Пути эффективного использования государственно-частного партнерства для повышения качества образовательных услуг

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
175-180
74
7
Поделиться
Тохиров, Ж. (2020). Пути эффективного использования государственно-частного партнерства для повышения качества образовательных услуг. Экономика И Образование, 1(2), 175–180. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/4344
Жавлон Тохиров, Бухарский государственный университет

базовый докторант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Данная статья посвящена эффективному использованию государственно-частного партнерства в повышении качества образовательных услуг. Изучен зарубежный опыт обеспечения государственно-частного партнерства в образовании. Проведен анализ использования государственно-частного партнерства для повышения качества образовательных услуг. По результатам анализа автора предложен механизм государственно-частного партнерства в сфере образования.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2

175

“Танловдан ўтмади, лавозимга мос

келмайди”.

Комиссия қарори бир нусхада тузила-

ди. Комиссия қароридан кўчирма танлов

ғолиби билан меҳнат шартномасини тузиш
ва уни мудир лавозимига тайинлаш тўғриси-

даги буйруқ қабул қилиш учун вазирга, мак-
таб директори лавозимига тайинлаш тўғри-

сидаги буйруқ қабул қилиш учун ҳудудий
бошқарма бошлиғига киритилади.

Қарор танлов бўйича йиғма жилдга

тикиб қўйилади. Танловдан сўнг уч иш куни

ичида қарордан кўчирма танловда ғолиб деб
топилган талабгор билан меҳнат шартно-

масини тузиш учун асос бўлади ва уни мудир
лавозимига тайинлаш бўйича вазирликнинг

буйруғи, ёки мактаб директори лавозимига
тайинлаш бўйича ҳудудий бошқарма бошли-

ғининг буйруғи қабул қилинади.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки,

мазкур механизм бошқарув кадрларини
танлаб олишда коррупцияни олдини олиш,

менежерлик кўникмаларига эга, билимли,
тажрибали, эркин фикрлайдиган, муаммо-

ларга креатив ёндаша оладиган, лидерлик
салоҳияти юқори бўлган кадрларни танлаб

олишда муҳим аҳамият касб этади.

Манба ва адабиётлар руйхати:

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада

ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида” ПФ-4947-сонли Фармони

2.

Ш.М.Мирзиёев., Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз.

Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис

палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқ - Тошкент: «Ўзбекистон», 2016. -56 б.

3.

Халқ таълими вазирлиги интернет сайти. http://uzedu.uz

ТАЪЛИМ ХИЗМАТЛАРИ СИФАТИНИ ОШИРИШДА ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ

ШЕРИКЛИКДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ ЙЎЛЛАРИ

Тохиров Жавлон Рахимович –

Бухоро давлат университети, таянч докторант

Аннотация:

Ушбу мақола таълим хизматлари сифатини оширишда давлат-хусусий шерикликдан самарали

фойдаланиш масалаларига бағишланган. Таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликнинг узлуксизлигини
таъминлаш юзасидан хорижий тажрибалар ўрганилган. Таълим хизматлари сифатини оширишда

давлат-хусусий

шерикликдан фойдаланиш имкониятларининг таҳлили амалга оширилган. Муаллиф томонидан ўтказилган таҳлил

натижалари асосида, таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик механизми таклиф этилган.

Таянч сўзлар:

Давлат ва хусусий шериклик; хизмат кўрсатиш; таълим; таълим сифати; ҳукумат

ҳамкорлиги; ялпи сифат бошқаруви; инновация; фискал сиёсат.

Аннотация:

Данная статья посвящена эффективному использованию государственно-частного

партнерства в повышении качества образовательных услуг. Изучен зарубежный опыт обеспечения государственно-
частного партнерства в образовании. Проведен анализ использования государственно-частного партнерства для
повышения качества образовательных услуг. По результатам анализа автора предложен механизм

государственно-частного партнерства в сфере образования.

Ключевые слова:

государственно-частное партнерство, услуги, образование, качество образования,

государственное партнерство, универсальное управление качеством, инновации, фискальная политика.

Abstract:

This article is devoted to the effective use of public-private partnerships in improving the quality of

educational services. The foreign experience of ensuring public-private partnerships in education has been studied. The analysis
performed of the use of public-private partnerships to improve the quality of educational services. Based on the results of the
author’s analysis, a mechanism of public-private partnership in the field of education is proposed.

Keywords:

public-private partnership, services, education, quality of education, public partnership, universal quality

management, innovation, fiscal policy.

Жаҳон иқтисодиётининг глобаллашув

шароитида дунё мамлакатларининг иқтисо-

дий ривожланишига алоҳида эътибор қара-
тилмоқда. Мамлакатнинг иқтисодий ривож-

ланишида аҳолининг турмуш даражаси ва
сифат кўрсаткичлари муҳим ҳисобланади. Бу

эса, ўз навбатида, хизматлар соҳасининг

кенгайиши ва ривожланиши билан боғлиқ.
Хизматларнинг олий сифати ва турли туман-

лиги ресурсларни тежайди, рақобат муҳити-
ни яратади, ишчи кучи бандлигини таъмин-

лайди, ходимларнинг меҳнат самарадорли-
гини оширади. Бу борада ишчи кучининг

меҳнат бозорига қанчалик тез ва қай дара-

ТАЪЛИМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2

176

жада кириб бора олишига, шунингдек, таъ-
лим ва тарбия натижасида олинган кўникма

ва малакаларга боғлиқ. Халқаро меҳнат
ташкилоти (ХМТ) ҳисоб-китобларига кўра,

2018 йилда дунё ёшларининг 21 фоизи иш
билан таъминланмаган, 37 фоизи иш билан

банд ва 42 фоизи таълим олиш билан шуғул-
ланаётганини кўриш мумкин[1]. Бу каби

маълумотлар жаҳонда таълим хизмати си-
фатини оширишда турли йўллардан янада

кенгроқ ва самарали фойдаланиш лозимли-
гини англатади.

Ривожланган мамлакатлар тажрибаси-

нинг кўрсатишича, фаол инновацион фао-

лият давлатнинг фан-техника тараққиёти
соҳасидаги етакчи роли орқали белгилана-

ди. Давлат ушбу соҳадаги миллий устувор-
ликларни аниқлайди, инновацион ривожла-

нишга молиялаштириш ва иқтисодий рағ-
батлантириш тизими орқали фаол таъсир

ўтказади. Бундан ташқари давлат томони-
дан инновацион фаолиятда тадбиркорлик

секторининг қатнашишини рағбатлантириб

бориши натижасида илмий тадқиқотлар ва
ишланмаларга сарфланаётган ички харажат-

ларнинг катта қисми бизнес томонидан таъ-
минланмоқда. Мисол учун, ушбу кўрсаткич

Европа Иттифоқида (ЕИ) 56%га, Америка
Қўшма Штатларида (АҚШ) 63%га, Японияда

эса 74 %га тенг. Иқтисодий ҳамкорлик ва
тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ) мамлакатла-

рида корпорацияларнинг умуммиллий тад-
қиқотлар ва ишланмаларга сарфланаётган

харажатлар таркибидаги улуши ўртача 70%-
га яқинлашмоқда [2].

Мамлакатннинг инновацион ривож-

ланиш йўлида “таълим-илм-тадбиркорлик”

учбурчакининг самарали интеграциясини
яратиш долзарб масала ҳисобланадики, уш-

бу муаммони ечишда давлат-хусусий шерик-
лик (ДХШ) муносабатлари муҳим аҳамият

касб этади. Бугун бизнес таълим соҳасида
ижтимоий инвестицияларни ривожланти-

ришга фаол кўмаклашишга мойил бўлиши
талаб этилмоқда.

Таълим муассасаси (ТМ) фаолияти-

нинг ташкилий-бошқарув асосларини ўзгар-

тириш иқтисодиётини қайта куриш билан

бир вақтда кечади. ТМда молиявий бошқа-
рувнинг сифатини баҳолашда молия-кредит

механизмининг амал қилиш хусусиятларини
тадқиқ этиш мухим урин эгаллайди. Бу де-

гани, мамлакатнинг олий маълумотли мута-
хассисларга булган талабини амалда қонди-

риш тизимни молиялаштириш ҳажмларига

бевосита боғлиқдир, бу эса, ўз навбатида,
биринчидан, давлатнинг иқтисодий ҳолати,

иккинчидан, таълим сиёсати билан белгила-
нади.

Таълим соҳасидаги ДХШ давлат ва

хусусий секторнинг таълим харажатлари ва

ҳавф-хатарларини биргаликда молиялашти-
ришни назарда тутади. Таълим сифатини

таъминлаш моделининг шартномасига би-
ноан аниқ вақт, белгиланган нарх, миқдор ва

маълум бир хизматни сотиб олиш учун
ишлатиладиган механизмини ўз ичига

олади[3].

Хориж тажрибаларининг кўрсатишича,

таълим соҳасида ДХШнинг ҳукумат ҳамкор-
лик (Government Relations – GR) технология-

лари мавжуд бўлиб, қуйидаги йўналишлар
бўйича амалга оширилади:

моддий ёрдам, академик маблағ

тўплаш, корхоналар ва стипендияларнинг

таълим купонлари;

давлат таълим муассасаларини ху-

сусий сектор томонидан бошқариш;

ўқув жараёнинининг логистика со-

ҳасида хусусий сектор иштироки;

профессионал хизматлар бўйича

шартномаларни қўллаб-қувватлаш.

Таълим соҳасида ДХШнинг GR-техно-

логияларини ривожлантириш бўйича юқо-

ридаги йўналишлар ижобий жиҳатларга эга
эканлиги билан аҳамиятлидир. Биринчидан,

улар инвестицияларнинг самарали тақсим-
ланишини кузатадилар; иккинчидан, яқин

ҳамкорлар билан тажриба алмашиш; учин-
чидан, давлат талабни қондириш ва таълим-

га инновацияларни жорий этиш жараёнини
осонлаштириш учун имкониятларни тақ-

дим этиш. Ривожланаётган мамлакатларда
ДХШнинг

GR-технологияларини

жорий

этилмаслигининг асосий сабаблари: хатар-
ларни таққослаш, ДХШ лойиҳаларини етар-

ли даражада молиялаштирмаслик, корруп-
ция ва лойиҳа харажатларини ошириб юбо-

риш. ДХШ мамлакатнинг ижтимоий-иқтисо-
дий ривожланишида асосий истиқболли

йўналишларидан бири бўлсада, GR-техноло-
гияларининг юқоридаги тўсиқлари Россия

иқтисодиёти учун жуддий зарар етказади

деб ҳисобланади [4].

Таълим соҳасида давлат ва хусусий

секторнинг фаолиятини фарқлаш ва аниқ
белгилаш жуда қийин. Чунки, иккала сектор

ҳам таълим хизматларини кўрсатишда ўзаро
алоқа ўрнатган бўлади. Бундай ҳамкорлик-

нинг устувор йўналишларидан бири таълим

ТАЪЛИМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2

177

тизимида кенг қўлланилиши ҳисобланиб,
таълим сифати ва самарадорлигининг оши-

рилишини кўзда тутади.

Сўнгги йилларда бутун дунёда таълим

соҳасида оламшумул ўзгаришлар юз берди.
Бу эса, ўз навбатида таълим соҳасида

ДХШнинг узлуксиз равишда давлат томони-
дан молиялаштириладиган ва хусусий ра-

вишда тақдим этиладиган шаклларини тас-
вирлади. Аммо шуни эътиборга олиш лозим-

ки, таъминотидан қатъий равишда очиқ

бўлган тизимлардан тортиб, асосан давлат
томонидан молиялаштирилган ва хусусий

равишда таъминланадиган тизимларга қа-
дар амалга оширилишини англатади.

Таълим соҳасида ДХШнинг таъминла-

надиган тизимлари мамлакатнинг манфаат-

ларига караб мўлжал олишни назарда тута-
ди. Ушбу концептуал тизим мамлакатнинг

таълим соҳасида ДХШ билан боғлиқлик да-
ражасини аниқлашга ёрдам беради (1-расм).

1-расм.

Таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликнинг узлуксизлиги

Манба:

Felipe Barrera-Osorio, Juliana Guaquet, и Harry Anthony Patrinos, The role and impact of public private

partnerships in education, Public Private Partnerships in Education: New Actors and Modes of Governance in a Globalizing
World, 2012. р.16

Шуни таъкидлаш керакки, ДХШнинг

қуйи босқичида давлат таълим соҳасидаги

тегишли хизматлар учун тўлиқ жавобгар
бўлиб, тартибга солиш, молиялаштириш ва

таъминотни ўз зиммасига олади. Бошланғич
даврда эса хусусий таълимнинг марказлаш-

тирилган равишда фаолият кўрсатишига
имкон берадиган мамлакатлар молиялашти-

ришни давлат бюджетидан амалга оширмай-
дилар. ДХШнинг ривожланаётган даврида

эса хусусий таълимга субсидиялар ажратиш
давлат зиммасида бўлади. Турғун ҳолатдаги

ДХШ жараёнида шартнома асосида хусусий
таълимнинг бир қисмини таъминлаш иш-

лари олб борилади. ДХШга боғлиқ бўлган
мамлакатларда таълимга тегишли хизмат-

ларни кўрсатиш учун давлат ва хусусий сек-
торлар мустақил равишда жавобгар бўлади.

Истеъмолчилар юқори ДХШ шароитида дав-
лат ва хусусий таълим хизматларини тан-

лашлари мумкин бўлади. Бироқ, уларнинг

танловларига тўлов қобилиятлари ва геогра-
фик жойлашув таъсир қилиши мумкин.

Таълим хизматлари сифатини оши-

ришда ДХШдан самарали фойдаланиш мақ-

садида тизимли таҳлил ёндошувидан фой-
даланишга қарор қилдик. Хусусан, тизимли

таҳлил – объект ва ходисаларни ўрганишга
ёндошув бўлиб, бунда уларга таркибини

(элементлар таркиби ва алоқаларни), ҳамда
ягона тизим сифатида ўзгартириш ва ривож-

ланиш қонуниятларини эътиборга олган
ҳолда ривожланувчи тизим деб қарайди. Шу

боис, тизимли таҳлил – йирик муаммоларни
тизим концепциясига асосланган ҳолда ечиш

методологияси ҳисобланади. Бу эса, ўз нав-
батида таълим соҳасида ДХШдан фойдала-

ниш имкониятларининг тизимли таҳлил
натижаларини кўрсатади (2-расм).

Қуйидаги 2-расмдан кўринадики, даст-

лаб таълим соҳасидаги муаммолар ўртага

ташланса, кейинчалик муаммоларнинг ҳал
қилинишидаги қийинчиликлари аниқланиб,

бу борада давлат-хусусий шериклик имко-
ниятлари, охирида қўшимча фаолиятлар акс

эттирилади ва давлат-хусусий шерикликдан
таълим соҳасида фойдаланишни кўрсатади.

Жаҳон тажрибасидан маълумки, замо-

навий сифат бошқарувида ялпи сифат ме-
нежменти тизими (Total Quality Management

– TQM)дан амалиётда кенг фойдаланилади.
Таълим хизматлари сифатини оширишда

ДХШни самарали ташкил этиш борасида уш-
бу тизимдан фойдаланиш мумкин бўлади.

Озчилик

Бошланғич

Турғун

Боғлиқ

Ажралмас

Қуйи ДХШ

Юқори ДХШ

Қат

ъий

давл

ат

тиз

им

и

ар

тибг

а

со

лиш

,

м

ол

ия

лаш

тир

иш

,

таъ

м

ин

от

)

Х

ус

усий

таъ

лим

м

ав

жу

д

Х

ус

усий

таъ

лим

га

су

бсид

ия

лар

ажр

ат

иш

Ш

ар

тно

м

а

ас

осида

ху

су

сий

таъ

лим

ни

нг

бир

қисм

ин

и

та

ъм

ин

лаш

Ривожланаѐтган

Х

ус

усий

сек

то

р

бо

ш

қа

ув

идаг

и

давл

ат

таъ

лим

и

Вау

чер

лар

, м

ол

ия

-

лаш

тир

иш

ист

еъ

м

ол

чи

то

м

они

дан

ТАЪЛИМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2

178

2-расм.

Таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликдан фойдаланиш имкониятлари

Манба:

Таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликдан фойдаланиш имкониятлари муаллиф тадқиқотлари асосида

ишлаб чиқилган.

AҚШ ва Франция университетларида

сифатни ялпи бошқаришга уч жиҳатдан

қаралади [5]:

– таълим муассасасидаги ва уни битир-

гандан кейинги кадрлар тайёрлаш таълими-
да, шунингдек, муҳандислик йўналишларида

TQMни мустақил ўқув фани сифатида ўтиш
(кўпгина таълим муассасаларида бу фан

муҳандислик ихтисосликларидаги барча та-
лабалар учун мажбурий қилиб қўйилган);

– TQM қоида ва усулларидан фойдала-

ниб, бошқа фанларни ўқитишни ташкил
этиш;

– TQM ғоялари асосида таълим муасса-

сасининг бошқарувини ташкил этиш. TQM

билан танишиш сифат конценциясининг
тўрт йўналиши бўйича сифат тушунчаси эво-

люциясини кўриб бошланади:

стандартга мувофиқлик;

қўллашга мувофиқлик;

аён булмаган эҳтиёжларга мувофиқ-

лик.

Шуни таъкидлаш керакки, TQMни жо-

рий этишнинг умумий эътироф этилган усу-
ли мавжуд эмас. У ҳар бир таълим муасса-

сасининг маданияти ва ривожланиш тари-

хига, таълим муассасасида фойдаланилади-
ган замонавий компьютер технологиялари

ривожланиш истиқболига ва имкониятига
мос келиши керак.

Хизмат

кўрсатиш-

нинг

номутано-

сиблиги

Маблағ-

нинг

етарли

эмаслиги

Қўшимча

молиялаш-

тириш

манбалари

яратилади

Хусусий

сектор янги

инновация-

ларни

қўллайди

Фискал сиѐсатнинг

тўғри олиб борилиши

Хусусий

сектор

ҳаракати

давомий-

лиги

таъмин-

ланади

Давлат секторида бошқарув механизмларини

такомиллаштириш

Узоқ

муддатли,

истиқболли

инвестициялар

жалб

қилинади

Стратегик

лойиҳа-

ларнинг

мукаммал

эмаслиги

Замонавий

сифат бошқа-

рувининг

мавжуд

эмаслиги

Сифатнинг

нисбатан
пастлиги



Давлат

аралашуви-

нинг

юқорилиги

Қамров-

нинг

торлиги

М

уа

м

м

ол

арни

нг

ҳ

ал

қи

л

ин

иши

да

ги

қи

йи

нч

ил

ик

л

ар

Д

ав

л

ат

ус

усий

шерик

л

ик

нин

г

им

ко

н

ия

тл

ари

Қ

ўшим

ч

а

ф

ао

л

ия

тл

ар

Т

аъ

лим

с

оҳас

ид

аги

м

уам

м

ол

ар

ТАЪЛИМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2

179

TQMнинг асосий ғояси шундан иборат-

ки, корхоналар нафақат ишлаб чиқарила-

ётган маҳсулотнинг сифати устида, балки
умумий ишлаб чиқариш жараёни, шу жумла-

дан ишчи ходимларнинг меҳнатининг сифа-
тини такомиллаштириш устида иш юритиш-

лари лозим. Бу уч унсур, яъни маҳсулот си-
фати, жараёнларнинг ташкил қилиниши си-

фати ва ишчи ходимлар малакасининг сифа-
тини узлуксиз параллел равишда ошириш

бизнесни юксакроқ суръатларда ва самара-
лироқ ривожланишига имкон яратади. Си-

фат эса ўз навбатида мижозлар талаб ва ис-
такларининг қондирилиш даражаси, корхо-

на молиявий кўрсаткичларининг ижобий
ўзгариши ва корхона ходимларининг ўз меҳ-

натидан қониққанлик ва мамнунияти каби
категориялар орқали белгиланади [6].

TQMни амалга ошириш учун қуйидаги

ўнта қадамни босиб ўтиш лозим:

1.

Янги стратегик фикрлашга риоя

қилиш;

2.

Ўз истеъмолчиларини билиш;

3.

Мижознинг ҳақиқий истак-хоҳиши-

ни аниқлаш;

4.

Диққат-эътиборни тузатишлар ки-

ритишга эмас, балки профилактика қилишга

қаратиш;

5.

Вақтни тежаш;

6.

Узлуксиз такомиллаштириш страте-

гиясини амалга ошириш;

7.

Жараённи такомиллаштириш учун

тузилмавий методологияни қўллаш;

8.

Кўринишларни ўзгартиришни ка-

майтириш;

9.

Мувофиқлаштирувчи ёҳуд баланс-

лаштирувчи ёндашувдан фойдаланиш;

10.

Барча функцияларни қамраб олиш.

Маълумки, олий таълим муассасалари-

ни стратегик ривожлантириш истиқболла-
рини белгилаш жараёнида сифат менежмен-

ти тизимидан фойдаланишни тақозо этила-
ди. Сифат менежменти тизими мавжуд хато

ва камчиликларни аниқлаш, уларнинг сал-
бий оқибатлари ва келиб чиқиш сабаблари-

ни аниқлаш ва бартараф этиш, ривожлан-
тириш истиқболларини белгилаш, келгусида

юз бериши мумкин бўлган инқирозли ҳолат-

ларни прогнозлаш, уларнинг олдини олиш
ва салбий оқибатларини бартараф этиш

имкониятларини оширади. Шу билан бирга
айрим олий таълим муассасаларида ўқув –

услубий, илмий-тадқиқот, молиявий –

иқтисодий ва маъмурий муаммоларини
ўрганиш бўйича ўз – ўзини баҳолаш тизими

ҳам ишламоқда. Бироқ, шунга қарамай олий
таълим муассасаларида сифат таъминотини

бошқариш бўйича ўрнатилган ягона стан-
дартнинг мавжуд эмаслиги боис, таълим ти-

зимида сифат таъминоти тизимини шакл-
лантириш борасида услубий ва амалий тав-

сияларга эҳтиёж пайдо бўлмоқда.

Ҳар бир соҳани ривожлантириш ва

унинг самарадорлигини ошриш бўйича эри-
шилган натижаларни баҳолаш учун уни ифо-

даловчи кўрсаткичларни аниқлашни тақозо
қилади. Бу кўрсаткичлар орқали самарадор-

лик даражаси, ривожланганлик ҳолатига
баҳо берилади. Буларни яхшиланиши бево-

сита амалга ошириладиган чора-тадбирлар-
га боғлиқ. Ушбу чора-тадбирлар мазмун-

моҳияти жиҳатдан икки гуруҳга бўлинади:
ташкилий механизм билан боғлиқ чора-тад-

бирлар ва иқтисодий механизм билан боғ-
лиқ чора-тадбирлар[7]. Демак, шундан келиб

чиқиб таълим соҳасида ДХШдан фойдала-

ниш имкониятларининг тизимли таҳлили-
дан фойдаланган ҳолда, таълим соҳасида

ДХШ механизмини ишлаб чиқиш мумкин
бўлади.

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, таъ-

лим хизматлари сифатини оширишда так-

лиф этилаётган механизмдан фойдаланиш
мақсадга мувофиқ. Хусусан, ушбу механизм

умумий самарани юзага чиқара олади ва
қуйидаги натижаларга эришилади:

Давлат даражасида стратегик лойи-

ҳалар ишлаб чиқилади;

Давлат-хусусий шериклик томонла-

ри ҳақ ва ҳуқуқларининг қонуний ва меъё-

рий мустаҳкамлайди;

Қўшимча молиялаштириш манбала-

ри яратилади;

Тизимга янги инновациялар кенг

қўлланилади;

Бизнесга бериладиган имтиёзлар

кўлами кенгаяди;

Хусусий сектор ҳаракатининг даво-

мийлиги таъминланади;

Узоқ муддатли, истиқболли инвес-

тициялар жалб қилинади;

Хизматлар кўрсатишнинг номутано-

сиблиги нисбатан камаяди;

Ялпи сифат бошқаруви таъминланади

ва фаолият натижасида самарадорлик

ошади.

ТАЪЛИМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2

180

3-расм.

Таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик механизми

Манба:

Таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик механизми муаллиф тадқиқотлари асосида ишлаб чиқилган.

Мазкур соҳада олиб борган тадқиқот-

ларимиз натижасида айтиш мумкинки, таъ-
лим инсон омилига йўналтирилган инвес-

тициядир. Жамият ва давлат бундай инвес-
тициялардан манфаатдор, чунки, таълим

хизматларининг хилма-хиллиги ва сифати-
ни ортиши иқтисодий ўсишга ёрдам беради,

ёшларнинг бандлигини таъминлайди, меҳ-

нат унумдорлигини оширади, ижтимоий
муаммоларни юмшатишга кўмаклашади.

Шунинг учун хам таълимга йуналтирилган
молиявий ресурсларнинг салмоғи устувор-

лиги билан ажралиб туради.

Манба ва адабиётлар руйхати:

1.

ILOSTAT, ILO modelled estimates, November 2018 via ILOSTAT Spotlight on Work Statistics No. 5 March 2019.

2.

Федяшева Г. Развитие инновационного потенциала Узбекистана в условиях модернизации экономики//

Рынок, деньги, кредит, № 08(171), 2011. С. 49.

3.

Barrera-Osorio, Felipe, Harry Anthony Patrinos, and Quentin Wodon. 2009. Public-private partnerships in

education: Anoverview. In Emerging evidence on vouchers and faith-based providers in education: Case Studies from Africa,
Latin America, and Asia, ed. Felipe Barrera-Osorio, Harry Anthony Patrinos, and Quentin Wodon. Washington DC: The
International Bank for Reconstruction and Development/The World Bank.

4.

Материалы круглого стола «Государственно-частное партнерство в сфере образования Свердловской

области: проблемы, инновации, опыт» ФГАОУ ВПО «Уральский федеральный университет имени первого
Президента России Б.Н. Ельцина» – 2016.

5.

Саидов М.Х. Олий таълим тизимида молиявий бошқарув. Ўқув қулланма. – Т.: «Tafakkur-Bo'stoni», 2011, б.

97.

6.

Ўзбекистон олий таълим тизимида сифат таъминоти: UQASE МОДЕЛИ / проф. Б.Наврўззода ва доктор

К.Мачадо таҳрири остида. Брюссель, Брюссель эркин университети (VUB). Тошкент, “ Xarizma design” нашриёти,
2008 - 245 б.

7.

Пардаев О.М. Маҳсулотларни сақлаб сотиш хизматлари самарадорлигини оширишнинг ташкилий-

иқтисодий механизмлари. Монография. – Т.: «Fan va texnologiya», 2017, б. 90.

8.

Felipe Barrera-Osorio, Juliana Guaquet, и Harry Anthony Patrinos, The role and impact of public private

partnerships in education, Public Private Partnerships in Education: New Actors and Modes of Governance in a Globalizing
World, 2012. р.16


Давлат

Давлат шериги

Хусусий шерик

Стратегик лойиҳаларни ишлаб чиқиш

Банклар

Фондлар

Хусусий сектор

капитали

Фаолият натижаси

Давлат-хусусий шериклик

Инвестицияларни тўғри

бошқариш

Фискал сиѐсатнинг тўғри

олиб борилиши

Инновациялар

Молиялаштириш манбалари

Ялпи сифат бошқаруви

ТАЪЛИМ

Библиографические ссылки

ILOSTAT, ILO modelled estimates, November 2018 via ILOSTAT Spotlight on Work Statistics No. 5 March 2019.

Федяшева Г. Развитие инновационного потенциала Узбекистана в условиях модернизации экономики// Рынок, деньги, кредит, № 08(171), 2011. С. 49.

Barrera-Osorio, Felipe, Harry Anthony Patrinos, and Quentin Wodon. 2009. Public-private partnerships in education: Anoverview. In Emerging evidence on vouchers and faith-based providers in education: Case Studies from Africa, Latin America, and Asia, ed. Felipe Barrera-Osorio, Harry Anthony Patrinos, and Quentin Wodon. Washington DC: The International Bank for Reconstruction and Development/The World Bank.

Материалы круглого стола «Государственно-частное партнерство в сфере образования Свердловской области: проблемы, инновации, опыт» ФГАОУ ВПО «Уральский федеральный университет имени первого Президента России Б.Н. Ельцина» - 2016.

Саидов М.Х. Олий таълим тизимида молиявий бошцарув. Угу в кулланма. - Т.: «Tafakkur-Bo'stoni», 2011, б. 97.

Узбекистон олий таълим тизимида сифат таъминоти: UQASE МОДЕЛИ / проф. Б.Навруззода ва доктор К.Мачадо тахрири остида. Брюссель, Брюссель эркин университета (VUB). Ташкент, “ Xarizma design” нашриёти, 2008-2456.

Пардаев О.М. Маусулотларни сацлаб сотиш хизматлари самарадорлигини оширишнинг ташкилий-ицтисодий механизмлари. Монография. - Т.: «Fan va texnologiya», 2017, 6. 90.

Felipe Barrera-Osorio, Juliana Guaquet, и Harry Anthony Patrinos, The role and impact of public private partnerships in education, Public Private Partnerships in Education: New Actors and Modes of Governance in a Globalizing World, 2012. p.16

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов