Особенности финансового управления инвестиционными процессами

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
77-83
83
8
Поделиться
Исмаилов, Д. (2020). Особенности финансового управления инвестиционными процессами. Экономика И Образование, 1(3), 77–83. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/4393
Дилшод Исмаилов, Ташкентский государственный экономический университет

научный сотрудник, к.э.н.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В этой статье рассматриваются способы улучшения управления инвестициями и механизмов финансового управления. Также, освещены особенности финансового управления инвестицион-ными процессами.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

77

лағлар жалб қилишда аънанавий усуллар
билан бирга ноаънанавий усуллардан (мисол

учун венчурли молиялаштириш) ҳам фойда-
ланишга кенг шароитлар яратиш;

19.

тўқимачилик корхоналарида инвес-

тицион лойиҳаларини молиялаштиришда

инновацион воситаларидан фойдаланиш (ра-
қамли молиялаштиришни (мисол учун крауд-

фандинг орқали молиялаштириш) жорий
этиш) ва уларни амалга ошириш;

Самарали ташкил этилган инвестиция

фаолиятини молиялаштириш механизмгина

корхонанинг юқори самарадорлигини таъ-
минлайди. Бу эса, бундай тизим корхонанинг

олдига қўйилган мақсадларига эришишга ва
уларни амалга ошишига ёрдам беради.

Манба ва адабиётлар рўйхати:

1.

Боди З., Мертон Р. Финансы. Пер. с англ. Учебник. –М.: “Вильямс”,2007. -347.

2.

Mihaela B.R. Statistical methods applied to the financial analysis of a publicly funded investment project // Procedia

Economics and Finance. №10 (2014). https://doi.org/10.1016/S2212-5671(14)00306-2

3.

Игонина Л.Л. Инвестиции. Учебное пособие. – М.: Экономистъ, 2005. - 487 с.

4.

Кандеева В.В. Formation mechanism of innovation and investment activities of industrial enterprise // Economics:

time realities. №3 (2015). https://economics.opu.ua/files/archive/2015/No3/76-82.pdf

5.

Дмитриева Е.В. “Модернизация системы финансирования инвестиционной деятельности промышленних

предприяти”. Автореферат диссертации на соисканние ученой степени доктора экономичиский наук. M: Российская
академия предпринимательства, 2015. - 46 с.

6.

Кузнецова Е. А., Винникова И. С. Оценка эффективности инвестиционных проектов предприятий

промышленного сектора // Концепт. № 07 (2015). https://e-koncept.ru/2015/15237.htm

7.

Ғозибеков Д.Ғ. Инвестицияларни молиялаштириш масалалари. -Т.: “Молия”, 2003. -215 б.

8.

Маматов Б.С., Хўжамқулов Д.Ю., Нурбеков О.Ш., Инвестицияларни ташкил этиш ва молиялаштириш.

Дарслик. – Т.: “Иқтисод-молия”, 2014. - 610 б.

9.

Пўлатова М.Б. Саноат корхоналарининг ташқи иқтисодий фаолиятини молиялаштиришда

инвестициялардан самарали фойдаланиш йўллари. Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
диссертацияси автореферати. – Т.: БМА, 2018. -24 б.

10.

Кенжаев Н.И. Инвестиция лойиҳаларини комплекс експертиза қилишни такомиллаштириш масалалари.

Иқтисод фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация. – Т.: ТМИ, 2011. -137 б.

11.

Фозилчаев Ш.Қ., Хидиров Н.Ғ. Инвестиция ва лизинг асослари. Ўқув қўлланма. – Т.: “Иқтисод-молия”, 2017. -

240 б.

12.

Хидиров Н.Ғ. Саноат корхоналари инвестиция фаолиятини молиялаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари

// “Халқаро молия ва ҳисоб” илмий электрон журнали. № 1 (2020). http://interfinance.uz/en/

13.

Хидиров Н.Ғ. Инвестиция мухитининг саноат корхоналарида инвестицион фаолиятига таъсирини//

“Молия” илмий эжурнали. № 2 (2019).

14.

www.www.uzts.uz - “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси расмий cсайти маълумотлари.

15.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлисга

Мурожаатномаси. https://www.prezident.uz/uz/lists/view/3324

16.

www. www.uzts.uz - “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси расмий cсайти маълумотлари.

ИНВЕСТИЦИЯ ЖАРАЁНЛАРИНИ МОЛИЯВИЙ БОШҚАРИШНИНГ

ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

Исмаилов Дилшод Анваржонович –

Тошкент давлат иқтисодиёт университети,

тадқиқотчи, PhD

Аннотация.

Ушбу мақолада инвестиция фаолиятини ташкил этиш ва молиявий бошқариш механизмини

такомиллаштириш йўналишлари ўрганилган. Шунингдек, инвестиция жараёнларини молиявий бошқаришнинг ўзига
хос хусусиятлари ёритилган.

Калит сўзлар:

инвестицияларни моливий бошқариш, синдикатли кредит, хорижий тажриба,

инвестициявий жозибадорлик, венчур капитали, венчур бозори, инвестиция компаниялари, капитал сиғими.

Аннотация.

В этой статье рассматриваются способы улучшения управления инвестициями и механизмов

финансового управления. Также, освещены особенности финансового управления инвестицион-ными процессами.

Ключевые слова:

финансовое управление инвестициями, синдицированный кредит, зарубежный опыт,

инвестиционная привлекательность, венчурный капитал, рынок венчурного капитала, инвестицион-ные компании,
капитальные вложения.

Abstract:

In this article investigated organizing investment activity and directions of improvement financial

management mechanisms. Also, the features of financial management of investment processes are highlighted.

Keywords:

financial investment management, syndicated loan, foreign experience, investment attractiveness, venture

capital, venture capital market, investment companies, capital investments.

ИННОВАЦИ

Я ВА ИНВЕСТИЦИЯ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

78

Бугунги кунда мамлакатимиз иқтисо-

диётининг энг муҳим ва долзарб масалалари-

дан бири мамлакатимизда инвестицион фао-
лиятни янада ривожлантириш ҳисобланади.

Дунё иқтисодиётида инвестицияларга талаб
ва таклиф ўртасида номутаносиблик тенден-

цияси ҳукм сурмоқда. Бугунги кунда инвести-
циялар оқими тараққий этган мамлакатлар-

дан ривожланаётган мамлакатлар иқтисоди-
ётига йўналтирилаётганлигининг гувоҳи

бўлмоқдамиз. Натижада ривожланаётган
мамлакатлар иқтисодиётида тўғридан-тўғри

инвестициялар улуши кескин ошиб бормоқ-
да. Айни пайтда, жаҳон амалиётида хорижий

инвестицияларни жалб этиш ва уларни иқти-
содиётнинг истиқболли ва юқори техноло-

гияларга асосланган тармоқларига

жойлаш-

тириш механизмларини мақбуллаштириш,

инвестиция лойиҳаларини умуммиллий ва
минтақавий даражада венчурли молиялаш-

тириш амалиётини ривожлантириш, инвес-

тиция муҳити жозибадорлигини ошириш ва
инвестиция фаолиятини молиявий бошқа-

риш воситаларининг ўзаро мувофиқлигини
таъминлаш, шунингдек, инвестиция фаолия-

ти самарадорлигини баҳолаш услубияти ва
мазкур йўналишда риск - менежмент тизими-

ни такомиллаштириш масалалари борасида
илмий тадқиқотларни олиб бориш муҳим

аҳамият касб этмоқда.

Мамлакатдаги инвестиция фаолияти-

нинг таҳлилга эътибор қаратсак, 2019 йилда
Ўзбекистон Республикасида иқтисодий ва

ижтимоий соҳаларни ривожлантириш учун
жами молиялаштириш манбалари ҳисобидан

189,9 трлн. сўм, (доллар эквивалентида 21,5
млрд. АҚШ долл.) ёки 2018 йилга нисбатан

133,9 % асосий капиталга инвестициялар ўз-
лаштирилди. Асосий капиталга ўзлаштирил-

ган инвестицияларнинг юқори ўсиш суръат-
ларига эришилишда тўғридан-тўғри хори-

жий инвестиция ва кредитларнинг юқори
ўсиш суръатлари асосий омил бўлди. Улар

2018 йилга нисбатан 3,9 мартага ўсиб, жами
асосий капиталга ўзлаштирилган инвести-

циялар ҳажмининг – 31,0 %ни, шундан

тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг
19,6% (ёки 3,6 марта ўсишни) ташкил этди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат
кафолати остида хорижий кредитлар – 14,7 %

(ёки 142,4 %), бюджет маблағлари – 7,6 %
(ёки 117,7 %) ташкил этди[1].

Инвестиция жараёнларини молиявий

бошқаришда дастлаб мамлакатдаги мавжуд

инвестиция муҳитига баҳо бериш, унинг

механизмларини аниқ белгилаб олиш, шу-
нингдек, иқтисодиётни барча соҳа ва ҳудуд-

лардаги иқтисодий ҳолатдан келиб чиқиб,
унга мутаносиб услубий тизим ишлаб чиқиш

ва уни мунтазам қўллаб бориш мақсадга
мувофиқ.

Умуман олганда, инвестиция жараёни,

одатда, инвестиция объекти билан ўзаро

алоқадорлик, сармоя киритувчи субъектнинг
даромад олиш мақсадида инвестиция йўнал-

тириши, шунингдек, бошқарув органлари ва
субъект томонидан объектга инвестицияли

таъсир этиш ҳамда инвестиция муҳитидаги
шарт-шароитларни ўзгартириш билан белги-

ланади.

Инвестиция фаолиятини молиявий

бошқариш тизимига аниқлик киритиш ва
унинг таркибий тузилмасини ўрганишда мо-

лиявий бошқарув ва молиявий бошқарув
механизми тушунчаларини тадқиқ этиш мақ-

садга мувофиқ. Аксарият олимларнинг фик-

рича, молиявий бошқарув ва молиявий бош-
қарув механизми ўртасида узвий боғлиқлик

мавжуд: молиявий бошқарув тизими якуний
мақсад, яъни даромаднинг кўпайишини фа-

қат тегишли механизмлардан фойдаланиш
пайтидагина таъминлаши мумкин. Молиявий

бошқарув механизми тушунчаси турли ил-
мий манбаларда турлича талқин қилинади.

Баъзи олимлар молиявий бошқарув

механизми ва молиявий менежментни бир

маъноли тушунча сифатида кўриб чиқади-
лар. Е.Л.Опрышконинг фикрича, ташкилот-

ларнинг молиявий бошқарув механизми таш-
килий тузилма, молиявий таъминот, молия-

вий тартибга солиш ва турли рағбатланти-
риш воситаларидан иборат[2].

В.В.Буряковский,

А.Д.Шеремет

ва

Р.С.Сайфулин молиявий бошқарув механиз-

мини: “ташкилотнинг молиявий муносабат-
ларини молиявий дастаклар орқали молия-

вий усуллар ёрдамида бошқариш тизими”[3],
- деб таърифлаган бўлса, А.И.Балабанов ва

И.Т.Балабанов молиявий ресурслардан фой-
даланишни ташкиллаштириш, режалашти-

риш ва рағбалантиришда намоён бўлувчи

молиявий дастаклар хатти-ҳаракати тизи-
ми”[4], тарзида тушунадилар. Келтирилган

манбалардаги тушунчаларни умумлаштир-
сак, молиявий бошқарув механизми молия

соҳасида қабул қилинган бошқарув қарорла-
рини бажаришнинг тегишли алоқа ва муно-

сабатлар тизими сифатида эътироф этилиши
мумкин.

ИННОВАЦИ

Я ВА ИНВЕСТИЦИЯ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

79

Бугунги кунда республикамизда инвес-

тиция фаолиятини ташкил этиш юзасидан

бир қатор қонун ва қонун ости меъёрий-
ҳуқуқий ҳужжатлари ишлаб чиқилди. Шу

ўринда эътироф этиш зарурки, инвестиция
фаолиятига оид иқтисодий муносабатлар

турли соҳаларга оид қонунчилик меъёрлари
билан тартибга солинади. Хусусан, давлат

инвестициялари молияга доир меъёрий-
ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинса,

ижтимоий инвестициялар эса, нотижорат
ташкилотларига доир, қимматли қоғозларга

инвестициялар эса, қимматли қоғозлар бозо-
ри фаолиятига доир меъёрий-ҳуқуқий база-

лар таъсири доирасида амалга оширилади.

Фикримизча, инвестиция қонунчилик

меъёрларининг тармоқлар бўйича белгила-
ниши, инвестиция фаолиятини амалга оши-

ришнинг ҳуқуқий таъминоти даражасини па-
сайтирган ҳолда мамлакат иқтисодиётининг

ривожланишига салбий таъсир кўрсатади.

Демак, инвестиция фаолиятини давлат томо-
нидан тартибга солиш, биринчи навбатда,

ҳаракатдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни
соддалаштириш ва тизимлаштириш ҳамда

инвестиция фаолиятининг меъёрий-ҳуқуқий
базасини такомиллаштириш соҳасига тегиш-

ли бўлиши талаб қилинади.

Инвестиция жараёни ўз-ўзидан юзага

келмайди, балки у ҳамиша кейинги босқич-
даги муҳитга боғлиқ. Бу демак, унга алоҳида

ёндашиб, мазкур тизимнинг бошқа тизимлар
билан ўзаро алоқадорликдаги ҳолатини кў-

риб чиқиш лозим. Бу эса, инвестиция жараё-
ни фаолиятининг алоҳида олинган соҳаси ва

ижтимоий муносабатлар тизимидаги ўрни ва
аҳамиятини ўзига хос тарзда баён этишни

тақозо этади. Ҳар қандай субъект айрим хусу-
сиятларни ўзгартириш ва маълум ресурслар-

ни тўлдиришни талаб этувчи тараққиётни
назарда тутади.

Маблағни

йўналтиришда

инвестор

аниқ бир объект билан алоқа ўрнатади ва

унинг иштирокчисига айланади. Бундай бир-
лашув дастлаб инвестор таъсири натижасида

инвестиция объектининг ўзига хос хусусият-

ларини ўзгартиришга олиб келади, шундан
сўнг ўзгарган хусусиятлар инвестицияли да-

ромад сифатида ва ўз навбатида, мавжуд
тақчилликни тўлдирган ва шу билан бирга,

унинг хусусиятларини ўзгартирган ҳолда ин-
весторга таъсир кўрсатади. Натижада инвес-

тиция жараёни якунлангач, субъект ва объ-
ект янгича кўринишда амал қила бошлайди.

Шундай қилиб, инвестиция жараёни субъект

ва объектнинг ўзига хос хусусиятлари бир-
лашувини таъминлайди.

Фаолиятнинг исталган соҳаси турлича

маълумотга эга, яъни унинг объекти ва субъ-

ектларида турли даражада намоён этилувчи
хилма-хил хусусиятлар мавжуд. Бу соҳада юз

бераётган кўпгина инвестиция жараёнлари
барча субъектлар ва объектларни мунтазам

равишда қамраб олиш ва уларнинг ўзига хос
хусусиятлари, шунингдек, уларнинг номоён

бўлиш даражасини тенглаштиришга ҳаракат
қилади.

Инвестиция жараёнларининг асосий

категориялари ўртасидаги ўзаро боғлиқлик-

ни аниқлаш, қўйилмалар ҳажмининг омиллар
ва инвестиция муҳити, яъни ҳудуднинг ин-

вестиция муҳитига боғлиқ жиҳатларини бел-
гилаш имконини беради. Агар маълум фао-

лият соҳасида жадал ўсишга олиб келувчи
инқилобий ўпирилиш юз бераётган бўлса, бу

ўз-ўзидан табиий занжирли реакцияни ҳосил

қилиб, ўзаро боғлиқ соҳалар ривожига турт-
ки бўлади. Ушбу ҳолатда фаолият соҳаларида

босқичма-босқич ривожланиш юз бераётган
бўлса, унинг динамикаси қоида бўйича улар-

даги энг ривожланмаган соҳанинг ўсиш им-
кониятлари белгиланади. Инвестициялар ва

инвестицияли даромадлар турли фаолият со-
ҳаларига оид бўлса, аксарият инвестиция жа-

раёнлари ушбу соҳаларни бир-бирига ўтувчи
соҳа сифатида ривожлантириб, уларнинг ри-

вожланиш динамикасини ўзгартиришни ло-
кал бошқаришга эришади. Бу эса, ўз навбати-

да, ўзаро боғлиқ соҳалар ривожланишида
сунъий занжирли реакцияни юзага келтира-

ди. Шундай қилиб, инвестиция жараёнлари
фаолиятнинг ўзаро боғлиқ соҳалари ривожи-

да сунъий занжирли реакцияни яратиш ва
уни қўллаб-қувватлаш имконини беради ҳам-

да ижтимоий тараққиётни тезлаштириш
омили ҳисобланади. Инвестиция муҳитининг

асосий тузилмавий унсурлари ва улар ўрта-
сидаги ўзаро боғлиқлик қуйидаги расмда

кўрсатилган (1-расм).

Маълумки, ҳудудлар инвестицияли жо-

зибадорлиги инвестиция салоҳияти ва инвес-

тицияли риск даражасига кўра аниқланади.
Ҳудудларнинг инвестицияли фаоллиги – уш-

бу ҳудудда инвестиция фаолияти реал
тараққиётга эга эканидан далолат беради.

Инвестицияли фаоллик инвестициялар оқи-
ми изчиллиги, ўз навбатида, аввалги йиллар

инвестицияли фаоллиги ҳозирги ва келгуси
фаолликларни қиёслаш орқали аниқланади

ва тавсифланади.

ИННОВАЦИ

Я ВА ИНВЕСТИЦИЯ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

80

Ҳудуднинг инвестицияли жозибадорлиги (умумлаштирилган амалий

жиҳатлари, Х)

Инвестиция рискининг хусусий омиллари

Меҳнат

муносабат-

ларининг

можароли

даражаси

Жиноятчилик

даражаси

Ишсизлик

даражаси

Муҳитнинг

маиший

тозалигида экологик

ҳолат даражаси

Аҳолининг бозор

иқтисодиѐтини
шакллантириш

жараѐнига

муносабати

Инвестицияли нотижорат рисклари

Саноат

ишлаб

чиқариш

ҳажми

Кичик бизнес ва

хусусий

тадбиркорликни

ривожлантириш

даражаси

Ҳудуднинг

автойўллар

билан

таъминлан-

ганлиги

Зарар билан

ишлаѐтган

корхоналар

улуши

Ички инвестиция

захиралари

(ресурслар)

суммалари ҳажми

Худуднинг инвестицион салоҳияти

Ҳ

уд

уднин

г

ин

вест

иц

ия

ли

ф

ао

лл

иг

и

(нат

иж

ав

ий

бел

ги

,

Y

)

Инвестиция салоҳиятининг хусусий омиллари

Y=f(X)

Ҳудуднинг инвестицияли жозибадорлигини амалга ошириш даражаси(Е)

(ҳудуднинг инвестиция фаоллигининг инвестицияли жозибадорликка нисбати Е=Y/X)

1-расм. Инвестиция муҳитининг асосий тузилмавий элементлари

ва улар ўртасидаги ўзаро боғлиқлик

[5].

Ўтган йиллардаги инвестицияли фаол-

лик, ҳудудга аввал йўналтирилган инвести-
циялар изчиллиги билан тавсифланади ва

ундан кутилувчи даромад, рақобатчилар со-
ни ва капитал маблағ жалб этиш учун янада

қулай соҳаларни аниқлаш имконини беради.

Айни пайтда инвестицияли фаоллик

ҳудуднинг иқтисодий ривожи даражасини
белгилайди ва инвестицияларнинг кутила-

ётган даромадлилиги учун киритилаётган
қўшимча маблағлар ҳажмини прогнозлаш

имконини беради ҳамда инвесторларнинг
келгусида бозордаги мавқеини белгилаб бе-

ради. Келгусида кутилаётган инвестицияли
фаоллик жами инвестиция жараёнини режа-

лаштириш учун мўлжал, яъни келажакда ки-
ритилувчи маблағлар ҳажмини белгилашдан

токи исталган капитал оқимига эришиш мақ-

садида ҳудуднинг инвестицияли жозибадор-
лигини бошқаришгача бўлган йўналиш ҳи-

собланади.

Инвестиционли фаолликни ташкил

этувчи учта манба таҳлили, инвесторга ҳу-
дуднинг инвестиция бозоридаги рақобат

даражаси ҳақида ахборот беради, шунингдек,
инвестор рақобатни янада ривожлантириш

анъаналари ва хатарни камайтириш чорала-

ри ҳақидаги маълумотга ҳам эга бўлади.

Инвестицияли жозибадорлик ва инвестиция-
ли фаолликлар йиғиндиси мамлакат, ҳудуд,

тармоқ ва корхонадаги инвестиция муҳитини
ташкил этади.

Лекин, тескари алоқа, яъни инвестиция

муҳити ҳолатининг инвестицияли жозиба-

дорлик ва инвестицияли фаолликка таъсири-
ни ҳам акс эттириш зарур. Жумладан, иқтисо-

дий муҳитнинг айни вақтдаги ҳолати инвес-
тор фикри ва унинг келгусида инвестиция

йўналтириш юзасидан фаолиятини белгилаб
беради. Бунда мазкур даврдаги инвестиция

муҳитининг ўзгариши, инвесторлар ўртасида
маблағ қўйиш ҳуқуқи учун рақобатни ривож-

лантиришни рағбатлантиради, шунингдек, ўз
навбатида, маҳсулот сифатини ошириш ва

нарх-навони пасайтиришни таъминловчи то-

вар ва хизматлар бозоридаги рақобатни ҳам
рағбатлантиради.

Юқоридагилар билан бирга инвестиция

захиралари оқими юзага келади ва у ҳудудий

ривожланишни бошқариш органларига ҳудуд
иқтисодиётининг ривожланиш эҳтиёжлари-

дан келиб чиққан ҳолда инвестиция муҳити
ҳолатини ўзгартириш, инфратузилмалар ва

алоқалар ривожланишини таъминлаш, ҳу-

ИННОВАЦИ

Я ВА ИНВЕСТИЦИЯ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

81

дудда ижтимоий турмуш шароитларини ях-
шилаш, ҳудудий ривожланишда номутано-

сибликни камайтириш учун мавжуд захира-
ларни имкон қадар самарали воситалар орқа-

ли қайта тақсимлаш имконини яратади.

Инвестиция жараёнини ўзига хос хусу-

сиятларини ҳисобга олган ҳолда уларни бош-

қариш, зарур ва бошқа тадбирларни асослов-
чи иқтисодий моделларга таяниб, маъмурий-

бошқарув асосига қурилиши лозим.

Инвестиция жараёнида иштирок этувчи

категорияларнинг ўзаро алоқаси 2-расмда
келтирилган.

2-расм. Инвестиция жараёнини ташкил этувчи омиллар ўртасидаги боғлиқлик

[6]

Ушбу алоқадорлик, аввало, ҳудудга сар-

моя киритаётган инвесторнинг ҳудуд сало-
ҳиятини ўрганишида муҳим аҳамиятга эга.

Бунда ушбу ҳудуднинг аввалги, ҳозирги ва
келгусидаги инвестицияли фаоллигини таҳ-

лил қилинади. Шунингдек, инвестиция жа-
раёнига таъсир этувчи инвесторларнинг

ижтимоий-сиёсий ва экологик хавфсизлиги
ҳамда ҳудуднинг инвестиция салоҳияти ўр-

ганилади. Бундан ташқари юзага келиши
мумкин бўлган риск ҳолатлари баҳоланади.

Ҳудудларнинг инвестицияли жозиба-

дорлиги, аввало, оқилона олиб борилган
инвестиция сиёсатига боғлиқ. Инвестиция

муҳитини яхшилаш учун қуйидаги чора-тад-
бирлардан инвестиция сиёсатининг асосий

бандлари сифатида фойдаланиш мақсадга
мувофиқ. Инвестиция сиёсати учта босқич-

дан иборат бўлиши лозим:

-

иқтисодий тизимнинг инвестицияли

жозибадорлик ҳолатини таҳлил қилиш асо-
сида инвестиция жараёнларини ривожланти-

ришнинг илмий асосланган концепциялари-
ни ишлаб чиқиш;

-

давлат томонидан инвестицияларни

қўллаб-қувватлашнинг асосий йўналишлари-

ни аниқлаб олиш;

-

қўйилган мақсадларни амалга оши-

риш бўйича амалий ҳаракатларни рўёбга

чиқариш (таклиф этилган модель асосида ре-

жалаштирилган чора-тадбирларни бевосита
амалга ошириш);

Инвестиция сиёсати турли шакл, усул

ва таъсир этиш чора-тадбирлари орқали

амалга оширилувчи инвестиция стратегияси
ва йўналишига ажратилади. Уларни танлаш

етарлича мураккаб бўлиб, улар илмий асос-
ланган ёндашув, иқтисодий тизимнинг ўзига

ҳослиги, жамият ишлаб чиқариш характери
ва инвестицияли жозибадорлик даражаси-

нинг ўзига хослигини ҳисобга олишни талаб

этади.

Ҳозирги даврда халқ хўжалиги, хусусан,

инвестиция жараёни самарадорлигига инвес-
тиция жараёнини бошқаришнинг усул ва

принципларида акс этувчи режали ҳамда
бозор иқтисодиёти тизими элементларининг

уйғунлашуви асосида эришиш мумкин.

Иқтисодиётни давлат томонидан бош-

қариш тузилишида инвестиция сиёсатининг
ўрни ва аҳамияти (мамлакатдан қатъий на-

зар) инвестиция жараёнининг бошқарув
объекти сифатидаги ўзига хослиги билан

белгиланади.

Саноати ривожланган мамлакатлар дав-

лат инвестиция сиёсатининг асосий йўна-
лиши инвестиция фаолиятини амалга оши-

риш учун муносиб шарт-шароитлар яратиш

Бошқарув органлари

Ҳудуднинг инвестиция муҳити

Ҳудуднинг инвестицияли

жозибадорлиги

Ҳудуддаги инвестицияли фаоллик

Ҳудуднинг

инвестиция

салоҳияти

Инвесторларнинг ижтимоий-

сиѐсий ва экологик хавфсизлиги

Ноихтисослик (нотижорат)

рисклари

Ихтисослик (тижорат) рисклари

Умумий рисклар

А

вв

ал

ги

ин

вест

иц

ия

ли

ф

ао

лл

ик

Ҳ

оз

ир

ги

ин

вест

иц

ия

ли

ф

ао

лл

ик

Кел

уг

си

ин

вест

иц

ия

ли

ф

ао

лл

ик

Инвестор

ИННОВАЦИ

Я ВА ИНВЕСТИЦИЯ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

82

ва ишлаб чиқариш ҳамда фундаментал фан
соҳаси ўртасида боғловчи таркибий қисмни

шакллантиришга йўналтирилган.

Инвестиция сиёсатини амалга ошириш

инвестиция жараёнини бошқариш механиз-
ми орқали амалга оширилади. Бу механизмни

шакллантириш учун унинг кўриниши, ўзига
хослиги ва ички таркиби ҳақида аниқ тасав-

вурга эга бўлиш лозим.

Инвестиция жараёнини бошқариш ме-

ханизми инвестиция жараёнини муваффа-
қиятли амалга ошириш ва унинг натижалари

самарадорлигини оширишга кўмаклашувчи
ташкилий, бошқарув, ахборот, техник ҳамда

маънавий омилларнинг ўзаро алоқаси ва му-
носабатлари йиғиндисидир.

Бошқарув механизмининг такомиллаш-

ганлиги элементларнинг ўзаро ишлаши,

уларнинг ўзаро алоқадорлиги ва мутаносиб-
лиги орқали белгиланади. Бу элементлар-

нинг ўзаро боғлиқлиги ва тузилмаси, чора-

тадбирлар, шакл ҳамда усулларнинг энг яхши
варианти ва муҳимлиги инвестиция сиёсати

даражасига мос келиши лозим.

Ҳудудлардаги бошқарув механизмида

бир элемент (қонунчилик), тармоқда бошқа
бир элемент (ташкилий шакллар), ташкилот-

ларда эса учинчи элемент (самарадорликни
баҳолаш усуллари) муҳим бўлиши мумкин.

Шу муносабат билан инвестиция сиё-

сати даражасини таснифлаш зарурати вужуд-

га келади. Ушбу таснифлар орқали инвес-
тиция сиёсатини қуйидагиларга ажратиш

мумкин: давлат инвестиция сиёсати, ҳудуд
инвестиция сиёсати, тармоқ инвестиция сиё-

сати, институционал (корхона, ташкилот ва
бошқалар) инвестиция сиёсати.

Бундай таснифланиш механизми бош-

қарув даражаси бўйича биридан иккинчисига

ўтишни тақозо этади. Бу ерда (тегишлича)
давлат бошқарув механизми, ҳудуд бошқарув

механизми, тармоқ даражасидаги бошқарув
механизми ва корхоналар даражасидаги бош-

қарув механизмларини фарқлаш лозим. Маз-
кур механизм элементларидан айримлари

барча даражалар учун умумий бўлиши мум-

кин (инвестиция қонунчилиги), айрим дара-
жалари учун умумий – тармоқ ва ҳудудларда

(ташкилий шакллар) ва алоҳида, махсус
(ахборот техник таъминланганлик чора-тад-

бирлари) бўлиши мумкин.

Инвестиция сиёсатини шакллантириш-

да бу сиёсат ҳудуд, тармоқ, корхона даража-
сида умумдавлат инвестиция сиёсатининг

таркибий қисми эканлигини эътиборга олиш
лозим.

Ҳозирги кунда давлатнинг иқтисодиёт-

га аралашув даражаси бўйича уч гуруҳ мамла-

катлар фарқланади:

-

Иқтисодиётни бошқаришда давлат-

нинг фаол аралашуви концепцияси устунлик
қиладиган.

-

Бозор муносабатлари устунлик қилади.

-

Давлат томонидан тартибга солиш

давлат аппаратининг паст даражадаги мар-
казлашуви билан уйғунлашган, яъни ҳукумат

ва бизнес манфаатларининг уйғунлашган
тизими ривожланганлиги шароитида таъсир

этишнинг билвосита усуллари қўлланилади.

Инвестициялар соҳасида давлатнинг

таъсир этиш чора-тадбирларини бевосита ва
билвоситага ажратиш мумкин. Улар ўртаси-

даги боғлиқлик мамлакатдаги иқтисодий ва-
зият ва қабул қилинган давлатнинг тартибга

солиш концепцияси орқали аниқланади.

Иқтисодий пасайиш даврида давлат

иқтисодий сиёсатига “Кейнсча” ёндашув ус-

тун бўлади, яъни жамиятнинг иқтисодий ҳаё-
тига давлатнинг фаол аралашуви зарур бў-

лади. Инвестиция жараёнини давлат томони-
дан тартибга солишнинг бевосита усуллари

асосан икки шакл, яъни маъмурий-идоравий
ва дастурли-мақсадли кўринишда амалга

оширилади.

Маъмурий-идоравий шакл иқтисодий

тизимни бевосита ривожлантиришга кўмак-
лашиш мақсадида қабул қилинувчи махсус

қонунларга биноан амалга оширилувчи дота-
цияли молиялаштириш шаклида рўёбга чи-

қади. Инвестицияларни давлат томонидан
тартибга солишнинг дастурли-мақсадли шак-

ли корхоналар, шунингдек, кичик бизнесни
қўллаб-қувватлаш учун давлат мақсадли дас-

тури орқали инвестицияларни шартномавий
молиялаштиришни кўзда тутади. Баъзи то-

вар ва хизматларни харид қилиш учун давлат
шартномалари тизими яратилади, шу билан

бирга фирмаларда инвестицияларни амалга
ошириш учун кредит имтиёзлари тақдим

этилади.

Шартномали молиялаштириш ҳозирги

кундаги буюртмачи ва ижрочи ўртасида

шартнома муносабатлари тизимининг кенг
тарқалган элементларидан биридир. Шарт-

номада ишларни тугатиш муддатлари, ижро-
чилар ўртасида аниқ меҳнат тақсимоти ва

моддий рағбатлантириш характери аниқ
кўрсатилади. Иқтисодий жарималар ва ўзаро

мажбуриятлар қатъий келишиб олинади.

ИННОВАЦИ

Я ВА ИНВЕСТИЦИЯ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

83

Маъмурий-идоравий ва дастурли-мақ-

садли усуллар ўзаро боғлиқ. Маъмурий-идо-

равий бошқарув инвестиция жараёнини дас-
турли-мақсадли бошқариш негизини шакл-

лантиради, яъни мақсадли-дастурли ва Маъ-
мурий-идора-вий бошқарув бир-бирини ин-

кор этувчи эмас, балки бир-бирини тўлди-
рувчи шакллардир.

Давлат инвестиция сиёсатида фойдала-

нилувчи билвосита усуллар инвестиция фао-

лиятини рағбатлантириш ва қулай умум-
хўжалик ҳамда ижтимоий-сиёсий муҳитни

ташкил этишни мақсад қилиб қўяди.

Билвосита усулларга солиқ ва инвести-

ция қонунчилигининг эркиншувини кири-
тиш мумкин. Инвестиция сиёсатини амалга

оширишда иқтисодий тизимда ўзаро функ-
ционал ажралиб турувчи босқичлар: тадқи-

қот, лойиҳалаш, ишлаб чиқаришга тайёрлаш,
ишлаб чиқариш, савдодан иборат инвестиция

даврини амалга ошириш жараёнида ахборот-

нинг муҳим боғловчи ўрнини ҳисобга олиб,
ягона ахборот тизимини шаклантириш зарур.

Хулоса қилиб айтганда, инвестициялар-

ни бошқаришнинг мақсади ва вазифаларини

ўрганиб чиқиш ҳамда бугунги кунда ҳудуд
иқтисодиётини ривожлантиришда бошқа-

рувнинг самарали йўлларини топиш муҳим
аҳамият касб этади. Ўз навбатида, ҳудудлар

миқёсида инвестицияларни бошқаришнинг
янгича ва самарали йўналишларини амалга

ошириш ушбу ҳудуднинг иқтисодий ўсишига
ижобий таъсир этади. Сабаби инвестиция-

ларни бошқаришда қабул қилинган страте-
гия асосида инвестиция фаолиятини доимий

амалга ошириш ва ресурслар билан таъмин-
ланганлик устидан инвесторлар, яъни дав-

лат, корхона, хорижий сармоядор, фуқаролар
қонун доирасида назорат қилиши мумкин. Бу

эса, ҳар қандай инвесторни келажакда инвес-
тиция киритаётган объекти ёки хизматлар

туридан фойда олиш самарадорлигини оши-
ришга хизмат қилади.

Маълумки, ҳудудларнинг инвестиция

стратегиясини

шакллантириш

мураккаб

жараёнида инвестиция фаолият йўлида узоқ
муддатли мақсадларни шакллантириш ва

бунда энг самарали инвестиция фаолиятига
эришиш кўзда тутилади. Шундай экан, ҳу-

дуддаги корхоналар иқтисодий ўсишининг
янги имкониятлари ва ташқи шартларини

инобатга олган ҳолда даврий тартибга со-

лишлар талаб этилади. Шунингдек, инвес-
тицияли жозибадорликни бошқаришда ҳу-

дудларнинг инвестицияли жозибадорлигини
тартибга солиш механизми асосий моделлар-

дан бири ҳисобланади. Шундай экан, ҳар бир
ҳудуднинг инвестицияли жозибадорлигини

таъминлаш бўйича олиб борилган оқилона
инвестиция сиёсати ушбу ҳудудда инвести-

ция фаоллигини таъминлаш ва иқтисодий
ўсишга олиб келади.

Манба ва фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари. www. stat.uz
2. Опрышко Е.Л. Оптимизация источников финансирования инвестиционной деятельности предприятий в

российской экономике. Диссер ... канд. экон. наук : 08.00.10. – Краснодар, 2007.

3. Шеремет А.Д. Финансы предприятий: учебное пособие / А.Д.Шеремет, Р.С.Сайфулин. –М.: ИНФРА-М, 1997. –

543 с.

4. Балабанов А.И. Финансы / А.И.Балабанов, И.Т. Балабанов – СПб.: Питер, 2000. – 192 с.
5. Инвестиция фаолиятига оид адабиётлар асосида муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.


ИННОВАЦИ

Я ВА ИНВЕСТИЦИЯ

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари. www. stat.uz

Опрышко Е.Л. Оптимизация источников финансирования инвестиционной деятельности предприятий в российской экономике. Диссер ... канд. экон. наук : 08.00.10. – Краснодар, 2007.

Шеремет А.Д. Финансы предприятий: учебное пособие / А.Д.Шеремет, Р.С.Сайфулин. –М.: ИНФРА-М, 1997. – 543 с.

Балабанов А.И. Финансы / А.И.Балабанов, И.Т. Балабанов – СПб.: Питер, 2000. – 192 с.

Инвестиция фаолиятига оид адабиётлар асосида муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов