Особенности использования государственно-частного партнерства в высшей школе

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
183-186
118
14
Поделиться
Абдуллаев, Д. (2020). Особенности использования государственно-частного партнерства в высшей школе. Экономика И Образование, 1(3), 183–186. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/4432
Джавохир Абдуллаев, Ташкентский государственный экономический университет

базовый докторант, кафедра развития инфраструктуры и логистики

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В этой статье описывается эффективность государственно-частного партнерства (ГЧП) в сфере высшего образования и взаимоотношения между государством, бизнесом и системой образования. Перечислены механизмы ГЧП в сфере высшего образования и типы договоров, реализуемых через них.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

183

ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИГИДАН ОЛИЙ ТАЪЛИМ СОҲАСИДА

ФОЙДАЛАНИШ ХУСУСИЯТЛАРИ

Абдуллаев Жавоҳир Абдумалик ўғли –

ТДИУ, “Инфратузилмани ривожлантириш

ва логистика” кафедраси таянч докторанти

Аннотация.

Ушбу мақолада олий таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик (ДХШ) механизмларидан фойда-

ланиш асосида эришиладиган самарадорлик ҳамда давлат, бизнес ва таълим тизимининг ўзаро алоқалар йўналиш-
лари очиб берилган. Олий таълим соҳасида ДХШ механизмлари ва уларнинг воситасида амалга ошириладиган

шартнома турлари атрофлича келтириб ўтилган.

Таянч сўзлар:

Давлат-хусусий шериклик, олий таълим соҳасида ДХШ, давлат сиёсати, хусусий капитал,

таълим инфратузилмаси.

Аннотация.

В этой статье описывается эффективность государственно-частного партнерства (ГЧП) в

сфере высшего образования и взаимоотношения между государством, бизнесом и системой образования.

Перечислены механизмы ГЧП в сфере высшего образования и типы договоров, реализуемых через них.

Ключевые понятия:

государственно-частное партнерство, ГЧП в высшем образовании, государственная

политика, частный капитал, образовательная инфраструктура.

Annotation.

This article describes the effectiveness of public-private partnership (PPP) in higher education and the

relationship between government, business and the education system. The mechanisms of PPP in the field of higher education
and the types of contracts implemented through them are listed.

Keywords:

Public-private partnership, PPP in higher education, public policy, private capital, educational

infrastructure.

Кириш.

Иқтисодиётнинг кўплаб соҳа-

ларида давлат иқтисодий тизимга асосан

маъмурий-ҳокимлик таъсиридан уни тартиб-
га солиш орқали ўзаро алоқа, мотивация ва

ҳамкорлик муносабатларига ўтмоқда. Давлат
фундаментал тадқиқотларни, иқтидорли ва

қўллаб-қувватлашга муҳтож талабалар учун
стипендияларни молиялаштиришни давом

эттирмоқда, бироқ бозор институтлари олий
таълимда давлат иштироки самарадорлиги-

ни оширишга ва таълим соҳасига хусусий ка-
питал оқими кириб келиши учун шароитлар

яратишга имкон беради.

XX асрнинг 80-йилларида таълим хиз-

матлари халқаро бозорида етакчилар санал-

ган кўплаб хорижий давлатларда таълим со-
ҳасида давлат-хусусий шериклик шакллари-

ни фаол қўллаш бошланди. Жаҳон амалиёти-
да хусусий инвестициялар таълим инфрату-

зилмасига жалб қилинади[1]. Бу хусусий ком-
паниялар учун мавжуд бўлган ресурслар ва

кўникмалардан фойдаланиш, хусусий сектор
томонидан камроқ расмийлаштирилган ха-

ридлар тартибини қўллаш, давлат идорала-
рига қиёсий устунликка эга бўлган функция-

ларга эътибор қаратиш имконини беради[2,
3]. Хусусий сектор таълим инфратузилмасига

инвестиция киритадиган ва сифатли ёрдам-
чи, асосий бўлмаган хизматларни тақдим эта-

диган ва давлат асосий таълим хизматларини
тақдим этиш устидан назоратни сақлаб тура-

диган ҳолларда давлат ва хусусий сектор ўр-
тасидаги ўзаро муносабатларнинг энг сама-

рали натижаси ҳисобланади. ДХШ асосида
қўшма таълим лойиҳаларини амалга ошириш

учун бизнес таълим муассасаларининг мод-
дий-техник базасини яхшилаш, ноёб мутахас-

сисларни тайёрлаш тизимини таъминлаш ва
бошқа

тадбиркорларнинг

маблағларини

жалб қилиш билан шуғулланади.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили.

Минтақалар ижтимоий-иқтисодий ривожла-
нишида ДХШнинг иқтисодий моҳияти ва ро-

ли, ДХШда давлат ва бизнеснинг самарали
ўзаро алоқа шароитлари кўп сонли тадқиқот-

лар ва концептуал қарама-қаршиликлар

предмети ҳисобланади.

Масалан, Авербух Р.Н., Айрапетян М.С.,

Бабурин В.А. илмий асарларида асосан бизнес
ва давлат манфаатларини мувофиқлашти-

риш шакллари ва механизмларининг моҳия-
ти ва фалсафий мазмунига эътибор қарати-

лади. Безденежних Т.И., Варнавский В.Г., Ве-
лисов М.В., Викторов А.Д. ва бошқаларнинг

асарларида ташкилий-иқтисодий тизимлар
очиб берилган ва бизнесда ДХШ шаклларини

амалга ошириш замонавийлиги асослаб бе-
рилган.

Генкин Б.М., Горобняк А.А., Дроздов Г.Д.,

Емельянов Ю.С., Кабашкин В.А., Королев В.А.,

Клименко А.В., Куватов В.Г., Ларин С.М., Линь-
ков А.Я., Литвинова Н.П., Матвеев Д.Б., Михеев

В.А, Новиков В.С., Сулимова Т.С., Сизранцева Г.
А., Окольнишникова И.Ю., Храпилина Л.П.,

Шевчук Е.В. томонидан олиб борилган илмий
тадқиқотларда эса ДХШ шаклларини ривож-

ТАЪЛИМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

184

лантиришнинг ташкилий-ҳуқуқий ва молия-
вий асослари, фақат олий касб тизими билан

боғлиқ бўлмаган ҳолда тадқиқ этилган.

Олий таълим тизимида таълим хизмат-

ларини тақдим этишда компетенцияларга
оид ёндашувга ўтиш объектив равишда ин-

сон капитали қийматини шакллантириш жа-
раёни ва унга кам ўрганилган ДХШ механиз-

ми таъсири билан боғлиқ бўлиб, бу тадқиқ
этилаётган муаммонинг илмий аҳамиятини

белгилаб беради.

Таҳлил ва натижалар.

ДХШ шакли асо-

сан шерикларнинг ҳаракатлари йўналтирил-
ган шериклик объекти томонидан белгила-

нади. Бундай объектлар ер, бинолар, иншо-
отлар, жиҳозлар, асосан истеъмол, ижтимоий,

маданий йўналишдаги жиҳозлар, интеллек-
туал ва ижодий меҳнат маҳсулотлари бўлиши

мумкин. Таълим соҳасида ДХШ механизмлари
орасида қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш

мумкин[2]:

1. Юридик шахс ташкил этишни та-

лаб қилмайдиган ДХШ шартнома меха-

низмлари.

1.1.

Оддий ўртоқчилик шартномаси

бунда, муносабатларнинг муҳим ва асосий
шартлари, шартнома қатнашчиларининг ҳу-

қуқ ва мажбуриятлари қайд қилинади. Оддий
ўртоқчилик

шартномаси

қатнашчиларга

юридик шахс ва қўшма корхона ташкил қил-
масдан мустақил ташкилотлар жорий фао-

лиятини мувофиқлаштириш туфайли ўзаро
манфаатли натижаларга эришиш имконини

берадиган ташкилот тармоқ шаклини қайд
қилади.

1.2.

Концессия (концессия битими)

- бун-

га кўра янги мулк қурилиши ёки мавжуд

мулкни модернизация қилиш мақсадида таъ-
лим соҳаси объектлари концессионерга бери-

лади. Ушбу ДХШ механизми бутун ижтимоий
соҳа учун етарли даражада янги бўлиб, ҳозир-

ча таълим амалиётида кенг қўлланмаяпти.
Механизмнинг моҳияти инфратузилма объ-

ектларини ривожлантиришга ихтисослашган
ҳамда мос келувчи ресурсларга эга бўлган

профессионал компаниялар жалб қилиш, иж-

тимоий соҳа объектларини модернизация
қилиш узоқ муддатли лойиҳаларига кириш

учун имкониятлар яратишдан иборат.

1.3.

Қўшма ҳаракатларни амалга оши-

риш бўйича мақсадлар баённомаси ёки ҳам-
корлик ҳақида битим имзолаш.

Ушбу шакл

шерикликнинг энг содда ва мажбурий бўлма-
ган шаклидир, чунки фуқаролик ҳуқуқий

мажбуриятлари юзага келмайди. Томонлар

ҳамкорлик тўғрисидаги битимни амалга
ошириши фақат томонларнинг хайрихоҳли-

гига боғлиқ.

1.4.

Давлат топшириғини сифатли ба-

жариш мақсадида ўқув муассасаларини сама-
рали бошқариш учун бошқарув компаниясини

жалб қилиш.

ДХШнинг ушбу шакли таълим

тизимини малакали бошқаришдан фойдала-

нишга, янги малакали кадрларнинг кириб ке-
лишига, таълимни бошқаришда ташкилий ва

молиявий механизмларни жорий этишга им-
кон яратиши керак.

2. ДХШ институционал механизмлари

– янги институционал тизим ёки янги юри-

дик шахс ташкил қилиш.

2.1.

Тижорат ташкилоти ташкил қи-

лиш.

Унинг иштирокчилари харажатлар, да-

ромадлар ва рискни ўз улушларига мувофиқ

мутаносиб равишда тақсимлайдилар. Ушбу
механизм молиявий, тадбиркорлик ва бошқа-

рув ресурсларини, шунингдек, уларни иқти-

содий муносабатларнинг битта субъекти
доирасида бошқариш ваколатини жамлашга

имкон беради.

2.2.

Нотижорат ташкилоти қатнаш-

чиларининг бадаллари асосида яратиш.

Ташкилий-ҳуқуқий шакли: мустақил

нотижорат ҳамкорлик ташкилоти, нотижорат
шериклик, фондлар. Нотижорат ташкилотлар

(НТТ) худди тижорат ташкилотлари сингари
молиявий, тадбиркорлик ва бошқарув ре-

сурсларини, шунингдек, уларни иқтисодий
муносабатларнинг битта субъекти доирасида

бошқариш ваколатини жамлашга имкон бе-
ради. Гарчи НТТ устав фаолиятига қатъий

риоя қилишлари ва олинган даромадларни
унга йўналтиришлари шарт бўлса-да, ушбу

механизм ҳар қандай бошқа шаклга нисбатан
ресурсларни бошқаришда кўпроқ мустақил-

лик ва мослашувчанликни таъминлайди.

2.3.

Давлат ва муниципал бошқарув қа-

рорлари асосида ишчи гуруҳлари, эксперт кен-
гашлари шаклида ижтимоий ўзаро алоқалар

институтларини ташкил қилиш.

Ушбу меха-

низм кўплаб мамлакатларда кенг тарқалган,

деярли барча минтақавий маъмуриятларда

эксперт ва жамоат кенгашлари, ишчи гуруҳ-
лар ва бошқалар мавжуд. Ҳамкорликнинг уш-

бу шакли ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий
ҳаётнинг муҳим масалаларини муҳокама қи-

лиш, маслаҳат бериш ва баҳолашдан, қонун-
чилик ташаббусларини экспертиза қилишдан

иборат.

2.4.

Мақсадли капитал фондини яра-

тиш, кейинчалик уни ишонч асосида бошқа-

ТАЪЛИМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

185

рувга ўтказиш.

Яратишдан мақсад даромад-

лардан таълим фаолияти ва инфратузилмани

ривожлантириш учун фойдаланишдир. Ушбу
ДХШ механизми нотижорат ташкилотларни

катта миқдордаги хайр-эҳсонларни инвести-
ция қилишдан ёки ушбу мақсадлар учун хай-

риячилар томонидан берилган молиявий ак-
тивларни бошқаришни молиялаштириш учун

фойдаланилади.

3. Ижтимоий ўзаро алоқалар меха-

низмлари – жамоат бошқарув органлари
жорий қилиш.

3.1.

Таълим муассасалари доирасида

бошқарувчилар ёки васийлар кенгаши ташкил

қилиш.

Кенгашларда хусусий сектор вакил-

лари иштирок этади. Механизм худди корпо-

рациялар директорлар кенгаши каби ишлай-
ди. Кенгашлар таълим ташкилоти бошқару-

вига турли манфаатдор гуруҳлар вакиллари:
бизнес, давлат, хайр-эҳсон қилувчилар, муни-

ципалитетлар, жамоатчилик вакилларини

киритиш имконини беради. Ушбу механизм
айниқса, бизнес вакиллари ва хайр-эҳсон қи-

лувчилар таълим ташкилотининг узоқ муд-
датли молиялаштириш олиши шарти сифа-

тида уларнинг ташкилотни ривожлантириш
дастурларини шакллантириш ва уларнинг

ижросини назорат қилишда қатнашиш шар-
тини қўйганда долзарб ҳисобланади.

3.2. Фаолиятнинг муайян соҳаларини:

академик дастурлар ва курслар, стипендия

дастурлари, илмий фаолият, тадқиқотлар ва
тадбирлар, лойиҳалар ва бошқаларни қайта-

риб берилмайдиган молиялаштиришга асос-
ланган грантлар ва дастурлар давлат-хусусий

шерикликнинг долзарб ва истиқболли йўна-
лишлари ҳисобланади[4]. Бу борада хайрия

жамғармалари томонидан фаол иш олиб бо-
рилмоқда, бу эса ўз навбатида, таълимни яна-

да қулайроқ қилиш, уни замонавийлашти-
ришга ҳисса қўшиш ва абитуриентларга янги

имкониятлар очиш демакдир.

3.3.

Битирувчилар уюшмаларини таш-

кил қилиш.

Улар кўнгилли жамоатилик ўзи-

ни-ўзи бошқариш ташкилотларидир. Бундай

ташкилотлар доирасида университет бити-

рувчилари касбий ва ишбилармонлик алоқа-
ларини ўрнатиш, гуруҳ лойиҳаларида ишти-

рок этишни таклиф қилиш, ўқув муассасаси
маъмурияти ва талабалари билан биргалик-

да ишларни ташкил этиш, жамоавий тадбир-
лар ўтказиш, иш билан таъминлашга кўмак-

лашиш ва иш топишда бир-бирларига ёрдам
беришади. Шунингдек, битирувчилар уюш-

малари аъзоларининг фаоллиги туфайли

ўқув жараёнининг мазмуни яхшиланмоқда.
Шуни таъкидлаш керакки, ушбу йўналиш то-

бора кенгайиб бормоқда ва талабга эга.

Таълимда ДХШдан фойдаланишнинг

жаҳон амалиётида энг яхши тажриба сифати-
да, масалан, бундай лойиҳаларнинг биринчи

тажрибаси ҳақида қайта-қайта таъкидлаш-
нинг йўқ. Ҳозирги вақтда давлат ва хусусий

сектор ўртасидаги стратегик шериклик бос-
қичига ўтиш зарур. Иқтисодиётнинг ижти-

моий соҳасини кучайтириш учун эркин рақо-
батни давлат томонидан тартибга солишни

оқилона уйғунлаштиришни таъминлайдиган
муносабатлар тизимини шакллантириш жуда

муҳимдир.

Бизнес, олий таълим муассасаси ва дав-

лат ўртасидаги ҳамкорлик ҳар қандай мамла-
катнинг инновацион тизимининг асосий тар-

кибий қисми бўлган "учлик спираль" наза-
рияси билан рамзий маънога эга. Ушбу наза-

рия XXI асрнинг бошларида Англия ва Гол-

ландияда профессорлар Генри Ецковиц (Нью-
касл университети) ва Лойет Лейдесдорф

(Амстердам университети) томонидан яра-
тилган[5]. Юқорида тилга олинган учта «уч-

лик спираль» иштирокчилари, давлат, таъ-
лим ташкилоти ва бизнес ҳамкорлигининг

роли олий таълимнинг инновацион муҳити-
ни шакллантиришда жуда муҳимдир. Бу, би-

ринчи навбатда, илмий-тадқиқот ва илмий-
амалий фаолиятни қўллаб-қувватлаш ва мо-

лиялаштиришда намоён бўлади.

Хулоса ва таклифлар.

Инновацион иқ-

тисодиётнинг ривожланиши ва билимларга
асосланган ахборотлашган жамият шакллан-

тириш шароитида ижтимоий-иқтисодий та-
раққиёт учун олий таълим соҳасининг роли

сезиларли ўсади. Олий таълим соҳасининг
аҳамияти унда компетенцияларни шакллан-

тириш, билимларни яратиш ва тарқатиш –
жамиятнинг асосий ресурслари билан белги-

ланади. Олий таълим соҳасининг самарадор-
лиги муваффақиятли ижтимоий-иқтисодий

ривожланиш гаровидир.

ДХШ асосида ижтимоий хизматлар со-

ҳасини ривожлантириш ижтимоий-иқтисо-

дий ўсиш сифатига ижобий таъсир кўрсати-
ши мумкин бўлган асосий йўналиш ролини

ўйнайди[6]. Кўпинча, бундай шерикликнинг
асосий афзалликлари самарадорлик ва мос-

лашувчанликни ошириш, бир томондан қў-
шимча молиялаштириш ва бошқа манбалар-

ни жалб қилиш, бошқа томондан қўшимча
кафолатлар олиш ва умумий рискларни ка-

майтириш ҳисобланади.

ТАЪЛИМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

186

Олий таълим муассасаларининг инно-

вацион инфратузилмасини: кичик иннова-

цион корхоналар, технологияларни узатиш
марказлари, бизнес-инкубаторлар, жамоавий

фойдаланиш марказлари ва бошқалар яра-
тиш таълим соҳасида давлат-хусусий шерик-

лик алоқаларини ривожлантиришга боғлиқ.

Олий таълим соҳасида ДХШда вужудга кел-
ган давлат ва хусусий сектор имкониятлари-

нинг ноёб уйғунлиги ДХШ доирасида таълим
инфратузилмасини яратишга инновацион ён-

дашувларнинг юқори салоҳиятини белгилаб
беради.

Манба ва адабиётлар рўйхати:

1. Завьялов Д.В., Нагалин В.Ю., Завьялова Н.Б. Государственное предпринимательство в национальной экономике //

Российское предпринимательство. –2016. –№ 20. –с. 2755-2764. – doi: 10.18334/rp.17.20.36653.

2. Хайкин В.Л. Руководство по масштабному внедрению частно-государственного партнёрства в образовании. –М.: МАКС-

Пресс, 2010.

3. Смотрицкая И.И., Сагинова О.В., Шарова И.В. Государственное предпринимательство как новое направление подготовки

кадров // Человеческий капитал и профессиональное образование. –2014. –№ 4. –C. 75-81.

4. Еремин В.Л. Государственно-частное партнёрство в образовании // Научно-аналитический журнал «Актуальные

проблемы социально-экономического развития России», 2-10 № 2. Официальный сайт Российского союза промышленников и
предпринимателей [Электронный ресурс] – Режим доступа: http://www.rspp.ru – (Дата обращения: 16.08.2016)

5. Миндич Д. Тройная спираль по-шведски. // Эксперт № 35(768) от 5 сентября 2011 г.
6. Гришин А.И., Мельников М.С., Строганов И.А. Социальное предпринимательство и социальные проекты бизнеса в рамках

концепции устойчивого развития // Вестник Академии. - 2015. - № 1. - C. 9-15.

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТИЗИМИ БОШҚАРУВИНИНГ

ШАКЛЛАНИШИ ВА ТАРАҚҚИЁТИ

Салихов Нодир Джамолович -

БухДУ таянч докторанти

Аннотация:

Мақолада мактабгача таълим тизими бошқарувининг шаклланиши, таълимни менежменти

назарияси, даврлар бўйича бошланғич таълим тизими бошқарувидаги ўзгаришлар, мустақиллик даврида
мактабгача таълим хусусиятлари баён қилинган.

Таянч сўзлар:

мактабгача таълим, мактабгача таълим ташкилоти, таълим менежменти, мактабгача

таълим тизими.

Аннотация:

В статье описывается становление системы управления дошкольным образованием, теория

управления образованием, изменения в управлении системой начального образования с течением времени, характер
дошкольного образования в период независимости.

Ключевые слова:

дошкольное образование, организация дошкольного образования, управление образованием,

система дошкольного образования.

Abstract:

The article describes the formation of the management of the preschool education system, the theory of

education management, changes in the management of the primary education system over time, the nature of preschool
education in the period of independence.

Keywords:

preschool education, preschool education organization, education management, preschool education

system.

Кириш.

Инсон қалбининг илк даврла-

ридан бошлаб яхшилик, инсонпарварлик,

одамгарчилик, ақл-идроклилик, одоб-ахлоқ-

лилик, меҳнатсеварлик, ватанпарварлик, ҳа-
лоллик, поклик, хушсўзлилик, илмли бўлиш

каби олийжаноб ҳислатлар билан бойитиш
қадимдан инсон камолотининг меъёри бўлиб

келган. Ўзбекистон Республикаси Президен-
ти Шавкат Мирзиёев 2020 йилнинг 24 ян-

варидаги Олий Мажлисга Мурожаатномала-
рида мактабгача таълимни устувор масала

сифатида белгилаб, тизимни ривожланти-
риш бўйича қўйидагиларни билдирдилар:

“Биз 2020 йил номида белгиланган соҳалар-
ни устувор даражада ривожлантириш ва ис-

лоҳ этиш бўйича кенг кўламли ишларни
амалга оширишимиз лозим. Хусусан, боғча

ёшидаги болаларни мактабгача таълим би-

лан қамраб олиш даражасини жорий йилда
60 фоизга етказишимиз зарур. Ушбу мақсад-

ларга шу йилнинг ўзида бюджетдан қарийб

1,8 триллион сўм маблағ ажратилади.

Бу йилдан бошлаб, тарихимизда илк

бора 6 ёшли болаларни мактабга тайёрлаш
тизими жорий қилинади. Бунга бюджетдан

130 миллиард сўм ажратилиб, бу жараёнда
хусусий мактабгача таълим муассасалари ҳам

бевосита иштирок этади” [3, 2-б.].

Ёш авлодни баркамол инсон даражаси-

да шакллантириш учун инсоннинг туғилган
вақтидан бошлаб, сифатли таълим ва тарбия

бериш муҳим аҳамиятга эга бўлиб, бу жара-
ёнда мактабгача таълим ва тарбиянинг аҳа-

мияти юқорилиги мактабгача таълим тизими
ва бу тизимни самарали бошқариш тўғриси-

ТАЪЛИМ

Библиографические ссылки

Завьялов Д.В., Нагалин В.Ю., Завьялова Н.Б. Государственное предпринимательство в национальной экономике //

Российское предпринимательство. –2016. –№ 20. –с. 2755-2764. – doi: 10.18334/rp.17.20.36653.

Хайкин В.Л. Руководство по масштабному внедрению частно-государственного партнёрства в образовании. –М.: МАКС-

Пресс, 2010.

Смотрицкая И.И., Сагинова О.В., Шарова И.В. Государственное предпринимательство как новое направление подготовки

кадров // Человеческий капитал и профессиональное образование. –2014. –№ 4. –C. 75-81.

Еремин В.Л. Государственно-частное партнёрство в образовании // Научно-аналитический журнал «Актуальные

проблемы социально-экономического развития России», 2-10 № 2. Официальный сайт Российского союза промышленников и

предпринимателей [Электронный ресурс] – Режим доступа: http://www.rspp.ru – (Дата обращения: 16.08.2016)

Миндич Д. Тройная спираль по-шведски. // Эксперт № 35(768) от 5 сентября 2011 г.

Гришин А.И., Мельников М.С., Строганов И.А. Социальное предпринимательство и социальные проекты бизнеса в рамках

концепции устойчивого развития // Вестник Академии. - 2015. - № 1. - C. 9-15.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов