Демографические изменения в возрастной группе и её влияние на рынок труда

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
  • Научные основы и проблемы развития экономики Узбекистана в Ташкентском государственном экономическом университете
CC BY f
109-113
25
3
Поделиться
Аскарова, М. (2021). Демографические изменения в возрастной группе и её влияние на рынок труда. Экономика И Образование, (3), 109–113. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/7194
Мухаббат Аскарова, Научные основы и проблемы развития экономики Узбекистана в Ташкентском государственном экономическом университете

Младший научный сотрудник научно-исследовательского центра

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье исследуются демографические изменения в возрастной группе молодежи в стране, рассмотрены проблемы, с которыми сталкивается молодежь на рынка труда, и изложены способы их решения

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 3-сон

109

эффективность занятости в республике Беларусь: проблема баланса, Белорусский экономический журнал. 2015. № 2.
С. 134–145.; Безработица, структурная перестройка экономики и рынок труда в Восточной Европе и России / Под ред.
Р.Г.Емцова, С.Коммандера, Ф.Коричелли. - М.: ИНФРА-М, 2016. - 391 с.; Рофе А.И., Збышко Б.Г., Ишин В.В. Рынок труда,
занятость населения, экономика ресурсов для труда / Под ред. А.И. Рофе. - М.: МИК, 2014. – 145 с.;

5. Абдураҳмонов Қ. Меҳнат иқтисодиёти: назария ва амалиёт / Дарслик. Қ.Абдураҳмонов. Қайта ишланган ва

тўлдирилган 3-нашри. –Т.: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси “Fan” нашриёт давлат корхонаси, 2019. –
592 б.

6. Асрақулов А.С. Бандлик моделларини тадқиқ этишга концептуал ёндашувлар // Бизнес-эксперт. Бизнес-

Daily медиа. – 2019, №10. 46–50-б.

7. Асрақулов А.С. Норасмий бандликка концептуал ёндашувлар ва унга таъсир этувчи омиллар таҳлили

//Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар. –2019, №6.

8. Q.X.Abdurahmonov, N.N.Shoyusupova, I.A.Bakiyeva. Mehnat iqtisodiyoti: darslik. –T.: TDIU, 2011. –73-b.
9. Сей Ж.Б. Трактат по политической экономии. Серия «Политическая экономия: ступени познания». –М.:

«Дело», 2000 г.

10. Кейнс Дж.М. Общая теория занятости, процента и денег. Избранное. –М.: «ЭКСМО», 2007 г.
11. Портер М. Конкурентное преимущество: как достичь высокого результата и обеспечить его

устойчивость / Пер. с англ. Е. Калининой. –М.: Альпина Паблишер, 2008. –720 с.

12. Иноземцев В.Л. За пределами экономического общества. –М.: Академиа-Наука, 1998. С. 103–104.
13. Тоффлер, Э. Революционное богатство / Э. Тоффлер, Х. Тоффлер. –М.: АСТ, 2007. –576 с.
14. Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитасининг 2011-2020 йил маълумотлари.

www.stat.uz

.

Асқарова Муҳаббат Ибрахимовна -

Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги

«Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва

муаммолари» илмий-тадқиқот маркази кичик илмий ходими

ЁШЛАРНИНГ ЁШ ГУРУҲИДАГИ ДЕМОГРАФИК ЎЗГАРИШЛАР ВА

УНИНГ МЕҲНАТ БОЗОРИГА ТАЪСИРИ

Аннотация.

Мақолада республикада ёшларнинг ёш гурухидаги демографик ўзгаришлар, уларнинг сони, ёшлар

меҳнат бозорида дуч келаётган муаммолар ва уларнинг ечимларига изох берилган.

Таянч сўзлар:

меҳнат бозори, ёшлар меҳнат бозори, аҳоли, туғилиш, аҳолининг ўртача ёши, бандлик,

ишсизлик, меҳнатга лаёқатли ёшдагилар, меҳнатга лаёқатли аҳоли.

Аскарова Мухаббат Ибрахимовна -

Младший научный сотрудник научно-исследовательского центра

«Научные основы и проблемы развития экономики Узбекистана»

при Ташкентском государственном экономическом университете

ДЕМОГРАФИЧЕСКИЕ ИЗМЕНЕНИЯ В ВОЗРАСТНОЙ ГРУППЕ И

ЕЁ ВЛИЯНИЕ НА РЫНОК ТРУДА

Аннотация.

В статье исследуются демографические изменения в возрастной группе молодежи в стране,

рассмотрены проблемы, с которыми сталкивается молодежь на рынка труда, и изложены способы их решения.

Ключевые слова:

рынок труда, молодожный рынок труда, население, рождаемость, средний возраст

населения, занятость, безработица, население в трудоспособном возрасте.

Askarova Mukhabbat Ibrahimovna -

Junior researcher of the Research center

«Scieptific bases and issues of economic development of Uzbekistan »

under the Tashkent state university of economics

DEMOGRAPHIC CHANGES IN THE AGE GROUP AND ITS IMPACT

ON THE LABOR MARKET

Annotation.

In the article researched the demographic changes in the youth age group, their number, the main issues in

labor market and are explained the problem solving.

Keywords:

labor market, youth labor market, population, births, average age of the population, employment,

unemployment, working age population, labour force.

ДЕМОГРАФИЯ ВА МЕҲНАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 3-сон

110

Кириш.

Аҳолининг иш билан бандлигига

кўмаклашиш меҳнат бозорининг энг муҳим

ижтимоий

моҳиятини

ташкил

этади.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг

37-моддасида “Ҳар бир шахс меҳнат қилиш,

эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитла-

рида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда

ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгадир”,

деб қайд этилган.[1]

Ўзбекистоннинг бугунги кун ижтимоий

ва иқтисодий муаммолари орасида ёшлар иш-

сизлиги қаттиқ ховотир уйғотмасада, ёшларни

ҳаёт фаолиятининг меҳнат соҳасига жалб қи-

лиш бугунги кунда марказий ўриндадир. Пре-

зидентимиз Ш.М. Мирзиёев “Сайёрамизнинг

эртанги куни, фаровонлиги фарзандларимиз

қандай инсон бўлиб камолга етиши билан боғ-

лиқ. Бизнинг асосий вазифамиз – ёшларнинг ўз

салоҳиятини намоён қилиши учун зарур ша-

роитлар яратишдан иборат” деган сўзлари фик-

римизнинг далилидир [2].

Чунки бугунги кунда дунё мамлакатла-

рида 15 ёшдан 24 ёшгача бўлган ёшлар сони

бир миллиардан ошиб кетган. Улар ер юзи аҳо-

лисининг 20,0 %дан кўпроғини ташкил қилади.

Ёшларнинг 85,5% ривожланган мамлакатларда

истиқомат қилади. Замонавий дунёда 130 мил-
лион ўсмирнинг саводсиз экани тан олинади.

Ёшлар орасидаги глобал ишсизлик 13,1 фоизни

ташкил қилади. Бу катталар ўртасидаги кўрсат-

кичдан уч баробар кўп эканини кўрсатиб ту-

рибди[3].

Иқтисодий фаоллик, бандлик ва ишсиз-

лик даражаси ёшларни меҳнат бозоридаги

ҳолатини ифодаловчи жуда муҳим кўрсаткич-

лар ҳисобланади. Ёшларини билим даражаси ва

касбий малакасини ошириш уларнинг меҳнат

фаоллигини таъминлашда муҳим аҳамият касб

этади. Демак, ёшлар меҳнат бозорини шаклла-
ниши ва уни давлат томонидан тартибга солиш

жараёнларини чуқур таҳлил этиш, иш билан

бандлигини ўрганиш бугунги кунга келиб

ўзининг долзарблигини сақлаб қолмоқда.

Илмий адабиётлар таҳлили.

МДҲнинг

қатор олимлари, жумладан Богаченко Е.Д.

(Реализация принципов достойного труда в

сфере занятости молодежи. Дис.на соиск.уч.

степ. канд. эко. наук.- Саратов 2017.), Блинова

Т.В. (Молодёжный рынок труда: оценка и

моделирование межрегиональных различий:

монография. –М:ООО “Издательский дом КДУ”

2016. – 178 с.), Борисова А.А. (Регулирование

конкурентоспособности и профильной занятос-

ти выпусников вузов: автореф.дис. д-ра экон.

наук: 08.00.05/-Иркутск, 2016. -32 с.), Вишнев-

ская Н.Г. (Рынок труда молодёжи: механизм ре-

гулирования в современных условиях:автореф.

дис. канд.эко.наук: 08.00.05.- Уфа, 2010. -23 с.),
Шапко В. Т. (Молодежь и общество на рубеже

веков / под. ред И.М. Ильинского. ˗М.: Голос,

1998. –С. 237-259.), Долгова А.В. (Полная и

эффективная занятость молодежи - условие

повышения конкурентоспособности страны /

А.В. Долгова, И.Р. Жукова //Человек и труд. -

2013. - № 8. - С. 25-27.), Задорожная, И. (Моло-

дёжь как ресурс неформальной занятости: при-

чины и следствия // Точки над ё – 2012. - №1. –

С. 54-61.) ва бошқа кўплаб олимлар ёшлар меҳ-

нат бозорининг ривожланиш меҳанизмлари

муаммолари бўйича илмий тадқиқотлар олиб

борганлар.

Ўзбекистонда меҳнат бозорининг самара-

ли ривожланиши ва ишсизликни камайтириш

Қ.Х. Абдурахмонов (меҳнат бозорида рақобат-

бардош бўлмаган ёшларни иш билан таъмин-

лаш) [3], Ш.Р.Холмўминов ва К.З.Хомитов (қиш-

лоқ меҳнат бозорининг шаклланиши ва ривож-

ланиши) [5], З.Я.Худойбердиев (тадбиркорлик

ва ишга жойлаштириш технологияси) [6],

М.М.Холмухамедов (мехнат бозорида ёшлар-

нинг иш билан бандлигини тартибга солиш)[7],

Д.А. Насимов (олий таълим муассасалари бити-

рувчиларини ишга жойлаштириш)[4] каби

олимлар томонидан тадқиқ қилинган. Демак,
келтирилган манбалар ёшлар

бандлиги қанча-

лик муҳим аҳамиятга эга эканлигини кўрсатади.

Асосий қисм.

1998 йилда Ўзбекистон

аҳолисининг ўртача ёши 24 эди, бугунги кунда

эса бу кўрсаткич 29 ёшни кўрсатмоқда.[4] Бун-

дан кўриниб турибдики, республикамиз аҳоли-

сининг ўртача ёши ўша йилларда ёшларнинг

ўрта гуруҳида изоҳланган бўлса, эндиликда бу

кўрсаткич ёшларнинг энг юқори чегарасини

ифодаламоқда. Расмий маълумотларга кўра,

бугунги кунда республикада ёшлар (16 ёшдан –

29 ёшгача бўлганлар) аҳоли умумий сонининг
26,4 фоизини ташкил қилмоқда.

Ўзбекистоннинг умумий аҳолиси 2020

йил 1 январь ҳолатига кўра 33,9 млн. киши

бўлса, шулардан 23,9 % ини 16 ёшдан 29 ёшгача

бўлганлар ташкил килади. Лекин бу кўрсаткич

2017 йилнинг мос даврига нисбатан 2,5 фоизга

камайган. Хозирда аҳолининг 50,5 фоизи шаҳар,

49,4 фоизи қишлоқ аҳолисини ташкил қилмоқ-

да. Шаҳар аҳолисининг 23,5 фоизини, қишлоқ

аҳолисини эса 24,4 фоизини 16 ёшдан - 29 ёш-

гача бўлганлар ташкил қилмоқда. 2019 йилга

келиб туғилиш жараёни юқори бўлган ҳудуд-

ларга Самарқанд (2019 йилда туғилганлар сони

100656 киши), Фарғона (2019 йилда туғилган-

лар сони 87751 киши), Қашқадарё (2019 йилда

туғилганлар сони 86728 киши) вилоятларини

киритишимиз мумкин. Бундан кўриниб туриб-

дики, янги аср бошларида туғилиш жараёни

ДЕМОГРАФИЯ ВА МЕҲНАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 3-сон

111

юқори бўлган ҳудудларда бугунги кунга келиб
пасайиш, туғилиш жараёни паст бўлган ҳудуд-

ларда аксинча юқори. Ўз ўрнида республикада

туғилиш жараёнининг бориши аҳоли таркиби-
даги ёшлар салмоғининг ортиб кетиши ёки

камайиб боришига ҳам таъсир қилади.

1-жадвал

Ўзбекистон аҳолиси таркибида ёшларнинг салмоғи (минг киши)

Йиллар

Умумий

аҳоли сони

16-29

ёшдагилар

Шу жумладан:

16-19

ёшдагилар

20-24

ёшдагилар

25-29

ёшдагилар

2005

26021,3

7214,0

2498,5

2565,7

2149,8

2008

27072,2

7787,2

2546,4

2919,7

2321,2

2011

16953,6

8447,9

2621,0

3145,7

2681,2

2014

29993,5

8678,0

2535,1

3215,4

2927,5

2017

32120,5

8486,1

2158,4

3175,8

3151,9

2020

33905,2

8131,9

2028,7

2890,7

3212,5

2005-2020 йй.ўсиш

суръатлари, %да

132,3

112,7

81,2

112,7

149,3

Изоҳ:

Жадвал

Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика Қўмитаси

маълумотлари

асосида муаллиф томонидан

тайёрланган.

Таҳлиллар шуни кўрсатадики, республика

аҳолиси таркибида ёшлар улуши 2017 йилдан

бошлаб сезилар даражада камайиб бораётган-

лигини кузатиш мумкин. 2003 йилда улар жами

аҳолининг 26,8 фоизини ташкил этган бўлса,

2014 йилга келиб 29,0 фоизга тенг бўлган.

Бугунги кунга келиб эса бу кўрсаткич 23,9 фоиз-

ни кўрсатмоқда. Таҳлиллар шуни кўрсатмоқда-

ки, бугунги кунга келиб аҳолининг таркибида

ёшлар улуши камайган.

1-расм. Ўзбекистон аҳолиси меҳнатга лаёқатли қисмида ёшлар хиссаси

[4]

Юқорида тасвирланган 1-расмда албатта

ўсиш кўрсаткичлари тасвирланган. Лекин

1-жадвалда рақамларни ифодаланишини кузат-

ганимизда фикримизнинг асосли томони кўри-

нади. Биз буни оддий математик амал ёрдами-

да яна ҳам аниқроқ кўришимиз мумкин. Маса-

лан: жадвалда 2005 – 2020 йилларда 16 ёшдан

29 ёшгача бўлган ёшлар 112,7 %га ошган.

Лекин жадвалга аҳамятлироқ бўлсак 16 ёшдан

29 ёшгача бўлган ёшлар 2014 йилгача ўсиш

кўрсаткичини ифодаламоқда, сўнгра эса акси:

8678,0 (2014й.) – 8486,1 (2017 й.) =191,9

минг киши (3 й.)

8486,1 (2017 й.) – 8131,9 (2020й.) = 354,2

минг киши (3 й.)

ДЕМОГРАФИЯ ВА МЕҲНАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 3-сон

112

Мана биз сизга изоҳлашга ҳаракат қила-

ётган рақамлар. Бу рақамлар аҳолининг 16 ёш-

дан 29 ёшгача бўлган қисмини камайиб бора-

ётганлигини ифодалайди. Агар ёшларнинг ёш

гуруҳига назар ташласак 16 –19 ва 20–24 ёшли-
лар ўртасида пасайиш кузатилади. 25 –29 ёшли-

лар ҳозирча бу вазиятдан мустасно.

2–жадвал

Ўзбекистонда меҳнатга лаёқатли аҳоли таркибида ёшларнинг улуши (%)

Йиллар

Меҳнатга
лаёқатли

ёшдагилар

16-29

ёшдагилар

Шундан:

16-19

ёшдагилар

20-24 ёшдагилар

25-29 ёшдагилар

2005

100

48,5

16,8

17,2

14,5

2008

100

48,4

15,8

18,1

14,4

2011

100

47,4

14,7

17,7

15,1

2014

100

47,2

13,7

17,4

15,8

2017

100

43,6

11,1

16,3

16,2

2020

100

40,7

10,2

14,5

16,1

Изоҳ:

Жадвал

Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика Қўмитаси

маълумотлари

асосида муаллиф

томонидан тайёрланган.

16-19 ёшлилар гуруҳидаги ёшлар сони

2005-2020 йилларда 81,2 фоизга ошган. Лекин

меҳнатга лаёқатли аҳолини 2014 йилда 13,7%

ини ташкил этган бўлса, 2017 йилда 11,1%, 2020

йилда эса 10,2 %ни ташкил қилган. Ёшларнинг

бу ёш гуруҳидагилар бошқа ёш гуруҳларига нис-

батан сони 2014 йилга келиб камайиб бораёт-

ганлигини кўрсатмоқда. Бу эса 2000-2004 йил-
ларда Ўзбекистонда туғилиш жараёнининг

камайганлигини кўрсатади.

20-24 ёшдагилар эса шу йиллар давомида

112,7 фоизга ошди. Йиллар ўтиб ёшларнинг бу

ёш гуруҳидагилар сонини ҳам камайиб бориши-

ни кузатишимиз мумкин. Чунки бу ёш гуруҳига

қўшиладиганларнинг сони камаётганлиги ҳо-

зирда ўз аксини кўрсатмоқда. Бундан кўриниб

турибдики, бу авлод вакиллари 3-гуруҳ ёшлар-

нинг ёш гуруҳига ҳам таъсир қилади.

25-29 ёш гуруҳидаги аҳоли сони 2005 йил-

да 2149,8 минг киши бўлган бўлса, уларнинг

сони 2020 йилга келиб 3212,5 минг кишини
ташкил этди. Аниқроқ қилиб айтганда, шу йил-

лар давомида 149,3 фоизга кўпайган. Ёшлар-

нинг бу гуруҳ вакилларида ҳам камайиб бориш

тенденцияси йиллар ўтиб кузатилади.

Республикада иқтисодий фаол аҳолининг

41 фоизини 16 ёшдан

30 ёшгача бўлган аҳоли

қатлами ташкил қилади. Уларни маълумотли-

лик даражасига кўра таҳлил қилганимизда 13,9

фоизини олий маълумотлилар, 60,2 фоизини

ўрта маҳсус, 25,9 фоизи ўрта маълумотга эга

бўлган кадрлардир. Бундан кўриниб турибдики,

кадрларнинг маълумотлилик даражаси қони-

қарсиз даражада. Бундан кўриниб турибдики,
ёшлар меҳнат бозорида олий маълумотлиларга

нисбатан ўрта маҳсус маълумотга эга бўлганлар

ўртасида рақобат, иш ўрнига нисбатан талаб

юқорироқ. Агар 2030 йилгача битирувчиларни

олий таълим билан қамраб олиш даражаси 50

%га етказилса унда иш ўрнига нисбатан рақо-

бат кучаяди. Унда иш беручи ўз имкониятлари-

дан келиб чиққан ҳолда талабгорни танлаб ола-

ди. Албатта юқори билим даражасига эга бўлган

талабгор яратилган иш шароитлари билан та-

нишиб чиқиб, сўнгра давогарлик қилади. Ҳар

тарафлама оқилона ташкил этилган иш ўрни

учун бўлган рақобатда ўз ишининг мутаҳассис-
лари устунликка эришади. Лекин бугунги кунда

иқтисодий нофаол аҳолининг 69 фоизини 16

ёшдан 30 ёшгача бўлганлар ташкил қилиши

албатта ачинарли ҳолат.

Бугунги кунда ёшлар ишсизлигига халқа-

ро миқёсда ҳам муаммо сифатида қаралмоқда.

Ўзбекистонда давлат томонидан олиб борилаёт-

ган сиёсат, кўрилаётган чора тадбирлар, ишлаб

чиқилаётган дастурлар бу муаммони бир оз бўл-

сада кескинлашувини олдини олмоқда. Мамла-

катда ёшлар яъни 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган-

лар ўртасидаги ишсизлик кўрсаткичи 15,1 фоиз-

ни, 16 ёшдан 25 ёшгача бўлганлар эса 16,8 фоиз-
ни ташкил қилмоқда[5].

Хулоса.

Ёшлар бошқа иш изловчиларга

нисбатан аҳолини бандлигига кўмаклашиш

марказларида камроқ рўйхатдан ўтади. Айни

пайтда ҳамма битиручилар ҳам иш қидириб

бандлик хизматига мурожат қилмайди. Бунинг

бир қатор сабаблари мавжуд.

Биринчидан, битирувчиларнинг бир қис-

ми иш ҳақи даражасини пастлигидан бандлик

хизматига мурожат қилмаса, бошқа бир қисми

эса ўз ҳуқуқ ва бурчларининг билмаслиги

оқибатида бормайди. Битирувчиларни иш ўрин-

ларига нисбатан қўядиган талаблари жуда
юқори. Аммо ёшларга аксарият ҳолларда аҳоли

бандлигига кўмаклашиш марказлари томони-

дан кам иш хақи тўланадиган иш ўринлари тав-

сия қилинади

.

Лекин, уларнинг даромад топиш-

га бўлган ҳаракатлари ишга жойлашишда асо-

ДЕМОГРАФИЯ ВА МЕҲНАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 3-сон

113

сий эътиборни иш ҳақига нисбатан қаратиш
кераклигини кўрсатмоқда.

Иккинчидан, баъзида иш жойининг иш-

сизлар яшаш манзилидан узоқда жойлашганли-

ги сабаб бўлади. Натижада ёшлар мустақил ра-

вишда аҳолини бандлигига кўмаклашиш мар-

казларидан рўйхатдан ўтмай ишга жойлашиш-

ни афзал кўрмоқдалар. Лекин иш излаётган ёш-

ларнинг бир қисми, шулар қаторида ўқув муас-

сасаларини янги тамомлаган битирувчилар ўз

мутахассисликлари бўйича ишга жойлашишда

айрим қийинчиликларга дуч келишмоқда. Бун-

дай холларда аксарият ёшлар учун қайта тайёр-

гарликдан ўтиш иш топишнинг ягона имкония-

ти бўлиб қолмоқда.

Учинчидан, ёшларни иш билан таъмин-

лашдаги қийинчиликларнинг асосий сабаблари-

ни уларнинг касбий билимларининг етишмас-

лиги, зарур малака ва меҳнат кўникмаларини

йўқлиги.

Шунинг учун ҳам малакали ходимларни

ишга қабул қилишда корхоналар, фирмалар ва

компаниялар томонидан имтиёзлар белгилана-
ди. Шу сабабли, иш берувчи ташкилот учун

зарур бўлмаган ёш кадрларни касбий ўқитиш

билан боғлиқ ташкилий ва молиявий қийинчи-

ликларни ўз зиммасига олишни ҳоҳламайди.

Натижада иш берувчи ёшлар хизматидан фойда-

ланишни рад этади. Бундан ташқари меҳнат

муносабатларига киришаётган ёшлар ҳаёти-

нинг дастлабки палласида касбий тайёргарлик,

меҳнат этикаси ҳали тўлиқ шаклланмаган бў-

лади.

Битирувчиларни меҳнат фаолиятига жалб

этиш, уларнинг бандлигини таъминлашда ма-

ҳалла фуқоролар йиғини, таълим муассасалари,

туман, вилоят ҳокимликларининг саъйи-ҳара-

катлари муҳим аҳамият касб этади. Чунки бу-

гунги кунда иқтисодиётнинг турли соҳалари-

даги меҳнат жамоалари таркиби, тадбиркорлар

сафларига қўшилаётган йигит-қизлар ҳар бир

давлат келажагининг тараққиётини белгилов-

чи омил бўлиб ҳисобланади.

Манба ва фойдаланилган адабиётлар:

1.

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. –Т.: “Ўзбекистон”, 1999. 119 бет.

2.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар

Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқи.

http://uza.uz/uz/posts/zbekiston-prezidenti

3.

Абдураҳмонов Қ.Х. Меҳнат иқтисодиёти назария ва амалиёт. Дарслик Тошкент – 2019.

4.

Насимов Д.А. Олий таълим муассасалари битирувчиларини ишга жойлаштириш тизимини

такомиллаштириш(Самарқанд вилояти мисолида). Иқтисод фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун ёзилган
диссертация. – Самарқанд, 2011.

5.

Холмўминов Ш.Р. Қишлоқ меҳнат бозорининг шаклланиши ва ривожланиши ҳамда уларни моделлаштириш

(Монография). –Т.: “Fan va texnologiya”, 2014.; Хомитов К.З. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ меҳнат бозорининг
самарали ривожланиши муаммолари. Иқтисод фанлари доктори илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация.
–Т.:ЎзР ФА Иқтисодиёт институти, 2012.

6.

Худайбердиев З.Я. Тадбиркорлик ва ишга жойлаштириш технологияси. Ўқув қўлланма. “ILMZIYO” 2016.

7.

Холмуҳаммедов М.М. Меҳнат бозорида ёшларни иш билан бандлигини тартибга солиш ва уни

такомиллаштириш (Самарқанд вилояти мисолида).иқтисод фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун ёзилган
диссертация. – Самарқанд, 2011.

8.

Ўзбекистон Республикаси Статистика қўмитаси "Ўзбекистон демографик йиллик тўплам" Тошкент –

2020. 96 бет.

9.

http://mehnat.uz/

Қўчқоров Ғайбулла Файзуллайевич –

Қарши ДУ Иқтисодиёт ва сервис кафедраси

мудири иқтисод фанлари номзоди доцент

Файзуллайев Камронбек Ғайбулла ўғли –

ҚаршиДУ 2-курс талабаси

КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК КОРХОНАЛАРИДА ИШЧИЛАР

МЕҲНАТИНИ МОТИВЛАШ ВА РАҒБАТЛАНТИРИШ ТИЗИМИНИНГ ТАҲЛИЛИ

Аннотация

:

Ушбу мақолада кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик корхоналарида меҳнат мотивацияси,

корхоналарнинг рақобатбордошлилиги, меҳнат фаолияти самарадорлигини оширишнинг хориж тажрибаси
усуллари кўрсатиб берилган. Шу билан бирга мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг соҳа
иқтисодиётидаги ўрни аҳолини иш билан таъминлаш масалалари муаммолари ўрганилиб илмий асосланган
таклифлар берилган.

Калит сўзлар:

бизнес, хусусий тадбиркорлик, иш ҳақи, мотивация, мехнатни самарали мотивлаш, рақобат,

иқтисодий ўсиш, имидж, рағбатлантириш, муносиб меҳнат учун ҳақ тўлаш.

ДЕМОГРАФИЯ ВА МЕҲНАТ ИҚТИСОДИЁТИ

Библиографические ссылки

Узбекистан Республикасининг Конституцияси. -Т.: Узбекистан , 1999. 119 бет.

Узбекистан Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Баш Ассамблеясининг 72-сессиясида сузлаган нутци. http://uza.uz/uz/posts/zhekiston-prezidenti

Абдурах^чонов НДС Мехнат ицтисодиёти назария ва амалиёт. Дарслик Ташкент - 2019.

Носимое Д.А. Олий таълим муассасалари битирувчиларини ишга жойлаштириш тизимини такомиллаштириш(Самарк;анд вилояти мисолида). Ицтисод фанлари номзоди илмий даражасини олишучун ёзилган диссертация. - Самарканд, 2011.

Холмуминов Ш.Р. КДшлоц мецнат бозорининг шаклланиши ва ривожланиши цамдауларни моделлаштириш (Монография). -Т: "Fan va texnoiogiya", 2014.; Хомитов К.З. Узбекистан Республикаси цишлоц мецнат бозорининг самарали ривожланиши муаммолари. Ицтисод фанлари доктори илмий даражасини олишучун ёзилган диссертация. -Т.:УзР ФА И^тисодиёт институти, 2012.

Худайбердиев З.Я. Тадбиркорлик ва ишга жойлаштириш технологияси. fyye кулланма. "ILMZIYO" 2016.

Холмуцаммедов М.М. Мехнат бозорида ёшларни иш билан бандлигини тартибга солиш ва уни такомиллаштириш (Самарканд вилояти мисолида/ицтисод фанлари номзоди илмий даражасини олишучун ёзилган диссертация. - Самарканд, 2011.

Узбекистан Республикаси Статистика цумитаси "Узбекистан демографик йиллик туплам" Ташкент -2020. 96 бет.

http://mehnat. иг/

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов