаш учун республика маҳаллалари

ҳудудида “Оила фонди” ташкил этиш таклиф
этилади.

“Оила фонди” юридик шахс мақомига

эга нодавлат нотижорат ташкилот сифатида
босқичма-босқич шаҳар ва қишлоқ фуқаро-

лар йиғини ҳудудларида ташкил этилиши
лозим. Бундай фонднинг таъсисчилари –

МФЙ, “Маҳалла” фонди, Маҳалла ҳудудида
яшовчи фуқаролар, тижорат банклари, мо-

лиявий тижорат ташкилотлари, тадбиркор-
лар, тадбиркорлик субъектлари, хорижий

ҳамкорлар ҳамда фуқаролар ва бошқа шахс-
лар бўлиши мумкин. Фонднинг маблағлари

маҳалла ҳудудида ёки унинг ташқарисида
яшовчи фуқароларнинг, маҳалла ҳудудида

ёки унинг ташқарисида фаолият юритаётган
ташкилотлар, корхоналар ҳамда нодавлат

молиявий тузилмалар, халқаро молиявий
институтлар, хорижий ташкилотлар ва ком-

паниялар ҳамда фуқароларнинг ва қонунчи-
лик билан таъқиқланмаган бошқа ташкилот-

ларнинг ўз ихтиёри билан ажратган пулла-
ридан шаклланади.

“Оила фонди” маблағлари маҳаллани

ижтимоий-иқтисодий ривожланишига, ма-

ҳаллада кам таъминланган оилаларни кичик
кластер ичида тадбиркорлик фаолияти учун

дастгоҳ, асбоб-ускуналар сотиб олишига,

уларга моддий ёрдам кўрсатишга ва бошқа
хайрия мақсадларига Фонд Низомида белги-

ланган тартибда сарфланади.

“Оила фонди” нодавлат нотижорат

ташкилоти сифатида Васийлик Кенгашига
эга бўлади. Кенгаш таркиби фонд таъсисчи-

КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2

121

лари ва бошқа давлат ва нодавлат тузилма-
лар вакилларидан ташкил этилади.

Б. Оилаларга ахборот технологияла-

ри ва компьютер хизматлари кўрсатишни

давлат-хусусий шериклик лойиҳаси асо-
сида ташкил этиш.

Бозор иқтисодиётида

давлатнинг муҳим вазифаларидан бири – бу
ахборот алмашиш тармоқларини барпо этиш

ҳисобланади[9]. Шу нуқтаи назардан, аҳоли
хонадонларини компьютер орқали ахборот

каналларига улаш ва уларга хизмат кўрса-
тиш муҳим вазифа ҳисобланади.

Ҳозирги вақтда “Оила” илмий-амалий

тадқиқотлар маркази Ўзбекистон минтақа-

лари тарихий-маданий мероси ва уларни
замонавий моделларини тарғибот қилиш-

нинг Веб-саҳифасини ҳамда Ўзбек оиласи
тарихи музейининг электрон версиясини

яратиш бўйича инновацион лойиҳаларни
амалга оширишга киришмоқда. Ушбу лойи-

ҳаларни бажариш натижалари оилаларни
мустаҳкамлашга хизмат қилади. Шубҳасиз

бундай ахборот тизимларидан ҳар бир оила

баҳраманд бўлиши, оила аъзоларининг дунё-
қараши кенгайиши ҳамда оила қадриятла-

рини асраб-авайлашга қўмаклашади. Биз-
нинг таҳлилларимиз шуни кўрсатадики, ҳо-

зирги кунда маҳалланинг 30-40 фоиз оиласи
компьютер техникалари, 95 фоиз оилалар

эса 2 та ва ундан ортиқ мобил телефон ва
бошқа алоқа воситаларига эга.

Аммо оилаларга ахборот технологияла-

ри; компьютерларга сервис хизмати кўрса-

тиш; уларни таъмирлаш ва ҳамда оилаларни
компьютерлаштириш; оиладаги ҳисоб-ки-

тобларни ҳамда оила учун тадбиркорлик со-
ҳасида қимматли бўлган ахборотлар базаси-

ни яратиш оила талабларига мос келмайди.
Айниқса, соғлиқни сақлаш, туризм, дам

олиш, таълим ва шу каби бошқа ижтимоий
соҳалар тўғрисида шаклланган ахборотлар-

дан оилада фойдаланиш даражаси жуда паст.
Қишлоқ жойларида ушбу хизматларни кўр-

сатувчи ташкилотлар туман марказларида
жойлашган ёки улар умуман мавжуд эмас.

Шуларни ҳисобга олиб, ҳар бир маҳал-

ла ва қишлоқ ҳудудларида оилаларга ахбо-

рот технологиялари ҳамда компьютер хиз-

матлари кўрсатишни Давлат хусусий-шерик-
лик лойиҳаси доирасида амалга ошириш

таклиф этилади. Бунинг учун маҳалла ҳуду-
дида алоҳида ахборот маркази (МЧЖ, хусу-

сий корхона ва бошқа шаклларда) ёки мар-
казлари ташкил этилиши зарур. Давлат бун-

дай марказ учун ДХШ лойиҳаси доирасида ер

майдони (ёки бино), зарур ҳолларла имтиёз-
ли кредит ажратади, ахборот маркази фао-

лиятини тартибга солади.

Таклиф этилаётган марказ оилани

ахборот билан таъминлаш, шахсий компью-
терлардан фойдаланишни кенгайтиради.

Ушбу хизматлар оилани маънавий-маъри-
фий ҳамда ижтимоий жиҳатдан мустаҳкам-

ланишига хизмат қилади.

В. Маҳалла ҳудудида инфратузилма

объектларидан фойдаланиш хизматлари-
ни давлат-хусусий шериклик лойиҳалари

орқали амалга ошириш.

Мамлакатимиз ма-

ҳаллалари ҳудудида газ, электр энергияси,

совуқ ва иссиқ сув, маиший чиқиндиларни ва
шунингдек, йўл, уй-жой коммунал таъмино-

ти хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар-
нинг тармоқлари мавжуд.

Ушбу тармоқларнинг бир маромда

узлуксиз ишлаши маҳаллалар ҳудудидаги

ҳар бир оилани тинч ва хотиржам яшаши
учун муҳим омил ҳисобланади. Шуни таъ-

кидлаш лозимки газ, электр энергияси, сув

ва бошқа хизматлар тармоқлари, ички йўл-
лар давлат мулки объектлари ҳисобланади.

Ҳозирги кунда хонадонлар газ, сув, электр
энергияси ва бошқа хизматлардан фойда-

ланганлик учун тўловларни махсус бюро
назорат қилади ва ўрнатилган тартиб бу-

зилган ҳолларда уларни истеъмолчилардан
ундириб олади.

Аммо, маҳаллага хизмат кўрсатувчи

инфратузилмалар хизматларида тез-тез узи-

лишлар бўлади. Шу билан бир вақтда, ушбу
соҳалар корхоналарига оилалар мурожаат-

лари деярли ўз вақтида бажарилмайди.
Бажарилган ишлар (хизматлар)га ноқонуний

равишда қўшимча ҳақ тўлаш талаб этилади.
Бунга соҳадаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат-

лар такомиллашмаганлиги туфайли қўшим-
ча коммунал хизматлар учун ҳақ тўлаш жа-

раёни шаффоф эмаслиги сабаб бўлади. Ушбу
масалаларни ўз вақтида, сифатли ҳал этиш

учун инфратузилма корхоналари хизмати
жараёнларига ДХШ механизми орқали хусу-

сий сектор вакилларини жалб этиш мақсадга
мувофиқ ҳисобланади. Бунда айнан газ, сув,

электр энергияси, ички йўллар, маиший

чиқиндилар ва бошқа давлат ташкилотлари-
нинг маҳалладаги тармоқларининг қайси

қисми хусусий тадбиркорларга (маҳалла
оиласига) ДХШ лойиҳаси доирасида берили-

ши ушбу тармоқларни бошқарувчиси (дав-
лат шериги) томонидан ҳал этилиши лозим.

КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2

122

Г. Маҳаллада маиший хизматлар

кўрсатиш объектларини ташкил этиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қаро-
ри билан маҳалла оилаларида хорижий ҳам-

да ички туризм билан шаҳар ва қишлоқларга
келган саёҳат қилувчиларга хизмат кўрса-

тиш учун уй (хонадон) меҳмонхоналари қу-
риш ва уни қўллаб-қувватлаш бўйича вази-

фалар белгиланди. Шу билан бир вақтда,
мамлакатимизнинг йирик ва ўрта шаҳарла-

рида хусусий меҳмонхоналар фаолият юрит-
моқда.

Маҳаллаларда уй меҳмонхоналари ҳам-

да оилаларнинг замонавийлашуви турли

маиший хизматларга бўлган талабларни кес-
кин ошишига олиб келади. Шуларни ҳисобга

олиб, маҳалла ҳудудида (ёки маҳаллалар
туташ жойларида) оилаларга комплекс маи-

ший хизматлар (масалан, кир ювиш, хона-
донлар ички ва ҳовли дизайни, кимёвий то-

залаш ва б.) кўрсатиш бўйича давлат-хусусий
шериклик лойиҳаларини амалга ошириш

таклиф этилади.

Давлат шериги хусусий шерикка бу-

нинг учун ер майдони ажратиши ва зарур

ҳолда имтиёзли кредит олишини қўллаб-
қувватлаши талаб этилади. Хусусий шерик

маиший хизмат кўрсатиш корхонасини ло-
йиҳалаштириш, қуриш, жиҳозлаш ҳамда

бошқа жараёнларни ўзининг инвестицияла-
ри ҳисобига бажаради ва унинг эгаси мақо-

мини олади. Бундай маиший хизмат корхо-
насидан фойдаланиб, бино эгаси ёки бошқа

шахс томонидан ДХШ шартномаси асосида
оилаларга пуллик хизмат кўрсатилади. Ушбу

маиший хизматлар ДХШ лойиҳаси доирасида
шартномалар тузиш билан Давлат шериги

томонидан тартибга солиб борилади.

Д.

Оилаларга тиббий хизмат кўрса-

тувчи оилавий поликлиникалар қошида
ДХШ лойиҳаси доирасида тезкор лабора-

тория ташкил этиш.

Бугунги кунда юрти-

мизда маълум бир ҳудудга бириктирилган

аҳолига махсус тиббий хизмат кўрсатувчи
оилавий поликлиникалар (ОП) ёки қишлоқ

жойларда қишлоқ врачлик пунктлари (ҚВП)
фаолият юритмоқда. Уларда малакали тиб-

биёт ходимлари беморларга керакли даво

чоралари ёхуд фойдали маслаҳатлари билан
хизмат кўрсатмоқдалар. Шу билан бир вақт-

да, бўлажак она ва боланинг саломатлигини
сақлаш ҳамда ғамхўрлик қилиш, ногирон

болалар туғилишини олдини олиш мақсади-
да тўққиз ой давомида бир қанча текширув

ва қон таҳлиллари ўтказилади. Бу текширув-

ларнинг аксарияти ОП доирасидан ташқари-
да пуллик хизмат кўрсатувчи лаборатория-

ларда йўлланмага кўра ўтказилади. Текши-
рув ва таҳлилларнинг ҳар бир турига хусу-

сий лабораторияларда маълум миқдорда пул
тўланади. Бу харажатлар йўл кираси билан

аҳолига моддий қийинчиликлар ва жисмо-
ний оғирликлар туғдиради.

Шундай экан, ушбу тиббий ёрдамга

муҳтож маҳалла аҳолисини тез, сифатли ва

қулай тиббий хизмат билан таъминлаш мақ-
садида ОП қошида лаборатория замонавий

жиҳозлар билан таъминланган ДХШ лойи-
ҳаси доирасида ташкил этиш таклиф этила-

ди. Ушбу соҳада давлат-хусусий шериклик
иштироки жуда зарур бўлиб, тиббий жиҳоз-

лар (МРТ, Рентген, ЭЭГ, УЗД, ЭХОЭКГ аппа-
ратлари) ва бино билан таъминлаш натижа-

сида, аҳолига кўрсатиладиган тиббий хиз-
матлар нархлари қисман арзонлашади, улар-

га хизмат кўрсатиш сифати яхшиланади
ҳамда ҳомиладор ва кекса оила аъзоларига

қулайлик туғдирилади.

Е. Оилаларни қўллаб-қувватлаш ва

мустаҳкамлаш соҳаси учун кадрларни

ўқитиш ва малакасини ошириш инфрату-
зилмасини ташкил этиш.

Хорижий мамла-

катларда оилани ижтимоий жиҳатдан қўл-
лаб-қувватлаш тизими шаклланган. Бундай

тизимни турли вазиятларда ҳаракатга кел-
тирувчи куч сифатида оилаларга бирикти-

рилган психологлар, социологлар ёки уларга
ижтимоий хизмат кўрсатувчи ташкилотлар-

нинг турли ихтисосликка мансуб врачлари
ва бошқа мутахассислар ҳисобланади. Ушбу

тоифаларга кирувчи мутахассис кадрларни
замон талаблари асосида доимо ўқитиш ва

малакаларини ошириб бориш давлатимиз
олдида турган ҳозирги кундаги ўта долзарб

вазифалардан бири ҳисобланади.

Шу билан бир вақтда, давлат бюджети

маблағлари чекланганлиги, ушбу вазифалар-
ни ҳал этишга давлат-хусусий шериклик

механизми орқали хусусий сектор вакилла-
рини жалб этиш мақсадга мувофиқ ҳисобла-

нади.

Шуни ҳисобга олиб, оилаларни қўллаб-

қувватлаш ва мустаҳкамлаш соҳасида якка

ёки алоҳида ижтимоий гуруҳлар таркибида
ишлаш учун психолог, социолог ва бошқа

кадрларни тайёрлаш, уларни қайта ўқитиш,
малакасини ошириш курсларини очиш,

махсус ўқитиш инфратузилма объектларини
яратиш зарур ҳисобланади. Шуларни ҳисобга

олиб, республика ҳудудларида оилани қўл-

КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2

123

лаб-қувватлаш ва мустаҳкамлаш соҳасида
кадрларни ўқитиш ва малакасини ошириш

инфратузилмаларини барпо этиш ва уларни
ишга тушириш таклиф этилади.

Хулоса.

Ўзбекистонда ҳозирги кунда

соғлиқни сақлаш, мактаб ва мактабгача таъ-

лим ва бошқа соҳаларда хусусий мулкчилик
объектларини қуриш ва улар орқали хизмат

кўрсатишни бошқариш ривожланиб бормоқ-
да. Шуни ҳисобга олиб, республикада оила-

ларни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан қўл-
лаб-қувватлаш ва мустаҳкамлаш, оилавий

тадбиркорликни янада ривожлантириш
учун давлат-хусусий шериклик лойиҳалари

шаклларини изчил амалга ошириш самарали
йўл ҳисобланади.

1.

Кўплаб

мамлакатларда

ҳозирги

вақтда ДХШнинг барча шаклларидан турли

даражада фойдаланилмоқда, бу биринчи
навбатда ДХШнинг алоҳида шаклларини

қонун йўли билан тартибга солишнинг ўзига
хос хусусиятлари билан боғлиқ. Шуни ҳисоб-

га олиб, Ўзбекистонда ҳам ДХШ лойиҳала-

рини тармоқлар бўйича табақалашган шакл-
ларини ишлаб чиқиш лозим.

2.

ДХШнинг концессиялар, МТБ ва

ДХШ тўғрисидаги битим каби шакллари дав-

лат учун ҳам, хусусий шериклар учун ҳам энг
жозибали ҳисобланади, чунки ушбу шакл-

ларга тааллуқли қонун ҳужжатлари хорижий
давлатларда аллақачон шаклланган ва лойи-

ҳани амалга ошириш чоғида тарафларга
тегишли ресурсларни тўплаш жараёнида

уларнинг манфаатларини ҳимоя қилишнинг
қўшимча кафолатларини белгилаш мақсади-

да ҳамон такомиллаштирилишда давом эт-
моқда.

3.

Давлат ва хусусий шерикликнинг

бошқа шакллари (ижара, шартномавий му-

носабатлар) қонун ҳужжатларининг ўзига
хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда

аксарият ҳолатларда алоҳида лойиҳалар
доирасида ДХШ сифатида таснифланиши қа-

бул қилинмаган.

4.

Хорижий давлатларнинг ДХШни

ташкил этиш ва юритиш шакллари ҳамда
унга кирувчи лойиҳалари бевосита оиланинг

ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлашига

қаратилмаган. Бу хорижда ижтимоий шерик-
лик шакллари доирасида амалга оширилади.

Манба ва адабиётлар руйхати:

1.

Ўзбекистон Республикасининг қонуни. Оилавий тадбиркорлик тўғрисида. ЎзР қонун ҳужжатлари

тўплами, 2012 й. 17-сон, 188 модда.

2.

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги 10 май 2019 йилдаги ЎРҚ-537-

сонли Қонуни.

3.

Delmon J. Private Sector Investment in Infrastructure: Project Finance, PPP Projects and Risk. The World Bank and

Kluwer Law International. 2009. P. 7.

4.

Report to Congress on Public-Private Partnerships. US Department of Transportation. 2004. P. 10.

5.

Green Paper on services of general interest. COM(2003) 270. 21.05.2003. European Parliament Resolution on the

Green Paper on Services of General Interest. 14.01.2004 (T5-0018/2004).

6.

Green Paper on services of general interest. COM (2003) 270. 21.05.2003. European Parliament Resolution on the

Green Paper on Services of General Interest. 14.01.2004 (T5-0018/2004).

7.

Семинар «Государственно-частные партнерства – новая форма взаимодействия государственного и

частного секторов в финансировании инфраструктурных и социальных проектов». Москва. Посольство
Великобритании. 2003. -С. 27.

8.

Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг Устави. Янги таҳрирда, 2018 й.

9.

Олейник А. Институцональная экономика. –М.: ИНФРА-М, 2000. –С. 344-345.

10.

Семья в Узбекистане, 2013-2017. Госкомстат Республики Узбекистан. Т.: 2018,-157 с.

КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК

Библиографические ссылки

Узбекистан Республикасининг цонуни. Оилавий тадбиркорлик тугрисида. УзР крнун >ужжатлари туплами, 2012 й. 17-сон, 188 модда.

Узбекистан Республикасининг "Давлат-хусусий шериклик тугрисида"ги 10 май 2019 йилдаги УРК^-537-сонли Крнуни.

Delmon ]. Private Sector Investment in Infrastructure: Project Finance, PPP Projects and Risk. The World Bank and Kluwer Law International. 2009. P. 7.

Report to Congress on Public-Private Partnerships. US Department of Transportation. 2004. P. 10.

Green Paper on services of general interest. COM (2003} 270. 21.05.2003. European Parliament Resolution on the Green Paper on Services of General Interest. 14.01.2004 (T5-0018/2004).

Green Paper on services of general interest. COM (2003} 270. 21.05.2003. European Parliament Resolution on the Green Paper on Services of General Interest. 14.01.2004 (T5-0018/2004).

Семинар «Государственно-частные партнерства - новая форма взаимодействия государственного и частного секторов в финансировании инфраструктурных и социальных проектов». Москва. Посольство Великобритании. 2003. -С. 27.

Узбекистан "Махалла” хайрия жамоат фондининг У стаей. Янги тацрирда, 2018 й.

Олейник А. Институцональная экономика. -М.: ИНФРА-М, 2000. -С. 344-345.

Семья в Узбекистане, 2013-2017. Госкомстат Республики Узбекистан. Т.: 2018,-157 с.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов