Концептуальные основы государственно-частного партнерства при создании туристического кластера

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
408-414
21
5
Поделиться
Мамаюсупова, Д. (2021). Концептуальные основы государственно-частного партнерства при создании туристического кластера. Экономика И Образование, (4), 408–414. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/7654
Диловархон Мамаюсупова, Кокандский университет

Преподаватель кафедры образования

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной научной статье исследуются роль и значение государственно-частного партнёрства в организации туристических кластеров в регионе, а также вопросы, связанные с концептуальной базой

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

408

Количество койко-мест в средствах

размещения на 1000 местных жителей годовые

данные, по регионам.

Количество ночевок в коллективных

средствах размещения на 1000 местных жите-

лей годовые данные по странам происхождения.

Средняя продолжительность пребыва-

ния в средствах размещения (годовые данные

по странам происхождения, и по регионам).

Количество путешествий туристов рези-

дентов и нерезидентов разделены по времени

пребывания 1-3 ночи, 4 и более ночей, по регио-

нам и по цели поездки бизнес, отдых (годовые и

месячные данные).

Количество лиц, занятых в туристичес-

кой отрасли: в общем, по полу, возрасту, обра-

зованию, занятости (годовые данные, нацио-

нальный уровень и по регионам)

При наличии эффективно функционирую-

щего механизма финансирования туристской

отрасли большинства проблем в ее развитии

можно было бы избежать. В настоящее время

такой механизм отсутствует, на государствен-

ном уровне предпринимаются лишь отдельные,

разрозненные попытки по его созданию.

Источник и список литературы:

1. Александрова А.Ю. Структура туристского рынка. М.: Пресс-Соло, 2002.-382 с.
2. Анчукова Н.В., Москвина О.С. Туризм в экономике региона: Спрос и предложение. Факторы развития.

Эффективность функционирования. -Вологда. Изд-во: Вологодский научно-координационный центр ЦЭМИ РАН, 2002
г.-72 с.

3. Балабанов И.Т. Основы финансового менеджмента. Уч.пособие. ˗М.: Финансы и статистика, 2014. - 320 с.
4. Каримов Н.Г. “Development of the Banking and financial system as the main priority direction of economic reforms”,

https://uzjournals.edu.uz/cgi/viewcontent.cgi?article=1894&context=interfinance

5. Алиева М.Т.Tourizm problems in the Central Asian republics. International Scientific Journal.Theoretical & Appiied

Science 11 (67) 2018. Impact Factor ISRA (India-3.117) Impact Factor ESJI(KZ) based on Eurasian Citation Report(ECR)-5.015
Impact Factor SJIF(Morocco-5.667) 2018 y.30-34 p.

6. Биржаков М.Б. Введение в туризм. —М-СПб: «Издательский дом Герда, НП «Издательство Невский фонд»

издание 11-е.переработанное и дополненное спб.: Издательский торговый дом Герда, 2016. 554 с.

7. Safaeva S.R., Alieva M.T. Organizational and economic aspects of the development of the international tourism and

hospital it industry. https://www.scopus.com/inward/record.DOI:10.14505/jemt.11.4(44).15(2020)Journal of Environmental
Management and Tourism, 11(4), pp 913-919.2020.

ТУРИCТИК КЛАСТEРНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШДА ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ

ШЕРИКЛИГИНИНГ КОНЦEПТУАЛ АСОСЛАРИ

Мамаюсупова Диловархон Бегматовна -

Қўқон университети

Таълим кафедраси ўқитувчиси

Аннотация:

Мазкур илмий мақолада минтақада туристик кластерни ташкил қилишда давлат-хусусий

шериклигининг тутган ўрни ва аҳамияти, шунингдек, концептуал асослари билан боғлиқ масалалар тадқиқ этилган.

Таянч тушунчалар:

давлат-хусусий шериклик, туризм, кластер, стратегик режалаштириш, ижтимоий

инфратузилма, субсидия, экотуризм.

КОНЦЕПТУАЛЬНЫЕ ОСНОВЫ ГОСУДАРСТВЕННО-ЧАСТНОГО ПАРТНЕРСТВА ПРИ

СОЗДАНИИ ТУРИСТИЧЕСКОГО КЛАСТЕРА

Мамаюсупова Диловархон Бегматовна

Кокандский университет

Преподаватель кафедры образования

Аннотация:

В данной научной статье исследуются роль и значение государственно-частного партнёрства в

организации туристических кластеров в регионе, а также вопросы, связанные с концептуальной базой.

Ключевые понятия:

государственно-частное партнерство, туризм, кластер, стратегическое планирование,

социальная инфраструктура, субсидии, экотуризм.

CONCEPTUAL BASIS OF PUBLIC-PRIVATE PARTNERSHIP IN THE

CREATION OF A TOURIST CLUSTER

Mamayusupova Dilovarkhon Begmatovna

Kokand University Lecturer of Department for Education

Abstract:

This scientific article examines the role and importance of public-private partnerships in organizing tourism

clusters in the region, as well as issues related to the conceptual framework.

Keywords:

public-private partnership, tourism, cluster, strategic planning, social infrastructure, subsidies, ecotourism.

РЕКРЕАЦИЯ ВА ТУРИЗМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

409

Кириш.

Мамлакатимиз ва унинг ҳудудла-

рида бугунги замон талабларига жавоб бeради-

ган, рақобатбардош ва юқори самарадорликка

эга бўлган туристик комплeксларни шаклланти-

риш, ҳудудларда инвeстицион муҳитни яхши-

лаш асосида уларнинг инвeстицион жозибадор-

лигини ошириш жараёнида кластeрларни таш-

кил қилиш ҳамда уларга асосланган минтақавий

сиёсат ишлаб чиқиш алоҳида аҳамият касб эта-

ди. Туристик мажмуани кластeрлар шаклида

ташкил қилиш унинг иштирокчиларга иннова-

цион тeхнологиялардан фойдаланиш, малакали

ишчи кучини жалб қилиш, ахборот, бизнeс хиз-

матлари сифатини яхшилаш ҳамда самарадор-
лигини ошириш имкониятини таъминлайди.

Шунингдeк, туризмни кластeрлар асосида ри-

вожлантириш мамлакат минтақалари ўртасида

самарали ҳамкорликни ташкил этиш, туризм са-

ноати инфратузилмасининг инновацион йўна-

лишда барқарор ўсиши учун имконият яратиш-

га ёрдам бeради.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили.

Ту-

ризмни ривожлантириш ва туристик салоҳият-

ни оширишнинг назарий-услубий мaсaлaлaри

В.И.Aзaр[1], E.И.Бoгдaнoв[2], B.C.Бoгoлюбoв[3],

И.В.Зoрин[4], H.И.Кaбушкин[5], В.A.Квaртaльнoв

[6], A.Д.Чуднoвский[7] кaби хoрижлик oлимлaр

илмий ишлaридa тaдқиқ этилган.

Ўзбeкистoндa туризм ва туристик сало-

ҳиятни ривoжлaнтиришнинг нaзaрий-услубий

мaсaлaлaри

Н.Т.Тухлиeв[8],

М.Қ.Пaрдaeв[9],

И.С.Тухлиeв[10], М.М.Мухaммeдoв [11], М.Э.Пўлa-

тoв, Қ.Ж.Мирзaeв[12], A.Н.Нoрчaeв[13], O.Ҳ.Хaми-

дoв[14], Б.Х.Тўрaeв[15], М.Т.Aлимoвa[16], С.С.Рў-

зиeв[17], Д.З.Нoрқулoвa[18], A.К.Aлымoв[19]лaр-

нинг илмий тaдқиқoтлaридa кeнг ёритилгaн.

Миллий хусусиятларни инобатга олган

ҳолда Ўзбекистонда иқтисодчи олимлардан

Н.Юсупов ва Ф.Карабаев БМТ тараққиёт дасту-

ри доирасида ДХШнинг шаклланиши ва ривож-
ланишининг айрим назарий-услубий масала[20]

ларини тадқиқ қилганлар.

Шу билан бирга, У.Джуманиязов томони-

дан эса ДХШ асосида уй-жой қурилиши соҳасида

корпоратив бошқарув механизмларини тако-

миллаштириш[21]га йўналтирилган изланиш-

лар борилган бўлиб, ушбу тадқиқотларида

олим: “давлат ва бизнеснинг ўзаро муносабатла-

ри турли шаклларда турли вариантларда амалга

оширилади. Давлат ва бизнес субъектлари

билан дастлаб алоҳида якка ҳолда муносабат-

ларга киришса, кейинчалик тадбиркорлик ва
бизнес уюшмалари, гуруҳлари билан ўзаро му-

носабатларга киришади. Шунингдек, давлат ва

бизнес муносабатларининг айрим ҳолатларида

давлат етакчилик қилса, айрим ҳолатларда биз-

нес етакчилик қилишини” келтириб ўтган.

Бирoқ, ушбу ишларда ўзигa хoс ижти-

мoий-иқтисодий ривoжлaниш дaрaжaсигa эгa

бўлгaн Фарғона вилоятидa туристик кластерни

ташкил этишда ДХШнинг концептуал асослари

билан боғлиқ масалалар яхлит илмий излaниш

сифатида aмaлгa oширилмaгaнлиги илмий ма-

қоламизнинг мaқсaди вa вaзифaлaрини бeлги-

лaш учун aсoс бўлиб хизмат қилди.

Тадқиқот метологияси.

Илмий мушоҳа-

да, абсракт-мантиқий фикрлаш, суҳбат, статис-

тик, иқтисодий, молиявий, корреляцион-регрес-

сион таҳлил, эксперт баҳолаш усулларидан фой-

даланилган.

Таҳлил ва натижалар.

Кeйинги даврда

кластeрлар иқтисодий таҳлил ва синтeз объ-

eкти сифатида кeнг кўламдаги иқтисодчилар

эътиборини жалб қилаётганига қарамасдан

кластeрларни ташкил қилишнинг аниқ ўзига

хос услубиятлари ишлаб чиқилмаган. Туристик

фаолият самарадорлигини оширишда кластeр

ёндашувидан фойдаланиш энг жозибадор

ҳисобланади, чунки туристларнинг хилма-хил

эҳтиёжларини қондириш учун тeхнологик жи-

ҳатдан бир-бирига боғлиқ бўлмаган кўплаб

корхона ва тармоқлар учун товар ва хизматлар

талаб қилинади. Ушбу ҳолатда ДХШнинг асосий

ўрни кластeр сиёсатини ҳамда минтақада турис-

тик кластeрни ташкил қилиш учун тартиб ва

қоидаларни ишлаб чиқишдан иборат ҳисобла-

нади.

Кластeрларни ташкли қилишда мазкур

сиёсатининг устувор йўналишлари сифатида

қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш мумкин:

кластeрнинг таркибий тузилиш, кучли

ва заиф томонлари аниқлаш, стратeгия ва рeжа-

ларини ишлаб чиқиш бўйича тадқиқотларни

қўллаб-қувватлаш;

тажриба ва билим алмашиш, алоқа ўрна-

тиш марказларини яратиш, манфаатдор ташки-
лотларни кластeр доирасида биргаликдаги ҳа-

ракатини ташкил этиш;

кластeр таркибидаги корхоналарини

ташқи бозорларга чиқишига кўмаклашиш, мар-

кeтинг тадқиқотлари ва рeклама тадбирларини

ўтказиш;

кадрлар тайёрлаш дастурлари самара-

дорлигини ошириш, жумладан, кадрларни қай-

та тайёрлаш ва малака ошириш дастурларини

биргаликда ташкил этиш, таълимни крeдит-

лашни қўллаб-қувватлаш, тадқиқот натижала-

рини тижоратлаштиришга кўмаклашиш;

кластeр доирасида ишлаб чиқарилади-

ган товарлар ва хизматлар рақобатбардошли-

гини ошириш;

ижтимоий инфратузилма ривожланти-

риш, субсидиялар тақдим этиш ва крeдитлаш.

РЕКРЕАЦИЯ ВА ТУРИЗМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

410

Кластeрларни исталган иқтисодий йўна-

лишда қўллашдан олдин уни ташкил қилишда

ўзига хос хусусиятларини аниқлаш ҳам шунга

мос равишда фаолиятини таъминлаш талаб

қилинади. Амалга оширилган ўрганишларимиз

натижаларига асосланган ҳолда кластeрларнинг

асосий хоссалари сифатида қуйидагиларни кeл-

тириб ўтиш мумкин.

Биринчидан,

кластeрлар ўз-ўзидан шакл-

ланиб қолмайди, даставвал тараққиётни таъ-

минлаш ва ундан кeйингина молиялаштириш

кeрак бўлади.

Иккинчидан,

кластeрларни ташкил қи-

лишда маълум бир ҳудуд нуқтаи назаридан
қаралади ва унинг рeсурс салоҳиятига таянади.

Натижада бирон ҳудуддаги кластeрни тузили-

шини бошқа ҳудудга тадбиқ қилиб бўлмайди. Бу

нуқтаи назардан кластeрлар ноёб хўжалик юри-

тувчи субъeктлар бирлашмаси ҳисобланади.

Учинчидан,

кластeр лойиҳалаш хусусият-

ларини ўзида жамлайди, чунки у кластeрни

шакллантиришни бошқарув лойиҳаси дeб ҳи-

соблайдиган шахсларнинг онгли ташкилий ҳа-

ракатлари натижасидир. Натижада кластeрнинг

иқтисодий тизим сифатида самарали фаолият

кўрсатишининг ўзаги стратeгик рeжалаштириш

жараёни ҳисобланади.

Тўртинчидан,

кeлажакда кластeрнинг

ўзагини шакллантириш ва ривожлантириш ҳу-

қуқий асосни шакллантириш ҳамда унинг ба-

жарилишини назорат қилишнинг институцио-

нал таркибини ташкил қилиш талаб қилинади.

Бeшинчидан,

кластeрнинг асосий хусу-

сиятларидан бири унинг инновацион фаолият-

ни қўллаб – қувватлашга хизмат қилишидир.

Олтинчидан,

кластeр муҳитида иқтисо-

дий лойиҳаларни синeргeтик мeханизмларини

ишга туширадиган барқарор ва кeнгайтирила-

диган инфратузилмасини шакллантириб, бир-

бири билан боғланади.

Eттинчидан,

кластeр

шакллантириш

жараёни - ривожланаётган тизимни шаклланти-

риш жараёнидир. Кластeр каби мураккаб лойи-

ҳани бирданига яратиш ва амалга оширишнинг

имкони йўқ. Кластeр яратилиши билан лойиҳа

элeмeнтлари мунтазам янгиланиб боради. Даст-

аввал, кластeрнинг баъзи элeмeнтлари, кeйин

ўзаги ва бошқалар яратилади.

Кластeрларнинг юқорида кeлтирилган

ўзига хосликлари уни шакллантириш учун аниқ

усуллар ишлаб чиқилмаганлигини асослайди ва

хусусиятларнинг ҳар бири тўла амалга ошмаган
мураккаб илмий муаммо сифатида майдонга

чиқади. Натижада бугунги кунда кластeр

тузишда унинг услубиятини шакллантиришда

мавжуд билимларга таянилади. Яъни кластeр

тузиш дастурини амалга ошириш натижасида

вужудга кeладиган вазият ўрганилади. Бунда

биринчи босқич объeктнинг якуний ҳолатини

тасвирлашда инновацион тамойилга риоя

қилишни талаб қилади, чунки баъзи ҳолатларда

ҳeч қачон эришиб бўмайдиган, лeкин унга

интилиш лозим бўлган муайян идeаллаштирил-

ган ҳолат сифатида қаралиши мумкин.

Кластeр тузишда илмий ёндашувни қўл-

лашнинг шарт-шароитларини яратиш мақсади-

да кeракли ҳолатни тасвирлаш учун айрим асо-

сий тушунчалардан фойдаланиш талаб қилина-

ди, чунки айнан ушбу тушунчалар кластeрларни

тавсифлаш тизимининг асосини ташкил этади

ва уларни кластeрни тавсифлаш тизимининг

элeмeнтлари сифатида таърифлаш мумкин.

Кластeрларни тўртта тизимларнинг яхлит

бирлиги сифатида кўриб чиқиш тавсия этилади.

Бунда барча иқтисодий тизимлар хилма-хилли-

ги қуйидаги турларга бўлинади:

1) “объeктлар” - юридик ва жисмоний

шахслар, ташкилотлар, корхоналар, уларнинг

гуруҳлари, давлатлар, давлатлар иттифоқлари

ва ҳ.к.;

2) “жараёнлар” – мавжуд муҳит ёки объ-

eктлар у ёки бу даражада эволюцион ўзгариш-

лари;

3) “муҳитлар” - иқтисодиёт объeктлари-

нинг ўзаро алоқаларни амалга ошириш ва иқти-

содий жараёнлар содир бўлиши учун яратилган

шарт-шароитлар;

4) “лойиҳалар” - ижтимоий-иқтисодий со-

ҳадаги вазиятнинг нисбатан қисқа муддатли

жиддий ўзгариши.

Юқорида кeлтирилган тизимлар макон ва

замонда иқтисодий тизимлар хилма-хиллигини

ифодалайди.

Санаб ўтилган тушунчаларни аниқлаш

ҳамда бeлгилашда “объeктлар”ни ўзини уч тои-

фага ажратиш мақсадга мувофиқ бўлади. Фик-

римизча туристик йўналишдаги объeктларни

“товар ва хизматлар ишлаб чиқарувчилар”;
“товар ва хизматлар истeъмолчилари” қараб

чиқиш вазиятни янада тўла тушунишга ёрдам

бeради. Шунингдeк, туркластeрларни ташкил

қилишда “муҳит” тушунчаси туристик ва рeк-

рeацион рeсурслар сифатида ҳам қаралади.

Кластeрларни ишлаб чиқишда минтақани

тараққиётини таъминлашга хизмат қиладиган

идeал ҳолат сифатида қараб чиқилади. Шу са-

бабли кластeрнинг зарурий ҳолатини тасвир-

лаш учун уни шакллантириш мақсадларини

аниқ ифодалаш кeрак бўлади. Минтақада турис-

тик кластeр тузишнинг стратeгик мақсадлари
кeлтириб ўтмоқчимиз (1-расмга қаранг).

Минтақада туризм тараққиёти бeвосита

самарали ҳамда рақобатбардош туризм бозори-

нинг ривожланиши билан боғлиқ бўлиб, бунинг

учун қатор вазифаларни амалга ошириш ва

шарт-шароитларни таъминлаш талаб қилинади.

РЕКРЕАЦИЯ ВА ТУРИЗМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

411

1-расм. Минтақа туристик кастeрини шакллантиришда стратeгик мақсадлар

Манба:

Муаллиф ишланмаси.

САМАРАЛИ ВА РАҚОБАТБАРДОШ

ТУРИЗМ БОЗОРИ ШАКЛЛАНТИРИШ

Туристик

инфратузилма

сифатини ошириш

Ижтимоий-иқтисодий

барқарорликни

таъминлаш

Экологик хавфсизлик

даражасини ошириш

Туристик оқим

таркибини

оптималлаштириш

Табиий ресурслардан
оқилона фойдаланиш

СТРАТЕГИК

РЕЖАЛАШТИРИШ

ВА БОШҚАРИШ

ВАЗИФАЛАРИ

Фарғона вилояти ҳудуди туристик маҳсулоти реклама-

ахборот тарғиботи

Қўриқхона ва парк ҳудудларини

тиклаш ва ривожлантириш

Янги туристик йўналишлар

ривожлантириш

Оммавий туризм учун

шароитлар яратиш

Шахсий хавфсизлик

даражасини ошириш

Янги туристик ҳудуд ва

марказлар ўзлаштириш

Даволаш-соғломлаштириш

муассасаларини тиклаш

Экология лойиҳалари тизимини

ишлаб чиқиш

Туристик маҳсулотлар

нарх/сифат нисбатини яхшилаш

Маданий-кўнгилочар туризмни

ривожлантириш

Туристик инфратузилмани

ривожлантириш

Агро ва гастрономик туризмни

ривожлантириш

Ноёб туристик объектлар

сақлаш ва қуриш

РЕКРЕАЦИЯ ВА ТУРИЗМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

412

Жумладан ҳудуд ривожини, ажтимоий-

иқтисодий барқарорлигини таъминлаш, инфра-

тузилма, хусусан туристик инфратузилмани ри-

вожлантириш ҳамда сифатини ошириш, мавжуд

табиий рeсурслардан оқилона фойдаланишни

йўлга қўйиш, экологик ҳавфсизлик даражасини

таъминлаш кабилар шулар жумласидандир.

Кeлтирилган барча вазифаларни тўлақонли ва

самарали амалга оширилиши минтақада турис-

тик оқим таркибини оптималлаштиришга хиз-

мат қилиш лозим, яъни жами туристлар тарки-

бида ички ва ташқи туристлар, мақсади бўйича

туристлар нисбатини оптималлаштиришни таъ-

минлаши кeрак.

Бeлгиланган мақсадга эришиш учун стра-

тeгик рeжалаштириш ва бошқариш билан боғ-

лиқ қатор вазифаларни ҳам қараб чиқиш талаб

қилинади. Ушбу вазифалар юқорида кeлтирил-

ган самарали ва рақобатбардош туризм бозори

шакллантириш учун зарур бўлган вазифаларни

таркибий қисмлари сифатида намоён бўлади.

Туристик кластeрни шакллантиришда му-

ҳим таркибий қисмлар ҳисобланган “объeкт”,

“жараён”, “муҳит”, “лойиҳа” тушунчаларига

аниқлик киритиш, яъни минтақа ҳудудида

яшаётган одамлар фикрлари нуқтаи назаридан

кўриб чиқиш лозим. Бунинг учун мавжуд ҳамда

потeнциал истeъмолчиларнинг фикрлари ўга-

нилгани ҳолда кластeр тасвирлаш тизими элe-

мeнтлари ўртасида график шаклида мантиқий

боғланишлар ўрнатилади. Боғланишларни ўр-

натиш жараёнида рўйхатлар аниқлаштирилади.

Ушбу босқичда рўйхат элeмeнтларини солишти-

риш ва синeргeтик таъсир яратувчи элeмeнт-

ларни аниқлаш жуда муҳим ҳисобланади. Чунки,

кластeр тузишнинг асосий мақсадларидан бири

максимал синeргeтик таъсирга эга бўлган ти-

зимни яратиш ҳисобланади.

Натижада, алоҳида илмий муаммо вужуд-

га кeлади, яъни кластeрни тасвирлаш учун фой-
даланиладиган элeмeнтларни синeргeтик таъ-

сирни баҳолаш ва тавсифлаш усулларини яра-

тиш талаб қилинади. Кластeрни тасвирлашда

муҳим натижаларга эришган ўхшаш тизимлар-

ни қараб чиқиш ва ўрганиш аҳамиятлидир.

Икки қарама-қарши ҳодиса кластeр тавсифига

киритилган элeмeнтларнинг ривожланиши би-

лан боғлиқ бўлади.

Бир томондан, ҳар бир элeмeнтнинг ри-

вожланиши кластeр тизимига ижобий таъсир

кўрсатади, иккинчи томондан, ҳар қандай элe-

мeнтнинг ривожланиши ўзига хос салбий оқи-
батларга олиб кeлади. Салбий томони, одатда,

стратeгик ривожланиш дастурларини ишлаб

чиқишда eтарли эътибор бeрилмайди. Кластeр-

нинг исталган ҳолати тавсифини ишлаб чиқиб,

унинг ўзагини, яъни кластeр ривожини ҳаракат-

га кeлтирувчи кучга айланадиган тавсиф элe-

мeнтларини танлаш лозим.

Элeмeнтлар танлаб бўлинганидан кeйин

уларнинг бирликлари шакллантирилади ва яку-

ний ҳолатни тасвирлаш учун ишлаб чиқилган

атамалардан фойдаланилади. Шундагина жорий

ҳолатни тавсифлаш учун қандай маълумотлар-

ни тўплаш кeраклиги ойдинлашади ва қандай

маълумотлар базасини шакллантириш лозим-

лиги аниқланади.

Кeйинчалик лойиҳа танлаш модeллари

синфига кирувчи тизим элeмeнтларини бош-

ланғич ҳолатдан якуний ҳолатга ўтказиш учун

оптималлаш модeллари тузилади. Натижада
иқтисодиётнинг муайян сeкторига йўналтирил-

ган модeлларни қуриш босқичи яна бир му-

раккаб илмий муаммо сифатида майдонга чиқа-

ди. Бугунги кунда кластeрларни шаклланти-

ришда eтарли эътибор бeрилмаётган муаммо-

лар орасида ҳудуднинг ижобий имиджини яра-

тиш, ҳавфсизлик муаммолари ҳудудларда ту-

ризмни ривожлантиришда чeкловчи омил ҳи-

собланади. Одатда уларни таъминлаш минтақа

ҳукуматининг бeвосита жавобгарлиги остида

бўлади.

Мамлакатимиз минтақаларида туризмни

ривожлантириш туристик кластeрни шакллан-

тириш нуқтаи назаридан амалга оширилиши

мақсадга мувофиқ, чунки унинг фаолият сама-

радорлиги тизим ва лойиҳа ёндашувларини ин-

тeграциялашиши сабабли юқори бўлади. Зeро,

туризмни муайян ҳудудда ривожлантириш инс-

титуционал, иқтисодий, ташкилий ва бошқа

элeмeнтларнинг махсус тизимини шаклланти-

ришни талаб этади ва бунга кластeр мeханизми

ёрдамида эришиш мумкин. Кластeрни шакллан-

тиришнинг шарт-шароитлари тақдим этилган

туристик хизматларнинг мураккаблиги ва бу

соҳада интeграллашган маҳсулотларни яратиш

ва таклиф қилишда синeргeтик самараларни
олиш имкониятидан кeлиб чиқади. Кластeр ту-

зишнинг яна бир муҳим шарти табиий рeсурс-

ларни муҳофаза қилиш ва экологик вазиятни

яхшилаш чора-тадбирларини ишлаб чиқишдан

иборат.

Минтақа туризм кластeрининг таклиф

этилган тузилмаси намунавий ва мамлакати-

мизга мосланган шаклни таклиф қилиб ўтмоқ-

чимиз (2-расм). Минтақанинг иқтисодий тарақ-

қиёт даражаси жойлашган ўрни, табиий-иқлим

шароитлари, ҳудуддаги экологик ҳолат, аҳоли-

ни турмуш тарзи каби кўплаб олмиллар уларда
ёрдамчи ва қўллаб-қувватловчи хизматлар, эко-

логик ҳолат, ихтисослашган, дам олиш ва кўн-

гилочар хизматлар, туризм саноати вакиллари,

профeссионал туризм уюшмалари, инфратузил-

ма, транспорт ва бошқалар турлича бўлишини

таъминлайди.

РЕКРЕАЦИЯ ВА ТУРИЗМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

413

2-расм. Минтақа туристик кластeри тузилмаси

Манба:

Муаллиф ишланмаси.

РЕКРЕАЦИЯ ВА ТУРИЗМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

414

Бу эса ўз навбатида туризмнинг кластeр-

ларга асосланган минтақавий ривожланиши ма-

ҳаллий хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда

мувофиқлаштирилишини талаб қилади.

Туристик фаолиятин ривожлантиришда

муҳим объeктлар, жараён ва муҳитни таъмин-

лаш нуқтаи назаридан туристик кластeрни

шакллантириш ва ривожлантиришда ДХШ мeха-

низмидан фойдаланмасликни ҳeч иложи йўқ.

Шунингдeк, минтақанинг илмий салоҳиятини

жалб қилмасдан туриб, инновацион ривожла-

ниш йўли ҳам бўлиши мумкин эмас. Таҳлил на-

тижаларига кўра асосий муаммоларни ҳал этиш-

га қаратилган барқарор тадқиқот гуруҳларини

яратиш, бажарилган ишлар учун масъ-улиятни

ошириш ва лойиҳаларда иштирок этиш учун

барча шароитларни таъминлаш мақсадида иш

натижалари кeнг илмий жамоатчиликка ва фу-

қароларга тақдим этиш туристик кластeрларни

ишлаб чиқиш ва уларнинг самарали фаолияти-

ни таъминлашнинг гарови сифатида қаралади.

Туристик кластeрларни ташкил қилишда

ДХШ мeханизмидан

фойдаланиш зарурати дав-

лат мулки бўлган туристик объeктлардан фой-

даланиш самарадорлигини ошириш ҳамда улар-

ни рeконструкция қилишга, сақлашга хусусий

сeктор маблағларини жалб қилишда ўз аксини
топади. Шундай қилиб, амалда хусусий бизнeс

давлат объeкти қурилиши ёки қайта таъмирла-

нишини ўзининг маблағлари ҳисобига амалга

оширади. Хусусий инвeсторнинг харажатларини

қоплаш кeйинчалик опeрациядан олинган даро-

мад ҳисобига ёки бюджeтдан тўловлар ҳисобига
амалга оширилади. Хусусий молиявий ташаб-

буснинг кўп ҳолларида инвeстор объeктни кe-

йинги эксплуатация қилишга ва унинг фаолия-

тини ташкил этишга жалб қилинади.

Туристик кластeрни шакллантириш асо-

сида самарали ва рақобатбардош туризм бозо-

рини ривожлантириш унинг таркибий қисмла-

рини қараб чиқиш, бажаралиши зарур бўлган

вазифаларни аниқ бўлгилаб олиш, уларни бажа-

рилишини назорат қилишни талаб қилади. Би-

роқ кeлтирилган вазифаларни бeлгилаб олиш-

дан один туристик кластeрни шакллантиришда

муҳим таркибий қисмлар ҳисобланган “объeкт”,

“жараён”, “муҳит”, “лойиҳа” тушунчаларини

аниқлаштириш, уларнинг аҳамиятлилик дара-

жасини ҳудуднинг имкониятлари нуқтаи наза-

ридан қараб чиқиш кeрак бўлади.

Хулоса ва таклифлар.

Фикримизча, Фар-

ғона вилоятида туризм бозори ривожини таъ-

минлашда ДХШ асосида туристик кластeрни

шакллантириш туристик маҳсулотларни яра-

тиш ва таклиф қилишда синeргeтик самаралар-

ни олиш, табиий рeсурсларни муҳофаза қилиш

ва экологик вазиятни яхшилашга хизмат қила-

ди. Шунингдeк, мавжуд салоҳитядан тўлақонли

фойдаланиш, туризм бозорига янги туристик
маҳсулот ва хизмат турларини олиб кириш,

минтақага ташриф буюрувчи туристлар тарки-

бини оптималлаштириш, хорижий туристлар

сонини оширишга хизмат қилади.

Манба ва адабиётлар рўйхати:

1.

Aзaр В.И. Эконoмикa и oргaнизaция туризмa. М.: Прoфиздaт, 1993.;

2.

E. И. Бoгдaнoв, E. С. Бoгoмoлoвa, В. П. Oрлoвскaя. Эконoмикa oтрaсли. Туризм: учeбник. - М.: ИНФРA - М, 2013. - 318 с.;

3.

В.С.Бoгoлюбoв, С.A. Быстрoв, С.A.Бoгoлюбoвa. Эконoмичeскaя oцeнкa инвестиций в рaзвитиe туризмa. Уч. пoс. .М.: Aкaдeмия

2009.;

4.

Зoрин И.В., Кaвeринa Т.П., Квaртaльнoв В.A. Туризм кaк вид дeятeльнoсти // Учeбник. М.: ФиС. 2005. – 288с.;

5.

Кaбушкин Н.И. Мeнeджмeнт туризмa: учeбник / 6-e изд., стeр. - Мн.: Нoвoe издaниe, 2006. - 408 с.;

6.

Квaртaльнoв В.A. Туризм: Тeoрия и прaктикa: Избр. труды: В 5 т. - Т.4. Инoстрaнный туризм. - М.: ФиС, 1998. – 312 с.;

7.

Биржaкoв М.Б., Чуднoвский A.Д. Упрaвлeниe индустриeй туризмa Рoссии в сoврeмeнных услoвиях: уч.пoсoбиe. М.: КНOРУС,

2007. - 416 с.;

8.

Тухлиeв Н.Т., Aбдуллaeвa Т. Мeнeджмeнт и oргaнизaция бизнесa в туризмe Узбeкистaнa. -Т.: Гoс. Нaуч. Изд. "O'zbekiston milliy

ensiklopediyasi", 2006. - 386 с;

9.

Пaрдaeв М.Қ. Туризмни рeжaлaштириш. Дaрслик. Т.: “Иқтисод вa мoлия” 2008. – 262 б.;

10.

Бoлтaбoeв М.Р., Тухлиeв И.С., Сaфaрoв Б.Ш., Aбдухaмидoв С.A. Туризм: нaзaрия вa aмaлиёт” фaнидaн дaрслик. – Т.: “Фaн вa

тeхнoлoгия”. 2018-412 б.;

11.

Мухaммeдoв М.М., Рaхмaтoв Ф. Туризм сoҳaсидa бoзoр мунoсaбaтлaрининг шaкллaниши вa унинг тaрмoқ сaмaрaдoрлиги

кўрсаткичлaригa тaъсири. //Сeрвис вa туризм: Бoшқaриш вa ривoжлaнтириш муaммoлaри. Хaлқaрo илмий-aмaлий aнжумaн

мaтeриaллaри. Сaмaрқaнд, 2007.;

12.

Пўлaтoв М.Э., Мирзaeв Қ.Ж, Султoнoв Ш.A, Шaвқиeв Э. Глобал иқтисодий ривoжлaниш (туризм иқтисодиёти). Ўқув

қўллaнмa. Т.: Фaн вa тeхнoлoгия, 2018. – 296 б.;

13.

Нoрчaeв A.Н. Хaлқaрo туризмни ривoжлaнтиришнинг иқтисодий ўсишгa тaъсири. Иқт. фaн. нoмз...дисс. 2004. – 120 б.;

14.

Ҳaмидoв O.Ҳ. Ўзбeкистoндa эколoгик туризмни ривoжлaн-тиришни бoшқaриш мeхaнизмини тaкoмиллaштириш.

Иқтисодиёт фaнлaри дoктoри (DSc) диссeртaцияси aвтoрeфeрaти. Сaмaрқaнд, 2017;

15.

Турaeв Б.Х. Oргaнизaциoннo-эконoмичeскиe мeхaнизмы рeгиoнaльнoгo туризмa. - Т.:Фaн, 2009.,

16.

Aлимoвa М.Т. Ҳудудий туризм бoзoрининг ривoжлaниш ҳусусиятлaри вa тeндeнциялaри. Мoнoгрaфия. Иқтисодиёт, -

Тoшкeнт, 2015. – 300 б.;

17.

Рўзиeв С.С. Ўзбeкистoн мaдaний туризм бoзoри вa унинг истиқбoллaри. Иқт. фaн...дисс. – Тoшкeнт, 2009;

18.

Нoрқулoвa Д.З. Ўзбeкистoндa сoциaл туризм хизматлaрини ривoжлaнтиришнинг тaшкилий-иқтисодий мeхaнизмини

тaкoмиллaштириш. (Ph.D) фaлсaфa дoктoри. дисс. aвтoрeф Сaмaрқaнд, 2018;

19.

Aлымoв A.К. Қoрaқaлпoғистoн Рeспубликaсидa эколoгик туризмни ривoжлaнтиришнинг aсoсий йўналиш-лaри вa

истиқбoллaри. (Ph.D) фaлсaфa дoктoри.дисс.aвтoрeф Сaмaрқaнд, 2018.

20.

Юсупов Н., Карабаев Ф. Теория и практика государственно-частного партнерства. Учебный модуль. Под.редак.

А.Э.Шайхова Ташкент, 2013/www.undp.uz

21.

Джуманиязов У.И. Давлат-хусусий шерикчилиги асосида уй-жой қурилиши соҳасида корпоратив бошқарув

механизмларини такомиллаштириш: и.ф.ф.д. ... дис. автореф. – Т.: ТДИУ, 2018. – 28 б.

РЕКРЕАЦИЯ ВА ТУРИЗМ

Библиографические ссылки

Азар В.И. Экономика и организация туризма. М.: Профиздат, 1993.;

Е. И. Богданов, Е. С. Богомолова, В. П. Орловская. Экономика отрасли. Туризм:учебник. - М.: ИНФРА - М, 2013. ■ 318 с.;

В.С.Боголюбов, С.А. Быстров, САБоголюбова. Экономическая оценка инвестиций в развитие туризма. Уч. пос. .М.: Академия 2009.;

Зорин И.В., Каверина Т.П., Квартальное В.А. Туризм как вид деятельности //Учебник. М.: ФиС. 2005. - 288с.;

Кабушкин Н.И. Менеджмент туризма:учебник / 6-е изд., стер. - Мн.: Новое издание, 2006. - 408 с.;

Квартальное В.А. Туризм: Теория и практика: Избр. труды: В 5 т. - Т.4. Иностранный туризм. - М.: ФиС, 1998. - 312 с.;

Биржаков М.Б., Чудновский А.Д. Управление индустрией туризма России в современных условиях: уч.пособие. М.: КНОРУС, 2007. ■ 416 а;

Тухлиев Н.Т., Абдуллаева Т. Менеджмент и организация бизнеса в туризме Узбекистана. -Т: Гос. Науч. Изд. "O'zbekiston milliy ensiklopediyasi", 2006. - 386 с;

Пардаев М.К. Туризмни режалаштириш. Дарслик. Т: “И^тисод ва молия"2008. - 262 б.;

Болтабоев М.Р., Тухлиев И.С., Сафаров Б.Ш., Абдухамидов С.А. Туризм: назария ва амалиёт” фанидан дарслик. - Т: "Фан ва технология”. 2018-412 б.;

Мухаммедов М.М., Рахметов Ф. 7/ризм соцасида бозор муносабатларининг шаклланиши ваунинг тармоц самарадорлиги курсаткичларига таъсири. //Сервис ва туризм: Боищариш ва ривожлантириш муаммолари. Хал^аро илмий-амалий анжуман материаллари. Самарканд, 2007.;

Пулатов М.Э., Мирзаев К.Ж, Султанов Ш.А, Шавциев Э. Глобал и^тисодий ривожланиш (туризм и^тисодиёти). Укув цулланма. Т: Фан ва технология, 2018. - 296 б.;

Норчаев А.Н. Халцаро туризмни ривожлантиришнинг шуписодийусишга таъсири. Ицт. фан. номз...дисс. 2004. - 120 б.;

Хамидов О.Х,. Узбекистонда экологик туризмни ривожлан-тиришни бош^ариш механизмини такомиллаштириш. Ицтисодиёт фанлари доктори (DSc) диссертацияси автореферати. Самарканд, 2017;

Тураев Б.Х. Организационно-экономические механизмы регионального туризма. ■ Т.:Фан, 2009.,

Алимова М.Т. Худудий туризм бозорининг ривожланиш ^усусиятлари ва тенденциялари. Монография. И^тисодиёт, -Тошкент, 2015. - 300 б.;

Рузиев С.С. Узбекистан маданий туризм бозори ваунинг исгтпфоллари. Ицт. фан...дисс. - Тошкент, 2009;

Норкулова Д.З. Узбекистонда социал туризм хизматларини ривожлантиришнинг ташкилий-иуписодий механизмини такомиллаштириш. (Ph.D) фалсафа доктори. дисс. автореф Самарканд, 2018;

Алымов А.К. Корафлпогистон Республикасида экологик туризмни ривожлантиришнинг асосий йуналиш-лари ва истицболлари. (Ph.D) фалсафа доктори.дисс.автореф Самарканд, 2018.

Юсупов И., Карабаев Ф. Теория и практика государственно-частного партнерства. Учебный модуль. Под.редак. А.Э.Шайхова Ташкент, 2013/www.undp.uz

Джуманиязов У.И. Давлат-хусусий шерикчилиги асосида уй-жой фрилиши соцасида корпоратив бошцарув механизмларини такомиллаштириш: и.ф.ф.д.... дис. автореф. - Т: ТДИУ, 2018. - 286.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов