Анализ зарубежной практики регулирования трудовой миграции

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
163-169
32
5
Поделиться
Исроилова, Д. (2021). Анализ зарубежной практики регулирования трудовой миграции. Экономика И Образование, (2), 163–169. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/7175
Дилфуза Исроилова, Андижанский институт машиностроения

к.э.н., доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В этой статье рассматриваются проблемы регулирования трудовой миграции, её социальные, экономические и политические аспекты

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил 2-сон

163

МЕҲНАТ МИГРАЦИЯСИНИ ТАРТИБГА СОЛИШНИНГ ҲОРИЖИЙ

АМАЛИЁТИ ТАҲЛИЛИ

Исроилова Дилфуза Каримовна -

Андижон машинасозлик институти

и.ф.н., доцент

Аннотация.

Ушбу мақолада меҳнат миграциясини тартибга солиш муаммолари, унинг ижтимоий, иқтисодий

ва сиёсий жиҳатларига эътибор қаратилган.

Таянч сўзлар:

меҳнат миграцияси, миграция оқими, миграция жараёнлари, донор мамлакатлар, реципиент

мамлакатлар, пул жўнатмалари, миграция сиёсати.

Аннотация.

В этой статье рассматриваются проблемы регулирования трудовой миграции, её социальные,

экономические и политические аспекты.

Ключевые слова:

трудовая миграция, миграционный поток, миграционные процессы, страны доноры,

страны реципиенты, денежные переводы, политика миграции.

Abstract.

This article focuses on the problems of labor migration regulation, its social, economic and political aspects.

Keywords:

labor migration, migration flow, migration processes, donor countries, recipient countries, remittances,

migration policy.

Ҳозирги кунда дунёда глобаллашув

шароитида миграция оқимлари жадаллашиб,
ижобий иқтисодий ва демографик таъсирлар

кўрсатиш билан бирга, салбий муаммолар ва
таҳдидлар, шу жумладан, давлатнинг миллий

хавфсизлигига ҳам таъсир кўрсатмоқда.

Меҳнат миграцияси мигрантларни ет-

казиб берувчи ва қабул қилувчи мамлакатлар
учун ҳам муҳим ахамиятга эга[1].

Экспертлар мигрантларни қабул қилув-

чи мамлакатлар қаторига – АҚШ, Канада, Ғар-

бий Европанинг ривожланган давлатлари,
Австралия, Бирлашган Араб Амирликлари,

Саудия Арабистони ва бошқалар давлатларни
киритмоқдалар. Мигрантларни етказиб бе-

рувчи донор мамлакатлар қаторига – Польша,

Филиппин, Жазоир, Тожикистон, Қирғизис-
тон, Ўзбекистон ва бошқаларни, шунингдек

мигрантларни қабул қилувчи транзит давлат-
ларга Россия, Эстония, Латвия ва бошқаларни

киритиш мумкин.

Жаҳон банки маълумотларига кўра,

2020 йилда умумий мигрантлар сони 281 млн.
кишини ташкил этиб, 2010 йилдаги кўрсат-

кичларга қараганда 60,0 млн кишига, 2000
йилдаги қараганда 108,0 млн кишига ошди.

Ёки 2000 йилда дунё ахолисининг 2,8 фоизи-
ни, 2010 йилда 3,3 фоизини ва 2020 йилда 3,6

фоизини ташкил қилди [2].

1 - жадвал

Халқаро меҳнат миграциясининг ўсиш динамикаси

Йиллар

Мигрантлар сони , млн.киши

Ахоли таркибидаги

улуши, %

1

1995

174,0

2,8

2

2000

192,0

2,8

3

2005

221,0

3,2

4

2010

249,0

3,3

5

2015

258,0

3,4

6

2019

272,0

3,5

7

2020

281,0

3,6

Манба:

Доклад о миграции в мире 2020.

Мигрантларнинг 52 фоизини эркаклар,

48 фоизини аёллар ташкил қилади. Мигрант-

ларнинг 74 фоизини 20-64 ёш оралиғидаги
инсонлар, 14 фозини 20 ёшгача бўлган ёшлар

ташкил қилади. Бундан хулоса қилиш мум-
кинки, айрим мамлакатлар меҳнатга лаёқат-

ли ахолисини маълум қисмини йўқотиб бор-
моқда. Бу эса уларнинг иқтисодиётига салбий

таъсир қилиши мумкин [3].

Миграция ХХI асрда ер юзидаги кенг

кўламли трансформацияларга таъсир кўр-

сатаётган замонавий дунёнинг ажралмас
тенденциясига

айланди.

Шу

жумладан

Ўзбекистон ҳам бу жараёнларга жалб қилин-
ди. Гарчи, Ўзбекистон меҳнат мигрантлари-

ни етказиб берувчи донор мамлакат бўлсада,
бу борадаги тажрибалар мамлакатимизда

ДЕМОГРАФИЯ. МЕҲНАТ БОЗОРИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил 2-сон

164

интеграция дастурларини режалаштиришда

фойдали бўлиши мумкин.

БМТнинг 2019 йилдаги ҳисоботига кўра,

Россия ўз ҳудудида яшовчи хорижий миг-

рантлар сони бўйича дунёда тўртинчи ўринда
туради. Экспертларнинг берган маълумотла-

рига кўра, ҳозирги кунда Россияда 11,6 млн.
киши (жумладан, ноқонуний мигрантлар)

яшаб, ишламоқда. Ушбу рейтингда биринчи
ўринни Америка Қўшма Штатлари (50,7 млн.

киши), Германия эса (13,1 млн. киши) иккин-
чи ўринни эгаллади. Шунингдек, Саудия

Арабистони (13,1 млн .киши) учинчи ўринда
туради. Биринчи ўнталикка Буюк Британия

(11,6 млн. киши), БАА (8,6 млн. киши),
Франция (8,3 млн. киши), Канада (8,0 млн.

киши), Австралия (7,6 млн. киши), Италия (6,3
млн. киши) каби мамлакатлар кирган [4].

Мигрантлар сони бўйича етакчилик

қилаётган АҚШ, Германия, Канада каби дав-
латларнинг миграция оқимларини тартибга

солиш сиёсатининг хусусиятларини қиёсий
таҳлил қилиш учун миграция жараёнлари

кўлами ва интенсивлиги билан фарқ қилади-
ган тажрибаси алоҳида қизиқиш уйғотади.

Ушбу мамлакатлар учун танлов мезонларига
қуйидагиларни киритиш мумкин:

1. Ҳудуди бўйича (барча таҳлил қилин-

ган давлатлар катта ҳудудга эга, шунинг учун

Россия дунёда биринчи ўринни эгаллайди
(17,1 млн.км

2

), иккинчи ўринда Канада (9,9

млн.км

2

), АҚШ - тўртинчи ўрин (9,5 млн.км

2

),

Германия - дунёда 62-ўрин ва Европа Итти-

фоқида олтинчи ўрин (357 минг км

2

);

2. Давлат ҳудудида яшовчи аҳоли сони

(АҚШ дунёда Хитой ва Ҳиндистондан кейин

учинчи ўринда (318,6 млн. киши), Россия
дунёда тўққизинчи, энг катта (146,2 млн.

киши), Германия дунёда 16-ўринда ва Ғарбий
Европа мамлакатлари орасида биринчи ўрин

(80,8 млн. киши), Канада - дунёда 38-ўрин
(34,2 млн. киши); [5]

3. Давлатдаги ҳориж мигрантларининг

сони;

4. Миграция сиёсати модели;
5. Ушбу мамлакатларнинг ҳудудий ту-

зилмаси.

“Давлат миграция сиёсатини тартибга

солишнинг турли мақсад ва усулларидан ке-

либ чиқиб эмиграция ва иммиграция сиёса-
тига ажралади”. [6]

Давлатнинг эмиграция сиёсати – бу,

билвосита тартибга солиш, яъни маъқул бўл-

ган эмиграция иқлимини яратиш ва бевосита
тартибга солиш, яъни эмиграция оқимлари-

нинг ҳажмини ва таркибини мақсадли равиш-

да тартибга солишни кўзлайдиган сиёсат.
Давлатнинг иммиграция сиёсати эса – бу мил-

лий меҳнат бозорини мигрантларининг тар-

тибсиз ҳаракатидан ва нотўғри фойдаланили-
шидан ҳимоя қилиш сиёсатидир.

Миграция жараёнларини тартибга со-

лиш имкониятларини давлат – худудий ту-

зилмалари орқали таҳлил қилиш мигрантлар-
ни қабул қилаётган ва етказиб бераётган

жамиятнинг ҳаётига интеграциялашувига кў-
маклашувчи давлатнинг базавий элементла-

рини аниқлаш имконини беради.

Мигрант-

ларнинг интеграция индекси (MIPEX)

– давлат-

нинг миграция сиёсати сохасидаги интегра-
цион имкониятлари ва салоҳиятининг уму-

мий эксперт баҳоси. Индекслаш уч – беш йил-
да бир марта ўтказилади.

Биз фаолиятини ўрганаётган давлатлар-

нинг меҳнат бозори, ижтимоий-иқтисодий
шарт-шароитлар, мигрантларга нисбатан

камситувчи амалиётларнинг йўқлиги, миг-
рантларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя

қилиш, мигрантларни қабул қилувчи давлат-
нинг иқтисодий-ижтимоий ҳаётида иштирок

этиш имкониятлари каби кўрсаткичлари ўр-
ганилади.

БМТнинг иқтисодий ва ижтимоий маса-

лалар бўйича Департаменти 2019 йилда 228

та мамлакатнинг миграция кўрсаткичларини
ўзида акс эттирган мамлакатлар рейтингини

эълон қилди. Ушбу рейтингда биринчи ўрин-
ни Америка Қўшма Штатлари эгаллаб туриб-

ди. Мигрантлар сони бу мамлакатда 50,7 млн.

кишини ташкил этиб, уларнинг мамлакат
аҳолисидаги улуши 15,4 фоизни ташкил этади

(2-жадвал).

АҚШ миграция сиёсатининг асосий йў-

налишлари ўз ичига қуйидагиларни олади:
давлат чегаралари хавфсизлигини таъмин-

лаш; ноқонуний миграцияни олдини олиш;
мигрантлар ҳақида маълумотларни йиғиш

учун кенг қамровли тизимини яратиш; иш
ўринлари яратиш ва инвестицияларни жалб

қилиш; меҳнат соҳасида маҳаллий аҳолини
ҳимоя қилиш; юқори малакали экспертлар

жалб қилиш; оилаларни бирлаштириш мақ-
садида фуқароларнинг ҳуқуқларини таъмин-

лаш ва бошқалар. Ушбу тадбирлар Америка

Қўшма Штатларида давлат даражасида миг-
рация жараёнларини иқтисодий, ижтимоий

ва сиёсий тартибга солишда ёрдам беради:

1. Фуқаролик ишлари идораси, унинг

асосий мақсади уларнинг интеграция давоми-
да кенг қамровли маълумотлар бериш ва за-

ДЕМОГРАФИЯ. МЕҲНАТ БОЗОРИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил 2-сон

165

рур воситалар билан мигрантлар интеграция-

лашувини таъминлаш. Бу ташкилот мигрант-
ларга ёрдам берувчи маҳаллий нодавлат

ташкилотлар билан фаол ҳамкорлик қилади

ва тажриба алмашади;

2. АҚШнинг таълим вазирлиги мухо-

жирларнинг болаларини мослаштириш ва
интеграциялашувига қаратилган махсус дас-

турлар ишлаб чиқади ва амалга оширади
(мисол учун, “Мигрантлар учун тенг таълим

старт” дастури);

3. АҚШнинг миллий хавфсизлик депар-

таменти (миграция соҳасидаги мамлакат қо-
нунларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш);

4. Чегара ва божхона тартиботи, АҚШ

иммиграция полицияси;

5. Мигрантлар ишлари бўйича махсус

комиссия (фуқароликни олиш жараёнида ма-

даният ва инглиз тили асосларини ўрганишга

кўмаклашиш);

6. АҚШ фуқаролик ва иммиграция хиз-

матлари (иммиграция визаси масалалари бў-

йича қарор қабул қилиш) ва АҚШ фуқаролик
ишлари бўйича идораси (иммигрантларни

бирлаштиришда ёрдам ва уларнинг Америка
фуқаролик маданиятида иштироки);

7. Қочқинларни жойлаштириш бюроси;
8. Мигрантлар учун адолатсиз бандлик

амалиёти учун махсус маслаҳат идораси (АҚШ
фуқаролари ва ҳуқуқий мигрантларни кам-

ситувчи амалиётлардан ҳимоя қилиш);

9. Мигрантларга таълим бериш бошқар-

маси (раҳбарият гранти мухожир болаларни
тарбиялашга қаратилган дастурлар).

2- жадвал

Мигрантлар сони бўйича мамлакатлар рейтинги (2019 й)

Мамлакатлар сони

Мигрантлар сони

(млн. киши)

Мамлакат ахолисидаги

улуши (%)

1

АҚШ

50,7

15,4

2

Германия

13,1

15,7

3

Саудия Арабистони

13,1

38,3

4

Россия

11,6

8,0

5

Буюк Британия

11,6

14,1

6

БАА

8,6

87,9

7

Франция

8,3

12,8

8

Канада

8,0

21,3

9

Австралия

7,6

30,0

10

Италия

6,3

10,4

...

13

Украина

4,9

11,2

16

Қозоғистон

3,6

20,0

..

44

Ўзбекистон

1,2

3,4

46

Беларусь

1,1

11,4

Манба:

МТнинг иқтисодий ва ижтимоий масалалар бўйича Департаменти маълумотлари асосида

ҳисобланди.

Шундай қилиб, бу хизматлар кенг қам-

ровли миграцияни тартибга солиш учун

имкон беради. Бу идораларнинг баъзилари
нафақат миллий даражада, балки бошқарув-

нинг қуйи ва маҳаллий даражаларида ҳам
фаолият кўрсатади. Масалан, АҚШ ва Мексика

ўртасида миграция оқимларини тартибга со-
лиш бўйича қатор халқаро шартномалар ту-

зилган, бироқ уларни доимий қонунбузарлик-
лар ва ноқонуний мексикалик мигрантлар-

нинг сезиларли миқдорда келиши туфайли
самарали деб бўлмайди. Бу борада Қўшма

Штатларда чегара назорати кучайтирилди ва

чегарачилар учун ўқув курслари сезиларли
даражада кенгайди.

Ҳукумат органларидан ташқари, нодав-

лат ташкилотлари миграция жараёнларини

тартибга солишда иштирок этади (Америка
фуқаролик эркинликлари Иттифоқи (миг-

рантлар ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя
қилиш), қочқинлар ва мигрантлар учун

Америка қўмитаси (жамиятда мигрантлар
иштирокини рағбатлантириш) ва ҳоказо). [7]

Шуни таъкидлаш керакки, нодавлат

ташкилотларнинг роли Қонунчилик ҳужжат-

ларида кам акс эттирилган. Давлатнинг миг-
рация сиёсатида мигрант болаларни тарбия-

ловчи мактабларга алоҳида ўрин берилади.

Давлат мигрантларни фарзандларини, шу-
нингдек, ночор оилалардан бўлганларни иж-

тимоийлаштиришга қаратилган “Ортда қол-

ДЕМОГРАФИЯ. МЕҲНАТ БОЗОРИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил 2-сон

166

ган бола йўқ” дастурини амалга оширади ва

ҳоказо. Бу келажакда Америка маданияти-
нинг ташувчилари бўлган болаларни ўқитиш

истиқболига боғлиқдир.

Миграцияни тартибга солишнинг шах-

сий даражаси асосан АҚШ Президенти Барак

Обаманинг қарорлари билан боғлиқ. 2012-
йилда “Youngdream” яъни “Ёш орзу” дастури

ишга туширилгани эълон қилинди, унга кўра,
АҚШда туғилган Лотин Америкаси мигрант-

ларининг фарзандлари ўз мақомини қонуний-
лаштириш ва фуқароликни олиш тартибини

соддалаштириш ҳуқуқига эгадир. 2014-йилда
Барак Обама Америка иммиграция тизимига

тубдан ўзгартиришлар киритишни таклиф
қилди, бу эса экспертларнинг фикрича, гарчи

Президентнинг ўзи бу иборани қўлламаган
бўлса-да, қонуний равишда давлат ҳудудида

деярли беш миллион ноқонуний мигрант

қолиши, яъни аслида миграция амнистиясини
ўтказиш имконини беради, Бу таклиф ноаниқ-

лиги сабабли давлат органлари томонидан
кескин танқид қилинди.

АҚШ иммиграция қонунчилиги кирувчи

мигрантлар интеграциялашувига эмас, балки

қабул қилиш ва назорат қилиш тартибига
қаратилган. Таъкидлаш керакки, 2011-йил 11-

сентабрдаги террористик хуружларидан сўнг
АҚШ миграция сиёсати кескин чеклов дара-

жасида ўзгартирилди.

Америка Қўшма Штатлари норезидент-

лари мамлакат даражасида овоз бериши мум-
кин эмас, лекин улар ҳали ҳам минтақавий ва

маҳаллий сайловларда иштирок этиши ва

АҚШ қуролли кучлари айрим бирликларига
қўшилиши мумкин, қайсики Канада ва

Россияда мигрантлар учун имкониятлар сези-
ларли даражада фарқ қилади. Америка Қўшма

Штатларида мигрантлар озиқ-овқат учун ва
мамлакатда яшаш беш йилдан ортиқ муддат

яшагандан кейин, муҳтож оилалар учун вақ-
тинчалик ёрдам олиш хуқуқини олади.

БМТ ҳисоботига кўра, экспертлар аҳоли-

нинг барча тоифалари ва ҳуқуқий мигрантлар

учун қатор камситишга қарши қонунчиликка
юқори баҳо бердилар, лекин Америка Қўшма

Штатларида фуқароликни олиш туфайли
юқори тўловлари, узоқ текширувлар ва бе-

рилган визалар сонининг чекланганлиги оқи-

батида қийин эканини таъкидланади.

Фикримизча, АҚШдаги миграция жара-

ёнларини тартибга солиш механизми барча
даражаларда ислоҳ қилиниши мақсадга муво-

фиқ.

Кейинги давлат - Германияда ҳаёт да-

ражасининг юқорилиги ва катта ижтимоий
нафақалар мигрантларни ўзига жалб қилади.

Германияда 13,1 млн. мигрант яшайди ва аҳо-

ли таркибида мигрантларнинг улуши 15,7%
ни ташкил этади.

Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт

ташкилоти томонидан 2019-йилда ўтказил-

ган статистик ўрганиш маьлумотларга кўра,
Европадаги барча мигрантларнинг 40 фоизи

(биринчи навбатда, Полша, Венгрия, Сербия
ва Туркия) Германияда яшайдилар. Бу

Германиянинг жозибадорлигини ва биринчи
навбатда мамлакатнинг иқтисодий ривожла-

нишининг юқори даражаси билан боғлиқли-
гини кўрсатади. Европалик мигрантлардан

ташқари, келиб чиқиши мусулмон бўлган
мигрантларнинг катта миқдори, яъни турк

мухожирлари ҳам Германияда яшайдилар.

Бундай мигрантларнинг немис жамияти ҳаё-
тига интеграциялашишни истамаслиги бу

соҳадаги муаммолардан бири саналади. Шуни
унутмаслик керакки, кўплаб мухожир аёллар

оиладаги патриархал муносабатлар ва бола-
лар парвариши билан банд бўлганлиги сабаб-

ли, мамлакатнинг ижтимоий - иқтисодий ҳаё-
тига интеграциялашув имкониятидан маҳ-

румдир. Германияда яшовчи турклар сони
ҳозирги кунда 4,7 млн.кишидан ортиқ. Дав-

латнинг ўзи меҳнат мигрантларидан манфа-
атдор, аммо паст малакали меҳнатга эҳтиёж

тобора камайиб бормоқда. Эндиликда Герма-
ния Греенcард (ИТ-технологиялари соҳасида

хорижий экспертларни жалб қилиш) каби

турли дастурларни тарғиб қилиб, юқори си-
фатли мутахассисларни жалб этишга ҳаракат

қилмоқда.

Таҳлилларимиз, Германияга ҳар йили

юқори малакали мутахассислар билан бир
қаторда малакасиз мигрантларни кириб ке-

лаётганлигини, бу эса давлат бюджети учун
ортиқча “юк” бўлаётганлигини кўрсатди.

Экспертларнинг фикрича, Германияда миг-
рантларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаё-

тида иштирок этиш учун имкониятлари паст-
дир. Германияда миграция сиёсатининг асо-

сий йўналишлари миграция қонунчилиги
бузилишига қарши курашни мустаҳкамлашни

ўз ичига олади; кирувчи мигрантлар учун

малака талабларини ошириш; юқори малака-
ли мутахассисларни жалб этиш; “ижтимоий

туризм”ни камайтириш; мигрантларни жа-
миятнинг ижтимоий, сиёсий, маданий ва

иқтисодий

ҳаётига

интеграциялашувини

ошириш. Демак, мигрантларни мослаштириш

ДЕМОГРАФИЯ. МЕҲНАТ БОЗОРИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил 2-сон

167

ва танлаб олиш Германиядаги миграция жа-

раёнларини тартибга солишнинг устувор йў-
налиши ҳисобланади. Миграция соҳасидаги

қонун бу мамлакатда 2005 йилда қабул қи-

линган. Германия миграция оқимларини
тартибга солиш соҳасида бошқа бир қатор

давлатлар, биринчи навбатда, Европа Итти-
фоқи давлатлари билан анчагина икки томон-

лама шартномалар имзолади.

BAMF (мигрантлар ва қочқинлар интег-

рацияси хизмати) Германияда интеграция
жараёнлари учун масъул бўлган ташкилот-

дир. Ушбу ташкилотнинг фаолияти қуйидаги-
ларга: тил, касбий интеграция ва таълимга

асосланади. Агентлик тўрт тилда: немис, турк,
инглиз ва рус тилларида веб-сайтга эга бўлиб,

унда BAMF шафелигида ўтказилган барча
тадбирлар ҳақида батафсил маълумот олиш

мумкин. Мисол учун, маҳаллий даражада, у

кенг кўнгиллилар ва волонтёрларни жалб
қилишда қўлланилади.

Маҳаллий амалга оширилаётган бошқа

дастурлар орасида ота-оналар учун мўлжал-

ланган лойиҳаларни таъкидлаб ўтиш жоиз
(психологлар билан бепул маслаҳатлашув-

лар), ёшлар орасида жиноятчилик ва зўравон-
лик олдини олиш қаратилган лойиҳалар ва

бошқалар. Мигрант ота-оналар фарзандлари
таълим имкониятларини яхшилаш учун бир-

галикда ҳаракат қилади. Юқорида айтилган-
лардан келиб чиқадики, бу дастурлар одатда

маълум мигрантлар гуруҳлари (ота-оналар,
болалар, талабалар ва бошқалар) га мўлжал-

ланган.

Шундай қилиб, Германиянинг интегра-

ция дастури тизимли, кенг қамровли, мурак-

каб ва кўп даражалидир.

2016 йилнинг декабрида “Ижтимоий

туризм”га қарши кураш тўғрисидаги қонун
қабул қилинди. Унга кўра, олти ой ишламай-

диган мигрантларни депортация қилиш мум-
кин, агар фирибгарлик аниқланса, расмий

органлар беш йилга киришни тақиқлаш ҳуқу-
қига эга. Бола нафақасини олишга бўлган та-

лаблар ҳам кучайтирилди, фақат бу масалада
солиқ рақами олган ҳолда ишлаётган ота-

оналаргина мурожаат қилишлари мумкин.
Хулоса қилиб айтганда, миграция роли ва

оқибатларини баҳолашда мамлакатда чуқур

зиддиятлар мавжуд бўлиб, бу миграция жара-
ёнларини тартибга солиш механизмини қайта

кўриб чиқиш зарурлигини кўрсатади.

Ишчи кучини импорт қилаётган бир

қатор мамлакатларда: Швейцария, Франция,
Нидерландия, Швеция, Норвегия ва бошқа-

ларда вазият ўта кескин даражада бўлиб ту-

рибди. Бу эса Европа Иттифоқи фаолиятининг
айрим асосий тамойилларини қайта кўриб

чиқиш зарурлигини кўрсатади.

Кейинги мамлакат - Канадада, иммигра-

ция ҳар доим аҳоли сонини ошириш, ижти-

моий-иқтисодий тараққиёт ва макроиқтисо-
дий кўрсаткичларни ошириш воситаси сифа-

тида қабул қилиниб келинган. Статистик маъ-
лумотларига кўра, Канадада 8,0 млн мигрант

мавжуд бўлиб, ахолининг 21,3 фоизини улар
ташкил қилади. Бу рақамлар Канада иқтисо-

диёти миграция оқимларига жуда боғлиқ
эканлигини кўрсатади.

Мигрантларни жалб қилиш Канада ҳуку-

мати томонидан ишлатиладиган муваффа-

қиятли стратегиялар туфайли, биринчи нав-
батда, Канада таълим муассасаларида мухо-

жир болаларга алоҳида эътибор қаратилиши-

ни билдиради.

Канадада юқори малакали мигрантлар

сонини ошириш учун мигрантлар салоҳияти-
ни баҳолашнинг балли ситемаси жорий

эилган, натижада, улар онгида ривожланган
интеграция тизимлари билан Канадага келиб

ва қабул қилувчи жамиятга ўзини мослашти-
риш самарали бўлмоқда. Лекин мигрантлар

Америка Қўшма Штатлари ва Германиядан
фарқли ўлароқ, муайян чекловларга тортила-

ди, улар деярли натурализация (фуқароликни
олиш билан боғлиқ юридик жараён)ни боши-

дан ўтказмагунларича, сайлов ҳуқуқларидан
маҳрум этилади. Шундай қилиб, Канаданинг

миграция сиёсати маълум томонларининг

қаттиқлиги билан ажралиб туради.

Барча даражадаги миграция сиёсатини

белгиловчи асосий қонунлар – Ишга қабул
қилишдаги тенг ҳуқуқлик Қонуни (1996й.),

Иммиграция ва қочқинларни ҳимоя қилиш
тўғрисидаги Қонун (2001 й.), Фуқаролик

тўғрисидаги Қонун (2002 й.) ва мослаштириш
бўйича мамлакат маркази ва провинциялар

ўртасидаги адаптация, интеграция, ва мигра-
ция оқимларини назорат қилиш бўйича турли

ҳудудий шартномалар[8].

Миллий даражада миграция масалалари

билан шуғулланувчи органларга қуйидагилар
киради:

1. Канада фуқаролик ва иммиграция

вазирлиги (мигрантлар учун виза бериш ва
кириш-чиқиш тартиб тартибга солувчи, дав-

лат ҳудудида интеграция жараёнларига кў-
маклашиш);

ДЕМОГРАФИЯ. МЕҲНАТ БОЗОРИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил 2-сон

168

2. Иммиграция ва қочқинлар масаласи

бўйича комиссия(қочқин мақомини бериш
бўйича якуний қарорлар);

3. Канада чегара хизматлари бошқарма-

си (Канада ҳудудида ноқонуний бўлган шахс-
ларни ҳибсга олиш ва депортация қилиш);

4. Фуқаролик бериш бўйича комиссия

(потенциал аҳолидан аризаларни кўриб чи-

қиш, фуқаролик олиш жараёнларининг яхлит-
лигини таъминлаш).

Шу билан бирга қуйидаги хизматларни

ҳам киритиш мумкин, хусусан, мухожирларга

ёрдам кўрсатувчи маҳаллий хизматлар (бўш
иш жойларини қидириш бўйича бепул семи-

нарлар, тил ўрганиш), “Янги канадаликлар”
Ассоциацияси (таржима хизматлари, иш ва

уй-жой топишга ёрдамлашиш), "Канадага
борамиз" ахборот сайти ҳам фаолият олиб

бормоқда. Ҳали ўзи яшаётган мамлакатини

тарк этмасдан, потенциал мухожир ўзлари
учун иш жойини танлаш, уй-жой, болалар

учун мактаб, тиббий ёрдам ҳақида тўлиқ маъ-
лумот олиш имконига эга, шунингдек Канада

халқининг ижтимоий-маданий хусусиятлари
билан танишиши мумкин. Бу миграцияга

таъсир қилишнинг оддий – содда ва самарали
механизми ҳисобланади. Канадада мигрант-

ларни мослаштириш учун инфратузилма жу-
да ҳам ривожланган бўлиб, мигрантлар билан

ишлашга ихтисослашган муассасаларнинг
кенг тармоғининг мавжудлиги бундан дало-

лат беради. 50 йилдан кўпроқ давр ичида фао-
лият олиб бораётган, Канадага кўчиб келиш

билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун

мигрантларга кредитлар берадиган ноёб
“Иммиграция кредити” дастури амалга оши-

рилмоқда. Шу билан бирга узоқ муддатли
“Миллий меҳмон дастури”, “Ишга жойлашиш-

га йўл”, “Хорижда малака олган ходимлар
учун дастур” ва ҳоказо интеграцион лойиҳа-

лар мавжуд. Таъкидлаш лозимки, бу дастур-
ларга фақат қонуний мигрантларгина кириш

ҳуқуқига эга. Канададаги мигрантлар турли
ижтимоий хизматлардан фойдаланиш имко-

ниятига эга, жумладан, соғлиқни сақлаш, иш-
сизлик ва камбағаллик бўйича нафақалар

олишлари. Айрим хизматлардан фойдаланиш
учун маълум бир давр ичида Канада ҳудуди-

дада яшаган бўлиши талаб этилади. Юқорида

айтиб ўтилганидек, Канадада мигрантлар жа-
миятнинг сиёсий ҳаётидан четлатилган, улар-

нинг овоз беришлари, хукумат органларида
ёки муайян давлат лавозимларида ишлашла-

ри тақиқланади.

Фикримизча, Канаданинг миграция сиё-

сатини юқори малакали ишчи кучларига нис-
батан дунёдаги энг либерал сиёсатлардан

биридир деб хулоса қилиш мумкин. Бироқ,

Канада ҳукумати томонидан жорий этилган
балли система, паст малакали мигрантлар со-

нини камайтириш учун ёрдам беради. Интег-
рация дастурлари учун мамлакат ва минтақа-

вий бюджетларидан катта миқдорда пул
ажратилмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, миграция сиёса-

тининг устувор йўналишларини таҳлил қи-

лиш миграция жараёнларини тартибга солиш
бўйича баъзи умумий тенденцияларни аниқ-

лаш имконини беради. Таҳлил қилиш учун
олинган учала мамлакатларда ҳам бир хил

либерал миграция сиёсати модели амал қил-
моқда, лекин сўнгги йилларда Германияда

қочқинлар, кўчишга мажбур бўлганларнинг

кўпайиши, шунингдек Европа Иттифоқининг
бошқа мамлакатлари фуқаролари (Руминия,

Болгария, Польша, ва бошқалар) Европа Итти-
фоқи ичида эркин ҳаракат қилиш ҳуқуқига

эга шахслар “бюджетга оғир юк” бўлганлиги
сабабли рестриктив модели томон ўзгариш-

лар юз берди [9].

Ривожланган мамлакатлардаги мигра-

цияни тартибга солиш жараёнларининг бош
тенденциялари ва минтақавий ўзига хослиги,

мигрантларнинг турли гуруҳларга нисбатан
ўхшашлиги миграция жараёнининг қонуний

характеридан далолат беради.

Миграцияни тартибга солиш сиёсати-

нинг ўзига хос хусусиятлари давлат ривожла-

нишининг тарихий хусусиятлари, географик
ўрни, ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ва

миллий қонуниятлари билан белгиланади.
Мисол учун, мигрантлар интеграцияси учун

инфратузилма Америка Қўшма Штатларида
камроқ ҳисобланади, бу эса АҚШнинг тарихий

хусусиятлари ва “интеграция тожи”, яъни фу-
қаролигини олиш ҳисобланган. Германия ва

Канадада, турли маслаҳат хизматлари мавжуд
бўлиб, улар давлат бюджетидан ҳам, маҳал-

лий дастурлар томонидан ҳам молиялашти-
рилади. Канадада, паст малакали хорижий-

маданий мигрантлар мавжудлиги деярли
муаммо эмас, чунки, мамлакат географик жой-

лашишига кўра қочқинларнинг асосий оқим-

ларидан узоқда жойлашган. Германия учун бу
муаммо туркларнинг кўплиги туфайли айниқ-

са долзарбдир. Германия жамияти томонидан
бу вазият ҳақида жамоатчилик фикри сўров-

лари натижаларида ифода этилади: немис-
ларнинг аксарияти мигрантлар немис тилини

ДЕМОГРАФИЯ. МЕҲНАТ БОЗОРИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил 2-сон

169

билиш ва немис халқининг маданияти ва урф-

одатларини ҳурмат қилиши керак, деб ҳисоб-
лайдилар. Қўшма Штатлар ноқонуний мекси-

калик мигрантлар сонининг кўпайганлиги ва

уларнинг инглиз тилини билиш даражаси-
нинг пастлиги муаммосига ҳам дуч келмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, миграция му-

раккаб, кўп ўлчовли феномен бўлиб, у мигра-

ция бошқарувида кўплаб субъектларни жалб
қилишни талаб қилади ва миграция жараён-

ларини сиёсий тартибга солишнинг аҳамия-
тини оширади. Бу ижобий таъсирни оширади

ва миграция оқибатида келиб чиқиши мум-
кин бўлган ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, ва

маданий хатарларни камайтиришга имкон бе-
ради. Ҳукуматнинг турли даражаларида дав-

лат ва турли фуқаролик жамияти институтла-
ри ўртасида ҳокимиятнинг тақсимланиши

натижасида мигрантларни қабул қилиш ва

яшаш учун интеллектуал муҳит яратилиши

мумкин, бу эса мигрантларнинг жамиятга

мослашувига ёрдам беради.

Америка Қўшма Штатлари, Германия ва

Канададаги миграция жараёнларини тартиб-

га солишнинг қиёсий таҳлили, миграция таб-
иий характерга эга эканлигини кўрсатиб бер-

ди, шу билан бирга, бир қатор умумий тенден-
цияларини очиб берди (миграция оқимлари-

ни кўп даражали бошқарувининг мавжудли-
гини, тартибга солиш субъектларининг ўзаро

яқин ҳамкорлигини) ва махсус, ўзига хос ху-
сусиятлари (мигрантлар интеграцияси учун

инфратузилма Америка Қўшма Штатларида
кам ривожланган, Канада учун бошқа мада-

ниятга эга мигрантларнинг мавжудлиги ва
бошқалар.).

Миграцияни тартибга солиш билан боғ-

лиқ тажрибаларни ўрганиш Ўзбекистонда ҳам

давлатнинг бу борадаги сиёсати ва тадбирла-

рини амалга оширишда муҳим ахамият касб
этади

.

Манба ва фойдаланилган адабиётлар:

1. Максакова Л.П. Узбекистан: Совершенствование управления трудовой миграцией в аспектах принимающих

стран.\Уральский демографический форум. 2014. -с 103-108

2. Основные показатели международной миграции на 2020 год.

https://www.un

org/development/desa/pd/ #UNPopulation.

3. Депортамент по экономическим и социальным вопросам ООН. Тенденции по международной базе данных о мигрантах.

4. Доклад ООН. Цели развития тысячелетия за 2019 г.

5. Интернет-сайт

United States Official Population Clock.

URL

6. Международные экономические отношения в глобальной экономике. Под общ. ред. проф. Платонова И.Н. Учебник. Москва.

”Юрайт”, 2019 с. 192 .

7.Супян В. . Глобализация экономики США: масштабы, достижения и проблемы. Российский внешнеэкономический вестник.

М: 2015. с 27.

8. Законодательство и политика в области интеграции иммигрантов. Сборник законодательства, политики и

практики 19 государств в области интеграции иммигрантов. М., 2011. с 196.

9.Рассмотрение проблем организации управления в контексте изменяющегося характера трудовой миграции.

Международная конференция труда. 106-я сессия , 2017 г.

Гулмуродов Камолиддин Абдуқодир ўғли -

ТДИУ ҳузуридаги “Ўзбекистон иқтисодиётини

ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари”

илмий-тадқиқот маркази докторанти

ЎЗБЕКИСТОНДА ТАШҚИ МЕҲНАТ МИГРАЦИЯСИНИНГ МЕҲНАТ БОЗОРИГА

ТАЪСИРИНИ БАҲОЛАШ

Аннотация.

Ушбу мақолада Ўзбекистон иқтисодиётининг ривожланиш шароитида, меҳнат ресурсларининг

миграцион ҳаракати, сабаблари, миграциядаги муаммолар, аҳолининг бандлик муаммоси, озиқ-овқат ва бошқа
муаммоларни ҳал этиш масалалари кўрилган.

Асосий тушунчалар.

Миграция, ташқи миграция, доимий миграция, мавсумий миграция, тебранма миграция,

кўчиб юриш интенсивлиги, миллий таркиб.

Аннотация.

В данной рассматриваются развитие экономики Узбекистана в условиях трудового миграции.

Статье показаны, причины, проблемы миграции, занятости, питания и другие вопросы.

Ключевые слова.

Миграция, внешная миграция, постоянная миграция, сезонная миграция, вибрационная

миграция, интенсивность миграции, национальный контент.


Annotation.

This article discusses the development of the economy of Uzbekistan in conditions of labor migration. The

article shows the causes, problems of migration, employment, nutrition and other issues.

Keywords.

Migration, external migration, permanent migration, seasonal migration, vibrational migration, migration

intensity, national content.

ДЕМОГРАФИЯ. МЕҲНАТ БОЗОРИ

Библиографические ссылки

Максакова Л.П. Узбекистан: Совершенствование управления трудовой миграцией в аспектах принимающих стран.Уральский демографический форум. 2014. -с 103-108

Основные показатели международной миграции на 2020 год, https://www.un org/developnient/desa/pd/ ttUNPopulation.

Департамент по экономическим и социальным вопросам ООН. Тенденции по международной базе данных о мигрантах.

Доклад ООН. Цели развития тысячелетия за 2019 г.

Интернет-сайт United States Official Population Clock. URL

Международные экономические отношения в глобальной экономике. Под общ. ред. проф. Платонова И.Н. Учебник. Москва. "Юрайт", 2019 с. 192.

Супян В.Б. Глобализация экономики США: масштабы, достижения и проблемы. Российский внешнеэкономический вестник. М: 2015. с 27.

Законодательство и политика в области интеграции иммигрантов. Сборник законодательства, политики и практики 19 государств в области интеграции иммигрантов. М., 2011. с 196.

Рассмотрение проблем организации управления в контексте изменяющегося характера трудовой миграции. Международная конференция труда. 106-я сессия, 2017 г.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов