Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №
6
189
дуддаги кўрсаткичлари юқори бўлган МТМга
«Намунали мактабгача таълим ташкилоти»
номини бериб, моддий ва маънавий рағбат-
лантиришни йўлга қўйилса мақсадга муво-
фиқ бўлар эди. Ўрганилган ҳудудларнинг
паст натижага эришган МТМларига замона-
вий менежментнинг юқори самарали таъсир-
га эга усулларини жорий қилиш орқали,
муассаса фаолиятини яхшилаш тадбирлари
ишлаб чиқилади. Бу фаолият кўрсатаётган
мактабгача таълим ташкилотларини бошқа-
ришнинг самарали воситаси ҳисобланади.
Манба ва адабиётлар рўйхати:
1.
Баева Л. В. An Introduction to early years Education in England [Book]. - Москва : Прометей, 2012.
2.
Белых Светлана Сергеевна “Управление развитием дошкольного образования в Республике Коми в условиях
рыночной экономики” [Диссертация]. - Сыктывкар, 1998.
3.
Веракса Н.Е., Комарова Т.С., От рождения до школы. Основная общеобразовательная программа дошкольного
образования [Book]. - Москва : Мозаика-Синтез, 2010.
4.
Гамаюнов В.Г., Шемяков А.Д. Механизмы управления образованием [Journal] // Открытое образование. -
Москва : [s.n.], 2017 йил. - 21(5). - pp. 63-71.
5.
Григорьева Евгения Гербовна “Регулирование рынков дошкольных услуг” [Диссертация]. -Красноярск : 2008.
6.
Джураев Р.Х., Турғунов С.Т. "Таълим менежменти" умумий ўрта таълим муассасалари директорлари учун
қўлланма [Book]. - Тошкент : Ворис-нашриёт, 2006. - pp. 14-16.
7.
Квасникова Н.М. Управление инновационной деятельностью в учрежденияхдошкольногои общего
образования. - Санкт-Петербург : Череповецкий государственный университет, 2012 йил.
8.
Михеева С. А. Управление образованием и педагогический менеджмент: терминологический аспект
[Journal] // Управление образованием: теория и практика. - Москва : [s.n.], 2018 йил. - 30. - pp. 11-22. - 2.
9.
Омельченко Е.А., Зверкова А.Ю., Чеснокова Г.С. Дошкольное образование в условиях ФГОС: управление,
методическая деятельность, психолого-педагогическое сопровождение [Book]. - Новосибирск : ООО ЦСРНИ, 2015.
10.
Петряков П.А. Концепции и стратегии образовательного менеджмента ВУЗа в отечественной и
зарубежной педагогике // Автореферат. - Великий Новгород, Россия : ИПЦ НовГУ, 2013 г.. - Т. стр. 21.
11.
Сафаров О. С. Замонавий менежмент ёндашувлари асосида халқ таълими тизимини бошқаришни
такомиллаштириш. - Тошкент : "Академия ноширлик маркази" Давлат унитар корхонаси, 2018 йил. - p. 13.
12.
Сафонова О.А. Управление качеством образования в дошкольном образовательном учреждении. - Москва :
МПГУ, 2004 йил.
13.
Семина Т.М. Совершенствование модели повышения квалификации руководителей дошкольных
образовательных учреждений. - Новосибирск : Новосибирский педагогический университет, 2006 йил.
14.
Смолин О. С. Управление учреждением образования в контексте образовательной политики: правовый
аспект [Journal] // Право и образование. - Москва : [s.n.], 2006 йил. - 2.
15.
Ўзбекистон Республикасининг "Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида"ги Қонуни. - Тошкент : "Халқ
сўзи" газетаси, Қонун, 2019 йил. - pp. 1-2.
16.
Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги Қонуни. - Тошкент : Халқ сўзи газетаси, Қонун, 2020
йил. - pp. 1-2.
17.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизимини 2030
йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори. -Тошкент : Халқ сўзи газетаси, Қарор,
2019 йил. - pp. 1-2.
18.
Фалюшина Л.И. Управление качеством в макросистемах дошкольного образования . –М.: УлГТУ, 2005 йил.
19.
Фильченкова И.Ф. Образовательный менеджмент инновационной деятельности педагогических
исследований [Journal] // Вестник Мининского университета. - Нижний Новгород : Мининский университет, 2019
йил. - 4 : Vol. 7. - p. 3.
20.
Ш. Шодмонова Мактабгача таълим педагогикаси [Book]. - Тошкент : Фан ва технология, 2008.
ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИК АСОСИДА ТАЪЛИМ ХИЗМАТЛАРИ
СИФАТИНИ ОШИРИШНИНГ ХОРИЖ ТАЖРИБАЛАРИ
Навруз-Зода Бахтиёр Негматович
-
Бухоро давлат университети, и.ф.д., профессор
Тохиров Жавлон Рахимович
-
Бухоро давлат университети, таянч докторант
Аннотация:
Ушбу мақола таълим хизматлари сифатини оширишда Давлат-хусусий шерикликни қўллаш
ҳолати ва ривожлантирилишига бағишланган. Мазкур мақолани ёзишда Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва
Жанубий Африка Республикаси мамлакатларининг олий таълим муассасаларда таълим хизматлари сифатининг
рейтинг кўрсаткичлари таҳлил қилинган. Давлат-хусусий шериклик хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда таълим
хизматлари сифатини ошириш борасидаги хулосалар берилган.
Калит сўзлар:
Давлат ва хусусий шериклик, давлат сектори, хусусий сектор, таълим, таълим сифати,
BRICS, QS, таълим хизмати.
ТАЪЛИМ
Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №
6
190
Аннотация:
Данная статья посвящена состоянию и развитию использования государственно-частного
партнерства в повышении качества образовательных услуг. При написании статьи анализируются рейтинговые
показатели качества образовательных услуг в высших учебных заведениях Бразилии, России, Индии, Китая и ЮАР.
Сделаны выводы о повышении качества образовательных услуг с учетом характеристик государственно-частного
партнерства.
Ключевые слова:
государственно-частное партнерство, государственный сектор, частный сектор,
образование, качество образования, BRICS, QS, образовательная услуга.
Abstract:
This article is devoted to the state and development of the use of public-private partnerships in improving the
quality of educational services. When writing an article, the rating indicators of the quality of educational services in higher
educational institutions in Brazil, Russia, India, China and South Africa are analyzed. Conclusions are made about improving the
quality of educational services, taking into account the characteristics of public-private partnership.
Key words:
public-private partnership, public sector, private sector, education, quality of education, BRICS, QS,
educational service.
Ҳозирги даврда, бозор иқтисодиёти
кўпчилик мамлакатлар учун хос бўлиб, у
мулкчиликнинг турли шаклларидан ташкил
топган иқтисодий тизим сифатида намоён
бўлмоқда. Бу эса, ўз навбатида бир-бири
билан рақобатда бўлган хўжалик юритувчи
субъектлар фаолиятини юзага чиқармоқда.
Шуни таъкидлаш жоизки, юқори самарадор-
ликка эришиш учун кучларни бирлаштириш
орқали ҳамкорлик қилиш бугунги кун тала-
бига айланиб бораётганлиги ҳеч кимга сир
эмас. Айниқса, замонавий бозор иқтисодиё-
тини ривожлантиришда давлат ва бизнeс-
нинг ўзаро ҳамкорлиги муҳим асос бўлиб
хизмат қилади. Чунки, давлат-хусусий шерик-
лик (ДХШ) қўлланилаётган мамлакатларда
мазкур мeханизм юқори ижобий натижаларга
эришмоқда.
Хусусан, XXI асрнинг бошига келиб
иқтисодий адабиётларда ривожланаётган
мамлакатлар гуруҳида иқтисодий ўсиш суръ-
атларига, жаҳон иқтисодиёти ва савдосида
катта улушга эга Бразилия, Россия, Ҳиндис-
тон ва Хитойнинг инглизча талаффуздаги
(Brazil, Russia, India, China) номларининг бош
ҳарфларидан ташкил топган BRIC мамлакат-
лари гуруҳи пайдо бўлди. BRIC атамасини
2001 йилда “Goldman Sachs” иқтисодчиси
Джим Ўнил муомалага киритган. 2011 йил
январдан бу мамлакатлар гуруҳига Жанубий
Африка Республикаси (South Africa) ҳам кири-
тилганлиги туфайли эндиликда BRICS деб
аталмоқда[1].
2050-йилга бориб BRICS жаҳоннинг йи-
рик иқтисодий марказига айланиши ва жаҳон
ялпи миллий маҳсулотининг 40-45%ни иш-
лаб чиқариши мумкинлиги мутахассислар
томонидан башорат қилинмоқда. Иқтисодий
адабиётларда BRICS мамлакатлари охирги ўн
йилликда эришган барқарор иқтисодий ўсиш
суръатларида, бу мамлакатларга катта миқ-
дорда инвестициялар кириб келишини таъ-
минлаганлиги қайд этилган.
Маълумки, ҳозирги пайтда коронавирус
инфекциясининг қисқа муддат ичида глобал
миқёсида тарқалиши деярли барча мамла-
катлардаги ижтимоий-иқтисодий ҳолатнинг
ёмонлашувига олиб келмоқда. Жаҳон банки
2020 йилда жаҳон иқтисодиётининг пасайи-
шини тахмин қилмоқда, карантин муддатла-
рининг чўзилиши туфайли ушбу тахминлар
глобал ишлаб чиқариш ҳажмининг янада
пасайишига олиб келмоқда. Шу туфайли,
BRICS мамлакатларида ялпи ички маҳсулот-
нинг ўсиши қуйидагича башорат қилинмоқда
(1-жадвал).
1-жадвал
BRICS мамлакатларида глобал иқтисодий истиқболдаги башоратлар
(ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши (%) да)
№
Давлатлар
2017 йил
2018 йил
2019 йил
2020 йил
2021 йил
1
Бразилия
1,3
1,3
1,1
-8
2,2
2
Россия Федерацияси
1,8
2,5
1,3
-6
2,7
3
Ҳиндистон
7
6,1
4,2
-3,2
3,1
4
Хитой
6,8
6,6
6,1
1
6,9
5
Жанубий Африка Республикаси
1,4
0,8
0,2
-7,1
2,9
Манба:
www.worldbank.org маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилган.
Мазкур жадвал маълумотларидан кўри-
ниб турибдики, коронавирус пандемияси
даврида ялпи ички маҳсулот (ЯИМ)нинг кўр-
саткичлари тушиб кетиши ва шу даврда
иқтисодий фаолликнинг сезиларли пасайи-
ши Давлат бюджети барқарорлигига хавф
туғдиради. Хусусан, Давлат бюджети барча
ижтимоий масалаларни ечиш учун етарли
ТАЪЛИМ
Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №
6
191
маблағларни ажратишга қурби етмай қолади.
Бунда бизнеснинг молиявий кўмаги зарур
бўлади. Кўриниб турибдики, 2021 йилга бо-
риб ЯИМнинг ўсиши кузатилади. Чунки,
Бразилия ривожланган қишлоқ хўжалик ба-
засига, Россия жуда катта миқдордаги табиий
қазилма бойликларига, Ҳиндистон нисбатан
арзон интеллектуал ресурслар бозорига,
Хитой арзон ишчи кучига, Жанубий Африка
Республикаси эса ишлаб чиқариш ва кончи-
лик саноатига эга. Шу тариқа BRICS мамла-
катлари жаҳон иқтисодиётида бир-бирини
тўлдириб туради.
Шуни эътироф этиш керакки, BRICS
мамлакатларининг жаҳон иқтисодиётидаги
мавқейининг ортиб бориши замирида юқори
иқтисодий ўсиш суръатлари, катта миқдорда
хорижий инвестициялар кириб келиши, таъ-
лим, тадбиркорлик омилларига қаратилган
эътибор ётади.
Сўнгги 15-20 йил давомида тўпланган
халқаро тажриба шуни кўрсатадики, иқтисо-
дий ривожланиш учун ресурс базасини кен-
гайтириш, фойдаланилмаётган захираларни
жалб қилиш, давлат ва муниципал мулклар-
ни бошқариш самарадорлигини оширишнинг
асосий механизмларидан бири бу ДХШ экан-
лиги айни ҳақиқат. Ушбу ҳамкорлик жаҳон
иқтисодиётида нисбатан янги ҳодиса бўлиб,
давлат ва бизнес ўртасидаги ўзаро муносабат
шаклларининг кенгайиши ва мураккаблашу-
вини акс эттиради. Шуни ҳам таъкидлаш жо-
изки, BRICS мамлакатларида ДХШга йўналти-
рилган инвестицияларнинг юқори кўрсат-
кичлари сақланиб қолмоқда (2-жадвал).
2-жадвал
BRICS мамлакатларида ДХШга йўналтирилган умумий инвестициялар
№
Давлатлар
Умумий
лойиҳалар
сони
(донада)
Умумий
инвестициялар
ҳажми (млн.
АҚШ долл )
Амалдаги
лойиҳалар
сони (донада)
Амалдаги
инвестициялар
ҳажми (млн.
АҚШ долл)
1
Бразилия
951
361,224
917
356,763
2
Россия Федерацияси
91
36,924
87
36,886
3
Ҳиндистон
1,031
252,897
989
238,571
4
Хитой
1,655
193,701
1,614
188,681
5
Жанубий Африка Республикаси
110
25,566
102
25,566
Манба:
www.pppknowledgelab.org маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилган.
Таҳлилларнинг кўрсатишича, BRICS
мамлакатларида ДХШга йўналтирилган уму-
мий инвестицияларнинг асосий қисми иқти-
содиётнинг қуйидаги тармоқ ва соҳаларида
амалга оширилган:
•
электр таъминоти;
•
темир йўллар қурилиши;
•
аэропортлар қурилиши;
•
йўллар қурилиши;
•
сув таъминоти ва канализация;
•
табиий газ етказиб бериш;
•
портлар қурилиши.
Шуни таъкидлаш жоизки, мамлакати-
мизда ҳам ДХШ лойиҳаларини амалга оши-
риш бўйича қулай шароитлар мавжуд бўлиб,
ушбу имкониятлардан самарали фойдаланиш
бугунги куннинг долзарб муаммосидир. Мам-
лакатимизда ДХШга йўналтирилган инвести-
циялар иқтисодиётнинг бир қатор тармоқ ва
соҳаларида кенг кўламли ишлар амалга оши-
рилмоқда (1-расм).
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2020 йил 26 апрелдаги “Дав-
лат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга
ошириш тартибини такомиллаштириш тўғ-
рисида”ги 259-сон қарори ижросини таъмин-
лаш орқали ДХШ лойиҳаларини ташаббус қи-
лиш, ишлаб чиқиш ва хусусий шерикни тан-
лаш, дастлабки баҳолаш тартибини белги-
лаш, концепциясини тайёрлаш, ҳисобот ва
реестрини юритиш тартибини амалга оши-
риш таъминланади [3].
Ушбу қарорнинг 56-бандига мувофиқ
ДХШ тўғрисидаги битимнинг амал қилиш
муддати — ДХШ объекти учун жалб қилин-
ган капитал қўйилмалар ва инвестициялар-
нинг тўлиқ қопланиш муддатидан, шунинг-
дек, ДХШ лойиҳасини амалга ошириш дав-
рида олинган асосий воситалар ва бошқа
мол-мулклардан фойдаланиш муддатидан
ҳамда олинадиган соф фойда кўрсаткичлари-
дан келиб чиқиб белгиланади.
Умумий қиймати ўн миллион АҚШ дол-
ларигача бўлган эквивалентдаги ДХШ тўғри-
сидаги битимнинг амал қилиш муддатини
узайтириш — хусусий шерик томонидан қў-
шимча равишда капитал қўйилмалар ва
инвестицияларни жалб қилиш шарти асосида
ваколатли давлат органи ва давлат шериги
билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
ТАЪЛИМ
Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №
6
192
1-расм: ДХШ лойиҳалар сони (донада) [2]
Манба:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни
ривожлантириш
агентлиги маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилган.
Умумий қиймати ўн миллион АҚШ дол-
ларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги ДХШ
тўғрисидаги
битимнинг
амал
қилиш
муддатини узайтириш — хусусий шерик то-
монидан қўшимча равишда капитал қўйил-
малар ва инвестицияларни жалб қилиш шар-
ти асосида ваколатли давлат органи ва дав-
лат шериги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси билан
келишилган ҳолда амалга оширилади.
Дарҳақиқат, ДХШ мақсадли инвести-
цияларни жалб қилишнинг сифат жиҳатдан
янги ва самарали усули ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ри-
вожлантириш агентлигининг маълумотла-
рига кўра энергетика, соғлиқни сақлаш, ком-
мунал хизматлар, транспорт, экология, таъ-
лим, сув хўжалиги каби соҳаларда умумий
қиймати 5,8 млрд долларлик 66 та лойиҳани
амалга ошириш бўйича ишлар олиб борил-
моқда.
ДХШ ривожланиши давлат ва бизнес
ўртасидаги ўзаро таъсир кўлами ва шаклла-
рининг кенгайишига сабаб бўлувчи асосий
омиллар билан белгиланади. Булар:
Биринчидан, ДХШ бизнес ва давлат
ўртасидаги муносабатларни ривожланти-
ришга имкон берадиган аралаш иқтисодиёт
механизмларидан биридир.
Иккинчидан, ДХШ хусусий секторнинг
ресурсларини давлат ва маҳаллий ҳокимият
органларига тегишли тармоқлар ва соҳалар-
да кўпайиш жараёнларига жалб қилиш орқа-
ли бюджет маблағларини сарфлаш самара-
дорлигини ошириш учун хусусий тадбиркор-
лик ташаббусидан фойдаланиш имконияти-
ни яратади.
Учинчидан, муайян лойиҳалар доираси-
да бизнес ва давлатнинг кучлари ва маблағ-
ларини бирлаштириш уларнинг қўшимча
рақобатдош устунликларини шакллантира-
ди. Давлат идораларига қараганда, бизнес
кўпроқ ҳаракатчанликка, тезкор қарор қабул
қилишга, янгиликларни яратишга ҳамда ра-
қобатбардошликни таъминлаш учун техник
ва технологик яхшиланишга интилиши айни
ҳақиқат. Ҳукумат ўз навбатида, ДХШ лойиҳа-
ларини янада муваффақиятли амалга оши-
ришни таъминлашда барқарор меъёрий-ҳу-
қуқий базани яратиши, фаолиятни ташкил
этиши, фуқаролик жамияти билан ўзаро му-
носабатларни, молиявий ва иқтисодий воси-
таларни: субсидиялар, кафолатлар, солиқ
имтиёзлари ва бошқаларни қўллаши лозим.
М
ол
и
ял
аш
ти
р
и
ш
м
ан
бас
и
га
к
ўр
а
Ижрочилар
Хусусий
Давлат
Хусусий
Хусусий мактаблар
Хусусий университетлар
Уй мактаблари
Репетиторлик курслари
Фойдаланувчи тўловлари
Таълим кредитлари
Давлат
Кафиллик
Шартномавий мактаблар
Одатий мактаблар
Махсус мактаблар
Давлат мактаблари
Давлат университетлари
4-расм. ДХШ хизматларининг молиялаштириш манбалари ва ижрочилари[11]
12
12
4
13
2
1
1
0
2
4
6
8
10
12
14
Энергетика Коммунал
хизматлар
Транспорт Соғлиқни
сақлаш
Таълим Маданият
Туризм
ТАЪЛИМ
Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №
6
193
Мамлакат иқтисодиётида ишлаб чиқа-
ришнинг мустақиллиги, тадбиркорликнинг
эркинлиги, ресурслар эркин алмашинуви-
нинг таъминланиши бозор иқтисодиётига
самарали амал қилаётганидан дарак беради.
Товар ва хизматлар ишлаб чақарувчи қанча-
лик мустақил бўлса, бозор ҳам шу даражада
яхши ривожланади. Таълим соҳасида иқтисо-
дий мустақилликка эришиш, бир томондан,
таълим муассасаларининг ҳам ўз маблағлари,
ҳам таълим, илмий ва хўжалик фаолиятидан
келган ресурсларини тасарруф этишдаги
эркинлиги тушунилса, иккинчи томондан, ўз
фаолияти натижалари юзасидан тўлиқ иқти-
содий жавобгарлиги тушунилади.
Таълим муассасаси фаолиятининг таш-
килий-бошқарув асосларини ўзгартириш
иқтисодиётини қайта куриш билан бир вақт-
да кечади. Таълим муассасасида молиявий
бошқарувнинг сифатини баҳолашда молия-
кредит механизмининг амал қилиш хусусият-
ларини тадқиқ этиш мухим ўрин эгаллайди.
Бу дегани, мамлакатнинг олий маълумотли
мутахассисларга бўлган талабини амалда
қондириш, тизимни молиялаштириш ҳажм-
ларига бевосита боғлиқдир, бу эса, ўз навба-
тида, давлатнинг иқтисодий ҳолати ва таъ-
лим сиёсати билан белгиланади.
Бугун шиддат билан ривожланиб бора-
ётган дунёда инсон капиталига бўлган эҳти-
ёж ва уни ривожлантириш асосий мақсадлар-
дан бири бўлиб қолмоқда. Инсон капитали
жаҳон даражасидаги университетларни ўз
ичига олган рақобатбардош ва мослашувчан
таълим тизимига асосланган. Бутун дунё
бўйлаб барча олий таълим муассасалари
(ОТМ)нинг ходимлари ўз университетлари-
нинг нуфузи учун кураш олиб боради ва ўз
таълим муассасаларининг глобал рейтингда
юқори ўринларни эгаллаши учун курашади.
2013 йилда ишга туширилган “QS BRICS
University Rankings” бешта мамлакатдаги энг
яхши университетлар фаолиятини баҳолаб,
ҳар йилги рейтингни тузиб боради. Ушбу
рейтинг тизими BRICS мамлакатларининг
олий таълим соҳасида эришган ютуқларини
кузатиб боради ҳамда муҳим ижтимоий-
иқтисодий динамикаларга эга бўлган давлат-
лардаги баъзи университетларни таққослаш-
га кўмаклашади. Шуни назарда тутиш керак-
ки, рейтингдан асосий мақсад маълум бир би-
лим соҳасидаги энг яхши олий ўқув юртлари,
уларнинг ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва
таълим бериш фаолияти сифатини баҳолаш-
дан иборат. Ушбу мақсадларни инобатга ол-
ган ҳолда, ҳар бир мамлакат мутахассислари
билан кенг қамровли маслаҳатлашувдан сўнг
методологияда фойдаланиш учун саккиз кўр-
саткич танлаб олинган. BRICS рейтингини ту-
зишда фойдаланилган саккиз кўрсаткич қу-
йидагилар:
илмий салоҳият (30%);
иш берувчиларнинг битирувчиларга
берган баҳоси (20%);
профессор-ўқитувчиларнинг
талабаларга нисбати (20%);
илмий даражали ходимлар (10%);
эълон қилинган илмий асарлар кўр-
саткичи (10%);
илмий
мақолаларга
келтирилган
иқтибосликлар (5%);
хорижий факультетлар (2,5%);
халқаро талабаларнинг улуши (2,5%).
“Quacquarelli Symonds” (QS) бўлажак
талабаларга қайси университет улар учун энг
маъқул бўлишини танлаш ва маълумот йи-
ғишда ёрдам бериш учун мўлжалланган. Ҳар
бир университет бир нечта тоифалар бўйича
"Юлдузли" рейтингга сазовор бўлганлиги,
таълим муассасасининг кучли томонларини
тезда аниқлаб олишлари ва энг муҳим бўлган
соҳаларда юқори рейтингга эга бўлган уни-
верситетларни қидиришлари мумкинлигини
англатади. BRICS мамлакатларида ОТМлар-
нинг “QS BRICS University Rankings” рўйхатида
йиллар кесимида таҳлил қилганда қуйидаги-
ча маълумотларга эга бўлдик (3-жадвал).
3-жадвал
“QS BRICS University Rankings” рейтинг кўрсаткичларида ОТМларнинг сони (донада)
№
Давлатлар
2016 йил
2017 йил
2018 йил
2019 йил
ОТ
М
сони
Да
вла
т
ОТ
М
Ху
сусий
ОТ
М
ОТ
М
сони
Да
вла
т
ОТ
М
Ху
сусий
ОТ
М
ОТ
М
сони
Да
вла
т
ОТ
М
Ху
сусий
ОТ
М
ОТ
М
сони
Да
вла
т
ОТ
М
Ху
сусий
ОТ
М
1 Бразилия
40
34
6
54
46
8
61
52
9
90
70
20
2 Россия Федерацияси
52
52
0
55
55
0
68
68
0
100
98
2
3 Ҳиндистон
31
26
5
44
37
7
65
53
12
84
70
14
4 Хитой
68
66
2
87
85
2
94
92
2
112
109
3
5
Жанубий Африка Республикаси
11
11
0
11
11
0
12
12
0
13
13
0
Жами:
202 189
13
251 234
17
300
277
23
400 361
39
Манба:
www.topuniversities.com/university-rankings/brics-rankings/ маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилган.
ТАЪЛИМ
Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №
6
194
Тадқиқотларимиздан маълум бўлдики,
рейтингга қатнашувчи ОТМлар йиллар кеси-
мида ортиб борган. Айниқса, давлат ОТМлар
сони 2016 йилдаги ҳолатидан 2019 йилда
қарийб икки баробарга ошган. Худди шундай
хусусий ОТМлар ҳам 2016 йилга нисбатан
2019 йилга бориб уч баробарга ошганини кў-
ришимиз мумкин. Бу қуйидаги расмда ўз
аксини топган (2-расм).
2-расм: “QS BRICS University Rankings” рейтинг кўрсаткичларида давлат ва хусусий
ОТМлар сонининг (донада) йиллар кесимида ўсиш кўрсаткичлари
Манба:
www.topuniversities.com/university-rankings/brics-rankings/
маълумотлари
асосида
муаллиф
томонидан тузилган.
Таълим соҳасида давлат ва хусусий сек-
торнинг фаолиятини фарқлаш ва аниқ белги-
лаш жуда қийин. Чунки, иккала сектор ҳам
таълим хизматларини кўрсатишда ўзаро ало-
қа ўрнатган бўлади. Бундай ҳамкорликнинг
устувор йуналишларидан бири таълим тизи-
мида кенг кўлланилиши ҳисобланиб, таълим
сифати ва самарадорлигининг оширилишини
кўзда тутади.
Тадқиқотларимиз натижаси шуни кўр-
сатадики, “QS BRICS University Rankings” рей-
тинг кўрсаткичларида давлат ОТМлариниг
сони юқори бўлиб, хусусий ОТМлар озчилик-
ни ташкил қилади. Аммо, ДХШ шаклидаги
ОТМлар рейтингда умуман учрамайди. Бу ўз-
ўзидан BRICS мамлакатларида ОТМларнинг
монопол бўлишларига имконият яратади.
Рейтингда юлдуз олган ОТМлар сони озчи-
ликни ташкил қилади (3-расм).
3-расм: “QS BRICS University Rankings” рейтинг кўрсаткичларида турли
даражадаги юлдузларни олган ОТМлар сони (донада)
Манба:
www.topuniversities.com/university-rankings/brics-rankings/
маълумотлари
асосида
муаллиф
томонидан тузилган.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Мам-
лакат иқтисодиётда кўп укладлиликни ҳамда
рағбатлантирувчи кучга эга бўлган рақобат
муҳитини яратиш орқали давлатни мулкка
бўлган монопол ҳуқуқини тугатиш, хусусий
мулкчиликнинг турли шаклидаги корхона-
ларни барпо этиш стратегик вазифалардан
бири ҳисобланади. Айни шу нуқтаи назардан
қараладиган бўлса, мамлакатда ОТМлар ўрта-
сида рақобат муҳитини яратиш долзарб ҳи-
собланади. Фикримизча, мулкчиликнинг тур-
ли шаклларидаги ОТМларни яратиш қуйида-
гича бўлиши мумкин:
давлат ОТМларини ташкил этиш;
хусусий ОТМларни ташкил етиш;
ДХШ ОТМларини ташкил этиш.
189
234
277
361
13
17
23
39
2016 ЙИЛ
2017 ЙИЛ
2018 ЙИЛ
2019 ЙИЛ
Давлат ОТМ
Хусусий ОТМ
0
5
10
15
20
2016 йил
2017 йил
2018 йил
2019 йил
Юлдуз олган ОТМлар
ТАЪЛИМ
Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №
6
195
Аммо шуни ҳам эътироф этиш керакки,
рейтинг кўрсаткичларида турли даражадаги
юлдузларни эгаллаган ОТМларнинг катта
қисми давлат ОТМлар ҳиссасига тўғри келади.
Мазкур соҳада олиб борган тадқиқотларимиз
натижасида айтиш мумкинки, рейтинг кўр-
саткичларида паст натижаларни қўлга кирит-
ган давлат ОТМларини хусусий ОТМларга ёки
ДХШ ОТМлари асосида ташкил этиш мақсадли
қўлланиладиган амалий фаолият ҳисобла-
нади.
Таълим соҳасидаги ДХШ давлат ва хусу-
сий секторнинг таълим харажатлари ва хавф-
хатарларини биргаликда молиялаштиришни
назарда тутади. Таълим сифатини таъминлаш
моделининг шартномасига биноан аниқ вақт,
белгиланган нарх, миқдор ва маълум бир
хизматни сотиб олиш учун ишлатиладиган
механизмини ўз ичига олади [4].
ДХШ хизматларининг молиялаштириш
манбалари ва ижрочилари сифатида хусусий
сектор ҳамда давлат сектори фаолияти ажра-
тилиб таснифланади. Таълим соҳасидаги дав-
лат ДХШнинг ўзига хос хусусияти шундаки,
бундай келишув ҳам ижтимоий характерга
эга, демак бундай лойиҳани амалга оширишда
истеъмолчига ижтимоий хизматлар кўрсати-
лишига ҳамда қонуний ва меъёрий жиҳатдан
асосланган бўлиши шарт ва зарур.
Шундай қилиб таълим соҳасида ДХШ
қуйидаги вазифаларни ечади:
ДХШ томонларнинг ҳақ ва ҳуқуқлари-
ни қонуний ва меъёрий мустаҳкамлайди;
Бизнесга бериладиган имтиёзлар кў-
лами кенгаяди;
Давлат билан ҳамкорлик кафолатла-
ри қонуний мустаҳкамланади;
Давлат билан ҳамкорлик доирасида
мажбуриятларни бажармаслиги ҳолатларида
санкциялар ўрнатилади;
Бюджетдан ташқари маблағларни
жалб қилиш ҳисобидан таълимнинг мулкий
ва молиявий имкониятлари янада кенгаяди;
Таълим муассасасида фундаментал ва
амалий тадқиқотлар олиб бориш ҳисобидан
унинг рақобатбардошлиги ошиб боради;
Таълим жараёнининг инновацион
инфратузилмаси яратилади.
ДХШ томонларнинг биргаликдаги
ҳаракатни назарда тутган ҳолда сенергетик
самарадорлик ошади.
Юқорида кўрсатилиб ўтилган вазифа-
ларнинг амалга ошиши мамлакатда таълим
сифатини оширилишига салмоқли турдки бў-
либ хизмат қилади. Таълим тизимидаги ДХШ
маблағларнинг самарали сарф қилинишини
оширади, давлат учун давлат хизматчилари
эга бўлмаган махсус кўникмалардан фойдала-
нишга имкон беради, таълим жараёнига ин-
новацион ғояларни тадбиқ этишга имкон яра-
тади, таълим хизматлари сифатини ошириш-
да ДХШни қўллашда замон ва бозор талабла-
ридан келиб чиқиб янги талабларни қонди-
ради.
Манба ва адабиётлар рўйхати:
1.
Vaxabov A.V., Tadjibayeva D.A., Xajibakiyev Sh.X. Jahon iqtisodiyoti va xalqaro iqtisodiy munosabatlar: darslik. – Toshkent.:
Baktria press, 2015. – b.158.
2.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш
агентлигининг расмий сайти,
https://pppd.uz/projects-custom
(мурожаат этилган сана: 10.09.20)
3.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 апрелдаги “Давлат-хусусий шериклик
лойиҳаларини амалга ошириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 259-сон қарори. 1б. (ҚҲММБ: 09/19/967/4107-
сон)
4.
Barrera-Osorio, Felipe, Harry Anthony Patrinos, and Quentin Wodon. 2009. Public-private partnerships in education:
Anoverview. In Emerging evidence on vouchers and faith-based providers in education: Case Studies from Africa, Latin America, and
Asia, ed. Felipe Barrera-Osorio, Harry Anthony Patrinos, and Quentin Wodon. Washington DC: The International Bank for
Reconstruction and Development/ The World Bank.
5.
Садыхов А.П. Модель ГЧП в Китае: две стадии развития. Управление по планированию программ ГЧП и
взаимодействию с МФО. Центр государственно-частного партнёрства Внешэкономбанка. 2010 г.
6.
Варнавский В. Г., Клименко А. В.Государственно-частное партнерство: теория и практика. Высшая шко. 2013.
288 с.
7.
Felipe Barrera-Osorio, Juliana Guaquet, и Harry Anthony Patrinos, The role and impact of public private partnerships in
education, Public Private Partnerships in Education: New Actors and Modes of Governance in a Globalizing World, 2012. р.3-16
8.
Tokhirov J. R. Тhe role of state-private partnerships in improving the quality of educational services. the case of Uzbekistan.
Journal of Management Value & Ethics (Aquarterly Publication of GMA) No.04 GIF 0.626 ISSN-2249-9512 Oct-Dec. 2019 Vol. 09 59-64 p.
India.
9.
Тохиров Ж.Р. Oлий таълим хизматлари сифатини оширишда давлат-хусусий шeрикликнинг роли. Бизнес-
эксперт. Бизнес-Daily медиа. -2019, 79-83 б. №12.
10.
Tokhirov J. R. The effective use of state-private partnership in improving the quality of educational services //Вестник
науки и образования. – 2020. – №.6 (84) Часть 2. 9-12 c. (Роскомназдор Эл № ФС77-58456).
11.
Felipe Barrera-Osorio, Juliana Guaquet, и Harry Anthony Patrinos, The role and impact of public private partnerships in
education, Public Private Partnerships in Education: New Actors and Modes of Governance in a Globalizing World, 2012. р.3
ТАЪЛИМ