Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2
137
шакллардан бири, ишчиларга қўшимча дам
олиш кунлари, мослашувчан иш жадвали
таклиф этиш йўли билан меҳнат самарадор-
лиги ва маҳсулдорлигини рағбатлантириш
ҳисобланади.
Манба ва адабиётлар руйхати:
1.
Frey S., Jegen R., Motivation crowding theory // Journal of Economic Surveys, -2001, -№15(5), -P. 589–611.
2.
Rayton A., Firm performance and compensation structure: Performance elasticities of average employee
compensation // Journal of Corporate Finance, - 2003. -№9(3), p.333-352; Robbins P. Organizational behavior: Concepts,
controversies, applications. 8th ed. 1997, New Jersey.
3.
Rothe P., Lindholm A., Hyvönen A., Nenonen S. Work environment preferences – does age make a difference? //
Facilities, -2012. -№30(1), -p. 78-95.
4.
Sell L., Cleal, B., Job satisfaction, work environment, and rewards: Motivational theory revisited // Labour: Review of
Labour Economics & Industrial Relations, -2011. -№25(1), 1-23; Shupp, R. S., & Williams, A. W. Risk preference differentials of
small groups and individuals. Economic Journal. -2008. -№118(525), 258-283.
5.
Kleinjans J., Do gender differences in preferences for competition matter for occupational expectations? // Journal of
Economic Psychology, -2009, -№30(5), -p.701-710.
6.
Eisenhardt M., Agency theory: An assessment and review // Academy of Management Review, -1989. -№14(1), p.57-
74; Bhargava S., Profit sharing and the financial performance of companies: Evidence from UK panel data // Economic Journal,
-1994. -№104(426), -p.1044-1056; Frye B., Equity-based compensation for employees: Firm performance and determinants //
The Journal of Financial Research,- 2004. -№27(1), p. 31-52.
7.
Kvaloy, O., Olsen, E. The rise of individual performance pay // Journal of Economics & Management Strategy. -2012.
-№21(2). p.493-518.
8.
Dohmen, T., & Falk, A. (2011). Performance pay and multidimensional sorting: Productivity, preferences, and
gender. American Economic Review, 101(2), 556-590.
9.
Kleinjans, J. Do gender differences in preferences for competition matter for occupational expectations? // Journal of
Economic Psychology. -2009. -№30(5). p. 701-710.
10.
Croson, R., Gneezy, U. Gender differences in preferences // Journal of Economic Literature. -2009. -№47(2). p.448-
474.
11.
Dohmen, T., Falk, A. Performance pay and multidimensional sorting: Productivity, preferences, and gender //
American Economic Review. -2011. -№101(2). р.556-590.
12.
Healy, A., Pate, J. Can teams help to close the gender competition gap? // Economic Journal. -2011. -№121(555).
р.1192-1204.
13.
Ryan Jr., E., Wiggins III, A. The influence of firm- and manager-specific characteristics on the structure of executive
compensation // Journal of Corporate Finance. -№7(2). р.101-123.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ДЕМОГРАФИК РИВОЖЛАНИШНИНГ
КЎП ОМИЛЛИ ТАҲЛИЛИ ВА ИСТИҚБОЛ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Абдураманов Хамид Худайбергенович –
Ўзбекистон Республикаси Стратегик таҳлил ва истиқболни
белгилаш Олий мактаби, мустақил тадқиқотчи
Аннотация:
Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикасида демографик ҳавфсизликка таъсир этувчи омиллар
таснифланган, демографик ҳавфсизлик индикаторларининг кўп омилли таҳлили амалга оширилган ҳамда 2019-
2021 йилларга мўлжалланган демографик ривожланишнинг истиқбол кўрсаткичлари белгилаб берилган.
Таянч сўзлар:
демографик ҳавфсизлик, туғилганда кутилаётган ҳаёт давомийлиги, туғилиш, ўлим,
миграция, демографик прогноз.
Аннотация:
В данной статье классифичированы факторы влияющие на демографическую безопастность,
сделан многофакторный анализ индикаторов демографической безопастности, а так же отмечены прогнозные
показатели демографичекого развития предусмотренные на 2019-2021 годы.
Ключевые слова:
демографическая безопастность, ожидаемая продолжительность жизни при рождении,
рождаемость, смертность, миграция, демографический прогноз.
Annotation
:
In this article, factors affecting demographic security are classified, a multivariate analysis of
demographic security indicators is made, and forecasted indicators of demographic development envisaged for 2019-2021 are
also noted.
Key words
:
demographic safety, life expectancy at birth, birth rate, mortality, migration, demographic forecast.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Рес-
публикасини ривожлантиришнинг бешта
устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стра-
тегиясининг тўртинчи устувор йўналиши –
“Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг
устувор йўналишлари”да аҳоли ўртасида
ДЕМОГРАФИЯ, МЕҲНАТ ИҚТИСОДИЁТИ
Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2
138
ишсизликни камайтириш, одамларнинг да-
ромадларини ошириш, тиббий хизматлар
сифатини яхшилаш ва улар билан аҳолини
қамраб олишни кенгайтириш, одамларнинг
турмуш шароитларини яхшилаш, уларни му-
носиб турар жой билан таъминлаш ва фаро-
вонлигини ошириш бўйича амалга оширила-
диган чора-тадбирлар белгиланган[1].
Сўнгги йилларда амалга оширилаётган
ислоҳотларга қарамай республикада демог-
рафия соҳасида аҳолининг қуйидан кексайи-
ши, ҳуфёна миграция, меҳнатга қобилиятли
ёшдаги аҳолининг ўлими, ажралишларнинг
кўпайиши каби демографик ҳавф-хатарлар
кучайиб бормоқда. Бу эса демографик ҳавф-
сизликни комплекс тадқиқ ва таҳлил этиш-
ни тақозо этади.
“Демографик хавфсизлик” тушунчаси-
ни “демографик мувозанат” ва “аҳоли опти-
муми” тушунчалари билан боғлаш мумкин.
Аҳоли нуқтаи назаридан оптималлик “ин-
сонларнинг мумкин бўлган ва исталган
(кўнгилдаги) сонидан энг яхшиси ҳақидаги
тасаввурни ўзида мужассам этади”[2], аҳо-
лининг оптимуми назарияси эса демографик
босим ва ҳаёт кечириш воситалари билан
таъминланганлик муаммоларини изоҳлайди.
“Демографик ҳавфсизлик” атамасига
тўхталадиган бўлсак, ушбу тушунча Ўзбе-
кистонда илмий тадқиқ этилмаган. Демог-
рафик хавфсизлик – ҳавфсизликнинг ҳарбий,
сиёсий, маданий, иқтисодий, ижтимоий,
озиқ-овқат, экологик ва бошқа турлари би-
лан бир қаторда жамият ҳавфсизлигининг
бир тури ҳисобланади. Уларнинг барчаси
миллий ҳавфсизлик контекстида кўриб
чиқилади. Демографик ҳавфсизлик миллий
ҳавфсизликнинг бошқа турлари билан узвий
боғлиқ бўлгани ҳолда, унинг муҳим тарки-
бий қисми ҳисобланади.
Айрим олимларнинг фикрича, демогра-
фик ҳавфсизлик иқтисодий ҳавфсизликнинг
таркибий қисмларидан бирини ўзида намо-
ён этади. У давлат, жамият ва меҳнат бозори
демографик ҳавф-хатарлардан ҳимояланган-
лигининг бунда давлат, жамият ва шахснинг
фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари-
га мувофиқ тарзда мувозанатлаштирилган
демографик манфаатлари йиғиндисини ҳи-
собга олган ҳолда мамлакатнинг ривожла-
ниши таъминланадиган ҳолати сифатида
талқин этилади.
Беларусь Республикасида демографик
ҳавфсизлик масалалари олдинроқ тадқиқ
этила бошланди, шунинг учун белоруслик
олимлар демографик ҳавфсизликни қандай
ифодалашларини кўриб чиқиш мақсадга
мувофиқ ҳисобланади. Л.Л.Шахотько ва
Л.М.Анисивнинг фикрига кўра, “демографик
ҳавфсизлик миллий ҳавфсизликнинг тарки-
бий қисми ҳисобланиб, ижтимоий-иқтисо-
дий оқибатлари бошқа ташқи ва ички ша-
роитлардан қатъи назар мамлакатдаги иқти-
содий ва ижтимоий ҳолатни ёмонлаштир-
майдиган демографик вазият ҳолати ва ри-
вожланишини ўзида намоён этади”[3].
“Беларусь Республикасининг демогра-
фик ҳавфсизлиги тўғрисида”ги қонунда биз
қуйидаги таърифларни учратамиз: “демогра-
фик ҳавфсизлик – давлат ва жамият ижти-
моий-иқтисодий ривожланиши демографик
ҳавф-хатарлардан
ҳимояланганлигининг
бунда Беларусь Республикасининг ўз мил-
лий демографик манфаатларга мувофиқ
тарзда ривожланиши таъминланадиган ҳо-
латидир”[4]. Бизнинг фикримизча, демогра-
фик хавфсизлик–бу жамият ижтимоий-иқти-
содий ривожланишининг ички ва ташқи де-
мографик ҳавф-хатарлардан давлатнинг гео-
сиёсий, иқтисодий ва этник мақомининг сақ-
лаб қолинишини таъминлайдиган даражада
ҳимояланганлигидир. Демографик ҳавфсиз-
ликни таъминлаш давлатнинг иқтисодий
ривожланиш даражаси, институционал ти-
зим ва амалга оширилаётган сиёсатига боғ-
лиқ. Миллий манфаатларнинг ҳимоя қили-
нишини таъминлаш, хусусан, мамлакатнинг
демографик ҳавфсизлигини ички ва ташқи
таҳдидлардан ҳимоялаш давлатнинг устувор
вазифасидир. Шу нуқтаи назардан демогра-
фик ҳавфсизликни таъминлашда давлатнинг
назорат ва тартибга солиш таъсири зарур[5].
Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида
демографик ҳавфсизликка таъсир этувчи 22
та ижтимоий-демографик ва иқтисодий
омиллар орқали эконометрик модель қўлла-
нилган ҳолда кўп омилли таҳлил амалга
оширилди (1-расм).
Танланган ижтимоий, демографик ва
иқтисодий омилларнинг ўлим, ажралиш, ўр-
тача умр кўриш, миграция ва болаларни
мактабгача таълим муассасалари билан қам-
раб олиш билан ўзаро боғлиқлиги таҳлил
қилинди.
Ўзбекистон Республикасининг 14 ви-
лояти учун 2010 йилдан 2018 йилгача бўл-
ган даврдаги кўрсаткичларнинг йиллик ди-
намикаси ахборот базаси сифатида хизмат
қилади.
ДЕМОГРАФИЯ, МЕҲНАТ ИҚТИСОДИЁТИ
Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2
139
1-расм. Демографик ҳавфсизликка таъсир этувчи омиллар*
*
Манба:
расм муаллиф тадқиқотлари асосида тузилган.
1-жадвалда ушбу кўрсаткичларнинг
статистик хусусиятлари келтирилган. Мин-
тақалар миграция даражаси (migrationr), ҳар
100 минг кишига жароҳатлар ва заҳарла-
нишлар сони (injur~100000), болалар боғча-
ларини қамраб олиш (kindergard~e), қайд
этилган жиноятлар сони (crime), аҳоли жон
бошига инвестициялар ҳажми (inv_percap),
атмосферага ифлослантирувчи моддаларни
чиқариш ҳажми (airpollution) сингари кўр-
саткичлар бўйича энг кўп фарқланади.
1-жадвал
Демографик ҳавфсизлик индикаторларининг статистик тавсифи
Индикатор
Кузатилган
миқдор
Ўртача Стандарт
оғиш
Min
Max
Туғилиш коэффициенти
126
22,4
2,2
16,4
27,0
Ўлим коэффициенти
126
4,8
0,7
3,9
7,2
Никоҳ тузиш коэффициенти
126
9,6
0,9
7,1
12,0
Никоҳдан ажралиш коэффициенти
126
0,8
0,4
0,2
2,2
Кўчиб келганлар ва кўчиб кетганлар сони
70
0,1
0,1
0,0
0,6
Аҳолининг умумий касалланиш кўрсаткичи
126
48893,6 12740,0 25622,8 106842,5
Аҳолининг шифохона коикалари билан таъминланганлиги
126
43,5
10,4
31,0
79,3
Қон айланиш тизими билан касалланиш
126
2043,5
573,9
1070,4 3233,6
Жароҳатланиш ва заҳарланишлар
126
3167,8 1624,9 1011,6 8565,5
Болаларнинг мактабгача таълим муассасалари билан камраб олин-
ганлиги, %
126
19,6
12,9
6,6
77,8
Аҳолининг уй-жой билан таъминланиш даражаси
126
15,8
3,4
9,8
24,4
Қишлоқ аҳолисининг уй-жой билан таъминланиш даражаси
117
15,6
3,6
9,0
24,5
Квартира (уй)ларнинг табиий газ билан таъминланиш даражаси
126
72,7
18,7
20,3
99,9
Квартира (уй)ларнинг табиий газ билан таъминланиш даражаси
117
60,9
23,1
5,8
99,7
Барча хизмат йўналишлари бўйича жиноятларнинг даражалари
бўйича сони
126
5819,2 4004,5 1295,0 21061,0
Ичкиликбозлик ва спиртли ичимликлар билан боғлиқ руҳий бузилиш
билан касалланиш
126
19,2
7,2
5,9
49,1
Гиёҳвандлик ва токсикоманлик билан касалланиш
126
23,7
9,1
8,6
70,7
Квартира (уй)ларнинг ичимлик суви билан таъминланиш даражаси
126
77,4
13,2
39,6
100,0
Қишлоқ квартира (уй)ларнинг ичимлик суви билан таъминланиш
даражаси
117
68,4
16,5
21,3
97,0
Аҳоли жон бошига асосий капиталга инвестициялар
126
1611,5 1647,1
264,6 10920,2
Атмосферага чиқарилган ифлослантирувчи моддалар
126
64,1
92,9
3,1
619,2
Меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳоли сони
126
1330,4
506,8
439,5 2194,7
Меҳнатга лаёқатли ёшдан катта аҳоли сони
126
185,3
87,9
40,6
376,3
Иш билан банд аҳоли
126
784,4
1153,7
0,0
12445,0
Туғилганда кутилаётган ҳаёт давомийлиги
126
73,4
1,5
70,0
77,3
Манба:
Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида муаллиф томонидан ҳисобланган.
Демографик ҳавфсизликка таъсир этувчи омиллар
Ижтимоий
Демографик
Иқтисодий
-
бир нафар аҳолига тўғри келади-
ган уй-жой майдони;
-
ишсизлик даражаси;
-
квартира (уй)ларнинг табиий газ
билан таъминланиш даражаси;
-
барча хизмат йўналишлари бў-
йича жиноятларнинг даражалари
бўйича сони;
-
квартира (уй)ларнинг ичимлик
суви билан таъминланиш дара-
жаси;
-
аҳолининг шахсий енгил авто-
мобил билан таъминланганлиги;
-
аҳоли жон бошига асосий капи-
талга инвестициялар ва ҳ.к.
-
аҳолининг умумий касалланиш
кўрсаткичи;
-
аҳолининг шифохона коикалари
билан таъминланганлиги;
-
қон айланиш тизими билан
касалланиш даражаси;
-
болаларнинг мактабгача таълим
муассасалари билан қамраб олин-
ганлик даражаси;
-
жароҳатланиш ва заҳарланиш-
лар;
-
ичкиликбозлик
ва
спиртли
ичим-ликлар билан боғлиқ руҳий
бузи-лиш билан касалланиш;
-
гиѐҳвандлик ва токсикоманлик
билан касалланиш ва ҳ.к.
-
туғилишнинг умумий коэффи-
циенти;
-
ўлимнинг умумий коэффици-
енти;
-
аҳолининг никоҳ даражаси;
-
миграцион
ўсиш
(камайиш)
коэффициенти;
-
аҳолининг ажралиш даражаси;
-
чақалоқлар ўлими коэффициенти;
-
туғилганда кутилаѐтган ҳаѐт да-
вомийлиги;
-
меҳнатга лаѐқатли ѐшдаги аҳо-
лининг улуши;
-
меҳнатга лаѐқатли ѐшдан катта
аҳолининг улуши ва ҳ.к.
ДЕМОГРАФИЯ, МЕҲНАТ ИҚТИСОДИЁТИ
Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2
140
Бундан ташқари, ушбу демографик
ҳавфсизлик индикаторларининг асосий иж-
тимоий-иқтисодий кўрсаткичлар билан ўза-
ро боғлиқлигини ўрганиш, биринчи навбат-
да, корреляция ва регрессия таҳлилининг
коэффициентларини аниқлашни ўз ичига
олади, бу эса ушбу кўрсаткичларнинг ўзаро
боғлиқлиги кучи ва йўналишини изоҳлаб
беради. Туғилиш даражаси билан туғилганда
кутилаётган умр кўриш давомийлиги ўрта-
сида ижобий (
Р
corr
= 0,22, lifeexp
)) ва ўртача
умр кўриш даражаси ва ажралиш даражаси
ўртасида салбий корреляция (
Р
corr
= -0,30,
Divorcerate
), миграция (
Р
corr
= -0.15, Migra-
tionr
), (
Р
corr
= 0,32, Illnessrate
) мавжуд.
Таъкидлаш керакки, ўлим даражаси ва
ажралишлар сони, шунингдек жиноятчилик
даражаси (
Р
corr
= 0,547, crime
) ва ҳавонинг
ифлосланиш даражаси (
Рcorr = 0,547, airpol-
lution
) ўртасида ижобий муносабатлар мав-
жуд, чунки корреляция коэффициенти энг
катта мутлақ ижобий қийматни олади (
Рcorr
= 0,67, Divorcerate
). Шунингдек, ажралиш
даражаси алкоголизм асосида рўйхатга
олинган кишилар сони билан узвий боғлиқ
эканлиги кузатилади (
Р
corr
= 0,22
). Шунинг-
дек, ажралиш даражаси ва ўртача ҳар бир
кишига тўғри келадиган турар-жой майдони
ўртасида тескари алоқа мавжудлигини кўр-
сатади (
Р
corr
= 0,23
). Миграциянинг чиқиб ке-
тиш коэффициенти (Рcorr = 0.25, migrationr),
аҳолининг ажралиш даражаси (
Р
corr
=0,42, air-
pollution
) бевосита корреляция билан боғлиқ.
Мактабгача таълим билан қамраб олиш
инвестициялар кўрсаткичи (
Рcorr = 0,48
)
билан узвий боғлиқ ва тескари корреляцион
алоқалар меҳнатга лаёқатли ёшда (
Р
corr
=0,10
)
ва туғилиш даражаси (
Р
corr
= -0,56
) билан ку-
затилади. Миграция даражаси ичимлик суви
билан қамраб олиш кўрсаткичи билан кўп-
роқ боғлиқ (Р
corr
= 0,24). Корреляцион таҳлил
натижаларини ҳисобга олган ҳолда демогра-
фик ҳавфсизликнинг асосий кўрсаткичлари
учун бир вақтнинг ўзида тенгламалар ти-
зими кўринишидаги моделлар таклиф эти-
лади. Муҳит-вақт қаторларига асосланган
(Ўзбекистон Республикасининг 14 ҳудуди
доирасидаги) регрессия тенгламаларини ту-
зиш корреляцион-регрессион таҳлилнинг
махсус тури (Синхрон тенгламалар тизими,
SUR) усуллари ёрдамида амалга оширилди
(2-жадвал).
2-жадвал
Ўзбекистон Республикаси учун демографик ҳавфсизликнинг бешта индикатори
бўйича тенгламаларни муҳит-вақт қаторлари бўйича баҳолаш натижалари
Coef.
Std. Err.
z
P>z
[95%
Conf.
Туғилганда кутилаётган ҳаёт давомийлиги
Ахолининг умумий касалланиш кўрсаткичи
0,0000
0,00
-2,31
0,02
-3,7E-05
-2,99E-06
Аҳолининг уй-жой билан таъминланиш даражаси
0,0064
0,02
0,32
0,75
-0,03323 0,046003
Аҳоли жон бошига асосий капиталга инвестициялар
0,0001
0,00
6,02
0,00
7,69E-05 0,000151
Меҳнатга лаёқатли ёшдан катта аҳоли сони
0,0069
0,00
3,92
0,00
0,003438 0,010319
Ўлим коэффициенти
Никоҳдан ажралиш коэффициенти
0,6435
0,07
9,41
0,00
0,509529 0,777539
Кўчиб келганлар ва кўчиб кетганлар сони
6,7763
0,12
54,89
0,00
6,534368 7,018284
Аҳолининг умумий касалланиш кўрсаткичи
0,0000
0,00
-0,11
0,91 -5,22E-06 4,68E-06
Никоҳ тузиш коэффициенти
-0,0156
0,01
-1,26
0,21
-0,03983 0,008587
Жиноятлар сони
0,0000
0,00
2,90
0,00
9,97E-06
5,16E-05
Никоҳдан ажралиш коэффициенти
Аҳолининг уй-жой билан таъминланиш даражаси
-0,02
0,01
-2,44
0,02
-0,03587
-0,00394
Туғилиш коэффициенти
-0,04
0,01
-6,85
0,00
-0,04825
-0,02678
Ичкиликбозлик ва спиртли ичимликлар билан боғлиқ руҳий
бузилиш билан касалланиш
0,00
0,00
0,96
0,34
-0,00279 0,008088
Миграция
Аҳолининг шифохона коикалари билан таъминланганлиги
0,0001
0,00
-0,21
0,84
-0,00072 0,000583
Квартира (уй)ларнинг ичимлик суви билан таъминланиш даражаси
0,0002
0,00
-1,73
0,08
-0,00036
2,29E-05
Атмосферага чиқарилган ифлослантирувчи моддалар
0,0000
0,00
-0,26
0,80
-5,1E-05
3,88E-05
Ичкиликбозлик ва спиртли ичимликлар билан боғлиқ руҳий
бузилиш билан касалланиш
-0,0005
0,00
-1,91
0,06
-0,00106
1,24E-05
Иш билан банд аҳоли
0,0000
0,00
-2,57
0,01 -3,12E-06 -4,18E-07
Болаларнинг мактабгача таълим муассасалари билан камраб олинганлиги
Туғилиш коэффициенти
-3,30
0,13
-25,13 0,00
-3,56201
-3,04666
Квартира (уй)ларнинг табиий газ билан таъминланиш даражаси
-0,20
0,04
-5,20
0,00
-0,27371
-0,12391
Аҳоли жон бошига асосий капиталга инвестициялар
0,0009
0,00
4,80
0,00
0,001141 0,002718
Иш билан банд аҳоли
-0,0004
0,00
-1,14
0,25
-0,00104 0,000273
Манба:
жадвал маълумотлари муаллиф томонидан ҳисобланган.
ДЕМОГРАФИЯ, МЕҲНАТ ИҚТИСОДИЁТИ
Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2
141
Демографик ҳавфсизликнинг асосий
кўрсаткичлари ўзгаришини миқдорий баҳо-
лаш Ўзбекистоннинг 14 ҳудудида (Қорақал-
поғистон Республикаси, 12 та вилоят ва Тош-
кент шаҳри) 2010-2018 йилларда панелли
статистик маълумотлар учун бир вақтнинг
ўзида бир нечта регрессия тенгламалари ти-
зимининг моделлари асосида олинган.
Хусусан кўп омилли таҳлил натижаси-
да ушбу тенденциялар аниқланди:
Ажралиш даражаси
га аҳолининг уй-
жой билан таъминланганлиги ва туғилиш
жараёнлари бевосита таъсир кўрсатиши
аниқланди. Уй-жой майдонининг ўртача ҳар
бир кишига 1 м
2
га кўпайиши ажралишлар
сонининг ўртача 0,02 ‰га камайишига олиб
келмоқда, туғилишнинг 1 ‰га кўпайиши
ажралишларнинг ўртача 0,04 ‰ га камайи-
шига олиб келмоқда.
Ўзбекистон Республикасида ўлим кўр-
саткичи, никоҳ, ажралиш, миграция ва жино-
ятчилик динамикаси ўртасида ўзаро боғлиқ-
лик мавжудлиги аниқланди. Хусусан:
ажралиш даражасининг ортиши ўлим
кўрсаткичининг ўртача 0,64 ‰ га кўпайишига;
никоҳ даражасининг 1,0 фоизга орти-
ши аҳоли ўлимининг ўртача 0,02 ‰ га ка-
майишига олиб келишини кўрсатди
.
3-жадвал
Ўзбекистонда демографик ривожланишнинг истиқбол кўрсаткичлари
Ҳудудлар
Йил
Болаларнинг
мактабгача
таълим
муассасалари
билан қамраб
олинганлиги, %
Никоҳдан
ажралиш
коэффициенти
(йилда, 1000
аҳолига
нисбатан,
промилле)
Ўлим
коэффициенти
(йилда, 1000
аҳолига
нисбатан,
промилле)
Кўчиб келган-
лар ва кўчиб
кетганлар сони
тўғрисида
маълумот
%
Туғилганда
кутилаёт-
ган ҳаёт
давомий-
лиги, ёш
Қорақалпоғистон
Республикаси
2019
45,0
0,8
4,8
-0,1
74,1
2020
56,4
0,9
4,8
-0,1
75,1
2021
60,9
0,9
4,8
-0,1
76,7
Андижон вилояти
2019
36,1
1,2
4,9
-0,1
74,2
2020
45,1
1,1
4,8
-0,1
75,0
2021
55,9
1,0
4,8
-0,1
75,3
Бухоро вилояти
2019
42,0
0,9
4,5
-0,1
76,5
2020
53,0
0,9
4,7
-0,1
77,2
2021
66,1
0,9
4,8
-0,1
78,1
Жиззах вилояти
2019
30,1
0,9
4,5
-0,1
77,9
2020
38,4
0,9
4,7
-0,1
77,4
2021
46,5
0,9
4,8
-0,1
78,1
Қашқадарё вилояти
2019
20,5
0,7
4,7
-0,1
75,0
2020
22,8
0,8
4,7
-0,1
75,5
2021
27,3
0,9
4,8
-0,1
75,8
Навоий вилояти
2019
43,8
1,0
4,8
-0,1
76,0
2020
54,1
1,0
4,8
-0,1
76,2
2021
68,1
1,0
4,8
-0,1
76,3
Наманган вилояти
2019
38,0
0,9
4,8
0,0
75,3
2020
47,6
0,9
4,8
0,0
76,0
2021
59,1
0,9
4,8
-0,1
77,2
Самарқанд вилояти
2019
27,2
1,0
4,8
-0,1
75,5
2020
33,3
1,0
4,8
-0,1
75,8
2021
40,4
1,0
4,8
-0,1
76,0
Сурхондарё вилояти
2019
15,6
0,8
4,8
-0,1
74,6
2020
18,0
0,9
4,7
-0,1
74,9
2021
20,2
0,9
4,8
-0,1
75,4
Сирдарё вилояти
2019
43,5
1,2
4,8
-0,1
72,0
2020
55,3
1,1
4,8
-0,1
72,3
2021
69,0
1,0
4,8
-0,1
72,5
Тошкент вилояти
2019
41,7
1,2
4,9
-0,1
74,7
2020
51,4
1,1
4,9
-0,1
75,2
2021
64,6
1,0
4,8
-0,1
75,7
Фарғона вилояти
2019
44,7
0,8
4,8
0,0
75,7
2020
56,9
0,9
4,8
-0,1
76,2
2021
71,1
0,9
4,8
-0,1
76,9
Хоразм вилояти
2019
35,5
0,7
4,8
-0,1
73,7
2020
44,4
0,8
4,8
-0,1
74,0
2021
54,9
0,9
4,8
-0,1
74,5
Тошкент шаҳри
2019
83,6
1,4
5,1
0,2
76,2
2020
88,9
1,2
5,0
0,0
77,1
2021
93,8
1,1
4,8
0,0
77,7
Манба:
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистикаси қўмитаси маълумотлари асосида муаллиф томонидан ҳисобланган.
ДЕМОГРАФИЯ, МЕҲНАТ ИҚТИСОДИЁТИ
Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2
142
2. Аҳолининг ўртача умр кўриш кўр-
саткичи
асосан касалланиш даражаси ва
аҳоли жон бошига инвестициялар таъсирида
шаклланмоқда. Ўзбекистон Республикасида
аҳоли жон бошига тўғри келадиган инвес-
тицияларнинг 1 минг сўмга ортиши ўртача
умр кўриш давомийлигини 0,1 йилга узайи-
шини таъминламоқда.
3. Аҳоли миграцияси
га қишлоқ жой-
ларининг тоза ичимлик суви билан таъмин-
ланиш коэффициенти сезиларли таъсир кўр-
сатади. Хусусан, аҳолининг ичимлик суви би-
лан қамраб олиниши 1 %га ортганида миг-
рация коэффициенти 0,002 ‰ га камаяди.
4. Болаларни мактабгача таълим
муассасалари билан қамраб олиш даража-
си
нинг пасайиши туғилиш ва меҳнатга лаё-
қатли ёшдаги аҳолининг кўпайиши билан
боғлиқ. Туғилиш коэффициенти 1%га
ортганда мактабгача таълим билан қамраб
олиш даражаси ўртача 3,3%га камаяди.
Ҳудудда меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳоли
сонининг ҳар минг кишига кўпайиши билан
болаларнинг мактабгача ёшдаги болалар би-
лан қамрови улуши ўртача 0,4%га пасайиши
кузатилмоқда. Инвестицияларнинг аҳоли
жон бошига 1 минг сўмга кўпайиши болалар-
нинг мактабгача таълим муассасалари билан
қамраб олишини ўртача 1,9% даражага оши-
ришга олиб келади. Тадқиқотда кўрсаткич-
лар динамикаси ўртасидаги аниқланган ўза-
ро боғлиқлик республика ва унинг ҳудудла-
ри бўйича алоҳида кўрсаткичлар прогнозини
ишлаб чиқиш имконини берди (3-жадвал).
Яқин келажакда (2020-2021 йиллар)
республика бўйича ўлим коэффициенти (ҳар
1000 аҳолига тўғри келадиган ўлганлар
сони)нинг ортиши кузатилади. Хусусан, 2018
йил ўлим коэффициенти 4,7 ‰ни ташкил
қилган бўлса, 2021 йилга бориб 4,9 ‰га
етиши кузатилади. Мазкур ҳолат аҳолининг
ёш таркибидаги ўзгаришлар билан боғлиқ.
Хусусан, аҳолининг ёш таркибида меҳнатга
лаёқатли ёшдагиларнинг улуши камайиб,
аксинча меҳнатга лаёқатли ёшдан катта аҳо-
лининг улуши ортиб, аҳолининг “қуйидан”
кексайишини таъминлайди.
Яқин келажакда (2019-2021 йиллар)
республика бўйича ажралиш коэффициенти
(ҳар 1000 аҳолига тўғри келадиган ажраш-
ганлар сони)нинг камайиши кузатилади.
Хусусан, 2018 йил ажралиш коэффициенти
1,0 ‰ни ташкил қилган бўлса, 2021 йилга
бориб 0,9 %
о
га етиши, яъни 0,1 пунктга ка-
майиши кузатилади.
Ўзбекистонда туғилганда кутилаётган
ҳаёт давомийлиги 2018 йил 74,6 ёшни таш-
кил этган бўлса, 2021 йилга бориб 75,4 ёшга
етиши кузатилади. Аҳоли ўртача умр кўри-
шининг энг юқори кўрсаткичи Бухоро ва
Жиззах (78,1 ёш), энг паст кўрсаткичи Сир-
дарё (72,5 ёш), ва Хоразм (74,5 ёш) вилоят-
ларида қайд этилади.
Болаларни мактабгача таълим муасса-
салари билан қамраб олиш даражаси 2018
йилда 32,0%ни ташкил этган бўлса, 2021
йилда 56,4%га етади. Прогнозларга кўра,
болаларни мактабгача таълим муассасалари
билан қамраб олишнинг энг юқори кўрсат-
кичи (2021 йил) Тошкент шаҳри (93,8 %),
Фарғона (71,1 %), Сирдарё (69,0 %), Навоий
(68,1 %) ва Бухоро (66,1 %) вилоятларида,
энг паст кўрсаткичи эса туғилиш кўрсаткичи
юқори бўлган Сурхондарё (20,2 %) ва Қашқа-
дарё (27,3 %) вилоятларида кузатилади.
Яқин келажакда ҳам эмиграция жараё-
ни давом этади. Ҳатто туғилишнинг бир
мунча камайиши ҳам миграция жараёнлари-
ни пасайтириш имконини бермайди. Мигра-
циянинг ўсиш коэффициенти салбий бўлиб,
прогноз даври охирига келиб, унинг қийма-
ти - 0,1 ‰ – 0,6 ‰ бўлади.
Хулоса қилиб айтганда, демографик
хавфсизликни таъминлаш борасида кўп
омилли таҳлил натижаларидан республика-
да туғилганда кутилаётган ҳаёт давомийли-
ги, никоҳдан ажралиш, ўлим ва миграция
жараёнларини тартибга солиш ҳамда мак-
табгача таълим муассасалари фаолиятини
такомиллаштириш бўйича дастурларни иш-
лаб чиқишда фойдаланиш мумкин.
Манба ва адабиётлар руйхати:
1.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини
ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш
йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-5635-сон Фармони // Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси,
18.01.2019 й.
2.
Сови А. Общая теория населения. Томпервый. Экономика и рост населения // Сокр. пер. с франц. Ф.Р. Окуневой. – М.: Прогресс, 1977. –
С.98.
3.
Анисов, Л. М., Привалова, Н. Н., Шахотько Л.П. Демографические апсекты национальной безопасности / Л.М. Анисов, Н. Н. Привалова,
Л. П. Шахотько // Белорусский экономический журнал. - 2000. - N 4. - С.57-64.
4.
Закон РБ № 80-З от 04.01.2002. О демографической безопасности Республики Беларусь // https://belzakon.net
5.
Абдураманов Х.Х. Демографик хавфсизликни таъминлашнинг ташкилий механизмлари // “Фаол инвестициялар ва ижтимоий
ривожлантиришнинг долзарб масалалари” мавзусидаги Халқаро илмий-амалий конференция илмий мақолалар ва материаллари тўплами.
2019 йил 11 октябрь. – Андижон, 2019. – 21-б.
ДЕМОГРАФИЯ, МЕҲНАТ ИҚТИСОДИЁТИ