Зарубежный опыт налогообложения имущественных доходов физических лиц

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
141-145
67
6
Поделиться
Саидов, . К. (2021). Зарубежный опыт налогообложения имущественных доходов физических лиц. Экономика И Образование, (4), 141–145. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/7598
Комил Саидов, Фискальный институт при Государственном налоговом комитете

Самостоятельный соискатель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье исследуется опыт США, Германии, Великобритании и Японии по налогообложению доходов от собственности физических лиц. Проведено сравнение зарубежного опыта налогообложения доходов физических лиц с данной системой в Узбекистане и изучена возможность применения некоторых аспектов системы налогообложения доходов физических лиц в нашей стране.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

141

ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ МУЛКИЙ ДАРОМАДЛАРИНИ СОЛИҚҚА

ТОРТИШНИНГ ХОРИЖИЙ ТАЖРИБА

Сайидов Комил Маматмуродович -

Ўзбекистон Республикаси

Давлат cолиқ қўмитаси ҳузуридаги

Фискал институт мустақил татқиқотчиси

Аннотация.

Ушбу мақолада жисмоний шахсларнинг мулкий даромадларини солиққа тортишнинг АҚШ,

Германия, Буюк Британия ва Япония тажрибаси ўрганилган. Жисмоний шахсларнинг мулкий даромадларини солиққа
тортишнинг хорижий тажриба Ўзбекистондаги ушбу тизим билан қиёсий таҳлил қилинган ҳамда хорижий
мамлакатларнинг жисмоний шахсларнинг мулкий даромадларини солиққа тортиш тизимининг айрим жиҳатларини

мамлакатимизда тадбиқ қилиш имкониятлари ўрганилган.

Калит сўзлар:

Германия, АҚШ, Ўзбекистон, жисмоний шахсларнинг мулкий даромадларини солиққа тортиш,

декларация, ижтимоий ҳимоя, “оилавийлик” тамойили.

ЗАРУБЕЖНЫЙ ОПЫТ НАЛОГООБЛОЖЕНИЯ ИМУЩЕСТВЕННЫХ

ДОХОДОВ ФИЗИЧЕСКИХ ЛИЦ

Саидов Комил Маматмуродович -

Самостоятельный соискатель Фискального института

при Государственном налоговом комитете Республики Узбекистан

Аннотация.

В данной статье исследуется опыт США, Германии, Великобритании и Японии по

налогообложению доходов от собственности физических лиц. Проведено сравнение зарубежного опыта
налогообложения доходов физических лиц с данной системой в Узбекистане и изучена возможность применения

некоторых аспектов системы налогообложения доходов физических лиц в нашей стране.

Ключевые слова:

Германия, США, Узбекистан, налогообложение имущественных доходов физических лиц,

декларирование, социальная защита, принцип «семьи».

FOREIGN EXPERIENCE IN TAXATION OF PROPERTY INCOME OF INDIVIDUALS

Sayidov Komil Mamatmurodovich -

Independent researcher of the Fiscal Institute under

the State Tax Committee of the Republic of Uzbekistan


Abstract.

This article examines the experience of the United States, Germany, the United Kingdom, and Japan in taxing

property income of individuals. Foreign experience of personal income taxation has been compared with this system in

Uzbekistan and the possibility of applying some aspects of the personal income tax system in our country has been studied.

Keywords:

Germany, USA, Uzbekistan, property taxation of individuals, declaration, social protection, the principle of

"family".

Кириш.

Жисмоний шахсларнинг мулкий

даромадларини солиққа тортиш давлат фискал

сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири

бўлиш билан бирга ижтимоий йўналтирилган

бозор иқтисодиётининг муҳим қисмидир. Шу

сабабли ҳам Ўзбекистон Республикасининг
2017-2021 йилларга мўлжалланган “Ҳаракатлар

стратегияси”нинг 4 йўналиши

“Аҳолини ижти-

моий ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш тизими-

ни такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ижти-

моий-сиёсий фаоллигини ошириш” деб номла-

нади ва ушбу йўналишда амалга оширилиши

режалаштирилган ислоҳотларни ўз ичига

олади.

Аммо жисмоний шахсларнинг мулкий да-

ромадларини ва улардан олинадиган солиқлар-
ни тартибга солишда ушбу ислоҳотлар етарли

эмас. Жумладан, жисмоний шахсларнинг декла-

рация асосида солиққа тортилган мулкий даро-

мадларининг 2020-2021 йиллардаги ҳолатини

таҳлил қиладиган бўлсак, 2021 йилда 446 606 та

фуқаро декларация топширган бўлиб, турар

жойларни ижарага бериш асосида 2021 йил

1 май ҳолатига кўра, 73 682,2млн. сўм солиққа

тортилган. Қўшимча даромад манбаларига эга

бўлганлардан 2020 йилда 57 955,8, 2021 йилда
69 206,8 млн. сўм солиқ ҳисобланган[1]. Аммо

декларация топштирилмаган, ижара шартнома-

си расмийлаштирилмаган ҳолатларни ҳам эъти-

борга олиш лозим.

Бундан ташқари жисмоний шахсларнинг

мулкий даромадларини ҳисобга олишда ва

уларни солиққа тортишда табақалаштирилган

тизим қўлланилмайди. Яъни, мулкий даромад

олувчининг ижтимоий ва оилавий ҳолати (фар-

зандлари сони, оилада расмий иш билан банд-
лар, оилада I гуруҳ ногиронларининг мавжудли-

ги ва бошқалар) ҳисобга олинмайди ва бирхил-

лаштирилган тизим қўлланилади.

МОЛИЯ ВА СОЛИҚЛАР


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

142

Ижтимоий тенгсизлик ва аҳолининг ноте-

кис ижтимоий ҳимояси кўламини ошириш

муаммоларини ҳисобга олган ҳолда, шубҳасиз,

аҳолининг даромадлари ва мол-мулкига ижти-

моий йўналтирилган солиққа тортишни қўллаш

бўйича хорижий тажрибани ўрганиш зарур.

АҚШ, Германия, Франция, Канада каби давлат-

ларнинг солиқ тизимларида солиқ имтиёзлари

жамиятда тенглик ва адолатни таъминлаш учун

мўлжалланган воситалар сифатида кенг қўлла-

нилади. Ушбу мамлакатларда жисмоний шахс-

ларнинг мулкий даромадларини солиққа тор-

тиш тизимини кенг ўрганиш мамлакатимизда

ушбу тизимни ислоҳ қилиш ва такомиллашти-

риш имконини беради.

Мавзунинг ўрганилганлик даражаси.

Мавзу кенг қамровли бўлиб, ривожланган ҳамда

ривожланаётган мамлакатларнинг олимлари ва

солиқ амалиётчиларининг диққат марказида

бўлиб ҳисобланади.

Жумладан, япон олимлари Mizuki Komura,

Hikaru Ogawa, Yoshitomo Ogawa томонидан олиб

борилган тадқиқот иккита боқувчиси бўлган

оила учун даромадларни оптимал солиққа тор-

тишни ўрганади. Тадқиқотлар шуни кўрсатди-

ки, юқори солиқ ставкаси иш ҳақи эгилувчанли-

ги паст бўлган одамга, одатда юқори маҳсулдор-

ликка эга бўлган шахсга нисбатан қўлланилиши

керак. Анъанавий далиллардан фарқли ўлароқ,

ушбу тадқиқот шуни исботлайдики, юқори маҳ-

сулдорликка эга бўлган уй хўжалиги аъзоси

учун энг мақбул солиқ ставкаси эр-хотиннинг

даромадлари ўртасидаги фарқ катта бўлиб, со-

лиқ ставкаси паст бўлганда юзага келади[2].

Nicola Borri, Pietro Reichlin тадқиқотлари-

да эса бойлик ва камбағал уй хўжалиги модели-

да мақбул солиққа тортишни кўриб чиқилган

бўлиб, бу ерда бойлик бизнес капитали ва уйга

эгалик қилишдан келиб чиқади. Ушбу солиқ

ставкалари бўйича барқарорликда ўсиб бораёт-

ган бойлик тенгсизлигининг оқибатларини ўр-

ганилади. Оптимал солиқ тузилмаси ишчи кучи-

га баъзи солиқларни, молиявий ва бизнес капи-

талига нол солиққа тортишни, бадавлат уй

хўжаликлари учун уй-жой бойлигидан солиқни

ва камбағал уй хўжаликлари учун уй-жой суб-

сидиясини ўз ичига олади. Бойлик тенгсизлиги

ошганда, меҳнат солиғи ва уй-жой бойлиги

ўртасидаги мақбул мувозанат бойлик ўсиш ман-

басига боғлиқ бўлади [3].

Marco Battaglini, Stephen Coate томонидан

Парето диаграммаси орқали самарали даромад

солиғини солиққа тортиш ўрганилади. Тадқи-

қот учта асосий хулосани тақдим этади. Бирин-

чидан, одамлар ҳавф-хатарга дуч келганда, ҳар

қандай вақтда, даромадлари бузилган ягона

шахслар - бу ҳозирги ва ҳар доим ҳам қобилияти

паст бўлганлар. Бундан ташқари, ушбу доимий

чекланган қобилиятлар даромадларининг бузи-

лиши вақт ўтиши билан камаяди ва вақт ўтиши

билан етарлича катта бўлса, нолга яқинлашади.

Иккинчидан, ҳавфдан қочиш даражаси доимий

бўлиб, у фойдани яшириш кўринишида намоён

бўлади. Учинчидан, ҳатто иштирокчилар ўрта-

сидаги ўзаро боғлиқлик даражаси юқори бўлса

ҳам Парето даромадларига солиқ солишнинг са-

марали тизимлари вақт ўтиши билан ўзгариши

мумкин [4].

Тадқиқот методологияси.

Тадқиқот да-

вомида Ўзбекистон жисмоний шахсларнинг

мулкий даромадларини солиққа тортиш тизими

Германия, АҚШ ва Япония сингари мамлакат-

ларнинг шу каби тизимлари билан қиёсий таҳ-

лил қилинган.

Таҳлил ва натижалар.

Солиқларнинг

адолатли бўлишига ижтимоий йўналтирилган

ёндашув нуқтаи назаридан ўрганилган энг қи-

зиқарли мамлакатлардан бири Германия.

Германиядаги солиқлар давлатнинг мамлакат

иқтисодиётига, шу жумладан ижтимоий таъси-

рига таъсир қилувчи асосий восита сифатида

қаралади. Фуқаролар ҳаётининг жиҳатлари, шу

билан боғлиқ равишда мамлакатда жамият

ҳаётининг барча жабҳаларини қамраб оладиган

солиқларнинг мураккаб ва кенгайтирилган

тизими амал қилади.

Германиядаги солиққа тортиш тизими,

авваламбор, унинг асосида мамлакат иқтисодий

ривожланишнинг юқори даражасига эришган-

лиги ва фуқароларнинг юқори даражада ижти-

моий ҳимоясини таъминлаганлигидан далолат

беради. Германия солиққа тортишнинг асосий

принципи шундан иборатки, тўланган солиқлар

миқдори фуқароларга, шу жумладан, ижтимоий

ҳимояга муҳтожларга кўрсатиладиган давлат

хизматлари миқдорига мос келади. Шунингдек,

Германиядаги солиқлар жамиятдаги даромад-

ларнинг адолатли тақсимланишини таъминлаш

имконини беради [5].

Шуни ҳам таъкидлаш керакки, жисмоний

шахсларнинг мулкий даромадларини солиққа

тортишнинг қатъий белгиланган ставкалари ва

йўриқномалари Давлат солиқ қўмитаси сайтида

ва бошқа манбаларда эълон қилинмайди. Ҳуқу-

қий нормаларадан ва солиққа тортишнинг таш-

килий-амалий механизмидан хабардор бўлма-

ган жисмоний шахслар томонидан даромадла-

рини яшириш деб кўринган ҳолатлар юзага ке-

лади. Бундан ташқари мамлакатда жисмоний

шахсларнинг мулкий даромадларини солиққа

тортишда прогрессив шкала қўлланилмайди.

Масалан, Германия тажрибасини кўради-

ган бўлсак, солиқлар ва солиққа тортишнинг

мустасно ҳолатлари биргина “Солиққа тортиш”

Қонуни билан тартибга солинади.

МОЛИЯ ВА СОЛИҚЛАР


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

143

2-жадвал

Германияда жисмоний шахсларнинг мулкий даромадлари тури

[6]

Т/р

Жисмоний шахсларнинг мулкий даромадлари тури

Солиқ ставкаси

1.

Капитал қўйилмадардан даромад (девидент, фоизлар)

25 фоиз

2.

Кўчмас мулкдан фойдаланганлик учун даромад

25 фоиз

3.

Мерос ва совғадан олинадиган даромад

7-50 фоиз

Жисмоний шахсларнинг қуйидаги мулкий

даромадлари солиққа тортилади:

• иш ҳақи шаклида;

• бизнес қилишдан олинган даромаддан;

• якка тартибдаги иш билан банд бўлган-

лардан;

• балиқ овлаш, қишлоқ ёки ўрмон хўжа-

лигидан;

• капитал билан амалга оширилган опера-

циялардан (банклардаги омонатлар, шахсий

маблағлардан фоизлар билан кредит бериш);

• турар-жой кўчмас мулкини ижарага бе-

ришдан;

• кўчмас мулкни сотишдан;

• бошқа даромадлардан (пенсия ва ҳар хил

савдо операциялари).

Шуни ҳам таъкидлаш керакки, жисмоний

шахсларнинг мулкий даромадлари солиққа тор-

тилиш жараёнида жисмоний шахснинг ижти-

моий аҳволи (оилали, фарзандлари сони, эр-

хотиннинг ишлаши, топаётган даромади) ҳам

инобатга олинади. Ушбу 6 та синф бўйича ҳи-

собланади. Жумладан:

1-синф: ёлғиз шахслар, болалари йўқ;

2-синф: ёлғиз одамлар, лекин болалари

билан (ажрашганлар ёки қонуний эрлари / хо-

тинлари билан яшамайдиганлар);

3-синф: фақат биттаси ишлайдиган эр-

хотин;

4-синф: иккаласи ҳам ишлайдиган эр-

хотин;

5-синф: турмуш ўртоқлар, бу ерда эр-

хотинлардан бири ўртачадан юқори даромадга

эга;

6-синф: иккита иш жойи бўлган ёки

қўшимча даромадга эга бўлган шахслар.

Германияда қатъий солиқ назорати мав-

жуд. Германия солиқ хизматларига ҳуқуқни

муҳофаза қилиш идораларининг ҳуқуқлари ва

функцияларини бериш солиқ соҳасида назорат

самарадорлигини оширишга имкон берди, бу

эса ўз навбатида иқтисодий жиноятчиликка

қарши кураш даражасининг сезиларли даража-

да ошишига олиб келди.

Германия солиқ тизимининг асосини таш-

кил этган ижтимоий тенглик ғояси аҳолининг

юқори даромадли қатламлари ўз даромадлари-

нинг маълум улушини давлатга беришига олиб

келди. Маблағлар давлат функцияларини амал-

га ошириш ва аҳолининг юқори турмуш дара-

жасини таъминлаш учун сарфланади[7].

Жисмоний шахслардан олинадиган даро-

мад солиғи бўйича кўплаб ривожланган хори-

жий мамлакатларда ижтимоий ажратмалар кенг

қўлланилади. Ва энг муҳими, ижтимоий ажрат-

малар самарали ва амалда ишлайди. Масалан,

ушбу давлатлардан бири Канададир. Канада-

даги даромад солиғи тўғрисидаги қонунчилик-

да махсус тақдим этилган ижтимоий имтиёзлар

орқали ижтимоий сиёсат мақсадларини амалга

оширишга қаратилган элементлар мавжуд.

Ушбу элементлар, хусусан, қуйидагиларни ўз

ичига олади: солиққа тортиладиган даромад-

лардан пенсия жамғармасини шакллантириш

харажатлари, университет таълими харажатла-

ри ва фойда тақсимлаш дастурларида иштирок

этишдан олинадиган даромадларни чиқариб

ташлаш.

Қўшма Штатларда даромад солиғи тушум-

ларининг 80¿ дан ортиғини мамлакатнинг энг

бадавлат фуқароларининг 20¿ таъминлайди.

Бой ва камбағалларнинг даромадларини ҳаддан

ташқари қутблаштириш ижтимоий адолат

туйғусига қарши кураш бўлиб, зиддиятларга

ҳам олиб келади [8].

АҚШ солиқ тизими уч поғонали. Солиқ

федерал, штат ва маҳаллий даражада қўллани-

лади. Солиқлар даромад, иш ҳақи, сотиш, мол-

мулк, дивидендлар, импорт ва бошқа мулклар-

дан, шунингдек турли хил тўловлардан олина-

ди. АҚШда жисмоний шахсларнинг мулкий

даромадларини солиққа торитишда қуйидаги

солиқ турлари қўлланилади:

Даромад солиғи.

Жисмоний шахсларнинг

даромад солиғи АҚШ бюджетига солиқ тушум-

лари таркибида 50¿ дан ортиқни ташкил этади.

Америка Қўшма Штатлари ўз фуқаролари ва

аҳолисининг дунё бўйлаб даромадларидан со-

лиқ тўлайди. Норезидентларга Қўшма Штатлар-

да олинган даромад ва Қўшма Штатлардаги сав-

до ёки бизнес билан боғлиқ бўлган даромадлар

бўйича солиқ солинади. Мамлакатда йиллик

даромад миқдорига қараб 10 ¿ дан 37 ¿ гача

прогрессив солиқ ставкаси амал қилади. Шахсий

даромад солиғи ишдан олинадиган даромадлар-

га (иш ҳақи, компенсация, мукофотлар ва бош-

қалар), капиталга эгалик қилишдан пассив да-

ромадга (дивидендлар, фоизлар, роялти), ижара

ҳақи, капиталдан олинадиган даромадларга

(активларни сотиш, мол-мулк, корпоратив ҳу-

қуқлар ва бошқалар), ўз-ўзини иш билан банд

бўлганларнинг даромадлари (хусусий тадбир-

МОЛИЯ ВА СОЛИҚЛАР


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

144

корларнинг даромадлари, шериклик аъзолари-

нинг даромадлари)дан олинади.

Аксарият штатлар ва айрим маҳаллий

ҳокимият идоралари ўз юрисдиксияси доираси-

да ишлайдиган ёки яшайдиган шахслардан

даромад солиғи олади. 50 штатнинг аксарияти-

да шахсий даромад солиғи олинади, фақат штат

даромад солиғи бўлмаган Аляска, Флорида,

Невада, Жанубий Дакота, Техас, Вашингтон ва

Ваёмин бундан ташқари. Ню-Хемпшир ва Тен-

нессида дивиденд ва фоизлардан олинадиган

солиқлар олинади. Давлат солиқ тушумлари

таркибида ушбу солиқ тахминан 40¿ ни ташкил

қилади.

Мол-мулк солиғи.

Америка Қўшма Штатла-

рида федерал мулк солиғи мавжуд эмас, лекин

аксарият штатлар мол-мулк солиғини тижорат

ва турар-жой мулкдорларидан мол-мулк қийма-

тига қараб ундирадилар. Солиқ одатда муници-

палитет ёки давлат даражасида олинади. Солиқ

ставкалари солиқ юрисдиксиясининг фискал

эҳтиёжларига қараб жуда фарқ қилади. Шахсий

мол-мулк солиғи, шунингдек, бир қатор штат-

ларда олинади, лекин одатда фақат автомаши-

налар бундай солиққа тортилади [9].

Буюк Британияда жисмоний шахслар

даромадлари қуйидаги солиқларга тортилади:

-

даромад солиғи;

-

миллий суғурта бадаллари - пенсия ва

суғурта фондларига ажратмалар;

-

капиталдан олинадиган солиқ;

-

мерос солиғи;

-

кенгаш солиғи - кўчаларни сақлаш, ахлат

йиғиш ва ҳк.;

-

почта божи - мулкни сотиб олишда

штамп божи;

-

шахсий транспорт воситалари эгаларига

йиллик акциз солиғи (агар автомобил 1973 йил-

дан кейин ишлаб чиқарилган бўлса);

-

мол-мулкни суғурталаш ва телевизорга

эгалик қилиш учун солиқлар (шунингдек, оқ-

қора ҳам);

Буюк Британиянинг баъзи туманларида

сақланиб қолган турар-жой биноларига солина-

диган солиқ [10].

Кўпгина Европа давлатларида ва Қўшма

Штатларда бўлгани каби, мулкий даромад соли-

ғи ҳам ставкаларнинг прогрессив тузилишга

эга. Солиқ ставкалари 5 дан 40¿ гача. Асосий

ставка қўшимча равишда капитал ўсиши став-

каларига қўшилади ва у 5 дан 10 ¿ гача миқдор-

да бўлади.

Япония солиқ тизими уни АҚШ ва Европа

тизимларидан ажратиб турадиган бир қатор

ўзига хос хусусиятларга эга. Япония унитар

давлатдир. У 47 префектура ва деярли 2000 та

маҳаллий муниципалитетга бўлинган. Япония

икки поғонали солиқ тизимига эга. Барча солиқ-

ларни давлат ва маҳаллий солиқларга бўлиш

мумкин. Демак, давлат (марказий) даражасида

қуйидаги солиқлар белгиланади:

-

даромад солиғи;

-

юридик шахсларнинг даромад солиғи;

-

совға ва мерос солиғи;

-

истеъмол солиғи;

-

акцизлар;

-

давлат божлари ва бошқалар.

Япония солиқ тизими кам таъминланган

оилалар учун ишончли ижтимоий таъминотни

таъминлайди. Солиқ ставкалари у ерда 4 та

"асосий" турдаги оилалар учун ҳисобланади:

бакалаврлар, фарзандсиз оилалар, битта бола-

ли, икки ва ундан ортиқ болали оилалар.

Японияда солиқ солинадиган энг юқори

кўрсаткич ҳар қандай ривожланган мамлакат-

ларга қараганда юқори ва болалилар оила учун

тахминан 15,4 минг доллар, ёлғиз ва боласизлар

учун 7,7 минг доллар.

Солиқни ҳисоблашда солиқ суммасидан

солиққа тортилмайдиган максимал чегирма

олинади. Бундан ташқари, қуйидаги имтиёзлар

мавжуд: ногиронлар, 70 ёшдан ошган қарамоғи-

да бўлганлар, 16 ёшдан 23 ёшгача бўлган тала-

балар, барча суғурта турлари учун тўловлар, иш-

дан бўшатиш учун нафақалар. Бу солиқларнинг

ўртача даражаси 5,8 ¿ни ташкил этади [11].

Префектурадаги солиққа қуйидагилар

киради:

-

префектурада яшаш ҳуқуқи учун солиқ;

-

маҳаллий истеъмол солиғи;

-

кўчмас мулкни сотиб олиш учун солиқ;

-

акцизлар;

-

транспорт воситалари солиғи ва бошқалар.

Шаҳар даражасидаги солиқларга қуйида-

гилар киради.

-

муниципалитет ҳудудида яшаш учун

солиқ;

-

акцизлар;

-

мол-мулк ва ер солиқлари;

-

ёнилғи солиғи ва бошқалар.

Префектура ёки муниципалитет ҳудудида

яшаш ҳуқуқи учун солиқ, аслида, шахсий даро-

мад солиғи ва юридик шахсларнинг даромад

солиғининг маҳаллий шакли ҳисобланади[12].

Олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрса-

тадики, муаллиф томонидан ўрганилган барча

ривожланган мамлакатларда прогрессив солиқ

тизими қўлланилади. Бундан ташқари жисмо-

ний шахсларнинг мулкий даромадларини со-

лиққа тортишдан тушадиган даромадлар дав-

лат ва маҳаллий бюджетларга тушади. Аммо

Ўзбекистонда бундай тизим ишламайди. Жис-

моний шахсларнинг мулкий даромадларини со-

лиққа тортишда прогрессив солиқ тизими қўл-

ланилмайди ва солиқ тўловчининг ижтимоий

аҳволи ҳисобга олинмайди.

МОЛИЯ ВА СОЛИҚЛАР


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

145

2-жадвал

Жисмоний шахслар мулкий даромадларини солиққа тортишнинг қиёсий таҳлили

АҚШ

Германия

Буюк

Британия

Япония Ўзбекистон

1. Табақалаштирилган (прогрессив) солиқ тизими

+

+

+

+

-

2. Поғонали солиқ тизими

+

+

+

+

-

3. Мулкий даромадлардан солиқнинг ўртача ставкаси 15-20 фоиз 19-53 фоиз 10-40 фоиз 10-50 фоиз 20-40 фоиз

Манба:

муаллиф ишланмаси

Ўзбекистонда ўрганилган ривожланган

мамлакатлардан фарқли равишда жисмоний

шахсларнинг мулкий даромадлари фақат умум-

давлат бюджетига тушади.

Мулкий даромадлардан олинадиган со-

лиқнинг ўртача ставкаси АҚШда мулкий даро-

маднинг ўртача 15-20 фоизини ташкил этса,

Германия, Буюк Британия ва Японияда бу кўр-

саткич шртача 10-50 фоизни ташкил этади.

Ўзбекистонда бу кўрсаткич 20-40 фоизни таш-

кил этмоқда. Шуни таъкидлаш керакки, Ўзбе-

кистон мисолида “бой-кўпроқ, камбағал-камроқ

солиқ тўлайди” деган қонуният ишламайди,

яъни солиқ ставкаси табақалашмайди.

Хулоса ва таклифлар.

Юқоридагилардан

келиб чиққан ҳолда муаллиф томонидан қуйи-

даги хулоса ва таклифдар шакллантирилди:

Фуқароларни қўллаб-қувватлашнинг яна

бир муҳим воситаси бу "оилавийлик" тамойили

асосида солиққа тортишдир. Ўзбекистонда,

маълумки, жисмоний шахслар учун солиқ солиш

тизими якка тартибдаги солиққа тортиш

тамойилига асосланади. Ҳар бир жисмоний шахс

алоҳида солиқ тўловчи сифатида қаралади, ўз

даромадларини мустақил равишда декларация

қилади ва шахсий даромад солиғини тўлайди.

"Оилавийлик" тамойили асосида солиқка

тортиш тизимининг йўқлиги аҳолининг кам

даромадли қатламларига кўпроқ салбий таъсир

кўрсатмоқда. Болаларнинг сони, шунингдек иш-

ламайдиган хотин ёки эр, оиланинг истеъмол

саватига, яъни ишлаётган одамнинг қўшимча

харажатларига таъсир қилади. Шундай қилиб,

жамиятнинг муҳим таркибий қисмларидан

бири сифатида оила институтининг барқарор-

лигини таъминлаш фуқароларни қўллаб-қув-

ватлашда устувор йўналиш бўлиши керак. Бу

борада Германия тажрибасидан фойдаланиш

мақсадга мувофиқ.

Жисмоний шахсларнинг мулкий даромад-

ларидан олинадиган солиқларни табақалашти-

риш мақсадга мувофиқ. Масалан, фоизлар, ди-

видендлар, мол-мулкни ижарага беришдан

олинган даромадлар, солиқ тўловчига мулк ҳу-

қуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни реа-

лизация қилишдан олинган даромад, саноат

мул-и объектларига, селекция ютуғига оид

патент (лицензия) эгаси бўлган солиқ тўловчи-

нинг патентдан бошқа шахс фойдасига воз кеч-

ганда ёки лицензия шартномаси тузганда олган

даромад солиқларини умумдавлат бюджетига

тушадиган солиқлар сифатида, роялти, ишонч-

ли бошқарувга берилган мол-мулк бўйича

ишончли бошқарувчидан олинган даромад,

РЕПО операциялари бўйича даромад ва қонунда

назарда тутилган бошқа ҳолатлар бўйича мул-

кий даромадлардан олинадиган солиқларни ма-

ҳаллий солиқлар сифатида тан олиш ва ҳисоби-

ни юритиш мақсадга мувофиқ. Бундай ёндашув-

нинг қўлланилиши жисмоний шахсларнинг

мулкий даромадларидан олинадиган солиқлар-

нинг ижтимоий аҳамияти ошишида муҳим рол

ўйнаши мумкин (Буюк Британия ва Япония таж-

рибасидан келиб чиқиб).

Манба ва фойдаланилган адабиётлар

1.

Давлат Солиқ Қўмитаси маълумотлари

2.

Mizuki Komura, Hikaru Ogawa, Yoshitomo Ogawa. Optimal income taxation when couples have endogenous bargaining power. Economic

Modelling,

Volume

83,

2019,

Pages

384-393,

ISSN

0264-9993,

https://doi.org/10.1016/j.econmod.2019.09.021.

(https://www.sciencedirect.com/science/article/pii/S0264999318317310)

3.

Nicola Borri, Pietro Reichlin. Optimal taxation with home ownership and wealth inequality, Review of Economic Dynamics. Volume 40, 2021,

Pages 64-84, ISSN 1094-2025, https://doi.org/10.1016/j.red.2020.09.003. (https://www.sciencedirect.com/science/article/pii/S109420252030079X)

4.

Marco Battaglini, Stephen Coate. Pareto efficient income taxation with stochastic abilities, Journal of Public Economics, Volume 92, Issues 3–

4,

2008,

Pages

844-868,

ISSN

0047-2727,

https://doi.org/10.1016/j.jpubeco.2007.06.006.

(https://www.sciencedirect.com/science/article/pii/S0047272707000953)

5.

Карибян Эмма Петровна Опыт применения социально-ориентированного налогообложения доходов физических лиц в Германии

// ЭТАП. 2018. №6. URL: https://cyberleninka.ru/article/n/opyt-primeneniya-sotsialno-orientirovannogo-nalogooblozheniya-dohodov-fizicheskih-lits-v-

germanii (дата обращения: 20.06.2021).

6.

InternationalWealth.info

7.

Косева Е.С. Актуальные вопросы налогообложения в Германии // Экономика, управление и право: инновационное решение

проблем: сборник статей победителей VI Международной научно-практической конференции. Под общей редакцией Г.Ю. Гуляева. 2017. С. 154–

156.

8.

Мусаева Х.М.. Налог на доходы физических лиц на современном этапе Российской Федерации: опыт взимания и необходимость

усиления социальной роли // Налоги и налогообложение. – 2016. – № 8. – С. 616-624. DOI: 10.7256/1812-8688.2016.8.19986.

9.

https://fbs-tax.com/tax-planning/usa/us-tax-system/

10.

https://fbs-tax.com/tax-planning/united-kingdom/taxation-in-united-kingdom/

11.

https://www.kommersant.ru/doc/266060

12.

https://nalog-nalog.ru/nalogovaya_sistema_rf/nalogovaya_sistema_ssha_i_drugih_zarubezhnyh_stran/#item-6

МОЛИЯ ВА СОЛИҚЛАР

Библиографические ссылки

Давлат Солиц ^умитаси маълумотлари

Mizuki Котига, Hikaru Ogawa, Yoshitomo Ogawa. Optimal income taxation when couples have endogenous bargaining power. Economic

Modelling, Volume 83, 2019, Pages 384-393, ISSN 0264-9993, https://doi.orQ/10.1016/i.econmod.2019.09.021.

(https://www.sciencedirect.com/science/article/pii/S0264999318317310)

Nicola Borri, Pietro Reichlin. Optimal taxation with home ownership and wealth inequality, Review of Economic Dynamics. Volume 40,2021, Pages 64-84, ISSN 1094-2025, https://d0i.0rg/l 0.1016/j.red.2020.09.003. (https://www.sciencedirect.com/science/article/pii/S109420252030079X)

Marco Battaglini, Stephen Coate. Pareto efficient income taxation with stochastic abilities, Journal of Public Economics, Volume 92, Issues 3-4,2008, Pages 844-868, ISSN 0047-2727,

(https://www.sciencedirect.eom/science/article/pii/S0047272707000953)

Карибян Эмма Петровна Опыт применения социально-ориентированного налогообложения доходов физических лиц в Германии // ЭТАП. 2018. №6. URL: https://cyberleninka.ru/article/n/opyt-primeneniya-sotsialno-orientirovannogo-nalogooblozheniya-dohodov-fizicheskih-lits-v-germanii (дата обращения: 20.06.2021).

IntemationaiWealth.info

Косева Е.С. Актуальные вопросы налогообложения в Германии // Экономика, управление и право: инновационное решение проблем: сборник статей победителей VI Международной научно-практической конференции. Под общей редакцией Г.Ю. Гуляева. 2017. С. 154-156.

Мусаева Х.М.. Налог на доходы физических лиц на современном этапе Российской Федерации: опыт взимания и необходимость усиления социальной роли// Налоги и налогообложение. -2016. - №8.-С 616-624. DOI: 10.7256/1812-8688.2016.8.19986.

https://fbs-tax.com/tax-planning/usa/us-tax-system/

https://fbs-tax.com/tax-planning/united-kingdom/taxation-in-united-kingdom/

https://www.kommersant.ru/doc/266060

https://nalog-nalog.ru/nalogovaya_sistema_rf/nalogovaya_sistema_ssha_i_drugih_zarubezhnyh_stran/IHtem-6

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов