Опыт зарубежных стран по использованию государственно-частного партнерства (ГЧП) в высшей школе

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
113-117
46
14
Поделиться
Абдуллаев, Д. (2020). Опыт зарубежных стран по использованию государственно-частного партнерства (ГЧП) в высшей школе. Экономика И Образование, 1(2), 113–117. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/4315
Джавохир Абдуллаев, Ташкентский государственный экономический университет

базовый докторант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Статья посвящена исследование опыта ГЧП, применяемых в сфере высшего образования в Узбекистане и за рубежом. Рассмотрены формы и направлении ГЧП, используемых в высших учебных заведениях.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2

113

ОЛИЙ ТАЪЛИМ СОҲАСИДА ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИК (ДХШ) ШАКЛЛАРИНИ

ҚЎЛЛАШНИНГ ХОРИЖИЙ ДАВЛАТЛАР ТАЖРИБАЛАРИ

Абдуллаев Жавоҳир Абдумалик ўғли –

Тошкент давлат иқтисодиёт

университети, таянч докторант

Аннотация:

Ушбу мақола Ўзбекистонда ва хорижда олий таълим соҳасида қўлланадиган ДХШ

тажрибаларини тадқиқ этишга бағишланган бўлиб, олий таълим тизимида ДХШдан самарали фойдаланишнинг

хорижий йўналишлари ва турлари тизимлаштирилган ҳолда баён этилган.

Таянч тушунчалар:

давлат-хусусий шерикчилиги, давлат-хусусий шерикчилиги шакллари, олий таълим,

Ўзбекистонда олий таълим соҳасида ДХШ, хорижий давлатларда олий таълим соҳасида ДХШ.

Аннотация:

Статья посвящена исследование опыта ГЧП, применяемых в сфере высшего образования в

Узбекистане и за рубежом. Рассмотрены формы и направлении ГЧП, используемых в высших учебных заведениях.

Ключевые понятия:

государственно-частное партнёрство, формы государственно-частного партнёрства,

высшее образование, ГЧП в образовании в Узбекистане, ГЧП в образовании за рубежом.

Abstract:

The article is devoted to the analysis of forms of PPP experiences applied in the sphere of higher education in

Uzbekistan and abroad. Also, reviewed the forms and directions of PPP used in higher education.

Keywords:

public private partnership, forms of public-private partnership, higher education, PPP in education in

Uzbekistan, PPP in education abroad.

Кириш.

XXI асрнинг бошида иқтисод-

иётда давлат ролининг ўзгариши ва ҳам-
корлик муносабатларининг кенгайиши АҚШ

ва Буюк Британияда агентликлар, Италия,
Янги Зеландия ва Россия Федерациясида

давлат корпорациялари, Франция, Германия
ва Венгрияда ассоциациялар каби ихтисос-

лашган институтларнинг ташкил этилишида

ўз аксини топди. Ҳозирги пайтда, давлат-
хусусий шериклиги соҳасида АҚШ, Буюк

Британия, Франция ва Германия етакчи
давлатлар бўлиб ҳисобланади.

Жаҳоннинг ривожланган мамлакатла-

ри тажрибаси шундан далолат берадики,

давлат ва бизнес ўртасидаги ҳамкорлик
муносабатлари ҳамиша ҳукуматнинг диққат

марказида бўлиб келган.

Ўзбекистонда иқтисодиётни либерал-

лаштириш бўйича амалга оширилаётган
чора-тадбирлар ва институционал ислоҳот-

лар инвестиция муҳитини яхшилашга, хори-
жий ва маҳаллий инвесторлар сонининг

ортиб боришига кўмаклашмоқда.

Шу билан бирга, анъанавий равишда

давлат тасарруфида ва бошқарувида бўлган
иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада

тўпланиб қолган муаммо ва камчиликлар
давлат-хусусий шериклик тизимини жорий

этишни жадаллаштириш юзасидан муҳим
чоралар кўришни тақозо этмоқда.

Ҳозирги пайтда давлат мулкини бош-

қариш самарадорлигини оширишга таъсир

этиш ва ижтимоий аҳамиятга молик масала-

ларни ҳал қилишда ёрдам бериши мумкин
бўлган ДХШ механизмларини ижтимоий со-

ҳада қўллаш масаласи тобора муҳим аҳамият

касб этмоқда. Ижтимоий лойиҳаларни амал-
га оширишга давлат маблағларининг етиш-

маслиги хусусий сектордан инвестициялар
жалб қилишни кўзда тутади.

Хорижий давлатлар тажрибаларини

кўрсатишича, ДХШ ижтимоий устуворлик

даражаси юқори ёки мамлакатнинг иқтисо-

дий ривожланиши учун муҳим аҳамиятга эга
бўлган тармоқларда яхшироқ ривожланади.

Олий таълим соҳаси мамлакатнинг иж-

тимоий-иқтисодий ривожланиши учун энг

муҳим тармоқлардан бири ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасини 2017-2021 йил-

ларда янада ривожлантириш бўйича Ҳара-
катлар стратегиясининг 3-бўлим 3.4. банди-

да ДХШнинг замонавий механизмларини
жорий этиш ҳамда 4-бўлим 4.4. бандида хал-

қаро стандартларни жорий этиш асосида
олий таълим муассасалари фаолиятининг

сифати ҳамда самарадорлигини ошириш ма-
салалари белгилаб берилган[1]. Бу эса, кел-

гусида хусусий ва давлат маблағларини олий
таълим соҳасида илғор ривожланиш мақсад-

ларига мужассам этиш имконини берадиган
олий таълим муассасаларини молиялашти-

риш шаклларини ривожлантириш имконини
беради.

Олий таълим муассасаларида қўшимча

хизматлар тақдим этиш ва тажриба учун,

шунингдек, инвестициялар жалб қилиш ва
рискларни тақсимлаш учун хусусий сектор-

дан ҳамкорлар билан ўзаро алоқа қилишга

қизиқиш ўсмоқда, чунки Ўзбекистонда дав-
лат олий таълим муассасаларининг ресурс-

ХОРИЖ ТАЖРИБАCИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2

114

лар имкониятлари улар дуч келаётган муам-
моларни ҳал қилиш учун етарли эмас.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили.

ДХШ ва уни ижтимоий соҳада қўллаш,

хусусан олий таълим тизимида ДХШни ри-
вожлантиришни хорижий давлат тажрибала-

ри, назарий-методологик муаммолари хо-
рижлик олимлардан ва МДҲ олимлари томо-

нидан ҳам тадқиқ этилган бўлиб, уларнинг
ишларида соҳани бошқаришни ривожланти-

ришнинг илмий-назарий ва методологик
асосларини ишлаб чиқишга салмоқли ҳисса

қўшган, жумладан: МДҲ давлатлари олим-
ларидан Варнавский В.Г., Клименко А.В.,

Королев В.А. [2], Молчанова О.П. [3], Белый
Е.М, Романова И.Б. [4] ва бошқаларнинг

илмий ишларида ДХШ шаклларини тасниф-
лашга оид ёндашувлар тадқиқ этилган бў-

либ, Трунова О.Д., Силин М.В. [5] каби муал-
лифлар олий таълим соҳасида ДХШ меха-

низмларини амалга ошириш борасида ил-
мий изланишлар олиб боришган.

Миллий хусусиятларни инобатга олган

ҳолда Ўзбекистонда иқтисодчи олимлардан
Н.Юсупов ва Ф.Карабаев БМТ тараққиёт

дастури доирасида ДХШнинг шаклланиши ва
ривожланишининг айрим назарий-услубий

масалаларини тадқиқ қилганлар[6]. Шунинг-
дек, У.Джуманиязов томонидан эса ДХШ асо-

сида уй-жой қурилиши соҳасида корпоратив
бошқарув механизмларини такомиллашти-

ришга йўналтирилган изланишлар олиб
борилган бўлиб[7], бироқ ушбу илмий

изланишларда олий таълим соҳасида ДХШ
механизмларини самарали қўллаш ва ривож-

лантириш истиқболлари мустақил тадқиқот
объекти сифатида тадқиқ этилмаганлиги,

ривожланган хорижий давлатларда сама-
рали қўлланилиб келаётган ДХШ асосида

олий таълим соҳасига халқаро стан-
дартларни жорий қилиш бўйича илмий

асосланган тавсия ҳамда таклифлар ишлаб
чиқиш долзарб вазифалардан бири бўлиб

ҳисобланади.

Тадқиқот методологияси.

Илмий ма-

қоламизни ёзиш учун олиб борилган тадқи-
қот жараёнида илмий мушоҳада, абсракт-

мантиқий фикрлаш, суҳбат, статистик, иқти-

содий, молиявий усулларидан кенг фойда-
ланилди.

Таҳлил ва натижалар.

Ҳозирги кунда,

дунё миқёсида олий таълим тизимида ўқув-

чилар ва ташкилотларнинг катта улуши
хусусий секторга тўғри келади. Олий таълим

таъминотчиси сифатида хусусий секторнинг

пайдо бўлиши олий таълимни янада муво-
фиқлаштирилган тарзда ривожлантириш за-

руратини белгилаб берди. ДХШ кўплаб мам-
лакатларда таълимни ислоҳ қилишнинг асо-

сий бандига айланди.

Буюк Британияда 1992 йил ДХШнинг

PFI (Private Finance Initiative) шакли хусусий
секторнинг бошқарув кўникмалари ва мо-

лиясини қўллаш, давлат инфратузилмаси
объектларини қуриш ва модернизация қи-

лишда тижорат экспертизасидан фойдала-
ниш усули сифатида жорий қилинди. PFI

Буюк Британия давлат сектори томонидан
ижтимоий инфратузилмани модернизация

қилиш учун қўлланадиган ДХШ шаклига
тобора кўпроқ айланиб бормоқда. Давлат ва

хусусий сектор ўртасида PFI шартномалари
тузиш асосан мактаблар, университет ётоқ-

хоналари, касалхоналар ва йўллар каби инф-
ратузилма объектларини молиялаштириш,

лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилиш
учун амалга оширилади.

Гарчи олий таълим соҳасида PFI турли

усуллар билан тузилмаланиши мумкин бўл-
сада, у бир қатор хусусиятларга эгадир:

1) Ҳукумат – таълим ёки тадқиқот каби

асосий хизматларни кўрсатишда давом эт-

моқда, бунда баъзи ҳолларда таълим дастур-
ларини ишлаб чиқишда хусусий шерик иш-

тирок этиши мумкин;

2) Хусусий сектор шериги одатда 25-30

йилни ташкил қиладиган узоқ муддатли
шартнома асосида инфратузилмани (маса-

лан, ётоқхона ёки илмий-тадқиқот лаборато-
рияси) бошқаради ва шартнома тугаши би-

лан актив ҳукумат муассасасига топшири-
лади;

3) Шартнома бўйича хусусий сектор

бирданига бир нечта функцияни кабул қили-

ши мумкин;

4) Давлат томонидан шерик хусусий

шерикнинг хизматлар тақдим этиш сифати-
ни назорат қилади [8].

Таълим соҳасида PFI механизмларидан

фойдаланишга бир қатор мисоллар мавжуд.

Қатор мамлакатларда (Буюк Британия,
Германия, Нидерландия, Ирландия, Канада

ва Австралия) PFI таълим муассасаларида

мажбурий тартибда фойдаланилади. Буюк
Британияда PFI дастури – давлат ва хусусий

сектор ўртасида дунёдаги энг йирик ҳамкор-
лик дастури бўлиб, 2015 йилнинг ўзида у

бўйича 5,8 млрд. фунт стерлингдан ортиқ
166 та таълим лойиҳаси амалга оширилган.

Лойиҳалар

Хартфордшир

университети

ХОРИЖ ТАЖРИБАCИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2

115

(University of Hertfordshire) да ётоқхоналар,
спорт ва дам олиш мажмуасини ривожлан-

тиришни ўз ичига олади.

Австралияда PFI қўллашга иккита энг

жиддий

мисол

Квинсленд

штатидаги

«Southbank Education and Training Precinct»

таълим муассасаси ва Виктория штатида
Суинберн технология университети (Swin-

burne University of Technology) ҳисобланади.

ДХШнинг PFI каби шакли, айниқса,

олий таълим муассасаларини тадқиқотчи-
лик инфратузилмаси билан таъминлаш учун

катта миқдорда инвестициялар зарур бўлган
мамлакатларда давлат сиёсатида фойдали

роль ўйнаши мумкин.

Швеция ҳам олий таълим соҳсига ДХШ

механизмларини фаол жорий қилаётган, ри-
вожланган инновацион ва тадқиқотчи мам-

лакатларга мисол бўла олади. Швецияда
ЯИМнинг қарийб 4% тадқиқот ва ишланма-

ларга сарфланади, бу дунёдаги энг юқори
кўрсаткичлардан биридир. Швецияда амалга

оширилаётган тадқиқотларнинг асосий қис-

ми (70 % атрофида), бизнес сектори томони-
дан молиялаштиришилади. Давлат ва бизнес

сектори улар томонидан биргаликда молия-
лаштириладиган саноат тадқиқотчилик инс-

титутлари орқали ҳамкорлик қилади. Бу
институтлар олий таълим тизимидан муста-

қил, лекин кўпинча олий таълим муассаса-
лари билан ҳамкорлик қилади.

Ҳозирги пайтда, ривожланган мамла-

катларда олий таълим муассасалари учун

аутсорсинг хизматлари, хусусан, озиқ-овқат
билан таъминлаш ва тозалаш хизматлари

одатий ҳолат ҳисобланади. Бундан ташқари,
кўплаб университетлар корпоратив марке-

тинг, брендинг ва PRни қўллаб-қувватлаш
учун реклама агентликларини ёнлайди.

Ушбу ҳолатларда аутсорсинг хизматларидан
фойдаланишнинг асосий мақсади – таълим

муассасасида мавжуд бўлмаган ёки кўп вақт
харажатлари, ресурслар талаб қиладиган ва

ОТМ фаолиятининг асосий йўналиши бўл-
маган бизнес билимларини жалб қилиш ҳи-

собланади. Аутсорсинг хизматлари таълим
муассасаларига кўриб чиқилган функция-

ларда ҳамкорлик воситасида уларнинг бе-
восита ролини пасайтириш имконини бера-

ди. Жаҳон банки ҳисоботида таълим соҳа-

сидаги давлат-хусусий шерикликнинг бешта
асосий йўналиши ажратиб кўрсатиб ўтилган.

(1-жадвал)

1-жадвал

Жаҳон банки ҳисоботида таълим соҳасидаги ДХШнинг

бешта асосий йўналиши [9]

Йўналишлар

Хусусиятлар

1.

Ваучерлар дастури

-

молиялаштириш яққол ифодаланган талабга асосланади;

-

ўқувчилар давлат мактаби ва хусусий мактабларни эркин танлаши мумкин;

-

хусусий мактаблар давлат даражасида белгиланган таълим стандартларига

жавоб бериши лозим.

Чили, Чехия, Венгрия ва Швецияда ваучерлар ўқувчиларга хусусий мактаб танлаш

ва давлат томонидан молиялаштиришни қўлга киритиш имконини беради.

2.

Таълим соҳасидаги

хизматларга

шартномалар

Таълим соҳасида хизматлар кўрсатиш учун шартномалар тузиш оммавий ҳукумат

идоралари томонидан белгиланган сондаги ўқувчиларни ўқишларига тўлаш
эвазига хусусий ўқув муассасалари билан шартнома тузишни ўз ичига олади.
Таълим хизматлари тақдим этиш шартномалари тузиш Колумбияда кенг
тарқалган.

3.

Профессионал ва

ёрдамчи хизматлар

Ҳукумат кам даромадли талабалар учун фаолият кўрсатадиган давлат ва хусусий
таълим муассасаларида бир қатор ёрдам хизматларини кўрсатиш учун хусусий

ташкилотларни ёллайди.
Ушбу амалиёт Колумбия ва Доминикан Республикасида қўлланилади.

4.

Давлат таълим

муассасаларининг хусусий

бошқаруви

Бунда давлат органлари хусусий муассасалар билан ўқув муассасасининг барча
функцияларини, шу жумладан таълим муассасасини бошқариш, молия, ходимлар
билан таъминлаш, профессионал хизматларни кўрсатиш ва биноларни сақлаш
бўйича хизматларни бажариш учун шартномалар тузишлари мумкин. АҚШ хусусий

мактаблар давлат мактабларини бошқариш шартномалари бўйича энг бой
тажрибага эга мамлакат саналади.

5.

Хусусий сектордан

бўлган шерикнинг

инфратузилма яратишда

иштирок этиши

Буюк Британия таълим муассасаларида фойдаланиладиган хусусий молиявий
ташаббуслар (PFI) бунга мисол бўлиши мумкин.

Манба:

Жаҳон банки ҳисоботи натижалари асосида муаллиф томонидан тузилган.

ХОРИЖ ТАЖРИБАCИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2

116

“Ernst & Young” компанияси тадқи-

қотларини таҳлил қилиш натижалари
бўйича олий таълим соҳасида ДХШнинг 4

хил шакли ажратиб кўрсатилган. Яъни:

1.

Хусусий шерик билан операцион

хизматлар бўйича қисқа муддатли ёки ўрта
муддатли шартномалар;

2.

Лойиҳани қуриш, бошқариш ва қўл-

лаб-қувватлаш мажбуриятини оладиган ху-

сусий компания билан узоқ муддатли ижара;

3.

Эксплуатация тўловлари билан узоқ

муддатли концессия;

4.

Лойиҳа билан боғлиқ даромад олиш

ҳуқуқи эвазига лойиҳани яратиш, бошқариш,

хизмат кўрсатиш ва молиялаштириш учун
хусусий компания билан узоқ муддатли кон-

цессия[10].

Шу ўринда, эксплуатация тўловлари

билан узоқ муддатли концессияга мисол
келтириб ўтамиз. UC Merced хусусий компа-

нияси Калифорнияда университет шаҳарча-
сини инновацион кенгайтиришни амалга

оширади.

UC Merced қўшимча ўн мингта талаба

учун жойга эга – бунда кампус сиғими
қарийб икки баравар ортади. Шартнома 39

йил муддатга 1 млн. кв. фут бинолар, ётоқхо-

налар, рекреция ҳудудлари ва ошхоналарни
қуриш ва бошқаришга концессияни ифода-

лайди. Қиймати 600 млн. доллар бўлган
лойиҳа хусусий компания облигациялари бў-

йича молиялаштирилади.

Амалга оширилган халқаро тажриба

таҳлили, давлат секторининг олий таълим
соҳасида хусусий компаниялар билан ҳам-

корлик муносабатларидан манфаатдор экан-
лигини кўрсатади. Хорижда олий таълим

соҳасида ДХШ энг тарқалган шакллари қу-
йидагилар ҳисобланади: хусусий молиявий

ташаббус (PFI), аутсорсинг хизматлари, вау-

чер дастурлари, ОТМни хусусий бошқариш.

Хулоса ва таклифлар.

Олий таълим

соҳасида ДХШ механизмларини қўллаш бо-
расида хорижий давлатлар тажрибаларини

қиёсий таҳлил қилиш асосида натижалар
умумлаштирилган ҳолда ДХШ шакллари ва

механизмлари таснифи шакллантирилди. 2-
жадвалда олий таълим соҳасида ДХШнинг

шартнома асосидаги институционал шаклла-
ри ва механизмлари уйғунлашуви акс этти-

рилган.

2-жадвал

Олий таълим соҳасида қўлланадиган ДХШ шакллари ва механизмлари

ДХШ шакллари

Олий таълим соҳасида қўлланадиган ДХШ механизмлари

Шартнома

шакли

Концессия битими
ДХШ (МХШ) ҳақида битим
Аутсорсинг шартномаси
Хусусий молиявий ташаббус
Таълим соҳасидаги хизматларга шартнома
Таълим муассасасини бошқариш шартномаси
Лизинг асосида шартнома
Ижара шартномаси

Институционал шакл

Эндаумент-фондлар
Технопарклар
Бизнес-инкубаторлар
Таълим-ишлаб чиқариш кластерлари
Саноат-тадқиқотчилик институтлари
Илғор тажриба марказлари

Манба:

муаллиф томонидан тузилган

Мақоламизни ёзиш учун ўтказилган

таҳлиллар, олий таълим соҳасида ДХШ лойи-

ҳалари доирасида давлат ва хусусий сектор
ўртасида ўзаро алоқалар йўналишларини

ажратиш олишга имкон берди:

- Таълим дастурларини ишлаб чиқиш;

- Ўқитиш мазмунига талаблар белги-

лаш;

- Олий таълим муассасалари ходимла-

ри ва битирувчиларининг лавозим мажбу-

риятлари ва малакавий талаблари, профес-

сионал стандартларни ишлаб чиқиш;

- Дастурларни аккредитация қилиш ва

тайёргарлик сифатини мустақил баҳолаш;

- Кадрларни мақсадли тайёрлаш;
- Олий таълим муассасалари талабала-

рининг илмий-ишлаб чиқариш амалиёти ва
стажировкаси;

- Кадрлар таъминоти, ўқитувчиларни

қайта тайёрлаш ва стажировкаси;

- Қўшма тадқиқотчилик лойиҳалари;

ХОРИЖ ТАЖРИБАCИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2

117

- Таълим муассасасини бошқариш;

- Грантлар ва стипендиялар шаклида

моддий қўллаб-қувватлаш;

- Таълим кредитлари;
- Олий таълим муассасаларини молия-

лаштиришга мақсади капитални йўналти-
риш;

- Олий таълим муассасаларининг асо-

сий бўлмаган функциялари аутсорсинги;

- Олий таълим муассасалари инфра-

тузилмасини яратиш/модернизация қилиш.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, олий

таълим соҳасида ДХШни турли шаклларини

қўллаш таълим хизматлари сифати ва очиқ-

лигини оширишга имкон беради, олий мак-
табга энг янги бошқарув технологияларини

жалб қилишга хизмат қилади, ДХШ лойиҳа-
лари бюджетининг харажатлар қисмини

оптималлаштиради, олий таълим муассаса-
ларининг таълим, ижтимоий ва илмий-ин-

новацион инфратузилмасини модернизация
қилишга имкон яратади, олий таълим муас-

сасалари ИТТКИни ишлаб чиқаришга жорий
қилишни тезлаштиришга хизмат қилади деб

ҳисоблаймиз.

Манба ва адабиётлар руйхати:

1.

Ўзбeкистон Рeспубликаси Прeзидeнтининг 2017 йил 7 фeвралдаги ПФ-4947-сонли “Ўзбeкистон

Рeспубликасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратeгияси тўғрисида” ги фармони\\ lex.uz

2.

Варнавский В.Г., Клименко А.В., Королев В.А. Государственно-частное партнёрство. Теория и практика. М:

Высшая школа экономики, 2010. 228 с.

3.

Молчанова О.П. Государственно-частное партнёрство в образовании: сб. научн. тр. / МГУ им. М.В.

Ломоносова; [под ред. О.П. Молчановой, А.Я. Лившина]. М.: Университет книжный дом, 2009. 242 с.

4.

Белый Е.М., Романова И.Б. Государственно-частное партнёрство в высшем образовании: направления

взаимодействия // Интеграция образования. 2010. N 3. С. 3-8.

5.

Трунова О.Д., Силин М.Н. Особенности реализации государственно-частного партнёрства в сфере

образования в России и за рубежом // ARSADMINISTRANDI. 2015. С. 82–95.

6.

Юсупов Н., Карабаев Ф. Теория и практика государственно-частного партнерства. Учебный модуль.

Под.редак. А.Э.Шайхова Ташкент, 2013/www.undp.uz

7.

Джуманиязов У.И. Давлат-хусусий шерикчилиги асосида уй-жой қурилиши соҳасида корпоратив бошқарув

механизмларини такомиллаштириш: и.ф.ф.д. ... дис. автореф. – Т.: ТДИУ, 2018. – 27 б.

8.

Jeskomb E.R. Gosudarstvenno-chastnoe partnerstvo. Osnovnye printsipy fnansirovaniya. M: Alpina Pablisher, 2015.

457 р.

9.

www.worldbank.org

10.

www.ey.com

ХОРИЖ ТАЖРИБАCИ

Библиографические ссылки

Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли “Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш буйича Х,аракатлар стратегияси тугрисида"ги фармони lex.uz

Варнавский В.Г., Клименко А.В., Королев В.А. Государственно-частное партнёрство. Теория и практика. М: Высшая школа экономики, 2010. 228 с.

Молчанова О.П. Государственно-частное партнёрство в образовании: сб. научн. тр. / МГУ им. М.В. Ломоносова; [под ред. О.П. Молчановой, А.Я. Лившина]. М.: Университет книжный дом, 2009. 242 с.

Белый Е.М., Романова И.Б. Государственно-частное партнёрство в высшем образовании: направления взаимодействия // Интеграция образования. 2010. N 3. С. 3-8.

Трунова О.Д., Силин М.Н. Особенности реализации государственно-частного партнёрства в сфере образования в России и за рубежом // ARSADMINISTRANDI. 2015. С. 82-95.

Юсупов И., Карабаев Ф. Теория и практика государственно-частного партнерства. Учебный модуль. Под.редак. А.Э.Шайхова Ташкент, 2013/www.undp.uz

Джуманиязов У.И. Давлат-хусусий шерикчилиги асосида уй-жой цурилиши сохрсида корпоратив бошцарув механизмларини такомиллаштириш: и.ф.ф.д.... дис. автореф. - Т: ТДИУ, 2018. - 27 б.

Jeskomb E.R. Gosudarstvenno-chastnoe partnerstvo. Osnovnye printsipy fhansirovaniya. M: Alpina Pablisher, 2015. 457 p.

www.worldbank.org

www.ey.com

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов